The New Testament of our Lord and Saviour Jesus Christ

Матто 1

1 Иброҳим ўѓли, Довуд ўѓли Исо Масиҳнинг насабномаси. 2 Иброҳимдан Исҳоқ туѓилди. Исҳоқдан Ёқуб туѓилди. Ёқубдан Яҳудо ва унинг ака-укалари туѓилдилар. 3 Яҳудо ва Тамарадан Парас ҳамда Зараҳ туѓилдилар. Парасдан Ҳасрўн туѓилди. Ҳасрўндан Арам туѓилди. 4 Арамдан Амминадаб туѓилди. Амминадабдан Наҳшўн туѓилди. Наҳшўндан Салмўн туѓилди. 5 Салмўн ва Раҳобадан Бўаз туѓилди. Бўаз ва Руфдан Обид туѓилди. Обиддан Ишай туѓилди. 6 Ишайдан подшоҳ Довуд туѓилди. Подшоҳ Довуд ва Уриёнинг собиқ хотинидан Сулаймон туѓилди. 7 Сулаймондан Раҳабаъм туѓилди. Раҳабаъмдан Абиё туѓилди. Абиёдан Осо туѓилди. 8 Осодан Йўшафат туѓилди. Йўшафатдан Йўрам туѓилди. Йўрамдан Уззиё туѓилди. 9 Уззиёдан Йўтам туѓилди. Йўтамдан Аҳаз туѓилди. Аҳаздан Ҳизқиё туѓилди. 10 Ҳизқиёдан Манаше туѓилди. Манашедан Амўн туѓилди. Амўндан Йўшиё туѓилди. 11 Йўшиёдан Йўаким туѓилди. Йўакимдан Бобилга сургун бўлиш даврида Якўниё билан ака-укалари туѓилдилар. 12 Бобилдаги сургунлик давридан кейин Якўниёдан Шаълтиэл туѓилди. Шаълтиэлдан Зарубобил туѓилди. 13 Зарубобилдан Абиҳуд туѓилди. Абиҳуддан Ҳлёқим туѓилди. Ҳлёқимдан Азўр туѓилди. 14 Азўрдан Садўқ туѓилди. Садўқдан Ахим туѓилди. Ахимдан Ҳлиҳуд туѓилди. 15 Ҳлиҳуддан Илъазар туѓилди. Илъазардан Маттан туѓилди. Маттандан Ёқуб туѓилди. 16 Ёқубдан Марямнинг эри Юсуф туѓилди. Марямдан эса Масиҳ деб аталган Исо туѓилди. 17 Шундай қилиб, Иброҳимдан Довудгача ҳаммаси бўлиб ўн тўрт насл, Довуддан Бобил сургунлигигача ўн тўрт насл ва Бобил сургунлигидан Масиҳ келишигача ўн тўрт наслдир. 18 Исо Масиҳнинг туѓилиши шундай содир бўлди: Унинг онаси Марям Юсуфга унаштириб қўйилган эди. Уларнинг никоҳидан олдин Марям Муқаддас Руҳдан ҳомиладор экани маълум бўлди. 19 Унинг эри Юсуф эса солиҳ одам бўлиб, Марямни шарманда қилишни истамай, яширинча қўйиб юбориш ниятида бўлди. 20 Буни ўйлаб кўрганидаёқ, Худованднинг бир фариштаси тушида унга кўриниб: «Ҳй Довуд ўѓли Юсуф! – деди, – Сен Марямни ўзингга хотинликка олишдан қўрқма; чунки унинг вужудидаги ҳомила Муқаддас Руҳдан пайдо бўлган. 21 У ўѓил туѓади ва Унинг исмини Исо қўясан, чунки У Ўз халқини гуноҳларидан қутқаради. 22 Буларнинг бари эса Худованднинг пайѓамбар орқали айтгани бажо келиши учун рўй берди. Пайѓамбар: 23 „Қиз ҳомилали бўлѓай ва ўѓил туққай, Унинг исмини эса Иммануил қўюрлар“, – деб каромат қилган эди. Иммануил – „Худо биз билан“ демакдир». 24 Юсуф уйѓонгач, Худованднинг фариштаси унга буюрганидек қилди ва Марямни хотинликка олди. 25 Лекин у туѓмагунча унга яқинлашмади. Ниҳоят, Марям ўзининг тўнѓич ўѓлини туѓди ва Унинг исмини Исо қўйди.

Матто 2

1 Исо подшоҳ Ҳирод даврида, Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳарчасида туѓилганидан кейин, шарқдан Қуддусга мунажжимлар келди. 2 Улар: – Яҳудийларнинг подшоҳи бўлиб туѓилган бола қаерда? Биз шарқда Унинг юлдузини кўрдик, Унга таъзим қилгани келдик, – дедилар. 3 Подшоҳ Ҳирод буни эшитгач, у билан бутун Қуддус безовталаниб кетди. 4 У барча яҳудий олий руҳонийлари ва уламоларини тўплаб, улардан Масиҳнинг қаерда туѓилиши кераклигини сўради. 5 Улар эса: – Яҳудиянинг Байтлаҳм шаҳрида, – дейишди унга, – чунки пайѓамбарнинг китобида шундай ёзилган: 6 «Ҳй Яҳудо диёридаги Байтлаҳм! Сен Яҳудо улуѓларидан асло кам эмассан. Зеро халқим – Исроилни боқувчи Доҳий Сендан келиб чиқажак». 7 Ўшанда Ҳирод мунажжимларни яширинча чақириб, улардан юлдузнинг пайдо бўлган аниқ вақтини билиб олди. 8 Сўнг уларни Байтлаҳмга юбориб: – Боринглар, чақалоқ ҳақида синчиклаб суриштиринглар. Уни топгач, менга хабар беринглар, токи мен ҳам бориб Унга таъзим қилайин, – деди. 9 Мунажжимлар подшоҳнинг сўзларига қулоқ солиб жўнадилар. Улар шарқда кўрган юлдуз эса уларга йўл кўрсатиб борди ва ниҳоят, чақалоқ ётган жой тепасига келиб тўхтади. 10 Улар юлдузни кўриб, ҳаддан зиёд қувондилар. 11 Уйга кириб, чақалоқни ва Унинг онаси Марямни кўрдилар-да, мук тушиб, чақалоққа таъзим қилдилар. Сўнг хазиналарини очиб, Унга олтин, хушбўй тутатқилар ва мумиё тортиқ қилдилар. 12 Ҳиродга қайтмаслик ҳақида тушларида огоҳлантирилгандан кейин, бошқа йўл билан ўз юртларига қайтиб кетдилар. 13 Мунажжимлар жўнаб кетганларидан сўнг, Худованднинг бир фариштаси Юсуфга тушида кўриниб: «Ўрнингдан тур! – деди. – Чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қоч ва мен сенга бирор нарса айтмагунимча, у ерда қолгин. Чунки Ҳирод чақалоқни қидириб топса, уни ҳалок қилиш нияти бор». 14 Юсуф шу кечасиёқ туриб, чақалоқ билан онасини олиб, Мисрга қараб йўлга тушди. 15 Ҳироднинг ажали етгунигача, у ерда қолди. Шу тариқа Худованднинг: «Мен Ўѓлимни Мисрдан чақириб олдим», – деб пайѓамбар орқали айтган сўзи бажо келди. 16 Ҳирод мунажжимлар томонидан алданганини пайқагач, жуда қаттиқ ѓазабланди. Улардан билиб олган вақтга кўра, Байтлаҳм ҳамда унинг теварак-атрофларидаги икки ёш ва ундан кичик бўлган ҳамма ўѓил болаларни қиличдан ўтказгани киши юборди. 17 Ўшанда Еремия пайѓамбарнинг ушбу каромати бажо келди: 18 «Рамадан бир нидо эшитилур, Чексиз бир нолаю оҳу фиѓон, бу. Болалари учун йиѓлар Роҳила, Ҳеч на юпатолмас, энди улар йўқ». 19 Ҳироднинг ўлимидан кейин Худованднинг бир фариштаси Мисрда Юсуфга тушида кўриниб: 20 «Ўрнингдан тур! – деди. – Чақалоқ билан онасини олиб, Исроил мамлакатига йўл ол. Чунки чақалоқнинг жонига қасд қилганлар оламдан ўтди». 21 Шунда Юсуф чақалоқ билан онасини олиб жўнади, Исроил мамлакатига қайтиб келди. 22 Аммо Яҳудияда Ҳирод ўрнига унинг ўѓли Архелай тахтга чиққанини эшитиб, у ерга боришга қўрқди. Бироқ тушида ваҳий келгач, у Жалила юртига борди. 23 У юртнинг Носира деган шаҳрида жойлашди. Шундай қилиб, «У носиралик деб аталгай», – деган пайѓамбар сўзи бажо келди.

Матто 3

1 Ўша кунларда Яҳё пайѓамбар пайдо бўлиб, Яҳудия чўлида воизлик қила бошлади. 2 У: «Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлашди!» – деб хитоб қилар эди. 3 Бу воқеа эса Ишаъё пайѓамбарга ваҳий қилинган шу оятга тўѓри келади: «Мана, чўлда нидо янграмоқда: Худованд йўлини тайёрлангиз, Равон айлангиз сўқмоқларин! – дея». 4 Яҳёнинг ўзи туя жунидан кийим кийиб, белига теридан камар тақар эди. Унинг егулиги эса чигиртка билан ёввойи асал эди. 5 Қуддусда, Яҳудия юрти бўйлаб ва Ўрдун дарёси атрофида яшовчиларнинг ҳаммаси Яҳё пайѓамбарнинг олдига чиқар эди. 6 Улар гуноҳларини эътироф этиб, Яҳёнинг буйруѓи билан Ўрдун сувига чўмиб имон келтирар эдилар. 7 Фарзий ва саддуқий мазҳабларидан ҳам талай киши чўмиш учун унинг олдига келаётганларини Яҳё кўриб, уларга деди: «Вой илонлар зоти! Бошингизга келадиган Худо ѓазабидан қочиб қутулишингизни сизларга ким уқтирди? 8 Бундан буён тавба қилганингизга яраша ҳосил беринглар! 9 „Иброҳим бизнинг отамиз“, деб кўнглингиздан ўтказманглар. Мен сизларга айтаманки, Худо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир. 10 Ҳозирданоқ дарахтлар илдизида болта ётибди-ку. Яхши мева бермаган ҳар қандай дарахт кесилиб оловга ташланади. 11 Мен сизларни тавбага чақириш учун сувга чўмдириб юрибман. Лекин менинг кетимдан Келаётган мендан қудратлидир. Мен Унинг чориқларини кўтаришга ҳам арзимайман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оловга чўмдиради. 12 Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди. У ўз хирмонини шопириб ташлайди; буѓдойини омборга тўплаб, сомонни сўнмас ўтда ёндириб юборади». 13 Ўшанда Исо Яҳёнинг ҳузурида сувга чўмиш учун Жалиладан Ўрдун дарёси бўйига келди. 14 Лекин Яҳё Исони тўхтатмоқчи бўлиб: – Мен Сенинг ҳузурингда имон келтиришим керак эди. Сен бўлсанг, менинг олдимга келяпсанми? – деди. 15 Исо унга жавоб бериб: – Ҳнди рози бўл, чунки биз шу йўсинда илоҳий амрни тўла бажаришимиз ўринлидир, – деди. Шундан кейин Яҳё Исога изн берди. 16 Исо дарёга тушди. У сувдан чиққан заҳоти, осмон очилиб кетди ва Худонинг Руҳи каптардай Исонинг устига тушиб қўнгани кўринди. 17 Осмондан эса: «Бу Менинг севикли Ўѓлимдир, Ундан мамнунман», – деган нидо келди.

Матто 4

1 Ўшанда Исо, иблиснинг синовидан ўтиш учун Муқаддас Руҳ томонидан саҳрога олиб борилди. 2 У қирқ кун ва қирқ кеча рўза тутиб, охири оч қолди. 3 Шунда васваса қилувчи Исонинг ёнига келиб Унга: – Агар Сен Худонинг Ўѓли бўлсанг, айтгин, бу тошлар нонга айлансин! – деди. 4 Исо унга жавобан деди: – Тавротда: «Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оѓзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди», деб ёзилган. 5 Кейин иблис Исони табаррук шаҳарга келтирди ва маъбаднинг тепасида турѓизиб, 6 Унга деди: – Агар Сен Худонинг Ўѓли бўлсанг, Ўзингни пастга ташла-чи. Чунки Забурда шундай ёзилган-ку: «У Сен ҳақда Ўз фаришталарига амр этгай: Улар Сени қўлларида кўтариб кетар, Оёѓинг ҳам тошга қоқилиб кетмас». 7 Исо унга: – «Ҳганг Худовандни синама», деб ёзилгани ҳам бор, – деди. 8 Иблис Исони яна жуда баланд тоққа олиб чиқиб кетди. Дунёнинг барча салтанатларини ҳамда уларнинг ҳашаматини Унга кўрсатиб: 9 – Агар тиз чўкиб менга сажда қилсанг, буларнинг ҳаммасини Сенга бераман, – деди. 10 Шунда Исо: – Йўқол кўзимдан, шайтон! Чунки Тавротда: «Ҳганг – Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл», деб ёзилган, – деди. 11 Шундан сўнг иблис Исони тарк этди ва фаришталар эса келиб, Исога хизмат қила бошладилар. 12 Исо Яҳёнинг ҳибсга олинганини эшитгач, Жалилага қайтиб борди. 13 У Носира шаҳрида кўп қолмай, Завулун ва Нафтоли юртидаги кўл бўйида жойлашган Кафарнаҳум шаҳрига келиб ўрнашди. 14 Шундай қилиб, Ишаъё пайѓамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо келди: 15 «Ҳй Завулун диёри ва Нафтоли диёри, Ўрдун наҳрининг нарёѓида, Денгиз йўлида жойлашган мажусийлар Жалиласи! 16 Зулматда қолиб келган халқ катта зиёни кўрди, Ўлим соясига бурканган эл уфқлари ёришди». 17 Шу кундан бошлаб Исо воизлик қиладиган бўлиб: «Тавба қилинглар, чунки Осмон Шоҳлиги яқинлаб қолди», – деб айтар эди. 18 Жалила кўли ёнидан ўтаётганида, Исо кўлга тўр ташлаб турган икки ака-ука – Бутрус деб аталувчи Симун ва унинг укаси Идрисни кўриб қолди. Улар балиқчи эдилар. 19 Исо уларга: «Менинг орқамдан юринглар, Мен сизни инсон овчилари қиламан», – деди. 20 Ака-ука дарҳол тўрларини қолдириб, Унинг орқасидан эргашдилар. 21 У ердан ўтаётиб, Исо бошқа икки ака-ука – Забадийнинг ўѓли Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони кўриб қолди. Улар оталари Забадий билан бирга қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди. Исо уларни ҳам чақирди. 22 Улар ҳам дарҳол қайиқни ва оталарини қолдириб, Исонинг орқасидан эргашдилар. 23 Исо бутун Жалилани айланиб чиқди. У юртнинг ибодатхоналарида таълим бериб, Худонинг Шоҳлиги тўѓрисидаги Хушхабарни эълон қилиб, одамлардаги ҳар турли касаллик ва дармонсизликни шифолаб юрди. 24 У ҳақдаги хабар бутун Сурияга ёйилди. Турли-туман дарду иллатлардан қийналиб юрганлар, жинга чалинганлар, тутқаноқ ва шол касалига йўлиққанларнинг ҳаммасини Исонинг олдига келтиришар, У эса уларни соѓайтирар эди. 25 Жалила ва Ўнкент вилоятидан, Қуддусдан, Яҳудия ҳамда Ўрдуннинг нариги томонидаги юртлардан келган кўплаб халойиқ Унинг орқасидан эргашиб борди.

Матто 5

1 Исо талай халойиқни кўриб, тоққа чиқиб ўтирди. Шогирдлари Унинг олдига келишди. 2 Исо уларга таълим бериш учун оѓзини очиб, деди: 3 «Руҳан камбаѓал бўлганлар бахтлидир, Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. 4 Йиѓлаётганлар бахтлидир, Чунки улар тасалли топур. 5 Беозор бўлганлар бахтлидир, Чунки улар ер юзига эга бўлур. 6 Адолатга очу чанқоқлар бахтлидир, Чунки улар тўқ бўлур. 7 Раҳмдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар раҳм-шафқат топур. 8 Покдил бўлганлар бахтлидир, Чунки улар Худони кўрур. 9 Тинчлик ўрнатувчилар бахтлидир, Чунки улар Худо ўѓиллари дейилур. 10 Адолат йўлида жабр кўрганлар бахтлидир, Чунки Осмон Шоҳлиги уларникидир. 11 Мен туфайли одамлар сизни ҳақоратлаб қувѓин этса, сиз ҳақда ёлѓон гапириб фисқу ѓийбат қилса, бахтлисиз! 12 Севининглар ва хурсанд бўлинглар, чунки сизга осмон мукофоти буюк. Сиздан аввал ўтган пайѓамбарлар ҳам шундай қувѓин бўлган». 13 «Сиз – ернинг тузисизлар. Агарда туз кучини йўқотса, уни яна қандай шўр қилиш мумкин? У энди чиқитга ташлаб юборилади, оёқ остида поймол бўлишдан бошқага ярамайди. 14 Сиз – дунёнинг нурисизлар. Тоѓнинг тепасида қурилган шаҳар яширин қололмайди. 15 Шунингдек, шамни ёқиб, кейин идиш билан ёпиб қўйишмайди. Уйдагиларнинг ҳаммасига ёруѓлик берсин, деб уни шамдонга қўйишади. 16 Айни равишда сизнинг нурингиз ҳам инсонлар олдида шундай порласинки, улар яхши ишларингизни кўриб, осмондаги Отангизни улуѓласинлар». 17 «Мени Таврот ёки пайѓамбар оятларини бекор қилгани келди, деб ўйламанглар. Мен бекор қилгани эмас, балки бажо келтиргани келдим. 18 Сизга чинини айтайин: еру осмон тугамагунча ва тақдир этилган ҳамма нарса амалга ошмагунча, Тавротдан на бир ҳарф, на бир нуқта ўчади. 19 Шундай қилиб, ким бу амрларнинг энг кичигини ҳам инсонларга бузиб ўргатса, Осмон Шоҳлигида энг кичик бўлади. Лекин ким бу амрларни бажариб бошқаларга ўргатса, Осмон Шоҳлигида буюк бўлади. 20 Сизларга айтиб қўяй: агар сизнинг солиҳлигингиз уламолар ва фарзийларнинг солиҳлигидан устун келмаса, Осмон Шоҳлигига киролмайсизлар». 21 «Қадимгиларга: „Одам ўлдирма; ким одам ўлдирса, жавобгарликка тортилади“, – деб айтилганини эшитгансизлар. 22 Лекин Мен сизга айтаман: кимки биродарига беҳуда ѓазабланса, жавобгарликка тортилади. Кимки биродарига аҳмоқ деса, олий маҳкамада жавоб беради. Кимки биродарига телба деса, жаҳаннам оловида жавоб беради. 23 Шундай қилиб, сен хайр-эҳсонингни қурбонгоҳга олиб келганингда, агар у ерда биродаринг сендан хафа экани ёдингга тушса, 24 хайр-эҳсонингни у ерда, қурбонгоҳ олдида қолдир ва бориб, аввал биродаринг билан ярашгил. Шундан кейин келиб, хайр-эҳсонингни бажо келтир. 25 Сен рақибинг билан қозихонага бораркансан, йўл-йўлакай у билан келишишга шошил, токи рақибинг сени қозига, қози эса миршабга топшириб, сени зиндонга ташламасин. 26 Сенга чинини айтайин: охирги тийинингни бермагунингча, у ердан чиқолмайсан!» 27 «Қадимгиларга: „Зино қилма“, – деб айтилганини эшитгансизлар. 28 Лекин Мен сизга айтаман: ким бир аёлга шаҳват билан қараса ҳам, аллақачон кўнглида у билан зино қилган бўлади. 29 Агар сенинг ўнг кўзинг гуноҳ қилишингга сабаб бўлса, уни суѓуриб ташла. Чунки бутун баданинг жаҳаннамга ташланишидан кўра, аъзойингдан бирининг нобуд бўлгани сен учун яхшироқдир. 30 Агар сенинг ўнг қўлинг гуноҳ қилишингга сабаб бўлса, уни чопиб ташла. Чунки бутун баданинг жаҳаннамга йўлиқишидан кўра, аъзойингдан бирининг нобуд бўлгани сен учун яхшироқдир. 31 Яна дейилганки: „Ким хотини билан ажралмоқчи бўлса, унга талоқ хатини ёзиб берсин“. 32 Лекин Мен сизга айтаман: ким бевафолик айбидан бошқа сабаб билан хотинидан ажралса, унга зино қилишга сабаб топиб беради. Шунингдек, ким ажралган хотинга уйланса, зино қилган бўлади». 33 «Яна қадимгиларга: „Қасамдан қайтма. Ичган қасамларингни Худованд олдида бажо келтир“, – деб айтилганини эшитгансизлар. 34 Лекин Мен сизга айтаман: ҳеч қандай қасам ичманглар – на осмон ҳақи, чунки у Худонинг тахтидир; 35 на ер ҳақи, чунки у Худонинг пойандозидир; на Қуддус ҳақи, чунки у Буюк Подшоҳнинг шаҳридир. 36 Бошинг ҳақи ҳам қасам ичма, чунки сен биронта сочингни оқ ёки қора қилолмайсан. 37 Сизларнинг сўзингиз фақат „ҳа“ ёки „йўқ“ бўлсин. Бундан ортиѓи эса шайтонликдир». 38 «Сизлар: „Кўз эвазига кўз, тиш эвазига тиш“, – деб айтилганини эшитгансизлар. 39 Лекин Мен сизга айтаман: ёмонга қарши чиқма. Ким сенинг ўнг чаккангга урса, унга иккинчисини ҳам ўгир. 40 Ким сен билан даъволашиб, кўйлагингни олмоқчи бўлса, унга тўнингни ҳам бериб юбор. 41 Ким сени бир чақирим йўл юришга мажбур қилса, у билан икки чақирим юр. 42 Сендан сўраганга бер, сендан қарз олмоқчи бўлгандан юз ўгирма». 43 «Яна: „Қардошингни севгин, душманингдан нафратлан“, – деб айтилганини эшитгансизлар. 44 Лекин Мен сизга айтаман: душманларингизни севинглар. [Сизни лаънатлаганларни дуо қилинглар. Сиздан нафратланганларга яхшилик қилинг. Сизнинг номингизга иснод келтирганлар учун,] сизга жабр-зулм ўтказганлар учун ибодат қилинглар. 45 Шунда сиз осмондаги Отангизнинг ўѓиллари бўласизлар. Чунки У Ўз қуёшини ёвузлар устида ҳам, яхшилар устида ҳам балқитади, ёмѓирини солиҳлар устига ҳам, фосиқлар устига ҳам ёѓдиради. 46 Агар сизни севадиганларнигина севсангиз, бундан сизга раҳмат бўлурми? Солиқчилар ҳам худди шундай қилишмайдими? 47 Агар сиз фақат биродарларингиз билангина саломлашсангиз, қандай фазилатли иш қилган бўласизлар? Бутпарастлар ҳам худди шундай қилишмайдими? 48 Шундай қилиб, осмондаги Отангиз баркамол бўлгани каби, сиз ҳам баркамол бўлинглар».

Матто 6

1 «Ҳҳтиёт бўлинглар, савобли ишингизни одамларга кўриниш учун ҳамманинг кўз ўнгида қилманглар. Акс ҳолда осмондаги Отангиздан мукофот ололмайсизлар. 2 Шундай қилиб, сен бировга садақа бермоқчи бўлсанг, ўтган-кетганга жар солма. Иккиюзламачиларгина одамлардан олқиш олиш учун ибодатхоналарда ва кўча-кўйда шундай қиладилар. Сизларга чинини айтайин: булар ўзларига яраша мукофотни олиб бўлдилар. 3 Сен садақа бераётганингда, чап қўлинг ўнг қўлинг нима қилаётганини билмасин. 4 Яъни сенинг мурувватинг яширин бўлсин. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди». 5 «Ибодат қилаётганингизда, одамларга кўриниш учун ибодатхоналарда ва кўча бурчакларида туриб ибодат қилишни яхши кўрадиган иккиюзламачиларга ўхшаманглар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар. 6 Сен эса ибодат қилаётганингда ўз ҳужрангга кир ва эшикни беркитиб, яширин бўлган Отангга ибодат қил. Шунда яширин бўлганларни кўрувчи Отанг сени аниқ тақдирлайди. 7 Ибодат қилаётганингизда, мажусийлар каби ортиқча сўзларни такрорлаб турманглар. Улар: кўп сўзласам, ибодатим ижобат бўлади, деб ўйлайдилар. 8 Уларга ўхшаманглар, чунки Отангиз нималарга муҳтожлигингизни Ундан сўрашингиздан олдин билади. 9 Сизлар эса бундай ибодат қилинглар: Бизнинг осмондаги Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуѓлансин. 10 Сенинг Шоҳлигинг келсин. Осмонда бўлгани каби, Ерда ҳам Сенинг ироданг бажо келсин. 11 Бугунги ризқ-рўзимизни бергин. 12 Бизга гуноҳ қилганларни биз кечиргандек, Сен ҳам бизнинг гуноҳларимизни кечиргин. 13 Бизни васвасага дучор қилмагин, Аммо ёвуз шайтондан халос қилгин. [Салтанат, куч-қудрат ва шон-шуҳрат то абад Сеникидир. Омин.] 14 Агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирсангизлар, самовий Отангиз ҳам сизни кечиради. 15 Бироқ, агар сиз бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, Отангиз ҳам сизни кечирмайди». 16 «Рўза тутаётганингизда, иккиюзламачилар каби қовоқ осилтириб юрманглар. Улар рўза эканларини одамларга билдириш учун ўзларини авзойи бузуқ қилиб кўрсатадилар. Сизларга чинини айтайин: улар ўзларига ярашасини олиб бўлдилар. 17 Лекин сен рўза тутганингда, ўзингни ювиб-тараб юргин, 18 токи рўза тутганинг инсонларга эмас, балки яширин бўлган Отангга ошкор бўлсин. Яширин бўлганларни кўрувчи Отанг эса сени аниқ тақдирлайди». 19 «Бу дунёда куя ва занг еб кетадиган ҳамда ўѓри тешиб талайдиган хазиналарни жамламанглар. 20 Аксинча, куя ва занг еб кетмайдиган, ўѓри тешиб таламайдиган у дунёнинг хазиналарини жамланглар. 21 Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур. 22 Кўз – таннинг чироѓидир. Агар сенинг кўзинг тиниқ бўлса, бутун танинг ҳам ёруѓ бўлур. 23 Аммо кўзинг ёмон бўлса, бутун танинг ҳам қоронѓи бўлур. Агарда ичингдаги нур қоронѓи бўлиб турса, у қоронѓилик қанчалик қўрқинчли бўлур! 24 Ҳеч ким икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хорлайди. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиѓина олмайсизлар». 25 «Бинобарин, сизга шуни айтаман: нима еб, нима ичамиз, деб жонингиз учун, нима киямиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар. Жон овқатдан, тан эса кийимдан афзал эмасми? 26 Кўкда учувчи қушларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборга дон йиѓади. Шунга қарамай, самовий Отангиз уларнинг ризқини беради. Сиз эса улардан анча аълороқ эмасмисиз? 27 Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан? 28 Нега кийим учун ташвишланасизлар? Даштдаги пиёзгулларнинг қандай ўсишига қараб, ибрат олинглар: улар на меҳнат қилар, на чарх йигирар. 29 Аммо сизларга айтиб қўяй: ҳатто подшоҳ Сулаймон ҳам ўзининг шуҳрат чўққисида буларнинг ҳеч биридай кийинмаган эди. 30 Агар Худо бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа отиладиган дашт ўтига шундай зеб берган бўлса, сизни ундан кам кўрармиди, эй имони сустлар?! 31 Шундай экан, нима еймиз, нима ичамиз, нима киямиз, деб ташвишланиб юрманглар. 32 Мажусийлар ҳадеб буларнинг ѓамида юришади. Лекин самовий Отангиз сиз буларнинг барига муҳтож эканингизни билади-ку! 33 Сиз аввало Худонинг Шоҳлиги ва Унинг иродаси пайидан бўлинглар, шунда буларнинг ҳаммаси сизга қўшимча қилиб берилади. 34 Бинобарин, эртаги кун ҳақида ташвиш тортманглар. Ҳртанинг ташвиши эртанинг ўзига тегишлидир. Ҳар бир куннинг дарди ўзига етар».

Матто 7

1 «Бошқаларни ҳукм қилманглар, сиз ҳам маҳкум бўлмайсиз. 2 Сизлар қандай ҳукм қилсангиз, сизга ҳам шундай ҳукм ўтказилади. Сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангиз, сизга ҳам шундай ўлчов татбиқ этилади. 3 Нега сен биродаринг кўзидаги чўпни кўрасану, лекин ўз кўзингдаги ходани сезмайсан? 4 Сенинг кўзингда хода бор экан, қандай қилиб биродарингга: „Кел, кўзингдаги чўпни чиқариб олай“, – дейсан? 5 Ҳй иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдан ходани чиқариб ол, кейин биродаринг кўзидан чўпни қандай чиқармоқ учун кўзинг очилади. 6 Муқаддас бўлган нарсани итларга берманг, марваридларингизни чўчқалар олдига ташламанг. Таѓин буларни оёқ-ости қилиб, сўнгра ўзингизни тилка-пора қилмасинлар!» 7 «Сўраб туринг, сизга берилади. Излаб туринг, топасизлар. Тақиллатиб туринг, сизга очилади. 8 Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. 9 Орангизда бир кимса борми, ўѓли ундан нон сўраганда, унга тош берса? 10 Ёки балиқ сўраганда, унга илон берса? 11 Сизлар ёвуз бўла туриб, болаларингизга яхши ҳадялар беришни билсангиз, боз устига осмондаги Отангиз Ундан сўраганларга мўл-кўл неъматни беради! 12 Одамлар сизга қандай муомала қилишларини истасангиз, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг. Таврот ва пайѓамбарлар таълимотининг маѓзи шундадир». 13 «Тор эшикдан киринглар! Чунки ҳалокатга элтувчи йўл кўп энли, дарвозаси эса кенгдир. Ана, шу томон юраётганлар кўп. 14 Ҳаёт сари элтувчи йўл эса танг, эшиги жуда тордир. Бу йўлни топадиганлар оз». 15 «Сохта пайѓамбарлардан эҳтиёт бўлинглар! Улар сизнинг олдингизга қўй кийимида келадилар, лекин ичларидан йиртқич бўрилардир. 16 Уларни меваларидан билиб оласизлар. Тиканакдан узум, ёки янтоқдан анжир теришармикан? 17 Ҳар бир яхши дарахт яхши мева берар, ёмон дарахт эса ёмон мева берар. 18 Яхши дарахт ёмон мева беролмас, ёмон дарахт ҳам яхши мева беролмас. 19 Яхши мева бермайдиган ҳар бир дарахт эса кесилиб, оловга ташланади. 20 Шундай қилиб, сохта пайѓамбарларни меваларидан билиб оласизлар. 21 Мени „Ё Раббий, ё Раббий“ деб чақиргани билан ҳар бир одам Осмон Шоҳлигига киравермайди. Бунга осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирувчигина эришади. 22 Қиёмат кунида кўплар Менга: „Ё Раббий, ё Раббий, бизлар Сенинг номинг билан башорат қилмадикми? Сенинг номинг билан жинларни қувиб чиқармадикми? Сенинг номинг билан кўпгина мўъжизалар яратмадикми?“ – дейдилар. 23 Ўша вақтда Мен уларнинг юзига қараб: Мен сизларни ҳеч қачон таниган эмасман. Ҳй бадкирдорлар, Менинг олдимдан кетинглар! – дейман». 24 «Ҳнди ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажо келтирса, уни ўз уйини тош устига қурган фаросатли одамга ўхшатаман. 25 Ёмѓир ёѓиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Лекин тош устига ўрнатилгани учун қуламабди. 26 Бироқ ким Менинг бу сўзларимни эшитиб, уларни бажо келтирмаса, ўз уйини қум устига қурган фаросатсиз одамга ўхшайди. 27 Ёмѓир ёѓиб, селлар тошиб, шамоллар эсиб, у уйни босиб қолибди. Уй эса қулаб, ер билан яксон бўлибди». 28 Исо бу сўзларни айтиб бўлгандан кейин, халойиқ Унинг таълимотига ҳайрон қолди. 29 Чунки Исо уларга уламолар ва фарзийлар каби эмас, балки қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим берар эди.

Матто 8

1 Исо тоѓдан тушгач, тумонат халойиқ Унинг орқасидан эргашди. 2 Шу ўртада бир мохов Унга яқинлашиб, сажда қилди-да: – Ҳазрат, агар истасанг, мени моховликдан пок қила оласан, – деди. 3 Исо қўлини узатди ва унга тегизиб: – Истайман, пок бўл! – деди. Мохов шу заҳоти дардидан фориѓ бўлди. 4 Исо унга: – Ҳҳтиёт бўл, буни ҳеч кимга айтма. Лекин бориб, ўзингни руҳонийга кўрсат ва соѓайганингни тасдиқлатгин, Мусо пайѓамбар буюрган қурбонликни келтириб бер, – деди. 5 Исо Кафарнаҳум шаҳрига кириб келаётганда, бир юзбоши Унинг олдига келди ва ёлвориб: 6 – Ҳазрат, менинг хизматкорим уйда шол бўлиб ѓоят қийналиб ётибди, – деди. 7 Исо унга: – Мен бориб уни соѓайтираман, – деди. 8 Юзбоши жавоб бериб: – Ҳазрат! – деди, – Кулбамга оёқ босишинг учун мен муносиб эмасман. Сен биргина сўз айтсанг, бас, хизматкорим соѓайиб кетади. 9 Чунки мен ҳам буйруққа тобе одамман, шунингдек, менинг буйруѓимга бўйсунувчи аскарларим ҳам бор. Бирига «кет» десам, кетади. Бошқасига «кел» десам, келади. Бирон хизматкоримга «шуни қил» десам, қилади. 10 Исо буни эшитгач ҳайрон қолди. Орқасидан эргашиб келаётганларга: – Сизларга чинини айтайин, – деди, – Мен бунчалик буюк ишончни Исроилнинг бирон жойида ҳам топмадим. 11 Сизларга шуни айтаман: қиёматда шарқу ѓарбдан кўплар келиб, Осмон Шоҳлигида Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга зиёфатга ўтиришади. 12 Лекин Шоҳ аҳлининг ўзлари эса ташқи қоронѓиликка отиладилар. У ерда зор йиѓлаб, тиш ѓичирлатадилар. 13 Кейин Исо юзбошига: – Бор, сен ишонганингдек бўлсин, – деди. Юзбошининг хизматкори эса ўша заҳоти соѓайиб кетди. 14 Исо Бутруснинг уйига келганда, унинг қайнонаси иситмалаб ётганини кўрди. 15 Исо унинг қўлига тегиши билан иситмаси тушди. Аёл эса туриб, Унга хизмат қила бошлади. 16 Кеч кириши билан, жинга чалинган бир талай кишини Исонинг олдига келтиришди. У сўз билан ёмон руҳларни қувиб чиқарди, дардга йўлиққанларнинг ҳаммасини соѓайтирди. 17 Шу тариқа Ишаъё пайѓамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо келди: «У бизнинг касалликларимизни кўтарди, Дардларимизни эса Ўзи чекди». 18 Исо атрофида кўп халойиқни кўргач, шогирдларига нариги томонга сузиб ўтишни буюрди. 19 Шу вақтда бир уламо Унга яқинлашиб: – Устоз, қаерга борма, мен Сенинг орқангдан юраман, – деди. 20 Исо унга: – Тулкиларнинг инлари бор, осмон қушларининг уялари бор. Лекин Инсон Ўѓлининг бош суқадиган жойи йўқ, – деди. 21 Шогирдлардан бошқа бири Исога: – Ҳазрат, олдин бориб отамни кўмиб келишимга ижозат бер, – деди. 22 Лекин Исо унга: – Сен Менинг орқамдан юр. Ўликларни қўй, уларни ўзича ўлик бўлганлар кўмсин, – деди. 23 Исо қайиққа тушганда, Унинг кетидан шогирдлари ҳам тушишди. 24 Қўққисдан кўлда кучли тўфон кўтарилди, қайиқ тўлқинлар оѓушида қолди. Исо эса уйқуда эди. 25 Шогирдлари Унинг ёнига борди-да, Уни уйѓотишиб: – Ё Раббий, бизларни қутқар, ҳалок бўляпмиз! – дейишди. 26 Исо уларга: – Ҳой имони сустлар, бунча қўрқоқ бўлмасангиз?! – деди. Сўнг туриб, шамолга ва кўлга дўқ урди. Шу заҳоти чуқур сукунат чўкди. 27 Одамлар эса бир-бирига: – Бу қанақа кишики, шамол ҳам, кўл ҳам Унга бўйсунса? – деб ҳайратланишди. 28 Исо нариги қирѓоққа, Гергеса юртига етиб келганида, қабристон лаҳадларидан чиқиб келган, жинга чалинган икки киши Унга рўбарў бўлди. Улар жуда ваҳший бўлганликлари учун, ҳеч ким бу йўлдан ўтолмас эди. 29 Улар шундай бақира бошлашди: – Ҳй Худонинг Ўѓли Исо, бизда нима ишинг бор? Бу ерга бизларни вақтидан олдин қийнагани келдингми? 30 Улардан узоқроқда катта тўнѓиз подаси ўтлаб юрган эди. 31 Жинлар Исога ёлвориб: – Агар бизларни қувиб чиқарадиган бўлсанг, унда тўнѓиз подасига юборгин, – дейишди. 32 Исо уларга: – Боринглар! – дейиши биланоқ, улар одамлардан чиқиб кетиб, тўнѓиз подасига кириб олдилар. Шу онда бутун тўнѓиз подаси тик қияликдан кўл томон ёпирилиб, сувда нобуд бўлди. 33 Тўнѓиз боқувчилар эса қочиб шаҳарга боришди ва юз берган ҳамма ҳодисани, шунингдек, жинга чалинганлар билан бўлиб-ўтган воқеани гапириб беришди. 34 Шунда бутун шаҳар аҳолиси Исонинг қаршисига чиқди. Уни кўргач, юртлари ҳудудидан чиқиб кетишини илтимос қилишди.

Матто 9

1 Шундан кейин Исо қайиққа тушиб, кўлнинг бериги томонига қайтиб сузиб ўтди. У Ўз шаҳри – Кафарнаҳумга кириб келган заҳоти 2 Унинг олдига тўшакда ётган бир шол одамни кўтариб келдилар. Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: – Дадил бўл, болам, гуноҳларинг кечирилди, – деди. 3 Шунда уламолардан баъзилари ўзларича: «Бу куфрлик қиляпти-ку!» – дейишди. 4 Исо эса уларнинг мулоҳазаларини пайқаб, деди: – Нега сизлар кўнгилларингиздан ёмон фикрларни ўтказяпсиз? 5 «Гуноҳларинг кечирилди», – деб айтиш осонроқми, ёки: «Ўрнингдан туриб юра қол», – деб айтишми? 6 Лекин Инсон Ўѓлининг ер юзида гуноҳларни кечириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар. Шундан сўнг Исо шолга қайрилиб: – Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб уйингга кет! – деди. 7 Шол эса ўрнидан турди-да, тўшагини олиб ўз уйига равона бўлди. 8 Бу воқеани кўрган халойиқ ўта ҳайрон бўлиб, инсонларга бундай қудрат берган Худони олқишлади. 9 Исо у ердан ўтаётганда, солиқ йиѓадиган жойда ўтирган Матто исмли одамни кўриб қолди-да, унга: – Менинг орқамдан юр! – деди. У эса ўрнидан қалқиб, Исонинг орқасидан юрди. 10 Исо уйда еб-ичиб ўтирар экан, кўпгина солиқчилар ва ҳар хил гуноҳкор кишилар ҳам келиб, дастурхон атрофида Исо билан шогирдларига қўшилишди. 11 Фарзийлар буни кўриб, Исонинг шогирдларидан: – Нега Устозингиз солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб-ичиб ўтирибди? – деб сўрадилар. 12 Исо буни эшитгач, уларга деди: – Соѓлар эмас, беморлар табибга муҳтождир. 13 Яхшиси сизлар бориб, Тавротдаги: «Мен қурбон эмас, раҳм-шафқат истайман», деган оятнинг маъносини ўрганиб олинглар. Чунки Мен тақводорларни эмас, балки гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. 14 У вақт Яҳёнинг шогирдлари Исонинг олдига келиб сўрадилар: – Бизлар ва фарзийлар кўп рўза тутамиз-у, Сенинг шогирдларинг-чи, нега тутмайдилар? 15 Исо уларга деди: – Куёв даврада бўлган вақтда тўй аҳли аза тутармикин? Бироқ куёв улардан жудо бўлган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар. 16 Ҳеч ким эски кийимга янги матодан ямоқ солмайди. Чунки янги ямоқ эски кийимдан сўкилиб, кийимни баттар ситиб юборади. 17 Шунингдек, янги шаробни ҳам эски мешга қуймайдилар. Чунки эскининг таги тушади, шароб тўкилади ва меш ҳам нобуд бўлади. Аксинча, янги шаробни янги мешга қуядилар, у ҳам, бу ҳам сақлаб қолинади. 18 Исо уларга бу сўзларни айтиб турганда, қайси бир жамоабоши келиб, Исога таъзим қилди-да: – Менинг қизим ҳозир ўлди. Бироқ Сен келиб унга қўлингни текизсанг, у яна тирилиб кетади, – деди. 19 Исо ўрнидан туриб, шогирдлари билан у одамнинг орқасидан борди. 20 Шу пайт ўн икки йилдан бери қон кетишидан қийналиб юрган бир аёл Исога орқа томондан йўлаб, кийимининг этагига қўл тегизди. 21 У ўзича: «Агар кийимига бир тегиб олсам бас, соѓайиб кетаман», – деб ўйлаган эди. 22 Исо орқасига ўгирилиб, аёлни кўргач: – Дадил бўл, қизим, ишончинг сени қутқарди, – деди. Аёл шу заҳоти дардидан халос бўлди. 23 Исо бошлиқнинг уйига етиб, най чалувчиларни ва қий-чув қилаётган оломонни кўргач: 24 – Бу ердан ташқарига чиқинглар! Қизча ўлган эмас, ухлаб ётибди, – деди. Улар эса Унинг устидан кулишди. 25 Оломон ташқарига чиқарилгандан сўнг Исо ичкарига кириб, қизчанинг қўлидан ушлади. Қизча эса ўрнидан туриб кетди. 26 Бу ҳодиса хабари мамлакат бўйлаб овоза бўлди. 27 Исо у ердан жўнаб кетаётганда, икки кўр Унинг орқасидан эргашганча дод солиб: – Ҳй Довуд Ўѓли Исо, бизларга раҳм қил! – деб фарёд чекишарди. 28 Исо уйга қайтганда, кўрлар Унинг ёнига келишди. Исо улардан сўради: – Мен хоҳишингизни бажо қилишга кучим борлигига ишонасизларми? – Ишонамиз, Ҳазрат! – деб жавоб беришди улар. 29 Шунда Исо уларнинг кўзларига тегиб: – Сизнинг ишончингизга яраша бўлсин, – деди. 30 Шу билан уларнинг кўзлари очилиб кетди. – Буни ҳеч ким билмасин, таѓин! – деб Исо уларга қаттиқ тайинлади. 31 Улар эса у ердан чиқибоқ, бутун мамлакат бўйлаб У ҳақда овоза тарқатиб юрадиган бўлишди. 32 У кишилар энди чиқиб бораётганда, жин чалган бир соқовни Исонинг олдига келтиришди. 33 Исо жинни қувиб чиқаргандан кейин, соқов гапира бошлади. Халқ эса ҳайратда қолиб: – Исроилда бундай ҳодиса ҳеч қачон бўлган эмас, – деди. 34 Бунга фарзийлар: – У жинлар бошлиѓининг кучи билан жинларни қувиб чиқаряпти-ку, – деб ѓингшидилар. 35 Исо ҳамма шаҳар-қишлоқларни айланадиган бўлди. Маҳаллий ибодатхоналарда таълим бериб, Худонинг Шоҳлиги тўѓрисидаги Хушхабарни эълон қилар ва одамларнинг ҳар хил дарду дармонсизликларини даволар эди. 36 Халқ оломонини кўриб, Исо уларга ачинди; чунки чўпонсиз қўйлардай довдираган ва ҳолдан тойган эдилар. 37 Ўша вақтда Исо Ўз шогирдларига деди: «Ҳосил мўл, бироқ юмушчилар оз. 38 Ўз ҳосилингни йиѓиб-терадиган юмушчилар юбор, деб ҳосил Ҳгасига илтижо қилинглар».

Матто 10

1 Исо Ўзининг ўн икки шогирдини ёнига чақириб, одамлардан ёмон руҳларни қувиб чиқариш ва ҳар қандай дарду иллатни соѓайтириш учун уларга қудрат ато этди. 2 Ушбу ўн икки ҳаворийнинг исмлари эса қуйидагича: биринчиси Бутрус деб аталган Симун ва унинг укаси Идрис, кейин Забадийнинг ўѓиллари Ёқуб билан укаси Юҳанно, 3 Филип, Бартолмей, Тўма, солиқчи Матто, Алфейнинг ўѓли Ёқуб ва Таддей деб аталган Левий, 4 ватанпарвар Симун ҳамда Исонинг хоини Яҳудо Ишқариёт. 5 Исо бу ўн икковини жўнатиб, буйруқ берди: «Мажусийлар йўлига оёқ босманглар ва самарияликларнинг бирон шаҳрига кирманглар. 6 Аксинча, адашган қўйларга ўхшаган Исроил халқи олдига боринглар. 7 Йўлингиз қайга тушмасин, элга: „Осмон Шоҳлиги яқинлаб қолди“, – деб эълон қилинглар. 8 Хасталарни соѓайтиринглар, моховларни пок қилинглар, ўликларни тирилтиринглар, жинларни қувиб чиқаринглар. Текин олдингизлар, текин беринглар. 9 Белбоѓларингизга олтин, кумуш ёки мис пул ҳам тугманглар. 10 Йўл учун на тўрва, на бир жуфт кўйлак, на чориқ ва на ҳасса олинглар. Чунки меҳнаткаш ўзининг нон-насибасига муносибдир. 11 Қайси шаҳар ёки қишлоққа кирсангиз, у ерда ўзингизга муносибларнигина йўқлаб боринг ва жўнагунингизча ўша ерда қолинглар. 12 Уйга кираётганингизда уй аҳлига салом беринглар. 13 Агар у уй аҳли ниятингизга муносиб бўлса, уларнинг боши саломат бўлади. Агарда муносиб бўлмаса, саломингиз сизга қайтиб келади. 14 Агар ким сизни қабул қилмаса ва сўзларингизга қулоқ солмаса, у уйдан ёки шаҳардан чиқиб кетаётганингизда оёқларингиздан чангни ҳам қоқиб кетинглар. 15 Сизга чинини айтайин: қиёмат кунида бундай шаҳардан кўра Садўм ва Ѓамўра ерининг аҳволи енгилроқ бўлади». 16 «Мана, Мен сизларни бўриларнинг орасига қўйлар каби юборяпман. Сиз илондай зийрак, каптардай содда бўлинглар. 17 Инсонлардан эҳтиёт бўлинглар; чунки сизларни адлияга топшириб, ибодатхоналарда калтаклайдилар. 18 Менинг номим учун сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар қошига олиб борадилар, сиз эса улар ва турли халқлар олдида Менинг гувоҳларим бўласизлар. 19 Сизни тутиб беришаётганда эса нимани айтамиз, қандай гапирамиз, деб ўйлаб қайѓурманглар. Нима айтишингиз кераклиги ўша онда сизларга уқтирилади. 20 Чунки ўзларингиз эмас, ичингиздаги Отангизнинг Руҳи гапиради. 21 Ака укасини, ота ўѓлини ўлимга топширади. Болалар ўз ота-оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдиртирадилар. 22 Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача чидаган қутулади. 23 Агар сизларни бир шаҳардан қувсалар, бошқасига қочиб ўтинглар. Сизларга чинини айтайин: сизлар Исроилнинг шаҳарларини айланиб чиқишга улгурмасингиздан, Инсон Ўѓли ер юзига қайтиб келади. 24 Шогирд ўзининг устозидан юқори бўлмас, хизматкор ўзининг хўжайинидан юқори бўлмас. 25 Шогирдга ўзининг устозидай, хизматкорга ўзининг хўжайинидай бўлса кифоядир. Агар уй эгасига иблис деб ном қўйишган бўлса, унда уй аҳлини яна нималар дейишмайди!» 26 «Шундай қилиб, улардан қўрқманглар! Чунки очилмай қоладиган ҳеч қандай яширин нарса йўқ, маълум бўлмайдиган ҳеч қандай сир ҳам йўқдир. 27 Сизга қоронѓиликда гапираётганларимни ёруѓликда айтаверинглар. Қулоѓингизга шивирлаб айтилаётганларни томларнинг устидан эълон қилаверинглар. 28 Танни ўлдириб, жонни эса ўлдира олмайдиганлардан қўрқманглар. Яхшиси, жонни ҳам, танни ҳам жаҳаннамда ҳалок этишга қодир бўлган Худодан қўрқинглар. 29 Иккита чумчуқ бир тангага сотилмайдими? Аммо Отангиз рози бўлмасдан, уларнинг биттаси ҳам ерга тушмайди. 30 Сизларга келганда, бошингиздаги сочларнинг ҳаммаси ҳам саналгандир. 31 Шунинг учун қўрқманглар, сизлар талай чумчуқлардан кўра қадрлироқсиз». 32 «Кимда-ким инсонлар олдида Мени тан олса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни тан оламан. 33 Бироқ, ким инсонлар олдида Мени инкор этса, Мен ҳам осмондаги Отамнинг олдида уни инкор этаман. 34 Мени ер юзига тинчлик келтириш учун келган, деб ўйламанглар. Мен тинчлик эмас, балки қилич келтиргани келганман. 35 Одамни отасидан, қизни онасидан, келинни қайнонасидан ажратиш учун келганман. 36 Одамнинг душманлари ўз уйидагилар бўлади. 37 Ота ёки онасини Мендан ортиқ севган Менга лойиқ эмас. Ўѓли ёки қизини Мендан ортиқ севган Менга лойиқ эмас. 38 Кимки ўз хочини олиб, ортимдан эргашмаса, Менга лойиқ эмас. 39 Ўз жонини аямоқчи бўлган уни йўқотади. Мен учун жонини йўқотган эса жон топади. 40 Сизни қабул қилган Мени қабул қилади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади. 41 Ким пайѓамбарни пайѓамбар деб қабул қилса, у пайѓамбарга яраша эҳсон олади. Ким солиҳни солиҳ деб қабул қилса, у солиҳга яраша эҳсон олади. 42 Кимки шогирдлик ҳурмати деб, буларнинг ҳатто энг кичигига бир пиёла совуқ сувгина ичирса ҳам, чиндан сизларга айтаманки, у эҳсонига сазовор бўлур».

Матто 11

1 Исо ўн икки шогирдига ушбуларни буюриб бўлгач, яқин шаҳарларда таълим бериш ва воизлик қилиш учун у ердан жўнади. 2 Зиндонда ётган Яҳё эса Масиҳнинг қилаётган ишларини эшитгач, ўз шогирдларидан иккитасини Унинг олдига юбориб: 3 «Келадиган Қутқарувчи Сенмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?» – деб Ундан сўратди. 4 Исо жавоб бериб уларга деди: «Боринглар, эшитиб кўраётганларингизни Яҳёга билдиринглар: 5 Кўрлар кўряпти, чўлоқлар юряпти, моховлар тузаляпти, карлар эшитяпти, ўликлар тириляпти ва бечораларга Хушхабар эълон қилиняпти. 6 Мени деб васвасага тушмаган бахтлидир!» 7 Яҳёнинг шогирдлари жўнаётган пайтда, Исо халойиққа Яҳё ҳақида гапира бошлади: «Нима кўргани саҳрога бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними? 8 Ахир, нима кўргани чиқдингизлар? Нафис кийим кийган одамними? Нафис кийинганлар подшоҳ саройларида бўлади-ку! 9 Ахир, нима кўргани чиқдингизлар? Пайѓамбарними? Ҳа, сизга айтаманки, пайѓамбардан ҳам улуѓ бўлганни кўрдингизлар. 10 Бу киши Тавротда ёзилганнинг худди ўзи: „Мен Сендан аввал элчимни юборарман, У Сенинг олдингда йўл ҳозирлаб юрар“. 11 Сизларга чинини айтайин: аёл зотидан туѓилганлар орасида Яҳё пайѓамбардан буюги чиққан эмас. Шунга қарамай, Осмон Шоҳлигида ҳатто энг кичик ҳисобланган ҳам ундан каттадир. 12 Яҳё пайѓамбар майдонга келган кунлардан то ҳозиргача Осмон Шоҳлигига тажовуз қилиб келмоқдалар; тажовузкорлар дастаси уни босиб олишга зўр бермоқда. 13 Маълумки, Яҳёгача ўтган барча пайѓамбарлар ва шунингдек, Таврот битиклари бўлѓуси ҳодисалар ҳақида олдиндан дарак бериб келган. 14 Ҳнди қабул қилишни истасангизлар, қайтиб келиши муқаррар бўлган Илёс пайѓамбар худди Яҳёнинг ўзидир. 15 Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин! 16 Ҳнди бу наслни кимга ўхшатай? Бу насл – майдонда ўтириб, бир-бирига: 17 „Сенларга най чалдик, ўйнамадинглар, Сенларга йиѓи чиқардик, додламадинглар“, – деб қичқиришадиган болаларга ўхшайди. 18 Чунки Яҳё келиб, емади-ичмади ва уни „жин урибди“ деяптилар. 19 Инсон Ўѓли келиб, еди ҳам, ичди ҳам ва бу гал: „Ана кабобхўру шаробхўр одамни кўринглар, У солиқчилар ва гуноҳкорларнинг дўсти экан!“ – дейишмоқда. Ва лекин илоҳий ҳикмат унга риоя қилувчилар орқали тасдиқланади». 20 Шу вақт Исо мўъжизаларининг аксари намоён бўлган шаҳарларга, тавба-тазарру қилмаганликлари учун таъна қила бошлади: 21 «Сенинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Чунки сизларда содир бўлган мўъжизалар Тир ва Сидўн шаҳарларида рўй берганда эди, улар аллақачон жулга ўраниб, кулга сурканиб, тавба-тазарру қилган бўлардилар. 22 Бироқ сизларга айтиб қўяй: қиёмат кунида сиздан кўра Тир ва Сидўннинг ҳоли енгилроқ бўлади. 23 Ё сен, эй кўккача юксалувчи Кафарнаҳум! Сен тамуѓгача тушиб кетурсан. Чунки сенда содир бўлган мўъжизалар Садўм ерида содир бўлганда эди, у ер шу кунгача сақланиб қолган бўлар эди. 24 Бироқ сизларга айтиб қўяй: қиёмат кунида сендан кўра Садўм ерининг аҳволи енгилроқ бўлади». 25 Ўша вақтда Исо сўзини давом эттириб деди: «Ҳй Ота, еру кўк Ҳукмрони! Сен бу ишларни доною оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга ҳамду санолар айтаман. 26 Ҳа Ота, Сенинг эзгу хоҳишинг шундай эди. 27 Отам Менга ҳамма нарсани топширган. Отадан бошқа ҳеч ким Ўѓилни билмас. Ўѓилдан бошқа ҳамда Ўѓил билим беришни истагандан бошқа ҳеч ким Отани билмас. 28 Ҳй оѓир юк остида қийналиб, ҳориб-толган ҳаммаларингиз! Менинг ҳузуримга келинг, Мен сизга ором бераман. 29 Менинг бўйинтуруѓимга ўзингизни қўшинг ва Мендан ўрганинглар. Чунки Мен беозор ва соддадилман. Шундай қилиб, жонларингиз таскин топар. 30 Чунки Мен солган бўйинтуруқ юмшоқ, Мен берган юк енгилдир».

Матто 12

1 Ўша кезлар бир шанба куни Исо экинзордан ўтиб бораётган эди. Унинг шогирдлари оч бўлганидан, бошоқларни узиб ея бошлашди. 2 Фарзийлар буни кўриб, Исога: – Ана, Сенинг шогирдларинг дам олиш кунида қилиш мумкин бўлмаган ишни қиляптилар! – дейишди. 3 – Наҳотки сизлар Довуд ва унинг оч қолган ҳамроҳлари нималар қилганини ўқимаган бўлсангиз? – деди уларга Исо. 4 – Довуд Худонинг уйига кириб, ўзи ва ёнидагиларга ҳам тақиқланган, фақат руҳонийларгина ейиши мумкин бўлган бахшида нонларни еган эди. 5 Ёки маъбаддаги руҳонийлар шанба кунги дам олиш амрини бузсалар-да, гуноҳкор бўлмасликларини Тавротда ўқимагансизми? 6 Бироқ Мен сизларга айтайинки, бу ердаги Кимса маъбаддан ҳам улуѓдир. 7 Агар сизлар Тавротдаги: «Мен қурбон эмас, раҳм-шафқат истайман» деган оятга тушунганингизда, бегуноҳларни ҳукм қилмас эдингизлар. 8 Чунки Инсон Ўѓли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир. 9 Исо у жойдан нарига ўтиб, яҳудий ибодатхонасига кирди. 10 У ерда қўли шол бўлиб қолган бир одам бор эди. Исони айблаш мақсадида Уни сўроқ қилишди: – Шанба кунида касални даволаш мумкинми? 11 Исо уларга айтди: – Сиздан қай бирингиз бир қўйи бўлатуриб, агар қўй шанба куни чуқурга тушиб кетса, уни тортиб чиқармайди? 12 Инсон эса қўйдан қанчалар улуѓ! Шунга кўра, шанба кунида яхшилик қилиш мумкин. 13 Шундай қилиб, Исо у одамга: – Қўлингни узат! – деди. У эса узатиши биланоқ, бу қўли бошқа қўлидай соппа-соѓ бўлди-қолди. 14 Фарзийлар эса шу заҳот ташқарига чиқиб, Исони йўқ қилишга тил бириктирдилар. Исо буни билиб, у ерни тарк этди. 15 Тумонат халойиқ Исонинг кетидан эргашди, У эса ҳамма касалларини соѓайтирди. 16 Ўзини ошкор этмоқни уларга қатъий ман қилди. 17 Шу билан Ишаъё пайѓамбарга келган қуйидаги Худо каломи бажо бўлди: 18 «Мана, Менинг танлаган Ўѓлоним, Маҳбубим, кўнглим Унга нисор! Мен Ўз Руҳимни Унга берарман, У эса элга адл эълон этгай. 19 У талашмас, тортишмас ҳам, Кўча-кўйда сира бақирмас. 20 Синдирмагай букик қамишни, Ўчирмагай тутаётган пиликни-да, То адлу инсофни ўрнига қўйгунча. 21 Ҳллар эса Унинг исмига умид боѓлар». 22 Шундан сўнг Исонинг олдига жинга чалиниб кўр ва соқов бўлган кишини келтиришди. Исонинг шифолаши туфайли унинг тили ҳам чиқди, кўзи ҳам очилди. 23 Бундан бутун халойиқ ҳайратланиб: «Бу Довуднинг Ўѓли – Масиҳ эмасмикан?» – деди. 24 Фарзийлар буни эшитишгач: «У инс-жинсларнинг бошлиѓи – иблиснинг кучи билангина жинларни қувиб чиқаряпти-ку», – дедилар. 25 Уларнинг ўй-фикрларини билиб, Исо уларга деди: «Ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир подшоҳлик хароб бўлади, ўз ичидан бўлиниб кетган ҳар бир шаҳар ёки уй абгор бўлади. 26 Агар шайтон шайтонни қувиб чиқарса, унда у ўз-ўзидан бўлинган бўлади. Ҳнди унинг салтанати қандай тура олади? 27 Агар Мен жинларни иблиснинг кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда сизларнинг ўѓилларингиз кимнинг кучи билан қувиб чиқаради? Шу боис, уларнинг ўзи сизларни ҳукм қиладилар. 28 Магар Мен Худонинг Руҳи билан жинларни қувиб чиқараётган эканман, у демак, Худонинг Шоҳлиги сизларга етиб келган. 29 Уйнинг эгаси бўлган бақувват кишини аввал боѓлаб қўймасдан туриб, биров унинг уйига кириб, мол-мулкини ўѓирлаб кета олармиди? Фақат шундай қилибгина уйни талаш мумкин. 30 Ким Мен билан бирга бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиѓмаса, сочади. 31 Шунинг учун сизларга айтаман: инсонларнинг ҳар қандай гуноҳи ва куфрлиги кечирилади. Лекин Муқаддас Руҳни куфр қилганлар кечирилмайди. 32 Ким Инсон Ўѓлига қарши сўз айтса, кечирилади. Лекин ким Муқаддас Руҳга қарши сўз айтса, икки дунёда ҳам кечирилмайди. 33 Ё дарахтни яхши дер экансиз, мевасини ҳам яхши денг. Ёки дарахтни ёмон дер экансиз, мевасини ҳам ёмон денг. Чунки ҳар бир дарахт ўз мевасидан билинур. 34 Вой илонлар зоти-ей! Сизлар ёвуз бўла туриб, қандай қилиб яхши сўзлай оласиз? Ахир, одамнинг дилида нима бўлса, тили ўшани гапиради-ку! 35 Яхши одам юрагининг яхшилик хазинасидан яхшилик чиқарур. Ёмон одам юрагининг ёмонлик хазинасидан ёмонлик чиқарур. 36 Мен сизга дейманки: инсонлар айтадиган ҳар бир бекор сўзи учун қиёмат кунида ҳисоб берадилар. 37 Сен ўз сўзларинг асосида ё оқланасан, ёки айбланасан». 38 Шунда уламолар ва фарзийлардан баъзилари Исога: «Устоз, биз Сендан шуларнинг бирон бир далилини кўрмоқчимиз», – дедилар. 39 Исо уларга жавобан деди: «Бу ёвуз ва субутсиз насл далил излаяпти, лекин Юнус пайѓамбарнинг аломатидан бошқа унга далил берилмайди. 40 Юнус пайѓамбар уч куну уч тун кит қорнида бўлгани каби, Инсон Ўѓли ҳам худди шундай уч куну уч тун ер баѓрида бўлади. 41 Ниневия одамлари қиёмат кунида бу насл билан бирга тирилиб, уни маҳкум этадилар. Чунки улар Юнуснинг ваъзи сабабли тавба-тазарру қилганлар. Ва мана, Юнусдан буюкроѓи шу ердадир. 42 Жануб маликаси қиёмат кунида бу насл билан бирга кўтарилиб, уни маҳкум этади. Чунки у Сулаймоннинг ҳикматини тинглаш учун дунёнинг олис бурчидан келган эди. Ва мана, Сулаймондан буюкроѓи шу ердадир. 43 Ёвуз руҳ инсондан чиқиб кетгандан сўнг, роҳат излаб сувсиз ерларни айланади ва тополмагач: 44 „Мен чиққан уйимга қайтиб бораман“, – дейди. У уйга келгач уни кимсасиз, супурилган ва йиѓиштирилган ҳолда топади. 45 Ўшанда бориб, ўзидан ёвузроқ яна еттита руҳни ўзига эргаштиради ва уйга кириб яшайдилар. У одамнинг сўнгги аҳволи эса аввалгидан баттар бўлади. Бу ёмон насл билан ҳам шундай бўлади». 46 Исо халқ оммасига ҳали гапириб турган вақтда, Унинг онаси билан укалари келиб қолишди. Улар ташқарида кутиб туриб, У билан гаплашмоқчи бўлишди. 47 Кимдир Исога: – Мана, онанг ва укаларинг ташқарида Сен билан гаплашмоқчи бўлиб туришибди, – деди. 48 Исо буни айтган кишига жавоб бериб: – Менинг онам ким? Укаларим ким? – деди. 49 Сўнг қўли билан шогирдларини кўрсатиб: – Мана, Менинг онам ва укаларим! – деди. 50 – Кимда-ким осмондаги Отамнинг иродасини бажо келтирса, у Менинг укам, синглим ва онам бўлади.

Матто 13

1 Ўша куни Исо уйдан чиқиб, кўл бўйида ўтирди. 2 Унинг олдида анчагина халойиқ тўплангач, У қайиққа тушиб ўтирди. Бор халойиқ эса қирѓоқда Унга кўз тикди. 3 Исо уларга масал йўли билан кўп насиҳатлар қилди: «Уруѓ сепувчи уруѓ сепгани чиқибди. 4 Уруѓ сепаётганда баъзи уруѓлар йўл ёқасига тушибди. Қушлар учиб келиб, уларни чўқиб кетибди. 5 Бошқа баъзи уруѓлар эса тупроѓи кам тошлоққа тушибди. Тупроқ саёз бўлганидан, уруѓлар тез кўкариб чиқибди. 6 Бироқ қуёш чиққач, сўлиб, илдизи бўлмагани учун қуриб қолибди. 7 Яна бошқа баъзи уруѓлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруѓларни бўѓиб қўйибди. 8 Яна бошқа уруѓлар эса яхши ерга тушиб, баъзиси юз, баъзиси олтмиш, баъзиси ўттиз қат ҳосил берибди. 9 Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин!» 10 Шогирдлар яқинроқ келиб, Исодан: – Нега халққа масаллар билан гапиряпсан? – деб сўрадилар. 11 У уларга жавоб бериб деди: – Чунки Осмон Шоҳлигининг сирларини билиш қобилияти сизларга берилган, уларга берилмаган. 12 Зеро кимда бор бўлса, унга яна берилади ва у мўлчиликда бўлади. Аммо кимда йўқ бўлса, бори ҳам ундан тортиб олинади. 13 Халққа масал билан гапиришимнинг сабаби шундаки, улар қараб туриб кўрмайдилар, қулоқ солиб туриб эшитмайдилар ва англамайдилар. 14 Ишаъё пайѓамбарнинг каромати уларга жуда тўѓри келади, мана Худо шундай деган: «Тинглаб турсангиз-да, англамайсизлар, Қараб турсангиз-да, кўролмайсизлар. 15 Бу халқнинг дилини-чи ёѓ босган, Аранг эшитар қулоқлари ҳам, Кўзларини эса юмиб олганлар. Кўз кўрсин деб, қулоқ эшитсин деб, Дил фаросатли бўлсин деб, Менга илтижо қилсалар эди, Мен уларга шифо берар эдим». 16 Лекин кўзларингиз кўраётган ва қулоқларингиз эшитаётган сизлар қандай бахтлисизлар! 17 Сизга чинини айтайин: не-не пайѓамбару солиҳлар сиз кўраётганларни кўришни орзу қилганлар-у кўролмаганлар, сиз эшитаётганларни эшитишни орзу қилганлар-у эшитолмаганлар. 18 «Ҳнди сизлар уруѓ сепувчи ҳақидаги масални яхши тингланглар. 19 Худонинг Шоҳлиги тўѓрисидаги каломни эшитиб, уқиб олмаган ҳар бир кишига ёвуз шайтон келиб, унинг юрагига экилган эзгулик уруѓларини ўѓирлаб кетади. Йўл ёқасига тушган уруѓлар ана шуларга ишорадир. 20 Тошлоққа сепилган уруѓлар эса шундай кишини билдиради: у каломни эшитар-эшитмас севинч билан қабул қилаверади. 21 Лекин илдизи йўқ, беқарор киши бўлгани учун, калом туфайли қайѓу ёки қувѓинга дучор бўлган ҳамон васвасага тушиб қолади. 22 Тиканлар орасига сепилган уруѓлар эса шундай одамни билдиради: у каломни эшитса-да, бу дунёнинг ташвишлари ва бойлик ружуи каломни бўѓиб ташлайди ва калом самарасиз қолади. 23 Яхши ерга сепилган уруѓлар эса, каломни эшитиб уни уқиб оладиган одамни билдиради. Бундай киши, албатта, самарали бўлади; кими юз, кими олтмиш, кими ўттиз қат ҳосил беради». 24 Исо уларга бошқа бир масални келтирди: «Осмон Шоҳлиги ўз даласига яхши уруѓ сепган бир одамга ўхшайди. 25 Ҳамма ухлаб ётганда, у одамнинг душмани келиб буѓдой орасига бегона ўт уруѓларини сепиб кетибди. 26 Ҳкин кўкариб бошоқ чиқарганда, бегона ўтлар ҳам пайдо бўлибди. 27 Ер эгасининг хизматкорлари келиб: – Хўжайин, сиз далангизга яхши уруѓ сепган эмасмидингиз? Ҳнди бу бегона ўтлар қаердан пайдо бўлди? – деб сўрашибди. 28 – Бу душманнинг ишидир, – дебди ер эгаси. – Истасангиз, биз бориб уларни юлиб ташлаймиз, – дейишибди хизматкорлар. 29 – Йўқ, – дебди у, – сизлар бегона ўтларни юлаётганда, улар билан бирга буѓдойни ҳам юлиб олишингиз мумкин. 30 Ўрим-йиѓим вақтигача қўйинглар, у ҳам, бу ҳам бирга ўсаверсин. Ўрим-йиѓим бўлгач, мен ўроқчиларга: „Олдин бегона ўтларни ўриб олинглар ва боѓ-боѓ қилиб ёқишга тайёрланглар. Буѓдойни эса менинг омборимга тўплаб қўйинглар“, деб айтаман». 31 Исо уларга яна бошқа бир масални айтиб берди: «Осмон Шоҳлиги бир одам ўз даласига сепиб қўйган хантал уруѓига ўхшайди. 32 У барча уруѓлардан кичик бўлса-да, лекин етилгач, ҳамма кўкатлардан баланд бўлиб ўсади. У шундай дарахт бўладики, кўк юзидаги қушлар учиб келиб, унинг шохларини ўзларига уя қиладилар». 33 Исо уларга бошқа бир масални ҳам айтиб берди: «Осмон Шоҳлиги бир аёл бутун хамирни ошириш учун уч тоѓора унга қориштириб солган хамиртуруш бурдасига ўхшайди». 34 Исо буларнинг ҳаммасини халққа масаллар билан тушунтирди. Масалсиз уларга ҳеч нарсани тушунтирмас эди. 35 Шу билан пайѓамбарга ваҳий бўлган шу сўз бажо келди: «Оѓзимни масаллар айтмоққа очиб, Азалий сирлардан воқиф этаман». 36 Шундан сўнг Исо халойиққа жавоб бериб, уйга кирди. Шогирдлари Унинг олдига келиб: – Даладаги бегона ўтлар ҳақидаги масални бизларга тушунтириб бергин, – дедилар. 37 Исо уларга жавобан деди: – Яхши уруѓни сепган – Инсон Ўѓлидир, 38 дала эса – дунё. Яхши уруѓлар – Худо ҳокимиятидаги одамлар, бегона ўтлар эса – ёвуз шайтон ҳокимиятидаги одамлардир. 39 Бегона ўтларни сепган душман бўлса – иблисдир. Ўрим-йиѓим – дунёнинг охири, ўроқчилар эса фаришталарга тенг келади. 40 Бегона ўтларни қандай териб ўтда ёқсалар, бу дунёнинг охирида ҳам шундай бўлади. 41 Инсон Ўѓли Ўз фаришталарини юборади, улар эса гуноҳга сабаб бўлган ва ёмонлик қилиб юрган барчани Унинг Шоҳлигидан йиѓиб олиб, 42 ловуллаб турган ўчоққа ташлайдилар. У ерда йиѓи-сиѓи ва оҳу нола бўлади. 43 Ўшанда солиҳлар ўз Оталарининг Шоҳлигида қуёш каби порлайдилар. Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин! 44 «Яна Осмон Шоҳлиги далада яширилган хазинага ўхшар. Уни бир одам топиб сир сақлабди ва жуда севинганидан бориб, бор-йўѓини сотиб, у далани харид қилибди». 45 «Яна Осмон Шоҳлиги нодир марварид излаётган бир савдогарга ўхшар. 46 У қимматбаҳо марваридни топганда, бориб бор-йўѓини сотиб, марваридни харид қилибди». 47 «Яна Осмон Шоҳлиги денгизга ташланган ва турли балиқларни тутган тўрга ўхшайди. 48 Тўр тўлгач, уни қирѓоққа тортиб чиқаришибди ва ўтиришиб, яхши балиқларни саралаб идишларга солишибди, ёмонларини эса ташқарига ташлаб юборишибди. 49 Дунёнинг охирида ҳам шундай бўлади: фаришталар келиб, фосиқларни солиҳлар орасидан ажратиб, 50 уларни ловуллаб турган ўчоққа ташлайдилар. У ерда йиѓи-сиѓи ва оҳу нола бўлади». 51 Исо шогирдларидан сўради: – Буларнинг ҳаммасига тушундингизларми? – Тушундик, – деди улар. 52 Исо шогирдларига: – Демак, Осмон Шоҳлиги тўѓрисида таълим-тарбия олган ҳар бир уламо ўз хазинасидан янги ва эски нарсалар чиқарадиган уй эгасига ўхшайди, – деди. 53 Исо бу масалларни айтиб бўлгач, у ердан кетди. 54 Ўз ватанига келиб, ерли халқнинг ибодатхонасида таълим бера бошлади. Улар эса ҳайратда қолиб: – Шундай донолик ва мўъжизакорлик қудрати Унга қаердан насиб бўлди экан? 55 Дурадгорнинг ўѓли эмасми Ўзи? Онасининг исми Марям, укалари эса Ёқуб, Юсуф, Симун ва Яҳудолар эмасми? 56 Унинг ҳамма сингиллари ҳам бизнинг орамизда-ку! Буларнинг барчасига У қандай қилиб эришди экан? – дейишди. 57 Ва ѓашланиб, Уни рад қилишди. Исо эса уларга: – Пайѓамбар ўз ватани ва уйидан бошқа ерда эътиборсиз бўлмас, – деди. 58 Уларнинг эътиқодсизлиги сабабли у ерда кўп мўъжизалар кўрсатмади.

Матто 14

1 Ўша кезларда вилоят ҳокими Ҳирод Исо тўѓрисидаги овозаларни эшитиб, 2 ўзининг амалдорларига: – Бу Яҳё пайѓамбар-ку, у қайтадан тирилибди! Шунинг учун У орқали ажойиботлар содир бўлмоқда, – деди. 3 Ҳирод ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродия туфайли Яҳёни тутиб кишанлаган ва зиндонга ташлаган эди. 4 Чунки Яҳё унга: «Бу хотинни олиш сен учун раво эмас», – деб айтиб юрган эди. 5 Ҳирод Яҳёни ўлдирмоқни истаган бўлса-да, халқдан қўрқарди. Чунки Яҳёни пайѓамбар деб ҳисоблашарди. 6 Ҳироднинг туѓилган куни нишонланган йиѓинда Ҳиродиянинг қизи ўртага чиқиб ўйнади ва Ҳироднинг кўнглини топди. 7 Натижада Ҳирод у нимаики сўраса, топмоққа қасам ичиб, унга ваъда берди. 8 Қиз эса онасининг ташвиқига кўра: – Менга ҳозироқ лаганда Яҳё пайѓамбарнинг бошини келтириб беринг! – деди. 9 Шоҳ хафа бўлди-ю, лекин ўзи билан бирга еб-ичиб ўтирганларнинг кўзи олдида қасам ичганлиги учун, бу илтимоснинг бажарилишини буюрди. 10 Зиндонга одам юбориб, Яҳёнинг бошини олдирди. 11 Унинг бошини лаганда келтириб қизга бердилар, қиз эса онасига олиб бориб берди. 12 Яҳёнинг шогирдлари келиб, унинг жасадини олиб кўмдилар. Кейин бориб Исога хабар бердилар. 13 Исо буни билиб олгач, бир Ўзи қайиққа тушиб, у ердан хилват жойга сузиб кетди. Халойиқ буни эшитиб, шаҳарлардан пиёда йўлга тушиб, Унинг орқасидан эргашди. 14 Исо қайиқдан чиқиб, тумонат одамни кўрди. Уларга ачинди ва уларнинг хасталарига шифо берди. 15 Оқшом тушгач, шогирдлари Унинг ёнига келиб дедилар: – Бу ерлар ёвон экан, энди вақт кеч бўлиб қолди. Халойиққа рухсат бергин, қишлоқларга бориб ўзларига овқат сотиб олсинлар. 16 Лекин Исо уларга: – Улар кетишлари керак эмас, сизлар уларга овқат беринглар, – деди. 17 – Бу ерда бизнинг бешта нон ва иккита балиѓимиз бор холос, – дейишди Унга. 18 – Уларни бу ерга, Менга келтиринглар, – деди Исо. 19 Сўнг У халойиққа ўт устига ёнбошлашларини буюрди. Бешта нон билан иккита балиқни олиб, осмонга қараб дуо қилди. Нонларни синдириб шогирдларига берди, улар эса халойиққа тарқатишди. 20 Ҳаммаларининг қорни тўйди. Ортиб қолган бурда нонларни териб олишганда, тўла ўн икки сават чиқди. 21 Еганлар эса хотинлар ва болалардан ташқари беш мингга яқин киши эди. 22 Исо шогирдларини ўша заҳоти қайиққа тушириб, нариги томонга сузиб ўтишга мажбур қилди. Унгача Ўзи одамларга рухсат берадиган бўлди. 23 У халойиқни жўнатиб бўлгандан кейин, танҳо Ўзи ибодат қилиш учун тоққа чиқди. Кеч кирганда, у ерда ёлѓиз Ўзи қолди. 24 Қайиқ эса кўлнинг ўртасида бўлиб тўлқинларда чайқалар, ёқимсиз шамол эсмоқда эди. 25 Субҳидамда Исо кўл томондан шогирдлари ёнига келди. 26 Улар эса Унинг кўл устида юриб келаётганини кўриб, даҳшатга тушдилар. – Бу бир шарпа! – деб қўрқувдан қичқириб юбордилар. 27 Лекин Исо шу заҳот улар билан мулоқотга кириб: – Дадил бўлинглар, бу Мен, қўрқманглар! – деди. 28 Бутрус гапга кириб: – Ё Раббим, агар бу Сен бўлсанг, менга буйруқ бер, мен сув устида юриб Сенинг ёнингга борай! – деди. 29 Исо: – Кел! – деди. Бутрус эса қайиқдан чиқиб, сув устидан юрганча Исонинг ёнига йўл олди. 30 Лекин кучли шамолни кўриб, ўтакаси ёрилди. У чўка бошлагач: – Ё Раббим, мени қутқар! – деб бақирди. 31 Исо ўша заҳоти қўлини узатиб, уни ушлаб қолди-да: – Ҳа, имони суст, нега сен иккиландинг? – деди. 32 Улар қайиққа ўтишлари биланоқ шамол тинди. 33 Қайиқдагилар эса Исога сажда қилиб: – Ҳақиқатан ҳам Сен Худонинг Ўѓлисан! – дейишди. 34 Кўлдан сузиб ўтиб, Генисарет қирѓоѓига келиб тўхташди. 35 У ернинг одамлари Исони таниб қолишди. Бутун теварак-атрофларга одам юбориб, бирон дардга чалинганларнинг ҳаммасини Унинг олдига йиѓишди. 36 Ақалли кийимининг этагига тегиш учун Ундан илтимос қилишди, текканлар эса дардларидан халос бўлди.

Матто 15

1 Ўшанда Қуддусдан баъзи уламолар ва фарзийлар Исонинг олдига келиб, савол бердилар: 2 – Сенинг шогирдларинг нега ота-боболар урф-одатини бузиб юрибди? Ҳатто овқатланаётганда ҳам улар қўлларини ювишмайди! 3 Исо уларга жавоб бериб деди: – Нега сизлар ҳам ўз урф-одатингизни деб Худонинг амрини бузиб юрибсизлар? 4 Худо Тавротда шундай амр берган: «Ота-онангни ҳурмат қил», ва «Ота-онасини ҳақорат қилган албатта ўлдирилсин». 5 Аммо сизлар: «Агар ким ота ёки онасига: „Менинг сенга ёрдамим Худога баѓишланган“, – деса, 6 „у ота ёки онасини ҳурмат қилмаса ҳам бўлади“, – дейсизлар». Шундай қилиб, сиз ўзингизнинг урф-одатингизни деб Худонинг амрини бекор қилдингизлар. 7 Ҳй мунофиқлар! Сиз ҳақда каромат қилиб айтган Ишаъё пайѓамбарнинг ушбу сўзлари тўѓри чиқди: 8 «Бу халқ Менга яқинлашар фақат оѓизда, Ва Мени ҳурматлар фақат тилида. Лекин дили эса Мендан узоқдур. 9 Улар Мени беҳуда сано этур, Инсонлар амру таълимин ўргатиб». 10 Кейин Исо халқни ёнига чақириб, уларга деди: – Менга қулоқ солиб, мияга жойланг! 11 Оѓизга кирадиган нарса эмас, балки оѓиздан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади. 12 Шунда шогирдлари келиб Исога: – Биляпсанми, фарзийлар бу сўзни эшитгач васвасага тушдилар, – дейишди. 13 Исо жавоб бериб деди: – Самовий Отам ўтқазмаган ҳар бир ўсимлик таг-томири билан суѓуриб ташланади. 14 Уларни қўйинглар, улар кўрларнинг кўр йўлбошчиларидир. Агар кўр кўрни етаклаб юрса, унда иккови ҳам чоҳга тушиб кетар. 15 Бунга жавобан Бутрус: – Бизга бояги масални тушунтириб бер! – деди. 16 Исо деди: – Сизлар ҳам ҳанузгача англамадингизми? 17 Оѓизга кирадиган ҳар бир нарса қоринга ўтиб, керак жойдан чиқиб кетишини ҳали ҳам тушунмадингизми? 18 Бироқ оѓиздан чиқадиган нарсалар эса юракдан чиқади. Ана шулар инсонни ҳаром қилади. 19 Ёмон фикрлар, қотиллик, фаҳшу зино ишлари, ўѓрилик, сохта гувоҳлик ва ҳақоратлар бари юракдан чиқади. 20 Ювилмаган қўллар билан овқат ейиш инсонни ҳаром қилмайди, ана шулар инсонни ҳаром қилади. 21 Исо у ердан чиқиб, Тир ва Сидўн юртига кетди. 22 Ўша теваракдан канъонлик бир аёл Исони қаршилаб: – Ҳй Ҳазрат, Довуднинг Ўѓли, менга раҳм қил! Қизимни жин жуда қаттиқ қийнаяпти, – деб фарёд чекди. 23 Лекин Исо унга бир оѓиз сўз ҳам жавоб бермади. Шогирдлари келиб: – Уни қўйиб юбор, у орқамиздан додлаб юрибди, – деб Исодан илтижо қилдилар. 24 Исо эса жавоб бериб: – Мен фақат Исроил халқининг адашган қўйлари ҳузуригагина юборилганман, – деди. 25 Шунда аёл яқинроқ келиб: – Ҳй Ҳазрат, менга ёрдам бер! – деб Исога сажда қилди. 26 Исо: – Болалардан нонни олиб итларга ташлаш яхши эмас, – деган жавобни қайтарди. 27 Аёл: – Худди шундай, Ҳазрат, лекин итлар ҳам хўжайинларининг дастурхонидан тушган ушоқларни ейдилар-ку! – деди. 28 Исо буни эшитиб, аёлга: – Ҳй аёл, сенинг ишончинг буюк, сен тилагандек бўлсин, – деди. Аёлнинг қизи эса ўша заҳоти соѓайиб кетди. 29 Исо у ердан ўтиб, Жалила кўли атрофларига келди. Тоққа чиқиб, бир оз ўтирди. 30 Ҳузурига тумонат одам йиѓилди. Улар ўзлари билан бирга чўлоқ, кўр, соқов ва бошқа кўпгина майиб-мажруҳларни олиб келиб, Исонинг оёқлари олдига қўйдилар. Исо эса уларни соѓайтирди. 31 Соқовларнинг гапираётганини, майибларнинг соѓлом бўлиб кетаётганини, чўлоқларнинг юриб, кўрларнинг кўзлари очилаётганини халқ кўриб, ҳайрон бўлди ва Исроилнинг Худосига ҳамд-сано айтди. 32 Исо шогирдларини ёнига чақириб уларга: – Халойиққа ачинаман, чунки уч кундир Менинг олдимда турибди ва ейдиган ҳеч нарсаси йўқ. Мен уларга овқат бермай жўнатиб юборишни истамайман, чунки йўлда дармонсизланиб қоладилар, – деди. 33 Шогирдлари Унга: – Бу ёвонда шунча кишини тўйдирадиган емакни қаердан топамиз? – дейишди. 34 – Қанча нонларингиз бор? – сўради Исо. – Еттита нон ва озгина балиѓимиз бор, – дедилар. 35 Шундан кейин Исо халойиққа ерга ўтиришни буюрди. 36 Еттита нон ва балиқларни олиб, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига берди, шогирдлари эса бутун халойиққа тарқатди. 37 Ҳаммаларининг қорни тўйди. Ортиб қолган нон бурдалари нақ етти сават бўлди. 38 Хўрандалар эса хотинлар ва болалардан ташқари тўрт минг киши эди. 39 Исо халойиққа рухсат берди ва қайиққа тушиб, Магдала атрофларига келди.

Матто 16

1 Фарзий ва саддуқий мазҳабидагилар Исони синаш мақсадда Унинг олдига келиб, осмондан аломат кўрсатишини сўрадилар. 2 Исо эса уларга жавобан деди: «Оқшом тушгач, сиз: „Осмон қизил экан, ҳаво очиқ бўлади“, – дейсизлар. 3 Ҳрталаб эса: „Осмон қизил-қорамтир экан, бугун ҳаво бузуқ бўлади“, – дейсизлар. Вой мунофиқлар-эй! Кўк юзини аниқлай оласиз-у, нега замоннинг аломатларини аниқлай олмайсизлар? 4 Бу бузуқ ва бесубут авлод далолатни-ку излайди, аммо Юнус пайѓамбарнинг аломатидан бошқа унга бирор бир далолат бўлмайди». Шундай деб, Исо уларни қолдириб кетди. 5 Нариги қирѓоққа етиб келган шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутибдилар. 6 Исо уларга: – Қаранглар, фарзийлар билан саддуқийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар! – деди. 7 Улар эса: «Буни нон олмаганимиз учун айтди, чоѓи», деб кўнгилларидан ўтказдилар. 8 Исо буни билиб, уларга деди: – Ҳй имони сустлар! Ўзингизча нега: ўзимиз билан нон олмадик, деб андиша қиляпсизлар? 9 Ҳали ҳам англамадингларми? Бешта нонни беш минг киши еб, неча сават нон бурдаларини йиѓиштириб олганингизни эсламаяпсизларми? 10 Ёки еттита нонни тўрт минг киши еб, неча сават йиѓиштириб олганингизни-чи? 11 Мен сизларга: «Фарзийлар билан саддуқийларнинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар», – деб айтганим бу нон ҳақида эмаслигини қандай қилиб тушунмадинглар? 12 Шундан кейин шогирдлар, Исо уларга ноннинг хамиртурушидан эмас, балки фарзийлар билан саддуқийларнинг таълимотидан эҳтиёт бўлиш кераклигини айтганини тушундилар. 13 Филип Кесарияси атрофларига келган Исо Ўз шогирдларидан сўради: – Одамлар Мени, Инсон Ўѓлини, ким деб ҳисоблайдилар? 14 – Баъзилари Яҳё пайѓамбар деб, бошқалари Илёс пайѓамбар деб, яна бирлари эса Еремия ёки бўлак пайѓамбарлардан бири деб ҳисоблайдилар, – деди шогирдлар. 15 Исо улардан: – Сизлар-чи, Мени ким деб ҳисоблайсизлар? – деб сўрагач, 16 Симун Бутрус жавоб бериб деди: – Сен барҳаёт Худонинг Ўѓли – Масиҳсан! 17 Исо Бутрусга жавобан деди: – Сен бахтиёрсан, эй Юнус ўѓли Симун! Бу сирни сен ўз уқув-идрокинг билан уққанинг йўқ, балки осмондаги Отам сенга очиб берган. 18 Мен ҳам сенга шуни айтиб қўяй: сенинг тош деган исминг бор ва Мен Ўз умматимни бу тош устида бунёд этаман, жаҳаннам кучлари эса ундан устун чиқмас. 19 Осмон Шоҳлигининг очқичларини сенга бераман. Ер юзида сен нимани боѓласанг, осмонда ҳам боѓланган бўлади. Ер юзида сен нимани ечсанг, осмонда ҳам ечилган бўлади. 20 Шундан сўнг Исо Ўзининг Масиҳ эканини бирор кимсага айтмоқни шогирдларига қатъий ман этди. 21 Шу вақтдан бошлаб, Исо шогирдларига Ўзининг Қуддусга бориши, оқсоқоллар, олий руҳонийлар ва уламолар қўлида кўп азоб чекиб, ўлдирилиши, учинчи куни эса тирилиши кераклигини ошкор этадиган бўлди. 22 Бутрус Уни четга олиб таъна қила бошлади: – Худо хайрингни берсин, Раббим! Бу нарсалар Сенинг бошингга тушмас, – деди. 23 Исо эса Бутрусга қараб: – Йўқол кўзимдан, шайтон! – деди. – Сен Мени йўлдан уряпсан, чунки сен Худонинг ишларини эмас, балки инсон ишларини ўйлаяпсан. 24 Кейин Исо Ўз шогирдларига деди: – Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, орқамдан юрсин. 25 Ким ўз жонини аямоқчи бўлса, уни йўқотади. Лекин ким Мен учун жонини йўқотса, жон топади. 26 Агар инсон бутун дунёни эгалласа-ю, ўз жонига зарар етказса, бундан қандай наф кўради? Ёки инсон ўз жони эвазига қандай тўлов топаркан? 27 Инсон Ўѓли Ўз Отасининг улуѓворлигида, фаришталари билан келишида, ҳар кимни ўз қилмишига яраша тақдирлайди. 28 Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари борки, улар Инсон Ўѓлининг салтанатли Шоҳ бўлиб келаётганини кўрмагунча, ўлим кўрмайдилар.

Матто 17

1 Орадан олти кун ўтгандан кейин Исо танҳо Бутрус, Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони ёнига олиб, баланд бир тоққа олиб чиқди. 2 У ерда, уларнинг кўз ўнгида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди. Унинг юзи қуёшдай порлаб, кийимлари эса нурдай оппоқ тус олди. 3 Бирданига уларга Мусо билан Илёс пайѓамбарлар кўриниб, Исо билан суҳбатлашаётгандай туюлди. 4 Буни Бутрус кўриб, Исога: – Раббим! Бизлар учун бу жой жуда ёқяпти. Агар истасанг, шу ерда учта чайла қурайлик: бириси Сенга, бириси Мусога, бириси Илёсга... 5 У гапини тугатмасданоқ, нур ёѓилиб турган бир булут уларни қоплаб олди. Булут ичидан эса бир овоз келди: – Бу Менинг севикли Ўѓлимдир, Ундан мамнунман. Унга қулоқ солинглар! 6 Шогирдлар буни эшитгач, ваҳимага тушиб, ерга юз тубан йиқилдилар. 7 Исо эса келиб уларга қўл тегизди-да: – Туринглар, қўрқманглар! – деди. 8 Улар бошларини кўтариб, ёлѓиз Исодан бошқа ҳеч кимни кўрмадилар. 9 Тоѓдан тушаётганларида, Исо шогирдларига: – Инсон Ўѓли қайтадан тирилиб келмагунча, кўрганларингизни ҳеч кимга айтманглар, – деб тайинлади. 10 Шогирдлари Ундан сўрадилар: – Нега уламолар, олдин Илёс пайѓамбар келиши керак, деб айтадилар? 11 Исо жавоб бериб уларга деди: – Бу тўѓри, олдин Илёс пайѓамбар келиб, ҳамма нарсани йўлга қўяди. 12 Лекин Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келган. Аммо одамлар уни танимай, у билан истаганларини қилишди. Худди шунга ўхшаб, Инсон Ўѓли ҳам одамлар қўлида азоб чекиши муқаррардир. 13 Шунда шогирдлар Исо уларга Яҳё пайѓамбар ҳақида гапирганлигини англадилар. 14 Улар халойиқ ёнига келганларида, бир одам Исонинг олдига келиб тиз чўкди-да: 15 – Ҳазрат, – деди, – ўѓлимга раҳминг келсин! Унинг тутқаноѓи бор, у жуда азобда қолди. Дам оловга, дам сувга ташланади. 16 Боламни Сенинг шогирдларингга кўрсатдим, аммо улар уни тузатишолмади. 17 Исо жавоб бериб: – Ҳй имонсиз, бузуқ насл-эй! Қачонгача сизни ёқлайвераман? Қачонгача сизга чидайин? Болани бу ерга, Менинг олдимга келтиринглар! – деди. 18 Исо жинга дўқ ургач, у боладан чиқиб кетди. Бола ўша заҳоти тузалди. 19 Сўнгра шогирдлари Исонинг якка қолганда олдига келиб: – Нега биз жинни қувиб чиқаролмадик? – деб сўрашди. 20 Исо уларга: – Ҳътиқодсизлигингиз учун! – деди. – Чиндан, сизларга айтаманки: агар бир хантал донидай ишончингиз бўлса-ю, бу тоққа: «Бу ердан у ерга кўч», – деб айтсангизлар, у кўчади. Сизга ҳеч бир нарса имконсиз бўлмайди. 21 [Бироқ бу тоифа жинлар ибодат ва рўзадан бошқа нарса билан чиқмас.] 22 Улар Жалилага қайтиб келгандан сўнг, Исо шогирдларига деди: – Инсон Ўѓли одамлар қўлига тутиб берилиши муқаррардир. 23 Уни ўлдирадилар ва У учинчи куни қайтадан тирилади. Шогирдлар жуда хафа бўлдилар. 24 Улар Кафарнаҳумга келганларида, икки дирамлик маъбад солиѓини йиѓувчилар Бутруснинг олдига келиб: – Сизларнинг Устозингиз маъбад солиѓини тўламайдими? – деб сўрадилар. 25 Бутрус: – Тўлайди! – деди. У уйга келгач, Исо олдинроқ гап очиб деди: – Симун, сенинг фикринг қандай? Бу дунё подшоҳлари солиқ ёки божни кимдан оладилар? Ватан ўѓиллариданми ёки бегоналарданми? 26 – Бегоналардан-да, – деди Унга Бутрус. Исо жавоб берди: – Ундай бўлса, ватан ўѓиллари солиқдан озод экан-да. 27 Шунга қарамай, биз уларни васвасага солмайлик. Сен кўлга бориб қармоқ ташла. Биринчи илинган балиқни олиб оѓзини очсанг, тўрт дирамлик тангага кўзинг тушади. Тангани олиб, Мен ва ўзинг учун солиқ тўлови сифатида уларга бер.

Матто 18

1 Шу кез шогирдлар Исонинг олдига келиб: – Осмон Шоҳлигида ким буюк? – деган саволни бердилар. 2 Исо ёнига бир болани чақириб, уни ўрталарида турѓизиб: 3 – Сизларга чинини айтайин, – деди. – Агар сиз йўлингиздан қайтиб, болалардай бўлмасангиз, Осмон Шоҳлигига сира киролмайсизлар. 4 Шундай қилиб, ким бу бола каби ўзини паст олиб юрса, Осмон Шоҳлигида энг буюк бўлади. 5 Ким шундай бир болани Менинг номимдан қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади. 6 «Кимки Менга ишонган бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига улкан тегирмон тошини осиб денгиз чуқурлигига чўктирилиши у учун яхшироқ бўлар эди. 7 Васвасалар дастидан бу дунёнинг ҳолига вой! Васвасалар келиши шаксиздир, лекин ким орқали келса, ўша одамнинг ҳолига вой! 8 Агар қўлинг ёки оёѓинг сени йўлдан оздирса, уни кесиб ташла. Сенга икки қўлу икки оёѓинг билан абадий ўтга ташланишдан кўра, майиб ёки чўлоқ бўлиб абадий ҳаётга эришганинг яхшироқдир. 9 Агар кўзинг сени йўлдан оздирса, уни ўйиб ташла. Сенга икки кўзинг билан ўтли жаҳаннамга ташланишдан кўра, бир кўз билан абадий ҳаётга эришганинг яхшироқдир». 10 «Ҳҳтиёт бўлинглар, бу кичиклардан биронтасини ҳам хор қилманглар. Мен сизга шуни айтаман: осмонда уларнинг фаришталари доимо самовий Отамнинг жамолини кўриб турадилар. 11 [Инсон Ўѓли эса адашиб гумроҳ бўлганларни қутқариш учун келган.] 12 Сизларнинг фикрингиз қандай? Агар бир одамнинг юзта қўйи бўлиб, улардан бири адашиб қолса, тўқсон тўққизини тоѓларда қолдириб, адашиб қолганни излаб кетмайдими? 13 Агарда уни топиб олса борми, сизга ростини айтсам, адашмаган тўқсон тўққизтасидан кўра, шу бир қўй учун у кўпроқ севинади. 14 Шунга ўхшаб, осмондаги Отангиз бу кичиклардан бирининг ҳам ҳалок бўлишини истамайди». 15 «Агар биродаринг сенга қарши гуноҳ қилса, унинг олдига бориб, фақат юзма-юз гапириб, айбини унга кўрсат. Агар сенга қулоқ солса, сен биродарингни қайтариб олган бўласан. 16 Агар сенга қулоқ солмаса, ўзинг билан яна бир ёки икки кишини олиб бор, токи Тавротда ёзилганидек „айтилувчи ҳар бир сўз икки ёки уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан тасдиқлансин“. 17 Агар уларга ҳам қулоқ солмаса, имонлилар жамоатига айт. Агар имонлилар жамоатига ҳам қулоқ солмаса, уни кофир ёки тамагир қаторида сана. 18 Сизларга чинини айтайин: ер юзида сизлар нимаики боѓласангизлар, осмонда ҳам боѓланган бўлади. Ер юзида нимаики ечсангизлар, осмонда ҳам ечилган бўлади. 19 Сизларга яна шуни ҳам айтай: агар ер юзида сиздан икки киши якдил бўлиб, қандайдир бир нарсани сўрашса, Менинг осмондаги Отам уларнинг тилагини бажаради. 20 Қаерда икки ёки уч киши Менинг номим учун йиѓилса, Мен шу ерда уларнинг ўртасида бўламан». 21 Шу вақтда Бутрус келиб Исога: «Раббим, – деди, – агар биродарим менга қарши гуноҳ қилса, мен неча марта уни кечирайин? Етти марта кечсам етарми?» 22 Исо унга деди: «Сенга етти марта эмас, балки етмиш карра етти марта, деяпман. 23 Бинобарин, Осмон Шоҳлиги бандалари билан ҳисоб-китоб қилишни истаган бир подшоҳга ўхшайди. 24 Ҳисоблашишни бошлаганда, ундан ўн минг олтин ёмби қарздор бўлган бир бандани унинг қошига келтирибдилар. 25 Лекин қарз тўлашга ҳеч нарсаси бўлмагани учун, подшоҳ унга ўзини, хотинини, болаларини ва бутун мол-мулкини сотиб, қарзини тўлашни буюрибди. 26 Банда эса ерга йиқилиб, подшоҳига таъзим қилиб: – Подшоҳим, сабр қилинг, мен сизга ҳаммасини тўлайман, – дебди. 27 Бу бандасига раҳми келиб, подшоҳ уни қўйиб юборибди ва қарзини кечириб юборибди. 28 У банда эса ташқарига чиқиб, ўзидан юз кумуш танга қарздор бўлган бир шеригини учратиб, уни ушлаб олибди-да: – Мендан олган қарзингни қайтар! – деб бўѓа бошлабди. 29 Шериги эса унинг оёқларига йиқилиб: – Сабр қил, мен сенга ҳаммасини тўлайман, – деб ёлворибди. 30 Бироқ у бунга кўнмабди, бориб, қарзини тўламагунича шеригини зиндонга қаматиб қўйибди. 31 Унинг шериклари бу воқеани кўриб, жуда хафа бўлишибди ва бориб, подшоҳга ҳамма бўлиб-ўтганни хабар қилишибди. 32 Шунда подшоҳ бандасини олдига чақириб: – Ҳй ёвуз банда! – дебди. – Менга ёлворганинг учун, мен сенинг барча қарзингдан кечдим. 33 Мен сенга раҳм қилганимдай, сен ҳам шеригингга раҳм қилсанг бўлмасмиди? 34 Ѓазабланган подшоҳ ҳамма қарзини тўламагунча бандасини азоб берувчиларнинг қўлига топширибди. 35 Шунингдек, агар сизларнинг ҳар бирингиз ўз биродарингизнинг гуноҳини чин кўнгилдан кечирмасангиз, Менинг самовий Отам ҳам сизларга худди шу йўлни тутади».

Матто 19

1 Исо бу сўзларни айтиб бўлгач, Жалилани тарк этиб, Яҳудия ҳудудига, Ўрдун дарёсининг нариги томонига келди. 2 Тумонат халойиқ Унинг кетидан эргашиб юрди. Исо у ерда хасталарга шифо берди. 3 Исони синаш ниятидаги баъзи фарзийлар Унинг олдига келиб: – Ҳркак ҳар қандай сабабга кўра ўз хотинидан ажралиши мумкинми? – деган саволни бердилар. 4 Исо уларга жавобан: – Тавротда ўқимагансизларми? – деди. – Парвардигор бошданоқ одамларни эркак ва аёл қилиб яратди 5 ва деди: «Ҳр киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади». 6 Шунга кўра улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланадилар. Худо бирга қўшганини бандаси ажратмасин. 7 Улар Исога: – Ундай бўлса, Мусо нима учун: «Ҳркак хотини билан ажралса, талоқ хатини ёзиб берсин», деб амр этганлар? – дейишди. 8 У уларга деди: – Баѓри тош одамлар бўлганингиз учун Мусо сизларга хотинларингиз билан ажралишга ижозат берган. Лекин бошдан бундай эмас эди. 9 Мен сизларга шуни айтайин: ким бевафоликдан бошқа сабаб туфайли хотинидан ажралиб, ўзгага уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эридан ажралган хотинга уйланган ҳам зино қилган бўлади. 10 Шогирдлар Исога: – Агар эркакнинг хотинига нисбатан шундай мажбурияти бўлса, уйланмаган яхшироқ экан-да! – дейишди. 11 Исо уларга: – Бу сўзни ҳамма ҳам ҳазм этолмайди, – деди. – Кимгаки насиб бўлса, у ҳазм эта олади. 12 Баъзи кишиларнинг онадан туѓма эркаклиги заифдир. Бошқалар эса одамлар томонидан ахта қилинадилар. Яна бошқалар Осмон Шоҳлиги йўлида уйланишдан воз кечадилар. Уддалаган бу гапларнинг маѓзини чақсин. 13 Шунда Исо уларнинг пешаналарига қўлларини қўйиб дуо қилиши учун, Унинг олдига болаларни келтиришди. Шогирдлари етаклаб келувчиларни койий бошлагач, 14 Исо деди: – Болаларни қўйинглар, Менинг олдимга келишларига тўсқинлик қилманглар. Зеро Осмон Шоҳлиги шундайларникидир. 15 Уларнинг пешаналарини силаб, у ердан жўнаб кетди. 16 Шу маҳал бир киши Исонинг ёнига келиб: – Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлиши учун қандай савобли иш қилмоѓим лозим? – деб сўради. 17 Исо унга деди: – Нега сен Мендан савобли иш ҳақида сўраяпсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким савоб эгаси эмас. Агар боқий ҳаётга эришмоқ истасанг, илоҳий амрларга риоя қил. 18 – Қайсиларига? – деб сўради у. Исо деди: – «Одам ўлдирма. Зино қилма. Ўѓрилик қилма. Сохта гувоҳлик берма. 19 Ота-онангни ҳурмат қил. Ўзгани ўзинг каби сев», деган амрларни-да. 20 Йигит Унга деди: – Мен буларнинг ҳаммасини ёшлигимдан сақлаб келаман. Менга яна нима етишмайди? 21 Исо унга: – Агар комил бўлишни истасанг, бор, ҳамма мол-мулкингни сотиб, пулини камбаѓалларга тарқат. Шундагина кўкда хазинанг бўлур. Ва кел, Менинг ортимдан эргаш, – деди. 22 Йигит бу сўзларни эшитиб, қайѓу ичида у ердан чиқиб кетди. Чунки унинг пул-дунёси кўп эди. 23 Исо шогирдларига: – Сизга чинини айтайин: бой одамнинг Осмон Шоҳлигига кириши қийин бўлади. 24 Яна сизга айтаман: бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осондир, – деди. 25 Шогирдлари буни эшитиб, чандон таажжубландилар ва: – Ундай бўлса, ким нажот топа оларкан? – деб сўрадилар. 26 Исо уларга кўзларини тикиб: – Одамларга бу имконсиз, лекин Худога ҳамма нарса мумкиндир, – деди. 27 Бу сўзга жавобан, Бутрус Исога деди: – Мана, биз ҳамма нарсани қолдириб, Сенинг орқангдан эргашиб келдик. Бунинг эвазига биз нима топармиз? 28 Исо уларга деди: – Сизга чинини айтайин: янги дунёда Инсон Ўѓли Ўзининг улуѓвор тахтида ўтирганида, Менинг орқамдан эргашиб келган сизлар ҳам ўн иккита тахтга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласини ҳукм қиласизлар. 29 Мен учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, хотин-бола ёки ер-мулкини ташлаб кетган ҳар бир киши булардан юз ҳисса ортиқроѓини топиб, абадий ҳаётга ноил бўлажак. 30 Лекин кўп биринчи бўлганлар охирги, охиргилар эса биринчи бўладилар.

Матто 20

1 «Шундай қилиб, Осмон Шоҳлиги узумзорига эрта саҳарда мардикорлар ёллагани чиққан боѓ эгасига ўхшайди. 2 У мардикорлар билан кунига бир кумуш танга беришга келишиб, уларни ўзининг узумзорига юборибди. 3 Соат тўққизларда у яна чиқиб, бозор майдонида бекор турган бошқа одамларни кўриб, 4 уларга: – Сизлар ҳам менинг узумзоримга боринглар, мен сизларга тегишли ҳақингизни бераман, – дебди. Улар эса борибдилар. 5 Туш чоѓи ва соат учга яқин у таѓин чиқиб, яна шундай қилибди. 6 Соат бешларда чиқиб, бекор турган яна бошқаларни кўрибди-да: – Нега сизлар бу ерда кун бўйи бекор турибсизлар? – деб сўрабди. 7 Улар эса: – Ҳеч ким бизларни ишга ёлламади-да, – дебдилар. Шунда боѓ эгаси: – Сизлар ҳам менинг узумзоримга боринглар, тегишли ҳақингизни оласизлар, – дебди. 8 Кеч бўлгач, узумзор эгаси ўзининг ҳосилотига: – Мардикорларни чақириб, уларга охиргисидан бошлаб биринчисигача хизмат ҳақларини бергин, – деб буюрибди. 9 Шундай қилиб, соат бешларда иш бошлаганлар бир кумуш тангадан олишибди. 10 Биринчи келганлар эса кўпроқ оламиз, деб ўйлашибди. Аммо улар ҳам бир кумуш тангадан олишибди. 11 Улар хизмат ҳақини олгач, боѓ эгасига норозилик билдира бошлашибди: 12 – Бу охирги келганлар бир соатгина ишлади, сиз эса уларни куннинг иссиѓию машаққатини тортган бизлар билан тенг кўрдингиз. 13 Бунга жавобан боѓ эгаси улардан бирига: – Дўстим, мен сенга ноҳақлик қилганим йўқ. Сен мен билан бир кумуш тангага келишган эдингми? 14 Ҳнди ҳақингни олиб, боравер. Мен сенга берганча ақчани бу охирги келганга ҳам берсам, нима бўпти? 15 Ўз пулимни хоҳлаганча истифода қилиш ўз ихтиёримда эмасми? Ёки менинг сахийлигимни кўролмаяпсанми? – дебди. 16 Шунга ўхшаб, охиратда ҳам охиргилар биринчи ва биринчилар эса охирги бўладилар. [Чунки даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир.]» 17 Исо Қуддусга қараб йўл олар экан, ўн икки шогирдини алоҳида чақириб, уларга деди: 18 «Ҳозир Қуддусга боряпмиз ва Инсон Ўѓли олий руҳонийлар билан уламоларга тутиб берилади. Улар эса Уни ўлимга маҳкум этадилар. 19 Ҳақоратлаш, қамчилаш ва хочга михлаш учун Уни мажусийларга топширадилар. Учинчи куни эса У қайтадан тирилажак». 20 Шунда Забадийлар оиласининг онаси ўѓиллари билан бирга Исонинг ҳузурига келди. Нимадир сўрамоқчи бўлиб, Унга таъзим қилди. 21 Исо аёлдан сўради: – Сен нима истайсан? – Сенинг Шоҳлигингда бу менинг икки ўѓлимнинг бири ўнг томонингда ва бири чап томонингда ўтиришларини буюргин! – деди Унга аёл. 22 Исо жавоб бериб деди: – Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичажак ҳасратли тақдир шаробини ича оласизларми? – Ичамиз! – деди улар. 23 Исо уларга: – Сизлар-ку Менинг косамдан ичиб, ҳасратларимни чекасизлар, аммо Менинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Менинг ихтиёримда эмас. Отам бу ўринни кимларга тайёрлаган бўлса, уларга буюради, – деди. 24 Бошқа ўн шогирд буни эшитгач, икки ака-укага аччиқлана кетишди. 25 Исо эса уларни ёнига чақириб, деди: – Биласизларки, дунё халқлари устидан салтанатли подшоҳлар бор, эл устидан отабеклар ҳокимлик қилади. 26 Аммо сизнинг орангизда бундай бўлмасин. Орангизда ким катта бўлишни истаса, сизга хизматкор бўлсин. 27 Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, сизга қул бўлсин. 28 Зеро Инсон Ўѓли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган. 29 Улар Ерихо шаҳридан жўнаётганларида, кўп халқ Исонинг орқасидан эргашиб борди. 30 Йўл чеккасида ўтирган икки кўр Исо уларнинг олдидан ўтиб бораётганини эшитгач: – Ҳй Ҳазрат, Довуд Ўѓли, бизларга раҳм қил! – деб бақира бошладилар. 31 Халойиқ уларни жим бўлишга мажбур қилса-да, лекин улар овозларини янада баландроқ қилиб: – Ҳй Ҳазрат, Довуд Ўѓли, бизларга раҳм қил! – деб ёлвордилар. 32 Исо тўхтаб, уларни ёнига чақирди-да: – Сизлар Мендан нима истайсизлар? – деб сўради. 33 Улар: – Ҳазрат, кўзларимиз очилсин! – дейишди. 34 Исонинг уларга раҳми келиб, кўзларига қўл тегизди. Шу онда уларнинг кўзлари очилиб кетди. Улар Исонинг ортидан эргашдилар.

Матто 21

1 Қуддусга яқинлашишиб, Зайтун тоѓи этагидаги Байтфагия қишлоѓига етиб келишди. Исо икки шогирдини яна йўлга солиб: 2 «Қаршингиздаги қишлоққа боринглар, шу заҳот боѓлаб қўйилган урѓочи эшакни ва унинг ёнида хўтикни кўрасизлар. Уларни ечиб, Менинг олдимга келтиринглар. 3 Агар кимдир сизга бирор нима деса, „Булар Раббимизга керак, У кўп ўтмай уларни қайтариб юборади“, – деб жавоб беринглар», – деди. 4 Бу содир бўлганларнинг ҳаммаси пайѓамбарга ваҳий бўлган ушбу оят бажо келиши учун рўй берди: 5 «Сион қизига айтингизким: Бир моча эшакка миниб, Хўтикка мингашиб камтарона, Сенинг Подшоҳинг келар ёнингга». 6 Шогирдлар йўлга тушиб, Исо уларга буюрганидай қилдилар. 7 Ҳшак билан хўтикни келтириб, уларнинг устига кийимларини юкладилар. Исо эса миниб олди. 8 Халқнинг кўпчилик қисми ўз кийимларини йўлга пойандоз қилди. Баъзилари эса дарахт шохларини кесиб, йўлга тўшадилар. 9 Олдда ва орқада юраётган халойиқ: «Довуд Ўѓли мангу яшасин! Худованд номидан Келаётган муборак! Кўклардан нажот юборгил!» – деб ҳайқиришар эди. 10 Исо Қуддусга кириб келганда, бутун шаҳар: «Бу ким бўлди?» – деб ҳаракатга келди. 11 Халойиқ эса: «Бу Жалиланинг Носира шаҳридан бўлган Исо пайѓамбар!» – деб таъкидлади. 12 Исо Худо маъбадига кириб, маъбадда олди-сотди қилаётган ҳаммани қувиб чиқарди. Саррофларнинг хонтахталарини ва каптар сотувчиларнинг курсиларини аѓдариб юборди. 13 Исо уларга: – Тавротда: «Менинг уйим ибодат уйи аталгай», – деб ёзилган. Сизлар эса уни қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар! 14 Маъбадда Исонинг олдига кўрлар ва чўлоқлар келди. У эса уларга шифо берди. 15 Лекин олий руҳонийлар ва уламолар Исонинг қилаётган ажойиб ишларини ҳамда маъбадда: «Довуд Ўѓли мангу яшасин!» деб ҳайқираётган болаларни кўриб, дарѓазаб бўлдилар. 16 – Булар нима демоқдалар, эшитяпсанми? – дейишди Унга. Исо уларга: – Ҳа! – деди. – Наҳотки сизлар: «Гўдак ва чақалоқлар оѓзидан Сен мадҳия яратдинг», – деган оятни ҳеч қачон ўқимаган бўлсангиз? 17 Сўнг Исо уларни қолдириб, шаҳардан чиқди ва Байтанияга бориб, у ерда тунади. 18 Ҳрталаб Исо шаҳарга қайтиб келаётганда оч қолди. 19 Йўл четида бир анжир дарахтини кўриб, унинг ёнига келди. Исо барглардан бошқа ҳеч нарса топмай, дарахтга: – Бундан кейин сенда абадий мева битмасин! – деди. Анжир дарахти эса шу онда қуриб қолди. 20 Буни кўрган шогирдлар ҳайратга тушиб: – Қандай қилиб анжир дарахти дарҳол қуриб қолди? – дедилар. 21 Исо уларга жавобан: – Сизларга чинини айтайин, – деди, – Агар ишончингиз қатъий бўлиб, шубҳаланмасангиз, бу анжир дарахти билан содир бўлганни адо этиш у ёқда турсин, ҳатто бу тоққа: «Кўтарил-да, денгизга отил», – десангиз, айтганингиз бўлади. 22 Сизлар ибодат қилиб, ишонч билан нимаики сўрасангиз, эришасизлар. 23 Исо маъбадга кириб таълим бераётганда, олий руҳонийлар ва халқ оқсоқоллари Унинг олдига келиб: – Сен бу ишларни қандай ҳуқуқ билан қиляпсан? Сенга бундай ваколатни ким берган? – деб сўрадилар. 24 Исо уларга жавоб бериб деди: – Мен ҳам сизга бир савол берайин. Агар Менга жавоб берсангизлар, шунда Мен ҳам бу ишларни қандай ваколат билан қилаётганимни сизларга айтаман. 25 Яҳё пайѓамбар одамларни сувда тавба қилдириш учун кимдан ваколат олган эди? Худоданми ёки инсонданми? Улар эса ўзаро мулоҳаза юрита бошладилар: «Агар Худодан десак, У бизларга: „Нега унга ишонмадингиз?“ – деб айтади. 26 Агар инсондан десак, халқдан қўрқиш керак, чунки халқнинг бари Яҳёни пайѓамбар деб ҳисоблайди-ку». 27 Ниҳоят Исога: – Билмаймиз, – деб жавоб бердилар. Исо эса уларга: – Мен ҳам буларни қандай ваколат билан қилаётганимни сизга айтмайман, – деди. 28 «Сизларнинг фикрингиз қандай? Бир одамнинг икки ўѓли бор экан. У биринчисига келиб: – Ўѓлим, бугун бориб узумзоримизда ишла, – дебди. 29 Аммо у: – Истамайман! – деб сўз қайтарибди. Кейин пушаймон бўлиб, борибди. 30 У одам иккинчи ўѓлига келиб, яна шундай дебди. Буниси жавоб бериб: – Хўп хўжайин, бораман, – дебди-ю, лекин бормабди. 31 Икковидан қайси бири отасининг хоҳишини бажо келтирган бўлади?» Исога: «Биринчиси», – дедилар. У уларга: «Сизларга чинини айтайин, – деди. – Саёқлару фоҳишалар Худонинг Шоҳлигига сизлардан олдин эришмоқдалар. 32 Чунки Яҳё пайѓамбар сизнинг олдингизга тўѓри йўлни ўргатиб келди ва сизлар унга ишонмадингиз, саёқлар ва фоҳишалар эса ишонди. Сизлар-чи, буни кўргандан кейин ҳам пушаймон қилмадингиз, ишонмадингиз». 33 «Ҳнди бошқа бир масални эшитинг: бир ер эгаси бор экан. У узумзор яратиб, атроф-теварагини панжара билан ўраб, ичида исканжа ва қўриқчи минораси қурибди-да, узумзорни боѓбонларга ижарага ташлаб, ўзи вақтинча бошқа мамлакатга кетибди. 34 Ҳосил мавсуми яқинлашгач, ўзининг маҳсулини олиш учун боѓбонларнинг олдига хизматкорларини юборибди. 35 Боѓбонлар эса унинг хизматкорларини тутишибди ва кимини уриб, кимини ўлдириб, кимини эса тошбўрон қилишибди. 36 Боѓ эгаси бу гал аввалгидан ҳам кўпроқ бошқа хизматкорларини юборибди. Боѓбонлар эса улар билан ҳам шундай қилишибди. 37 Охирида боѓ эгаси: – Ўѓлимни ҳурмат этарлар, – деб уларнинг олдига ўз ўѓлини юборибди. 38 Лекин боѓбонлар ўѓлини кўриб, бир-бирига: – Бу меросхўр-ку, қани уни ўлдириб, меросига эга бўлайлик, – дейишибди. 39 Уни тутиб, узумзордан ташқарига чиқариб, ўлдиришибди. 40 Шундай қилиб, узумзорнинг эгаси қайтиб келганда, бу боѓбонларни нима қилар экан?» 41 Тинглаётганлар Исога: «Бу ёвуз одамларни ёвузларча йўқ қилиб, узумзорини эса мавсумида ҳосилини териб турадиган бошқа боѓбонларга ижарага беради», – дедилар. 42 Исо уларга деди: «Наҳотки сиз Забурдаги бу сўзни ҳеч ўқимаган бўлсангизлар? „Бинокорлар кераксиз деб ташлаган тош Нақ бинонинг пештоқидан жой олди. Бу Худованд иродаси туфайлидир, Бизга эса ажойибот тимсолидир“. 43 Шунинг учун сизларга айтаманки, Худонинг Шоҳлиги сиздан олиниб, тегишли ҳосилини етиштирувчи халққа берилади. 44 Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кетади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади». 45 Олий руҳонийлар ва фарзийлар Исонинг масалларини тинглаган сайин, улар ўзлари ҳақида айтилганини пайқадилар. 46 Улар Исони қўлга туширишга интилаётган бўлсалар-да, халқдан қўрқар эдилар. Чунки халқ Исони пайѓамбар деб ҳисоблар эди.

Матто 22

1 Исо масаллар билан гапини давом эттириб, халққа хитобан деди: 2 «Осмон Шоҳлиги ўзининг ўѓлига никоҳ тўйи қилган бир подшоҳга ўхшайди. 3 Подшоҳ тўйга таклиф этилганларни чақириш учун хизматкорларини юборибди. Улар эса келишни истамабдилар. 4 Подшоҳ яна бошқа хизматкорларини юбориб: – Таклиф этилганларга айтингларки, мен зиёфат дастурхонини тайёрлаб қўйдим, ҳўкизлару бўрдоқиларим сўйилди, ҳаммаси тайёр. Тўйга келаверинглар! – дебди. 5 Бироқ улар яна назарга илмай, бири ўзининг даласига, бошқаси бозор-ўчарга кетибди. 6 Қолганлар эса подшоҳ хизматкорларини тутиб, хўрлаб, ўлдиришибди. 7 Подшоҳ буни эшитиб, ѓазабланибди. Қўшинларини юборибди-да, қотилларни тиѓдан ўтказиб, шаҳарларини кулга айлантирибди. 8 Кейин у қолган хизматкорларига: – Никоҳ тўйи тайёр, лекин таклиф этилганлар бунга муносиб эмас эканлар. 9 Шунинг учун чорраҳаларга бориб, кимни топсангизлар, тўйга чақиринглар, – деб буюрибди. 10 Бу хизматкорлар йўлга чиқиб, учратганларининг ҳаммасини – ёмонларни ҳам, яхшиларни ҳам тўплашибди. Тўйхона меҳмонларга тўлиб кетибди. 11 Подшоҳ меҳмонларни кўриш учун кирганда, у ерда никоҳ кийимида кийинмаган бир одамни кўрибди 12 ва ундан: – Дўстим, никоҳ кийимисиз бу ерга қандай кирдинг? – деб сўрабди, у индамабди. 13 Шунда подшоҳ малайларига буйруқ бериб: – Унинг қўл-оёқларини боѓлаб, ташқарига, қоронѓиликка ташланглар. У ерда йиѓи-сиѓи ва оҳу воҳ бўлади, – дебди. 14 Шунга ўхшаб, Худо даъват этганлар кўп, аммо танланганлар оздир». 15 Шундан кейин фарзийлар бориб, Исони У айтадиган бирон сўзи орқали илинтириш чорасини маслаҳатлашиб олдилар. 16 Улар ўз шогирдларини Ҳирод тарафдорлари билан бирга Исонинг олдига юборишди. Булар Исога: – Устоз, – дейишди, – Биз биламизки, Сен ҳақиқатгўйсан ва Худонинг ҳақ йўлини ўргатиб юрибсан. Кимларгадир маъқул бўлишни ўйлаб ўтирмайсан, ҳеч кимни юз-хотир қилмайсан ҳам. 17 Ҳнди бизларга айт-чи, Сенинг фикринг қандай? Қайсарга солиқ тўлаш динга мувофиқми, ёки йўқми? 18 Лекин Исо уларнинг шумлигини билиб: – Мунофиқлар! – деди, – Нега Мени синаб кўрмоқчисизлар? 19 Қани, Менга солиққа тўланадиган тангани кўрсатинглар-чи. Улар Исога бир динор келтиргач, 20 – Бу сурат ва ёзув кимники? – деб сўради. 21 – Қайсарники, – дедилар. – Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, – деди Исо. 22 Буни эшитганларида ҳайрон бўлдилар ва Исонинг олдидан узоқлашдилар. 23 Қиёмат йўқ, деб айтадиган саддуқийлар ўша куни Исонинг олдига келиб, 24 Унга савол бердилар: – Ҳй Устоз! Мусо пайѓамбар деганки: «Агар ким фарзанд кўрмасдан дунёдан ўтса, укаси унинг хотинини никоҳига олиб, акасининг зурриётини тикласин». 25 Бизда етти ака-ука бор эди. Биринчиси уйланиб, фарзанд кўрмай қазо қилди, хотини эса укасига қолди. 26 Иккинчи, учинчи, ҳатто еттинчигача ҳамманинг бошига шу кўргилик тушди. 27 Ҳаммадан кейин хотин ҳам ўлди. 28 Шундай қилиб, у қиёматда еттовидан қайси бирининг хотини саналар экан? Чунки у ҳаммасига хотин бўлган эди-ку. 29 Исо уларга жавоб бериб деди: – Сиз Муқаддас Китобни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмаганингиздан адашяпсизлар. 30 Чунки охиратда на уйланадилар ва на эрга тегадилар, балки осмондаги Худо фаришталарига ўхшайдилар. 31 Ўликларнинг қайта тирилишига келсак, Худонинг сизларга йўллаганини ҳеч ўқимагансизми? 32 «Мен Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси ва Ёқубнинг Худосиман», – деган эди У. Худо эса ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. 33 Халқ буни эшитиб, Исо таълимотига маҳлиё бўлди. 34 Исо саддуқийларни жим қилиб қўйганини фарзийлар эшитгач, бир жойга тўпландилар. 35 Улардан Таврот тафсирчиси бўлган бириси Исони синаш ниятида Ундан: 36 – Устоз, Тавротнинг қайси амри буюк? – деб сўради. 37 Исо унга: – «Ҳганг Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан ва бутун онгинг билан севгин». 38 Бу – биринчи ва энг буюк амр. 39 Иккинчиси эса шунга ўхшашдир: «Ўзгани ўзинг каби севгин». 40 Бутун Илоҳий Буйруқ ва пайѓамбар оятларининг ҳаммаси ҳам мана шу икки амрга таянади. 41 Фарзийлар йиѓилишганда, Исо улардан сўради: 42 – Масиҳ ҳақида қандай фикрларингиз бор? У кимнинг ўѓли? – Довуднинг ўѓли-да, – деб жавоб бердилар. 43 Исо уларга деди: – У ҳолда, қандай қилиб Довуд илоҳий илҳом билан Масиҳни Раббим деб атаган? Мана, Довуд нима деган: 44 «Худованд менинг Раббимга айтди: Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин». 45 Демак, Довуд Уни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб У Довуднинг ўѓли бўлади? 46 Ва ҳеч ким Исога бир оѓиз сўз жавоб беролмади. Ўша кундан бошлаб яна ҳеч ким Ундан бирон гап сўрашга журъат этмади.

Матто 23

1 Ундан кейин Исо халойиққа ва шогирдларига хитоб қилиб, деди: 2 «Уламолар ва фарзийлар Мусо минбарида ўтирибдилар. 3 Шу боис улар сизга нимани бажаришни амр этсалар, бажо келтиринглар. Айтганини қилинг, лекин қилганини қилманг! Чунки улар ўз айтганларини бажармайдилар. 4 Улар оѓир ва кўтариб бўлмайдиган юкларни инсонлар елкасига ташлаб қўядилар, лекин ўзлари бу юкларга бармоқ тегизишни ҳам истамайдилар. 5 Улар бутун ишларини инсонларга кўриниш учун қиладилар. Дуо қутиларини йирикроқ, кийимларининг гажимларини узунроқ қиладилар. 6 Шунингдек, зиёфатларда тўрда ва ибодатхоналарда ҳурматли ўринда ўтиришни, 7 халқ йиѓинларида алик олишни ва одамлар томонидан „Устозимиз, Устозимиз!“ деб олқишланишни яхши кўрадилар. 8 Бироқ сизлар устоз деб аталишга кўнманг. Чунки сизнинг биргина Устозингиз бор, У ҳам бўлса – Масиҳдир. Сизлар эса ҳаммаларингиз биродарсизлар. 9 Ер юзида ҳеч кимни ўзингизга ота деб ҳам атаманглар. Чунки сизнинг биргина Отангиз бор, У ҳам бўлса – самовий Отангиздир. 10 Раҳбар деб ҳам ном олманглар. Чунки сизларнинг биргина Раҳбарингиз бор – У Масиҳдир. 11 Орангиздаги каттангиз сизларга хизматда бўлсин. 12 Зеро ким ўзини юқори қўйса, пасайтирилади. Ким ўзини паст олиб юрса, улуѓланади». 13 «Ҳй уламою фарзийлар, мунофиқлар! Осмон Шоҳлигини инсонларга бекитиб қўйганингиз учун ҳолингизга вой! Ўзларингиз ҳам унга кирмаяпсизлар, кирмоқчи бўлганларга ҳам йўл қўймаяпсизлар. 14 [Ҳй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сиз бева аёлларнинг уйларини шилиб, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийсизлар. Шунга яраша оѓирроқ жазо оласизлар.] 15 Ҳй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар лоақал бирор-бир кишини ўз динингизга киритиш учун денгизлару қитъаларни айланиб чиқасизлар. Лекин буни амалга ошириб бўлгач эса, уни ўзингиздан икки баробар ёмонроқ дўзахи қиласизлар. 16 Ҳй кўр пешволар, ҳолингизга вой! Сизлар: „Маъбад ҳақига ичилган қасам ўтмайди, лекин маъбаддаги олтин ҳақига ичилган қасам бажарилиши шарт“, дейсиз. 17 Ҳой нодону кўрлар! Қайси бири буюкроқ: маъбаднинг олтиними, ёки олтинни муқаддас қилган маъбаднинг ўзими? 18 Шунингдек, сизлар яна: „Қурбонгоҳ ҳақига ичилган қасам ўтмайди, лекин қурбонгоҳдаги қурбонлик ҳақига ичилган қасам бажарилиши шарт“, – дейсизлар. 19 Ҳой нодонлар, кўрлар! Қайси бири буюкроқ: қурбонликми ёки қурбонликни муқаддас қилган қурбонгоҳми? 20 Ахир, қурбонгоҳ ҳақига қасам ичган, ҳам қурбонгоҳнинг ўзи, ҳамда ундаги барча нарсалар ҳақига қасам ичган бўлади. 21 Маъбад ҳақига қасам ичган эса, ҳам маъбаднинг ўзи, ҳамда маъбадда яшайдиган Худо ҳақига қасам ичган бўлади. 22 Осмон ҳақига қасам ичган эса, ҳам Арши Аъло, ҳамда Арши Аълодаги Худонинг Ўзи ҳақига қасам ичган бўлади. 23 Ҳй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар ялпиз, арпабодиён ва зира қатори ошкўкдан ушр бериб турасиз-у, лекин Илоҳий Буйруқнинг ниҳоятда муҳим амрлари бўлган ҳаққоният, марҳамат ва садоқатга эса эътибор бермай қўйдингизлар. Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди. 24 Сизлар чивинни пеш қилувчи, аммо туяни ютиб юборадиган кўр пешволарсиз! 25 Ҳй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар косаю лаганнинг сиртини тозалайсиз, аммо уларнинг ичи ўѓрилик ва баднафсликка тўлиб-тошиб ётибди. 26 Ҳй сўқир фарзий! Сен аввало коса ва лаганнинг ичини тозалаб ол, шунда уларнинг таши ҳам тоза бўлади. 27 Ҳй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Сизлар ташқаридан чиройли кўринадиган, лекин ичи ўликларнинг суяклари ва ҳар хил қабиҳликларга тўла, оҳакланган қабрларга ўхшайсизлар. 28 Гарчи ташқаридан инсонларга мўмин кўринсангизлар ҳам, лекин ичларингиз иккиюзламачилик ва ёмонликка тўладир». 29 «Ҳй уламою фарзийлар, сиз мунофиқларнинг ҳолига вой! Чунки сизлар пайѓамбарларга мақбара қуриб, азиз-авлиёларнинг ёдгорликларини безаб юрибсизлар. 30 „Агар ота-боболаримиз даврида яшаганимизда, биз пайѓамбарларнинг қонини тўкишда уларга ҳамкорлик қилмас эдик“, – дейсизлар. 31 Бу билан сиз ўзингизни ўзингиз инкор этиб, пайѓамбарларни қатл қилганларнинг ўѓиллари эканингизни ўзингиз тасдиқлаб турибсиз. 32 Қани, ота-боболарингиз бошлаган ишни битириб қўймайсизларми?! 33 Ҳой илонлар, заҳарли илон зотлари-ей! Жаҳаннам жазосидан қандай қилиб қутуларкансизлар? 34 Ана шу сабабдан Мен сизга қанчадан-қанча пайѓамбару донишманду уламоларни юбориб тураман. Сизлар эса улардан кимини ўлдирасизлар, кимини хочга михлайсизлар, кимини эса ибодатхоналарингизда қамчилаб шаҳардан-шаҳарга қувѓин қиласизлар. 35 Шу йўсин солиҳ киши бўлган Ҳобилнинг қонидан тортиб, маъбад билан қурбонгоҳ оралиѓида сизлар ўлдирган Барахия ўѓли Закариёнинг қонигача, ер юзида тўкилган бутун бегуноҳ қонлар сизнинг бўйнингизда! 36 Ҳа, сизларга чинини айтаман: ушбу гуноҳларнинг ҳаммаси шу наслнинг бўйнига тушади». 37 «О, Қуддус, Қуддус! Пайѓамбарларни ўлдирувчи ва ҳузурингга юборилганларни тошбўрон қилгувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остида қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг болаларингни неча бор шундай тўпламоқчи бўлдим, сизлар-чи, истамадингиз. 38 Мана, сизнинг уй-жойингиз ҳувиллаб қолади. 39 Сизга шуни айтиб қўяй: „Худованд номидан Келаётган муборак“, – деб хитоб қилмагунингизча, Мени қайтиб кўрмайсизлар».

Матто 24

1 Исо маъбаддан чиқиб кетаётганда, шогирдлари Унинг ёнига келиб, диққатини маъбаднинг биноларига қаратмоқчи бўлишди. 2 Исо уларга: «Буларнинг ҳаммасини кўряпсизми? Сизларга чинини айтайин: бу ерда бирор ѓишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади», – деди. 3 Исо бир Ўзи Зайтун тоѓида ўтирган вақтда, шогирдлари Унинг ёнига келиб, сўрашди: «Бизларга айт-чи, бу воқеалар қачон юз беради? Сенинг келишинг ва охирзамон яқинлашганини кўрсатадиган белги қандай бўлади?» 4 Исо жавоб бериб уларга деди: «Ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмаслиги учун эҳтиёт бўлинглар. 5 Чунки талай кишилар Менинг номим билан келиб: „Мен Масиҳ бўламан“, – деб кўпларни йўлдан оздиради. 6 Шунингдек, йироқ-яқиндан уруш хабарларини эшитасизлар. Аммо чўчиб ваҳимага тушмангиз! Ҳамма нарса Худо тақдир этганидек содир бўлиши лозим. Аммо бу ҳали сўнгги ниҳоя эмасдир. 7 Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда қаҳатчиликлар, ўлатлар, зилзилалар бўлади. 8 Буларнинг бари эса бамисли тўлѓоқнинг бошидир. 9 Ўшанда сизларни қийнаш ва ўлдириш учун тутиб берадилар. Менинг номим туфайли барча халқлар сизлардан нафратланади. 10 Ўшанда кўплар васвасага тушиб, бир-бирини тутиб беради, бир-биридан нафратланади. 11 Кўпдан-кўп сохта пайѓамбарлар пайдо бўлиб, кўпларни йўлдан уради. 12 Ёвузлик авжга чиқиши туфайли кўпчиликнинг севгиси совийди. 13 Лекин охиригача чидаган қутулади. 14 Худо салтанати тўѓрисидаги Инжил Хушхабари ҳамма халқларга далолат бўлиш учун жаҳон бўйлаб тарѓиб қилинади ва ўшандагина сўнг бўлади». 15 «Шундай қилиб, Дониэл пайѓамбар каромат қилиб айтган „даҳшатли разолат“ муқаддас жойда турганини кўрганингизда (ўқиган ўзи тушунсин!) 16 Яҳудияда бўлганлар тоѓларга қочишсин. 17 Томнинг устида турганлар уйидан анжомларини олиш учун пастга тушмасин. 18 Далада бўлганлар эса тўнини олгани қайтиб келмасин. 19 У кунларда ҳомиладор ва эмизувчи аёлларнинг ҳолига вой! 20 Қочишингиз қишга ёки дам олиш кунига тўѓри келмаслиги учун ибодат қилинглар. 21 Чунки ўшанда дунё бошланишидан то ҳозиргача содир бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайдиган буюк мусибат бўлади. 22 Агар ўша кунлар қисқартирилмаганида эди, ҳеч бир жонзод омон қолмасди. Лекин танланган кишилар учунгина у кунлар қисқартирилади. 23 Агар ўшанда кимдир сизга: „Масиҳ мана бу ерда“, ёки „У ерда“, – деб айтса, ишонманглар. 24 Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайѓамбарлар пайдо бўлиб, иложини топсалар, ҳатто танланган кишиларни ҳам йўлдан оздириш учун ѓаройибот ва мўъжизалар кўрсатадилар. 25 Мана, Мен сизларга олдиндан айтиб қўйдим. 26 Шундай қилиб, агар сизларга: „Мана, У саҳрода“, – деб айтсалар, чиқманглар. „Мана, У берк хоналарда“, – деб айтишса ҳам, ишонманглар. 27 Чунки Инсон Ўѓлининг келиши худди шарқда чақнаб, ҳатто ѓарбда ҳам барчага кўринувчи чақмоқдай бўлади. 28 Мурда қаерда бўлса, калхатлар ҳам ўша ерда тўпланади. 29 Ўша кунларнинг мусибатидан сўнг, алҳол қуёш тутилиб, ой хираланади. Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзага келади. 30 Ўшанда Инсон Ўѓлининг аломати осмонда намоён бўлади. Ер юзидаги барча қабилалар уввос тортиб йиѓлайдилар, Инсон Ўѓли осмон булутлари узра буюк қудрат ва шон-шуҳрат ила келаётганини кўрадилар. 31 У маҳобатли карнай тутган фаришталарини юборади. Улар эса Унинг танлаган кишиларини осмоннинг бир бурчидан бошқа бурчигача, тўрт томондан тўплаб келадилар». 32 «Анжир дарахтидан ибрат олинглар. Унинг шохлари кўкариб, барг чиқараётганидан ёз яқинлашганини биласизлар. 33 Худди шундай, сизлар ҳам буларнинг ҳаммасини кўргач, билингки, У яқиндир, эшик олдида турибди. 34 Сизларга чинини айтайин: бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади. 35 Еру осмон битар, лекин Менинг сўзларим битмас. 36 У кун ва у соат ҳақида биргина Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди, осмондаги фаришталар ҳам билмайди. 37 Нуҳ пайѓамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўѓли келишида ҳам шундай бўлади. 38 Тўфонгача бўлган кунларда, то Нуҳ пайѓамбар кемага кирган кунигача еб-ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. 39 Улар бўлѓуси офатдан бехабар юрганда, тўфон келиб, ҳаммасини қириб ташлади. Инсон Ўѓлининг келиши ҳам худди шундай бўлади. 40 Ўшанда икки киши далада бўлади; бири олинади, бири қолдирилади. 41 Тегирмон тортаётган икки аёл бўлади; бири олинади, бири қолдирилади. 42 Шунинг учун ҳушёр бўлиб туринглар, чунки Раббингиз қайси соатда келишини билмайсизлар. 43 Лекин шуни билиб қўйингларки, ўѓри туннинг қай вақтида келишини агар уй эгаси билганда, бедор туриб, уйига лаҳим қазилишига йўл қўймас эди. 44 Шунга ўхшаб, сизлар ҳам тайёр бўлиб туринглар. Чунки Инсон Ўѓли сизлар ўйламаган соатда келиб қолади». 45 «Қул-чўриларга ризқ-рўзни ўз вақтида бериб туриш учун хўжайин уларга бошлиқ қилиб қўйган ишончли ва ақлли хизматкор кимдир? 46 Хўжайини келганда, уни шуларни бажариб турган ҳолда кўрса, у хизматкор қандай бахтлидир! 47 Сизларга чинини айтайин: ўзининг бутун мол-мулки устидан уни назоратчи қилиб қўяди. 48 Агарда ёмон ниятли хизматкор ўз кўнглида: „Хўжайиним яқин орада келмайди“, – деб ўйлаб, 49 ўртоқларини уриб, ичкиликбозлар билан бирга еб-ичишни бошласа, 50 у хизматкорнинг хўжайини кутмаган бир кунда, ўйламаган бир соатда келиб қолади-ю, 51 уни тилка-пора қилиб, бошига иккиюзламачилар кунини солади. У ерда йиѓи-сиѓи ва оҳу воҳлар бўлади».

Матто 25

1 «Ўша вақтда Осмон Шоҳлигини ўзларининг чироқларини ёнига олишиб, куёвни қаршилагани чиққан ўн келин дугонасига ўхшатса бўлади. 2 Улардан бешови эс-ҳушли, бешови эса овсар экан. 3 Овсарлари чироқларини олиб, ўзлари билан ёѓ олмабдилар. 4 Ҳс-ҳушлилари эса чироқлари билан бирга идишларда ёѓ ҳам олибдилар. 5 Куёв кечиккани сабабли, ҳаммалари мудраб, ухлаб қолишибди. 6 Туннинг ярмида бирданига овоз янграбди: – Ана, куёв келяпти, уни қаршилагани чиқинглар! 7 Шунда қизларнинг ҳаммаси туриб, чироқларига ёпишибди. 8 Овсарлари эс-ҳушлиларга: – Чироқларимиз ўчиб боряпти, бизларга ёѓларингиздан беринглар! – дейишибди. 9 Ҳс-ҳушлилар жавоб бериб: – Йўқ, бизларда ҳам, сизларда ҳам ёѓ етмай қолмасин. Яхшиси, сиз баққолларнинг олдига бориб, ўзларингизга ёѓ сотиб олинглар, – дейишибди. 10 Улар ёѓ сотиб олгани кетишганда, куёв келиб қолибди. Тайёр турган қизлар куёв билан бирга тўйхонага кириб, орқаларидан эшиклар ёпилибди. 11 Бир муддатдан кейин қолган қизлар келиб: – Ҳой Ҳгам, ҳой Ҳгам, эшикни очинг, бизлар келдик! – дейишибди. 12 Лекин У уларга жавоб бериб: – Мен сизга ростини айтсам, сизларни танимайман, – дебди. 13 Шундай қилиб, ҳушёр бўлиб туринглар, чунки сиз Инсон Ўѓли келадиган аниқ кунни ҳам, соатни ҳам билмайсизлар». 14 «Яна охирзамон бир одам сафарга жўнаб, хизматкорларини чақириб, ўз мол-мулкини уларга омонатга берганига ўхшайди. 15 У одам ҳар бир кишига ўз қобилиятига яраша: бирига беш, бирига икки, бирига бир ёмбидан бериб, жўнаб кетибди. 16 Бешта ёмби олган ўша заҳоти бориб, пулини ишга солиб, яна беш ёмби орттирибди. 17 Шунга ўхшаб, икки ёмби олган ҳам яна икки ёмби орттирибди. 18 Битта ёмби олган эса бориб, чуқур қазиб, хўжайинининг пулини яшириб қўйибди. 19 Анча вақтдан сўнг бояги хизматкорларнинг хўжайини қайтиб келиб, улардан ҳисобот сўрабди. 20 Беш ёмби олган бошқа беш ёмбини ҳам олиб келиб: – Хўжайин! Менга беш ёмби бергандингиз, мана мен уларга қўшиб яна беш ёмби орттирдим, – дебди. 21 Хўжайини унга: – Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр, – дебди. 22 Икки ёмби олган ҳам келиб: – Хўжайин! Менга икки ёмби бергандингиз. Мана, мен уларнинг ёнига қўшиб яна икки ёмби орттирдим, – дебди. 23 Хўжайини унга: – Баракалла, яхши ва содиқ хизматкор экансан. Сен кичик бир ишда ҳам содиқ бўлганинг учун, энди сени катта ишларга муносиб кўраман. Хўжайинингнинг шодлигини баҳам кўр, – дебди. 24 Битта ёмби олган ҳам келиб: – Хўжайин! Мен сизнинг қаттиққўл одам эканингизни билардим. Сиз экмаган ердан ўрасиз, уймаган жойдан хирмон кўтарасиз. 25 Шунинг учун мен қўрққанимдан бориб, сизнинг ёмбингизни ерга яшириб қўйдим. Мана берганингиз! – дебди. 26 Хўжайини унга жавоб қайтариб: – Ҳй ёмон ва ялқов хизматкор! – дебди. – Мен экмаган ердан ўришимни, уймаган жойдан хирмон кўтаришимни биларкансан, 27 у ҳолда пулимни судхўрларга қарзга берсанг бўлмасмиди? Шунда мен келиб, уни фойдаси билан қайтариб олган бўлар эдим. 28 Ҳнди, ундан ёмбини олиб ўн ёмбиси борга беринглар! 29 Чунки кимда бор бўлса, унга яна берилади ва у мўлчиликда бўлади. Кимда йўқ бўлса, ундан бори ҳам тортиб олинади. 30 Ҳнди бу ярамас хизматкорни ташқарига, қоронѓиликка улоқтириб юборинглар. У ерда йиѓи-сиѓи ва оҳ-воҳлар бўлади». [Буларни айтиб, Исо хитоб қилиб деди: «Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин!»] 31 «Инсон Ўѓли Ўзининг улуѓворлигида, жамики муқаддас фаришталари билан бирга келган пайтида Ўзининг улуѓвор тахтига ўтиради. 32 Барча халқлар Унинг ҳузурига тўпланадилар. Чўпон қўйларни эчкилардан ажратганидай, У уларни бирма-бир саралаб қўяди. 33 „Қўйларни“ Ўзининг ўнг томонига, „эчкиларни“ эса чап томонига турѓизади. 34 Шунда Подшоҳ ўнг томондагиларга айтади: – Ҳй, Менинг Отамнинг олқаганлари, келинглар! Дунё яратилганидан бери сизлар учун мерос сифатида тайёрлаб қўйилган Шоҳликни эгаллангиз. 35 Чунки Мен оч эдим, Менга овқат бердингизлар. Чанқаган эдим, Менга сув ичирдингизлар. Мусофир эдим, Мени меҳмон қилдингизлар. 36 Яланѓоч эдим, Мени кийинтирдингизлар. Касал эдим, Мени боқдингизлар. Зиндонда эдим, Мени келиб кўрдингизлар. 37 Бунга жавобан солиҳлар Унга шундай дейдилар: – Ё Раббий! Қачон Сенинг очлигингни кўрибмизки, едирган бўлсак, ёки чанқаганингни кўрибмизки, сув тутган бўлсак? 38 Қачон Сенинг мусофир бўлганингни кўриб, меҳмон қилдик, ёки яланѓочлигингни кўриб, кийинтирдик? 39 Қачон биз касал ёки зиндонда бўлганингни кўриб, Сени йўқлаб келдик? 40 Подшоҳ жавоб бериб уларга дейди: – Сизларга чинини айтайин: сизлар Менинг шу кичик биродарларимдан бирига неки қилган бўлсангиз, бу Менга қилганингиздир. 41 Сўнг У чап томондагиларга ҳам айтади: – Ҳй лаънатилар! Кўзимдан йўқолинг, иблис ва унинг фаришталарига тайёрлаб қўйилган абадий оловга мубтало бўлинг! 42 Чунки Мен оч эдим, овқат бермадингизлар. Чанқагандим, сув тутмадингизлар. 43 Мусофир эдим, Мени меҳмон қилмадингиз. Яланѓоч эдим, Мени кийинтирмадингиз. Касал бўлдим, зиндонга тушдим, Мени келиб кўрмадингизлар. 44 Шунга жавобан улар ҳам: – Ё Раббий! Сени қачон оч, чанқаган, мусофир, яланѓоч, касал ёки зиндонда бўлганингни кўрибмизки, Сенга хизмат қилмаган бўлсак? – деб сўрайдилар. 45 У жавоб бериб уларга шундай дейди: – Сизларга чинини айтайин: сизлар шу кичикларнинг бирига қилмаган мурувватингиз Менга қилмаган билан баробардир. 46 Шундай қилиб, булар абадий азобга, солиҳлар эса абадий ҳаётга ноил бўладилар».

Матто 26

1 Исо ҳамма сўзларини айтиб бўлгач, шогирдларига деди: 2 «Икки кундан кейин Фисиҳ байрами бўлишини биласизлар. Ана, ўшанда Инсон Ўѓли хочга михлаш учун тутиб берилади». 3 Шундан кейин олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар жамиси Каяфа исмли бош олий руҳонийнинг ҳовлисида тўпланишиб, 4 Исони ҳийла билан тутиб ўлдиришни ўзаро маслаҳатлашиб олдилар. 5 Улар: «Бу иш фақат байрам кунларида бўлмаслиги керак, яна халқ ѓалаён қилмасин», – дедилар. 6 Исо Байтанияда мохов Симуннинг уйида экан, 7 бир аёл Унинг олдига келди. У ганчдан ясалган идишда жуда қимматли атир мой келтириб, Исо дастурхон олдида ўтирган пайтда Унинг бошига қуйди. 8 Шогирдлари буни кўргач, ѓазабланиб: – Бу исрофгарликнинг нима кераги бор? 9 Бу мойни катта баҳога сотиб, пулини камбаѓалларга бўлиб бериш мумкин эди-ку! – дейишди. 10 Исо айтилганларнинг фарқига бориб, шогирдларига деди: – Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун эзгу иш қилди. 11 Камбаѓаллар ҳар доим сизлар билан бирга, лекин Мен доим сизлар билан бирга бўлмайман. 12 Аёл бу мойни танамга тўкиб, Мени кўмишга тайёрлади. 13 Сизларга чинини айтайин: Инжил Хушхабари дунёнинг қайси ерида тарѓиб қилинса, бу аёл ҳам эсланиб, унинг қилган иши ёдга олинади. 14 Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Яҳудо Ишқариёт деган киши олий руҳонийларнинг олдига бориб: 15 – Исони қўлингизга тутиб берсам, менга нима берасизлар? – деб сўради. Улар Яҳудога ўттиз кумуш танга таклиф этдилар. 16 Ўша вақтдан бошлаб Яҳудо Исога хиёнат қилиш учун қулай пайт пойлайдиган бўлди. 17 Хамиртурушсиз нон ёпиладиган Фисиҳ байрамининг биринчи кунида шогирдлар Исонинг олдига келиб сўрадилар: – Сенга Фисиҳ байрами таомини қаерда тайёрлашимизни буюрасан? 18 – Шаҳарга кириб фалон кишининг олдига боринглар, – деди Исо, – ва унга шундай деб айтинглар: «Устозимиз: Менинг вақт-соатим яқинлашди, деяпти, Фисиҳ байрамини шогирдларим билан бирга сенинг уйингда нишонламоқчиман, деяпти». 19 Шогирдлари Исо уларга буюрганидай қилиб, Фисиҳ таомини тайёрладилар. 20 Оқшом тушгач, Исо ўн икки шогирди билан дастурхон атрофига ўтирди. 21 Овқатланаётганларида, Исо: – Сизларга ростини айтсам, сиздан бир киши Мени тутиб беради, – деди. 22 Шогирдлар жуда хафа бўлиб, бирин-кетин Ундан: – Раббий, ўша мен эмасми? – деб сўрай бошладилар. 23 У эса жавоб қайтариб деди: – Мен билан бирга косага нон ботириб еган Мени тутиб беради. 24 Тўѓри, Инсон Ўѓлининг тақдири оятда ёзилганидай кетяпти. Лекин Инсон Ўѓлини тутиб берадиган ўша одамнинг ҳолига вой! У одамнинг туѓилмагани яхшироқ бўлар эди. 25 Шунда Исога хоинлик қиладиган Яҳудо сўради: – Устоз, мени кўзда тутаётганинг йўқми? – Ўзинг айтдинг, – деди Исо. 26 Улар овқатланиб ўтирганларида, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди ва шогирдларига тарқатиб: – Олинглар, енглар, бу Менинг танамдир, – деди. 27 Косани ҳам олиб, шукрона дуосини айтди ва уларга узатиб: – Бундан ҳаммаларинг ичинглар, – деди. 28 – Чунки бу – кўпларнинг гуноҳлари кечирилиши учун тўкиладиган, Янги Аҳдни тасдиқлайдиган Менинг қонимдир. 29 Мен сизларга шуни айтаман: Отамнинг Шоҳлигида сизлар билан янги шароб ичадиган ўша кунгача, Мен узумнинг бу кўз ёшидан бошқа ичмайман. 30 Кейин улар куйлаб, Зайтун тоѓи томон кетдилар. 31 Шу орада Исо шогирдларига деди: – Бу тунда ҳаммангиз Мендан юз ўгирасизлар. Чунки Тавротда шундай ёзилган: «Мен чўпонни жароҳатлайман, Қўйлар ўзи тарқаб кетади». 32 Бироқ ўлиб тирилганимдан кейин, Мен сизлардан олдин Жалилага бораман. 33 Бутрус жавоб бериб Унга деди: – Агар ҳамма Сендан юз ўгирса ҳам, мен ҳеч қачон ўгирмайман! – деди. 34 Исо унга: – Сенга ростини айтсам, шу кечаёқ, хўроз қичқирмасдан аввал, сен Мендан уч марта тонасан, – деди. 35 Бутрус Унга: – Мен Сен билан бирга ўлсам ҳам, Сендан асло тонмайман! – деди. Бошқа ҳамма шогирдлари ҳам шундай дедилар. 36 Шундан кейин Исо шогирдлари билан бирга Гетсемания деган жойга келди ва уларга: – Мен нарироқ бориб ибодат қилгунимча, сизлар шу ерда ўтириб туринглар, – деди. 37 Бутрус билан Забадийнинг икки ўѓлини Ўзига ҳамроҳ қилиб олган Исо руҳан сиқилиб, андуҳ чека бошлади. 38 У ёнидагиларга: – Менинг жоним ўлим олдидалигини сезиб, жуда қийналмоқда. Шу ерда қолиб, Мен билан бирга сергак туринглар, – деди. 39 Бир оз нари кетиб, ерга мук тушди ва ибодат қилиб: – Ҳй Отам! Агар мумкин бўлса, бу заққум коса Менинг ёнимдан ўтиб кетсин. Лекин Мен истагандек эмас, Сен истагандек бўлсин, – деди. 40 У шогирдлари ёнига қайтиб келганда, уларни ухлаб ётган ҳолда кўрди ва Бутрусга деди: – Демак, сизлар Мен билан бирга лоақал бир соатга уйѓоқ тура олмадинглар. 41 Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қила туринглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир. 42 Исо иккинчи марта бориб: – Ҳй Отам! Агар бу қисмат Мени дамига олмай ўтиб кетиши мумкин бўлмаса, майли, Сен хоҳлагандек бўлсин, – деб ибодат қилди. 43 У қайтиб келиб, шогирдларини яна ухлаб ётган ҳолда кўрди. Уларнинг қовоқлари салқиган эди. 44 Исо уларни қолдириб, яна узоқлашди ва ўша сўзларни такрорлаб, учинчи марта ибодат қилди. 45 Шундан сўнг Ўз шогирдлари ёнига келиб, уларга деди: – Сизлар ҳали ҳам ухлаб, роҳатланиб ётибсизларми? Мана, вақт-соати келди, Инсон Ўѓли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. 46 Туринглар, кетайлик. Мана, Менга хоинлик қилувчи ҳам яқинлашиб қолди. 47 Исо гапини тугатмаёқ, ўн икки шогирдидан бири бўлган Яҳудо келиб қолди. Унинг ёнида олий руҳонийлар ва халқ оқсоқоллари томонидан юборилган, қилич ва таёқ ушлаган оломон бор эди. 48 Исога хоинлик қилувчи эса: «Мен кимни ўпсам, У Ўшадир, Уни тутиб олинглар», деб улар билан тил бириктирган эди. 49 У тўѓри Исонинг олдига бориб: – Кайфинг чоѓ бўлсин, Устоз! – деб, Уни ўпди. 50 Исо унга: – Дўстим, нима учун келдинг? – дейиши биланоқ, одамлар келиб, Исога қўллари билан ёпишганча Уни ушлаб олишди. 51 Шунда Исо билан бирга бўлганлардан бири қиличини қинидан суѓуриб, қулочкашлаб олий руҳонийнинг қаролига даст солди-да, қулоѓини узиб ташлади. 52 Лекин Исо унга: – Қиличингни жойига қайтариб қўй! Қилич кўтарган бари қиличдан ҳалок бўлур. 53 Ёки ўйлайсанки, Мен Отамга илтижо қилолмайманми? У Менга ҳозироқ ўн икки тумандан кўпроқ фаришталарни юбориши мумкин. 54 Бироқ у ҳолда буларнинг содир бўлмоѓи кераклиги айтилган оятлар бажо бўлармикин? 55 Шундан сўнг Исо оломонга қайрилиб деди: – Сизлар Мени ҳибсга олиш учун қароқчига қарши чиққандек қиличлару таёқлар билан қуролланиб келибсизлар. Мен бўлсам, ҳар куни маъбадда таълим бериб, сизлар билан бирга ўтирар эдим, сизлар-чи, Мени қўлга олмадинглар. 56 Лекин буларнинг ҳаммаси пайѓамбар оятлари бажо келиши учун содир бўлди. Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони қолдириб, қочиб кетишди. 57 Исони қўлга олганлар Уни бош олий руҳоний Каяфанинг ҳузурига келтирдилар. У ерга уламолар билан оқсоқоллар ҳам тўпландилар. 58 Бутрус эса Исога узоқдан эргашиб, олий руҳонийнинг ҳовлисигача келди. Ичкарига кириб, бу воқеанинг охирини кўриш учун хизматкорлар билан бирга ўтирди. 59 Олий руҳонийлар, оқсоқоллар ва бутун Олий Кенгаш Исога ўлим жазосини бериш учун Унга қарши сохта далиллар излашга тушдилар. 60 Анчагина гувоҳлар олѓа чиққан бўлса-да, етарлича айбловчи далиллар топилмади. Ниҳоят, икки сохта гувоҳ сўзга чиқиб: 61 – Бу Одам: «Мен Худонинг маъбадини бузиб, уч кунда қайта тиклай оламан», деган, – деб айтишди. 62 Бош олий руҳоний ўрнидан туриб, Исога: – Нега Сен ҳеч жавоб қайтармайсан? Уларнинг айбловларига нима дейсан? – деди. 63 Исо индамади. Олий руҳоний Унга: – Барҳаёт Худо ҳақи Сенга қасам ичирайинки, бизларга айт: Худонинг Ўѓли – Масиҳ Сенмисан? – деди. 64 Исо унга: – Ўзинг айтдинг, – деди. – Ҳатто сизларга айтадурманки, бундан кейин Инсон Ўѓли Қодир Тангрининг ўнг томонида ўлтириб, осмон булутлари узра келаётганини кўрасизлар. 65 Шунда олий руҳоний кийимларини йиртиб: – У шаккоклик қилмоқда-ку! Бизларга бошқа гувоҳларнинг нима кераги бор? Мана энди У Худога шак келтирганини ўзларингиз эшитдингизлар. 66 Сизлар нима дейсизлар? – деди. Улар жавоб бериб: – Ўлимга лойиқ! – дейишди. 67 Сўнг улар Исонинг юзига тупуриб, Уни муштлай бошладилар. Бошқалари эса Уни шапалоқлаб: 68 – Ҳй Масиҳ! Қани пайѓамбарлигингни кўрсатиб, айтиб бер-чи, Сени кимлар уряпти экан? – дердилар. 69 Бу вақт Бутрус ташқи ҳовлида ўтириб эди. Бир хизматкор аёл унинг ёнига келиб: – Сен ҳам жалилалик Исо билан бирга эдинг-ку! – деди. 70 Лекин Бутрус ҳамманинг олдида инкор этиб: – Сен бўлмаѓур гапни айтяпсан, – деди. 71 Сўнг дарвоза томон чиқди. Бошқа бир хизматкор аёл ҳам уни кўриб, атрофдагиларга: – Бу ҳам носиралик Исо билан бирга бўлган! – деди. 72 Бутрус эса қасам ичганча: – Мен бу Одамни танимайман! – деб яна тонди. 73 Бир оздан кейин у ерда турганлар келиб, Бутрусга: – Сен улардан бирининг худди ўзисан, каломинг ҳам айтиб турибди, – дейишди. 74 Лекин Бутрус лаънат ўқиб, қасам ичди-да: – Мен бу Одамни танимайман! – деб туриб олди. Шу вақт бирдан хўроз қичқирди. 75 Исонинг унга: «Хўроз қичқирмасданоқ, сен Мендан уч марта тонасан», – деган сўзи Бутруснинг эсига тушиб, ташқарига чиқди-да, аччиқ-аччиқ йиѓлади.

Матто 27

1 Тонг отгач, олий руҳонийлар билан халқ оқсоқоллари жамиси кенгашиб, Исони ўлим жазосига маҳкум қилишга келишдилар. 2 Исони боѓладилар ва олиб бориб, вилоят ҳокими Пўнтий Пилатга топширдилар. 3 Хоин Яҳудо эса Исонинг маҳкум этилганини билиб, пушаймон бўлди ва ўттиз кумуш тангани олий руҳонийлар билан оқсоқолларга қайтариб бериб: 4 – Мен хоинлик қилдим, бегуноҳ қон тўкилишида айбдорман, – деди. Улар эса: – Бундан бизларга нима? Яна ўзинг биласан! – дейишди. 5 Шунда Яҳудо кумуш тангаларни маъбад ичига улоқтириб юборди-да, у ердан чиқиб бориб, ўзини осиб ўлдирди. 6 Олий руҳонийлар тангаларни териб олиб: «Бу пул қон нархидир, уни маъбаднинг хазинасига қўшиш мумкин эмас», – дейишди. 7 Ўзаро келишиб, бу пулга бегоналар кўмиладиган қабристон учун Кулол Ерини сотиб олдилар. 8 Шунинг учун у ер бугунгача «Қон Ери» деб аталади. 9 Шу йўсин Еремия пайѓамбарга ваҳий бўлган ушбулар бажо бўлди: «Исроил ўѓиллари Унга баҳо бериб қўйган Ўттиз кумуш тангани олиб, 10 Худованд менга буюргани каби, Кулол Ерин сотиб олдилар». 11 Исо ҳокимнинг ҳузурида турди. Ҳоким Ундан сўради: – Сен яҳудийларнинг Подшоҳимисан? – Ўзинг айтдинг, – деди унга Исо. 12 Олий руҳонийлар ва оқсоқоллар Уни айблаганларида, У ҳеч нарса деб жавоб бермади. 13 Шунда Пилат Унга: – Ҳшитмаяпсанми, Сенинг бўйнингга қанча айблар қўйишяпти! – деди. 14 Лекин Исо бу гапларга ҳам бирон жавоб қайтармади. Ҳоким эса жуда ҳайрон бўлди. 15 Ҳар Фисиҳ байрамида ҳоким халқ истаган бир маҳбусни озод қилиш одати бор эди. 16 Ўша кез қамоқда ном чиқарган Барабба исмли банди бор эди. 17 Халқ тўплангач, Пилат уларга хитоб қилиб сўради: – Сизлар кимни озод қилишимни истайсизлар? Бараббаними, ёки Масиҳ аталмиш Исоними? 18 Улар Исони кўролмасликдан тутиб берганларини у билар эди. 19 У ҳакамлик курсисида ўтирганда, хотинидан хабар келди: «У солиҳ Одам билан сенинг ишинг бўлмасин. Чунки бу тунда мен тушимда У туфайли кўп азобда қолдим». 20 Аммо олий руҳонийлар ва оқсоқоллар бўлса, Бараббани озод этиш, Исони эса йўқ қилишни сўрашлари учун оломонни қайраб қўйдилар. 21 Ҳоким яна уларга хитоб қилди: – Сизлар икковидан қай бирини озод қилишимни истайсизлар? – Бараббани! – деб жавоб беришди. 22 Пилат уларга деди: – Унда мен Масиҳ аталган Исони нима қилай? – Хочга михлансин! – дейишди бир оѓиздан. 23 – У нима ёмонлик қилган экан? – сўради ҳоким. Лекин улар овозларини яна баландроқ кўтариб: – Хочга михлансин! – деб қичқиришди. 24 Пилат ҳеч нарса ёрдам бермаётганини, аксинча шов-шув янада кучайиб бораётганини кўргач: – Мен бу солиҳ Одамнинг қони тўкилаётганидан бегуноҳман. Бу ишни ўзларингиз кўриб чиқинглар! – деди-да, оломоннинг кўз олдида сув олиб, қўлларини чайди. 25 Бутун халқ бунга жавобан: – Унинг қони бизларнинг ва болаларимизнинг гарданидадир! – дейишди. 26 Шундан сўнг Пилат уларга Бараббани чиқариб юборди. Исони эса савалатгандан кейин хочга михлаш учун аскарларга топширди. 27 Шундан сўнг ҳокимнинг аскарлари Исони ҳукумат қароргоҳига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг бошига тўпладилар. 28 Унинг кийимларини ечиб, эгнига тўқ қизил яктак кийдирдилар. 29 Тиканлардан тож ўриб, бошига кийгиздилар. Ўнг қўлига қамиш бериб, Унинг олдида тиз чўкканча: «Яшавор, эй, яҳудийларнинг Подшоҳи!» – деб масхара қилдилар. 30 Унга тупурганларича қамишни олиб, бошига урдилар. 31 Масхаралаб бўлишгандан сўнг эгнидан яктакни ечиб, Ўзининг кийимларини кийдирдилар ва хочга михлаш учун олиб кетдилар. 32 Улар чиқиб кетаётганларида, киринеялик Симун деган кишини учратиб қолдилар. Уни Исонинг хочини кўтариб боришга мажбур қилдилар. 33 «Бошсуяги» маъносини берувчи Гўлгота деган жойга келдилар. 34 Шунда Исога ичиш учун зардоб аралаштирилган шароб бердилар. Исо уни татиб кўргач, ичгиси келмади. 35 Сўнг Уни хочга михлаб қўйдилар. Кийимлари учун қуръа ташлаб, ўзаро бўлишиб олдилар. 36 Кейин шу ернинг ўзида ўтирганча, Уни қўриқлаб турдилар. 37 Унинг боши узра бир тахтачага: «Яҳудийларнинг Подшоҳи Исо – Будир» деган айбномани ёзиб қўйдилар. 38 Исо билан бирга икки қароқчини ҳам – бирини Унинг ўнг томонида, иккинчисини эса сўл томонида хочга михлаб қўйдилар. 39 Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаганча, Исони ҳақоратлашарди: 40 – Ҳей маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган! Ўзингни Ўзинг қутқар-чи! Агар Сен Худонинг Ўѓли бўлсанг, қани хочдан тушиб кўр-чи! 41 Олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар ҳам барчаси бунга қўшилишиб, Уни масхаралай кетдилар: 42 – Бошқаларни қутқарди, Ўзини эса қутқара олмайди! Агар У Исроилнинг Подшоҳи бўлса, энди хочдан тушиб кўрсин, шунда биз Унга ишонамиз. 43 У Худога ишонарди-ку. Агар У Худонинг азизи бўлса, ҳозир қутқариб олсин-чи! Чунки У: «Мен Худонинг Ўѓлиман», – деган. 44 Исо билан бирга хочга михланган қароқчилар ҳам Уни шундай сўкар эдилар. 45 Тушдан бошлаб соат учгача бутун ерни қоронѓилик қоплади. 46 Соат учларда Исо баланд овоз билан: – Ҳли, Ҳли, ламо шавақтани? яъни «Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг?» – деб фарёд қилди. 47 У ерда турганлардан баъзилари буни эшитиб: – У Илёсни чақиряпти-ку, – дейишди. 48 Улардан бири дарҳол югуриб, шимгични олиб келди-да, уни сиркага ботириб, қамишнинг учига илганча, Исога ичишга узатди. 49 Бошқалари эса: – Тўхта кўрайлик-чи, Илёс келиб Уни қутқарармикан, – дейишди. 50 Исо эса яна бир бор қаттиқ оҳ уриб, жон берди. 51 Шу ондаёқ маъбаддаги парда юқоридан пастгача иккига бўлиниб, йиртилиб кетди. Ер ларзага келди, тошлар ёрилди. 52 Қабрлар очилиб, талай раҳматли азизу авлиёларнинг жасадлари тирилиб кетди. 53 Улар қабрларидан чиқиб, Исо қайта тирилганидан кейин табаррук шаҳарга кириб, кўпларга кўриндилар. 54 Исони қўриқлаб турган юзбоши билан ёнидаги аскарлар зилзилани ва содир бўлаётган барча ишларни кўриб, ваҳимага тушдилар-да: – Ҳақиқатан ҳам бу Худонинг Ўѓли экан! – дедилар. 55 Жалиладан бошлаб Исога эргашиб хизмат қилиб келган кўпгина аёллар ҳам узоқдан қараб турган эдилар. 56 Уларнинг орасида магдалалик Марям, Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Забадий ўѓилларининг онаси бор эди. 57 Оқшом тушгач, Ариматея шаҳридан бўлган Юсуф исмли бир бой одам келди. Ўзи ҳам Исонинг шогирди эди. 58 У Пилатнинг олдига бориб, Исонинг жасадини сўради. Шунда Пилат жасадни унга беришни буюрди. 59 Юсуф жасадни олиб, уни тоза кафанга ўради 60 ва ўзининг қояда йўнилган янги қабрига қўйди. Кейин қабрнинг оѓзига катта бир тошни юмалатиб келтириб қўйди-да, жўнади. 61 Магдалалик Марям билан бошқа Марям эса шу ерда, қабрнинг рўпарасида ўтирган эдилар. 62 Тайёргарлик кунининг эртасига олий руҳонийлар ва фарзийлар Пилатнинг ҳузурига тўпланишиб: 63 – Тақсир! – дейишди, – Ўша алдамчи ҳали тириклигида: «Уч кундан кейин қайта тириламан», – дегани эсимизга тушди. 64 Шунинг учун уч кунгача қабрни қоровуллашни буюрсангиз, токи Унинг шогирдлари кечаси келиб Уни ўѓирлаб кетишмасин ва халққа: «У қайта тирилди», – деб айтишмасин. Йўқса, охирги алдов биринчисидан баттар бўлади. 65 Пилат уларга: – Мана, соқчилар бўлинмаси ўзларингизнинг ихтиёрингизда. Бориб, билганингиздек қабрни қоровулланглар, – деди. 66 Улар эса соқчилар билан бориб, қабр тошига муҳр босиб, қабрни қоровуллай бошладилар.

Матто 28

1 Дам олиш кунининг эртасига, якшанба куни тонготарда магдалалик Марям билан бошқа Марям қабрни кўргани боришди. 2 Шунда тўсатдан шиддатли зилзила бўлди. Худованднинг бир фариштаси осмондан тушди ва қабрга бориб тошни аѓдариб юборди-да, унинг устига ўтирди. 3 Унинг кўриниши яшиндай, кийимлари эса қордай оппоқ эди. 4 Соқчилар бўлса, қўрқувдан титраб, жони чиққандай бўлишди. 5 Фаришта сўзини аёлларга қаратиб: – Сизлар қўрқманг! – деди. – Хочга михланган Исони излаётганларингизни биламан. 6 У бу ерда йўқ. Ўзи айтганидек, қайта тирилиб кетди. Келинглар, Раббингиз ётган жойини кўринглар. 7 Ҳнди тезроқ бориб, Унинг шогирдларига: «Исо тирилди. У сиздан олдин Жалилага кетяпти, Уни ўша ерда кўрасизлар», – деб айтинглар. Сизларга буни мен айтдим. 8 Аёллар қабрдан шоша-пиша чиқиб, катта севинч ва қўрқув ила югура-югура Исонинг шогирдларига хабар бергани кетишди. 9 Шогирдларга бу хабарни етказайлик, деб улар йўлда кетаётганларида, бирданига Исонинг Ўзи уларнинг қаршисидан чиқиб: – Салом! – деди. Улар эса рўбарў келиб, оёқларига ёпишганча Унга топина бошладилар. 10 Шунда Исо уларга: – Қўрқманглар! Бориб биродарларимга Жалилага боришларини, Мени ўша ерда кўришларини хабар беринглар, – деди. 11 Аёллар ҳали йўлда боришар экан, соқчилар бўлинмасидан бир нечаси шаҳарга кириб, содир бўлган барча ҳодисотни олий руҳонийларга билдирдилар. 12 Улар оқсоқоллар билан тўпланиб кенгашгач, аскарларга анча пул бериб, 13 шундай дедилар: – Сизлар: «Шогирдлари кечаси келиб, биз ухлаб ётганимизда Уни ўѓирлаб кетишди», деб айтинглар. 14 Агарда бу бўлиб-ўтганлар ҳокимнинг қулоѓига етиб борса, бизлар уни шунга ишонтирамиз ва сизларни кўнгилсизликдан халос этамиз. 15 Соқчилар эса пулни олиб, топшириқни айтилгандек бажардилар. Шундай қилиб, бу ҳангама то бугунгача яҳудийлар орасида овоза бўлиб келади. 16 Ўн бир шогирд Жалилага, Исо уларга тайин этган тоққа боришди. 17 Улар Исони кўриб, Унга сажда қилдилар. Баъзилари эса шубҳага бордилар. 18 Исо уларга яқинлашиб, шундай деди: «Менга осмонда ҳам, ерда ҳам бутун ҳокимият берилгандир. 19 Шунинг учун бориб, барча халқлардан шогирд орттиринглар. Уларни Ота, Ўѓил ва Муқаддас Руҳ номи билан сувга чўмдириб, имонга киритинглар. 20 Мен сизларга буюрган ҳамма нарсага амал қилишни уларга ўргатинглар. Мана, Мен ҳар куни, дунёнинг охиригача сизлар билан бирга бўламан». Омин.

Марк 1

1 Инжил, яъни Худонинг Ўѓли – Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабар шу билан бошланади. 2 Ишаъё пайѓамбарнинг китобида ёзилганки: «Мен Сендан аввал элчимни юборарман, У Сенинг олдингда йўл ҳозирлаб юрар. 3 Чўл-биёбонда нидо янграмоқда: Худованд йўлини тайёрлангиз, Равон айлангиз сўқмоқларин! – дея». 4 Бу оят худди Яҳё пайѓамбарга тўѓри келади. У чўлда пайдо бўлиб, халқни имонга чақира бошлади. «Гуноҳларингиз кечирилиши учун тавба-тазарру қилинглар ва сувга чўмиб имон келтиринглар», – деб эълон қиларди. 5 Шунда бутун Яҳудия юрти бўйлаб яшовчилар ва барча қуддусликлар Яҳёнинг олдига чиқар, гуноҳларига иқрор бўлар ва Яҳёнинг буйруѓи билан дарёга чўмиб имон келтирар эдилар. 6 Яҳё туя жунидан кийим кийиб, белига теридан камар боѓлаб, чигирткаю ёввойи асал билан овқатланарди. 7 У халққа шундай деб эълон қиларди: «Орқамдан мендан ҳам Қудратлиси келмоқда. Мен энгашиб Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам арзимайман. 8 Мен сизларни сувгагина чўмдириб юрибман, У эса сизларни Муқаддас Руҳга чўмдиради». 9 Ўша кунлари Исо Жалиланинг Носира шаҳридан келди, Яҳё Уни Ўрдун дарёсига чўмдирди. 10 Исо сувдан чиқиши биланоқ осмон очилиб, Муқаддас Руҳ каптардай учиб Исонинг бошига қўнгани кўрилди. 11 Осмондан эса: «Сен Менинг севикли Ўѓлимсан, Сендан мамнунман», – деган садо эшитилди. 12 Муқаддас Руҳ Исони дарҳол чўлга ҳайдаб кетди. 13 Исо чўлда қирқ кун бўлиб, шайтон томонидан васвасага солинди. У ҳайвонлар билан бирга яшар, фаришталар эса Унга хизмат қилишарди. 14 Яҳё қамаб қўйилгандан сўнг, Исо Жалилага қайтди. У Худонинг Шоҳлиги ҳақида Хушхабар тарқатди. 15 «Вақт-соати келди, Худонинг Шоҳлиги яқинлашиб қолди. Тавба қилинглар, Инжилга имон келтиринглар!» – деб эълон қилиб юрди. 16 Исо Жалила кўли бўйидан ўтаётиб, кўлга тўр ташлаб ўтирган Симун ва унинг укаси Идрисни кўриб қолди. Улар балиқчи эдилар. 17 Исо уларга: – Менинг кетимдан юринглар, Мен сизларни инсон овчилари қиламан, – деди. 18 Улар эса дарҳол тўрларини ташлаб, Исонинг ортидан юришди. 19 Исо у ердан бир оз нари юргач, Забадий ўѓиллари Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони кўриб қолди. Улар қайиқда тўрларини ямаб ўтиришган эди. 20 Исо шу онда уларни ҳам чақирди. Улар эса оталари Забадийни ишчилар билан қайиқда қолдириб, Исонинг орқасидан юришди. 21 Улар Кафарнаҳум шаҳрига кириб келишди. Жума куни кеч киргач, Исо яҳудий ибодатхонасига бориб, таълим бера бошлади. 22 Халойиқ Исонинг таълимотига ҳайрон қолди. Чунки У одамларга уламолар каби эмас, балки қудратли куч эгасидай таъсирчан таълим берар эди. 23 Ўша ибодатхонада ёмон руҳга чалинган бир одам бор эди. У тўсатдан қичқириб юборди: 24 – Ҳй носиралик Исо! Бизда нима ишинг бор? Сен бизни ҳалок қилгани келдингми? Сенинг кимлигингни биламан, Сен Худонинг Азизисан! 25 Бироқ Исо ёмон руҳга дўқ уриб: – Жим бўл ва ундан чиқиб кет! – деди. 26 Ёмон руҳ у одамни ларзага солди-да, овози борича бақириб, унинг вужудидан чиқиб кетди. 27 Ҳаммани ваҳима босди. Ўзаро фикр юритиб: – Бу нима гап? Бу қанақа янги таълимот экан? У ёмон руҳларга ҳам қудрат билан буюради, руҳлар эса Унга бўйсунади! – дейишди. 28 Шундай қилиб, Исо ҳақидаги шов-шув тезда бутун Жалила юртига ёйилиб, ён-атрофга овоза бўлди. 29 Ибодатхонадан чиққан ҳамон Исо Ўзи билан Ёқуб ва Юҳаннони олиб, Симун ва Идриснинг уйига боришди. 30 Симуннинг қайнонаси иситмалаб ётган эди. У ҳақда Исога айтиб қолишди. 31 Исо аёлнинг ёнига бориб, қўлидан ушлаб кўтарди. Шу заҳоти иситма тушди ва аёл хизматга тутинди. 32 Қуёш ботиб, кеч кирган пайтда, барча касаллар ва жинга чалинганларни Исонинг олдига олиб кела бошлашди. 33 Бутун шаҳар аҳолиси эшик олдига йиѓилиб қолди. 34 Исо талай дарду иллатлардан қийналганларни соѓайтирди. Кўп жинларни қувиб чиқарди, уларнинг сўзлашига эса имкон бермасди. Чунки жинлар Исонинг Масиҳлигини билар эдилар. 35 Ҳрталаб Исо жуда барвақт турди ва шаҳардан ташқарига, хилват жойга бориб, ибодат қилди. 36 Симун ва унинг жўралари Исонинг орқасидан боришди. 37 Исони топиб: – Ҳамма Сени излаяпти-ку! – дейишди. 38 Исо уларга: – Яқин атрофдаги қишлоқ ва шаҳарларга борайлик, Мен у ерларда ҳам воизлик қилайин, чунки Мен ана шу мақсад учун келганман, – деди. 39 Шундай қилиб, Исо бутун Жалила юртини кезиб чиқиб, маҳаллий ибодатхоналарда воизлик қилар ва жинларни қувиб чиқарар эди. 40 Бир мохов Исога яқинлашиб, Унинг олдида тиз чўкканча ялинди: – Агар истасанг, мени моховликдан пок қила оласан. 41 Исонинг унга раҳми келиб, қўлини узатди ва унга тегизиб: – Истайман, пок бўл! – деб қўйди. 42 Буни айтар-айтмас, у одамнинг моховлиги ариб, пок-покиза бўлиб кетди. 43 Исо эса унга жиддий танбеҳ бериб: 44 – Менга қара! Ҳеч кимга ҳеч нарса айтма, лекин бориб руҳонийга кўрин ва соѓайганингни тасдиқлат, бундан далолат бўлиши учун Мусо пайѓамбар буюрган қурбонликларни келтириб бер, – деди-да, уни дарҳол жўнатиб юборди. 45 У киши чиқибоқ, рўй берган ҳодиса ҳақида ҳамма ёққа эълон қила бошлади. Натижада Исо энди бирор шаҳарга очиқ киролмайдиган бўлиб қолди. У шаҳардан ташқарида, хилват жойлардагина бўларди. Шунга қарамай, халойиқ ҳар томондан Унинг олдига келар эди.

Марк 2

1 Бир неча кундан кейин Исо яна Кафарнаҳум шаҳрига келди. Унинг уйда эканлиги маълум бўлгач, 2 тезда кўп халойиқ тўпландики, ҳатто эшик олдида ҳам жой қолмади. Исо эса халққа Худонинг сўзини айтарди. 3 Шу орада тўрт киши кўтариб келаётган бир шол одамни Унинг олдига олиб келишди. 4 Халқ кўплигидан Исога яқинлашиш имконини тополмай, улар Исо ўтирган уйнинг томини тешиб туйнук очишди ва шолни тўшаги билан туширишди. 5 Исо уларнинг ишончини кўриб, шолга: – Болам, гуноҳларинг кечирилди, – деди. 6 Бу ерда баъзи уламолар ўтирган эдилар. Улар ўзларича: 7 «Нега У бундай шаккоклик қиляпти? Гуноҳларни ёлѓиз Худодан бошқа ким ҳам кечира олади?» – деб ўйлар эдилар. 8 Исо шу онда уларнинг мулоҳазаларини руҳан пайқаб, уларга деди: – Нега сизлар дилларингизда бундай мулоҳаза қиляпсизлар? 9 Нима осонроқ? Шолга: «Гуноҳларинг кечирилди», деб айтишми, ёки: «Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юр», деб айтишми? 10 Лекин Инсон Ўѓлининг ер юзида гуноҳларни кечириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар! У шундай деди-да, шолга қараб: 11 – Сенга айтаман, ўрнингдан тур, тўшагингни олу, уйингга кет! – деди. 12 Шол шу ондаёқ ўрнидан туриб кетди-ю, тўшагини кўтариб, ҳамманинг кўз олдида чиқиб кетди. Барча ҳайратга тушди. – Биз ҳеч қачон бундай ҳолни кўрмаган эдик! – деб Худони олқишлар эдилар. 13 Исо яна кўл бўйига чиқди. Тумонат халойиқ Унинг олдига тўпланди. Исо уларга таълим берди. 14 У ердан ўтаётиб, Исо солиқ йиѓадиган жойда ўтирган Алфей ўѓли Левийни кўриб қолди. – Менинг орқамдан юр! – деди унга Исо. Левий эса ўрнидан туриб, Исонинг орқасидан эргашди. 15 Кейин Исо Левийнинг уйида меҳмон бўлиб ўтирди. Исо ва шогирдларидан бошқа кўп солиқчилар ва ҳар хил гуноҳкор одамлар ҳам еб-ичиб ўтирарди. Булар сингари Исога эргашувчи одамлар кўп эди. 16 Исо солиқчилар ва гуноҳкорлар билан бирга еб-ичиб ўтирганини уламолар ва фарзийлар кўриб, Унинг шогирдларига: – Бу қандай гап? У солиқчилару гуноҳкорлар билан бирга еб-ичиб ўтирибди-ку! – дейишди. 17 Исо буни эшитиб, шундай жавоб берди: – Соѓлар эмас, беморлар табибга муҳтождир. Мен тақводорларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. 18 Яҳёнинг ҳам, фарзийларнинг ҳам шогирдлари рўза тутаётган эдилар. Улар Исонинг ёнига келиб: – Нега Яҳёнинг шогирдлари ва фарзийларнинг шогирдлари рўза тутади-ю, Сенинг шогирдларинг тутмайди? – деб сўрашди. 19 Исо уларга деди: – Куёв даврада бўлган вақтда тўй аҳли рўза тута олармикин? Йўқ, куёв улар билан бирга бўлгунча, рўза тута олмайдилар. 20 Бироқ куёв улардан жудо бўладиган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар. 21 Ҳеч ким янги матодан ямоқ қилиб, эски кийимга солмайди. Акс ҳолда, янги ямоқ эски кийимдан сўкилиб кетади ва йиртиқ баттар ёмон бўлади. 22 Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Акс ҳолда, янги шароб мешни йиртади, шароб тўкилади ва меш ҳам нобуд бўлади. Илло, янги шаробни янги мешга қуймоқ даркор. 23 Бир шанба куни Исо ѓалла даласидан ўтаётган эди. Унинг шогирдлари йўл-йўлакай бошоқларни уза бошлашди. 24 Буни кўрган фарзийлар Исога: – Қара, нега улар дам олиш кунида тақиқланган ишни қилишяпти? – дейишди. 25 Исо уларга деди: – Наҳотки сизлар Довуд билан ҳамроҳлари оч қолиб муҳтож бўлганда нималар қилишганини ҳеч қачон ўқимаган бўлсангиз? 26 Довуд олий руҳоний Авиатар замонида Худонинг уйига кириб, фақат руҳонийларгина ейиши мумкин бўлган бахшида нонларни еб, ҳамроҳларига ҳам берган эди. 27 Кейин Исо давом этди: – Инсон дам олиш куни учун эмас, балки дам олиш куни инсон учун яратилган. 28 Бинобарин, Инсон Ўѓли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир.

Марк 3

1 Исо яна ибодатхонага кирди. У ерда қўли шол бир одам бор эди. 2 У бу одамни дам олиш кунида ҳам соѓайтирармикан, деб Исони зимдан кузатиб туришди. 3 Исо қўли шол одамга: – Ўртага чиқ! – деди. 4 Сўнг халойиқдан сўради: – Дам олиш кунида яхшилик қилиш лозимми ёки ёмонлик? Жонни халос қилиш керакми, ёки ҳалок? Улар эса индамади. 5 Исо одамларнинг бундай баѓри тошлигидан қайѓуриб, атрофга ѓазаб билан қараганча, у одамга: – Қўлингни узат! – деди. У одам қўлини узатиши биланоқ, тузалиб кетди. 6 Фарзийлар эса дарров ташқарига чиқиб, Исони ҳалок қилиш чорасини топмоқ учун Ҳиродчилар билан тил бириктиришди. 7 Исо шогирдлари билан кўл томон жўнади. Жалила ва Яҳудиядан чиққан катта бир оломон Унга эргашарди. 8 Қуддус ва Идумеядан, Ўрдун нарёѓидаги юртлардан, шунингдек, Тир ва Сидўн соҳилларидан келган тумонат халойиқ Исонинг қилаётган ишларини эшитиб, Унинг олдида тирбанд бўлиб қолган эди. 9 Исо одам кўплигидан сиқилиб қолмай, деб шогирдларига қайиқ тайёрлаб қўйишни айтди. 10 Чунки кўплар шифо топаётган эди ва ҳамма дардлилар қўл тегизиш илинжида Исо томон ёпирилар эдилар. 11 Ёмон руҳлар эса Исони кўрган пайтда Унинг олдига йиқилиб: «Сен Худонинг Ўѓлисан», – деб бақириб юборишарди. 12 Аммо Исо Ўзини ошкор қилиб қўймасликлари учун руҳларни қаттиқ танбеҳлаб қўярди. 13 Шундан сўнг Исо тоққа чиқиб, шогирдларидан Ўзи истаганларини ёнига чақирди. Улар келгач, 14 Исо уларни воизлик қилишга, касалларни соѓайтириш ва жинларни қувиб чиқаришга юбормоқчи бўлиб, куч-қудрат эгаси қилди. Исо доим Ўзи билан бирга бўлиш учун қуйидаги ўн икки шогирдини тайинлади: 16 унга Бутрус деб лақаб қўйган Симун, 17 Бани-рагаш, яъни «Момақалдироқ ўѓиллари» деб лақаб қўйган Забадий ўѓиллари Ёқуб ва Юҳанно, 18 яна Идрис, Филип, Бартолмей, Матто, Тўма, Алфей ўѓли Ёқуб, Таддей, ватанпарвар Симун 19 ва Исога хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт. 20 Шундан сўнг уйга келдилар. Яна шунчалик кўп халойиқ тўпланган эдики, ҳатто нон ейишга вақтлари бўлмади. 21 Исонинг яқинлари буни эшитиб, – У ақлдан озиб қолибди, – деб олиб келишга бордилар. 22 Қуддусдан келган уламолар эса: – Уни шайтон урган, У инс-жинсларнинг бошлиѓи шайтон кучи билангина жинларни қувиб чиқаряпти, – дейишди. 23 Шунда Исо уларни ёнига чақириб, масал билан сўзлай бошлади: – Қандай қилиб шайтон шайтонни қувиб чиқара олади? 24 Агар бир подшоҳлик ўз ичидан бўлиниб кетса, у подшоҳлик туролмайди. 25 Бир хонадон ўз ичидан бўлиниб кетса, у хонадон туролмайди. 26 Агарда шайтон ўз-ўзига қарши чиқиб бўлинган бўлса, у тура олмайди, балки унинг куни битади. 27 Ҳеч ким уйнинг эгаси бўлган кучли кишини аввал боѓлаб қўймасдан туриб, унинг уйига кириб, мол-дунёсини ўѓирлаб кетолмайди. Фақат шундай қилибгина уйни талаш мумкин. 28 Сизларга чинини айтайин: одам болаларининг қилган барча гуноҳлари ва айтган барча куфрликлари кечирилади. 29 Лекин ким Муқаддас Руҳни куфр этса, абадий кечирилмайди, у абадий жазога маҳкум бўлади. 30 Исо бу сўзни, «Уни жин урибди», – деганлари сабабли айтди. 31 Исонинг онаси билан укалари келиб қолишди. Ўзлари уйнинг ташқарисида кутиб туриб, Исони чақириб келиш учун одам юборишди. 32 Исонинг атрофида халойиқ тирбанд эди. Улар Унга: – Мана, онанг, укаларинг ва сингилларинг ташқарида кутиб, Сени сўраяптилар, – дейишди. 33 Исо уларга жавобан: – Менинг онам ва укаларим ким? – деди. 34 Сўнгра атрофида ўтирганларга назар солиб деди: – Мана, Менинг онам ва укаларим! 35 Кимда-ким Худонинг иродасини бажо келтирса, у Менинг укам, синглим, онам бўлади.

Марк 4

1 Исо яна кўл бўйида таълим беришни бошлади. Олдига бир талай одам йиѓилиб қолгач, Исо кўлдаги қайиққа тушиб ўтирди. Бутун халойиқ эса кўл қирѓоѓида, қуруқликда қолди. 2 Исо масал орқали халққа кўп насиҳатлар қилди. Ўз таълимотида шундай деди: 3 «Қулоқ солинглар! Уруѓ сепувчи уруѓ сепгани чиқибди. 4 Уруѓ сепаётганда баъзи уруѓлар йўл ёқасига тушибди. Қушлар учиб келиб, уруѓларни чўқиб кетибди. 5 Баъзи донлар тупроѓи кам тошлоққа тушибди. Тупроқ чуқур бўлмаганидан, уруѓлар тез кўкариб чиқибди. 6 Бироқ қуёш чиққач, сўлиб, илдизи бўлмагани учун қуриб кетибди. 7 Бошқа уруѓлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруѓларни бўѓиб қўйибди ва улар ҳосил бермабди. 8 Яна бошқа уруѓлар эса яхши ерга тушибди ва униб-ўсиб, ўттиз, олтмиш ва ҳатто юз баробар кўп ҳосил берибди». 9 Кейин Исо уларга: «Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин!» – деди. 10 Халқ кетиб, Исо ёлѓиз қолгач, У билан юрувчилар ва ўн икки шогирди бояги масал ҳақида алоҳида сўрадилар. 11 Исо уларга деди: «Худо Шоҳлигининг сири сизларга насиб этган. Ташқаридагиларга эса ҳамма нарса масаллар билан уқтирилади. 12 Шундай қилиб, уларга қаратилган бу оят бажо келмоқда: „Улар қараб туриб, кўрмаслар, Ҳшитиб туриб, англамаслар. Акс ҳолда тавба-тазарру қилур Ва гуноҳларидан фориѓ бўлур эдилар“». 13 «Бу масални тушунмаяпсизларми? – деди уларга Исо. – Ундай бўлса, барча масалларни ҳам қандай қилиб тушунасизлар? 14 Мана, уруѓ сепувчининг сепгани – Худонинг каломидир. 15 Йўл ёқасига тушган уруѓ шундай одамларни билдиради: уларнинг юрагига илоҳий калом сепилади. Бироқ улар эшитган ҳамон шайтон келиб, қалбларига сепилган каломни ўѓирлаб кетади. 16 Тошлоққа тушган уруѓ эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитар-эшитмас, севинч билан қабул қилаверадилар. 17 Лекин улар илдизи йўқ беқарор одамлардир. Сўнгра калом туфайли қайѓу ёки қувѓинга дучор бўлишса, тезда васвасага тушиб қоладилар. 18 Яна бошқалар тиканзорга тушган уруққа ўхшайдилар. Улар Худонинг каломини эшитади-ю, 19 лекин бу дунёнинг ташвишлари, бойликка ўчлик ва бошқа ҳаваслар уларнинг юракларига суқилиб кириб, каломни бўѓиб қўяди, калом эса самарасиз қолади. 20 Яхши тупроққа тушган уруѓ бўлса, каломни эшитиб, қалбига жо қилган одамларни билдиради. Улар гоҳ ўттиз, гоҳ олтмиш, гоҳ юз баробар кўп самара берадилар». 21 Исо уларга яна деди: «Шамни олиб келиб, идишнинг ёки чорпоянинг тагига қўядими? Аксинча, шамдонга қўймайдими? 22 Худди шу сингари, ошкора бўлмайдиган ҳеч қандай сир йўқ, сиртга чиқмайдиган ҳеч яширин нарса йўқ. 23 Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин!» 24 Кейин уларга яна деди: «Ҳшитаётганларингизни қулоѓингизга қуйиб олинг! Сиз қандай ўлчов билан ўлчасангиз, худди шундай ўлчов билан сизга ҳам ўлчаб берилади. Сиз, тинглаётганларга эса қўшиб ҳам берилади. 25 Кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, бор бўлгани ҳам тортиб олинади». 26 Исо яна деди: «Худонинг Шоҳлиги ерга уруѓ сепган одамга ўхшайди. 27 Кечаси бўлдими, ухлайди, кундузи бўлдими, туради. Уруѓнинг қандай униб-ўсаётганидан у бехабар. 28 Ер ўз-ўзидан аввал кўкатни, сўнгра бошоқни, ундан кейин бошоқдаги тўлиқ донни ундиради. 29 Ҳосил пишгач, йиѓим-терим вақти келди, деб дарҳол ўроқ солади». 30 Исо яна деди: «Худо Шоҳлигини нимага ўхшатайлик? Уни қандай масал билан ифодаласак бўлади? 31 Мана, Худонинг Шоҳлиги бир хантал донига ўхшайди: у ерга сепилганда, ер юзидаги барча уруѓлардан кичик бўлади. 32 Лекин сепилгандан кейин кўкаради ва барча кўкатлардан баланд бўлиб ўсади. У улкан шохлар чиқарадики, осмондаги қушлар ҳам унинг паноҳида уя қурадилар». 33 Шундай қилиб, Исо халқнинг эшитиш имконига қараб, бу сингари кўпгина масаллар орқали Худо каломини ўргатар эди. 34 Масалсиз уларга гапирмас эди. Шогирдлари билан танҳо қолганда эса, уларга ҳаммасини очиқ тушунтирар эди. 35 Ўша куни кечқурун Исо шогирдларига: – Нариги қирѓоққа сузиб ўтайлик, – деди. 36 Улар халойиқни жўнатиб, Исони ўтирган қайиѓида олиб кетишди. Исонинг кетидан бошқа қайиқлар ҳам сузиб келди. 37 Шу орада кўлда кучли бўрон кўтарилди. Тўлқинлар қайиқни тебратиб юборди, қайиқ сувга тўла бошлади. 38 Исо эса қайиқнинг қуйруқ томонида ёстиққа бош қўйиб, ухлаб ётган эди. Шогирдлар Исони уйѓотиб: – Устоз, биз ҳалок бўляпмиз! Парво қилмайсанми? – дейишди. 39 Шунда Исо туриб, шамолга дўқ урди ва кўлга: – Жим бўл, бас қил! – деб қўйди. Шу онда шамол тинди ва чуқур сукунат бўлди. 40 Исо шогирдларига: – Нега бундай қўрқоқсизлар? Қандай қилиб ҳалигача ишончингиз йўқ? – деди. 41 Улар эса жуда қўрқиб, бир-бирига: – Бу қанақа кишики, шамол ҳам, кўл ҳам Унга бўйсунса? – дейишди.

Марк 5

1 Кўлнинг нариги қирѓоѓидаги Гадара юртига етиб келишди. 2 Исо қайиқдан тушиши биланоқ, ёвуз руҳга чалинган бир одам қабрлар орасидан чиқиб, Уни қаршилади. 3 Турар жойи қабристон бўлган бу одамни ҳеч ким ҳатто занжир билан ҳам боѓлай олмас эди. 4 Кўп мартаба уни кишану занжирлар билан боѓлаган бўлсалар-да, аммо у занжирларни узиб, кишанларни ҳам синдириб ташлар эди. Уни тийиш учун ҳеч кимнинг кучи етмас эди. 5 Доимо, кечаю кундуз қабрларда, тоѓларда бақириб юрар, ўзини тошларга уриб жароҳатлар эди. 6 У Исони узоқдан кўриб, югуриб келди-да, Унга таъзим қилиб, 7 овози борича бақирди: – Ҳй Исо, Худойи Таолонинг Ўѓли! Мен билан нима ишинг бор? Худо ҳақи Сенга ёлвораман, мени қийнама! 8 Чунки Исо унга: «Ҳй ёвуз руҳ, бу одамдан чиқиб кет!» – деб буюрган эди. 9 Исо ундан сўради: – Исминг нима? – Исмим Тумонат, чунки бизлар кўпчиликмиз, – жавоб берди у. 10 Ўзларини бу юртдан ташқарига ҳайдаб чиқармаслигини Исодан кўп ёлвориб сўради. 11 Ўша тоѓнинг ён баѓрида катта тўнѓиз подаси ўтлаб юрган эди. 12 Ҳамма руҳлар Исога ёлвориб: – Бизни шу тўнѓизларга юборгин, уларга кирайлик, – дейишди. 13 Исо уларга рухсат берди. Ёвуз руҳлар эса шу заҳоти у одамдан чиқиб, тўнѓизларга кириб олишди. Икки мингга яқин тўнѓиз подаси тик қияликдан кўлга ёпирилиб, ѓарқ бўлди. 14 Шунда тўнѓиз боқувчилар тўрт томонга тўзиб, шаҳар ва қишлоқларда бу бўлиб ўтган ҳодисани гапириб беришди. Аҳоли эса буни кўргани бориб, 15 Исонинг олдига йиѓилишди. Илгари тумонат жин қамраган одамни кийинган ва ақли расо ҳолда ўтирганини кўриб, қўрқиб кетишди. 16 Воқеани кўрганлар эса ҳалиги одам жиндан қандай қутулгани ва тўнѓизлар билан нима рўй бергани ҳақида халққа сўзлаб беришди. 17 Шунда ерли халқ Исодан ўз юртлари чегарасидан чиқиб кетишни илтимос қилди. 18 Исо қайиққа тушди. Жиндан қутулган одам Исога эргашиш учун рухсат сўради. 19 Лекин Исо розилик бермади. – Ўз уйингга бор, Раббинг сенга нималар қилганини, қандай раҳм-шафқат кўрсатганини ўз яқинларингга гапириб бер, – деди унга. 20 Шунда у киши бориб, Ўнкент вилоятида Исо ўзига нималар қилганини тарѓиб қила бошлади. Ҳамма ҳам ҳайратга тушди. 21 Исо кўлнинг бериги бўйига сузиб ўтиб, қирѓоқда турарди. Унинг олдига яна кўп халойиқ тўпланди. 22 Яҳудий жамоа бошларидан Яир исмли бир киши келиб қолди. У Исони кўриб, Унинг оёқларига ўзини ташлади-да: 23 – Қизим ўлим тўшагида ётибди. Келиб унга қўлингни тегизгин, у соѓайиб тирик қолсин, – деб ялиниб-ёлворди. 24 Исо у билан кетди. Унинг орқасидан кўп халойиқ эргашиб, Уни сиқиб қўяр эди. 25 У ерда ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. 26 У кўп табиблардан кўп қийналиб, бутун мол-мулкини сарф этгани билан ҳеч фойда кўрмаган, аксинча, аҳволи янада оѓирлашиб кетган эди. 27 Аёл Исо ҳақида эшитдию, халойиқ ўртасида орқа томондан Унга яқинлашиб, кийимига қўл тегизди. 28 У ўзича: «Агар кийимига бир тегиб олсам бас, соѓайиб кетаман», – деб ўйлаган эди. 29 У шундай қилиши биланоқ, қон кетиши тўхтади. Аёл касалликдан фориѓ бўлганини ўз танасида ҳис этди. 30 Исо эса шу онда Ўзидан бир куч чиққанлигини пайқади. У атрофидаги халойиққа кўз югуртириб: – Менинг кийимимга ким тегди? – деди. 31 Шогирдлари Унга: – Халойиқ Сени сиқиб турганлигини кўряпсан-ку ва таѓин кийимимга ким тегди, деб сўраяпсанми? – дейишди. 32 Лекин Исо буни қилган аёлни кўриш учун атрофга қарар эди. 33 Аёл ўзига нима бўлганини билиб, қўрқиб ва қалтираб келди, Исонинг оёқларига ўзини ташлаб, бутун ҳақиқатни Унга сўзлаб берди. 34 Исо унга: – Қизим, ишончинг сени қутқарди. Ҳсон-омон бориб, дардингдан фориѓ бўлгил, – деди. 35 Исо шундай деб турган ҳам эдики, жамоабошининг уйидан одамлар келиб унга: – Қизингиз ўлди, нега яна Устозни овора қиляпсиз? – дедилар. 36 Исо бу сўзларни эшитиб, жамоабошига: – Қўрқма, фақат ишонгин, – деди. 37 Исо ҳеч кимнинг эргашишига йўл қўймай, фақат Бутрус, Ёқуб ва унинг укаси Юҳаннони олиб кетди. 38 Жамоабошининг уйига етганларида, йиѓи ва дод-фарёд тўла бир қий-чувга дуч келишди. 39 Исо ичкарига кириб: – Нега қайѓуряпсизлар, нега йиѓлаяпсизлар? Қизча ўлган эмас, у ухлаб ётибди, – деди. 40 Улар эса Унинг устидан кулишди. Исо ҳаммани ташқарига чиқариб юборди, қизчанинг ота-онаси ва шогирдларини олиб қолди ва қизча ётган хонага кирди. 41 Қизчанинг қўлидан ушлаб унга: – Талифа қуми! – деди. Бу сўзнинг таржимаси: «Қизим, сенга айтаман: ўрнингдан тур!» демакдир. 42 Ўн икки яшар қизалоқ шу онда ўрнидан туриб, юра бошлади. Буни кўрганларнинг ақли шошди. 43 Исо: – Буни ҳеч ким билмасин, – деб уларга қатъий буюрди ва қизчага овқат беришларини айтди.

Марк 6

1 Исо у ердан жўнаб, Ўз юртига борди. Шогирдлари ҳам Унинг орқасидан эргашиб келишди. 2 Шанба куни бўлгач, Исо ибодатхонада таълим бера бошлади. Уни тинглаётганларнинг кўпчилиги ҳайратга тушиб: – Булар Унга қаердан насиб бўлган экан? Унга бундай доноликни ким берди? Қандай қилиб Унинг қўли орқали бунақа мўъжизалар содир бўляпти? 3 Марямнинг ўѓли, Ёқуб, Юсуф, Яҳудо ва Симуннинг акаси дурадгор Исо бу эмасми? Унинг сингиллари ҳам мана шу ерда, ўз орамизда турибди-ку! – дейишди. Ва ѓашланиб, Исони рад қилишди. 4 Исо уларга: – Пайѓамбар ўз ватанидан, ўз қариндош-уруѓлари ва уйидан бошқа ерда эътиборсиз қолмас, – деди. 5 Исо у ерда ҳеч қандай мўъжиза яратолмади. Фақатгина бир мунча беморларга қўл тегизиб, уларни соѓайтирди. 6 Уларнинг имонсизлигига ажабланди. Шундан сўнг Исо атрофдаги қишлоқларда кезиб таълим берарди. 7 Ўн икки шогирдини ёнига чақириб, иккита-иккитадан қилиб жўнатмоқчи бўлди. Уларга ёвуз руҳлар устидан ҳокимлик қилиш учун қудрат берди. 8 Уларга буюриб: «Йўл учун ёлѓиз ҳассадан бошқа ҳеч нарса – тўрва ҳам, нон ҳам, камарларингга мис чақа ҳам олманглар, 9 балки оддийгина чориқ кийиб, икки сидра кийим эса кийманглар», – деди. 10 Исо яна деди: «Агар бирон жойда бирон уйга кирсангизлар, у ердан чиқишингизгача ўша уйда қолинглар. 11 Агар бирон жой одамлари сизни қабул қилмаса ва сизга қулоқ солмасалар, у ердан чиқаётганингизда уларга огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздан чангни қоқиб кетинглар. [Сизларга чинини айтайин, қиёмат кунида у шаҳардан кўра Садўм ва Ѓамўра шаҳарларининг ҳоли енгилроқ бўлади.]» 12 Шунда шогирдлар йўлга тушиб, халқни тавба қилишга ундаб юришди. 13 Кўп жинларни қувиб чиқаришди ва кўп касалларга ёѓ суртиб уларни соѓайтиришди. 14 Исонинг номи эл оѓзига тушиб қолган эди. Подшоҳ Ҳироднинг қулоѓига ҳам миш-мишлар етганда, у: – Яҳё пайѓамбар тирилиб келибди. Шунинг учун бу Киши орқали бундай ажойиботлар содир бўлмоқда, – деди. 15 Бошқалар эса Уни Илёс пайѓамбар деб ҳисобласа, яна бошқалар Уни қадимги пайѓамбарлар қаторида бир пайѓамбар дердилар. 16 Ҳирод буларни эшитиб: – Бу мен бошини кесган Яҳёдан бошқаси эмас. У қайта тирилиб келган, – деб қаттиқ турди. 17 Ҳирод ўз укаси Филипнинг хотини Ҳиродияга уйлангани сабабли Яҳёни қўлга олиб, зиндонга қаматиб қўйган эди. 18 Чунки Яҳё Ҳиродга: «Укангнинг хотинини олиш сен учун раво эмас», – деб юрган эди. 19 Ҳиродиянинг ўзи Яҳёдан аччиқланиб, уни ўлдирмоқчи бўлган, аммо бу ниятига ета олмаётган эди. 20 Ҳирод эса Яҳёнинг солиҳ ва муқаддас киши эканини билиб, ундан қўрқар ва уни ҳимоя қилар эди. Унинг сўзларини мароқ билан тинглар ва кўп ишларни унинг маслаҳати билан қиларди. 21 Бир куни қулай фурсат туѓилиб қолди. Ҳирод ўзининг туѓилган куни муносабати билан ўз мансабдорлари, мингбошилари ва Жалила юртининг оѓаларига зиёфат берди. 22 Ҳиродиянинг қизи кириб, рақс тушди ва Ҳирод билан улфатларининг кўнглини топди. Подшоҳ қизга: – Нима истасанг, тила, мен сенга бераман, – деди. 23 Унга ҳатто қасам ичиб: – Мендан нима сўрасанг, бераман, подшоҳлигимнинг ярмигача бўлса ҳам, бераман, – деди. 24 Қиз чиқиб онасидан сўради: – Нимани сўрай? – Яҳё пайѓамбарнинг бошини сўра! – деди онаси. 25 Қиз шу онда подшоҳ ҳузурига югуриб бориб: – Менга ҳозироқ лаганда Яҳё пайѓамбарнинг бошини олиб беришингизни сўрайман, – деди. 26 Подшоҳ жуда хафа бўлди. Лекин қасам ичганлиги туфайли ва меҳмонлар хотири учун қизнинг илтимосини рад этишни истамади. 27 У шу ондаёқ жаллодни юбориб, Яҳёнинг бошини келтиришни буюрди. 28 Жаллод зиндонга бориб, Яҳёнинг бошини танидан жудо қилди ва лаганга солиб, қизга олиб берди; қиз эса онасига топширди. 29 Яҳёнинг шогирдлари юз берган ҳодисани эшитиб, унинг жасадини олгани боришди ва уни дафн этишди. 30 Ҳаворийлар Исонинг ҳузурига тўпланиб, қандай ишлар қилишганини, халққа нималар ўргатишганини бирма-бир айтиб бердилар. 31 Исо уларга: – Келинглар, бир ўзимиз бирон хилват жойга борайлик, бир оз дам олинглар, – деди. Чунки келиб-кетувчилар кўплигидан уларнинг овқат ейишга ҳам вақти йўқ эди. 32 Исо билан шогирдлари алоҳида қайиққа тушиб, хилват жойга жўнаб кетишди. 33 Лекин халқ уларнинг кетаётганини кўрди, кўпчилик таниб қолди. Шунда ҳамма шаҳарлардан пиёда йўлга тушишди, Исо билан шогирдлари бораётган жойга югуриб бориб, улардан олдин етиб келишди. 34 Исо қайиқдан чиққанда, шунча халойиқни кўриб, уларга ачинди. Чунки улар чўпонсиз қўйларга ўхшарди. Исо уларга кўп нарсаларни ўргатарди. 35 Анча вақт ўтгандан сўнг, шогирдлар Исонинг ёнига келиб: – Бу ер ёвон экан, энди вақт кеч бўлиб қолди. 36 Халқни қўйиб юбор, атрофдаги қишлоқ ва овулларга бориб ўзларига нон сотиб олишсин, ейдиган ҳеч нарсалари йўқ, – дейишди. 37 Исо уларга жавобан: – Сизлар уларга овқат беринглар! – деди. – Наҳотки биз икки юз кумуш тангага нон сотиб олиб келиб, халққа едирсак? – деб сўрашди Ундан. 38 Исо деди: – Қанча нонларингиз бор? Бориб кўринглар. Улар билиб келгач: – Бешта нон, иккита балиқ бор экан, – дейишди. 39 Исо халойиқни тўп-тўп қилиб яшил ўт устида ўтқазишни шогирдларига буюрди. 40 Халқ юзтадан ва элликтадан тўда-тўда бўлиб ўтирди. 41 Исо бешта нон билан иккита балиқни олди ва осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Нонларни синдириб, халойиққа тарқатиш учун шогирдларига берди. Иккита балиқни ҳам ҳаммага тақсимлаб берди. 42 Уларнинг ҳаммалари еб тўйди. 43 Сўнг ортиб қолган нон бурдалари ва балиқларни териб олишди, тўла ўн икки сават чиқди. 44 Нон еганлар беш мингга яқин эркак эди. 45 Исо вақт ўтказмай, шогирдларини қайиққа тушириб, нариги томондаги Байтсайда шаҳрига сузиб ўтишга мажбур қилди. Унгача Ўзи одамларга рухсат берадиган бўлди. 46 Халқни жўнатиб юборганидан кейин, Исо ибодат қилиш учун тоққа чиқди. 47 Кеч киргач, қайиқ кўлнинг ўртасида эди, Исо эса ёлѓиз Ўзи қуруқликда эди. 48 Шамол шогирдларга қарши эсар эди. Исо улар қайиқни ҳайдашга қийналаётганини кўрди. Субҳидам чоѓи Исо кўл устида юрганча шогирдлари томон келди-да, ёнларидан ўтгудай бўлди. 49 Шогирдлар эса кўл юзида юрган Исони кўриб, аллақандай шарпа деб ўйлаб, қичқириб юборишди. 50 Ҳаммаси ҳам Уни кўриб, юраклари орқасига тортиб кетди. Аммо Исо ўша заҳоти гапга кириб: – Дадил бўлинглар! Бу Мен, қўрқманглар! – деди. 51 Исо шогирдлари ёнига, қайиққа тушиши билан шамол тинди. Шогирдлар ҳаддан ташқари таажжубланиб, лол бўлиб қолишди. 52 Улар нон билан бўлган мўъжизадан ҳам ибрат олмаган эдилар, ақллари етмас эди. 53 Кўлдан сузиб ўтиб, Генисарет қирѓоѓига келиб тўхтадилар. 54 Қайиқдан чиқишлари биланоқ халқ Исони таниб қолди. 55 Тезда бутун ўша юртга хабар елиб борди. Исонинг қаердалигини эшитганлар эса ўз касалларини тўшакда кўтариб бориб, Исони қидириб топгунча юртни айланадиган бўлишди. 56 Исо қаерга бормасин – қишлоқларгами, шаҳарларгами, овулларгами – одамлар касалларни очиқ майдонларга қўяр, ақалли кийимининг бир чеккасига тегиш учун Ундан илтимос қилишарди. Унга қўл тегизганлар эса шифо топарди.

Марк 7

1 Фарзийлар ва Қуддусдан келган айрим уламолар Исонинг ёнига тўпландилар. 2 Улар Исо шогирдларининг баъзилари ҳаром, яъни ювилмаган қўллари билан нон еяётганларини кўриб, таъна қилдилар. 3 Сабабки, фарзийлар ва умуман яҳудийлар ота-боболарининг урф-одатини сақлаб, қўлларини яхшилаб ювмай ҳеч овқат емайдилар. 4 Бозордан қайтганларида ҳам ювинмай овқат емайдилар. Шунингдек, коса, товоқ, қозон, курси ювиш билан боѓлиқ кўпгина удумларга риоя қиладилар. 5 Шундай қилиб, фарзийлар ва уламолар Исодан: – Сенинг шогирдларинг нега ота-боболар урф-одатини сақламайдилар? Нима учун ювилмаган қўллари билан нон ейишади? – деб сўрадилар. 6 Исо уларга шундай жавоб берди: – Ишаъё пайѓамбарнинг каромати сиз иккиюзламачиларга жуда тўѓри келади, мана унинг китобида Худо нима деган: «Бу халқ Мени ҳурматлар тилида, Лекин дили эса Мендан узоқдур. 7 Улар Менга беҳудага ўқир санолар, Инсонлар амру таълимин фарз деб». 8 [Сизлар-ку қозон-товоқ чайиш билан боѓлиқ ва бошқа яна кўп удумларга риоя қилиб,] Худонинг амрини ташлайсиз-у, инсонлар урф-одатини эса пеш қиласизлар. 9 Яна уларга деди: – Сиз ўз урф-одатларингизни деб Худонинг амрларини бир четга йиѓиштириб қўйишни боплайсиз-да! 10 Мусо пайѓамбар айтган эди: «Ота-онангни ҳурмат қил», ва «Ота-онасини ҳақорат қилган мутлақо ўлдирилсин». 11 Аммо сизлар: Агар ким ота ёки онасига: Менинг сенга ёрдамим қурбон, яъни Худога баѓишланган, – деса, 12 у ота ёки онасига бирон яхшилик қилмаса ҳам бўлади, дейсизлар. 13 Шу билан сиз ўзларингиз ўрнатган урф-одатларингизни деб Худонинг каломини бекор қиласизлар. Ва шунга ўхшаш яна кўп ишларни қиласизлар. 14 Кейин Исо бутун халқни ёнига чақириб, деди: – Ҳаммаларингиз Менга қулоқ солиб, мияга жойланг! 15 Сиртдан инсон ичига кирадиган ҳеч нарса инсонни ҳаром қила олмайди. Аксинча, инсон ичидан чиқадиган нарса инсонни ҳаром қилади. 16 [Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин!] 17 Исо халойиқ орасидан чиқиб уйга кирди, шогирдлари Ундан бояги масал ҳақида сўрадилар. 18 У уларга деди: – Сизлар ҳам шунчалик бефаҳммисизлар? Сиртдан инсоннинг ичига кирадиган ҳеч нарса уни ҳаром қила олмаслигини англамайсизларми? 19 Бу нарсалар инсоннинг қалбига эмас, қорнига киради ва керак жойдан чиқиб кетади. Шу билан Исо ҳар қандай озиқ-овқатларни ҳалоллади. 20 У яна деди: – Инсоннинг ичидан чиқадиган нарсалар инсонни ҳаром қилади. 21 Чунки ичдан, яъни инсон қалбидан ёмон фикрлар, фаҳшу зино, қотиллик, 22 ўѓрилик, тамагирлик, бадниятлик, маккорлик, нафсга берилганлик, ѓайирлик, куфр, манманлик ва нодонлик чиқади. 23 Ана шу ёмонликларнинг ҳаммаси инсоннинг ичидан чиқиб, уни ҳаром қилади. 24 Исо у ердан чиқиб, Тир ва Сидўн тарафларига келди. Бир уйга кирди ва буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди, лекин яширина олмади. 25 Қизалоѓини ёвуз руҳ чалган бир аёл Исо ҳақида эшитиб қолди-да, тез келиб Унинг оёѓига йиқилди. 26 Бу аёл Суриянинг Финикия музофотида туѓилган бўлиб, яҳудий эмас эди. Қизидан жинни қувиб чиқаришни Исодан илтимос қилди. 27 Бироқ Исо унга: – Аввал болалар тўйсин, болалардан нонни олиб итларга ташлаш яхши эмас, – деди. 28 Аёл: – Худди шундай, Ҳазрат, лекин итлар ҳам болалар дастурхонидан тўкилган ушоқларни териб ейди-ку, – деб жавоб берди. 29 Исо унга: – Бор, мана шу гапинг учун қизингдан жин чиқиб кетди, – деди. 30 Аёл бориб уйига келганда, қизини жиндан қутулиб, тўшакда ётган ҳолда кўрди. 31 Исо Тир ва Сидўн чегарасидан жўнаб, Ўнкент вилоятидан ўтиб, яна Жалила кўли бўйига келди. 32 Исонинг олдига бир кар-соқовни келтириб, унга қўл тегизишини сўрашди. 33 Исо у одамни халойиқ орасидан олиб чиқиб бир четга тортди-да, бармоқларини унинг қулоқларига тиқиб қўйди ва тупуриб тилига тегизди. 34 Кейин осмонга қараб, чуқур хўрсинди-да, унга: – Ҳффатаҳ! – деди. Бу сўзнинг таржимаси «Очил!» демакдир. 35 Шу онда у одамнинг қулоқлари очилиб, тилга кирди, равонгина гапира бошлади. 36 Исо у ердагиларга, буни ҳеч кимга айтманглар, деб буюрди. Бироқ У одамларга қанча ман этса ҳам, улар янада кўпроқ ошкор этишарди. 37 Улар ҳаддан ташқари тонг қолиб: «У ҳамма нарсани яхши қилади, карларни эшитадиган, соқовларни гапирадиган қилади», – дейишарди.

Марк 8

1 Ўша кунларда яна кўпдан-кўп одам йиѓилган эди. Ейиш учун ҳеч нарсалари қолмаганда, Исо шогирдларини ёнига чақириб деди: 2 – Халққа ачиняпман. Уч кундан бери Менинг олдимда туришибди ва ейдиган ҳеч нарсалари йўқ. 3 Агар уларни уйларига овқат бермай жўнатиб юборсам, йўлда ҳолдан тоядилар, чунки баъзилари олис ерлардан келишган. 4 Шогирдлари бунга жавобан: – Уларни тўйдириш учун бу саҳрода ким қаердан нон топа оларди? – дейишди. 5 – Қанча нонларингиз бор? – сўради Исо. – Еттита, – деди шогирдлар. 6 Шундан кейин Исо халққа ерга ўтиришни буюрди. Еттита нонни олиб, шукрона дуосини ўқиб синдирди ва тарқатиш учун шогирдларига берди. Шогирдлар халққа тарқатишди. 7 Уларда бир оз балиқ ҳам бор эди. Исо дуо ўқиб, буларни ҳам тарқатишни буюрди. 8 Халқ еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни теришганда, етти сават чиқди. 9 У ерда тўрт мингга яқин одам бор эди. Исо халойиққа жавоб берди 10 ва тезда шогирдлари билан қайиққа тушиб, Далманута юртига сузиб ўтди. 11 Фарзийлар Исонинг олдига бориб, У билан баҳслаша бошладилар. Уни синаб кўриш мақсадида кўкдан далил кўрсатишини сўрадилар. 12 Лекин Исо чуқур хўрсинди: – Нега бу авлод далилни талаб қиляпти? Сизларга айтиб қўяй, бу авлодга ҳеч қандай далил кўрсатилмайди! 13 Шундай деди-ю, уларни қолдириб, яна қайиққа тушди ва нариги қирѓоққа сузиб ўтди. 14 Шогирдлар ўзлари билан нон олишни унутибдилар. Қайиқда биттагина нондан бошқа нарса йўқ эди. 15 Шу орада Исо шогирдларини огоҳлантириб: – Менга қаранглар, фарзийларнинг ва Ҳироднинг хамиртурушидан эҳтиёт бўлинглар! – деди. 16 Улар ўзларича: «Буни нон олмаганимиз учун айтди, чоѓи», – деб фикр юритишди. 17 Исо буни билиб қолиб, уларга деди: – Нега сизлар, нонимиз йўқ, деб қайѓуряпсизлар? Ҳали ҳам тушунмаяпсизларми, англамаяпсизларми? Ҳали ҳам юрагингиз сўқирми? 18 Наҳотки кўзларингиз бўлиб, кўрмайсизлар, қулоқларингиз бўлиб, эшитмайсизлар? Ҳсингизда йўқми? 19 Мен бешта нонни синдириб, беш минг кишига бўлиб берганимда, сизлар нон бурдаларидан неча сават териб олдинглар? – Ўн икки сават, – деди улар. 20 – Мен еттита нонни синдириб, тўрт минг кишига бўлиб берганимда, бурдаларидан неча сават териб олдинглар? – Етти сават, – дейишди. 21 – Ҳали ҳам англамадингларми? – деди уларга Исо. 22 Исо Байтсайда қишлоѓига келди. Унинг олдига бир кўрни олиб келиб, унга қўл тегизишини сўрашди. 23 Исо кўрнинг қўлидан ушлаб, қишлоқ ташқарисига олиб чиқди. Кўзларига тупуриб, қўлларини унинг бошига қўйди-да: – Бирон нарса кўряпсанми? – деб сўради. 24 Кўр бошини кўтариб: – Одамларни кўряпман, лекин улар менга юраётган дарахтлардай туюлмоқдалар, – деди. 25 Шундан кейин Исо қўлларини яна кўрнинг кўзларига тегизиб, унга бир қарашни буюрди. У кўзларини очиб қараса, соѓайиб қолган, ҳамма нарсани аниқ кўраётган эди. 26 Исо уни уйига жўнатаркан: – Қишлоққа кирма, [қишлоқда ҳеч кимга буни айтма,] – деди. 27 Исо ўз шогирдлари билан Филип Кесариясига мансуб қишлоқларга кетди. Йўлда У шогирдларидан: – Одамлар Мени ким деб ҳисоблайдилар? – деб сўради. 28 Шогирдлар деди: – Баъзилари Яҳё пайѓамбар деб, бошқалари Илёс пайѓамбар деб, яна бирлари эса ўтган пайѓамбарлардан бири деб ҳисоблайдилар. 29 Исо улардан сўради: – Сизлар-чи, Мени ким деб ҳисоблайсизлар? Бутрус Унга жавоб бериб: – Сен Масиҳсан, – деди. 30 Бундан сўнг Исо, Мен ҳақимда ҳеч кимга гапирманглар, деб шогирдларига қатъий буюрди. 31 Инсон Ўѓли кўп азоб чекиши, оқсоқоллар, олий руҳонийлар ва уламолар томонидан рад қилиниб, ўлдирилиши, учинчи куни эса қайта тирилиши керак, деб Исо шогирдларига уқтира бошлади. 32 Бу ҳақда очиқдан-очиқ гапирар эди. Шунда Бутрус Исони четга тортиб, фикридан айнитишга ҳаракат қилди. 33 Лекин Исо ўгирилиб шогирдларини кўрди-да, Бутрусга таъна қилди: – Йўқол кўзимдан, шайтон! Сен Худонинг ишларини эмас, инсон ишларини ўйлаяпсан, – деди. 34 Шундан сўнг Исо халқ билан шогирдларини олдига чақириб деди: – Кимда-ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ўз хочини кўтариб, орқамдан юрсин. 35 Ким жонини аямоқчи бўлса, жонини йўқотади. Ким Мен ва Инжил учун жонини берса, жонини қутқаради. 36 Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса-ю, ўз жонига зарар келтирса, бундан унга нима фойда? 37 Инсон ўз жони эвазига қандай тўлов топиб бераркан? 38 Кимки бу вафосизу гуноҳкор насл орасида Мендан ва Менинг сўзларимдан уялар экан, Инсон Ўѓли ҳам муқаддас фаришталар билан бирга Отасининг улуѓворлигида келганда, ундан уялади.

Марк 9

1 Исо уларга яна деди: – Сизларга чинини айтайин, бу ерда турганлардан баъзилари борки, улар Худо Шоҳлиги қудрат билан келишини кўрмагунча, ўлим кўрмайдилар. 2 Орадан олти кун ўтгач, Исо Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони алоҳида баланд бир тоққа олиб чиқди. У ерда, уларнинг кўзи олдида Исонинг қиёфаси ўзгариб кетди. 3 Унинг кийимлари ярқираб, қордай оппоқ тусга кирдики, ер юзида ҳеч бир кир ювувчи бундай оқартира олмас эди. 4 Тўсатдан шогирдларга Илёс билан Мусо пайѓамбарлар кўринди. Улар Исо билан суҳбатлашаётган эдилар. 5 Шунда Бутрус Исога: – Устоз! Бизлар учун бу ерда бўлиш жуда ёқяпти. Учта чайла ясайлик, бириси Сенга, бириси Мусога, бириси Илёсга, – деди. 6 Лекин у нима дейишини билмас эди, уларни жуда ваҳима босган эди. 7 Шу пайтда бир булут пайдо бўлиб, уларга соя солди. Булут ичидан: – Бу Менинг севикли Ўѓлимдир, Унга қулоқ солинглар! – деган садо келди. 8 Бирданига шогирдлар атрофларига қараб, ёлѓиз Исодан бошқа ҳеч кимни ёнларида кўришмади. 9 Тоѓдан тушаётганларида Исо уларга: – Инсон Ўѓли ўлиб тирилмагунча, бу кўрганларингни ҳеч кимга айтманглар, – деб буюрди. 10 Улар эса бу сўзни дилига тугиб олиб, ўлиб тирилиш ўзи нима экан, деб ўзаро фикрлашар эдилар. 11 Исодан сўрадилар: – Нега уламолар, қиёматдан олдин Илёс пайѓамбар келиши керак, деб айтадилар? 12 Исо уларга жавобан деди: – Тўѓри, аввало Илёс пайѓамбар келиб, ҳамма нарсани йўлга қўяди. Хўш, қандай қилиб Инсон Ўѓли кўп азоб чекиши ва хўрланиши керак, деган оятлар ҳам бор? 13 Бироқ Мен сизларга шуни айтаман: Илёс аллақачон келди ва, у ҳақида ёзилганидек, у билан ўз билганларича қилдилар. 14 Исо қолган шогирдлари ёнига қайтиб келгач, уларнинг атрофида кўп халойиқни ва улар билан баҳслашаётган уламоларни кўрди. 15 Халойиқ Исони кўриши биланоқ ҳаммаси ажабланиб кетишди. Унинг олдига югуриб бориб, салом беришди. 16 Исо уламолардан: – Улар билан нималар тўѓрисида баҳслашяпсизлар? – деб сўради. 17 Халойиқ орасидан кимдир жавоб берди: – Устоз! Мен Сенинг олдингга ўѓлимни олиб келдим, мана уни тилсиз руҳ урган. 18 Ёвуз руҳ уни қаерда тутиб олса, ерга йиқитиб судрайди. Унинг оѓзидан кўпик чиқади, тишларини ѓичирлатиб қотиб қолади. Сенинг шогирдларингга, руҳни қувиб чиқаринглар, дедим, лекин улар эплашолмади. 19 Исо бунга жавобан: – Ҳй имонсиз авлод! Қачонгача сизлар билан бўламан? Қачонгача сизларга чидайман? Олдимга келтиринглар болани! – деди. 20 Болани Исонинг олдига келтиришди. Ёвуз руҳ Исони кўриши биланоқ, болани қалтиратиб ташлади. Бола ерга йиқилди-ю, оѓзидан кўпик оқизганча аѓнаб ётаверди. 21 Исо унинг отасига қараб: – У бу аҳволга тушганига неча вақт бўлди? – деб сўради. – Болалигидан шунақа. 22 Руҳ уни ҳалок қилмоқчи бўлиб кўп мартаба оловга, сувга ташлади. Агар қўлингдан келса, бизларга раҳм қил, ёрдам бергин, – деди. 23 Исо унга: – Қўлимдан келсами? Тўѓриси, сен бир оз бўлса ҳам ишона олсанг эди! Ҳътиқодли киши ҳамма имконга эга бўлади, – деди. 24 Шу он боланинг отаси кўз ёши билан ҳайқириб: – Ҳътиқод қиламан, Раббий! Ҳътиқодсизлигимдан қутқаргин! – деди. 25 Халқ югуришиб йиѓилаётганини кўрган Исо ёвуз руҳга дўқ қилиб: – Ҳй соқов ва кар руҳ, Мен сенга буюраман: боладан чиқ ва қайтиб унга кирма! – деди. 26 Шунда руҳ қаттиқ қичқириб юборди-да, болани шиддат билан қалтиратиб ундан чиқиб кетди. Бола ўликдай бўлиб қолганидан, кўплар уни ўлди, деб айтишди. 27 Лекин Исо уни қўлидан ушлаб кўтарди, бола оёққа турди. 28 Исо уйга кирди. У ёлѓиз экан, шогирдлари Ундан: – Нега биз жинни қувиб чиқаролмадик? – деб сўрадилар. 29 Исо уларга деди: – Бу тоифа жинларни ибодатдан бошқа йўл билан қувиб бўлмайди. 30 Улар у ердан жўнаб, Жалила юрти орқали юриб ўтдилар. Исо эса буни ҳеч ким билиб қолишини истамас эди. 31 У шогирдларига таълим бериб, шундай деди: – Инсон Ўѓли одамлар қўлига тутиб берилади. Уни ўлдиришади, ўлдиришгандан уч кун кейин эса У қайта тирилади. 32 Шогирдлар эса бу сўзларни тушунмасалар-да, аммо Ундан сўрашга ҳам ботина олмадилар. 33 Исо Кафарнаҳум шаҳрига келди. Уйда бўлганда, шогирдларидан сўради: – Йўлда кетаётганингизда нималар ҳақида баҳслашдинглар? 34 Улар индамадилар, йўлда улар ким энг катта деб баҳслашган эдилар. 35 Исо ўтириб, ўн икки шогирдини ёнига чақирди: – Ким биринчи бўлишни истаса, ҳамманинг охирида турсин ва ҳаммага хизматкор бўлсин, – деди. 36 Сўнгра бир болани олиб, уни ўрталарида турѓизиб қўйди ва болани қучоқлаганча, шогирдларига деди: 37 – Ким шундай болалардан бирини Менинг номимдан қабул қилса, у Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, у Мени эмас, балки Мени Юборганни қабул қилган бўлади. 38 Юҳанно Исога: – Устоз! Сенинг номинг билан жин қувиб чиқараётган бир одамни кўриб қолдик. У биз билан юрмаяпти, деб унга буни ман қилдик, – деди. 39 Исо шундай деди: – Ман қилманг! Чунки Менинг номим билан мўъжиза яратган ҳеч ким дарров Мени ёмонлай олмайди. 40 Ким сизга қарши бўлмаса, у сиз томонда. 41 Ким сизга Менинг номим учун, Масиҳ уммати бўлганингиз учун бир пиёла сувгина ичирса ҳам, сизларга чиндан айтаманки, у ўз мукофотидан қуруқ қолмас. 42 «Ким Менга ишонган шу кичиклардан биронтасини йўлдан оздирса, унинг бўйнига бир тегирмон тошини осиб денгизга ташланиши у учун яхшироқ бўлар эди. 43 Агар қўлинг сени йўлдан оздирса, уни чопиб ташла. Икки қўлинг билан сўнмас дўзах ўтига йўлиққанингдан кўра, майиб бўлиб абадий ҳаётга эришганинг яхшироқдир. 44 [Дўзахиларнинг қурти ҳам ўлмас, ўти ҳам сўнмас.] 45 Агар оёѓинг сени йўлдан оздирса, уни чопиб ташла. Икки оёѓинг билан сўнмас дўзах ўтига ташлангандан кўра, чўлоқ бўлиб абадий ҳаётга эришганинг яхшироқдир. 46 [Дўзахиларнинг қурти ҳам ўлмас, ўти ҳам сўнмас.] 47 Агар кўзинг сени йўлдан оздирса, уни ўйиб ташла. Икки кўзинг билан ўтли дўзахга ташлангандан кўра, бир кўз билан Худонинг Шоҳлигига кирганинг яхшироқдир. 48 Дўзахиларнинг қурти ҳам ўлмас, ўти ҳам сўнмас. 49 Ҳамма ҳам ўтда покланади, ҳар бир қурбонлик тузга буланади. 50 Туз – яхши нарса. Лекин туз ўз шўрлигини йўқотса, уни яна нима билан шўр қиласизлар? Гапингиз тузли бўлсин, ўзаро тинч-тотув яшанглар».

Марк 10

1 Исо у ердан кетиб, Яҳудия ўлкасига ва Ўрдун дарёсининг нарёѓига келди. Унинг атрофига яна кўп халқ йиѓилди, У Ўз одати бўйича одамларга яна таълим бера бошлади. 2 Баъзи фарзийлар Уни синаб кўрмоқ ниятида яқинлашиб: – Ҳр ўз хотинидан ажралишига ижозат бериладими? – деб сўрадилар. 3 Исо бунга жавобан: – Мусо сизларга нимани буюрган эди? – деб сўради. 4 – Мусо эркак талоқ хатини ёзиб хотинидан ажралишига ижозат берган эди, – дейишди. 5 Исо уларга жавоб бериб деди: – Баѓри тошлигингиз учун Мусо сизларга бу амрни ёзиб қолдирган. 6 Аслида Худо дунёни яратишиданоқ одамларни эркак ва хотин қилиб яратди. 7 Тавротда ёзилишича: «Шунинг учун эр киши ота-онасини қолдириб, 8 ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади». Бунга кўра, улар энди икки эмас, балки бир тан ҳисобланади. 9 Худо бирга қўшганни бандаси ажратмасин. 10 Уйга келганларида, шогирдлар яна шу ҳақда Исодан сўрадилар. 11 У уларга деди: – Ким ўз хотини билан ажралиб бошқасига уйланса, у хотинига нисбатан зино қилган бўлади. 12 Хотин ҳам агар ўз эридан ажралиб бошқасига тегса, зино қилган бўлади. 13 Уларнинг пешанасига қўлини қўйсин, деб Исонинг олдига болаларни келтиришарди. Шогирдлар эса етаклаб келувчиларни койиб қўйишди. 14 Исо буни кўрганда, ѓазабланиб деди: – Болаларга йўл қўйинглар, Менинг олдимга келишига тўсқинлик қилманглар! Мана, Худонинг Шоҳлиги бундайларникидир. 15 Сизларга чинини айтайин: ким Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга ҳеч киролмайди. 16 Кейин болаларни қучоқлаб, уларнинг пешаналарини силаб дуо қилди. 17 Исо йўлга чиқаётганда, кимдир югуриб келиб, Унинг олдида тиз чўкди-да: – Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлмоѓи учун нима қилишим керак? – деб сўради. 18 Исо унга деди: – Нега Мени валинеъмат дейсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас-ку. 19 Сен илоҳий амрларни биласан: «Зино қилма. Одам ўлдирма. Ўѓрилик қилма. Сохта гувоҳлик берма. Бировнинг ҳақини ема. Ота-онангни ҳурмат қил». 20 У киши Исога жавоб қайтариб: – Устозим! Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан буён риоя қилиб келаман, – деди. 21 Исо унга қаради ва яхши кўриб қолди. – Сенга бир нарса етишмайди, – деди унга. – Бор, нимага эга бўлсанг, ҳаммасини сотиб, пулини камбаѓалларга бўлиб бер. Шундагина осмонда хазинанг бўлади. Кейин кел, [хочни олиб] орқамдан юр. 22 Бу сўзлардан бойнинг таъби хира бўлди, чунки унинг мол-мулки кўп эди. У қайѓуриб қайтиб кетди. 23 Исо атрофга кўз югуртириб шогирдларига деди: – Пул-дунёси борларнинг Худо Шоҳлигига киришлари нақадар қийин! 24 Шогирдлар бу сўзларни эшитиб, ақллари шошди. Исо эса қайта бошдан сўз олди: – Болаларим, бойликка умид боѓлаганлар Худо Шоҳлигига киришга қанчалик қийналади! 25 Бой одамнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осондир. 26 Шогирдлар ҳаддан ташқари ажабланиб ўзларича: – Ундай бўлса, ким нажот топа оларкан? – дейишди. 27 Исо уларга кўзини тикиб: – Одамларга бу имконсиз, лекин Худога эмас. Чунки Худо ҳамма имконга эгадир, – деди. 28 Бутрус сўз олиб Исога: – Мана, биз ҳамма нарсани қолдириб, Сенинг орқангдан эргашиб келдик, – деди. 29 Исо бунга жавобан деди: – Сизларга ростини айтсам, ким Мен ва Инжил учун уй-жой, ака-ука, опа-сингил, ота-она, хотин-болаларини ёки ер-мулкини ташлаб кетса, 30 у ҳозир, бу дунёдаёқ дучор бўлаётган қувѓинлар орасида юз ҳисса ортиқ уй-жойлар, ака-укалар, опа-сингиллар, ота-оналар, болалар ва ерларга эга бўлади, келажак дунёда эса абадий ҳаётга сазовор бўлади. 31 Лекин кўп биринчилар охирги ва охиргилар эса биринчи бўладилар. 32 Қуддусга қараб йўл босар эдилар. Исо олдинда кетаётган эди. Шогирдлари ҳайрон эди, бошқалар эса қўрқиб-қўрқиб эргашаётган эдилар. Исо ўн икки шогирдини ёнига чақириб, яна Ўзи билан нима юз бериши тўѓрисида сўзлай бошлади: 33 – Мана, биз энди Қуддусга кириб боряпмиз. У ерда Инсон Ўѓли олий руҳонийлар ва уламолар қўлига тутиб берилади. Улар Уни ўлимга маҳкум қилиб, мажусийларга топширадилар. 34 Улар Уни ҳақорат қиладилар, қамчилайдилар, юзига тупурадилар ва Уни ўлдирадилар. Лекин уч кундан сўнг У қайта тирилади. 35 Забадий ўѓиллари Ёқуб билан Юҳанно Исонинг олдига келиб: – Устоз, бизнинг бир тилагимиз бор, уни биз учун бажо келтиришингни истаймиз, – дейишди. 36 – Сизлар учун нима қилишимни истайсизлар? – сўради Исо. 37 Улар: – Сен улуѓвор даргоҳингда бўлганингда, биримиз Сенинг ўнг томонингда, бошқамиз эса чап томонингда ўтиришимизга рухсат бергин, – дейишди. 38 Исо уларга: – Сизлар нима сўраётганингизни билмайсизлар. Мен ичадиган заққум косани сиз ича оласизларми? Мен ботадиган қайѓу-аламларга ботиб чидаёласизларми? – деди. 39 Улар: – Чидаёламиз, – деб жавоб беришди. Исо уларга деди: – Сизлар-ку Мен ичадиган заққум косани ичиб, ботадиган қайѓу-аламларимга ўзингиз ҳам дучор бўласизлар. 40 Аммо Менинг ўнг ва чап томонимда ўтиришга рухсат бериш Менинг ихтиёримда эмас. Бу ўрин кимларга аталган бўлса, уларники бўлади. 41 Қолган ўнала шогирд буни эшитиб, Ёқуб билан Юҳаннодан аччиқлана кетишди. 42 Исо эса уларни ёнига чақириб, деди: – Биласизларки, халқларнинг ҳокимлари ҳисобланганлар ҳокимлик қилишдан қолишмайдилар, катта амалдорлар элга ўз ҳукмини ўтказадилар. 43 Аммо сизларнинг орангизда бундай бўлмасин. Аксинча, орангизда ким катта бўлишни истаса, сизларга хизматда бўлсин. 44 Орангизда ким биринчи бўлишни истаса, ҳаммангизга қул бўлсин. 45 Чунки Инсон Ўѓли ҳам Ўзига хизмат қилдириш учун эмас, балки Ўзи хизмат қилиш ва Ўз жонини фидо қилиб, кўпларни қутқариш учун келган. 46 Улар Ерихо шаҳрига келдилар. Шаҳардан яна чиқиб кетаётганларида, Исога Ўз шогирдлари ҳамда бир талай халойиқ эргашиб бораётган эди. Йўл чеккасида Тимейнинг ўѓли кўр Бартимей садақа сўраб ўтирган эди. 47 У носиралик Исо ўтиб кетаётганини эшитиб: – Ҳй Довуд Ўѓли Исо, менга раҳм қил! – деб бақира бошлади. 48 Кўп одамлар эса уни койиб, жим бўлишга мажбур қилишди. Лекин у: – Ҳй Довуд Ўѓли, менга раҳм қил! – деб яна қаттиқроқ ҳайқирди. 49 Исо тўхтади ва у одамни ёнига чақиртирди. Кўрни чақиргани борганлар унга: – Қўрқма, ўрнингдан тур, У сени чақиряпти, – дейишди. 50 Кўр тўнини ечиб ташлаб, ўрнидан туриб кетди-да, Исонинг ёнига келди. 51 Исо ундан сўради: – Сен Мендан нима истайсан? – Устозим, кўзларим кўрсин! – деди кўр. 52 Исо унга: – Бор, ишончинг сени қутқарди, – деди. Ўша заҳоти кўрнинг кўзлари очилиб кетди. У Исонинг ортидан эргашиб йўл юрди.

Марк 11

1 Қуддусга яқинлашиб, Зайтун тоѓи этагидаги Байтфагия ва Байтания қишлоқларига келганларида, Исо шогирдларидан иккитасини жўната туриб деди: 2 – Қаршингиздаги қишлоққа боринглар. У ерга киришингиз биланоқ, ҳеч ким минмаган, боѓлаб қўйилган хўтикни топинглар. Уни ечиб бу ерга олиб келинглар. 3 Агар ким сизлардан: «Нима қиляпсизлар?» деб сўраб қолса, «У Раббимизга керак, У уни дарҳол бу ерга қайтариб юборади», деб жавоб беринглар. 4 Улар бориб, кўчада дарвоза ёнида боѓлаб қўйилган хўтикни топиб, ечиб олишди. 5 У ерда турган бир неча киши уларга: – Нима қиляпсизлар? Нега хўтикни ечяпсизлар? – дейишди. 6 Шогирдлар Исо буюрганидек жавоб беришди, одамлар уларни қўйиб юборишди. 7 Хўтикни Исонинг олдига олиб келишди. Унинг устига кийимларини ёзиб қўйишди, Исо унга минди. 8 Кўпчилик ўз кийимларини йўлга пойандоз қилди. Бошқалар эса даштдаги дарахтлардан яшил новдаларни кесиб, йўлга тўшадилар. 9 Олдинда ва орқада юраётганлар: «Нажот бергин! Худованд номидан Келаётган муборак! 10 Отамиз Довуднинг яқинлашган шоҳлиги мангу бўлсин! Кўклардан нажот келсин!» – деб ҳайқиришар эдилар. 11 Исо Қуддусга кириб келиб, маъбадга борди. Ҳамма нарсани кўздан кечириб, вақт кеч бўлиб қолди, деб ўн икки шогирди билан Байтания қишлоѓига кетди. 12 Ҳртаси кун Байтаниядан чиққанларида, Исо оч қолди. 13 У узоқдан барглар билан қопланган бир анжир дарахтини кўриб қолди, бирон нарса топилармикин, деб унга яқинлашди. Дарахтнинг ёнига келиб, баргдан бошқа ҳеч нарса тополмади; чунки анжир териш вақти эмас эди. 14 Исо дарахтга қараб: – Бундан кейин абадий сенинг мевангни егувчи бўлмасин! – деди. Шогирдлари ҳам бу гапни эшитишди. 15 Сўнг Қуддусга келишди. Исо маъбадга кириб, ичкарида олди-сотди қилаётганларни қувиб чиқара бошлади. Саррофларнинг хонтахталарини, кабутар сотувчиларнинг курсиларини аѓдариб юборди. 16 Маъбад ичида бирон нарса кўтариб ўтишга ҳам рухсат бермади. 17 Исо халққа таълим бераётиб деди: – Тавротда: «Менинг уйим барча халқлар ибодат қиладиган уй деб аталгай», – деб ёзилмаганми? Сизлар эса Худонинг уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар! 18 Уламолар ва олий руҳонийлар буни эшитганда, Исони ҳалок этиш чорасини топмоқ пайига тушдилар. Аммо бутун халқ Унинг таълимотига маҳлиё эди, шунинг учун Ундан ҳайиқар эдилар. 19 Кеч бўлгач, Исо шаҳардан ташқарига чиқиб кетди. 20 Ҳрта билан улар яна анжир дарахти ёнидан ўтиб қарашсаки, дарахт илдизигача қуриб қолган экан. 21 Бутрус бўлган ҳодисани эслаб, Исога: – Устоз! Қара, Сен лаънатлаган анжир дарахти қуриб қолибди, – деди. 22 Исо бунга жавобан айтди: 23 – Худога ишончингиз бўлсин. Сизларга гапим шуки, агар ким бу тоққа: «Қўпорилиб денгизга отил», деса-ю, ўз қалбида шубҳаланмай, айтгани бажо келишига қаттиқ ишонса, айтгани бўлади. 24 Бинобарин, сизларга айтаман: сиз ибодатда нимаики сўрасангиз, олишингизга ишонинглар ва эришасизлар. 25 Ибодат қилиб турганингизда бировда гинангиз бўлса, уни кечириб юборинг, токи осмондаги Отангиз ҳам сизларнинг гуноҳларингизни кечирсин. 26 [Агар сизлар бошқаларнинг айб-гуноҳларини кечирмасангизлар, осмондаги Отангиз ҳам сизларни кечирмайди.] 27 Улар яна Қуддусга келдилар. Исо маъбадда айланиб юрган эди, олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар Унинг олдига келиб 28 сўрадилар: – Сен бу мўъжизаларни қандай куч билан қиляпсан? Буларни қилиш учун Сенга ким ваколат берган? 29 Исо уларга шундай жавоб берди: – Мен сизларга бир савол берай. Менга жавоб берсангизлар, Мен ҳам бу ишларни қандай ваколат билан қилаётганимни сизларга айтаман. 30 Яҳё пайѓамбар халқни сувда тавба қилдириш учун Худодан ваколат олганмиди, ёки инсонданми? Жавоб беринглар Менга. 31 Улар ўзларича мулоҳаза юрита бошлашди: «Агар Худодан десак, У: Нега Яҳёга ишонмадингизлар? – дейди. 32 Аммо инсондан десак-чи?» Ваҳоланки, улар халқдан қўрқардилар, чунки ҳаммалари Яҳёни ҳақиқий пайѓамбар деб ҳисобларди. 33 Хуллас, улар Исога жавобан: – Билмаймиз, – дейишди. Исо уларга: – У ҳолда Мен ҳам қандай ваколат билан бу ишларни қилаётганимни сизларга айтмайман, – деб жавоб берди.

Марк 12

1 Исо халққа масаллар орқали сўзлай бошлади: «Бир одам узумзор барпо қилибди. Атроф-теварагини панжара билан ўраб, узум сиқадиган исканжа қуриб, қўриқчи минораси ўрнатибди-да, боѓни боѓбонларга ижарага бериб, ўзи вақтинча бошқа мамлакатга кетибди. 2 Мавсумида узумзорнинг ҳосилидан олиш учун боѓбонларнинг олдига бир хизматкорини юборибди. 3 Боѓбонлар эса уни тутиб уришибди ва ҳеч нарса бермасдан қайтариб юборишибди. 4 Боѓ эгаси яна бошқа бир хизматкорини уларнинг олдига юборибди. Улар эса тош билан унинг бошини ёриб, хўрлаб чиқариб юборишибди. 5 Яна бошқасини йўллабди, унисини эса ўлдиришибди. Бошқа бир қанча хизматкорини юбораверибди, аммо боѓбонлар уларнинг баъзисини уриб, баъзисини ўлдиришибди. 6 Боѓ эгасининг энди биргина одами қолибди, у ҳам бўлса, севикли ўѓли экан. У: „Ўѓлимни ҳурмат этарлар“, – деб, боѓбонлар олдига уни юборибди. 7 Лекин улар бир-бирига: – Бу меросхўр-ку! Қани, уни ўлдирамиз, шунда мерос бизга қолади, – дейишибди. 8 Ўѓлини ушлаб, ўлдириб, боѓдан ташқарига чиқариб ташлашибди. 9 Ҳнди боѓ эгаси нима қилар экан? У келиб боѓбонларни ўлдиради, боѓини эса бошқаларга топширади. 10 Наҳотки сизлар шу оятни ҳеч ўқимаган бўлсангиз: „Бинокорлар кераксиз деб ташлаган тош Нақ бинонинг пештоқидан жой олди. 11 Бу Худованд иродаси туфайлидир, Бизга эса ажойибот тимсолидир“». 12 Дин пешволари буни эшитиб, Исони қўлга олишга интилдилар. Чунки У бу масални ўзлари ҳақида айтганини тушундилар. Бироқ халқдан қўрққанларидан, Уни қолдириб кетдилар. 13 Исони тилидан тузоққа илинтириш учун Унинг олдига фарзийлардан ва Ҳирод одамларидан баъзиларини юбордилар. 14 Улар келиб: – Устоз, – дедилар, – биз биламизки, Сен одилсан, бирор кишига хушомадгўйлик қилмайсан. Одамларга юз-хотир қилмасдан, Худонинг йўлини тўѓри ўргатасан. Сенингча, Қайсарга солиқ тўлаш динга мувофиқми, ёки йўқ? Бизлар берайликми, бермайликми? 15 Исо уларнинг мунофиқлигини билар эди. – Нима, Мени синаб кўрмоқчимисизлар? Менга бир динор олиб келинглар, бир кўрайин, – деди. 16 Улар олиб келгач, Исо сўради: – Бу сурат ва ёзув кимники? – Қайсарники, – деди улар. 17 Исо уларга: – Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, – деди. Буни эшитганлар жуда ҳайрон бўлдилар. 18 Бундан кейин ўликлар тирилмайди, деб айтадиган саддуқийлар Исонинг олдига келиб, Ундан сўрадилар: 19 – Ҳй Устоз! Мусо пайѓамбар бизга шундай ёзиб қолдирган: «Агар кимнинг акаси ўлиб, унинг хотини қолиб, аммо ундан фарзанд қолмаган бўлса, унда укаси акасининг хотинига уйланиб, у учун авлод яратсин». 20 Хўш, етти ака-ука бор экан. Биринчиси хотин олиб, насл қолдирмай ўлиб кетибди. 21 Иккинчиси ўша хотинни олиб, фарзанд кўрмай оламдан ўтибди. Учинчисининг бошига худди шу кўргилик тушибди. 22 Шунингдек, ака-укаларнинг еттови ҳам ўша хотинга уйланиб, фарзанд кўрмай оламдан ўтибдилар. Охирида хотин ҳам қазо қилибди. 23 Хўш, қиёматда улар тирилганда, хотин қайси бирининг хотини саналар экан? Еттови ҳам унга уйланган эканлар-ку! 24 Исо уларга шундай жавоб берди: – Сизлар Муқаддас Китобни ҳам, Худонинг қудратини ҳам билмайсизлар, ана шу сабабдан адашяпсизлар. 25 Ўликлар тирилганда, на уйланадилар ва на эрга тегадилар, балки бамисоли осмондаги фаришталардай бўладилар. 26 Наҳотки сизлар Мусонинг китобида, ёнаётган бута тўѓрисидаги оятда Худонинг нима айтганини ҳеч ўқимаган бўлсангизлар? Худо Мусога: «Мен Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси ва Ёқубнинг Худосиман», – деган ва шу тариқа ўликларнинг тирилишига ишора қилган. 27 Чунки Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Сизлар жуда ҳам адашяпсизлар. 28 Уламолардан бири уларнинг мунозара қилаётганини эшитиб, Исонинг уларга яхши жавоб бериб турганини кўрди. У Исонинг олдига келиб: – Бутун илоҳий амрларнинг энг муҳими қайси бири? – деб сўради. 29 Исо унга жавоб бериб деди: – Бутун амрларнинг энг муҳими шу: «Тингла, эй Исроил! Раббимиз бўлган Худованд – ягона Худованддир. 30 Раббинг бўлган Худовандни бутун қалбинг билан, бутун жонинг билан, бутун онгинг билан ва бутун қувватинг билан севгин». Мана бу энг муҳим амр. 31 Иккинчиси эса ундан кам эмас, чунончи: «Ўзгани ўзинг каби севгин». Булардан буюк амр йўқ. 32 – Яхши гапирдинг, Устоз, – деди уламо Исога. – Худо ягона, Ундан бошқа худо йўқ, деб тўѓри айтдинг. 33 Уни бутун қалб, бутун онг, бутун жон ва бутун қувват билан севиш, ўзгани эса ўзимизни севгандай севиш керак. Бу – ҳар қандай қурбон сўйиш ва назр-ниёз аташдан аълороқдир. 34 Исо унинг оқилона жавоб берганини кўриб: – Сен Худонинг Шоҳлигидан узоқда эмассан, – деди. Шундан кейин бошқа ҳеч ким Ундан сўрашга журъат этмади. 35 Исо маъбадда таълим бераётиб, савол ташлади: – Қандай қилиб уламолар Масиҳни Довуднинг Ўѓли дейдилар? 36 Довуднинг ўзи Муқаддас Руҳ илҳоми билан деганки: «Худованд менинг Раббимга айтди: Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин». 37 Демак, Довуднинг ўзи Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ унинг ўѓли бўлади? Кўпчилик халқ эса Исони иштиёқ билан тинглар эди. 38 Исо халққа насиҳат қилиб яна шундай деди: – Узун кийимлар кийиш, халқ йиѓинларида алик олиш, ибодатхоналарда ҳурматли ўринда ва зиёфатларда тўрда ўтиришни яхши кўрадиган уламолардан эҳтиёт бўлинглар! 40 Улар бева аёлларнинг уй-жойларини шилиб, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Мана шулар оѓирроқ жазога дучор бўладилар. 41 Исо маъбад хазинаси қаршисида ўтириб, халқнинг садақа қутисига қандай пул солаётганига қараб турар эди. Бир тўда бойлар анчагина пул ташладилар. 42 Бир камбаѓал бева аёл ҳам келиб, икки чақа ташлади. 43 Шунда Исо шогирдларини ёнига чақириб деди: – Сизларга чинини айтайин, бу камбаѓал бева аёл қутига пул ташлаганларнинг ҳаммасидан ҳам кўпроқ ташлади. 44 Чунки бошқаларнинг барчаси ўзларининг ортиқча пулларидан ташладилар. Аммо бу аёл ўзининг тирикчилик ташвишларига қарамасдан, бор-йўѓини ташлади.

Марк 13

1 Исо маъбаддан чиқиб кетаётганда, шогирдларидан бири: – Устоз, қара, нақадар чиройли тошлар, нақадар ҳашаматли бинолар! – деди. 2 Исо унга жавоб бериб: – Бу ҳашаматли биноларни кўряпсанми? Бу ерда бирор-бир ѓишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади, – деди. 3 Исо Зайтун тоѓида, маъбаднинг рўпарасида ўтирган вақтда Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис Ундан алоҳида сўрадилар: 4 – Бизга айт-чи, бу айтганларинг қачон юз беради? Буларнинг амалга ошишини кўрсатадиган белги қандай бўлади? 5 Исо шогирдларига қараб сўз бошлади: «Ҳеч ким сизларни йўлдан оздирмаслиги учун эҳтиёт бўлинглар! 6 Чунки кўп кишилар Менинг номим билан келиб: „Мен У бўламан“, – деб кўпларни йўлдан оздирадилар. 7 Сиз йироқ-яқиндан уруш хабарларини эшитганда, чўчиманглар. Гарчи булар содир бўлиши керак бўлса-да, бу ҳали сўнгги ниҳоя эмас. 8 Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. Айрим жойларда зилзилалар, қаҳатчиликлар, қўзѓолонлар бўлади. Бу ҳодисалар эса бамисли тўлѓоқнинг бошидир. 9 Сизлар эса ўзингизга эҳтиёт бўлинглар. Чунки сизларни адлияга топшириб, ибодатхоналарда урадилар. Мен туфайли сизларни ҳокимлар ва подшоҳлар ҳузурида турѓизиб қўядилар, сизлар эса Менинг гувоҳларим бўласизлар. 10 Чунки аввало барча халқларга Инжил Хушхабари тарѓиб қилиниши лозим. 11 Сизларни топшириш учун олиб бораётганларида, нима айтамиз, деб олдиндан ўйламанглар, қайѓурманглар. Ўша соатда нима насиб этса, уни айтинглар. Чунки ўшанда сизлар эмас, балки Муқаддас Руҳ гапиради. 12 Ака укасини, ота боласини ўлимга топширади. Болалар ўз ота-оналарига қарши чиқиб, уларни ўлдирадилар. 13 Менинг номим туфайли ҳамма сизлардан нафратланади. Лекин охиригача чидаган қутулади». 14 «Дониэл пайѓамбар каромат қилиб айтган „даҳшатли разолат“ номуносиб жойда турганини кўрганингизда (ўқиган ўзи тушунсин!) Яҳудияда бўлганлар тоѓларга қочишсин. 15 Томнинг устида бўлганлар пастга тушиб уйидан бирон нарса олиб келиш учун уйига киришмасин. 16 Далада бўлганлар чопонини олгани орқасига қайтишмасин. 17 У кунларда ҳомиладор ва эмизикли аёлларнинг ҳолига вой! 18 Қочишингиз қишга тўѓри келмаслиги учун ибодат қилинглар. 19 Чунки ўша кунларда шундай мусибат бўладики, Худо дунёни яратганидан то ҳозиргача бундай бўлмаган ва қайтиб содир бўлмайди. 20 Агар Раббимиз ўша кунларни қисқартирмаганда эди, ҳеч бир жонзод омон қололмас эди. Лекин У танлаган кишилар учунгина ўша кунларни қисқартиради. 21 Агар ўшанда кимдир сизларга: „Масиҳ мана бу ерда“, ёки: „Мана у ерда“, – деб айтса, ишонманглар. 22 Чунки сохта масиҳлар ва сохта пайѓамбарлар пайдо бўлиб, иложи бўлса, танланганларни ҳам йўлдан оздириш учун ѓаройиботлар ва мўъжизалар кўрсатадилар. 23 Сизлар эса эҳтиёт бўлинглар. Мана, Мен ҳаммасини сизларга олдиндан айтиб қўйдим. 24 Аммо ўша кунларда, ўша мусибатдан кейин қуёш тутилиб, ой хираланади. 25 Юлдузлар осмондан тушиб, самовий кучлар ларзага келади. 26 У вақт Инсон Ўѓли булутлар ичида, буюк қудрат ва шон-шуҳрат билан келаётганини кўрадилар. 27 Ўшанда У фаришталарини юбориб, осмоннинг бир бурчидан бошқа бурчигача, ернинг тўрт томонидан Ўзининг танлаган кишиларини тўплаб олади». 28 «Анжир дарахтидан ибрат олинглар: унинг шохлари кўкариб барглар чиқараётганда, ёз яқинлашганини биласизлар. 29 Шунга ўхшаб, бу ишларнинг содир бўлаётганини кўрганда билингларки, У яқиндир, бўсаѓада турибди. 30 Сизларга чинини айтайин: бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлади. 31 Еру осмон битар, лекин Менинг сўзларим битмас. 32 Ўша кун ёки соат ҳақида биргина Отамдан бошқа ҳеч ким билмайди; Ўѓил ҳам, осмондаги фаришталар ҳам билмайдилар. 33 Кўз-қулоқ бўлиб туринглар, ҳушёр бўлиб ибодат қилинглар; чунки ўша вақт-соат қачон келишини билмайсизлар. 34 Бу худди сафарга жўнаган уй эгасига ўхшайди. У ўз уй-рўзѓорини хизматкорларига топшириб, ҳар бирига бирон вазифа бериб, дарвозабонга эса ҳушёр бўлиб туришни буюриб, жўнаб кетибди. 35 Худди шундай, сизлар ҳам ҳушёр бўлиб туринглар. Чунки уй Ҳгаси қачон келишини – кечқурунми, ярим тундами, хўрозлар қичқиргандами, ёки эрталабми – билмайсизлар. 36 Мабодо У ногаҳон келиб, сизларни ѓафлат уйқусида кўрмасин! 37 Сизларга нима айтаётган бўлсам, ҳаммага айтганимдир: ҳушёр бўлиб туринглар!»

Марк 14

1 Яҳудийлар хамиртурушсиз нон ейдиган Фисиҳ байрамига икки кун қолган эди. Олий руҳонийлар ва уламолар Исони ҳийла билан тутиб, ўлдириш учун фурсат пойлаб турган эдилар. 2 Улар: – Бу иш фақат байрам кунларида бўлмаслиги керак, яна халқ ѓалаён қилмасин, – дейишди. 3 Исо Байтания қишлоѓида мохов Симуннинг уйида меҳмон бўлиб ўтирган эди, бир аёл ганчдан ясалган идишда соф, қимматбаҳо сунбул мойи олиб келди. Идишни синдириб, мойни Исонинг бошига қуйди. 4 Баъзилар бундан ѓазабланиб, бир-бирига: – Бу мойни бундай исроф этишнинг нима кераги бор эди? 5 Мана, бу мойни уч юз кумуш тангадан ҳам кўпроққа сотиб камбаѓалларга тақсимлаб бериш мумкин эди-ку! – деб аёлни қаттиқ койишди. 6 – Қўйинглар уни! – деди Исо. – Нега аёлни хижолатда қолдиряпсизлар? У Мен учун эзгу иш қилди. 7 Камбаѓаллар ҳар доим сизлар билан бирга бўладилар. Истаган вақтингизда уларга эзгулик қила оласизлар. Лекин Мен доим сизлар билан бирга бўлмайман. 8 Аёл қўлида борини берди. У Менинг танамга хушбўй мой суртиб, ҳозирдан дафнга тайёрлади. 9 Сизларга чинини айтайин: Инжил Хушхабари дунёнинг қайси ерида тарѓиб қилинса, бу аёл ҳам эсланиб, унинг қилган иши ёдга олинади. 10 Шунда ўн икки шогирддан бири бўлган Ишқариёт Яҳудо чиқиб, Исони тутиб бериш учун олий руҳонийларнинг олдига борди. 11 Улар буни эшитиб, севиндилар ва Яҳудога пул беришга аҳд қилдилар. У эса Исога хиёнат қилиш учун қулай пайт излай бошлади. 12 Яҳудийлар хамиртурушсиз нон ейдиган Фисиҳ байрамининг биринчи кунида қурбон қўзисини сўйиш керак эди. Бу кунда шогирдлар Исога: – Фисиҳ байрам таомини қаерда емоқчисан? Биз бориб тайёргарчилик қилайлик, – дейишди. 13 Исо шогирдларидан иккитасини юбораётиб, уларга деди: – Шаҳарга боринглар, сизларга кўзада сув кўтариб кетаётган одам учрайди; унинг орқасидан боринглар. 14 У кирадиган уйнинг эгасига: «Устозимиз: Шогирдларим билан Фисиҳ байрам таомини ейдиган хона қаерда, деб сўраяпти», деб айтинглар. 15 У киши сизларга шинам, тайёрлаб қўйилган катта болохонани кўрсатади. У ерда биз учун ҳозирлик кўринглар. 16 Шогирдлар жўнашди. Шаҳарга кирганларида, худди Исонинг айтганини топдилар ва Фисиҳ байрам таомини тайёрладилар. 17 Оқшом бўлгач, Исо ўн икки шогирди билан бирга у ерга келди. 18 Улар еб ўтирганларида Исо: – Сизларга чинини айтайин, Мен билан таом еяётган сизлардан бир киши Мени тутиб беради, – деди. 19 Шогирдлар хафа бўлиб, бирин-кетин: – Ўша мен эмасми? – деб Ундан сўрай бошладилар. [Ва шогирдлардан бири яна: – Ўша мен эмасми? – деди.] 20 Исо уларга жавобан деди: – Ўн икки шогирдимдан бири-да, ким Мен билан бирга косага нон ивитиб еса, ўшадир. 21 Тўѓри, Инсон Ўѓлининг тақдири оятда ёзилганидай кетяпти. Лекин Инсон Ўѓлини тутиб берадиган ўша одамнинг ҳолига вой! У одамнинг туѓилмагани ўзи учун яхшироқ бўлар эди. 22 Улар овқатланаётганда, Исо нонни олди, дуо ўқиб синдирди ва шогирдларига бериб: – Олинглар, енглар, бу Менинг танамдир, – деди. 23 Косани ҳам олди ва шукрона дуосини ўқиб уларга узатди. Ҳаммалари ундан ичдилар. 24 Исо уларга деди: – Бу кўплар учун тўкиладиган, Янги Аҳдни кучга киритадиган Менинг қонимдир. 25 Сизларга чинини айтайин: Худонинг Шоҳлигида Мен янги шароб ичадиган кунгача узум неъматини бошқа ичмайман. 26 Сўнг улар куйлаб, Зайтун тоѓи томон кетдилар. 27 Исо шогирдларига деди: – Бу тунда ҳаммангиз Мендан юз ўгирасизлар. Чунки Тавротда шундай ёзилган: «Мен чўпонни жароҳатлайман, Қўйлар ўзи тарқаб кетади». 28 Бироқ Мен ўлиб тирилганимдан кейин, сизларни Жалилада кутаман. 29 Бутрус Исога: – Агар ҳамма Сендан юз ўгирса ҳам, мен ўгирмайман! – деди. 30 Исо унга: – Сенга ростини айтсам, бугун, шу кечасиёқ, хўроз икки марта қичқирмасданоқ, сен Мендан уч марта тонасан, – деди. 31 Лекин Бутрус яна таъкид билан ўзиникини тасдиқлаб: – Мен Сен билан бирга ўлишим керак бўлса ҳам, Сендан асло тонмайман, – деди. Бошқа ҳамма шогирдлар ҳам шундай дейишди. 32 Сўнгра Гетсемания деган бир жойга келдилар. Исо шогирдларига: – Мен ибодат қилгунимча, сизлар бу ерда ўтириб туринглар, – деди. 33 Бутрус, Ёқуб ва Юҳаннони Ўзи билан бирга олган Исо ваҳимага тушди ва қаттиқ қайѓура бошлади. 34 Шогирдларига: – Менинг жоним ўлим олдидалигини сезиб, жуда қийналмоқда. Шу ерда қолинглар-да, сергак туринглар, – деди. 35 Бир оз нари кетиб ерга йиқилди, агар иложи бўлса, бу соатнинг алами мени четлаб ўтсин, деб ибодат қилди. 36 – Ҳй азиз Отам! – деди. – Сен ҳамма нарсага қодирсан, бу заққум косани Менинг ёнимдан ўтказиб юборгин. Лекин Менинг истаганим эмас, Сенинг истаганинг бўлсин. 37 Шогирдлари олдига қайтиб келгач, уларни ухлаб ётган ҳолда кўрди. Бутрусга деди: – Симун! Ухлаяпсанми? Бир соатгина ҳам уйѓоқ ўтира олмадингми? 38 Васвасага тушмаслик учун ҳушёр бўлиб, ибодат қилиб туринглар. Руҳ тетик, тана эса заифдир. 39 Исо яна бориб, ўша сўзларни айтиб ибодат қилди. 40 У қайтиб келиб, шогирдларини яна ухлаб ётган ҳолда кўрди. Уларнинг кўзларини ѓафлат босган эди. Унга нима деб жавоб беришларини билмас эдилар. 41 Учинчи марта бориб келиб, Исо шогирдларига деди: – Сизлар ҳали ҳам бепарво ухлаб, роҳатланиб ётибсизларми? Бас энди, мана вақт-соати келди, Инсон Ўѓли гуноҳкорлар қўлига тутиб бериляпти. 42 Туринглар, кетайлик! Мана, Менга хиёнат қилувчи яқинлашиб қолди. 43 Исо ҳали гапириб турганда, ўн икки шогирдидан бири Яҳудо қўққисдан келиб қолди. Унинг ёнида олий руҳонийлар, уламолар ва оқсоқоллар томонидан юборилган, қилич ва таёқ ушлаган оломон бор эди. 44 Хоин Яҳудо: «Мен кимни ўпсам, у Ўша Кишидир. Уни ушланглар ва эҳтиёт қилиб олиб кетинглар», – деб улар билан тил бириктирган эди. 45 Яҳудо келибоқ, Исога яқинлашди-да: – Устоз! Устоз! – деб Уни ўпди. 46 Шу онда одамлар Исога даст солиб, Уни ушлаб олишди. 47 Исонинг ёнида турганлардан бири қиличини қинидан суѓурди-да, олий руҳоний қаролига бир уриб қулоѓини кесиб ташлади. 48 Исо уларга деди: – Сизлар Мени қўлга олиш учун қароқчига қарши чиққандек қиличу таёқлар билан қуролланиб келибсизлар. 49 Мен эса ҳар куни маъбадда сизнинг орангизда эдим, таълим берардим, сизлар-чи, Мени қўлга олмадингизлар. Аммо зотан оятлар бажо келиши лозим. 50 Ўшанда ҳамма шогирдлари Исони ташлаб, қочиб кетишди. 51 Яланѓоч танасини чойшабга ўраган бир йигит ҳам Исога эргашиб бораётган эди. Аскарлар уни ушлаб олганда, 52 у чойшабни ташлаб, улардан яланѓоч ҳолда қочиб қутулди. 53 Исони бош олий руҳонийнинг олдига олиб келдилар. Унинг ёнига ҳамма олий руҳонийлар, оқсоқоллар ва уламолар йиѓилдилар. 54 Бутрус эса Исога узоқдан, то олий руҳонийнинг ҳовлиси ичигача эргашиб келганди. Хизматкорлар билан бирга олов ёнида ўтириб, исинди. 55 Олий руҳонийлар ва Олий Кенгашнинг барча аъзоси Исога ўлим жазоси бериш учун Унга қарши гувоҳ излар эдилар, лекин тополмас эдилар. 56 Кўп одамлар Унга қарши сохта гувоҳлик бераётган бўлсалар-да, аммо берган гувоҳликлари бир-бирига мос келмас эди. 57 Сохта гувоҳлардан баъзилари сўзга чиқиб шундай дер эдилар: 58 – У: «Инсон қўли билан қурилган бу маъбадни Мен бузиб ташлайман-у, уч кунда инсон қўлларисиз, бошқа бир маъбадни тиклайман», – деганини эшитган эдик. 59 Лекин бу хусусда ҳам гувоҳларнинг берган маълумотлари бир-бирига зид эди. 60 Бундан кейин бош олий руҳоний ўртага чиқиб Исодан сўради: – Сен нега ҳеч жавоб қайтармайсан? Уларнинг Сенга қўйган айбларига нима дейсан? 61 Исо эса индамади, ҳеч жавоб қайтармади. Бош олий руҳоний яна Ундан сўради: – Муборак Худонинг Ўѓли – Масиҳ Сенмисан? 62 Исо: – Мен Ўшаман ва сиз Инсон Ўѓлини қодир Тангрининг ўнг томонида ўтириб, осмон булутлари билан келаётганини кўрасизлар, – деди. 63 Шундан кейин бош олий руҳоний ўз кийимларини йиртиб: – Бизларга яна гувоҳларнинг нима кераги бор? 64 Куфр кетганини ўзларингиз эшитдингизлар. Бунга нима дейсизлар? – деди. Ҳаммалари Уни ўлимга лойиқ деб топишди. 65 Баъзилар Унга тупура бошлашди. Унинг юз-кўзини боѓлаб, муштлаганларича: – Пайѓамбарлигингни кўрсат-чи! – дейишарди. Хизматкорлар ҳам Уни шапалоқлашарди. 66 Бутрус пастдаги ҳовлида экан, олий руҳонийнинг хизматкор аёлларидан бири келиб қолди. 67 Исиниб турган Бутрусни кўриб, унга тикилиб қаради-да: – Сен ҳам носиралик Исо билан бирга эдинг-ку! – деди. 68 Лекин Бутрус инкор этди: – Сен нима деяпсан ўзи, тушунмаяпман, англамаяпман, – деди-ю, бошқа ёққа, ташқи ҳовлига чиқиб кетди. Шу пайт хўроз қичқирди. 69 Хизматкор аёл уни яна учратиб, у ерда турганларга: – Бу улардан бири-ку! – деб сўзлай бошлади. 70 Бутрус яна инкор этди. Бир оздан кейин у ерда турганлар яна Бутрусга гапира бошлашди: – Ҳақиқатан сен улардан бирисан, жалилаликсан, [лаҳжанг жуда ўхшайди]. 71 – Сизлар айтаётган бу Одамни мен танимайман! – деб Бутрус лаънат ўқиб, қасам ича бошлади. 72 Нақ шу пайт хўроз иккинчи марта қичқирди. Исонинг: «Хўроз икки марта қичқирмасданоқ, сен Мендан уч марта тонасан», – деган сўзи Бутруснинг эсига тушиб, йиѓлай бошлади.

Марк 15

1 Тонг отар-отмас, олий руҳонийлар, оқсоқоллар ва уламолар ҳамда Олий Кенгашнинг қолган аъзолари маслаҳатлашиб олишди ва Исони боѓлатиб, Пилатга олиб бориб топширишди. 2 Пилат Исодан: – Сен яҳудийларнинг Подшосимисан? – деб сўради. – Ўзинг айтдинг, – деб жавоб берди Исо. 3 Олий руҳонийлар Уни кўп масалада айблаётган эдилар. 4 Пилат яна Унга: – Сен ҳеч нарсага жавоб бермайсанми? Кўряпсан-ку, Сенга қарши айблар жуда кўп! – деди. 5 Лекин Исо бошқа ҳеч жавоб бермади. Пилат бунга ҳайрон қолди. 6 Ҳар байрамда Пилат халқнинг илтимосига биноан бир маҳбусни озод қилар эди. 7 Ўшанда исён вақтида қотиллик қилган Барабба исмли бир киши ўз шериклари билан қамоқда эди. 8 Халқ янгитдан қий-чувлашиб, Пилатдан ҳар доим қилиб келган ишни улар учун адо этишни сўрай бошлади. 9 Олий руҳонийлар Исони кўролмаганларидан тутиб берганликларини билган Пилат: – Яҳудийларнинг Подшосини олдингизга чиқариб юборишимни истайсизларми? – деб сўради. 11 Олий руҳонийлар эса, бунинг ўрнига яхшиси Бараббани озод қилишини талаб қилинглар, деб халқни қўзѓаб қўйишди. 12 Пилат яна уларга хитоб қилди: – Ундай бўлса, сизлар яҳудийларнинг Подшоси деб атаган Кишини нима қилишимни истайсизлар? 13 – Уни хочга михлаб қўй! – деб қайтадан шовқин-сурон кўтаришди. 14 Пилат сўради: – У нима ёмонлик қилибди? – Уни хочга михлаб қўй! – деб яна кучлироқ бақиришди. 15 Шундан кейин Пилат халқни мамнун қилай, деб уларнинг олдига Бараббани чиқариб юборди. Исони эса роса савалатгандан сўнг хочга михлаш учун аскарларга топширди. 16 Аскарлар Исони ҳукумат саройидаги маҳкама биносига олиб бориб, бутун бўлинмани Унинг бошига тўплашди. 17 Унга шоҳона тўн кийдиришди ва тиканлардан тож ўриб бошига қўйишди. 18 – Яшавор, эй яҳудийларнинг Подшоси! – деб Уни қутлай бошлашди. 19 Қамиш билан Унинг бошига уриб, юзига тупуришди. Унинг олдида тиз чўкиб, таъзим қилишди. 20 Уни шундай масхара қилганларидан кейин, Ундан шоҳона тўнни ечиб олиб, Ўзининг кийимларини кийдиришди ва Уни хочга михлаш учун олиб кетишди. 21 Искандар ва Руфнинг отаси, киринеялик Симун исмли бир киши даладан келиб ўтиб кетаётган эди. Бу кишини Исонинг хочини кўтариб боришга мажбур қилишди. 22 Ниҳоят Исони «Бошсуяги» маъносини берувчи Гўлгота деган жойга олиб келишди. 23 Унга мирра аралаштирилган шароб беришди, лекин У ичмади. 24 Бундан сўнг Исони хочга михлаб қўйишди. Унинг кийимларини эса ўзаро бўлишиб, ким нима олади, деб қуръа ташлашди. 25 Уни хочга михлаганларида соат тўққиз эди. 26 Боши устида «Яҳудийларнинг Подшоҳи» деб Унинг айбини кўрсатадиган ёзув бор эди. 27 Исо билан бирга икки қароқчини ҳам – бирини Унинг ўнг томонига, иккинчисини эса чап томонига хочга михлаб қўйдилар. 28 [Шундай қилиб, «У жиноятчилар қаторида турди», деган оят бажо бўлди.] 29 Ўтиб кетаётганлар бошларини чайқаганча Исони ҳақоратлашарди: – Ҳей маъбадни бузиб уч кун ичида тиклайдиган! 30 Ўзингни Ўзинг қутқариб, хочдан тушиб кўр-чи! 31 Олий руҳонийлар ва уламолар ҳам уларга қўшилиб, Исони масхаралай кетишди. Улар бир-бирига: – Бошқаларни қутқарди, Ўзини эса қутқара олмайди! 32 Исроилнинг Подшоси Масиҳ эндиликда хочдан тушсин, токи биз кўриб Унга ишонайлик! – дейишарди. Исо билан бирга хочга михланганлар ҳам Уни сўкар эдилар. 33 Туш чоѓи бутун ерни қоронѓилик қоплаб, соат учгача давом этди. 34 Соат учда Исо баланд овоз билан: – Ҳлоҳи, Ҳлоҳи, ламо шавақтани? – деб фарёд қилди. Бу сўзнинг таржимаси: «Тангрим, Тангрим, нега Мени ташлаб қўйдинг?» – демакдир. 35 У ерда турган баъзилар буни эшитиб: – Қаранг, У Илёс пайѓамбарни чақиряпти-ку, – дейишди. 36 Шунда биров югуриб бориб, шимгични сиркага ботириб, қамишнинг учига илиб қўйди-да, Исога ичирмоқчи бўлди. У: – Тўхтанглар, кўрайлик-чи, Илёс келиб хочдан туширармикан, – деди. 37 Аммо Исо қаттиқ фарёд қилдию жон берди. 38 Маъбаддаги парда юқоридан пастгача йиртилиб, иккига бўлиниб кетди. 39 Исонинг қаршисида турган юзбоши Унинг шундай қаттиқ фарёд қилиб жон берганини кўриб: – Ҳақиқатан ҳам бу Одам Худонинг Ўѓли экан! – деди. 40 У ерда узоқдан қараб турган аёллар бор эди. Улар орасида магдалалик Марям, кичик Ёқуб билан Юсуфнинг онаси Марям ҳамда Саломия бор эдилар. 41 Исо Жалилада эканлигида, улар Унга хизмат қилиб эргашиб келган эдилар. У ерда Исо билан бирга Қуддусга келган бошқа кўп аёллар ҳам бор эди. 42 Жума куни кеч киришига сал қолган, дам олиш кунига тайёргарлик қилиш вақти тугаётган эди. 43 Шунда Олий Кенгашнинг таниқли аъзоси, Худо Шоҳлигига кўз тикиб юрган ариматеялик Юсуф журъат этиб, Пилатнинг ҳузурига борди ва Исонинг жасадини сўради. 44 Пилат Унинг дарров ўлганига ҳайрон бўлди. Юзбошини чақириб: – Унинг ўлганига кўп бўлдими? – деб сўради. 45 Юзбошидан билиб олгач, жасадни Юсуфга берди. 46 Юсуф кафан сотиб олди. Исони хочдан тушириб олиб, кафанга ўради ва қояда ўйилган қабрга қўйди. Кейин қабрнинг оѓзига бир тошни юмалатиб келтириб, қўйиб кетди. 47 Магдалалик Марям билан Юсуфнинг онаси Марям эса Исонинг қаерга кўмилганини кўрдилар.

Марк 16

1 Шанба кунги дам олиш вақти тугагач, магдалалик Марям, Ёқубнинг онаси Марям ва Саломия бориб Исога суртиш учун атирлар сотиб олдилар. 2 Якшанба куни жуда барвақт туриб, тонг отарда қабрга бордилар. 3 Улар бир-бирига: – Қабр оѓзидаги тошни биз учун ким аѓдариб беради? – дейишди. 4 Бошларини кўтариб қарашсаки, тош аллақачон аѓдарилган экан; у жуда ҳам катта эди. 5 Қабр ичига кириб, ўнг томонда ўтирган оқ кийимли бир йигитни кўрдилару, чўчидилар. 6 Йигит уларга: – Қўрқманглар! – деди. – Сизлар хочга михланган носиралик Исони изламоқдасизлар. У тирилди, У бу ерда йўқ. Мана Унинг қўйилган жойи! 7 Ҳнди сизлар бориб Унинг шогирдларига, айниқса Бутрусга: «У сизларни Жалилада кутяпти; сизларга айтганидек, Уни ўша ерда кўрасизлар», – деб айтинглар. 8 Аёллар қабрдан чиқиб, югуриб қочиб кетдилар. Уларни қалтироқ ва даҳшат босган эди. Қўрққанларидан ҳеч кимга бирон нарса айтмадилар. 9 Якшанба куни эрта саҳарда тирилган Исо биринчи бўлиб етти жиндан қутқарган магдалалик Марямга кўринди. 10 Марям бориб, илгари Исо билан бирга бўлган, энди эса мотам тутиб йиѓлаётган кишиларга хабар етказди. 11 Бироқ улар Исонинг тирик эканлигини ва Марям Уни кўрганлигини эшитсалар ҳам, ишонмадилар. 12 Шундан кейин Исо йўлда бир қишлоқ томон кетаётган иккита шогирдига бошқачароқ қиёфада кўринди. 13 Улар эса қайтиб келиб, бошқаларга хабар етказишди, лекин уларга ҳам ишонмадилар. 14 Ниҳоят, Исо Ўзининг еб-ичиб ўтирган ўн бир шогирдига зоҳир бўлди. Уни тирилган ҳолда кўрган одамларга ишонмай, имонсиз қолганлари, дийдасини қотиргани учун уларга таъна қилди. 15 Исо шогирдларига деди: «Бутун жаҳон бўйлаб юринглар ва ҳамма тирик жонга Инжил Хушхабарини тарѓиб қилинглар. 16 Ким ишониб, сувда имон келтирса, нажот топади. Ишонмаган эса маҳкум бўлади. 17 Қуйидаги аломатлар имонлиларга ҳамроҳ бўлади: Менинг номим билан жинларни қувиб чиқарадилар. Янги тилларда сўзлайдилар. 18 Қўлларига илон олиб кўтарсалар ёки ҳалокатли бирон нарса ичсалар ҳам, уларга зарар етмайди. Беморларга қўлларини қўйганда, улар соѓайиб кетадилар». 19 Раббимиз Исо шогирдларига ушбуларни тайинлаб бўлгач, осмонга кўтарилди ва Худонинг ўнг томонига ўтирди. 20 Шогирдлар эса кетиб, ҳамма ёқда воизлик қилиб юрдилар. Раббимиз уларга кўмаклашар ва пайдо қилган мўъжизалар орқали Ўз каломини тасдиқлар эди. Омин.

Луқо 1

1 Орамизда авж олган воқеаларни ҳикоя қилишга киришган кўпларнинг ташаббуслари маълумдир. 2 Бу бўлиб ўтган ҳодисотларни бошданоқ ўз кўзлари ила кўриб, бизга нақл қилган кишилар Илоҳий Каломнинг шоҳиду хизматкорлари бўлмишлар. 3 Шундай қилиб, мен ҳам бошидан ҳаммасини синчиклаб текширганимдан кейин, эй муҳтарам Теофил, бу воқеаларнинг тафсилотини тартиб ила сизга ёзиб беришни муносиб кўрдим, 4 токи сиз берилган маълумотларнинг жуда асосли эканини билингиз. 5 Яҳудия юртида Ҳирод ҳокимлик қилаётган даврда руҳонийларнинг Абиё аждодидан Закариё исмли бир руҳоний бор эди. Унинг хотини эса Ҳорун авлодидан бўлиб, оти Ҳлисабет эди. 6 Буларнинг иккови ҳам солиҳ ва художўй кишилар бўлиб, Худованднинг бутун амру фармонларига беками-кўст риоя қилиб юришар эди. 7 Лекин Ҳлисабет пуштсиз бўлганидан, уларнинг фарзанди йўқ эди; бунинг устига иккови ҳам қартайиб қолган эдилар. 8 Хизмат навбати ўз авлодига қолган бир кунда Закариё Худо ҳузурида руҳонийлик хизматини ўтаб турган эди. 9 Руҳонийлар одати бўйича, Худованд маъбадига кириб хушбўй тутатқилар тутатиш қуръаси унга насиб этган эди. 10 Тутатқи тутатиш вақтида катта жамоат ташқарида ибодат қилаётган эди. 11 Шу пайт Худованднинг бир фариштаси тутатқи тутатиладиган қурбонгоҳнинг ўнг ёѓида пайдо бўлиб, Закариёга зоҳир бўлди. 12 Закариё уни кўриб, эсанкиради-ю ваҳимага тушди. 13 Фаришта унга деди: – Закариё, қўрқма, чунки сенинг илтижоларинг ижобат бўлди. Хотининг Ҳлисабет сенга бир ўѓил туѓиб беради ва унинг исмини Яҳё қўясан. 14 У сенга шодлик ва бахт-саодат келтиради, унинг туѓилганидан кўплар қувонади. 15 У Худованд назарида улуѓ киши бўлади, маю шаробни сира ичмайди. Онаси қорнидан у Муқаддас Руҳга тўлиб тушади. 16 Исроил фарзандларидан кўпларини у ўзларининг Ҳгаси – Худовандга қайтариб қўяди. 17 У Илёс пайѓамбарнинг руҳи ва қудрати ила Раббимиз олдида юриб келади. Оталар дилини фарзандларига қайтариб, осий бандаларнинг фикрини солиҳлар томон мойил қилиб, ҳозирланмиш бир халқни Раббимизга тақдим этади. 18 Закариё фариштага: – Мен бунга қандай амин бўламан? Мана, ўзим қариб қолдиму, хотиним ёши ҳам ўтиб қолди, – деди. 19 Фаришта унга жавоб берди: – Мен Худо олдида турган Жаброилман, сенга бу гаплар тўѓрисида хушхабар етказиш учун юборилганман. 20 Ўз вақтида бажо бўлажак сўзларимга ишонмаганинг учун, мана энди тилдан қоласан. Бу ишлар амалга ошадиган кунгача гапиролмайсан, – деди. 21 Шу орада Закариёни кутиб турган халқ унинг маъбадда имиллаб қолганига ҳайрон бўлди. 22 Закариё халқ олдига чиққач, сўзламоққа тили айланмади. Халқ унинг маъбадда ваҳий кўрганлигини тушунди. Закариё гунг бўлиб қолгани учун, улар билан имо-ишора орқали мулоқот этди. 23 Диний хизмат муддати тугагач, Закариё уйига қайтиб борди. 24 Орадан кунлар ўтиб, унинг хотини Ҳлисабет ҳомиладор бўлди. У беш ой яшириниб юрди. 25 «Бу менга Раббимнинг назарлари тушган шу кунларда бўлди, – дерди у. – У менга эътибор бериб, эл ичида юзи қораликдан қутқарди». 26 Ҳлисабетнинг ҳомиладорлигига олти ой бўлгач, Худо фаришта Жаброилни Жалиланинг Носира деган шаҳрига, 27 Довуд авлодидан Юсуф исмли йигитга унаштирилган бир қизга юборди. Қизнинг оти Марям эди. 28 Фаришта унинг олдига кириб: – Салом, эй Худо ёрлақаган! Худованд сен билан. Аёллар ичра мубораксан, – деди. 29 Марям эса фариштани кўриб, унинг сўзларидан саросимага тушди. «Бу қанақа саломлашиш бўлди?» – дея кўнглидан ўтказди. 30 Фаришта унга деди: – Марям, қўрқма, сен Худодан иноят топдинг. 31 Мана, сен ҳомиладор бўлиб, ўѓил туѓажаксан ва Унинг исмини Исо қўюрсан. 32 У улуѓ бўлгай, Худойи Таолонинг Ўѓли деб ном олгай. Худойи Таоло Унга отаси Довуднинг тахтини бергай. 33 У Ёқуб хонадони узра абадий подшоҳлик қилур ва бу подшоҳликнинг чеки бўлмагай. 34 Марям: – Мен ҳали эр кўрмаган бўлсам, бу қандай бўлади? – деб сўради фариштадан. 35 Фаришта жавоб берди: – Муқаддас Руҳ сенинг устингга тушиб келади, Худойи Таолонинг қудрати сени қоплайди. Шу сабабли сендан туѓилажак муқаддас бола Худонинг Ўѓли дейилур. 36 Мана, бепушт деб юришган қариндошинг Ҳлисабет ҳам қарилигида ўѓилга ҳомиладор бўлди. Ҳомиласи олтинчи ойда. 37 Зеро Худонинг бирон каломи пучга чиқмас. 38 Шунда Марям: – Мана, мен Худованднинг бандасиман. Менга айтганинг келсин, – деди. Фаришта эса унинг ёнидан ѓойиб бўлди. 39 Марям ўша кунлардаёқ зудлик билан йўлга тушиб, тоѓлик юртга, Яҳудо қабиласига мансуб бир шаҳарга борди. 40 У Закариёнинг уйига кириб Ҳлисабет билан саломлашди. 41 Ҳлисабет Марямнинг саломини эшитгани замон унинг қорнидаги боласи ўйноқлаб кетди. Ҳлисабет Муқаддас Руҳга тўлди-да, 42 баланд овоз билан хитоб қилиб деди: – Сен аёллар ичра мубораксан, қорнингдаги бола ҳам муборакдир! 43 Не бахтки, Раббимнинг оналари менга ташриф айладилар! 44 Сенинг саломинг қулоѓимга етиши биланоқ қорнимдаги бола қувончдан ўйноқлаб кетди. 45 Ҳй эътиқод қилган, бахтлисан! Чунки Худованд сенга айтганларини амалга оширгай. 46 Марям шундай деди: 47 «Жон-таним-ла Худовандни улуѓлайман, Халоскор Тангрим ила кўнглим шод-хуррам. 48 Мен бандаи ҳақирига У назар солди. Ҳнди мени барча авлодлар олқагай. 49 Қодир Тангри азимкорлик кўрсатди менга; Унинг исми – муқаддасдир. 50 Унинг марҳаматлари насиб этгай Ундан қўрққан авлод-аждодларга. 51 Кучини У кўрсатди-да қўлдан келувчи, Манманларни ўз хаёллари-ла тўздай тўзитди. 52 Тахтларидан туширди ҳукмдорларни, Баландга кўтарди ҳақир-мўминни. 53 Очларни тўйѓизиб бахт-саодатли қилди, Қуппа-қуруқ жўнатди бойликка ўчни. 54 Ота-бобомизга берган ваъдаси бўй-ла, Иброҳимга ҳамда унинг зурриётига 55 Шафқат қилишни ёдда тутиб мангу, Ўѓлони – Исроилга ҳиммат айлади». 56 Шундай қилиб, Марям уч ойча Ҳлисабет билан бўлиб, ўз уйига қайтиб келди. 57 Ҳлисабетнинг ой-куни тўлиб, ўѓил туѓди. 58 Қўни-қўшни ва қариндошлари Худованднинг унга кўрсатган буюк марҳаматини эшитиб, у билан бирга қувонишди. 59 Саккизинчи куни болани суннат қилгани олиб боришди. Унга отасининг исмини – Закариё қўймоқчи бўлишди. 60 Бунга боланинг онаси эътироз билдириб: – Йўқ, исмини Яҳё қўямиз, – деди. 61 Лекин бошқалар: – Қариндош-уруѓинг орасида бу исм билан аталган ҳеч ким йўқ-ку, – дейишди унга. 62 Шу пайт отасига ҳам имо-ишора қилиб, ундан болага қандай исм қўймоқчи эканлигини сўрашди. 63 Закариё бир тахтача талаб қилди ва: «Унинг исми Яҳё бўлади», – деб ёзиб қўйди. Ҳамма ҳайрон қолди. 64 Ўша заҳоти Закариёнинг оѓзи очилиб, тилга кирди. У Худони улуѓлаб гапира бошлади. 65 Атрофда яшовчиларнинг ҳаммасини ваҳима босди. Бу ҳақдаги овоза бутун тоѓлик Яҳудия ўлкасига ёйилиб, оѓизга тушиб кетди. 66 Ҳшитган барчанинг фикри булар билан банд бўлиб: «Ажабо, бу бола ким бўлар экан?» – деб юришди. Чунки Худованднинг қўли унда намоён эди. 67 Чақалоқнинг отаси Закариё Муқаддас Руҳга тўлиб, башорат қилиб деди: 68 «Ўз халқини йўқлаб, асоратдан қутқарган Раббимиз Исроилнинг Худовандига ҳамду санолар! 69 У қули Довуд хонадонидан чиққан Қудратли Нажоткорни берди бизга; 70 Қадимдан муқаддас пайѓамбарлар орқали сўзлаганига мувофиқ, 71 У барча ашаддий душманларимиз қўлидан бизни қутқаргай. 72 Ота-бобомизларга марҳамат айлаб, Улар-ла қилган муқаддас аҳдини ёдлади. 73 Отамиз Иброҳимга қасамёд қилганига кўра, У ёвларимиз қўлидан бизни қутқариб, 74 Умримиз борича Ўз паноҳида бехатар сақлаб, 75 Муқаддаслик ва солиҳлик ила Ўзига хизмат қилмоѓимизга илож топажак. 76 Сен ҳам, эй чақалоқ, Ҳақ Таолонинг пайѓамбари деб ном оласан. Зеро сен Раббимиз олдида юриб, У қадам босар йўлни муҳайё қилурсан. 77 Унинг халқига гуноҳлари афв бўлиб, Нажот топажакларини англатарсан. 78 Зеро Худойимиз меҳр-шафқати ила Юксакликдан нажот тонги ёришди, Уфқимизни равшан қилиб юборди. 79 Зулматда, ўлим соясида ўтирганларга зиёсин сочди, Оёқларимизни эса тинчлик йўлига бурди». 80 Шундай қилиб, бола Яҳё улѓайиб ва руҳан қувватланиб, Исроилга кўринадиган кунигача чўл-саҳроларда бўлди.

Луқо 2

1 Ўша кунларда Қайсар Август, бутун Рим дунёсидаги аҳоли рўйхатга олинсин, деган фармон чиқарди. 2 Шундай қилиб, Сурияда Квириний ҳокимлик қилганда илк бор рўйхатга олиш содир бўлди. 3 Ҳар ким рўйхатдан ўтиш учун ўз шаҳрига борди. 4 Шунингдек, Юсуф ҳам Жалиланинг Носира шаҳридан Яҳудияга, Довудлар шаҳри Байтлаҳмга борди. Чунки у Довуд насаби ва хонадонидан эди. 5 У ўзига унаштирилган қиз, ҳомиладор Марям билан бирга рўйхатдан ўтмоқчи бўлди. 6 Улар ўша ерда бўлганларида эса Марямнинг ой-куни тўлди. 7 У ўзининг тўнѓич ўѓлини туѓди. Уни йўргаклаб, охурга ётқизиб қўйди, чунки мусофирхонада уларга жой йўқ эди. 8 Ўша юртда чўпонлар бор эди. Улар тунда сурувларини пойлаб, далада тунар эдилар. 9 Тўсатдан Худованднинг фариштаси уларнинг олдида пайдо бўлди ва илоҳий нур уларнинг кўзларини қамаштирди. Бу даҳшат чўпонларни ваҳимага солди. 10 – Қўрқманглар! – деди уларга фаришта. – Мен сизларга эл-халқни чексиз қувонтиражак Хушхабарни келтирдим. 11 Бугун Довудлар шаҳрида сизлар учун Халоскор туѓилди. У Раббимиз – Масиҳдир. 12 Мана, сизларга Унинг белгиси: йўргакланган, охурда ётган чақалоқни топасизлар. 13 Бирданига фаришта ёнида лак-лак самовий қўшинлар бўй кўрсатди. Улар Худога ҳамду сано айтишарди: 14 «Самодаги Худога ҳурмату иззат, Ердаги бандаларга тинчлигу марҳамат!» 15 Фаришталар улар олдидан осмонга кўтарилган замон, чўпонлар ўзаро сўз қотдилар: – Қани, келинглар, Байтлаҳмга бориб, Худованд бизга билдирган бу воқеани кўрайлик! 16 Улар югура боришиб, Марям, Юсуф ва охурда ётган чақалоқни топдилар. 17 Кўришибоқ, чақалоқ ҳақида ўзларига айтилган башоратдан сўзладилар. 18 Ҳамма эшитганлар чўпонларнинг гапига жуда ҳайрон бўлишди. 19 Марям эса бу сўзларнинг барини дилига тугиб олиб, чуқур ўйлаб юрди. Охири чўпонлар: 20 – Биз ҳамма нарсани айни айтилганидек топдик, – деб, эшитиб кўрганлари учун Худога ҳамду сано ўқиб, қайтдилар. 21 Орадан саккиз кун ўтиб, чақалоқни суннат қилмоқ лозим бўлди. Марям ҳомиладор бўлишидан олдин фаришта унга буюрганидай, боланинг исмини Исо қўйдилар. 22 Мусонинг Қонунида баён этилган чилла даври тамом бўлгач, Худовандга баѓишлаш учун Исони Қуддусга олиб келдилар. 23 Чунки Худованд Қонунида: «Туѓилган ҳар бир тўнѓич ўѓил Худовандга баѓишлансин», деб битилган. 24 Яна Худованд Қонунида айтилишича, улар «иккита мусича ёки иккита каптар палапонини» қурбон қилишга ният қилдилар. 25 Ўша вақтда Қуддусда Шимъўн номли бир одам бор эди. У солиҳ ва диндор бўлиб, Исроилнинг тасалли топиш замонини интизор бўлиб кутар эди. Муқаддас Руҳ эса унга ёр эди. 26 Муқаддас Руҳ унга: «Сен Худованд юборган Масиҳни кўрмагунингча, ўлмайсан», деб илҳом берган эди. 27 Шундай қилиб, Шимъўн Муқаддас Руҳ таъсирида маъбадга борди. Исонинг отасию онаси Илоҳий Қонунда буюрилган маросимларни ижро қилайлик, деб чақалоқни ичкари олиб кирганларида, 28 Шимъўн чақалоқни қучоѓига босиб, Худони улуѓлаб деди: 29 «Ҳой Ҳгам, Сен айтган сўзингга мувофиқ, Қулингга энди тинч жавоб бергайсан. 30 Зероки ўз кўзим-ла кўролдим 31 Барча эллар учун ҳозирлаган нажотинг, 32 Турли элу халқларга илоҳий нур сочувчи, Халқинг Исроилга эса шараф келтирувчи нажотинг». 33 Исонинг отаси Юсуф ва онаси У ҳақда айтилган бу сўзларга ҳайрон бўлишди. 34 Шимъўн уларни дуо қилиб, Исонинг онаси Марямга деди: – Мана шу ётган гўдак Исроилда кўпларнинг қулаши ҳамда юксалишига сабабчи бўлади, илоҳий синоат деб кўп қаршилик қўзѓайди. 35 Сенинг қалбингга ҳам бу тиѓ санчилар, кўпларнинг қалбидаги фикр-хаёли ҳам ошкор бўлиб қолар. 36 У ерда Ошер қабиласидан Фануилнинг қизи Анна исмли жуда кекса бир пайѓамбар аёл ҳам бор эди. У ёш эр кўриб, етти йилда тул қолган эди. 37 Саксон тўрт ёшар бева энди маъбаддан ҳеч айрилмасди, рўза тутарди, кечаю кундуз тоат-ибодат қилиб, Худо хизматида эди. 38 Шу онда у ҳам яқинлашиб, Худовандни мадҳ этганча Қуддуснинг нажот кунига кўз тикиб юрганларнинг ҳаммасига бу бола ҳақида сўзлай бошлади. 39 Юсуф билан Марям Худованд Қонунида буюрилган бутун удумларни бажо келтиргандан кейин Жалилага, ўз шаҳарлари Носирага қайтиб бордилар. 40 Бола эса ўсиб, ҳикматга бой ва руҳан бақувват бўла борган сайин, Худонинг инояти Унда намоён бўлар эди. 41 Исонинг ота-онаси ҳар йили Фисиҳ байрамида Қуддусга борар эдилар. 42 Исо ўн икки ёшга тўлганда, улар яна одатдагидай байрам учун Қуддусга бордилар. 43 Байрам кунлари тамом бўлиб, улар уйга қайтар эканлар, ўсмир Исо Қуддусда қолди. Исонинг ота-онаси эса буни пайқамадилар. 44 У бошқалар билан бирга келяпти, деб ўйладилар. Бир кунлик йўл юришгач, қариндош билан танишлари орасида Исони қидира бошладилар. 45 Уни тополмай, қидира-қидира Қуддусга қайтдилар. 46 Уч кундан сўнг Уни маъбаддан топдилар. У муаллимлар орасида ўтириб, уларни тинглар ва ҳам саволлар берар эди. 47 Уни тинглаётганлар бари Унинг фаҳм-идрокига ва бераётган жавобларига ҳайрон эдилар. 48 Ота-онаси Уни кўриб, ажабландилар. Онаси Унга: – Болам, нега бизни бундай овора қилдинг? Мана, отанг билан мен жуда қайѓуриб Сени қидириб келяпмиз, – деди. 49 Исо уларга: – Мени қидиришингизнинг нима кераги бор эди? Ёки Отамнинг ишлари билан машѓул бўлишим кераклигини билмас эдингизми? – деди. 50 Аммо улар Унинг айтган сўзларини тушунмадилар. 51 Исо улар билан бирга жўнаб, Носирага қайтиб келди. Уларга итоатли бўлиб юрди. Онаси эса бу гапларнинг ҳаммасини дилига тугиб олди. 52 Шундай қилиб, Исо заковатда ҳам, ёшда ҳам улѓайиб бориб, Худо ва бандаларининг меҳрини қозонар эди.

Луқо 3

1 Қайсар Тибериус салтанатининг ўн бешинчи йили эди. Яҳудияда Пўнтий Пилат, Жалилада Ҳирод, Итурея билан Трахонит вилоятларида унинг укаси Филип, Авилина юртида эса Лисаний ҳокимлик қилар эдилар. 2 Ҳанан ва Каяфа олий руҳоний лавозимида эдилар. Ўша вақтда саҳрода яшаётган Закариёнинг ўѓли Яҳёга Худо каломи келди. 3 Яҳё Ўрдун дарёси атрофидаги бутун юртларни кеза бошлади, халқни тавба-тазарру қилишга ва гуноҳлари кечирилиши учун сувга чўмиб имон келтиришга чорлади. 4 Бу воқеа худди Ишаъё пайѓамбарнинг китобида битилган оятга тўѓри келади: «Мана, чўлда нидо янграмоқда: Худованд йўлини тайёрлангиз, Равон айлангиз сўқмоқларин! – дея. 5 Неки сой бор, тўлажак лим-лим, Ҳар тоѓу тош чўкажак бир қур. Қинѓир-қийшиқ йўллар ростланиб, Паст-баландликлар текис бўлур, 6 Ҳар бир башар Худо нажотин кўрур». 7 Яҳё ўз ҳузурида сувга чўмиб имон келтириш учун келаётган халқ оммасига хитоб қилди: – Ҳой илонлар зоти-ей! Бошингизга келаётган Худо ѓазабидан қочишни сизларга ким уқтирди? 8 Бундан буён тавба қилганингизга яраша самара беринглар! Ўзингизча: Отамиз Иброҳим, деб ўйлаб ўтирманглар. Мен сизларга: Худо шу тошлардан Иброҳимга авлод тиклашга қодир, деяпман. 9 Ҳозирдан дарахтлар илдизида болта ётибди-ку. Ҳнди яхши мева бермаган ҳар бир дарахт кесилиб оловга ташланади. 10 Халойиқ Яҳёдан сўради: – Ундай бўлса, биз нима қилишимиз керак? 11 У жавоб бериб деди: – Кимнинг иккита уст-боши бўлса, бирини муҳтожларга берсин. Кимнинг озиқ-овқати бўлса, у ҳам шундай қилсин. 12 Солиқчилардан баъзилари ҳам сувда имон келтириш учун келиб, Яҳёдан: – Устоз, биз нима қилишимиз керак? – деб сўрашди. 13 Яҳё: – Сизларга буюрилганидан ортиѓини талаб қилманглар, – деб жавоб берди. 14 Баъзи бир аскарлар ҳам ундан: – Хўш, бизлар нима қилишимиз керак? – деб сўрадилар. Яҳё уларга: – Ҳеч талончилик қилманглар, ҳеч кимнинг ҳақини еманглар, ўз маошингиз билан қаноатланиб юринглар, – деди. 15 Халойиқ умидвор бўлиб, Яҳё ҳақида: «Бу Масиҳ эмасмикин?» – деб кўнгилдан ўтказиб турар эди. 16 Яҳё эса ҳаммага жавобан деди: – Мен сизларни сувгагина чўмдириб юрибман. Лекин бундан сўнг мендан қудратли Киши келмоқда, мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман. У сизларни Муқаддас Руҳга ва оташга чўмдиради. 17 Унинг паншахаси қўлида тайёр турибди, У Ўз хирмонини шопириб ташлайди: буѓдойни Ўз омборига тўплаб, сомонни эса сўнмас ўтда ёндириб юборади. 18 Яҳё яна кўп нарсалар хусусида халойиққа насиҳат қилиб, Хушхабарни баён этар эди. 19 Вилоят ҳокими Ҳирод ҳам Яҳё тарафидан фош бўлиб қолди. Чунки у ўз укасининг хотини Ҳиродияни олган ва бошқа бир қатор ёмонликлар ҳам қилган эди. 20 Шундай қилиб, Ҳирод қилѓиликлари етмагандай, бунинг устига Яҳёни зиндонга қаматиб қўйди. 21 Барча халойиқ сувга чўмиб имон келтираётган вақтда, Исо ҳам сувга чўмди. У ибодат қилиб турганда осмон очилиб кетди 22 ва Муқаддас Руҳ жисм тусини олиб, каптар шаклида Унинг устига тушиб келди. Осмондан эса: «Сен Менинг севикли Ўѓлимсан, Сендан мамнунман», – деган садо келди. 23 Исо Ўз хизматини бошлаган вақтда ўттиз ёшлар чамасида эди. У Юсуфнинг ўѓли ҳисобланар эди. Юсуф эса – Ҳли ўѓли, 24 Маттот ўѓли, Левий ўѓли, Малкий ўѓли, Янай ўѓли, Юсуф ўѓли, 25 Маттатиё ўѓли, Омўс ўѓли, Наҳум ўѓли, Ҳесли ўѓли, Нагай ўѓли, 26 Маҳат ўѓли, Маттатиё ўѓли, Шимъий ўѓли, Йўсеҳ ўѓли, Йўдо ўѓли, 27 Юҳанно ўѓли, Резо ўѓли, Зарубобил ўѓли, Шаълтиэл ўѓли, Нерий ўѓли, 28 Малкий ўѓли, Аддий ўѓли, Қосам ўѓли, Ҳлмодам ўѓли, Ѓер ўѓли, 29 Йўшуа ўѓли, Илъазар ўѓли, Ёрим ўѓли, Маттот ўѓли, Левий ўѓли, 30 Шимъўн ўѓли, Яҳудо ўѓли, Юсуф ўѓли, Юнус ўѓли, Ҳлёқим ўѓли, 31 Малиё ўѓли, Манно ўѓли, Маттато ўѓли, Натан ўѓли, Довуд ўѓли, 32 Ишай ўѓли, Обид ўѓли, Бўаз ўѓли, Салмўн ўѓли, Наҳшўн ўѓли, 33 Аминадоб ўѓли, Ром ўѓли, Ҳасрўн ўѓли, Парас ўѓли, Яҳудо ўѓли, 34 Ёқуб ўѓли, Исҳоқ ўѓли, Иброҳим ўѓли, Тераҳ ўѓли, Наҳўр ўѓли, 35 Саруѓ ўѓли, Раѓу ўѓли, Фалаж ўѓли, Ҳавер ўѓли, Шалаҳ ўѓли, 36 Қенан ўѓли, Арпахшод ўѓли, Сом ўѓли, Нуҳ ўѓли, Ламак ўѓли, 37 Матушалоҳ ўѓли, Ҳанўх ўѓли, Ёред ўѓли, Маҳолалил ўѓли, Қенан ўѓли, 38 Ҳнўш ўѓли, Шит ўѓли, Одам ўѓли, Худо ўѓли эди.

Луқо 4

1 Исо Муқаддас Руҳга тўлган ҳолда Ўрдун дарёсидан қайтиб келди. У Муқаддас Руҳнинг таъсирида саҳрода айланиб юриб, 2 қирқ кун иблис томонидан васвасага солинди. У бу кунларда ҳеч нарса емай, охирида оч қолди. 3 Ўшанда иблис Исога: – Агар Сен Худонинг Ўѓли бўлсанг, бу тошга буюр, нонга айлансин! – деди. 4 Исо бунга жавобан: – Тавротд: «Инсон ёлѓиз нон билан эмас, балки Худонинг ҳар бир каломи билан яшайди», деб ёзилган, – деди. 5 Сўнг Исони баланд бир тоққа олиб чиқиб, иблис бир лаҳзада оламнинг барча салтанатларини Унга кўрсатди. 6 Иблис Исога деди: – Барча бу ўлкалар устидан ҳокимлик қилишни ҳамда буларнинг шон-шуҳратини Сенга бераман; улар менга топширилган ва мен истаганимга бераман. 7 Ҳнди Сен менга сажда қилсанг бас, ҳаммаси Сеники бўлади. 8 Исо жавоб бериб: – Йўқол олдимдан шайтон! Тавротд: «Ҳганг Худовандга сажда қил, биргина Унга итоатда бўл», деб ёзилган, – деди. 9 Кейин иблис Исони Қуддусга олиб борди. Уни маъбаднинг тепасига турѓизиб, шундай деди: – Агар Сен Худонинг Ўѓли бўлсанг, Ўзингни бу ердан пастга ташла-чи. 10 Чунки шундай битилгани бор: «У Ўз фаришталарига сен ҳақда амр этгай, Токи сени асраб қолсинлар. 11 Улар сени қўлларида кўтариб кетар, Оёѓинг ҳам тошга қоқилмагай». 12 Исо иблисга жавобан: – Яна: «Ҳганг Худовандни синама», деб ёзилгани ҳам бор, – деди. 13 Иблис эса барча васвасаларини тамом қилгандан кейин вақтинча Исодан узоқлашди. 14 Исо Муқаддас Руҳ қудратида Жалилага қайтиб келди. У ҳақда мамлакат бўйлаб овоза тарқалди. 15 Яҳудийлар ибодатхоналарида таълим бергани сари, ҳамма Унинг дуосини қилди. 16 Сўнг Исо ўсиб тарбияланган жойи Носирага борди. Ўз одати бўйича шанба кунида ибодатхонага кириб, тиловат қилиш учун ўрнидан турди. 17 Унга Ишаъё пайѓамбарнинг китобини узатдилар. У китобни очиб, қуйидаги оят ёзилган жойни топди: 18 «Худованднинг Руҳи Менга ёр. У Мени муқадда мой-ла мойлади. Бечораларга мужда етказмоқ учун, Дилабгорларга шифо бермоқ учун, Асирга: озод бўлгил, Кўрга: очилсин кўзинг, демоқ-чун, Мазлумга эркинликни эълон этиб, 19 Марҳамат йили бўлгай, демоқ-чун, Худованд Мени юборди». 20 Кейин Исо китобни ёпиб, хизматкорга бериб, ўтирди. Ибодатхонадаги барчанинг кўзи Унга тикилди. 21 Исо уларга сўзлай бошлади: – Сизлар эшитган калом шу бугун бажо бўлди, – деди. 22 Ҳамма Исонинг айтганларини маъқуллар эди. Унинг оѓзидан чиққан латиф сўзларга маҳлиё бўлишиб: «Юсуфнинг ўѓли эмасми Ўзи?» – деб қўяр эдилар. 23 Исо уларга деди: – Сизлар албатта: «Ҳй табиб, ўзингни ўзинг давола» деган матални эсимга туширмоқчисизлар. «Биз эшитганимиздай, Кафарнаҳумда рўй берган ишларни бу ерда, ўз юртингда ҳам қил-чи», деб айтмоқчисизлар-да. 24 Кейин Исо давом этди: – Сизларга чинини айтайин, ҳеч қандай пайѓамбар ўз юртида қабул қилинмайди. 25 Масалан, Илёс пайѓамбар даврида уч йилу олти ой осмон тутилиб, бутун мамлакатда оѓир очарчилик бўлганда, Исроилда кўп бева аёллар бор эди. 26 Аммо Илёс уларнинг биронтасига юборилмай, фақатгина Сидўн диёридаги Зорафат шаҳрида яшовчи бир бевага юборилган эди. 27 Худди шу сингари Ҳлиша пайѓамбарнинг даврида ҳам Исроилда кўп моховлар бор эди. Аммо буларнинг биронтаси соѓаймаган бўлса-да, фақатгина суриялик Наоман соѓайиб қолди, – деди. 28 Йиѓилган жамоат буларни эшитиб, ҳаммалари қаттиқ ѓазабланиб кетишди. 29 Ўринларидан туриб, Исони шаҳардан ташқарига ҳайдаб чиқаришди-да, Уни ташлаб юбориш учун ўз шаҳарлари қурилган тепанинг четига олиб боришди. 30 Лекин Исо уларнинг орасидан ёриб ўтиб, кўздан ѓойиб бўлди. 31 Исо Жалиланинг Кафарнаҳум шаҳрига келиб, шанба кунларида халққа таълим берадиган бўлди. 32 Халқ эса Исонинг таълимотига ҳайрон қолди, чунки Унинг сўзида куч-қудрат бор эди. 33 Шаҳарнинг ибодатхонасида жинга чалинган, ёмон руҳли бир одам бор эди. У баланд овоз билан бақириб: 34 – Қўйсанг-чи, носиралик Исо! Бизлар билан нима ишинг бор? Сен бизни ҳалок қилгани келдинг-ку! Сенинг кимлигингни биламан: Сен Худонинг Азизисан! – деди. 35 – Жим бўл ва бу одамдан чиқиб кет! – деди Исо жинга дўқ уриб. Жин эса бу одамни ҳамманинг кўз ўнгида ерга қулатди-да, унга ҳеч қандай зарар етказмай, чиқиб кетди. 36 Ҳаммани ваҳима босди. Халқ ўзаро мулоҳаза қилиб: «Бу қандай гап экан? У ёмон руҳларга ҳам куч-қудрат ва ҳокимлик билан буюради, улар эса чиқиб кетади!» – дейишар эди. 37 Шундай қилиб, Исо ҳақидаги шов-шув ён-атрофга овоза бўлди. 38 Исо ибодатхонадан чиқиб Симуннинг уйига кирди. Симуннинг қайнонаси оѓир иситмада қийналиб ётган эди. Исога касални кўриб қўйишни илтимос қилишди. 39 Исо аёлнинг ёнига келиб, иситмани койиб қўйди. Иситма эса ўша заҳоти аёлни тарк этди. У турибоқ, уларга хизмат қилишга тутинди. 40 Қуёш ботаётган чоѓ, ҳамма турли хасталикларга йўлиққан одамларини Исонинг ҳузурига келтиришарди. Исо қўлларини ҳар бирига тегизиб уларга шифо берарди. 41 Жинлар эса: «Сен Худонинг Ўѓли – Масиҳсан!» – деб бақирганларича, кўп одамларни тарк этардилар. Исо жинларга дўқ уриб, гапиришларига монелик қиларди. Чунки улар Унинг Масиҳлигини биларди. 42 Кундуз бўлгач, Исо уйдан чиқиб хилват жойга тортиниб кетди. Халқ эса Уни қидириб топиб, ташлаб кетмасликни сўраб ёлворди. 43 Исо уларга: – Мен Худо салтанати тўѓрисидаги Хушхабарни бошқа шаҳарларга ҳам етказишим фарз, Мен шунинг учун юборилганман, – деди. 44 Шундай қилиб, Исо Жалила юртининг ибодатхоналарида воизлик қилиб юрди.

Луқо 5

1 Бир куни Исо Генисарет кўли ёқасида турганда, халойиқ Худонинг каломини тинглаш учун Унинг ҳузурида тирбанд эди. 2 Исо кўл қирѓоѓида турган икки қайиқни кўрди. Балиқчилар шу орада қайиқдан чиқиб, тўрларини юваётган эдилар. 3 Қайиқлардан бири Симуннинг қайиѓи эди. Исо унга тушиб, қирѓоқдан бир оз нарироқ сузиб боришни Симундан илтимос қилди. Сўнг ўтириб, қайиқ ичидан халққа таълим беришга тушди. 4 Насиҳатларини тугатиб, Исо Симунга: – Чуқурроқ сувларга сузиб бориб, ўлжа учун тўрларингизни ташланглар, – деди. 5 Симун жавоб бериб: – Устоз, бизлар тун бўйи уриниб, ҳеч нарса тутолмадик. Лекин Сенинг сўзинг бўйича тўрни ташлайман, – деди. 6 Улар Исонинг айтганини қилгач, жуда кўп балиқ овладиларки, ҳатто тўрлари йиртилиб кетди. 7 Улар бошқа қайиқдаги ўртоқларига ёрдам беришлари учун ишора қилдилар. Ўртоқлари келиб, иккала қайиқни чўкар даражада тўлдириб олдилар. 8 Симун Бутрус буни кўрди-да, Исонинг тизига чўккалаб: – Ё Раббий! Менинг олдимдан кетгин, чунки мен гуноҳкор инсонман, – деди. 9 Улар тутган бундай мўл балиқ овидан ўзини ва у билан бирга бўлганларнинг ҳаммасини ваҳима босган эди. 10 Симуннинг шериклари Забадий ўѓиллари Ёқуб билан Юҳанно ҳам ваҳимага тушишган эди. Исо Симунга қараб: – Қўрқма, бундан буён инсонларни овлайсан, – деди. 11 Улар иккита қайиқни қирѓоққа тортдилар ва ҳаммасини қолдириб, Исонинг ортидан эргашдилар. 12 Исо бир шаҳарда бўлганда, бутун танаси мохов бўлган бир киши келиб қолди. У Исони кўриб, юз тубан ерга ташланди-да: – Ҳй Ҳазрат, агар истасанг, мени моховликдан поклай оласан, – деб ялинди. 13 Исо қўлини узатди ва унга тегизиб: – Истайман, пок бўл! – деб қўйди. Моховлик эса ўша заҳоти ундан ариди. 14 Исо унга буни ҳеч кимга айтмасликни тайинлади. Унга: – Бориб ўзингни руҳонийга кўрсат, дардинг ариганини тасдиқлатиш учун Мусо пайѓамбар амр этган қурбонликларни келтириб бер; бундан ҳаммага далолат бўлсин, – деди. 15 Шу билан Исо ҳақидаги гап-сўз яна кўпроқ ёйилиб кетди. Тумонат халойиқ Уни тинглаш ва ўзларининг дардларидан фориѓ бўлиш учун Унинг олдига йиѓилиб келар эди. 16 У эса гоҳо-гоҳо хилват жойларга чекиниб, ибодат қилар эди. 17 Исо таълим бераётган кунларнинг бирида Жалила билан Яҳудия юртларининг ҳар бир қишлоѓидан ҳамда Қуддусдан фарзийлар ва Таврот тафсирчилари келди. Улар ўтириб тинглар эканлар, хасталарни шифоловчи илоҳий куч Исода намоён бўлаётган эди. 18 Кимсалар тўшакда шол бир одамни олиб келдилар. Уни уйга, Исонинг олдига олиб киришга уриндилар. 19 Лекин одам кўплигидан бунинг иложини тополмай, уйнинг томига чиқиб, томни ёриб, шолни тўшаги билан ўртага, Исонинг олдигаёқ туширдилар. 20 Исо уларнинг эътиқодини кўриб: – Ҳй одам боласи, сенинг гуноҳларинг кечирилди, – деди. 21 Уламолар ва фарзийлар эса: «Куфрлик қилаётган бу Одам ким экан? Ёлѓиз Худодан бошқа гуноҳларни ким кечира олади?» – деб мулоҳаза юрита бошладилар. 22 Исо уларнинг мулоҳазаларини сезиб, бунга жавобан: – Сизлар кўнгилда нималарни мулоҳаза қиляпсизлар? – деди. 23 – Нимани айтиш осонроқ: Гуноҳларинг кечирилди, деб айтишми, ёки: ўрнингдан туриб юра қол, деб айтишми? 24 Лекин Инсон Ўѓлининг ер юзида гуноҳларни кечириш қудрати борлигини ҳам билиб қўйинглар! Шундай дейиши билан Исо шол одамга қайрилиб: – Сенга айтаман: Ўрнингдан тур, тўшагингни ол-да, уйингга юр! – деди. 25 Шол ўша заҳоти ҳамманинг кўз ўнгида ўрнидан туриб кетди, ўзи ётган тўшагини олиб, Худони улуѓлаб уйига кетди. 26 Ҳаммани ваҳима босди. Худони олқишлар эканлар: – Биз ажиб ишлар кўрдик-да бугун, – дедилар қаттиқ қўрқиб. 27 Шундан сўнг Исо у ердан чиқиб, солиқ йиѓадиган жойда ўтирган Левий номли солиқчини кўриб қолди, унга: – Менинг орқамдан юр! – деди. 28 У ўрнидан турди, ҳамма нарсасини қолдириб, Исонинг кетидан эргашди. 29 Сўнгра Левий ўз уйида Исо шарафига катта зиёфат берди. Улар билан бирга еб-ичиб ўтирганлар орасида оддий халқдан талай киши ва кўпгина солиқчилар бор эди. 30 Дин олимлари ва фарзийлар эса зорланиб, Исонинг шогирдларига: – Нега сизлар солиқчию гуноҳкорлар билан бирга еб-ичиб ўтирибсизлар? – дейишди. 31 Исо уларга шундай жавоб берди: – Соѓлар эмас, беморлар табибга муҳтождир. 32 Мен тақводорларни эмас, гуноҳкорларни тавбага чақиргани келганман. 33 Яна Унга дедилар: – Мана, Яҳёнинг шогирдлари тез-тез рўза тутиб ибодат қилишади, фарзийларнинг шогирдлари ҳам худди шундай қилишади. Сенинг шогирдларинг-чи, нега еб-ичиб юрибдилар? 34 Исо уларга деди: – Куёв даврада бўлган вақтда тўй аҳлини рўза тутишга мажбур қилиб бўлармикин? 35 Бироқ куёв улардан жудо бўлган кунлар келади, ана ўшанда рўза тутадилар. 36 Исо уларга бир масални ҳам айтиб берди: – Ҳеч ким янги кийимдан йиртиб олиб, эски кийимга ямоқ солмайди. Акс ҳолда янги кийим йиртиқ-ямоқ бўлади ва янги кийимдан олинган ямоқ ҳам эски кийимга тўѓри келмайди. 37 Шунингдек, ҳеч ким янги шаробни эски мешга қуймайди. Чунки янги шароб мешни йиртади, шароб тўкилади ва меш ҳам нобуд бўлади. 38 Аксинча, янги шаробни янги мешга қуйиш керак. [Шунда у ҳам, бу ҳам сақлаб қолинади.] 39 Ҳеч ким эски шаробни сипқирар экан, янгисини истамайди. «Ҳскиси ширин», – деб ўтираверади.

Луқо 6

1 Фисиҳ байрамидан кейинги биринчи шанбада Исонинг ѓалла даласидан ўтишига тўѓри келди. Унинг шогирдлари бошоқларни узиб, кафтга уқалаб еяётган эдилар. 2 Баъзи фарзийлар эса уларга деди: – Нега сизлар дам олиш кунида қилиш мумкин бўлмаган ишни қиляпсизлар? 3 Исо уларга шундай жавоб берди: – Наҳотки сизлар Довуд билан унинг ҳамроҳлари оч қолганда нималар қилганини ҳеч ўқимаган бўлсангиз? 4 Довуд Худонинг уйига кириб, фақат руҳонийларгина ейиши мумкин бўлган бахшида нонларни олиб еб, ҳамроҳларига ҳам берган эди. 5 Кейин Исо уларга деди: – Инсон Ўѓли дам олиш кунининг ҳам ҳокимидир. 6 Бошқа шанба кунида ҳам Исо ибодатхонага кириб таълим беришга тушди. У ерда ўнг қўли қуриб қолган бир одам бор эди. 7 Уламолар билан фарзийлар Исони айблаш учун бирон важ топиш мақсадида, У шанба кунида ҳам одамни соѓайтирармикан, деб Уни кузатиб турдилар. 8 Исо бўлса, уларнинг фикрларини билиб, қўли шол одамга: – Ўрнингдан туриб ўртага чиқ! – деб буюрди. У ўртага чиқди. 9 Исо ҳаммага хитоб қилиб деди: – Мен сизларга савол берай: дам олиш кунида нима қилиш лозим – яхшиликми ёки ёмонликми? Жонни халос қилишми ёки ҳалок қилишми? Улар индамадилар. 10 Исо уларга бирин-кетин кўз югуртирди-да, у одамга: – Қўлингни узат! – деди. У одам шундай қилиши биланоқ шол қўли бошқа қўлидай соппа-соѓ бўлиб қолди. 11 Бошқалар эса жазаваланиб, Исони нима қилсак экан, деб ўзаро фикрлаша бошладилар. 12 Ўша кунларда Исо ибодат учун тоққа чиқди ва кечани Худога ибодат қилиш билан ўтказди. 13 Тонг ёришгач, шогирдларини ёнига чақирди ва ораларидан қуйидаги ўн икки кишини танлаб, ҳаворий қилиб тайинлади: 14 У Бутрус деб ҳам юритган Симун, унинг укаси Идрис, Ёқуб, Юҳанно, Филип, Бартолмей, 15 Матто, Тўма, Алфей ўѓли Ёқуб, ватанпарвар деб танилган Симун, 16 Ёқуб ўѓли Яҳудо ва кейинчалик хиёнат қилган Яҳудо Ишқариёт. 17 Шундан сўнг Исо улар билан бирга пастга тушиб, ясси бир жойда тўхтади. Унинг кўплаб шогирдлари, шунингдек, бутун Яҳудиядан, Қуддусдан, Тир ва Сидўн соҳилларидан келган жуда катта оломон 18 Исони тинглаш ва ўз хасталикларидан фориѓ бўлиш учун у ерга тўпланган эдилар. Ёмон руҳлардан азият тортганлар ҳам келиб, шифо топар эдилар. 19 Бутун халқ Унга қўл тегизиш илинжида интилар эди, чунки Ундан ҳаммани соѓайтирадиган шифобахш бир куч чиқар эди. 20 Исо кўзларини шогирдларига тикиб, деди: «Ҳй камбаѓаллар, саодатлисиз! Чунки Худонинг Шоҳлиги сизникидир. 21 Ҳй ҳозир оч-юпунлар, саодатлисиз! Чунки сиз тўқ бўлажаксизлар. Ҳй ҳозир йиѓлаётганлар, саодатлисиз! Чунки сизга севинч кулгиси келур. 22 Инсон Ўѓлига ён босганингиз учун Одамлар сиздан нафратланса, Жамиятдан қувѓин қилиб, ҳақорат қилса, Номингизга доѓ тушириб этса бадном, Сиз барибир саодатмандсизлар! 23 Ўша кунда севининг, севинчдан ўйнанглар! Зеро сизга само мукофоти буюк бўлур. Пайѓамбарларга ҳам оталари шу йўлни тутган. 24 Лекин бойлар, ҳолингизга вой! Чунки сиз ўз ҳузурингизни олиб бўлдингиз. 25 Ҳй ҳозир тўқлар, ҳолингизга вой! Чунки сиз оч қолажаксизлар. Ҳозир кулгувчилар, ҳолингизга вой! Сиз йиѓлаб-ҳўнграйсизлар. 26 Сиз ҳақда хуш гапирса-да ҳамма инсонлар, Бу ҳолда ҳам ҳолингизга вой! Сохта пайѓамбарларга ҳам оталари шу йўлни тутган». 27 «Лекин сиз, тинглаётганларга айтаман: душманларингизни севинглар, сиздан нафратланганга яхшилик қилинглар. 28 Сизга қарѓиш ёѓдирганга дуолар ўқинг. Сизга озор берганлар учун ибодат қилинглар. 29 Бир чаккангга урганга иккинчисини ҳам тут. Тўнингни олгандан кўйлагингни ҳам аямагил. 30 Сендан сўраган ҳар кимсага бер, сеникини олгандан қайтариб беришини талаб қилма. 31 Одамлар сизларга қандай муомала қилишларини истасангизлар, сиз ҳам уларга шундай муомалада бўлинг. 32 Агар сизни севганларнигина севсангиз, қандай савоб қилган бўласизлар? Ана, гуноҳкорлар ҳам ўзларини севганларни севадилар. 33 Агар ўзингизга яхшилик қилганларгагина яхшилик қилсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам худди шундай қиладилар. 34 Агар сиз қайтариб олишга умид қилиб қарз берсангиз, қандай савоб қилган бўласиз? Ана, гуноҳкорлар ҳам қанча қарзлари бўлса, шунча қайтариб олиш мақсадидагина гуноҳкорларга қарз берадилар. 35 Лекин сиз душманларингизни севинг, яхшилик қилинг, ҳеч нарса тама қилмай қарз беринг. Шунда буюк мукофот олиб, Таолонинг ўѓиллари бўласизлар. Чунки Унинг Ўзи ҳам ношукурлар билан ёмон ниятлиларга нисбатан меҳрибон-ку. 36 Шундай қилиб, Отангиз раҳмдил бўлгани каби, сизлар ҳам раҳмдил бўлинглар». 37 «Бошқаларни ҳукм қилманг, сизлар ҳам маҳкум бўлмайсиз. Бошқаларни айбламанг, сизлар ҳам айбдор бўлмайсиз. Бошқаларни кечиринг, сизлар ҳам кечириласиз. 38 Бошқаларга беринг, сизларга ҳам қайтади – яхшилаб босилган, силкитилган, тўлиб-тошган ўлчов билан қўйин-қўнжингизга тўкилади. Чунки сизлар қандай ўлчов билан ўлчасангизлар, худди шундай ўлчов сизларга ҳам татбиқ этилади». 39 Исо уларга қуйидаги матални ҳам айтиб берди: «Кўр кўрни етаклаб юра олармикин? Иккаласи ҳам чоҳга тушиб кетмасмикин? 40 Ана, шогирд ўз устозидан юқори бўлмас. Аммо камолотга етгандан кейин ҳар ким ўзининг устозидай бўлур. 41 Сен нега биродарингнинг кўзидаги зирапчага қарайсан-у, лекин ўз кўзингдаги ходани сезмайсан? 42 Сен ўз кўзингдаги ходани кўрмай туриб қандай биродарингга: „Кел, биродарим, кўзингдаги зирапчани чиқарай“, дея оласан? Ҳй иккиюзламачи! Олдин ўз кўзингдан ходани чиқариб қўй, кейин биродарингнинг кўзидан зирапчани чиқаришни аниқ кўрасан». 43 «Яхши дарахт ёмон мева бермас, ёмон дарахт ҳам яхши мева бермас. 44 Ҳар бир дарахт ўз мевасидан билинур. Тиканзордан анжир терилмас, бутазордан узилмас узум. 45 Яхши одам ўзининг яхши қалб хазинасидан яхшилик чиқарур. Ёмон одам ўзининг ёмон қалб хазинасидан ёмонлик чиқарур. Одамнинг дили нимага тўлиб-тошса, тили ўшани гапирур». 46 «Нега сизлар Мени „Ё Раббим, ё Раббим“ деб чақирасиз-у, аммо айтганларимни қилмайсизлар? 47 Менинг олдимга келган ва сўзларимни эшитиб, бажо келтирган ҳар бир кишининг кимга ўхшашлигини сизларга уқтирай: 48 У уй қураётганда қазиб чуқур қилган ва пойдеворини тош устига ўрнатган одамга ўхшайди. Сел тошиб, ўша уйни сув босибди-ю, лекин уйни қўзѓатолмабди. Чунки у тош устига маҳкам ўрнатилган экан. 49 Лекин сўзимни эшитиб, унга амал қилмаган киши уйини тупроқ устига, пойдеворсиз қурган одамга ўхшайди. У уйни сув босган ҳамон қулаб тушибди, унинг харобалиги эса қўрқинчли бўлибди».

Луқо 7

1 Исо Ўзини тинглаб турган халққа бу сўзларини айтиб бўлганидан кейин, Кафарнаҳум шаҳрига кирди. 2 У ерда бир юзбошининг жуда азиз хизматкори касал бўлиб, ўлим тўшагида ётган эди. 3 Юзбоши Исодан хабардор бўлиб, У келиб хизматкорини даволасин, деб илтимос қилиш учун яҳудийларнинг оқсоқолларини Унинг ҳузурига юборди. 4 Улар Исонинг ёнига келгач, бир самимий ўтинч билан: – У Сенинг шафоатингга муносибдир. 5 У халқимизни севади, бизга ҳатто ибодатхона ҳам қуриб берган, – дейишди. 6 Исо улар билан бирга кетди. У уйга яқинлашиб қолганда, юзбоши Исога бу гапларни айтгани дўстларини пешвоз чиқарди: – Ҳй Ҳазрат, овора бўлма! Кулбамга оёқ босишинг учун муносиб эмасман. 7 Шунинг учун Сенинг олдингга боришни ҳам ўзимга лойиқ кўрмадим. Сен биргина сўз айтсанг, бас, хизматкорим соѓайиб кетади. 8 Чунки мен ҳам буйруққа тобе одамман, шунингдек, менинг ихтиёримда ҳам аскарлар бор. Бирисига «кет» десам, кетади, бошқасига «кел» десам, келади; бирон хизматкоримга «шуни қил» десам, қилади. 9 Исо бу сўзларни эшитгач, юзбошига ҳайрон қолди. У ўгирилиб, орқасидан эргашиб келаётган халойиққа: – Сизларга шуни айтиб қўяй, Мен бундай зўр эътиқодни Исроилда ҳам топганим йўқ, – деди. 10 Юборилганлар уйга қайтиб келишганда, бемор хизматкорни тузалган ҳолда кўрдилар. 11 Орадан кўп ўтмай, Исо Наин деган шаҳарга кетди. Кўплаб шогирдлари ва анча халқ У билан бирга юришар эди. 12 Исо шаҳарнинг дарвозасига яқинлашганда, бир бева аёлнинг яккаю ягона ўѓли ўлигини кўтариб чиқаётган эдилар. Тумонат шаҳар аҳолиси у аёлни ўраб олган эди. 13 Раббимиз Исо онани кўргач, унга раҳми келиб: – Йиѓлама! – деди. 14 У ёндашиб, тобутга қўл тегизди. Тобуткашлар тўхтаб қолишди. Исо ўликка: – Ҳй йигит, сенга айтяпман: тур ўрнингдан! – деди. 15 Ўшанда ўлик ростланиб ўтирди-да, гапира бошлади. Исо уни онасига топширди. 16 Ҳаммани ваҳима босди. «Орамизда буюк пайѓамбар пайдо бўлди, Худо Ўз халқини йўқлаб келди», – деганларича, Худони олқишлар эдилар. 17 Шу тариқа Исонинг донѓи бутун Яҳудия ҳамда ён-атрофдаги жойларга тарқалди. 18 Яҳёнинг шогирдлари бу бўлиб ўтган воқеалар ҳақида устозларига хабар беришди. 19 Шунда Яҳё шогирдларидан иккитасини чақириб: «Келадиган Қутқарувчи Сенмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?» – деб сўраш учун уларни Исонинг олдига юборди. 20 Улар Исонинг олдига келиб: – Бизни Яҳё пайѓамбар юборди. У Сендан: «Келадиган Қутқарувчи Сенмисан, ёки биз бошқасини кутайликми?» деб сўраяпти, – дейишди. 21 Нақ шу пайтда Исо турли хасталик ва иллатларга мубтало ва ёвуз руҳларга чалинган талай халққа шифо бериб, кўпгина кўрнинг кўзини ҳам очиб юрган эди. 22 Исо Яҳёнинг шогирдларига жавобан деди: – Боринглар, кўриб эшитаётганларингизни Яҳёга билдиринглар: кўрлар кўряпти, чўлоқлар юряпти, моховлар тузаляпти, карлар эшитяпти, ўликлар тириляпти ва бечоралар Хушхабарни эшитяптилар. 23 Мени деб васвасага тушмаган бахтлидир! 24 Яҳёнинг хабарчилари кетгандан кейин, Исо халққа қарата Яҳё тўѓрисида гапира бошлади: «Саҳрога нима кўргани бордингизлар? Шамолда ҳилпираб турган қамишними? 25 Ахир, нима кўргани бордингизлар? Башанг кийинган одамними? Бироқ башанглар, нашъаларда яшовчилар подшоҳларнинг саройида бўлади-ку! 26 Ахир, нима кўргани бордингизлар? Пайѓамбарними? Ҳа, сизларга ростини айтсам, пайѓамбардан ҳам улуѓини кўрдингизлар. 27 Бу киши ҳақида Тавротда шундай ёзилган: „Мен Сендан аввал Ўз элчимни юборарман, У Сенинг олдингда йўл ҳозирлаб юрар“. 28 Сизларга айтаманки, аёл зотидан туѓилганлар орасида Яҳё пайѓамбардан улуѓроқ бирон пайѓамбар йўқ. Шунга қарамай, Худонинг Шоҳлигида ҳатто энг кичик ҳисоблангани ҳам ундан каттадир». 29 Шунда барча халқ ва ҳатто солиқчилар ҳам Яҳёнинг ваъзига қулоқ солиб, сувда имон келтирдилар ва Худони одил деб тан олдилар. 30 Лекин дин олимлари ва фарзийлар сувда имон келтирмай, Яҳёнинг ваъзини, шунингдек, ўзларига мўлжалланган Худо иродасини рад қилдилар. 31 «Шундай қилиб, бу насл одамларини нимага тенглаштирай? – давом этди Раббимиз Исо. – Улар нимага ўхшайди? 32 Ана улар майдонда ўтиришиб, бир-бировига: „Сизларга най чалдик, ўйнамадинглар, Сизларга йиѓи чиқардик, йиѓламадинглар“, – деб қичқиришадиган болаларга ўхшайдилар. 33 Чунки Яҳё пайѓамбар келиб нон емади, шароб ичмади; сизлар эса уни „жин урибди“ дейсизлар. 34 Инсон Ўѓли келиб, ҳам еди, ҳам ичди; бу гал эса Уни „кабобхўру шаробхўр, солиқчилар билан гуноҳкорларнинг дўсти“ дейсизлар. 35 Ва лекин илоҳий ҳикмат унга риоя қилувчилар орқали оқланади». 36 Фарзийлардан бири Исони таом ейишга таклиф қилди. Исо фарзийнинг уйига кириб, дастурхон атрофида ўтирди. 37 Бу шаҳарлик гуноҳкор деб танилган бир аёл Исонинг фарзий уйида меҳмон бўлганлигини билиб, бир ганч идишда атир мой олиб келди. 38 Исонинг орқа томонида, оёқлари ёнгинасида турганича йиѓлаб, кўз ёшлари билан Унинг оёқларини ҳўллай бошлади. Сўнг сочлари билан Исонинг оёқларини артганча, ўпа туриб атир мой суртди. 39 Исони таклиф этган фарзий буни кўргач: «Агар бу одам пайѓамбар бўлганида эди, Унга суйкалиб турган шу аёлнинг кимлигини, қанақа гуноҳкор аёл эканлигини билар эди», – деб кўнглидан ўтказди. 40 Исо унга қайрилди: – Симун, сенга айтадиган сўзим бор. – Айтгил, Устоз! – деди у. 41 Исо деди: – Бир қарз берувчининг икки қарздори бор экан, бири беш юз, иккинчиси эллик кумуш танга қарз бўлган экан. 42 Бироқ қарздорларнинг тўлаш учун ҳеч нарсаси бўлмаганидан, у икковини ҳам кечирибди. Айтиб бер-чи, улардан қайси бири уни кўпроқ севар экан? 43 Симун жавоб бериб: – Менинг фикримча, кўпроқ қарзи кечирилган киши бўлса керак, – деди. – Тўѓри мулоҳаза қилдинг, – деди унга Исо. 44 Кейин аёлга ўгирилиб: – Бу аёлни кўряпсанми? – деди Симунга. – Мен сенинг уйингга келганимда, оёқларимни ювгани сув берганинг йўқ. У эса ўзининг кўз ёшлари билан оёқларимни ҳўллаб, сочлари билан артиб қуритди. 45 Сен-чи, Мени ўпганинг йўқ, бу аёл эса келганимдан бери оёқларимни ўпишдан тўхтамаяпти. 46 Сен бошимга ҳатто мой қуймадинг, у эса-чи оёѓимга атир мой суркади. 47 Шунинг учун сенга айтиб қўяй: унинг кўп гуноҳлари кечирилган, кўп севишининг сабаби ана шунда. Кимки оз кечирилса, у оз севади. 48 Сўнг Исо аёлга қайрилиб: – Гуноҳларинг кечирилди, – деди. 49 Исо билан бирга еб-ичиб ўтирганлар ўзларича фикр юрита бошлашди: «Ким бўлди бу гуноҳни ҳам кечираётган?» 50 Исо эса яна аёлга: – Ишончинг сени қутқарди, эсон-омон боргил, – деди.

Луқо 8

1 Орадан кўп ўтмай, Исо шаҳару қишлоқлар бўйлаб Худо салтанати тўѓрисидаги Хушхабарни тарқатар эди. Ўн икки шогирди У билан бирга юришар эди. 2 Шунингдек, ёмон руҳлардан ва турли касалликлардан халос бўлган бир неча аёллар, шу жумладан, ичидан еттита жин чиқиб кетган магдалалик Марям, 3 Ҳироднинг сарой бошқарувчиси Хузанинг хотини Йўанна, Сусанна ва бошқа кўп аёллар ҳам Исо билан юриб, ўз мол-мулкларини сарф қилиб, Унинг тирикчилигига хизмат қилишар эди. 4 Яна кўп халқ тўпланиб, барча шаҳарлар аҳолиси ҳам Унинг олдига оқиб келаётган бир пайтда, Исо масал билан гап бошлади: 5 «Уруѓ сепувчи ўз уруѓини сепиш учун чиқибди. Сепаётганда баъзи уруѓлар йўл ёқасига тушиб, поймол бўлибди. Осмондаги қушлар келиб, уруѓларни чўқиб кетибди. 6 Баъзи уруѓлар тошлоқ ерга тушибди. Уруѓлар кўкариб чиқибдию, лекин тупроқ намсиз бўлгани учун қуриб қолибди. 7 Яна бошқа уруѓлар тиканлар орасига тушибди. Тиканлар ўсиб, уруѓларни бўѓиб қўйибди. 8 Яна баъзи уруѓлар яхши ерга тушибди. Улар кўкариб чиқиб, юз марта кўп ҳосил берибди». Исо буларни айтиб бўлиб: «Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин!» – деб хитоб қилди. 9 Шогирдлар Исодан: – Бояги масалнинг маъноси нима? – деб сўрашди. 10 У шундай жавоб берди: – Худо Шоҳлигининг сирларини билиш қобилияти сизларга насиб бўлган. Бошқаларга бўлса, ҳамма нарсани масаллар билан тушунтираман, токи оятдагидек: «Улар қараб туриб кўрмасинлар, эшитиб туриб англамасинлар». 11 «Бу масалнинг маъноси шу: Уруѓ – Худонинг каломидир. 12 Йўл ёқасига тушган донлар шундай одамларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, лекин кейин имон ва нажот топмасликлари учун иблис уларнинг юрагидан каломни олиб кетади. 13 Тошлоқ ерга тушган донлар эса шундай одамларни билдиради: улар каломни эшитганда уни севинч билан қабул қилаверадилар. Лекин улар илдизга эга эмас. Ўқтин-ўқтин ишонсалар-да, синов вақтида имондан қайтадилар. 14 Тиканлар орасига тушган уруѓлар шундай инсонларни билдирадики, улар каломни эшитадилар, бироқ ҳаётнинг ташвишлари, бойлик ва завқ-шавқ савдолари остида бўѓилиб, пишиқ ҳосил бермайдилар. 15 Яхши ерга тушган уруѓ эса шундай кишиларни билдиради: улар каломни эшитиб, яхши, соф юракда сақлайдилар ва чидам билан ҳосил берадилар». [Исо буларни айтиб: «Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин!» – деб хитоб қилди.] 16 «Ҳеч ким шамни ёқиб, уни идиш билан ёпмайди ёки чорпоя тагига қўймайди. Аксинча, кирганлар ёруѓликни кўрсин, деб уни шамдонга қўяди. 17 Шунингдек, ошкора бўлмайдиган ҳеч қандай сир йўқ, маълум ва аён бўлмайдиган ҳеч яширин нарса йўқ. 18 Шу сабабдан қандай тинглаётганингизга диққат қилинглар. Чунки кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, ўзида бор бўлишини фикр қилган нарсаси ҳам ундан тортиб олинади». 19 Исонинг онаси билан укалари Унинг олдига келдилар, аммо халойиқ кўплигидан Унга яқинлаша олмадилар. 20 Исога: – Онанг ва укаларинг Сени кўрмоқчи бўлиб ташқарида турибдилар, – деган хабар етказишди. 21 Исо уларга шундай жавоб берди: – Менинг онам ва укаларим – Худо каломини тингловчи ва бажо келтирувчилардир. 22 Кунларнинг бирида Исо Ўз шогирдлари билан қайиққа тушиб уларга: – Кўлнинг нариги томонига сузиб ўтайлик, – деди. Улар жўнаб кетишди. 23 Сузиб кетаётганларида Исо ухлаб қолди. Кўлда қаттиқ бўрон турди. Қайиқ сувга тўлиб, улар хавфли аҳволда қолди. 24 Шогирдлар Исонинг ёнига бориб: – Устоз, Устоз, ҳалокатдамиз! – деб Уни уйѓотишди. Исо туриб шамолга ва тўлқинланаётган сувларга дўқ урди. Шу заҳоти бўрон тиниб, сукунат тушди. 25 Исо шогирдларига: – Ишончингиз қани? – деди. Улар эса жуда қўрқиб донг қотиб қолишди. – Ким экан У? Мана шамоллар ва сувларга ҳам буюради, улар эса Унга бўйсунади! – дейишди бир-бирига. 26 Жалиланинг қарши томонидаги Гадара юртига сузиб келдилар. 27 Исо қирѓоққа чиқиши билан шаҳардан бир одам учради. Бу одам анча вақтдан бери жинга гирифтор бўлиб, кийим ҳам киймасди. У уйда ҳам турмай, қабристон ѓорларида яшар эди. 28 Исони кўргач, у қичқириб юборди-да, ўзини Унинг олдига ташлаб, баланд овоз билан: – Ҳй Исо, Худойи Таолонинг Ўѓли, мен билан нима ишинг бор? Ўтинаман, мени қийнама! – деди. 29 Чунки Исо ёмон руҳга бу одамдан чиқиб кетишни буюрган эди. Уни сақлаш учун занжир-кишан билан боѓлаган бўлсалар-да, лекин у бандларни узиб ташлар ва жин тез-тез уни тутиб чўл-саҳроларга судраб борар эди. 30 Исо ундан сўради: – Исминг нима? – Исмим Тумонат, – деди у. Чунки унинг вужудини бир талай жин чирмаган эди. 31 Жинлар ўзларини тубсиз қаърга юбормасликни Исодан ёлвориб сўрадилар. 32 Шу тоѓнинг ён баѓрида катта бир тўнѓиз подаси ўтлаб юрган эди. Жинлар тўнѓизларга киришга рухсат бериши учун Исодан ёлвориб сўрадилар. Исо уларга рухсат берди. 33 Шунда жинлар одамдан чиқиб, тўнѓизларга кириб олдилар. Тўнѓиз подаси тик қияликдан пастга ёпирилди ва кўлда ѓарқ бўлди. 34 Тўнѓиз боқувчилар содир бўлган воқеани кўргач, югуриб бориб шаҳарда ва овулларда буларни гапириб бердилар. 35 У жойлар аҳолиси эса бўлиб ўтган ҳодисани кўриш учун далага чиқиб, Исонинг ёнига келди. Жин чиққан одамни кийинган ва ақли расо ҳолатда Исонинг оёѓи томонда ўтирганини кўриб, ваҳимага тушишди. 36 Ҳодисани кўрганлар эса у одамнинг жиндан қандай қутулганини ҳаммага сўзлаб беришди. 37 Шунда Гадара атрофидан келган барча аҳоли қаттиқ даҳшатга тушди, уларнинг еридан чиқиб кетишни Исодан илтимос қилишди. Исо эса қайиққа тушиб қайтиб кетди. 38 Жинлардан халос бўлган одам Исо билан бирга юрмоқликни Ундан сўради. Лекин Исо унга: 39 – Ўз уйингга қайтиб бориб, Худо сен билан нималар қилганини гапириб бер, – деб уни жўнатди. У киши бориб, Исо у билан нималар қилганини бутун шаҳарда эълон қиладиган бўлди. 40 Исо бериги қирѓоққа қайтиб келгач, халқ Уни қувониб қаршилади, чунки ҳамма Уни кутиб турган эди. 41 Шу пайт ибодатхонанинг жамоабошиси бўлган Яир исмли бир киши келиб қолди. Исонинг оёқларига ўзини ташлаб, унинг уйига боришини ўтиниб сўради. 42 Чунки унинг ўн икки ёшлардаги биргина қизи ўлим тўшагида ётар эди. Исо бораркан, халойиқнинг сиқувида қолди. 43 Шу ўртада ўн икки йилдан бери қон кетишидан азоб чекаётган бир аёл ҳам бор эди. У бор-йўѓини табибларга сарф этгани билан ҳеч биридан шифо топмаган эди. 44 Аёл Исога орқа томондан яқинлашиб, этагига элас қўл тегизган онда қон оқиши дарҳол тўхтади. 45 – Ким у Менга қўлини тегизган? – деди Исо. Ҳамма тонгач, Бутрус билан ёнидагилар деди: – Устоз, халойиқ Сени ўраб, сиқиб турибди, Сен эса-чи, Менга ким қўл тегизди, дейсан? 46 Лекин Исо: – Кимдир Менга аниқ тегди-да, Мен Ўзимдан бир куч чиққанини сездим, – деди. 47 Аёл бошқа яширина олмаганини пайқагач, қалтираганча Исога яқинлашиб, Унинг оёқларига ўзини ташлади-ю, Унга қандай мақсад билан текканлигини ва ўша заҳоти қандай дарддан халос бўлганини бутун халққа эшиттириб сўзлаб берди. 48 Исо унга: – Дадил бўл, қизим! Ишончинг сени қутқарди, эсон-омон боргил, – деди. 49 Исо гапини ҳали тугатмасданоқ, жамоабошининг уйидан кимдир келиб, жамоабошига: – Қизингиз ўлди, Устозни овора қилмай қўяқолинг, – деди. 50 Буни эшитган Исо у одамга: – Қўрқма, фақат ишонгин, қизинг қутқарилади, – деди. 51 Исо ўша уйга келиб, Бутрус, Юҳанно, Ёқуб ва қизнинг ота-онасидан бошқа ҳеч кимнинг Ўзи билан ичкарига киришига рухсат бермади. 52 Ҳамма қизча учун йиѓлаб нола қилаётган эди. Бироқ Исо: – Йиѓламанглар, у ўлган эмас, фақат ухлаб ётибди, – деди. 53 Улар қизчанинг ўлганлигини била туриб, Унинг устидан кулишди. 54 Исо эса [ҳаммани ташқарига чиқариб,] қизчанинг қўлидан ушлаб қолди-да: – Ҳй қизалоқ, ўрнингдан тур! – деб хитоб қилди. 55 Қизчанинг руҳи танига қайтди. У шу ондаёқ ўрнидан туриб кетди. Исо унга овқат беришни буюрди. 56 Қизнинг ота-онаси ҳайрон қолдилар. Исо эса уларга бўлган воқеа ҳақида ҳеч кимга айтмасликни буюрди.

Луқо 9

1 Исо ўн икки шогирдини ёнига чақириб, уларга бутун жинлар устидан ҳокимлик қилиш ва касалларни соѓайтириш қудратини берди. 2 Худонинг Шоҳлигини эълон қилиш ва хасталарга шифо беришга уларни юбориб, 3 Исо деди: «Йўлга ҳеч нарса олманглар: ҳасса ҳам, тўрва ҳам, нон ҳам, ақча ҳам, бир жуфт кўйлак ҳам олманглар. 4 Қайси уйга кирсангизлар, у ердан жўнагунингизча ўша уйда қолинглар. 5 Агар бирор шаҳарда сизни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда аҳолига огоҳлантириш тариқасида оёқларингиздаги чангни қоқиб кетинглар». 6 Шогирдлар жўнадилар. Қишлоқдан-қишлоққа ўтиб бориб, ҳамма ёқда Хушхабарни тарѓиб қилар, касалларга шифо берар эдилар. 7 Вилоят ҳокими Ҳирод содир бўлаётган ажойиботларни эшитиб, эсанкираб қолди. Чунки баъзилар: «Яҳё тирилиб келибди», – десалар, 8 бошқалар эса: «Илёс пайѓамбар пайдо бўлибди», – дердилар. Яна бошқалар бўлса: «Қадимги пайѓамбарлардан бири тирилиб келибди», – деб юришди. 9 Ҳирод бўлса: «Мен Яҳёни бошидан жудо қилганман. Ҳнди бундай ишларни қиляпти, деб юришгани ким экан?» – деди-да, Исони кўргиси келди. 10 Шу орада Исонинг ҳаворийлари сафардан қайтиб келиб, қилган ишларини Унга айтиб беришди. Исо ҳаворийларни Байтсайда номли шаҳар яқинидаги хилват жойга Ўзи билан олиб кетди. 11 Аммо халойиқ буни билиб, Унинг орқасидан бораверди. Исо уларни яхши қаршилаб, Худонинг Шоҳлиги тўѓрисида суҳбатлашди, шифога муҳтожларни даволади. 12 Кун ботиб, кеч кира бошлади. Исонинг ўн икки шогирди Унинг олдига келиб: – Халойиққа рухсат бер, атрофдаги овул ва қишлоқларга бориб ризқини топсин, тунасин. Чунки бунда овлоқ жойдамиз, – дедилар. 13 – Сизлар уларга овқат беринглар! – деди Исо. – Бешта нон ва иккита балиқдан бошқа бирон нарсамиз йўқ-ку. Бориб шунча кишига овқат сотиб ололамизми? – деди шогирдлар. 14 Ўша ерда беш мингга яқин эркак бор эди. Исо шогирдларига: – Халойиқни ҳар қаторга элликтадан қилиб ўтқазинглар, – деди. 15 Шогирдлар худди шундай қилиб, ҳаммани ўтқаздилар. 16 Исо бешта нон билан иккита балиқни олди-ю, осмонга қараб шукрона дуосини ўқиди. Сўнг буларни майда-майда қилиб, халққа тарқатиш учун шогирдларига берди. 17 Ҳаммалари еб тўйди. Ортиб қолган бурдаларни териб олишганда, ўн икки сават чиқди. 18 Бир вақтда Исо ёлѓиз Ўзи ибодат қилар эди. Шогирдлари ҳам яқин турар эдилар. Исо улардан: – Халқ Мени ким деб ҳисоблайди? – дея сўради. 19 Улар жавоб бериб: – Яҳё пайѓамбар деб ҳисоблайди, бошқалар эса Илёс пайѓамбар деб ҳисоблайди. Яна бошқалар бўлса: «Қадимги пайѓамбарлардан бири тирилиб келибди», деб ўйлаб юришибди, – дедилар. 20 Исо улардан: – Сизлар-чи, Мени ким деб ҳисоблайсизлар? – деб сўради. Бунга жавобан Бутрус: – Сен Худо юборган Масиҳсан! – деди. 21 Исо буларни ҳеч кимга айтманглар, деб шогирдларига қатъий буйруқ берди. 22 «Инсон Ўѓли кўп азоб чекиши, оқсоқоллар, олий руҳонийлар ва уламолар томонидан рад қилиниб ўлдирилиши, учинчи куни эса қайта тирилиши керак», – деди. 23 Сўнг ҳаммага хитоб қилиб деди: «Агар ким Менга эргашишни истаса, ўзидан кечсин ва ҳар куни ўз хочини кўтариб, ортимдан юрсин. 24 Ким ўз жонини сақлаб қолмоқчи бўлса, уни йўқотади. Ким Мен учун жонини йўқотса, уни сақлаб қолади. 25 Агар инсон бутун дунёни эгаллаб олса-ю, бироқ ўзига зарар етказса ёки ҳалокатга йўлиқса, бундан қандай фойда кўради? 26 Ким Мендан ва Менинг сўзларимдан уялса, Инсон Ўѓли ҳам Ўзи, Отаси ва муқаддас фаришталар салобати ила келганда, ундан уялади. 27 Сизларга чинини айтайин: бу ерда турганлардан баъзилари борки, Худонинг Шоҳлигини кўрмагунча, ўлим кўрмайдилар». 28 Исо бу сўзларни айтгандан кейин саккиз кунча ўтиб, Бутрус, Юҳанно ва Ёқубни олиб, ибодат қилиш учун тоққа чиқди. 29 У ибодат қилаётганда, юзининг кўриниши ўзгариб, кийимлари яшиндай оқ бир тусда ярқираб кетди. 30 Шу онда нур ёѓилиб турган икки зот – Мусо ва Илёс пайѓамбарлар пайдо бўлиб, Исо билан гапга тушдилар. Улар Исонинг яқинда Қуддусга бориб оламдан ўтиши тўѓрисида суҳбатлашар эдилар. 32 Бутрус ва у билан бирга бўлганларни уйқу элитган эди. Қўққисдан уйѓонишиб, нурли Исони ва У билан бирга турган икки зотни кўрдилар. 33 У зотлар энди Исодан ажралиб кетайлик, деган пайтда Бутрус Исога: – Устоз, бизга бу жой жуда ёқяпти! Қани, учта чайла қурайлик – бириси Сенга, бириси Мусога, бириси Илёсга, – деди. Аммо у нима деярини билмас эди. 34 Бутрус гапини тугатмасданоқ, бир булут пайдо бўлиб уларга соя солди. Улар булут остида қолиб, ваҳимага тушдилар. 35 Булут ичидан: – Бу Менинг азиз Ўѓлимдир; Унга қулоқ солинглар, – деган садо эшитилди. 36 Садо узилгач, шогирдлар Исонинг у ерда ёлѓиз қолганини кўрдилар. Улар кўрганларини яшириб, ўша кунларда ҳеч кимга билдирмадилар. 37 Ҳртаси кун улар тоѓдан тушди. Исони кўп халойиқ қаршилади. 38 Кимдир бирдан халқ ичидан дод солди: – Устоз! Сендан ялиниб сўрайман, ўѓлимга бир қарагин, у менинг ягона болам-ку. 39 Бир руҳ болани тутиб туради ва у бирданига бақириб юборади. Руҳ уни оѓзидан кўпик чиққунча ерга йиқитиб судрайди, уни обдан қийнаб, зўрѓа ундан айрилади. 40 Мен Сенинг шогирдларингга, руҳни қувинглар, деб ёлвордим, лекин улар эплолмади, – деди. 41 Исо бунга жавобан: – Ҳй вафосиз ва бузуқ насл! Қачонгача сизлар билан бирга бўламан? Қачонгача сизларга чидаб тураман? Ўѓлингни бу ерга келтир! – деди. 42 Бола яқинлашмасданоқ, жин уни ерга аѓнатиб ура кетди. Лекин Исо ёмон руҳга бас қилишни буюрди, болани соѓайтирди ва уни отасига топширди. 43 Ҳамма Исонинг буюклигига ҳайрон қолди. Исонинг қилаётган ишларидан ҳамма таажжубда экан, У Ўз шогирдларига: 44 «Сизлар бу сўзларимни қулоқларингизга қуйиб олинглар! – деди. – Инсон Ўѓли одамлар қўлига тутиб берилиши муқаррардир». 45 Шогирдлар бўлса, бу сўзни тушунмадилар. Бу сўз уларнинг тушунчасидан яширин бўлиб, маъносига етмадилар, Исодан сўрашга эса қўрқар эдилар. 46 Шогирдлар орасида: қай биримиз каттамиз, деган тортишув бўлди. 47 Уларнинг кўнглидаги фикрни уқиб, Исо бир болани олиб Ўзининг ёнига турѓизди-да, 48 уларга деди: – Ким бу болани Менинг номимдан қабул қилса, Мени қабул қилган бўлади. Ким Мени қабул қилса, Мени Юборганни қабул қилган бўлади. Орангизда ким энг кичик экан, мана у буюк ҳисобланади. 49 Шунда Юҳанно сўз олди: – Устоз! Сенинг номинг билан жинларни қуваётган бир одамни кўрдик. У биз билан юрмагани сабабли, унга буни ман этдик. 50 – Ман қилманг – деди Исо. – Кимки сизга қарши эмас, у сиз томонда. 51 Исонинг оламдан ўтиш кунлари яқинлашаркан, У Қуддусга боришга жазм қилди. 52 Ўзидан олдин хабарчиларни юборди. Улар Исо келишига ҳозирлик кўриш учун Самариянинг бир қишлоѓига кирдилар. 53 Лекин У Қуддусга кетаётган сайёҳ кўринишида бўлгани учун, самарияликлар Исони қабул қилмадилар. 54 Шогирдлари Ёқуб ила Юҳанно буни кўриб: – Раббий, истасанг, биз Илёс пайѓамбар қилганидек, буларни гумдон қилиш учун осмондан олов тушсин деб айтайлик! – дедилар. 55 Исо эса уларга бурилди-да, таъна қилиб: – Сизлар қандай руҳда бораётганингизни билмайсизлар, – деди. 56 – Инсон Ўѓли инсон жонини ҳалок қилиш эмас, халос қилиш учун келган. Сўнгра улар бошқа қишлоқ сари кетдилар. 57 Йўлда кетар эканлар, кимдир Исога: – Ҳазрат, қаерга борма, мен Сенинг орқангдан юраман, – деди. 58 Исо унга: – Тулкиларнинг инлари, кўк қушларининг уялари бор. Лекин Инсон Ўѓлининг бош суқадиган жойи йўқ, – деди. 59 Бошқа бирисига Исо: – Орқамдан юр! – деди. Лекин у: – Ҳазрат, олдин бориб отамни кўмиб келишга ижозат бер, – деди. 60 Исо унга: – Ўликларни қўй, уларни ўзича ўлик бўлганлар кўмсин. Сен эса бориб, Худонинг Шоҳлиги ҳақида хабар тарқатгин, – деди. 61 Яна бошқа бири: – Ҳазрат, мен Сенинг орқангдан юраман. Фақат олдин бориб уйдагилар билан хайрлашишимга ижозат бер, – деди. 62 Лекин Исо унга деди: – Қўлларини омочда тутиб, орқасига қараган ҳеч ким Худонинг Шоҳлиги учун лаёқатли бўлмас.

Луқо 10

1 Бу ҳодисалардан кейин Раббимиз Исо бошқа етмиш шогирдни танлаб, Ўзи ташриф буюрадиган ҳар бир шаҳар, ҳар бир жойга Ўзидан олдин бориб турсин учун уларни иккита-иккитадан юборди. 2 Уларга хитобан деди: «Ҳосил мўл, бироқ юмушчилар оз. Ўз ҳосилингни йиѓиб-терадиган юмушчилар юбор, деб ҳосил Ҳгасига илтижо қилинглар. 3 Боринглар! Сизни бўрилар орасига қўзилардай юборяпман. 4 Ҳамён ҳам, тўрва ҳам, чориқ ҳам олманг, йўлда ҳеч кимга салом ҳам берманглар. 5 Қайси уйга кирсангизлар, аввал бошда: „Уйингизга тинчлик бўлсин“, деб салом беринглар. 6 Агар у ерда бирор тинчликсевар бўлса, унинг боши саломат бўлади. Бўлмаса, саломингиз сизларга қайтиб келади. 7 Кирган уйда қолинглар, сизларга нимаики берсалар, уни еб-ичинглар. Чунки меҳнаткаш ўз меҳнатига яраша тақдирланмоққа муносибдир. Уйма-уй ўтиб юрманглар. 8 Қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилсалар, олдингизга қўйилганни енглар. 9 Ўша ердаги касалларга шифо бериб, уларга: „Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди“, деб айтинглар. 10 Агарда қайси шаҳарга келганингизда сизларни қабул қилмасалар, у ердан чиқаётганингизда кўча-кўйда баралла: 11 „Шаҳрингиздан оёқларимизга ёпишган чангни ҳам қоқиб, ўзингизга қолдириб кетяпмиз. Бироқ шунга қарамай билиб қўйингларки, Худонинг Шоҳлиги сизларга яқинлашди“, деб айтинглар. 12 Сизларга гапим шуки, қиёмат кунида у шаҳардан кўра Садўм шаҳрининг ҳоли енгилроқ бўлади». 13 «Сенинг ҳолингга вой, эй Ҳоразин! Сенинг ҳолингга вой, эй Байтсайда! Агар сизларда содир бўлган мўъжизалар Тир билан Сидўн шаҳарларида яратилганда, улар аллақачон жулга ўраниб, кулга ўтириб, тавба қилган бўлардилар. 14 Мана, қиёмат кунида сиздан кўра Тир ва Сидўннинг ҳоли енгилроқ бўлади. 15 Ҳй сен, кўккача ўрлаган Кафарнаҳум, тубан кетажаксан тамуѓга! 16 Сизни тинглаган Мени тинглаган бўлади. Сизни рад этган Мени рад этган бўлади. Мени рад этган эса Мени Юборганни рад этган бўлади». 17 Етмиш шогирд қувонч билан сафардан қайтиб келиб Исога: – Раббий, Сенинг номингни тилга олсак, жинлар ҳам бизга бўйсунади-ку! – дедилар. 18 Исо уларга деди: – Мен шайтоннинг осмондан яшиндай тушганини кўрдим. 19 Мана, Мен сизларга илону чаёнларни эзиб ташлаш ҳамда душманнинг бутун куч-қудратини оёқ ости қилиш иқтидорини берганман. Ҳеч нарса сизларга зарар етказмайди. 20 Бироқ руҳлар сизга бўйсунаётганидан қувонманглар, балки номларингиз осмонда ёзилганидан қувонинглар! 21 Ўша пайтда Исо илоҳий Руҳдан илҳомланиб, жуда хуррам бўлиб деди: – Ҳй Ота, еру кўк Ҳукмдори! Сен бу ишларни доною оқиллардан яшириб, гўдакларга маълум этганинг учун Сенга ҳамду сано айтаман. Ҳа Ота, Сенинг эзгу хоҳишинг шундай эди. 22 [Кейин Исо шогирдларига ўгирилиб, деди:] – Отам Менга ҳамма нарсани топширган. Ўѓилнинг кимлигини Отадан бошқа ҳеч ким билмайди, Отанинг кимлигини ҳам Ўѓилдан ва Ўѓил билим беришни истаган кишидан бошқа ҳеч ким билмайди. 23 Сўнг шогирдларига қараб, Исо алоҳида деди: – Сизлар кўраётган нарсаларни кўриб турган кўзлар саодатлидир! 24 Сизларга шуни айтайин: не-не пайѓамбару подшоҳлар сиз кўраётганни кўрмоқ орзу этгандилар, лекин кўролмадилар, сиз эшитаётганни эшитмоқ орзу этгандилар, лекин эшитолмадилар. 25 Шунда Исони синаш мақсадида келган Таврот тафсирчиларидан бири оёққа туриб, Унга савол берди: – Устоз, абадий ҳаёт насиб бўлмоѓи учун нима қилишим керак? 26 – Тавротда нима ёзилган? Қандай ўқийсан? – деб сўради Исо. 27 У киши шундай жавоб берди: – «Ҳганг Худовандни бутун қалбинг, бутун жонинг, бутун қувватинг ва бутун онгинг билан сев, яқинингни эса ўзинг каби сев», – деб ёзилган. 28 Исо унга: – Сен тўѓри жавоб бердинг, шундай қилгин, ана шунда яшайсан! – деди. 29 Аммо у одам ўзини оқламоқчи бўлиб: – Хўп, менга яқин ким? – деб сўради Исодан. 30 Исо унга ўрнакли нақл билан жавоб қайтарди: – Бир одам Қуддусдан Ерихога борар экан, қароқчилар қўлига тушиб қолибди. Қароқчилар унинг кийимларини ечиб олиб, ўласи қилиб уриб, шу ҳолича ташлаб кетибдилар. 31 Иттифоқо, шу йўлдан бир руҳоний борар экан. Уни кўриб, ёнидан ўтиб кетибди. 32 У жойга бир левит ҳам келиб, у одамни кўрибоқ, ёнидан ўтиб кетаверибди. 33 Бир самариялик йўловчи эса бу жойдан ўтаркан, унинг устидан чиқиб қолибди ва ҳолига кўп куйинибди. 34 Унинг ёнига келибди-да, яраларига мой суриб, шароб қуйиб, боѓлаб қўйибди. Сўнг уни ўз уловига миндирибди-да, меҳмонхонага олиб келиб, унга ѓамхўрлик қилибди. 35 Ҳртасига жўнаётганда икки кумуш танга чиқарибди-да, меҳмонхона эгасига бериб: «Унга яхши қарагин. Агар бундан зиёд харж қилар бўлсанг, мен қайтиб келганимдан сўнг сенга бераман», – деб кетибди. 36 Сенингча, учовидан қайси бири қароқчиларнинг қўлига тушган одамнинг яқини саналади? 37 Таврот тафсирчиси: – Унга шафқат қилган одам-да, – деб жавоб берди. – Бор, сен ҳам шундай қил! – деди унга Исо. 38 Ўз йўлларида давом этишди. Исо бир қишлоққа кирди. Бу ерда Марта исмли аёл Уни уйига таклиф қилди. 39 Унинг Марям исмли бир синглиси бор эди. Марям Исонинг оёқлари олдида ўтириб Унинг сўзларини тинглар эди. 40 Марта эса тайёргарчилик ишлари билан жуда овора эди. Ниҳоят, у Исо ёнига келиб: – Ҳазрат! Синглим бир ўзимни хизматда қолдириб қўйганига эътибор бермаяпсанми? Унга айтгин, менга ёрдам берсин! – деди. 41 Исо унга шундай жавоб берди: – Марта, Марта, бунча уриниб ташвишланмасанг! 42 Зарур бўлган биттагина иш бор. Марям эса ўзи учун яхши улушни танлади ва бу ундан тортиб олинмайди.

Луқо 11

1 Исо бир жойда ибодат қилар эди. Ибодатни тамом қилгач, шогирдларидан бири Унга: – Раббий! Яҳё ўз шогирдларини ўргатганидек, бизни ҳам ибодат қилишга ўргат, – деди. 2 Исо уларга деди: – Ибодат қилаётганингизда шундай деб айтинглар: Ҳй, Отамиз! Сенинг муқаддас исминг улуѓлансин. Сенинг Шоҳлигинг келсин. 3 Кундалик ризқимизни бериб тургин. 4 Гуноҳларимизни кечиргин, чунки биз ҳам ўзимизга қарздор бўлган ҳар бир кишини кечирамиз. Бизни васвасага дучор қилмагин. 5 Яна уларга деди: «Фараз қилайлик, орангизда бир кишининг дўсти бор. Ярим кечада дўсти унинг олдига келиб: – Дўстим, менга учта нон қарз бериб тур. 6 Менинг бир дўстим йўлдан ўтатуриб, ташриф буюрди, олдига қўядиган ҳеч нарсам йўқ, – дейди. 7 Униси ичкаридан жавоб бериб: – Мени безовта қилма. Ҳшик қулф, болаларим мен билан бир тўшакда ётишибди, энди ўрнимдан туриб сенга беролмайман, – дейдими? 8 Сизларга ростини айтсам: ўз дўсти бўлгани учун ҳам туриб унга бермаса-да, лекин унинг шилқимлиги туфайли у туриб, қанча сўраса, шунча беради. 9 Шундай қилиб, Мен сизга айтаман: сўраб туринглар, сизга берилади. Излаб туринглар, топасизлар. Тақиллатиб туринглар, эшик очилади. 10 Чунки ҳар бир сўраган олар, излаган топар, тақиллатганга эшик очилар. 11 Орангиздаги қайси бир ота, ўѓли ундан нон сўраса, унга тош беради? Ёки балиқ сўраса, унга балиқ ўрнига илон беради? 12 Ёки тухум сўраса, унга чаён беради? 13 Шундай қилиб, сизлар ёвуз бўла туриб болаларингизга яхши ҳадялар бера билар экансиз, самодаги Ота эса Ундан сўраганларга Муқаддас Руҳни бериши янада шубҳасиздир». 14 Бир куни Исо соқовдан жинни қувиб чиқарди. Жин чиққандан сўнг, соқов тилга кирди, халқ эса ҳайратда қолди. 15 Аммо ораларидан баъзилари: «У инс-жинслар бошлиѓи иблиснинг кучи билангина жинларни қувиб чиқаряпти!» – дедилар. 16 Бошқалар эса Исони синаб кўрмоқчи бўлиб, осмондан далолат кўрсатишни Ундан талаб қилдилар. 17 Исо уларнинг қалб кечинмаларини билиб, деди: «Ўз ичидан бўлинган ҳар бир подшоҳлик нурайди, ўз ичидан бўлинган хонадон хароб бўлади. 18 Агар шайтон ҳам ўзаро бўлинган бўлса, унинг салтанати қандай тура олади? Сизлар бўлса, яна Мени иблис кучи билан жинларни қувиб чиқараётибди, дейсиз-а? 19 Агар Мен жинларни иблис кучи билан қувиб чиқараётган бўлсам, у ҳолда сизларнинг ўѓилларингиз кимнинг кучи билан қувиб чиқаришади? Шу сабаб ҳам улар сизга ҳакам бўладилар. 20 Агар Мен Худо дасти ила жинларни қувиб чиқараётган эканман, бу Худо Шоҳлигининг сизга етиб келгани демак. 21 Агар кучли одам ўз уйини қурол-яроѓи билан қўриқлаб турса, унинг мол-мулки бехатар бўлади. 22 Аммо ундан кучлироѓи ҳужум қилиб уни енгса, у таянган барча қуролларини тортиб олади ва ўлжасини истаганга тақсимлаб беради. 23 Ким Мен билан бирга бўлмаса, Менга қаршидир. Ким Мен билан бирга йиѓмаса, сочади. 24 Ёвуз руҳ инсондан чиққанидан кейин, роҳат излаб сувсиз ерларни айланиб юради ва топмагач: „Чиққан уйимга қайтиб бораман“, дейди. 25 Келгач эса, уйни супурилган ва йиѓиштирилган ҳолда кўради. 26 Шунда бориб, ўзидан ҳам ёвузроқ бошқа еттита руҳни чақиради ва улар билан уйга кириб яшай бошлайди. У одамнинг кейинги ҳоли аввалгидан баттарроқ бўлар». 27 Исо бу сўзларни айтаётганда, халқ орасидан бир аёл овозини баланд қилиб: – Сени асраган қорин, Сени эмизган кўкрак бахтлидир! – деб юборди. 28 Лекин Исо деди: – Аниқроѓи, Худо каломини тинглаб уни бажо келтирганлар бахтлидир! 29 Кўпдан-кўп халойиқ йиѓила бошлагач, Исо сўз очиб деди: «Бу насл ёмондир! Бу насл бир далил изламоқда, аммо Юнус пайѓамбарнинг аломатидан бошқа унга далил берилмайди. 30 Юнус Ниневия аҳолиси учун қандай аломатли бўлган бўлса, Инсон Ўѓли ҳам бу насл учун шундай аломатли бўлади. 31 Жануб маликаси қиёмат кунида бу насл одамлари билан бирга тирилиб, уларни маҳкум этади. Чунки у Сулаймоннинг ҳикматини тинглаш учун дунёнинг олис элидан келган. Ҳамда мана, Сулаймондан буюкроѓи бу ердадир! 32 Ниневия одамлари қиёмат кунида бу насл билан бирга туриб, уни маҳкум этадилар. Чунки улар Юнуснинг ваъзи сабабли тазарру қилганлар. Ҳамда мана, Юнусдан буюкроѓи бу ердадир!» 33 «Ҳеч ким шамни ёқиб, уни кўринмас ерга ёки челакнинг тагига қўймайди. Аксинча, кирганлар зиёни кўрсин, деб уни шамдонга қўяди. 34 Таннинг чироѓи – кўз. Агар кўзинг тиниқ бўлса, бутун танинг ҳам нурли бўлар. Агарда кўзинг ёмон бўлса, танинг ҳам қоронѓи бўлар. 35 Шунинг учун, ичингдаги нур қоронѓи бўлмаслигига эътибор бер. 36 Агар танингда бирон қоронѓи қисм бўлмай, ҳамма жойи нурланиб турса, шунда ёнар чироқ сени ёритгандек, бутун танинг ҳам ёрқин бўлар». 37 Исо буларни гапириб турганда, бир фарзий Уни дастурхонга таклиф қилди. Исо унинг уйига кириб, овқатланишга ўтирди. 38 Исо овқатдан олдин қўлларини ювмаганини фарзий кўриб, ажабланди. 39 Раббимиз Исо унга деди: «Ҳй фарзийлар, сизлар пиёлаю товоқнинг сиртини тозалайсиз-у, аммо ичингиз талончилик ва ёвузликка тўлиб-тошади! 40 Ҳой бефаҳмлар! Сиртни яратган ични ҳам яратган эмасми? 41 Яхшиси, ўзингизда боридан хайр-садақа беринглар, шунда сизлар учун ҳамма нарса ҳалол бўлади. 42 Ҳй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ялпиз, заъфарон ва ҳар хил сабзавотдан ушр берасиз-у, аммо ҳаққоният ва Худо севгисига бепарвосизлар! Буларнинг бирини бажара туриб, иккинчисини ҳам ташлаб қўймаслигингиз керак эди. 43 Ҳй фарзийлар, ҳолингизга вой! Сизлар ибодатхоналарда тўрда ўтириш ва халқ йиѓинларида алик олишни яхши кўрасизлар. 44 Ҳолингизга вой, эй мунофиқ тафсирчилар ҳамда фарзийлар! Сизлар одамлар сезмай устидан босиб ўтган белгисиз қабрларга ўхшайсизлар». 45 Шу маҳалда Таврот тафсирчиларидан бири сўзга чиқиб Исога: «Устоз, бу сўзларни айтиб, бизни ҳам ранжитдинг-ку», – деди. 46 Исо эса айтди: «Ҳй тафсирчилар, сизларнинг ҳам ҳолингизга вой! Сиз кўтариб бўлмайдиган юкларни инсонларга юклайсиз-у, ўзларингиз эса у юкларга бармоѓингизни ҳам тегизмайсизлар. 47 Ҳолингизга вой! Сизлар ота-боболарингиз ўлдирган пайѓамбарларга мақбара қурасизлар. 48 Шу билан ота-боболарингизнинг қилмишларини тасдиқлаб, уларга ҳамфикрдек бўлмоқдасизлар. Улар-чи, пайѓамбарларни ўлдиришганди, сизлар эса уларга мақбара қуриб юрибсизлар! 49 Шунинг учун ҳам Худо ўз ҳикматларида шундай деган: „Мен уларга пайѓамбарлар ва расуллар юбораман. Улардан баъзиларини ўлдирадилар, баъзиларини эса қувѓин қиладилар“. 50 Шу сабабли, дунё бино бўлгандан бери тўкилган барча пайѓамбарлар қони, Ҳобилдан тортиб, қурбонгоҳ ила маъбад орасида ўлдирилган Закариёгача тўкилган барча қонлар шу наслнинг бўйнига тушади! Ҳа, сизларга яна айтаманки, бу қонлар шу наслдан талаб қилинади! 52 Ҳй тафсирчилар, маърифат калитини қўлга олганингиз учун ҳолингизга вой! Ўзларингиз-ку эшикдан кирганингиз йўқ, кирмоқчи бўлганларга эса тўсқинлик қилиб турибсизлар». 53 Исо буларни энди айтиб тугатар экан, уламолар ва фарзийлар Уни қаттиқ сиқувга олдилар, кўплаб сўроқларга жавоб беришга мажбурладилар. 54 Унинг оѓзидан Уни айбловчи бирон гап чиқишини пойлаб, Уни тузоққа тушириш пайида эдилар.

Луқо 12

1 Шу орада мингларча одам тўпланиб, бир-бирини эзаётгандай туюлар эди. Исо олдин Ўз шогирдларига қараб сўзлай бошлади: «Фарзийларнинг хамиртурушидан (яъни риёкорлигидан) эҳтиёт бўлинглар! 2 Очилмай қоладиган ҳеч ёпиқ нарса йўқ, билинмай қоладиган ҳеч қандай сир йўқ. 3 Сизнинг қоронѓиликда сўзлаганларингиз ёруѓликда эшитилажак, берк эшиклар орқасида қулоққа шивирлаганларингиз томлар узра эълон этилажак». 4 «Мен сиз, дўстларимга айтаман: баданни ўлдириб, кейин бошқа бирон нарса қилишга қодир бўлмаганлардан қўрқманглар. 5 Бироқ кимдан қўрқишингиз кераклигини сизларга уқтирай: кишини ўлдиргандан кейин жаҳаннамга ташлашга ҳам қодир бўлган Худодан қўрқинглар. Ҳа, сизларга айтаман, Ундан қўрқинглар! 6 Бешта чумчуқ икки тангага сотилмайдими? Худо ҳузурида буларнинг бириси ҳам унутилмаган. 7 Сизларга келсак, бошингиздаги сочлар ҳам бари саноқли. Демак, қўрқманглар, сиз кўпдан-кўп чумчуқлардан қадрлироқсиз. 8 Сизларга яна шуни айтай: кимда-ким инсонлар олдида Мени тан олса, Инсон Ўѓли ҳам Худо фаришталари олдида уни тан олади. 9 Бироқ кимда-ким инсонлар олдида Мени инкор этса, у Худо фаришталари олдида ҳам инкор этилади. 10 Кимки Инсон Ўѓлига қарши сўз айтса, кечирилади. Лекин ким Муқаддас Руҳни куфр қилса, кечирилмайди. 11 Сизларни диний ҳайъатлар ва бошлиқлар, ҳокимлар олдига олиб келганларида, нима деб, қандай гапириб ўзимизни ҳимоя қиламиз, деб қайѓурманглар. 12 Чунки нима дейиш кераклигини ўша онда Муқаддас Руҳ сизларга ўргатади». 13 Халойиқ ичидан кимдир Исога: – Устоз, акамга айт, меросни мен билан бўлсин, – деди. 14 Исо унга: – Ҳй инсон! Мени сизларга ким қози ёки мерос бўлувчи қилиб қўйди? – деди. 15 Кейин халойиққа: – Ҳҳтиёт бўлинглар, ўзингизни ҳар турли тамагирликдан сақланглар. Зеро инсон умри унинг мол-мулки кўплигига боѓлиқ эмас, – деди. 16 Исо уларга шундай масал келтирди: «Бир бой одамнинг даласи мўл ҳосил бериб турар экан. 17 Бой ўз-ўзига: – Нима қилай? Ҳосилни қўядиган жойим йўқ, – деб ўйлаб юрган экан. 18 – Мана бундай қиламан, – дебди охири, – омборларимни бузиб, каттароѓини қураман, бутун ѓалла ва молларимни шу ерга жойлайман. 19 Сўнг ўз-ўзимга: Ҳй жоним, дейман, сен кўп йилларга етгулик давлат тўпладинг. Ҳнди роҳат қил, еб-ичгин, кайф-сафо сургин, – дебди. 20 Лекин Худо унга: – Ҳй нодон! Бу кечаёқ жонинг олинади. Шунда бу тежаб қўйганларинг кимга қолади? – дебди. 21 Ўзи учун бойлик тўплаб, Худо назарида бойимаган кишининг қисмати ана шундай бўлади». 22 Исо шогирдларига яна деди: «Бинобарин, сизларга айтаманки, нима еймиз, деб жонингиз учун, нима киямиз, деб танингиз учун ташвишланиб юрманглар. 23 Жон овқатдан, тан эса кийимдан аълодир. 24 Қарѓаларга қаранглар: улар на экади, на ўради, на омборлари ва на қўрхоналари бор. Шунга қарамай, Худо уларнинг ризқини беради. Сизлар эса қушлардан нақадар қадрлисизлар! 25 Сизлардан ким ташвишланиб, ўз умрини бир лаҳза бўлсин узайтира олар экан? 26 Бу қадар кичик ишни қилишга қурбингиз етмас экан, бошқа нарсалар ташвишини қилмоқ не даркор? 27 Пиёзгулларга қаранглар, улар қандай ўсади! Улар меҳнат ҳам қилмайди, чарх ҳам йигирмайди. Аммо сизларга айтаманки, ҳатто подшоҳ Сулаймон ўзининг шуҳрат чўққисида ҳам буларнинг биридай кийинмаган эди. 28 Бугун бор бўлиб, эртага ўчоққа ташланадиган дашт ўтига Худо бундай зеб берган бўлса, сизларни ундан кам кўрармикин, эй имони сустлар! 29 Нима еймиз, нима ичамиз, деб қайѓуриб юриб безовта бўлманглар. 30 Дунё халқлари ҳадеб бу нарсаларнинг пайида юрадилар. Лекин сизларнинг Отангиз буларга муҳтож эканингизни билади-ку! 31 Сизлар, яхшиси, Худо Шоҳлиги пайида бўлинглар ва қолгани сизга насиб этади. 32 Қўрқмагил, эй кичик пода! Отангиз Шоҳликни сизларга беришни муносиб кўрди. 33 Мол-мулкингизни сотиб, садақа беринглар. Ўзингизга эскирмайдиган ҳамёнлар қилиб, кўкларда битмас-туганмас хазина ҳозирланглар. У ерда уларга ўѓри ҳам яқинлашмас, куя ҳам тушмас. 34 Хазинангиз қаерда бўлса, юрагингиз ҳам ўша ерда бўлур». 35 «Белларингиз белбоѓлиқ, чироқларингиз ёниб турсин! 36 Сизлар хўжайин тўйдан қайтишини кутиб турган, у келиб эшикни тақиллатиши билан очиб беришга тайёр турган одамлардек бўлинглар. 37 Хўжайин келганда ҳушёр ҳолда кўрган хизматкорлар бахтлидир! Сизларга чинини айтайин, у хизматкорларини ўтқазиб, бел боѓлаганча ўзи уларнинг хизматига тушиб кетади. 38 Хоҳ ярим кечада, хоҳ тонготарда хўжайин келиб қолса-ю хизматкорларини шундай ҳолда учратса, улар қандай бахтлидирлар! 39 Аммо билингларки, агар уй эгаси ўѓри қай соатда келишини билганда, у бедор бўлиб, уйига лаҳим қазилишига йўл қўймас эди. 40 Шунингдек, сизлар ҳам тайёр бўлиб туринглар, чунки Инсон Ўѓли сиз ўйламаган соатда келиб қолади». 41 Шу пайт Бутрус Исодан: «Раббий, Сен у масални фақат биз учун айтяпсанми, ёки ҳамма учунми?» – деб сўради. 42 Раббимиз Исо деди: «Уй аҳлига ўз вақтида ризқ-рўз тарқатиш учун хўжайин хизматкорларига бошлиқ қилиб қўйган ишончли ва ақлли уй бошқарувчи ким? 43 Хўжайин келиб, хизматкорини юмуш қилиб турганда кўрса, у қандай бахтлидир! 44 Сизларга чинини айтайин, ўзининг бутун мол-мулклари устидан уни назоратчи қилиб қўяди. 45 Мабодо у хизматкор ўз кўнглида: „Хўжайиним яқин орада келмайди“, деб қаролу чўриларни ура кетса-да, еб-ичиб маст-аласт бўлса, 46 у хўжайин хизматкори кутмаган бир кунда, ўйламаган бир соатда келиб қолади-ю, уни тилка-пора қилиб, бошига даҳрийлар кунини солади. 47 Хўжайиннинг хоҳишини билиб, тайёр бўлмаган, хўжайин истагича иш тутмаган хизматкор кўп таёқ ейди. 48 Билмай туриб жазога муносиб иш қилган хизматкор эса оз таёқ ейди. Кимга кўп берилган бўлса, ундан кўп талаб қилинади. Кимга кўп ишониб топширилган бўлса, ундан кўпроқ ундирилади». 49 «Мен ер юзига ўт ёқиш учун келдим. Ўт эндиёқ аланга олишини қанчалик истардим! 50 Мен жуда оѓир дард-аламни бошдан кечиришим керак. Бу амалга ошмагунча нақадар қийналаман! 51 Мени ер юзига тинчлик келтириш учун келган, деб ўйлайсизларми? Сизга йўқ, аксинча, низо солгани келганман, деяпман. 52 Зеро бундан буён бир уйда беш киши ўзаро бўлинган бўлади, учтаси иккитасига ва иккитаси учтасига қарши тарафкашлик қилади. 53 Ота ўѓлига қарши, ўѓил отасига қарши, она қизига қарши, қиз онасига қарши, қайнона келинига қарши, келин қайнонасига қарши чиқади». 54 Исо халқ оммасига яна ушбуни ҳам айтди: «Сиз ѓарбдан булут кўтарилганини кўрдингизми, ҳамон „жала бўлади“ дейсизлар ва худди шундай бўлади. 55 Жануб шамоли эсган вақтда сизлар „жазирама иссиқ бўлади“ дейсизлар ва шундай бўлади. 56 Ҳй риёкорлар! Еру кўк юзини аниқлай биласиз-у, нега бу вақт-соатнинг маъносини била олмайсизлар? 57 Наҳотки ўзингизча тўѓри йўлни пайқамасангиз? 58 Сен рақибинг билан бирга маҳкамага бораётганингда, йўл-йўлакай у билан келишишга ҳаракат қил. Акс ҳолда у сени қозининг олдига судраб келади, қози сени зиндонбонга топширади, зиндонбон эса сени зиндон қаърига ташлайди. 59 Сенга гапим шуки: сўнгги тийинни тўламагунингча, у ердан чиқмайсан».

Луқо 13

1 Ўша вақтда кимлардир Исога келиб, ҳоким Пилат ўлдирган жалилаликлар ҳақида хабар қилишди. Пилат уларни тиѓдан ўтказиб, қонларини ўзлари сўйган қурбонлар қонига аралаштириб ташлаган эди. 2 Исо хабарчиларга деди: «Сизнингча, бу жалилаликлар бошқа бутун Жалила кишиларидан кўпроқ гуноҳкор бўлгани учун шунчалик жафо чекдиларми? 3 Сизга йўқ дейман. Лекин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз. 4 Масалан, Силоам минораси қулаганда, ўн саккиз киши эзилиб нобуд бўлган эди. Сизлар бу кишиларни Қуддусда яшовчи ҳаммадан кўра айбдорроқ деб ўйлайсизми? 5 Сизга йўқ дейман. Лекин тавба қилмасангиз, ҳаммаларингиз ҳам улар каби ҳалок бўласиз». 6 Исо қуйидаги масални ҳам айтиб берди: «Бир кишининг узумзорида ўтқазилган анжир дарахти бор экан. Киши келиб, ундан мева излабди-ю, лекин тополмабди. 7 У боѓбонга: – Мен уч йилдан бери бу анжир дарахтидан мева излаб келаман ва тополмайман. Уни кесиб ташла, нега у ерни банд қилиб турибди? – деб айтибди. 8 Боѓбон эса шундай жавоб берибди: – Хўжайин, дарахтингиз бу йил ҳам турсин. Мен унинг ён-баѓирларини бир чопиб гўнг солай. 9 Балки мева берар. Майли, агар бермаса, унда келгуси йил кесиб ташларсиз». 10 Шанба куни Исо яҳудий ибодатхоналарининг бирида таълим бераётган эди. 11 У ердаги бир аёл ўн саккиз йилдан бери ёмон руҳдан қийналиб оѓриган, икки букилган, қаддини сира тиклаёлмас эди. 12 Исо уни кўргач, ёнига чақириб деди: – Ҳй хотин, сен дардингдан халос бўлдинг! 13 Сўнг қўлларини аёлнинг бошига қўйди. Аёл қадди тикланди-қолди, Худога олқишлар айта бошлади. 14 Исо дам олиш куни ҳам шифолаш билан машѓул эканини кўрган жамоабоши аччиқланиб, жамоага: – Ишлаш учун олти кун бор. Даволанмоқчи бўлсангиз, шанбадан бошқа кун келинглар, – деди. 15 Раббимиз Исо унга жавобан деди: – Ҳй мунофиқ! Шанба куни бўлишига қарамай, ҳар бирингиз ўз ҳўкиз ёки эшагингизни охурдан ечиб суѓоргани олиб бормайсизми? 16 Шунга кўра, ўн саккиз йилдан бери шайтон боѓлаб қўйган, бобомиз Иброҳим қизи ҳисобланган бу аёлни шанба куни кишанларидан озод қилиш ўринли эмасмиди? 17 Исонинг бу сўзлари Унга қаршилик кўрсатганларнинг ҳаммасини уятга қўйди. Бутун халқ эса Исо бажараётган барча ажойиб ишларни кўргани сайин қувонар эди. 18 Исо яна сўз олди: «Худонинг Шоҳлиги нимага ўхшаш? Уни нимага тенглаштирайин? 19 У бир одам ўз боѓига эккан хантал уруѓига ўхшар. Уруѓ униб, улкан дарахт бўлибдики, шохлари аро кўк қушлари ҳам қўниб уя қурибди». 20 Таѓин деди: «Худонинг Шоҳлигини нимага ўхшатай? 21 У бир аёл бутун хамирни ошириш учун уч тоѓора унга қориштириб солган хамиртуруш бурдасига ўхшар». 22 Исо Қуддус томон йўл олиб, шаҳарма-қишлоқ юриб таълим берар эди. 23 Кимдир Унга савол берди: – Ҳазрат, нажот топадиганлар озми? Исо ҳаммага айтди: 24 «Тор эшикдан кириш учун жон куйдиринглар. Сизга шуни айтай: 25 Уй Ҳгаси туриб эшикни бекитиб қўйгач, кўплар кириш учун интиладилар, бироқ киролмайдилар. Ўшанда сизлар ҳам ташқарида қолиб: – Ё Раббий, ё Раббий, бизларга очиб бер! – деб эшикни тақиллата бошлайсизлар. Лекин У сизларга: – Ким ва қаердан эканингизни билмайман, – деб жавоб беради. 26 Шунда сизлар: – Биз Сенинг олдингда еб-ичдик, Сен бизнинг кўчаларда таълим бериб юрдинг-ку, – деб айтасизлар. 27 У эса: – Кимсиз, қаердансиз, билмайман, деб сизларга айтиб эдим-ку. Ҳй бадкирдорлар тўдаси, Менинг кўзимдан узоқлашинглар! – дейди. 28 Ўшанда йиѓи-сиѓи ва оҳу воҳлар чекасизлар. Чунки ўзингизни ташқарига қувѓинди, Иброҳим, Исҳоқ, Ёқуб ва барча пайѓамбарларни эса Худонинг Шоҳлиги соясида кўрасизлар. 29 Шарқу ѓарбдан, шимолу жанубдан одамлар келиб, Худо Шоҳлигида зиёфатга ўтирадилар. 30 Ўша вақт баъзи охиргилар биринчи, биринчилар эса охирги бўладилар». 31 Ўша куни фарзийлардан айримлари Исонинг олдига келиб: – Бу ердан чиқиб кет, чунки Ҳирод Сени ўлдирмоқчи, – дейишди. 32 Исо уларга шундай деди: – Бориб у тулкига айтинглар: Мен бугун ва эрта жинларни қувиб, шифокорлик қилмоқдаман. Учинчи куниёқ даврим тугар. 33 Шундай бўлса ҳам, Мен бугун, эрта ва индин Ўз йўлимдан оѓмай юраверишим керак. Чунки пайѓамбар Қуддусдан ташқарида ўлдирилиши маҳолдир. 34 О Қуддус, Қуддус! Пайѓамбарларни қатл қилиб, ҳузурингга юборилганларни тошбўрон қилгувчи шаҳар! Товуқ ўз жўжаларини қанотлари остига қандай тўпласа, Мен ҳам сенинг болаларингни неча бор шундай тўпламоқчи бўлдим, лекин сиз истамадингиз. 35 Мана, сизнинг уй-жойингиз ҳувиллаб қолади. Сизга шуни айтиб қўяй: «Худованд номидан Келаётган муборак», – деб хитоб қилмагунингизча, Мени яна кўрмайсизлар.

Луқо 14

1 Бир шанба куни Исо фарзийлар мазҳаби бошлиқларидан бирининг уйига меҳмонга борди. Уни зимдан кузатиб туришарди. 2 Исонинг олдида истисқо дардидан қийналиб юрган бир одам пайдо бўлди. 3 Исо уни кўриши билан Таврот тафсирчилари ва фарзийларга қайрилиб: – Дам олиш кунида кишини шифолаш мумкинми, йўқми? – деб сўради. 4 Улар эса индамадилар. Исо бу одамни ушлади-да, шифолаб, жўнатиб юборди. 5 Сўнг дин пешволарига деди: – Сизлардан кимнингдир ўѓли ёки ҳўкизи қудуққа тушиб кетса, шанба куни бўлишига қарамай, дарҳол чиқариб олмасмидингиз? 6 Улар эса бу гапга бирон жавоб топа олмадилар. 7 Меҳмонлар тўрда ўтиришга интилаётганларини пайқаган Исо уларга ибратли нақл айтди: 8 «Сени биров никоҳ тўйига чақирса, тўрга чиқиб ўтираверма. Ҳҳтимол, таклиф этилганлар орасида сендан эътиборлироѓи бўлиб қолар. 9 Шунда икковингизни ҳам чақирган мезбон келиб сенга: „Бу ўринни унга бўшатиб бер“, – дейиши мумкин. Сен эса хижолат тортиб, пойгаҳда ўтиришга мажбур бўласан. 10 Шунинг учун, таклиф этилган бўлсанг, пойгаҳда ўтириб тур, токи мезбоннинг ўзи келиб сенга: „Дўстим, илтимос тўрга чиққин“, – деб айтсин. Шунда бошқа меҳмонлар кўзида сенинг ҳурматинг ортади. 11 Кимки ўзини юқори олса, пасайтирилади. Кимки ўзини паст олса, юксалтирилади». 12 Сўнг Исо Ўзини таклиф қилган уй эгасига деди: «Тушки ёки кечки зиёфат қилганингда, дўст, ака-ука, қариндош-уруѓ ва бой қўшниларингнигина чақириб турма. Чунки улар ҳам сени чақириб, қаримта қилишига тўѓри келади. 13 Аксинча, зиёфат берганингда, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни чақир. 14 Шунда сен бахтлисан. Чунки улар сенга қаримтасини қайтара олмаса-да, лекин қиёматда солиҳлар тирилганида сен бунинг қаримтасини кўрасан». 15 Исо билан бирга дастурхон атрофида ўтирганлардан бири бу сўзларни эшитиб, Унга: – Худонинг Шоҳлигида туз тотган киши бахтлидир! – деди. 16 Исо ўз навбатида унга деди: «Бир одам кечки катта дастурхон ясаб, кўпларни таклиф этибди. 17 Зиёфат вақти етганда: – Келинглар, дастурхон тайёр бўлди, – деб меҳмонларни чақирмоқ учун хизматкорини юборибди. 18 Шунда ҳаммалари келишиб олгандек, узр сўрай бошлашибди. Биринчиси унга: – Мен ер сотиб олдим, бориб уни кўришим керак. Илтимос, мени кечиринг, – дебди. 19 Бошқаси эса: – Мен беш жуфт ҳўкиз сотиб олдим, уларни синагани боряпман. Илтимос, мени кечиринг, – дебди. 20 Учинчи бирови ҳам: – Мен хотин олдим, шунинг учун келолмайман, – дебди. 21 Хизматкор қайтиб келиб, хўжайинига вазиятни тушунтирибди. Хўжайин ѓазабланиб, хизматкорига: – Тез бўл, шаҳарнинг йўлак ва кўчаларини кезиб чиқ, қашшоқ, майиб, шол ва кўрларни бу ерга олиб кел, – дебди. 22 Хизматкор бориб келиб: – Хўжайин, буюрганларингизни бажардим-у, яна ҳам бўш жой бор, – дебди. 23 Шунда хўжайин хизматкорига: – Йўлларга чиқ, сўқмоқларга бор, элни келишга қиста, токи уйим тўлсин, – дебди. 24 – Сизларга айтаманки, чақирилган одамлардан бирортаси ҳам зиёфатимдан тотиб кўрмайди. [Чунки даъват этилганлар кўп, аммо танланганлар оздир.]» 25 Кўпдан-кўп халойиқ Исо билан бирга борар экан, У ўгирилиб уларга деди: 26 «Агар ким Менинг ҳузуримга келса-ю, ўзининг ота-онаси, хотини, бола-чақаси, ака-укаси, опа-сингиллари ва ҳатто ўз жонидан кўнгил узмаса, у Менинг шогирдим бўлолмайди. 27 Кимки ўз хочини кўтариб орқамдан юрмаса, Менинг шогирдим бўлолмайди. 28 Сизлардан бирортангиз иморат қурмоқчи бўлсангиз, уни битириш учун маблаѓ етарлими, деб олдиндан харажатини ҳисоблаб чиқмайсизми? 29 Бўлмаса пойдевор солиб, иморат қура билмасангиз, ўтган-кетган кўриб: 30 „Бу одам қуришни бошлади-ю битира олмади“, – деб масхара қилишади. 31 Ёки қайси подшоҳ бошқа бир подшоҳга қарши урушга борса, ўзимнинг ўн минг аскарим билан йигирма минг аскарга қарши чиқишга кучим етармикан, деб олдиндан ўтириб маслаҳатлашмас экан? 32 Кучи етмаса, душман ҳали узоқдалигида унинг олдига элчи юбориб сулҳ сўрайди. 33 Шундай қилиб, сизлардан ҳар бирингиз ўзингизнинг бор-йўѓингиздан кўнгил узмасангиз, Менинг шогирдим бўлолмайсиз. 34 Туз – яхши нарса. Лекин туз ўз таъмини йўқотса, уни яна нима билан шўр қилиш мумкин? 35 Ерга ҳам, гўнгга ҳам ярамайди, уни ахлатга ташлаб юборадилар. Кимнинг эшитар қулоѓи бўлса, эшитсин!»

Луқо 15

1 Ҳар қандай гуноҳкор одамлар ва солиқчилар Исони тинглаш учун Унинг олдига оқиб келар эдилар. 2 Буни кўрган фарзийлар ва уламолар: «Мана, У гуноҳкорларни қабул қилиб, бирга еб-ичмоқда», – деб норозилик билдирдилар. 3 Исо эса уларга қуйидаги масални айтиб берди: 4 «Сизлардан кимнингдир юзта қўйи бўлса-ю, улардан бирортасини йўқотса, тўқсон тўққизтасини даштда қолдириб, йўқолган қўйни топмагунча қидирмайдими? 5 Уни топгач, қувониб елкасига олиб кўтариб кетади. 6 Уйга келгач, дўстлари билан қўшниларини чақириб: „Мен билан бирга қувонинглар, мен йўқолган қўйимни топдим“, – дейди. 7 Сизларга айтаманки, худди шунга ўхшаб, тавбага ҳожат сезмаган тўқсон тўққиз тақводордан кўра, тавба қилган биттагина гуноҳкор учун осмонда шодлик бўлади». 8 «Ёки қайси бир аёлнинг ўнта кумуш тангаси бўлса-да, биттасини йўқотиб қўйса, у шам ёқиб пулни топмагунча уйини супуриб-сидириб синчиклаб қидирмайдими? 9 Пулни топгач, дугоналари билан қўшниларини чақириб: „Мен билан бирга қувонинглар, мен йўқолган тангамни топдим“, – дейди. 10 Сизларга айтаманки, худди шунингдек, тавба қилган битта гуноҳкор учун Худо фаришталари ҳузурида шодлик бўлади». 11 Исо яна деди: «Бир одамнинг икки ўѓли бор экан. 12 Уларнинг кичиги отасига: – Ота, мол-мулкингиздан менга тегишли қисмини беринг, – дебди. Ота бисотини икки ўѓлига бўлиб берибди. 13 Бир неча кундан кейин кичик ўѓил бор-йўѓини йиѓиштириб, узоқ бир мамлакатга кетибди. У ерда шалоқ яшаб, мол-дунёсини кўкка совуриб юрибди. 14 Борини исроф этгандан кейин, у мамлакатда оѓир қаҳатчилик бошланибди, йигит ҳам муҳтожликка йўлиқибди. 15 У бориб, бу мамлакат фуқароларидан бирига ёлланибди. У эса йигитни ўз даласидаги тўнѓизларни боқишга юборибди. 16 Ниҳоят, йигит тўнѓизлар ейдиган қўзоқлар билан қорнини тўйдиришга ҳам зор бўлибди, лекин унга шуни ҳам раво кўришмас экан. 17 Ўзига келгач, у дебди: „Отамнинг қанчадан-қанча ёлланма ишчиларининг нони ошиб-тошиб ётибди, мен эса бу ерда очликдан ўляпман. 18 Ҳнди отамнинг олдига борай ва унга: Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. 19 Ҳнди сизнинг ўѓлингиз аталишга лойиқ эмасман. Мени ёлланма ишчиларингиз қаторига қабул қилсангиз, бас, дейман“. 20 Йигит отаси олдига равона бўлибди. У ҳали узоқда келаётганлигидаёқ, отаси ўѓлини кўриб, кўнгли бўшаб кетибди. Югурганча бориб, ўѓлининг бўйнидан қучиб, юз-кўзларидан ўпибди. 21 Ўѓли унга: – Ота, мен Худога ва сизга қарши гуноҳ қилдим. Ҳнди сизнинг ўѓлингиз деб аталишга лойиқ эмасман, – дебди. 22 Ота хизматкорларига шундай буюрибди: – Тез бўлинг, энг нафис тўн келтириб елкасига ёпинг, қўлига узук тақинг, оёқларига чориқ кийгизинглар. 23 Бўрдоқини олиб чиқиб, сўйинглар, еб-ичайлик, хурсандчилик қилайлик. 24 Чунки менинг бу ўѓлим ўлган эди – тирилди, йўқолган эди – топилди. Шундай қилиб, хурсандчилик қила бошлабдилар. 25 Катта ўѓил шу пайтда далада экан. Қайтаётиб уйга яқинлашганда, қулоѓига чолѓу ва ўйин-кулги садолари эшитилибди. 26 Хизматкорлардан бирини чақириб: – Нима гап? – деб сўрабди. 27 – Укангиз келди, отангиз уни соѓ-саломат кўргани учун бўрдоқини сўйдилар, – дебди у. 28 Шунда катта ўѓил аччиқланиб, ичкарига киргиси келмабди. Отаси эса ташқарига чиқиб, ўѓлига ўтиниб гапирибди. 29 У отасига жавоб берибди: – Мен шунча йилдан бери сизга хизмат қиламан. Сира сизнинг буйруѓингизга қарши чиққаним йўқ. Лекин дўстларим билан хурсандчилик қилишим учун сиз менга битта улоқ ҳам атамадингиз. 30 Аммо мол-мулкингизни фоҳишаларга сарфлаб қайтган анави ўѓлингизга бўрдоқи сўйибсиз! 31 Отаси унга шундай жавоб берибди: – Ўѓлим! Сен доимо мен билан биргасан, менинг ҳамма нарсам сеники. 32 Бироқ бугун шодланиш, хурсандчилик қилиш керак. Чунки сенинг бу уканг ўлган эди – тирилди, йўқолган эди – топилди».

Луқо 16

1 Исо Ўз шогирдларига ҳам айтди: «Бир бойнинг хўжалик ишларини бошқарувчиси бор экан. Бойнинг қулоѓига, иш бошқарувчи мол-мулкингизни бежо сарф қилиб юрибди, деган чақув етибди. 2 Шунда бой иш бошқарувчини чақириб: – Сен тўѓрингда узунқулоқ гап юрибди. Ишларингнинг ҳисобини бер, сен энди уйимни бошқаролмайсан, – дебди. 3 Иш бошқарувчи ўзича: – Нима қилсам экан? – дебди. – Хўжайиним бошқарувчиликни қўлимдан оляпти. Ер қазишга кучим етмайди, тиланчилик қилиш эса менга уят. 4 Бошқарувчиликдан бўшатилганимдан сўнг одамлар яна ўз уйларига қабул қилишлари учун нима қилсам бўлади? Сўнг: – Ҳа, топдим! – дебди-да, 5 хўжайинидан қарз бўлганларнинг ҳар бирини алоҳида ёнига чақирибди. Биринчисидан сўрабди: – Хўжайинимдан қанча қарзинг бор? 6 – Юз кува зайтун мойи, – жавоб берибди у. – Тилхатингни ол, тезда ўтириб эллик кува деб ёз! – дебди унга иш бошқарувчи. 7 Кейин бошқасидан ҳам сўрабди: – Сенинг қанча қарзинг бор? – Юз қанор буѓдой, – жавоб берибди у. Унга ҳам: – Тилхатингни ол, саксон қанор деб ёз! – дебди. 8 Хўжайини эса ўзининг бу шум иш бошқарувчисини, ақлли иш қилдинг, деб мақтабди. Чиндан ҳам бу дунёнинг одамлари ўзларига ўхшаганлар орасида нур аҳлидан кўра эс-ҳушлироқ ҳаракат қиладилар». 9 «Мен сизга айтаманки, бу бевафо дунёнинг бойлигидан фойдаланиб дўст орттиринглар, токи бу бойлик тугагач, сизларни абадий маконларга қабул қилсинлар. 10 Кичик ишда садоқатли бўлган буюк ишда ҳам садоқатлидир. Кичик ишда садоқатсиз бўлган буюк ишда ҳам садоқатсиздир. 11 Агар сиз бу бевафо дунёнинг бойлигига содиқ бўлмасангиз, ҳақиқий бойликни сизга ким ишониб беради? 12 Агар бошқаларнинг нарсасига содиқ бўлмасангиз, ўз насибангизни сизга ким беради? 13 Ҳеч қандай хизматкор икки хўжайинга хизмат қилолмайди. У ё бирини ёмон кўриб, бошқасини севади, ёки бирига ихлос қўйиб, бошқасини хор қилади. Сиз ҳам Худога, ҳам пулга бирдек сиѓина олмайсиз». 14 Фарзий мазҳабидагилар буларни эшитиб, пулпараст бўлганлари учун Исога мазах қила бошладилар. 15 Исо уларга деди: «Сиз одамлар олдида ўзингизни тақводор қилиб кўрсатасизлар, лекин Худо юрагингизни билади. Ана, одамларда кўкка кўтарилган неки бўлмасин, Худо назарида жирканчдир. 16 Таврот ва Пайѓамбарлар даври Яҳё келгунча давом этди. У вақтдан буён Худо Шоҳлиги тўѓрисидаги Хушхабар ваъз қилинмоқда ва ҳамма бу Шоҳликка кириш учун зўр бермоқда. 17 Бироқ Тавротдан бир чизиқ йўқолишидан кўра, еру осмоннинг йўқолиши осонроқдир. 18 Кимда-ким ўз хотинидан ажралиб, бошқасига уйланса, зино қилган бўлади. Шунингдек, эридан ажралган хотинга уйланган киши ҳам зино қилган бўлади». 19 «Кимхоб ва шойи кийимлар кийиб, ҳар куни дабдабали базмларда кайф-сафо сурган бир бой одам бор экан. 20 Бойнинг дарвозаси олдида ҳамма баданига яра тошган Лазар исмли бир қашшоқ гадой ётар экан. 21 У бой дастурхонидан тўкилган ушоқлар билан қорин тўйдиришни орзу қилар, итлар эса келиб унинг яраларини ялаб кетар экан. 22 Бир куни гадой ўлиб қолибди, фаришталар уни Иброҳим алайҳиссаломнинг ёнига олиб борибдилар. Кейин бой ҳам ўлиб, уни кўмишибди. 23 Тамуѓ азобидан ўтар экан, бой бошини кўтариб узоқдаги Иброҳимни ва унинг ёнидаги Лазарни кўрибди. 24 У фарёд кўтариб: – Ҳй Иброҳим ота! Менга раҳм қилиб Лазарни юборгин, у бармоѓининг учини сувга ботириб тилимга сув томизсин. Чунки мен бу оловда кўп азоб чекяпман, – дебди. 25 Иброҳим унга шундай жавоб берибди: – Унутма, ўѓлим, сен ҳаётингда яхшилик насибангни олиб бўлдинг, Лазар эса ёмонлик насибасини олиб бўлди. Ҳнди у бу ерда тасалли топяпти, сен бўлсанг, азоб чекяпсан. 26 Бундан ташқари, сиз билан бизнинг орамизда тубсиз жарлик бор. Бу ердан сиз томон ўтмоқчи бўлганлар ўта олмайдилар ва у ердан биз томон ҳам ўтмайдилар. 27 – Ундай бўлса, эй ота, сендан ўтиниб сўрайман, Лазарни отамнинг уйига юборгин. 28 Менинг бешта укам бор. Улар ҳам бу азобли жойга келмасликлари учун уларни огоҳлантириб қўйсин, – дебди бой. 29 Иброҳим унга: – Улар Мусо пайѓамбарни ва бошқа пайѓамбарларни билишади, уларга қулоқ солишсин, – дебди. 30 Бой эса: – Йўқ, Иброҳим ота, қулоқ солмаслар. Фақат ўликлардан бири уларнинг олдига борса, ўшанда тавба қиларлар, – дебди. 31 Иброҳим шундай дебди: – Агар Мусо ва бошқа пайѓамбарларга қулоқ солмаган бўлсалар, ўликлардан бири тирилиб борса ҳам ишонмайдилар».

Луқо 17

1 Исо ўз шогирдларига яна деди: «Васвасалар келиши шаксиздир. Лекин ким орқали келса, ўша одамнинг ҳолига вой! 2 Бу кичиклардан биронтасини йўлдан оздиргандан кўра, унинг бўйнига тегирмон тошини осиб, денгизга ташланиши у учун фойдалироқ бўлар эди. 3 Ўзларингизга эҳтиёт бўлинглар! Агар биродаринг гуноҳ қилса, унга танбеҳ бер. Агар тавба қилса, уни кечир. 4 Агар сенга қарши бир куннинг ўзида етти марта гуноҳ қилса-ю, етти марта сенга қайтиб келиб: „Тавба қилдим“, – деса, уни кечириб юбор». 5 Ҳаворийлар Раббимиз Исога: – Имонимизга имон қўш, – дедилар. 6 Раббимиз жавоб берди: – Агар зиѓирдай имонингиз бўлиб, шу тут дарахтига: «Илдизинг билан қўпорилиб чиқ ва денгизга кўчиб илдиз от», – десангиз, дарахт сизга бўйсунади. 7 «Орангиздаги қай бирингиз қўш ҳайдовчи ёки подачи хизматкорингиз даладан қайтгач, унга: „Тез келиб дастурхонга ўтир“, – дейсиз? 8 Аксинча: „Кечки овқатимни тайёрла, ишга бел боѓлаб, овқатланиб бўлгунимча менга хизмат қил, ундан кейин ўзинг еб-ичасан“, – демайсизми? 9 Хўжайин буюрган ишларни бажарган қул ташаккур олармикин? Қайдам. 10 Сизлар ҳам шунга ўхшаб, ўзингизга буюрилган ҳамма ишни бажаргандан сўнг: „Бизлар арзимайдиган қуллармиз, фақат зиммамиздаги ишни қилдик“, – денглар». 11 Исо Самария билан Жалила оралиѓидан ўтиб, Қуддус томон йўл олди. 12 У бир қишлоққа кираётганда, ўнта моховга дуч келди. Улар узоқда турганча 13 овозларини баланд қилиб: – Ҳй Устозимиз Исо, бизга раҳм қил! – дейишди. 14 Уларни кўрган Исо: – Бориб, ўзларингни руҳонийларга кўрсатинглар, – деди. Улар эса йўлда кетаётиб, моховдан фориѓ бўлишди. 15 Улардан бири ўзининг шифо топганини пайқагач, баланд овоз билан Худони улуѓлаб орқага қайтди. 16 Исонинг оёқларига йиқилиб Унга ташаккур билдирди. Бу одам самариялик эди. 17 Исо: – Шифо топган ўн киши эди-ку? Қолган тўққизингиз қани? 18 Худони улуѓлаш учун шу бегона кишидан бошқа ҳеч ким қайтиб келмадими? – деди. 19 Сўнг у одамга: – Ўрнингдан туриб бора қол, ишончинг сени қутқарди, – деди. 20 Фарзийлар Исога: – Худонинг Шоҳлиги қачон келади? – деган саволни беришди. Исо уларга жавоб берди: – Худонинг Шоҳлиги кўзга кўриниб келмайди. 21 «Қара, у бу ерда», ёки «Ана у ерда», – деб ҳам айтишмайди. Мана, Худонинг Шоҳлиги ўз ичингиздадир. 22 Сўнг Исо шогирдларига қайрилиб, деди: – Шундай кунлар келадики, Инсон Ўѓлининг биттагина кунини кўришга ҳавас қиласизлар, бироқ кўролмайсизлар. 23 Сизларга: «Мана, у бу ерда», ёки «Мана шу ерда», деб айтишса, борманглар, уларнинг орқасидан қувманглар. 24 Чунки чақмоқ чақиб, фалакни бир учидан бошқа учигача ярқиратиб юборганидек, Инсон Ўѓли ҳам Ўз кунида худди шундай пайдо бўлади. 25 Лекин ундан аввал У кўп азоб чекиши ва бу насл томонидан рад қилиниши керак. 26 Нуҳ пайѓамбар даврида қандай бўлган бўлса, Инсон Ўѓли келадиган кунларда ҳам шундай бўлади. 27 Нуҳ кемага кирган кунига қадар едилар, ичдилар, уйландилар, турмушга чиқдилар. Ва тўфон келиб, ҳаммани ҳалок қилди. 28 Лут кунларида ҳам шундай бўлди: еб-ичдилар, олди-сотди қилдилар, экин-тикин ва бинокорлик билан машѓул бўлдилар. 29 Лекин Лут Садўм шаҳридан чиққан куниёқ осмондан олов ва олтингугурт ёѓиб, ҳаммани ҳалок қилди. 30 Инсон Ўѓли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади. 31 У кунда томнинг устида бўлган киши уйда қолдирган анжомларини олиш учун пастга тушмасин. Шунингдек, даладаги ҳам қайтиб келмасин. 32 Лутнинг хотинини эслаб туринглар. 33 Кимки жонини сақлашга ҳаракат қилса, уни йўқотади. Кимки жонини фидо қилса, уни қутқаради. 34 Сизга яна айтаманки, ўша кеча бир тўшакда икки киши бўлади; бири олинади, бири қолдирилади. 35 Икки аёл бирга тегирмон тортаётган бўлади; бири олинади, бири қолдирилади. 36 [Икки киши далада бўлади; бири олинади, бири қолдирилади.] 37 Шогирдлар Исодан сўради: – Раббий, бу воқеалар қаерда юз беради? – Мурда қаерда бўлса, калхатлар ҳам ўша ерда тўпланади, – деди Исо.

Луқо 18

1 Исо шогирдларига доимо, безмасдан ибодат қилиш кераклиги ҳақида масал айтиб берди: 2 «Бир шаҳарда Худодан ҳам қўрқмайдиган, одамдан ҳам уялмайдиган бир қози бор экан. 3 Ўша шаҳарда бир тул аёл ҳам яшар экан. У қозининг олдига доим келиб: – Мени рақибимдан ҳимоя қилинг, – деб ўтиниб юрибди. 4 Қози анча вақтгача эътибор бермас экан. Охирида у ўзи-ўзига: – Мен Худодан қўрқмайман, одамдан ҳам уялмайман. 5 Бироқ майли, бу тул аёл менга тинчлик бермаётгани учун, уни ҳимоя қила қолай. Бўлмаса у келавериб, жонимдан безор қилади, – дебди. 6 Ҳшитяпсизми, инсофсиз қози нима дебди, – давом этди Раббимиз Исо. 7 – Наҳотки Худо Ўзига кечаю кундуз фарёд қилаётган Ўз танлаганларини ҳимоя қилмаса, наҳотки уларни кўп куттириб қўйса? 8 Сизларга айтаманки, уларни кўп ўтмай ҳимоя қилади. Бироқ Инсон Ўѓли келганда, ер юзида имон топармикин?» 9 Ўзининг тақводорлигини пеш қилиб, бошқаларни эса камситиб юрган баъзи одамларга Исо қуйидаги масални айтиб берди: 10 «Бири фарзий, бошқаси солиқчи бўлган икки киши ибодат қилиш учун маъбадга кирибдилар. 11 Фарзий алоҳида туриб, ўзича шундай ибодат қилибди: – Ё Худо! Мен бошқа одамлардай талончи, жиноятчи, зиногар ва ҳатто шу солиқчи сингари бўлмаганим учун Сенга шукр айтаман. 12 Ҳафтада икки марта рўза тутаман. Топганимнинг ўндан бирини ушр учун ажратаман. 13 Солиқчи бўлса узоқда туриб, ҳатто кўзларини осмонга қаратишга ҳам ботина олмай, кўкрагига урганича: – Ё Худо, мен гуноҳкорга раҳм қил! – дебди. 14 Сизга айтаманки, бу одам боягидан кўра оқланиб уйига қайтибди. Чунки ўзини юқори олган ҳар бир киши пасайтирилади, ўзини паст олган эса юксалтирилади». 15 Уларга қўли тегсин, деб Исонинг олдига ёш болаларни ҳам келтиришар эди. Шогирдлар буни кўриб, келтирувчиларни койий бошлашди. 16 Исо эса болаларни ёнига чақириб, шогирдларига шундай деди: «Болалар Менинг олдимга келишларига ижозат беринг, уларни койиманг. Зеро Худонинг Шоҳлиги шундайларникидир. 17 Сизларга чинини айтайин: кимки Худонинг Шоҳлигини бола каби қабул қилмаса, унга киролмайди». 18 Бошлиқлардан бири Исодан сўради: – Валинеъмат Устозим! Абадий ҳаёт насиб бўлмоѓи учун нима қилишим керак? 19 Исо унга деди: – Нега сен Мени валинеъмат дейсан? Биргина Худодан бошқа ҳеч ким валинеъмат эмас. 20 Илоҳий амрларни биласан: «Зино қилма. Одам ўлдирма. Ўѓрилик қилма. Сохта гувоҳлик берма. Ота-онангни ҳурмат қил». 21 – Буларнинг ҳаммасига ёшлигимдан амал қилиб келаман, – деди бояги бошлиқ киши. 22 Буни эшитиб, Исо: – Сенга яна бир нарса етишмайди: нимага эга бўлсанг, ҳаммасини сот ва пулини камбаѓалларга бўлиш. Шундагина осмонда хазинанг бўлади. Ва сўнг келиб, Менга эргашгил, – деди. 23 Бошлиқ бу сўзни эшитиб, жуда хафа бўлди, негаки у ҳаддан зиёд бадавлат эди. 24 Исо унинг хафа бўлганини кўриб: – Мол-дунёси борлар Худо Шоҳлигига киришга нақадар қийналади! 25 Бойнинг Худо Шоҳлигига киришидан кўра, туянинг игна тешигидан ўтиши осонроқдир, – деди. 26 Буни эшитганлар эса: – Ундай бўлса, ким нажот топа олар экан? – деб сўрашди. 27 – Одамларга иложсиз нарса Худо учун иложи бордир, – деди Исо. 28 – Мана, биз мол-ҳолимизни қолдириб, Сенинг орқангдан эргашиб келдик! – деди Бутрус. 29 Исо шогирдларига деди: – Сизларга чинини айтайин, Худо Шоҳлиги йўлида уй-жой, ота-она, ака-ука, опа-сингил ёки хотин-болаларини қолдириб кетган ҳар бир киши 30 бу дунёдаёқ қат-қат яхшиликлар топиб, у дунёда эса абадий ҳаётга муяссар бўлур. 31 Исо ўн икки шогирдини махсус чақириб уларга деди: «Биз энди Қуддусга яқинлашиб қолдик. Ана ўша ерда Инсон Ўѓли тўѓрисида ёзилган барча пайѓамбар оятлари амалга ошади. 32 Уни мажусийларга топширадилар, Уни масхаралаб ҳақорат қиладилар, Унинг юзига тупурадилар. 33 Уни қамчилаб ўлдирадилар. Аммо учинчи куни У қайта тирилади». 34 Шогирдлар эса бу сўзлардан ҳеч нарса англамадилар. Бу сўзлар маъноси уларга сирли эди, айтилганни улар идрок этмадилар. 35 Исо Ерихо шаҳрига кириб келаётганда, бир кўр йўл чеккасида садақа сўраб ўтирар эди. 36 Олдидан халойиқ ўтиб кетаётганини эшитиб: – Нима гап? – деб сўради. 37 – Носиралик Исо ўтяпти, – деб унга хабар қилишди. 38 Шунда кўр: – Ҳй Довуд Ўѓли Исо, менга раҳм қил! – деб бақириб юборди. 39 Олдинда кетаётганлар эса: – Жим бўл! – деб уни койиб қўйишди. Лекин у янада кучлироқ ҳайқира бошлади: – Ҳй Довуд Ўѓли, менга раҳм қил! 40 Шунда Исо тўхтаб, кўрни ёнига келтиришларини буюрди. Кўр келгач, 41 Исо ундан сўради: – Сен нима қилишимни истайсан? – Ҳазрат, кўзларим кўрсин! – деди у. 42 Исо унга: – Кўзларинг кўрсин, ишончинг сени қутқарди, – деди. 43 Шу заҳоти кўрнинг кўзлари кўра бошлади. У Худога олқишлар айтганча Исонинг кетидан эргашди. Буни кўрган бутун халқ Худога ҳамду санолар айтди.

Луқо 19

1 Исо Ерихо шаҳрига кириб, гузарларидан ўтиб борарди. 2 Йўлда Заккай исмли бир одам учради; у солиқчиларнинг бошлиѓи бўлиб, жуда бой эди. 3 У Исони кўришга, ким эканлигини билишга ошиқар эди. Бироқ бўйи пастлиги туфайли ва халойиқ кўплигидан Уни кўролмади. 4 Исони кўриш учун олдинга югуриб, бир ёввойи анжир дарахтига чиқиб олди. Чунки Исо ўша ердан ўтиши керак эди. 5 Исо у жойга келгач, юқорига қараб қўйди-да, унга: – Заккай! Тезроқ пастга туш, Мен бугун сенинг уйингга қўнишим керак, – деди. 6 Заккай дарров пастга тушди, Исони қувонч билан қаршилаб, меҳмон қилди. 7 Буни кўрганларнинг ҳаммаси: – У гуноҳкор одамнинг уйига ташриф буюрди, – деб норозилик билдиришди. 8 Аммо Заккай Раббимиз Исонинг олдида қўл қовуштириб туриб, Унга деди: – Ҳй Ҳазрат, мол-мулкимнинг ярмини камбаѓалларга бериб юбораман. Агар бировнинг ҳақини еб кетган бўлсам, тўрт баробар кўпайтириб берганим бўлсин. 9 Исо унга шундай жавоб берди: – Бугун бу уйга нажот келди. Чунки бу одам ҳам бобомиз Иброҳим ўѓлидир. 10 Инсон Ўѓли эса адашганни излаб топиш ва қутқазиш учун келган. 11 Исо Қуддусга яқинлашиб қолгани сабабли, Уни тинглаётган халойиқ, Худо Шоҳлиги ҳозир намоён бўлиши керак, деб ўйлар эди. Шундай қилиб, Исо Ўз нутқини бир масал билан давом эттирди: 12 «Асилзода бир одам ўзи учун салтанат олиб келиш учун узоқ мамлакатга борибди. 13 Ўзининг хизматкорларидан ўн нафарини чақирибди-ю, уларга ўн тилладан бўлиб бериб: – Мен қайтиб келгунимча, бу пулни ишлатиб туринглар, – деб жўнаб кетибди. 14 Ҳолбуки, асилзоданинг ҳамшаҳарлари уни ёмон кўришар экан. Ҳамшаҳарлар унинг орқасидан элчилар юбориб: – Бу одам бизга подшоҳ бўлишини истамаймиз, – деб айттирибдилар. 15 Бир муддатдан сўнг у асилзода салтанат эгаси бўлиб, ўз ватанига қайтиб келибди. Берган ақчалари билан ким қанча фойда ундирганини билиш учун, хизматкорларини ёнига чақиртирибди. 16 Биринчиси келиб: – Хўжайин, сизнинг тиллангиз ўн тилла ундирди, – дебди. 17 Хўжайин унга: – Офарин, сен яхши хизматкор экансан. Кичик ишда садоқат кўрсатганинг учун ўнта шаҳар устидан ҳоким бўласан, – дебди. 18 Иккинчиси келиб: – Хўжайин, сизнинг тиллангиз беш тилла фойда келтирди, – дебди. 19 Унга ҳам: – Сен ҳам беш шаҳарга ҳокимлик қиласан, – дебди. 20 Учинчиси келиб: – Хўжайин! Мана сизнинг тиллангиз, мен уни рўмолчага тугиб сақладим. 21 Мен сиздан қўрқдим, сиз қаттиққўл одамсиз. Сиз бермасдан оласиз, экмасдан ўрасиз, – дебди. 22 Хўжайин эса унга дебди: – Ҳй ёмон хизматкор, оѓзингдан чиққанини елкангга ёпиштирай! Менинг қаттиққўллигимни ҳамда бермасдан олишимни, экмасдан ўришимни биларкансан, 23 нега пулимни муомалага киритмадинг? Шунда мен келиб, ҳеч бўлмаса фойдасини кўрардим. 24 Сўнг хўжайин ёнида турганларга қараб: – Унинг қўлидан тиллани олиб, ўн тилласи борга беринглар, – дебди. 25 – Хўжайин, унинг ўн тилласи бор-ку! – дейишибди улар. 26 – Сизларга ростини айтсам, кимда бор бўлса, унга яна берилади. Кимда йўқ бўлса, қўлида бор бўлгани ҳам ундан тортиб олинади. 27 Ҳнди менинг подшоҳлик қилишимни истамаган ўша душманларимга келсак, уларни шу ерга келтиринглар-да, кўзим олдида дами тиѓдан ўтказинглар!» 28 Бу сўзларни айтиб, Исо олѓа босганча Қуддус сари йўл олди. 29 Зайтун тоѓи этагидаги Байтфагия билан Байтания қишлоқларига яқинлашгач, У икки шогирдини юбориб деди: 30 – Қаршингиздаги қишлоққа боринглар. Қишлоққа киргач, боѓлаб қўйилган, ҳозиргача одам боласи минмаган хўтикни топасизлар. Уни ечиб олиб келинглар. 31 Агар кимки сизлардан: «Хўтикни нега ечяпсизлар?» – деб сўраб қолса, «У Раббимизга керак», деб айтинглар. 32 Шогирдлар жўнаб, худди Исонинг айтганини топдилар. 33 Хўтикни ечаётганларида унинг эгалари: – Нега хўтикни ечяпсизлар? – деб сўрашди. 34 Шогирдлар: – У Раббимизга керак, – дедилар. 35 Хўтикни Исонинг олдига келтиришди-да, устига ўз кийимларини ташлаб, Исони миндиришди. 36 У миниб кетаётганида, қолган шогирдлар кийимларини йўлга пойандоз қилди. 37 Исо энди Зайтун тоѓидан ошиб, паст томонга, шаҳарга қараб юраётган эдики, шогирдлар тумонати кўрган барча мўъжизаларини эслаб хурсанд бўлишди, овозларини баланд кўтариб, Худо шаънига ҳамду санолар айта бошлашди: 38 «Худованд номидан келаётган Подшоҳ муборак! Кўкларда тинчлик, Арши Аълода иззат!» 39 Шунда халойиқ орасидаги баъзи фарзийлар Исога: – Устоз, шогирдларингни жим қил! – дейишди. 40 У эса уларга жавобан: – Сизга айтаманки, агар булар жим бўлса, тошлар чинқиргай! – деди. 41 Исо Қуддусга кирай деганда, шаҳарни кўриб, унинг ҳолига йиѓлаб юборди: 42 – Кошки сен ҳеч бўлмаса шу кунингда тинчлигингга нелар даркор эканини билсанг эди! Бироқ ҳозир бу кўзларингдан яширингандир. 43 Бошингга шундай кунлар тушадики, душманларинг атрофингга девор тортиб, чор тарафдан қуршаганча сиқувга оладилар. 44 Сени ер билан яксон қилиб, кўксингдаги фарзандларингни қирѓин қиладилар. Илоҳий йўқлаш вақт-соатини билмаганинг учун, кулингни кўкка совурадилар. 45 Исо маъбадга кириб, ичкарида олди-сотди қилаётганларни қувиб чиқара бошлади. 46 Уларга шундай деди: – Тавротда: «Менинг уйим ибодат уйи бўлгай», – деб ёзилган. Сизлар эса Худо уйини қароқчилар уясига айлантириб юборибсизлар! 47 Исо ҳар кун маъбадда таълим берадиган бўлди. Олий руҳонийлар, уламолар ва халқ оқсоқоллари эса Уни ҳалок қилиш пайига тушдилар. 48 Лекин бунинг чорасини топмадилар, негаки бутун халқ Исони жону дили билан тинглар эди.

Луқо 20

1 Ўша кунларнинг бирида Исо маъбадда таълим бериб, халққа Хушхабарни баён этар эди. Олий руҳонийлар ва уламолар эса оқсоқоллар билан бирга келиб, 2 Исога савол беришди: – Бизларга айт-чи, Сен бу ишларни қандай ҳуқуқ билан қиляпсан? Буларни қилиш учун Сенга ким ваколат берган? 3 Исо уларга шундай жавоб берди: – Мен ҳам сизларга бир савол берайин, Менга айтинглар: 4 Яҳё пайѓамбар одамларни сувда тавба қилдириш учун кимдан ваколат олган эди? Худоданми, инсонданми? 5 Улар эса ўзаро мулоҳаза юритдилар: «Агар Худодан десак, У: „Нега Яҳёга ишонмадингизлар?“ – дейди. 6 Агар инсондан десак, бутун халқ бизни тошбўрон қилади, чунки халқ Яҳёнинг пайѓамбарлигига қатъий ишонади». 7 Ниҳоят Исога жавобан: – Қаерданлигини билмаймиз, – дедилар. 8 Исо уларга: – Ундай бўлса, Мен ҳам бу ишларни қайси ваколат билан қилаётганимни сизга айтмайман, – деди. 9 Исо сўзини давом эттириб, халққа ушбу масални айтиб берди: «Бир одам узумзор яратиб, уни боѓбонларга ижарага бериб, ўзи узоқ вақтга бошқа мамлакатга кетибди. 10 Ҳосил чоѓи узумзор маҳсулидан унга беришлари учун боѓбонлар олдига бир хизматкорини юборибди. Лекин боѓбонлар уни уриб, қуруқ қайтаришибди. 11 Узумзор эгаси яна бир хизматкорини юборибди. Уни ҳам уриб, ҳақорат қилиб, қуруқ қайтариб юборишибди. 12 Яна учинчисини юборганда, уни ҳам ярадор қилиб, қувиб чиқаришибди. 13 Шунда узумзор эгаси: – Нима қилсам экан? Севикли ўѓлимни юбора қолай. Балки уни кўриб, инсофга келишар, – дебди. 14 Аммо боѓбонлар унинг ўѓлини кўришлари билан ўзаро муҳокамага тушиб: – Бу меросхўр-ку! Уни ўлдирамиз, мероси бизга қолади, – дейишибди-да, 15 ўѓлини узумзордан ташқарига ҳайдаб, ўлдиришибди. Начора, узумзор эгаси уларни нима ҳам қиларди? 16 У келиб бояги боѓбонларни йўқ қилади, узумзорни эса бошқаларга топширади». Буни эшитганлар: – Худо кўрсатмасин! – деб юборишди. 17 Исо эса уларга тикилиб, шундай деди: – У ҳолда, Забурдаги: «Бинокорлар кераксиз деб ташлаган тош Нақ бинонинг пештоқидан ўрин олди», – деган оят нимани ифодалайди? 18 Кимки бу тошга йиқилса, парчаланиб кетади. Тош кимнинг устига тушса, уни эзиб юборади. 19 Исо бу масални уларга қарата айтганини олий руҳонийлар билан уламолар пайқаб, шу онда Унга қўл узатмоқчи бўлдилар, лекин халқдан ҳайиқдилар. 20 Исони зимдан кузатиб, Унинг олдига ўзларини мўмин-қобил кишилардек кўрсатувчи исковучларни юбордилар. Айтадиган бирон ножўя сўзи учун Уни тузоққа илинтириш ва шу йўсин ҳокимнинг қўли ва ҳукмига топшириш ниятлари бор эди. 21 Улар Исодан сўрадилар: – Устоз! Биз биламизки, Сен ҳақиқатгўйсан, тўѓри таълим берасан, ҳеч кимга юз-хотир қилмасдан Худонинг ҳақиқий йўлини ўргатмоқдасан. 22 Бизга айт-чи, Қайсарга қарамлик солиѓи тўлашимиз динга мувофиқми, йўқми? 23 Исо уларнинг маккорлигини англаб: – [Нега Мени синаб кўрмоқчисизлар?] 24 Қани, Менга бир динор кўрсатинглар! Бу тангадаги сурат ва ёзув кимники? – деди. – Қайсарники, – жавоб берди улар. 25 Исо: – Ундай бўлса, Қайсарнинг ҳақини Қайсарга, Худонинг ҳақини Худога беринглар, – деди. 26 Шундай қилиб, халқ олдида айтган биронта сўзи учун ҳам Исони тузоққа туширолмадилар. Унинг жавобидан ҳайрон бўлиб, лол қолдилар. 27 Ўшанда қайта тирилиш бўлишини инкор этадиган саддуқийлардан баъзилари келиб, Исога савол бердилар: 28 – Ҳй Устоз! Мусо пайѓамбаримиз шундай ёзиб қолдирган: «Агар хотини бор одам фарзандсиз қазо қилса, укаси унинг хотинини олиб, ўз акасига авлод тикласин». 29 Хўш, етти ака-ука бор эди. Биринчиси уйланиб, боласиз ўтиб кетди. 30 Иккинчиси ҳам ўша хотинни олиб, ўлди. 31 Шунингдек, учинчиси ҳам, ҳатто еттинчисигача ҳаммаси ҳам ўша хотинни олиб, фарзанд кўрмай ўлиб кетдилар. 32 Ҳаммасидан кейин хотин ҳам ўлди. 33 Хўш, қиёматда у қайси бирининг хотини бўлади экан? Чунки у еттовига ҳам хотинлик қилган эди-ку. 34 Исо уларга жавобан деди: – Бу дунёнинг болалари уйланадилар ва эрга тегадилар. 35 Лекин у дунёга кетганлар ҳамда тирилишга сазовор бўлганлар уйланмайдилар ҳам, эрга тегмайдилар ҳам. 36 Улар энди ўлим кўрмайдилар. Улар фаришталар билан тенг бўлиб, қиёмат аҳли сифатида Худонинг болалари бўладилар. 37 Мусо пайѓамбарнинг ўзи ҳам ёнаётган бута тўѓрисидаги оятда Худовандни «Иброҳимнинг Худоси, Исҳоқнинг Худоси ва Ёқубнинг Худоси» деб атаб, ўликларнинг тирилишига ишора қилган эди. 38 Зотан Худо ўликларнинг эмас, тирикларнинг Худосидир. Унга нисбатан ҳамма тирикдир. 39 Шунда уламолардан баъзилари: – Устоз, Сен яхши сўзладинг, – дедилар. 40 Ва Исодан яна бирон гап сўрашга ботинолмадилар. 41 Исо уларга деди: «Нега Масиҳни Довуднинг ўѓли дейишади? 42 Мана, Довуднинг ўзи Забур китобида нима деган: 43 „Худованд менинг Раббимга айтди: Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин“. 44 Демак, Довуд Масиҳни Раббим деб атаган бўлса, қандай қилиб Масиҳ Довуднинг ўѓли бўлади?» 45 Бутун халойиқ тинглаб турганда, Исо ўз шогирдларига бурилиб деди: 46 «Узун кийимлар кийиб юришни ва халқ йиѓинларида алик олишни севадиган, ибодатхоналарда юқори ўринни олиш ва зиёфатларда тўрда ўтиришни яхши кўрадиган уламолардан эҳтиёт бўлинглар! 47 Улар беваларнинг уй-жойларини шилиб, хўжа кўрсинга узоқ дуо ўқийдилар. Ана бундайлар оѓирроқ жазога мубтало бўлѓусидир».

Луқо 21

1 Исо маъбаднинг садақа қутисига назар солиб, хайр-эҳсон ташлаб турган бой одамларни кўрди. 2 Шунингдек, икки тийин ташлаган бир камбаѓал бева аёлни ҳам кўрди. 3 Шунда Исо деди: «Сизларга чинини айтайин, бу камбаѓал бева ҳаммадан кўпроқ эҳсон берди. 4 Чунки буларнинг бариси ўзларининг ортиқча пулларидан худойи қилди. Аммо бу аёл камчилигига қарамасдан, ўзининг бор-йўѓини ташлади». 5 Баъзи кишилар маъбаднинг нақадар гўзал тошлар ва бахшидалар билан безатилгани тўѓрисида сўзлашар эдилар. Исо эса деди: 6 – Шундай кунлар келадики, сиз шу ерда кўриб турган бинолардан бирор ѓишт бутун қолмайди, ҳаммаси вайрон бўлади. 7 Улар Исодан сўрадилар: – Устоз, бу ишлар қачон юз беради? Буларнинг содир бўлажагини қандай аломатдан билмоқ мумкин? 8 Исо деди: – Йўлдан озмаслик учун эҳтиёт бўлинглар! Зеро кўплар «Бу Менман» ва «Вақт яқин», деб Менинг номим остида келадилар. Уларнинг орқасидан борманглар. 9 Уруш ва исёнлардан дарак топганда чўчиманглар. Чунки булар аввалдан бўлиб ўтиши керак, лекин дарҳол сўнгги ниҳоя келмайди. 10 Кейин Исо давом этиб уларга деди: «Халқ халққа қарши, подшоҳлик подшоҳликка қарши кўтарилади. 11 Айрим жойларда шиддатли зилзилалар, қаҳатчиликлар, ўлатлар бўлади. Ваҳимали ҳодисалар содир бўлиб, осмонда ажиб ѓаройиботлар юз беради. 12 Лекин буларнинг ҳаммасидан бурун сизларни исканжага олиб, қувѓин қиладилар, диний ҳайъатларга топшириб, зиндонларга ташлайдилар. Менинг номим туфайли сизларни подшоҳлар ва ҳокимлар олдига олиб борадилар. 13 Шунда сиз фурсатдан фойдаланиб, Мен ҳақда шоҳидлик қиласизлар. 14 Ўзимизни қандай ҳимоя қиламиз, деб олдиндан қайѓурмасликни юрагингизга тугиб олинглар. 15 Чунки Мен сизларни оѓзи ботир қилиб, шундай ҳикмат бераманки, сизларга қарши чиққанлардан бирортаси ҳам фикрингизни инкор этолмай, гапсиз-сўзсиз қоладилар. 16 Ҳатто ота-она, ака-ука, қариндош-уруѓ, ёр-биродарларингиз сизни тутиб беришади, баъзиларингизни эса ўлимга топширишади. 17 Менинг номим туфайли ҳамма сиздан нафратланади. 18 Бироқ бошингиздан бир тола соч ҳам нобуд бўлмайди. 19 Сабр-бардош билан жонингизни сақлаб қоласиз». 20 «Қуддусни қўшинлар қуршаб олганини кўрганда билингки, шаҳарнинг хароб бўлиш вақти яқинлашган. 21 Ўшанда Яҳудияда бўлганлар тоѓларга қочсин, шаҳарнинг ичида бўлганлар ундан чиқсин, атроф-теваракда бўлганлар шаҳарга асло кирмасин. 22 Чунки бу кунлар – барча оятлар бажо бўлѓуси интиқом кунлари бўлади. 23 У кунларда ҳомиладор ва эмизувчи аёлларнинг ҳолига вой! Чунки ер юзини катта мусибат чулѓаб олиб, бу халқнинг бошига қаҳр-ѓазаб ёѓади. 24 Улар қилич дамидан ўтказилиб, барча элларга асир қилиб олиб кетиладилар. Ёт халқларнинг даврони тугамагунча, Қуддус ёт халқлар томонидан оёқ ости қилинади». 25 «Қуёш, ой ва юлдузларда ажойиб аломатлар пайдо бўлади. Денгиз шовуллаб-жўшиб тўлқинланган сари, ер юзидаги халқлар эсанкираб, маъюсликка тушадилар. 26 Одамлар жаҳонга келаётган мусибатларни кутиб, қўрқувдан адо бўладилар. Чунки ўшанда самовий кучлар ларзага келади. 27 Ниҳоят, булут ичида, буюк қудрат ва улуѓворлик ила келаётган Инсон Ўѓлини кўрадилар. 28 Бу воқеалар рўй бера бошлаганда, энди халос бўлиш вақт-соатингиз яқинлашганини билиб, қоматингизни ѓоз тутиб бош кўтаринглар». 29 Исо уларга бир масални айтиб берди: «Анжир дарахтига ва дарахтнинг бошқа турларига қаранглар: 30 улар япроқ ёзаётганини кўриб, ёз келиб қолганини ўзингиз ҳам англайсиз. 31 Худди шунга ўхшаб, бояги ишларнинг содир бўлаётганини кўрганингизда билингки, Худонинг Шоҳлиги жуда яқиндир. 32 Сизларга чинини айтайин, бу насл ўтмасданоқ, буларнинг ҳаммаси содир бўлажак. 33 Еру осмон битар, лекин Менинг сўзларим битмас. 34 Ўзингизни эҳтиёт қилинг! Айш қилиб, кайф суриб, ҳаётнинг ташвишлари остида бўѓилиб, юракларингизни ёѓ босмасин, таѓин у кун ногаҳон бошга тушиб сизни тўрга илинтирмасин! 35 Чунки у кун ер юзида яшовчи ҳар бир кишини босиб олажак. 36 Шу сабабдан доим ҳушёр бўлинглар. Юз бергувчи бу мусибатлардан омон қолишга куч топиб, Инсон Ўѓли олдида туришга муносиб бўлмоқ учун доимо ибодат қилинглар». 37 Исо кундузи маъбадда таълим берар, тунларини эса шаҳардан чиқиб, Зайтун тоѓида ўтказар эди. 38 Барча халқ Исони тингламоқ учун эрталабдан маъбадга, Унинг ҳузурига оқиб келар эди.

Луқо 22

1 Хамиртурушсиз нон ёпиладиган Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди. 2 Олий руҳонийлар билан уламолар халқдан қўрқиб, Исони орадан кўтариш чорасини излардилар. 3 Шунда ўн икки ҳаворийдан бири – Яҳудо Ишқариётнинг ичига шайтон кириб олди. 4 Яҳудо бориб, олий руҳонийлар ва маъбад миршаббошилари билан Исони қандай қўлга тушириш тўѓрисида маслаҳатлашиб олди. 5 Улар севиниб, унга пул беришга аҳд қилдилар. 6 Яҳудо бунга розилик берди ва Исони халқ кўзидан яширинча уларнинг қўлига тутиб бериш учун қулай пайт излайдиган бўлди. 7 Хамиртурушсиз нон ейиладиган ва қурбонлик қўзи сўйиладиган Фисиҳ байрамининг қутлуѓ куни келди. 8 Исо Бутрус билан Юҳаннони юбориб: – Боринглар, Фисиҳ байрами таомини ейишимиз учун тайёргарлик кўринглар, – деди. 9 Улар Исодан сўради: – Қаерда тайёрлашимизни буюрасан? 10 Исо уларга деди: – Хўш, шаҳарга киришингизда кўзада сув кўтариб кетаётган бир одам учрайди. Ортидан у кирадиган уйга эргашиб киринг 11 ва уй эгасига шундай денглар: «Устоз сендан: Шогирдларим билан Фисиҳ байрам таомини ейдиган хона қаерда, деб сўраётир». 12 Шунда у сизга тўшалган катта болохонани кўрсатади. Ўша ерда ҳозирлик кўринглар. 13 Шогирдлар бориб, худди Исонинг айтганини топдилар ва Фисиҳ таомини тайёрлаб қўйдилар. 14 Зиёфат вақти етгач, Исо ўн иккала ҳаворий билан бирга дастурхон атрофида жой олди 15 ва уларга деди: – Мен азоб чекмасимдан аввал бу Фисиҳ таомини сизлар билан бирга ейишни жуда ҳам орзу қилгандим. 16 Сизларга айтиб қўяй: бу таом Худо Шоҳлигида тўла маъносини топмагунча, Мен уни бошқа емайман. 17 Кейин Исо косани олиб, шукрона дуосини айтиб деди: – Буни олинглар, ўзаро бўлишинглар. 18 Сизларга айтиб қўяй: Худонинг Шоҳлиги амалга ошмагунча, Мен узум ичкилигини бошқа ичмайман. 19 Сўнгра нонни олди, шукрона дуосини айтиб синдирди ва шогирдларига бериб: – Бу сизлар учун фидо бўлаётган Менинг танамдир. Мени эслаб туриш учун шундай қилинглар, – деди. 20 Овқатланиб бўлишгач, Исо яна бир бор косани олиб, шундай деди: – Бу коса Худо одамзод ила тузган Янги Аҳдни билдиради. Бу аҳд Менинг сизлар учун тўкаётган қоним эвазига кучга киради. 21 Бироқ, Менга хиёнат қилувчининг қўли ҳам Мен билан бир дастурхонга чўзилмоқда. 22 Ҳа, Инсон Ўѓли тақдирида бўлган йўлдан кетиб борадир. Аммо Унга хиёнат қилгучи кишининг ҳолига вой! 23 – Ким экан ичимизда бу ишни қиладиган? – дея ҳаворийлар ўзаро суриштира бошладилар. 24 Ҳаворийлар орасида, биздан ким энг буюк деб ҳисобланмоѓи керак, деган масала ҳақида тортишув ҳам юз берди. 25 Исо уларга деди: «Ҳл-юрт подшоҳлари ўз халқлари устидан ҳукмронлик қиладилар. Ҳлни бошқарувчилар олиҳиммат деб олқишланадилар. 26 Сизлар эса бундай бўлманглар. Аксинча, ичингизда ким катта бўлса, энг кичикдай бўлсин. Ким раҳбар бўлса, хизматкордек бўлсин. 27 Қай бири улуѓдир – дастурхонга ўтирганми, ёки хизмат қилиб турганми? Дастурхонга ўтирган эмасми? Мен эса орангизда бамисоли хизматкордирман. 28 Синов чоѓларимда Мен билан бирга дош берганлар сизлар бўлдингиз. 29 Шу сабабдан, Отам Менга васият қилгани каби, Мен ҳам сизга Шоҳликни васият қиламан. 30 Сиз Менинг Шоҳлигим дастурхонида ўтириб еб-ичасизлар, тахтларга ўтириб, Исроилнинг ўн икки қабиласи устидан ҳукмронлик қиласизлар». 31 Раббимиз Исо яна деди: – Симун, Симун! Мана, шайтон сизларни буѓдой каби ѓалвирдан ўтказишга изн сўради. 32 Бироқ Мен, имондан тоймагил, дея сен учун ибодат қилдим. Сен бир кун қайтиб келганингда, биродарларинг имонини мустаҳкамла. 33 Симун Исога жавобан: – Раббий! Мен Сен билан зиндонга ҳам, ўлимга ҳам боришга тайёрман! – деди. 34 Исо деди: – Сенга шуни айтайин, Бутрус, бугун хўроз қичқирмасдан аввалоқ сен Мени танишдан уч марта тонасан. 35 Исо шогирдларига деди: – Мен сизларни ҳамёнсиз, тўрвасиз, чориқсиз юборганимда, бирон нарсада камчилигингиз бормиди? – Ҳеч нарсада! – жавоб берди улар. 36 Исо уларга шундай деди: – Бироқ энди кимнинг ҳамёни бўлса, ўзи билан олсин. Кимнинг тўрваси бўлса, ёнида кўтариб юрсин. Бўлмаса, кийимини сотиб қиличга алмаштирсин. 37 Сизларга айтиб қўяй: Тавротдаги «У жиноятчилар қаторида турди», – деган оят Менда амалга ошмоѓи лозим. Чиндан ҳам, Мен тўѓримда ёзилган барча оятлар бажо бўлмоқда. 38 Шогирдлар: – Раббий, ана бу ерда иккита қилич бор! – дейишди. – Бас! – деди Исо. 39 Исо у ердан жўнаб, одати бўйича Зайтун тоѓига чиқиб кетди. Шогирдлари ҳам Унинг орқасидан кетдилар. 40 Бу ерга келганда, Исо уларга: – Васвасага тушмаслик учун ибодат қила туринглар, – деди. 41 Ўзи улардан бир тош отар масофача нари борди-да, тиз чўкиб ибодат қила бошлади: 42 – Ҳй Ота, кошки бу заққум косани Мендан ўтказиб юборсанг! Лекин Мен айтгандек эмас, Сен айтгандек бўлсин. 43 Шу орада осмондан бир фаришта Исога зоҳир бўлиб, Уни қувватлаб турди. 44 У жон илинжида янада ҳафсала билан ибодат қилди. Ундан чиққан тер эса ерга томаётган қон томчиларига ўхшар эди. 45 Ибодатдан туриб, Исо шогирдлари ёнига келди. Уларни қайѓудан ухлаб ётган ҳолда кўрди. 46 Уларга: – Нега ухлаб ётибсизлар? Қани туринглар, васвасага тушмаслик учун ибодат қила туринглар, – деди. 47 Исо ҳали буларни гапириб бўлмасдан, бир оломон кўзга кўринди. Ўн икки ҳаворийдан Яҳудо исмлиси олдинда келаётиб, Исога яқинлашди-да, Уни ўпишга чоѓланди. [Чунки у: «Мен кимни ўпсам, У Ўша кишидир», деб эшларига айтиб қўйган эди.] 48 Исо унга: – Яҳудо, сен Инсон Ўѓлига ўпиш билан хиёнат қиляпсанми? – деди. 49 Исонинг ёнидагилар воқеа қаёққа йўналаётганини пайқаб: – Раббий, қилични ишга солайликми? – дейишди. 50 Улардан бири эса олий руҳонийнинг қаролини бир уриб, ўнг қулоѓини узиб туширди. 51 Шунда Исо: – Қўйинглар, бас! – деди-да, қаролнинг қулоѓига қўл тегизиб уни асл ҳолига қайтарди. 52 Сўнг Ўзига рўпара бўлган олий руҳонийлар, маъбад миршаббошилари ва оқсоқоллар томон қайрилиб, деди: – Сизлар худди қароқчининг пайига тушгандек қиличу таёқ билан Мени олгани келибсизлар! 53 Лекин ҳар куни сизлар билан бирга маъбадда бўлганимда Менга қўл тегизмадинглар. Бироқ энди замон сизники, энди зулумот ҳукмрон. 54 Исони ушлаб, бош олий руҳонийнинг уйига олиб бордилар. Бутрус эса узоқдан уларга эргашиб келди. 55 Ҳовлининг ўртасида олов ёқиб бирга ўтиришганда, Бутрус ҳам у кишиларнинг орасига ўтирди. 56 Бир оқсоч Бутруснинг олов ёнида ўтирганини кўриб, унга тикилиб қаради-да: – Бу одам ҳам У билан бирга бўлган! – деди. 57 Лекин Бутрус у аёлга: – Ҳй синглим, мен Уни танимайман! – деб инкор этди. 58 Бир оздан кейин бошқа бир одам Бутрусни кўриб: – Сен ҳам улардан бирисан-ку! – деди. Лекин Бутрус унга ҳам: – Ҳй биродар, мен улардан эмасман! – деди. 59 Бирон соат ўтгандан сўнг яна кимдир: – Ҳақиқатан бу одам ҳам У билан бирга бўлган, асли у ҳам жалилалик, – деди комил ишонч билан. 60 Лекин Бутрус: – Биродар, ўзи нима деяпсан? – деди унга ҳам. Шу заҳоти, у гапини тугатмасданоқ, хўроз қичқирди. 61 Раббимиз Исо Бутрусга қайрилиб, унга кўзини тикди. Шунда Бутрус Раббимизнинг унга: «Бугун хўроз қичқирмасдан, сен Мендан уч марта тонасан», – деган сўзини эслади. 62 Ва ташқарига чиқиб, аччиқ-аччиқ йиѓлади. 63 Исони ушлаб турган одамлар эса Уни ҳақоратлаб ура бошладилар. 64 Унинг кўзларини боѓлаб, юзига шапалоқлар тортиб: – Қани кароматингни кўрсат-чи, Сени ким уряпти экан? – деб сўрашди Ундан. 65 Яна анча куфр сўзлар билан Уни таҳқирладилар. 66 Тонг отгач, халқ оқсоқоллари ва олий руҳонийлар билан уламолар тўпланиб, Исони ўзларининг Олий Кенгаши ўтказилувчи машваратхоналарига келтирдилар. 67 – Сен Масиҳмисан? Бизларга очиѓини айт! – дейишди Уни сўроқ қилиб. Исо уларга шундоқ деди: – Сизларга айтсам, ишонмайсизлар. 68 Сизларга савол берсам, жавоб бермайсиз, Мени озод ҳам қилмайсизлар. 69 Бироқ бундан буён Инсон Ўѓли Қодир Тангрининг ўнг томонида ўлтиражак. 70 Шунда ҳамма бирданига: – Демак, Сен Худонинг Ўѓлимисан? – деб сўрашди. – Ўша Мен эканимни ўзингиз айтдингизлар, – деди уларга Исо. 71 Шунда улар: – Бизга яна қандай гувоҳлик керак? Ўз оѓзидан ўзимиз эшитдик, ахир! – дейишди.

Луқо 23

1 Бутун Кенгаш аъзолари туриб, Исони Пилатнинг олдига келтирдилар. 2 Улар айбловни бошлаб: – Биз бу Одам халқимизни йўлдан оздираётганини аниқладик. У Қайсарга солиқ тўлашни ман этиб, Ўзини Ўзи Масиҳ, яъни подшоҳ деб айтмоқда, – дедилар. 3 Пилат Исодан: – Сен яҳудийларнинг Подшоҳимисан? – деб сўради. Исо унга жавоб бериб: – Ўзинг айтяпсан, – деди. 4 Пилат олий руҳонийларга ва халқ йиѓинига хитобан: – Мен бу Одамда ҳеч қандай айб кўраётганим йўқ, – деди. 5 Лекин улар қаттиқ туриб: – Жалиладан тортиб шу ергача – бутун Яҳудия бўйлаб таълимотини ёйиб, халқни ѓалаёнга солмоқда, – дедилар. 6 Пилат Жалила сўзини эшитгач: – Бу Одам жалилаликми? – деб сўради. 7 Исонинг Ҳирод ҳукумати доирасидан эканини билгач, Уни шу кунларда Қуддусда турган Ҳироднинг қошига юборди. 8 Ҳирод Исони кўриб жуда кайфи чоѓ бўлди. Чунки У ҳақда хабардор бўлиб, анчадан бери Уни кўрмоқчи бўлган, У қилган бирон-бир мўъжизани ўз кўзи билан кўришни умид қилиб юрган эди. 9 Шундай қилиб, Унга анча саволлар берди. Бироқ Исо унга ҳеч бир жавоб қайтармади. 10 Атрофда турган олий руҳонийлар ва уламолар эса Уни шиддат билан қораладилар. 11 Ҳироднинг ўзи ҳам аскарлари билан бирга Исони камситиб масхара қилди-да, Унга шоҳона чопон кийдириб, Пилатнинг олдига қайтариб юборди. 12 Бу ҳодисадан аввал бир-бирига адоватда бўлган Ҳирод ва Пилат ўша куни дўстлашдилар. 13 Пилат эса олий руҳонийлар, бошлиқлар ва халқни бир ерга чақириб, 14 уларга деди: – Сизлар бу Одамни халқни йўлдан оздиришда айблаб олдимга олиб келдинглар. Аммо мен Уни ўз кўзларингиз олдида текшириб кўрсам-да, сизлар қўяётган айбларнинг биронтасини ҳам Ундан топмадим. 15 Мен Уни Ҳироднинг олдига юбордим, Ҳирод ҳам ҳеч нима тополмади. Хуллас, Унда ўлимга лойиқ бирор-бир айб топилмади. 16 Бинобарин, Уни бир калтаклаб бўшатиб юбораман. 17 [Пилат айни ҳар байрамда бир маҳбусни озод қилишига тўѓри келар эди.] 18 Халойиқ эса бир оѓиздан: – Унга ўлим! Бизларга Бараббани чиқариб юбор! – деб бақира кетишди. 19 Барабба эса шаҳарда юз берган исёнга аралашиб қотиллик қилганлигидан зиндонга ташланган эди. 20 Пилат Исони бўшатиб юбормоқчи бўлиб, яна бир бор халойиққа хитоб этди. 21 Лекин улар: – Уни хочга михлаб қўй! Хочга! – деб қичқирдилар. 22 Пилат учинчи марта уларга хитобан: – У ахир нима ёмонлик қилди? Мен Унда ўлимга лойиқ бирор-бир айб топганим йўқ. Шундай экан, мен Уни бир калтаклаб бўшатиб юборайин, – деди. 23 Бироқ улар овозлари борича қичқиришда давом этиб, Исони хочга михлашни қаттиқ туриб талаб қилдилар. Ниҳоят халойиқ ва олий руҳонийларнинг бақириқ-чақириқлари устун келди 24 ва Пилат уларнинг талабига кўнди. 25 Улар сўраб турган, исёнчилиги ва қотиллиги учун зиндонга солинган одамни озодликка чиқариб, Исони эса уларнинг ихтиёрига топширди. 26 Исони олиб чиқаётганларида, даладан келаётган Симун исмли киринеялик бир одамни ушлашди-да, Исонинг орқасидан кўтариб бориш учун хочни унга юклашди. 27 Жуда кўп халойиқ, жумладан Исога йиѓи қилиб кўксига ураётган талай хотин-қизлар Унинг орқасидан эргашиб борди. 28 Исо уларга қараб: – Ҳй Қуддус қизлари! – деди. – Мен учун йиѓламанглар, аксинча, ўзингиз ва болаларингиз учун йиѓланглар. 29 Зеро шундай кунлар келадики: «Туѓмаган аёллар, бепушт қоринлар, бола эмизмаган кўкраклар бахтлидир», – деб айтишади. 30 Ўшанда тоѓларга: «Устимизга қуланг!», тепаликларга эса: «Бизни босиб қолинг!» – деб айтишади. 31 Ям-яшил оѓочга бундай қилишса, қуриган оѓочга не қилишар экан? 32 Исо билан бирга икки жиноятчини ҳам ўлимга олиб бордилар. 33 Бошсуяги деган жойга келганларида, Исони ҳамда ўнг ва сўл томонида иккала жиноятчини хочга михлаб қўйдилар. 34 Исо: – Ҳй Ота! Уларни кечиргин, улар нима қилаётганини билмайдилар, – дер эди. Аскарлар қуръа ташлаб, Исонинг кийимларини бўлиб ола бошладилар. 35 Халойиқ томоша қилиб турди. Улар билан бирга бошлиқлар ҳам Исонинг устидан ҳиринглашиб: – Бошқаларни қутқарар эди. Модомики У Худонинг арзандаси – Масиҳ экан, қани Ўзини Ўзи қутқарсин-чи! – дейишарди. 36 Аскарлар ҳам Унга сирка ичиргани яқинлашиб: 37 – Агар Сен яҳудийларнинг Подшоҳи бўлсанг, Ўз-ўзингни қутқар-чи! – дедилар истеҳзо билан. 38 Исонинг боши узра [юнон, лотин ва ибрий тилларида] «Яҳудийларнинг Подшоҳи будир» – деган ёзув бор эди. 39 Осилган жиноятчилардан бири: – Агар Сен Масиҳ бўлсанг, қани Ўзингни ва бизларни ҳам қутқар, – деб Исони куфр этди. 40 Иккинчиси эса унга таъна қилиб: – Сен ҳам айни жазога маҳкум бўлиб, Худодан қўрқмайсанми? 41 Мана бизлар қилмишимизга яраша одилона жазо олдик. У эса ҳеч қандай ёмонлик қилгани йўқ, – деди. 42 Кейин Исога: – Ё Раббий, Шоҳлигингга кирганингда мени эслагин! – деди. 43 Исо унга деди: – Сенга чиндан айтаманки, бугуннинг ўзида сен Мен билан бирга жаннатда бўласан. 44 Туш чамасида қуёш қорайиб, бутун ерни соат учгача давомли зулмат қоплади. 45 Маъбаддаги парда ўртасидан йиртилиб кетди. 46 Исо баланд овоз билан фарёд қилди: – Ота! Руҳимни Сенинг қўлларингга топширяпман. Шундай деди-да, жон таслим қилди. 47 Воқеани кўриб турган юзбоши Худони улуѓлаб: – Ҳақиқатан ҳам, бу солиҳ Одам экан, – деди. 48 Томошага тўпланган бутун халойиқ содир бўлган воқеаларни кўриб, кўксига ура-ура қайтиб кетди. 49 Исони билганларнинг бари, шу жумладан, Жалиладан Унга эргашиб келган аёллар узоқда турганча, бу ҳодисотни кузатдилар. 50 Кенгаш аъзоларидан Юсуф исмли яхши ва солиҳ бир киши бор эди. 51 У яҳудийларнинг Ариматея шаҳридан бўлиб, Худо Шоҳлигига кўз тикиб юрар эди. У Кенгашнинг қарорида ҳам, ишида ҳам иштирок этмаган эди. 52 Юсуф Пилатнинг олдига бориб Исонинг жасадини сўради. 53 Сўнг Уни хочдан тушириб олиб кафанлади ва қояда ўйилган, ҳали ичига кимса қўйилмаган бир қабрга қўйди. 54 У кун жума бўлиб, дам олиш вақти бошланишига сал қолган эди. 55 Жалиладан Исо билан бирга келган аёллар ҳам эргашиб бориб, қабрни ва Жасад қандай қўйилганини кўрдилар. 56 Қайтиб келганларидан сўнг, атирлар ва хушбўй ёѓлар тайёрладилар. Шанба куни эса илоҳий амр бўйича ором олдилар.

Луқо 24

1 Якшанба куни эрта тонгда аёллар тайёрлаб қўйган атирларини олиб қабрга келдилар. [Улар билан бирга бошқа бир неча аёллар ҳам бор эди.] 2 Улар қабр оѓзидаги тошни аѓдарилган ҳолда кўрдилар. 3 Ичкарига кириб, Раббимиз Исо жасадини топмадилар. 4 Улар бундан гангиб турганда, бирдан олдиларида ялтироқ кийим кийган икки зот пайдо бўлди. 5 Аёллар ваҳимадан бошларини ерга эгиб туришди. У зотлар уларга: – Нега сиз тирикни ўликлар орасидан излаяпсизлар? – дейишди. 6 – У бу ерда йўқ, У қайтадан тирилиб кетди. Ҳали Жалилада эканидаёқ айтганларини эслангиз. 7 У сизга: «Инсон Ўѓли гуноҳкор одамлар қўлига тутиб берилажак, хочга михланажак, учинчи куни эса қайтадан тирилажак», – деган эди-ку. 8 Аёллар Исонинг бу сўзларини эсладилар. 9 Қабрдан қайтиб бориб, бу ҳақда ўн бир ҳаворийга ва бўлак барчага маълум қилдилар. 10 Ҳаворийларга бу хабарни етказганлар – магдалалик Марям, Йўанна, Ёқубнинг онаси Марям ва улар билан бирга бўлган бошқа аёллар эди. 11 Бироқ бу сўзлар ҳаворийларга қуруқ гап туюлиб, аёлларга ишонмадилар. 12 Бутрус эса ўрнидан туриб, қабр томон югурди. Ичкарига энгашиб қараб, у ерда фақат кафаннинг ўзинигина кўрди. Юз берган воқеадан ҳайратга тушиб, ортига қайтди. 13 Худди шу куни шогирдлардан иккиси Қуддусдан бир тош узоқликдаги Ёммаус деган қишлоққа боришар эди. 14 Рўй берган бу ҳодисотлардан ўзаро гаплашиб кетдилар. 15 Ўзаро сўзлашиб ва баҳслашиб боришар экан, Исонинг Ўзи уларга яқинлашиб, ҳамроҳлик қилди. 16 Лекин уларнинг кўзлари Уни танимоққа ожиз эди. 17 Исо улардан: – Сизлар ўзаро нималар ҳақида тортишиб боряпсиз? Нега юзингиз ѓамгин? – деб сўради. 18 Шогирдлардан Клеопа дегани Унга жавоб берди: – Наҳотки Қуддусга келганлар орасида шу кунларда бу ерда содир бўлган ҳодисалардан бир Ўзинг бехабар бўлсанг? 19 – Қайси ҳодисалар? – сўради Исо. – Худо ва бутун халқнинг олдида қудратли иши ва сўзи билан танилган носиралик Исо пайѓамбар ҳақидаги ҳодисалар-да, – дейишди Унга. 20 – Бизнинг олий руҳонийлар билан бошлиқларимиз ўлим жазосини талаб қилиб, Уни хочга михлатдилар. 21 Биз Уни Исроилни халос қиладиган Нажоткор деб ўйлаб, умидвор бўлгандик. Бунинг устига-устак, бу ҳодисалар содир бўлганига бугун учинчи кун бўлдики, 22 бизнинг айрим аёлларимиз бизни ҳайратда қолдиришди. Улар эрта билан қабрга бориб, 23 Унинг жасадини тополмай келишди. Улар ҳатто: фаришталарни кўрдик, деб айтишди. Фаришталар уларга: «Исо тирик», – дейишибди. 24 Шунда орамиздан баъзи одамлар қабрга бориб, худди аёллар айтганларининг шоҳиди бўлишибди, Исонинг Ўзини эса кўришмабди. 25 Исо уларга: – Ҳй фаросатсизлар! Барча пайѓамбар сўзларига ишончи суст одамлар! 26 Масиҳ Ўз улуѓворлигига эришмоқ учун шу азобларни бошдан кечирмоѓи керакмасмиди? – деди. 27 Шундай қилиб, Исо Мусо пайѓамбардан тортиб, барча пайѓамбар китобларида Ўзи ҳақида ёзилган оятларнинг ҳаммасини уларга тушунтира бошлади. 28 Ниҳоят, ўша бораётган қишлоққа яқинлашдилар. Исо Ўзини йўли давом этадиган қилиб кўрсатди. 29 Лекин улар Унга: – Биз билан бирга қол, чунки кун ботай деб қолди, энди кеч кира бошлади, – деб Уни қисташди. Исо улар билан бирга қолгани ичкарига кирди. 30 Улар билан бирга дастурхон ёнида ўтирганда, нонни олиб шукрона дуосини айтди ва нонни синдириб уларга берди. 31 Шундагина уларнинг кўзлари очилиб, Уни таниб қолишди. Бироқ Исо шу онда кўздан ѓойиб бўлди. 32 Шогирдлар бир-бирига: – У йўлда биз билан гаплашиб, оятларни тушунтираётганида, кўнглимизга илиқлик югурмаганмиди, ахир! – дедилар. 33 Шу заҳоти ўринларидан туриб, Қуддусга қайтиб бордилар. Ўн бир ҳаворийни ва улар билан тўпланиб турганларни топдилар. 34 Улар келганларга: – Раббимиз ҳақиқатан тирилиб келган, У Симунга зоҳир бўлибди-ку, – дедилар. 35 Келганлар ҳам йўлдаги воқеаларни, Исо нонни синдираётганда Уни қандай таниб қолганликларини айтиб бердилар. 36 Улар ҳали бу хусусда сўзлашаётганда, Исонинг Ўзи ўрталарида зоҳир бўлди. – Сизларга тинчлик бўлсин! – деди. 37 Шогирдлар ўтакаси ёрилгандай бўлиб, арвоҳ кўряпмиз, деб ўйладилар. 38 Лекин Исо уларга деди: – Нега бунча ҳаяжонланмоқ? Нечун кўнглингизда бунча гумонлар туѓиляпти? 39 Қўлларимга ва оёқларимга қаранглар, бу Менинг Ўзим. Мени ушлаб кўринглар. Менда кўриб турганингиздек арвоҳнинг эту устухони бўлмайди-ку, ахир! 40 Шундай деб, Исо қўл-оёқларини уларга кўрсатди. 41 Шогирдлар севинчидан таажжубланиб ҳали ишонмайин турганларида, Исо улардан сўради: – Бу ерда ейдиган бирон нарсангиз борми? 42 Улар Унга бир парча қовурилган балиқ [ва бир оз мумли асал] беришди. 43 Исо буни олиб, уларнинг кўзлари олдида еди. 44 Сўнгра уларга: – Мен ҳали сизлар билан бирга бўлганимда, Мен ҳақимда Мусо Қонунида, Пайѓамбарлар ва Забур китобларида ҳамма ёзилганлар бажо келиши керак, деб айтган эдим-ку. Мана шу бўлиб-ўтганларга тўѓри келади, – деди. 45 Кейин оятларни англамоқ учун шогирдларининг зеҳнини очиб юборди 46 ва уларга яна деди: – Мана шу ёзилганларга кўра, Масиҳ азоб чекиши ва учинчи куни эса қайта тирилиши керак эди. 47 Шунингдек, Қуддусдан бошлаб барча халқлар Унинг номи билан тавба-тазарруга чақирилмоѓи ва гуноҳлари кечирилиши эълон қилинмоѓи ҳам лозим. 48 Сизлар эса бу ишларга гувоҳ бўлажаксиз. 49 Ҳнди Мен Отамнинг берган ваъдасини сизларга юбораман. Аммо юқоридан бу қудратни олмагунингизча, Қуддус шаҳрида қола туринглар. 50 Кейин Исо шогирдларини шаҳардан ташқарига, Байтания яқинларигача олиб чиқди-да, қўлларини кўтариб уларни дуо қилди. 51 Дуо қилаётиб, улардан узоқлашганча осмонга кўтарилди. 52 Шогирдлар эса Унга сажда қилдилар ва катта севинч ила Қуддусга қайтиб бордилар. 53 Худога ҳамду санолар айтиб, доимо маъбадда бўлдилар. Омин.

Юҳанно 1

1 Азалда Калом бор эди. Калом Худо узурида эди, Калом – Худо эди. 2 Азалданоқ У Худо узурида эди. 3 Борлиқ У орқали бор бўлган, Усиз ҳеч нарса бор бўлган эмас. Неки бор бўлган бўлса, У орқали бор бўлган. 4 Унда ҳаёт бор эди, Ҳаёт инсонларнинг нури эди. 5 Нур зулматда порлайди, Зулмат эса нурни қоплай олмади. 6 Худо томонидан юборилган бир одам бор эди, унинг исми Яҳё эди. 7 У шоҳидлик қилгани, нур ҳақида шоҳидлик қилгани келган эди, токи ҳамма унинг шаҳодати орқали имон келтирсин. 8 Унинг ўзи нур эмас эди, у фақат нур ҳақида шаҳодат беришга юборилган эди. 9 Дунёга келаётган ҳамма одамзодни ёритувчи ҳақиқий нур бор эди. 10 Калом дунёда бор эди, Дунё У орқали бор бўлган эди, Бироқ дунё Уни танимади. 11 Ўзиникиларнинг ёнига келди У, Лекин Ўзиникилар Уни қабул қилмади. 12 Уни қабул қилганларга эса, Барча Унинг номига имон келтирганларга У Худонинг фарзанди бўлиш иқтидорини берди. 13 Улар на қондан, На тана хоҳишидан, На эр хоҳишидан, Балки Худодан туѓилдилар. 14 Калом инсон қиёфасига кирди Ва биз аро маскан қилди. Биз эса Унинг улуѓворлигини кўрдик; Отаси ҳузуридан келган, Марҳамат ва ҳақиқат ила тўлган Ягона Ўѓилнинг улуѓворлигини кўрдик. 15 Яҳё У ҳақда гувоҳлик берди ва овозини баланд қилиб деди: «Менинг кетимдан Келаётган бор, У мендан ҳам улуѓ, чунки У мендан илгарироқ бор эди, деб айтганим Шунинг Ўзидир». 16 Унинг камолотидан биз ҳаммамиз Марҳамат устига марҳамат олдик. 17 Таврот Қонуни Мусо орқали берилган эди, Илоҳий марҳамат ва ҳақиқат эса Исо Масиҳ орқали зоҳир бўлди. 18 Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас; Отасининг баѓрида бўлган ягона Ўѓил Ўзи Уни изҳор қилди. 19 Қуддусдаги яҳудийлар юборган руҳонийлар ва левитлар Яҳё пайѓамбарнинг олдига бориб ундан: – Сен кимсан? – деб сўрадилар. Яҳё шаҳодат берди: 20 – Мен Масиҳ эмасман, – деб очиқ тан олди у, инкор этмади. 21 Яна ундан: – Бўлмаса Илёс пайѓамбармисан? – деб сўрадилар. – Йўқ! – деди у. – Ўша пайѓамбармисан? – деб савол бердилар. У яна: – Йўқ! – деб жавоб берди. 22 – Ахир, сен кимсан? Бизни юборганларга жавоб қилишимиз керак. Сен ўзинг ҳақингда нима дейсан? – деб сўрадилар. 23 – Мен, Ишаъё пайѓамбарнинг айтганидай, «Худовандга йўл ҳозирланглар», деб саҳрода хитоб қилувчининг садосиман, – деди Яҳё. 24 Унинг олдига юборилганлар орасида фарзийлар ҳам бор эди. 25 Улар Яҳёдан: – Модомики сен Масиҳ ҳам, Илёс ҳам, ўша пайѓамбар ҳам эмас экансан, нега халқни сувга чўмдириб, тавба қилдириб юрибсан? – деб сўрадилар. 26 Яҳё уларга жавоб берди: – Мен одамларни сувга чўмдиряпман, холос. Лекин орангизда сизлар танимайдиган Кимса турибди. 27 Менинг кетимдан келаётган [ва мендан илгари бор бўлган] Кимса бор, деб айтганим ана Ўшадир. Мен Унинг чориѓи ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман, – деди. 28 Бу ҳодисалар Яҳё одамларни тавба қилдириб юрган ерда, Ўрдун дарёсининг нарёѓидаги Байтаварада содир бўлди. 29 Ҳртасига Яҳё Исонинг ўзига яқинлашаётганини кўриб, шундай деди: «Мана, дунёнинг гуноҳини Ўзига олувчи Худонинг қурбонлик Қўзиси! 30 Мен айтган эдим: Менинг кетимдан келаётган Зот бор, У мендан улуѓ, чунки У мендан илгари ҳам бор эди. Бу – Ўшанинг Ўзидир. 31 Мен Уни билмас эдим, лекин Исроил Уни таниб олсин, деб мен одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдиргани келдим». 32 Яҳё яна шундай шаҳодат берди: «Мен Илоҳий Руҳнинг осмондан каптардай учиб келиб, Ўшанинг устига қўнганини кўрдим. 33 Мен Уни билмас эдим. Лекин одамларни сувга чўмдиришга мени юборган Худонинг Ўзи: „Муқаддас Руҳ кимнинг устига тушиб қўнганини кўрсанг, билки, Муқаддас Руҳга Чўмдирувчи Ўшадир“, – деган эди менга. 34 Мен эса Уни кўрдиму, мана бу – Худонинг Ўѓлидир, деб шаҳодат бердим». 35 Ҳртасига Яҳё яна иккита шогирди билан шу ерда турган эди. 36 У юриб келаётган Исога тикилиб қараб: – Мана Худонинг қурбонлик Қўзиси! – деди. 37 Иккала шогирд Яҳёнинг бу сўзларини эшитиб, Исонинг орқасидан эргашиб боришди. 38 Исо ўгирилиб қараб, уларнинг эргашиб келаётганини кўрди-да: – Сизларга нима керак? – деб сўради улардан. – Сен қаерда турасан, Раввий? – дейишди улар. («Раввий» устоз маъносидадир). 39 – Бориб кўринглар, – деди Исо. Улар бориб, Исонинг турар жойини кўришди. Ўша куни У билан қолишди. Соат тўртлар чамаси эди. 40 Яҳёдан Исо ҳақида эшитиб, Унинг орқасидан эргашганлардан бири Симун Бутруснинг укаси Идрис эди. 41 У дастлаб акаси Симунни топди-да, унга: – Биз Масиҳни топдик, – деди. (Масиҳ – «Худо юборган» демакдир.) 42 Идрис акасини Исонинг олдига олиб келди. Исо эса унга тикилиб: – Сен Юнус ўѓли Симунсан-ку, сен Кифа (яъни Тош) деган ном оласан, – деди. 43 Ҳртаси куни Исо Жалилага бормоқчи бўлди. У Филипни топиб унга: – Орқамдан юр! – деди. 44 Филип Байтсайда шаҳридан, Идрис билан Бутруснинг ҳамшаҳари эди. 45 Филип кетди. У Натанъилни топиб, унга: – Биз Мусо ва бошқа пайѓамбарлар Тавротда ёзган Юсуф ўѓли носиралик Исони топдик, – деди. 46 – Носира шаҳридан бирон яхшилик чиқармикин? – деди Натанъил унга. – Бориб кўргин! – деди унга Филип. 47 Бундан сўнг Исо Натанъилнинг Ўзига яқинлашаётганини кўриб: – Қаранг, ҳеч ҳийлани билмайди, худди ҳақиқий исроиллик! – деди. 48 Натанъил Исодан сўради: – Сен мени қаердан танийсан? – Филип сени чақирмасидан олдин, сен анжир дарахтининг тагида эдинг. Мен сени ўша ерда кўрган эдим, – деб жавоб берди Исо. 49 Шунда Натанъил: – Устоз, Сен Худонинг Ўѓлисан, Сен Исроилнинг Подшоҳисан! – деди. 50 Исо унга жавобан: – Мен сенга: Сени анжир дарахти тагида кўрдим, деганим учун ишоняпсан-да. Сен бундан ҳам буюк ишларни кўрасан! – деди. 51 Сўнг унга яна: – Сизларга ростини айтай: бундан кейин осмон очилиб, Инсон Ўѓли олдига Худо фаришталари тушиб-чиқаётганини кўрасизлар, – деди.

Юҳанно 2

1 Учинчи куни Жалиланинг Кана шаҳарчасида никоҳ тўйи бўлди. Исонинг онаси ҳам у ерда эди. 2 Исо билан шогирдлари ҳам тўйга таклиф этилган эдилар. 3 Шароб тугаб қолгач, Исонинг онаси Унга: – Уларда шароб қолмабди, – деди. 4 Исо унга: – Менинг ишимга аралашма, аёл. Менинг вақт-соатим ҳали етгани йўқ, – деди. 5 Шунда онаси хизматчиларга: – У сизларга нимаики деса, ўшани қилинглар, – деди. 6 Ўша ерда яҳудийлар таҳоратда ишлатадиган, ҳар бири икки-уч челак сиѓимли олтита тош хум бор эди. 7 Исо хизматчиларга: – Хумларни сувга тўлдиринглар, – деди. Улар хумларни лиммо-лим тўлдиришди. 8 Исо уларга: – Ҳнди чўмичлаб олиб, тўйбошига олиб боринглар, – деди. Улар эса олиб боришди. 9 Тўйбоши шаробга айланган сувни татиб кўрди. Унинг қаёқдан келганлигини у билмас эди, фақат олиб келган хизматчилар билишар эди. Тўйбоши куёвни чақиртиб унга айтди: 10 – Ҳар ким аввал яхши шаробни қўяди. Кайф қилишгандан кейингина ёмонроѓини беради. Сен эса яхши шаробни шу вақтгача сақлабсан-ку! 11 Исо дастлабки ушбу мўъжизасини Жалиланинг Кана шаҳарчасида намойиш қилди, бу билан Ўзининг улуѓворлигини зоҳир қилди. Шогирдлари эса Унга имон келтирдилар. 12 Шундан кейин Исо, онаси, укалари ва шогирдлари Кафарнаҳум шаҳрига келдилар ва у ерда бир неча кун турдилар. 13 Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашиб қолгани учун Исо Қуддус шаҳрига борди. 14 Маъбадга кирганда, ҳўкиз, қўй, каптарларни сотаётганлар ва ўтирган саррофларни кўрди. 15 Исо арқондан дарра ясади-да, маъбаддан ҳаммасини, ҳўкизу қўйлари билан бирга, қувиб чиқарди, саррофларнинг хонтахталарини аѓдариб, пулларини сочиб юборди. 16 Каптар сотувчиларга: – Буларни йўқотинглар бу ердан, Отамнинг уйини савдохонага айлантирманглар! – деди. 17 Шунда Унинг шогирдлари «Сенинг уйингга бўлган рашким Менинг ичимни кемириб кетди», деган оятни эсладилар. 18 Шунда яҳудий мансабдорлари: – Бундай қилишга қандай ҳуқуқинг бор? Исбот қилиб мўъжиза ярат-чи! – деб Исодан талаб қилдилар. 19 Исо деди: – Бу маъбадни бузинглар, Мен уч кун ичида уни тиклайман. 20 Бунга жавобан яҳудий мансабдорлари: – Бу маъбад қирқ олти йилда қурилган, Сен уни уч кунда тикламоқчимисан-а?! – дедилар. 21 Ҳолбуки, Исо маъбад деб Ўзининг баданини назарда тутган эди. 22 Исо ўлиб тирилгандан кейин, шогирдлари Унинг бу сўзини эсладилар ва муқаддас битикка ҳам, Исонинг сўзига ҳам ишондилар. 23 Исо Қуддусда, Фисиҳ байрамида бўлганда, кўп одамлар Унинг қилаётган ибратли мўъжизаларини кўриб, Унга имон келтирдилар. 24 Аммо Исо ҳамма инсонларнинг кўнглини билгани учун, Ўзини уларга ишонмас эди. 25 Унга инсон ҳақида бирор маълумотнинг ҳожати йўқ эди, чунки инсон дилида нима борлигини У билар эди.

Юҳанно 3

1 Яҳудий бошлиқларидан Никодим исмли бир одам бор эди, у фарзийлар мазҳабида эди. 2 Бу одам бир кун кечаси Исонинг олдига келиб, Унга деди: – Устоз! Сен Худодан келган бир муаллим эканингни биз биламиз, чунки ҳеч ким, агар Худо у билан бўлмаса, Сен қилаётган мўъжизаларни қилолмайди. 3 Исо унга шундай жавоб берди: – Сенга ростини айтай: агар ким юқоридан туѓилмаса, Худо салтанатини кўролмайди. 4 – Кекса одам яна қандай туѓила олади? Онасининг қорнига иккинчи гал кириб туѓила оладими? – деб сўради Никодим. 5 Исо жавоб берди: – Сенга ростини айтай: агар ким сувдан ва Руҳдан туѓилмас экан, Худо салтанатига киролмайди. 6 Танадан туѓилган танадир, Руҳдан туѓилган эса Руҳдир. 7 Сизлар юқоридан туѓилишингиз керак, деганимга таажжубланма. 8 Шамол истаган жойда эсаверади. Унинг товушини эшитасан-у, лекин қайси томондан келиб, қайси томонга кетишини билмайсан. Руҳдан туѓилган ҳар бир кишида ҳам шундай бўлади. 9 – Бу қандай бўлиши мумкин? – сўради Никодим. 10 Исо унга жавоб берди: – Сен Исроилнинг устозисан-ку ахир, нега буни билмайсан? 11 Сенга ростини айтай: Биз билганимизни сўзлаймиз, кўрганимиз ҳақида шаҳодат берамиз. Лекин сизлар Бизнинг шаҳодатимизни қабул қилмаяпсизлар. 12 Агар сизлар ердаги нарсалар ҳақида айтганларимга ишонмасангизлар, самовий нарсалар тўѓрисида гапирганларимга қандай ишонасизлар? 13 Осмонда турадиган ва осмондан тушган Инсон Ўѓлидан бошқа ҳеч ким осмонга чиққан эмас. 14 Мусо саҳрода илонни қандай юқорига кўтарган бўлса, Инсон Ўѓли ҳам худди шундай юқорига кўтарилиши керак. 15 Шу тариқа Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмай, абадий ҳаётга эришади. 16 Зеро Худо оламни шунчалик севдики, Ўзининг ягона Ўѓлини берди, токи Унга ишонган ҳар бир киши ҳалок бўлмасин, балки абадий ҳаётга эга бўлсин. 17 Худо оламни ҳукм қилиш учун эмас, балки Ўѓли орқали қутқариш учун Ўѓлини дунёга юборди. 18 Унга ишонган одам ҳукм қилинмайди. Унга ишонмаган одам эса аллақачон маҳкум бўлган, чунки у Худонинг ягона Ўѓли исмига ишонмаган. 19 Илоҳий ҳукм шундан далолатдирки, оламга нур келган бўлса ҳам, одамлар нурдан кўра зулматни аъло кўрдилар; чунки уларнинг қилмишлари ёмонлик эди. 20 Кимки ёмонлик қилиб юрса, нурни ёмон кўради, ёмон қилмишлари фош бўлиб қолмаслиги учун нурга қараб юрмайди. 21 Кимки ҳақиқат йўлини тутса, нурга қараб юради, токи Худога таяниб қилган ишлари ошкора бўлсин. 22 Шундан кейин Исо билан шогирдлари Яҳудия юртига келдилар. Исо улар билан бир муддат у ерда қолиб, одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдирар эди. 23 Яҳё ҳам Салим яқинидаги Ҳйнон ерида халқни дарёга чўмдириб юрган эди. У ер серсув бўлиб, одамлар оқиб келар эди. 24 Яҳё эса ҳали зиндонга ташланмаган эди. 25 Шу маҳал Яҳёнинг шогирдлари билан яҳудий мансабдорлари орасида таҳорат ҳақида баҳс бўлди. 26 Охири Яҳёнинг олдига бориб дедилар: – Устоз! Ўрдун дарёсининг нариги бўйида сен билан бўлган, сен гувоҳлик берган Одам бор-ку, ўша Одам энди халқни сувда тавба қилдириб юрибди, ҳамма ҳам Унинг олдига боришяпти. 27 Бунга жавобан Яҳё деди: – Агар осмондан насиб бўлмаса, инсон ҳеч нарсани сиѓдира олмайди. 28 Мен Масиҳ эмасман-у, фақат Унинг олдидан юборилганман, деб айтганимга ўзингиз гувоҳсизлар. 29 Келин кимга тегишли бўлса, куёв ўшадир. Лекин куёвнинг ёнида туриб унга қулоқ солган дўсти куёвнинг овозини эшитибоқ, севиниб қувонади. Худди шундай: менинг қувончим энди комил бўлди. 30 Масиҳ улѓайиши, мен эса пасайишим керак. 31 Юқоридан келган Зот ҳаммадан устундир. Ердан бўлган ерга мансубдир ва ерга хос гапиради. Осмондан Келган эса ҳаммадан устундир. 32 У кўргани ва эшитгани ҳақида гувоҳлик беради, аммо ҳеч ким Унинг гувоҳлигини тан олмайди. 33 Унинг гувоҳлигини тан олувчи киши эса Худонинг ҳақлигини тасдиқлайди. 34 Худо юборган Зот Худонинг сўзларини гапиради; Худо Ўз Руҳини чексиз-ўлчовсиз беради. 35 Ота Ўѓлини севади, У ҳамма нарсани Унинг қўлига топширган. 36 Кимки Худо Ўѓлига ишонса, абадий ҳаётга эришади. Ўѓилга ишонмаган одам эса ҳаёт кўрмай, Худонинг ѓазабига учрайди.

Юҳанно 4

1 Исо Яҳёдан кўра кўпроқ одамларни дарёда тавба қилдириб, шогирд орттиряпти, деган хабар фарзийларнинг қулоѓига етиб борди. 2 (Ваҳоланки, Исонинг Ўзи эмас, шогирдлари халқни дарёда тавба қилдирар эдилар.) 3 Исо буни билиб қолгач, Яҳудияни ташлаб, яна Жалилага кетди. 4 Исо йўл-йўлакай Самариядан ўтиши керак эди. 5 Шундай қилиб, У Самариянинг Сиҳар деган шаҳрига келди. Бу шаҳар Ёқубнинг ўѓли Юсуфга берган ерига яқин эди. 6 Ёқубнинг қудуѓи ҳам ўша ерда эди. Исо йўл юриб чарчаган эди, қудуқнинг ёнига ўтирди. Тахминан туш пайти эди. 7 Шу вақт самариялик бир аёл сув олгани келиб қолди. Исо унга: – Менга ичгани сув бер, – деди. 8 Исонинг шогирдлари эса овқат сотиб олиш учун шаҳарга кетган эдилар. 9 Самариялик аёл: – Сен яҳудий бўлсанг, мен самариялик аёл бўлсам, қандай қилиб сув сўрашга журъат қилдинг? – деди. (Чунки яҳудийлар самарияликлар билан алоқа қилмайдилар.) 10 Исо аёлга жавоб берди: – Агар сен Худонинг инъомини ва «Менга сув бергин», деб айтаётганнинг кимлигини билганингда эди, сен ўзинг Ундан сув сўрар эдинг ва У сенга ҳаётбахш сув берар эди. 11 – Ҳазрат! – деди аёл, – Сенда сув оладиган ҳеч нарса йўқ-ку, қудуқ эса чуқур. Ахир, Сенинг ҳаётбахш сувинг қаерда? 12 Бобокалонимиз Ёқуб бу қудуқни бизга берган, ўзи ҳам, болалари ва чорвалари ҳам ундан сув ичган. Наҳотки Сен ундан ҳам катта бўлсанг? 13 Исо аёлга шундай жавоб қайтарди: – Бу сувдан ким ичса, яна чанқаб қолади. 14 Лекин Мен берадиган сувдан ким ичса, абадий чанқамайди. Мен берадиган сувдан ичганнинг вужудида булоқ пайдо бўлиб, абадий ҳаёт сари жўшиб оқаверади. 15 – Ҳазрат, бу сувдан менга ҳам бер, мен ҳам энди чанқамайин ва сув олгани бу ерга келавермайин, – деди аёл. 16 – Бориб эрингни бу ерга чақириб кел, – деди Исо. 17 – Менинг эрим йўқ, – деди аёл. – Ҳрим йўқ деб сен тўѓрисини айтдинг, – деди Исо. 18 – Сенинг беш нафар эринг бўлган, ҳозиргиси ҳам эринг эмас. Буни сен тўѓри айтдинг! 19 – Ҳазрат, кўриб турибманки, Сен пайѓамбарсан, – деди аёл. 20 – Ота-боболаримиз бу тоѓда топиндилар. Аммо сизлар, топинадиган ер Қуддусда, дейсизлар. 21 Исо унга айтди: – Менга ишонгин, шундай вақт келадики, ўшанда Отага на бу тоѓда, на Қуддусда топинасизлар. 22 Сизлар нимага топинишни билмайсизлар, бизлар эса нимага топинишни биламиз. Чунки нажот яҳудийлардандир. 23 Бироқ вақт-соати билан ҳақиқий топинувчилар Отага Руҳ ва ҳақиқат билан топинадилар, ана ўша вақт-соат келди! Ота шу йўсинда Ўзига топинувчиларни излайди. 24 Худо – Руҳдир, Унга топинувчилар эса Руҳ ва ҳақиқат билан топинмоқлари лозим. 25 Аёл Исога: – Қутқарувчи Масиҳ келажагини биламан. У келганда, ҳамма нарсани бизга маълум қилади, – деди. 26 Исо аёлга: – Сен билан гаплашаётган Мен Ўшаман, – деди. 27 Шу пайтда Исонинг шогирдлари келиб қолишди. Унинг бир аёл билан гаплашаётганини кўриб ҳайрон бўлишди. Лекин бирортаси ҳам: «Ундан нима талаб қиляпсан?» ёки: «У билан нима тўѓрисида гаплашяпсан?» – деб сўрамади. 28 Шундан кейин аёл кўзасини ўша ерда қолдириб, шаҳарга борди ва одамларга деди: 29 – Боринглар, мен қилган ҳамма ишларни айтиб берган Одамни кўринглар! У Масиҳ эмасмикин? 30 Одамлар эса шаҳардан чиқиб, Исонинг олдига бордилар. 31 Шу орада шогирдлари: – Устоз, овқат еб олгин, – деб Исодан илтимос қилишди. 32 Аммо Исо уларга деди: – Менинг ейдиган бошқа овқатим бор, сизлар уни билмайсизлар. 33 Шогирдлари ўзаро гап қотиб: – Ажабо, бирон киши Унга овқат келтирганмикин? – деб ҳайрон бўлишди. 34 Исо уларга деди: – Менинг овқатим – Мени Юборганнинг иродасини адо этиш, Унинг юмушини бажо келтиришдан иборатдир. 35 Сизлар: ўрим-йиѓимга ҳали тўрт ой вақт бор, деб айтяпсизлар-ку. Ҳнди сизларга айтай: кўзларингизни экинзорларга тикиб қаранглар. Ҳосил аллақачон етилибди, ўрим-йиѓимга тайёр бўлибди. 36 Ўроқчи ҳозирдан меҳнат ҳақини олади ва абадий ҳаёт учун ҳосилини йиѓиб олади; шундай бўлгани учун экувчи билан ўроқчи биргаликда қувонадилар. 37 «Бириси экади, бошқаси ўради», деган мақол шу вазиятга тўѓри келади. 38 Мен сизларни ўзингиз заҳмат чекмаган ҳосилни ўргани юбордим. Бошқалар заҳмат чеккан эди, сизлар эса уларнинг заҳматидан фойдаланасизлар. 39 Шундан кейин, ўша шаҳарда яшовчи талай самарияликлар Исога имон келтиришди. Улар ҳалиги аёлнинг «Мен қилган ишларнинг ҳаммасини айтиб берди», деган гувоҳлигига ишонишган эди. 40 Шундай қилиб, самарияликлар Исонинг олдига келиб, уларникида қолишини илтимос қилишди. У эса икки кун ўша ерда қолди. 41 Натижада Исонинг сўзини эшитиб, янада кўпроқ одамлар имон келтирди. 42 Улар аёлга: – Ҳнди сенинг сўзларинг туфайлигина ишонаётганимиз йўқ. Уни ўзимиз ҳам эшитдик, У ҳақиқатан оламнинг Қутқарувчиси – Масиҳ эканига қаноат ҳосил қилдик, – дейишди. 43 Икки кун ўтгандан кейин Исо у ердан Жалилага жўнаб кетди. 44 Унинг Ўзи: «Пайѓамбар ўз юртида эътиборсиз қолади», деб таъкидлаган эди. 45 Жалилага келганда эса, аҳоли Уни очиқ чеҳра билан кутиб олди. Чунки улар Қуддусдаги байрамга борганларида, у ерда Исонинг бутун қилган ишларини кўрган эдилар. 46 Шундай қилиб, Исо яна Жалиланинг Кана шаҳарчасига келди, бу ерда У сувни шаробга айлантирган эди. Ўша пайтда Кафарнаҳум шаҳрида бир сарой амалдорининг ўѓли касал бўлиб ётган эди. 47 Бу одам Исонинг Яҳудиядан Жалилага келганлигини эшитиб, Унинг олдига борди. Ўлим тўшагида ётган ўѓлини бориб кўриб тузатишни Исодан ўтиниб сўради. 48 – Сизлар ажойиботу мўъжизалар кўрмагунча ишонмайсизлар-да! – деди унга Исо. 49 – Ҳазрат, – деди сарой амалдори Унга, – болагинам ўлмасидан олдин етиб боргин! 50 – Сен борақол, ўѓлинг соѓ-саломат, – деди Исо. У одам Исонинг айтганига ишониб, кетди. 51 Ҳртага унинг йўлига чиқиб турган хизматкорлари уни қаршилаб: – Болангиз соѓ-саломат, – дейишди. 52 – Қайси соатда аҳволи енгиллашди? – дея сўради. – Кеча тушда соат бирда иситмаси тушиб қолди, – дейишди хизматкорлар. 53 Боланинг отаси Исо унга: «Ўѓлинг соѓ-саломат», дегани шу вақтга тўѓри келганини англади. Ўзи ва бутун хонадони Исога имон келтирди. 54 Бу эса Исонинг Яҳудиядан Жалилага келиб қилган иккинчи ибратли мўъжизаси эди.

Юҳанно 5

1 Бу ҳодисалардан кейин яҳудийларнинг байрами бўлди ва Исо Қуддусга борди. 2 Қуддуснинг Қўй дарвоза номли кираверишида яҳудийча Байт-Ҳасда деган беш шийпонли бир ҳовуз бор эди. 3 Бу шийпонларда кўр, чўлоқ, майиб-мажруҳ жуда кўп беморлар ётар, [сувнинг қимирлашини интизор бўлиб кутардилар. 4 Чунки Худованднинг бир фариштаси гоҳ-гоҳ ҳовузга тушиб, сувни ҳаракатга келтирар эди. Сув қимирлаши билан ҳовузга биринчи бўлиб ким тушса, ҳар қандай хасталикдан халос бўлар эди.] 5 Бу ерда ўттиз саккиз йилдан бери касал бўлиб ётган бир киши бор эди. 6 Исо унинг ётганини кўрди, узоқ вақтдан бери хаста эканлигини пайқади-да, – Соѓайишни истайсанми? – деб сўради ундан. 7 Бемор Исога жавоб берди: – Ҳа, Ҳазрат! Лекин сув қимирлаганда, мени ҳовузга туширадиган одамим йўқ. Мен боргунимча, бошқаси мендан олдин тушиб олади. 8 – Ўрнингдан тур, тўшагингни олиб юр! – деди Исо беморга. 9 У эса шу ондаёқ соѓайиб қолди. Тўшагини олиб, юриб кетди. У кун дам олиш куни эди. 10 Шунинг учун яҳудий мансабдорлари соѓайиб кетган одамга: – Бугун дам олиш куни-ку, сенга тўшагингни кўтариш мумкин эмас! – дейишди. 11 – Мени соѓайтирган Одам менга: «Тўшагингни олиб юр», деб айтди-да, – деди у одам. 12 – «Тўшагингни олиб юр», деб айтган Одам ким? – деб сўрадилар. 13 Шифо топган одам эса Унинг кимлигини билмас эди, у ерда халқ кўплигидан Исо Ўзини четга олган эди. 14 Кейинроқ Исо у одамни маъбадда учратиб қолди. – Мана, сен соѓайдинг. Ҳнди бошқа гуноҳ қилма, таѓин бошингга янада ёмон кун келмасин, – деди унга. 15 Бу одам бориб, уни соѓайтирган Исо эканлигини яҳудий мансабдорларига хабар қилди. 16 Улар эса, дам олиш кунида бундай ишлар қилиб юрибди, деб [Исонинг жонига қасд қилиб,] Уни қувѓин қила бошладилар. 17 Аммо Исо уларга шундай деди: – Менинг Отам шу кунгача Ўз ишини қилиб келяпти, Мен ҳам Ўз ишимни қиляпман, – деди. 18 Ана шу сўзи учун яҳудийлар Исони ўлдиришга яна кўпроқ ҳаракат қилишди. Чунки У дам олиш кунини бузибгина қолмай, балки Худони Отам деб, Ўзини Худога тенглаштирган эди. 19 Буларга қарши Исо деди: «Сизларга ростини айтай: Ўѓил Отанинг қилган ишларини кўрмагунча, Ўзи ҳеч нарса қила олмайди. Ота нималарни қилса, Ўѓил ҳам худди шуларни қилади. 20 Чунки Ота Ўѓлини севади, Ўзи қилган ҳамма нарсани Ўѓлига кўрсатади. Сизларни таажжубда қолдиргудек, бундан каттароқ ишларни ҳам кўрсатади. 21 Ота қандай қилиб ўликларни тирилтириб уларга ҳаёт бахш этса, Ўѓил ҳам кимни истаса, ўшанга ҳаёт бахш этади. 22 Шунингдек, Ота ҳеч кимни ҳукм қилмайди, балки ҳукм қилиш ҳуқуқини бутунлай Ўѓлига берган, 23 токи ҳамма Отани қандай ҳурмат қилса, Ўѓлини ҳам шундай ҳурмат қилсинлар. Ким Ўѓилни ҳурмат қилмаса, Уни юборган Отани ҳам ҳурмат қилмаган бўлади. 24 Сизларга ростини айтай: Менинг сўзларимни тинглаган ва Мени Юборганга ишонган киши абадий ҳаётга эга бўлади. У ўлимдан ҳаётга ўтгани учун ҳукм қилинмайди. 25 Сизларга ростини айтай: ўликлар Худо Ўѓлининг овозини эшитадиган вақт келади ва келиб қолди ҳам. Унинг овозини эшитганлар эса тирилиб кетадилар. 26 Чунки Отанинг Ўзи ҳаёт манбаи бўлгани каби, Ўѓлига ҳам ҳаёт манбаи бўлишни ато қилган. 27 Ота ҳукм қилиш ваколатини ҳам Ўѓлига берган, чунки У Инсон Ўѓлидир. 28 Бунга таажжубланмангиз, қабрда ётган марҳумларнинг ҳаммаси Худо Ўѓлининг овозини эшитадиган вақт келади. 29 Шунда ўликлар қабрдан чиқадилар; яхшилик қилганлар яшаш учун, ёмонлик қилганлар эса ҳукм қилиниш учун тириладилар». 30 «Мен Ўз-Ўзимдан ҳеч нарса қилолмайман. Қандай эшитсам, шундай ҳукм қиламан ва Менинг ҳукмим ҳаққонийдир. Чунки Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини бажо келтиришни истайман. 31 Агар Мен Ўзим ҳақимда Ўзим гувоҳлик берсам, Менинг гувоҳлигим ҳақиқий бўлмайди. 32 Мен ҳақимда бошқа гувоҳлик берувчи бор ва биламанки, Унинг берган гувоҳлиги ҳақиқатдир. 33 Сизлар Яҳёнинг олдига одам юбордингизлар, у ҳақиқат тўѓрисида гувоҳлик берди. 34 Гарчи Мен инсоннинг гувоҳлигини қабул қилмасам-да, лекин буларни сизлар нажот топишингиз учун айтяпман. 35 Яҳё – ёниб, нур сочиб турган чироқ эди. Сизлар эса унинг нурида бирпас қувонмоқчи бўлдингизлар. 36 Бироқ Мен Яҳёдан кўра каттароқ гувоҳликка эгаман. Чунки Отамнинг тамомлашим учун берган ишлари, шу бажараётган ишларимнинг ўзи Мени Отам юборганлигига гувоҳлик бермоқда. 37 Мени юборган Отамнинг Ўзи ҳам Мен ҳақимда гувоҳлик бериб турибди. Сизлар эса ҳеч қачон Унинг овозини ҳам эшитмагансиз, қиёфасини ҳам кўрмагансизлар. 38 Унинг каломи ҳам кўнгилларингиздан жой олмайди, чунки У юборган Зотга ишонмаяпсизлар. 39 Сизлар Муқаддас Битикларни текширасизлар, чунки улар орқали абадий ҳаётга эришамиз, деб ўйлайсизлар. Ана ўша Битиклар Мен тўѓримда гувоҳлик беради. 40 Аммо сизлар абадий ҳаётга эришиш учун Мен тарафга келишни истамайсизлар-ку. 41 Мен инсонлардан таҳсин-тасанно қабул қилмайман. 42 Лекин сизларни биламан, қалбларингизда Худога муҳаббат йўқ. 43 Мен Отамнинг номидан келган бўлсам-да, аммо сизлар Мени қабул қилмаяпсизлар. Ўз номи билан келадиган аллакимни қабул қилаверасизлар. 44 Сизлар-ку бир-бирингиздан таҳсин-тасанно олишни яхши кўрасизлар, лекин ягона Худонинг таҳсинига сазовор бўлишга ҳаракат қилмайсизлар. Қандай қилиб ҳам ишона олардингиз? 45 Мен сизларни Отам олдида айблайман, деб ўйламанглар. Сизларни айбловчи ўзингиз умид боѓлаган Мусо бўлади. 46 Агар Мусога ишонганингизда эди, Менга ҳам ишонар эдингизлар; у Мен ҳақимда ёзган эди. 47 Мусонинг ёзувларига ишонмабсизларми, Менинг сўзларимга қандай ишонасизлар?»

Юҳанно 6

1 Шундан кейин Исо Жалила (яъни Тиверия) кўлининг нариги қирѓоѓига сузиб ўтди. 2 Унинг беморлар билан қилаётган ажойиб ишларини бир талай халойиқ кўриб, Унинг орқасидан эргашиб бораверди. 3 Исо тоққа чиқиб, у ерда ўз шогирдлари билан ўрнашди. 4 Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқинлашаётган эди. 5 Исо бир қараса, халойиқ кўплашиб У томонга келаётган экан. Исо Филипдан: – Буларни тўйѓазиш учун қаердан нон сотиб оламиз? – деб сўради. 6 Бу гапни эса уни синаб кўриш учун айтганди, Ўзи нима қилишни билар эди. 7 – Буларнинг ҳар қайсисига оз-оздан берсак ҳам, икки юз кумушлик нон етмайди-ку! – деб жавоб берди Филип. 8 Шунда шогирдларидан бири, Бутруснинг укаси Идрис Исога: 9 – Бу ерда бир болада бешта арпа нон ва иккита балиқ бор эмиш, лекин кўпчиликка бу нима ҳам бўлар эди, – деди. 10 – Одамларни ерга ўтқазинглар, – деди Исо. У ер қалин майсазор эди. Беш мингга яқин бўлган эркаклар жамоати ёнбошлаб ўтирди. 11 Исо нонларни олиб, шукрона дуосини ўқиди-ю [шогирдларига бўлиб берди, шогирдлар эса] ким қанча истаса, ўтирганларнинг ҳаммасига бўлиб берди. Балиқлар билан ҳам худди шу йўлни тутди. 12 Одамлар еб тўйди. Бундан кейин Исо Ўз шогирдларига: – Қолган бурдаларни териб олинглар, ҳеч нарса исроф бўлмасин, – деди. 13 Шогирдлар одамлар еган бешта арпа нондан ортиб қолган бурдаларни териб олишди, ўн иккита сават чиқди. 14 Шунда одамлар Исонинг қилган ибратли мўъжизасини пайқаб: – Ҳақиқатан ҳам, Бу оламга келадиган Пайѓамбар экан, – дедилар. 15 Исо одамлар Уни зўрлик билан ушлаб, подшоҳ қилиб кўтармоқчи эканликларини билиб қолгач, яна ёлѓиз Ўзи тоққа чиқиб кетди. 16 Кечки пайт Исонинг шогирдлари кўл бўйига бордилар. 17 Қайиққа тушиб, кўлнинг бериги қирѓоѓидаги Кафарнаҳумга қараб йўл олдилар. Қоронѓи тушган, Исо эса ҳали ҳам уларнинг олдига келмаган эди. 18 Кучли шамол эсиб, кўл тўлқинланиб кетди. 19 Улар бир тош йўлча сузганларидан кейин, кўл юзида юриб қайиққа яқинлашаётган Исони кўриб қолишди-да, ваҳимага тушишди. 20 – Бу Мен, қўрқманглар! – деди уларга Исо. 21 Улар Исони қайиққа олмоқчи бўлдилар. Лекин ўша заҳотиёқ қайиқ улар бораётган қирѓоққа етиб тўхтаб қолди. 22 Ҳртаси куни кўлнинг нариги ёқасида қолган халқ у ерда шогирдлар тушган қайиқдан бошқа қайиқ йўқлигини кўришди ва Исо шогирдлари билан бирга қайиққа тушмаганини, шогирдлари ёлѓиз ўзлари сузиб кетганини пайқадилар. 23 Шу пайт Тивериядан бошқа қайиқчалар келиб қолди. Қайиқчалар тўхтаган жой Раббимиз Исо шукрона дуосини ўқиган ва халқ нон еган ерга яқин эди. 24 Халойиқ Исо билан шогирдларининг у ерда йўқлигини кўргач, қайиқларга тушиб, Исони қидириб Кафарнаҳумга сузиб келишди. 25 Кўлнинг бериги бўйидан Уни топдилар. – Устоз, Сен қачон бу ерга келдинг? – деб сўрадилар. 26 Исо уларга шундай жавоб берди: – Сизларга гапнинг ростини айтсам, сизлар ибратли мўъжизаларни кўрганингиз учун эмас, балки нон еб тўйганингиз учун Мени қидиряпсизлар. 27 Сиз ўткинчи озиқ учун эмас, абадий ҳаётга бошловчи боқий озиқ учун ҳаракат қилинглар, уни сизларга Инсон Ўѓли беради. Инсон Ўѓли эса Ота – Худонинг муҳрига моликдир. 28 Халқ Исодан: – Худога маъқул ишларни бажариш учун нима қилишимиз керак? – деб сўради. Исо деди: 29 – Худога маъқул иш – Худо юборган Зотга ишонишдир. 30 – Бизлар Сенга ишонишимиз учун қандай иш қиласан, кўрайлик-чи, қандай ибратли мўъжиза кўрсатасан? – деди халойиқ. 31 – Ота-боболаримиз саҳрода манна еганлар, Тавротда: «Ейиш учун уларга осмондан нон ёѓдирди», деб ёзилган. 32 Исо уларга деди: – Сизларга ростини айтсам, сизларга осмондан нон берган Мусо пайѓамбар эмас. Осмондан тушган ҳақиқий нонни сизларга Менинг Отам беради. 33 Худо берган нон осмондан тушувчи ва дунёга ҳаёт баѓишловчи нондир. 34 Бунга қарши халқ: – Ҳазрат, бундай нонни бизга доимо бериб тургин! – деди Исога. 35 Исо шундай айтди: – Мен ҳаёт нониман. Менинг олдимга келган одам сира оч қолмас, Менга ишонган одам ҳеч қачон чанқамас. 36 Лекин Мен сизларга айтган эдим-ку, Мени кўриб турган бўлсангизлар ҳам, ишонмаяпсизлар. 37 Отам кимни Менга берган бўлса, Менинг олдимга келади. Олдимга келган одамни эса сира қувиб чиқармайман. 38 Мен Ўз иродамни эмас, балки Мени юборган Отамнинг иродасини адо этиш учун осмондан тушганман. 39 Мени Юборганнинг иродаси – Унинг Менга берганларидан ҳеч бирини йўқотмаслигим, балки охирги кунда уларнинг ҳар бирини тирилтиришимдир. 40 Отамнинг иродаси яна шуки, Унинг Ўѓлини кўрган, Унга ишонган ҳар бир киши абадий ҳаётга эга бўлсин. Мен эса бундайларни охирги кунда тирилтираман. 41 Исо «Мен осмондан тушган нонман», дегани учун яҳудийлар Ундан нолий бошлашди. 42 – Юсуфнинг ўѓли Исо бу эмасми? Ота-онасини биз таниймиз-ку! Ҳнди қандай қилиб У: «Мен осмондан тушдим», деб айтяпти? – дейишарди ўзаро. 43 – Ўзаро нолиманглар! – деди уларга Исо. 44 – Агар Мени юборган Отам бировни жалб қилмаса, у Менга ҳеч ҳам етишолмайди. Менга етишган одамни эса охирги кунда тирилтираман. 45 Пайѓамбар оятида: «Ҳамма Худо томонидан ўргатилган бўлади», – деб битилган. Шундай қилиб, Отадан эшитган ва ўрганган ҳар бир киши Менинг олдимга келади. 46 Аслида ҳеч ким Отани кўрган эмас, биргина Худодан чиққан Зот Отани кўрган. 47 Сизларга ростини айтай: Кимки Менга ишонса, абадий ҳаётга эга бўлади. 48 Мен ҳаёт нониман. 49 Ота-боболарингиз саҳрода манна еб, ўлиб кетганлар. 50 Одам еб ўлмаслиги учун осмондан тушадиган нон бор, мана у кўз ўнгингизда турибди. 51 Мен осмондан тушган тирик нондирман. Бу нонни еган киши абадий яшайди. Мен берадиган нон – Ўзимнинг танамдир, уни дунёга ҳаёт бахш этиш учун фидо қиламан. 52 Шунда яҳудийлар: – У қандай қилиб бизга Ўзининг танасини едира олар экан? – деб ўзаро талашиб-тортиша бошладилар. 53 Исо уларга айтди: – Сизларга ростини айтай: агар Инсон Ўѓлининг танасини емасангизлар ва Унинг қонини ичмасангизлар, у ҳолда сизда ҳаёт бўлмайди. 54 Менинг танамни еган ва қонимни ичган одамда абадий ҳаёт бор, Мен уни охирги кунда тирилтираман. 55 Менинг танам – ҳақиқий озиқ, қоним – ҳақиқий ичимликдир. 56 Танамни еб, қонимни ичадиган киши Мен билан, Мен эса У билан бир жон, бир тан бўламиз. 57 Худди барҳаёт Отам Мени юборгандай, Мен Отам орқали яшаётгандай, Мени еган одам ҳам Мен орқали яшайди. 58 Осмондан тушган нон мана шудир. Бу нон ота-боболарингиз еган маннага ўхшамайди, улар манна еб ўлиб кетганлар. Мен берган нонни еган одам эса абадий яшайди. 59 Исо бу сўзларни Кафарнаҳумдаги яҳудийлар ибодатхонасида таълим бераётганда гапирар эди. 60 Унинг кўп шогирдлари бу гапларни эшитиб: – Қандай қаттиқ сўзлар! Ким буни тинглайди? – дейишар эди. 61 Шогирдларининг норози бўлганликларини Исо Ўз кўнглида сезди. – Бу сизларни васвасага соляптими? 62 Хўш, Инсон Ўѓлининг илгариги жойига чиқишини кўрсангизлар нима бўпти? 63 Руҳ ҳаёт бахш этади, жисм ҳеч қандай фойда келтирмайди. Менинг сизларга айтиб келаётган сўзларим руҳдир, ҳаётдир. 64 Шунга қарамай, ичингизда имонсиз қолганлар бор, – деди. Кимлар имонсиз, ким хиёнат қилади – Исо ҳаммасини аввалдан билар эди. 65 – Отам йўл қўймаса, ҳеч ким Менинг олдимга келолмайди, дейишимга боис ана шу бўлган эди, – деди У яна. 66 Ўша вақтдан бошлаб Унинг кўп шогирдлари Исодан юз ўгириб, У билан бошқа юрмайдиган бўлдилар. 67 Шунда Исо ўн икки шогирдидан: – Наҳотки сизлар ҳам кетмоқчи бўлсангизлар? – деб сўради. 68 – Раббим, – деди Симун Бутрус, – бизлар кимга борайлик? Сенда абадий ҳаётнинг сўзлари бор. 69 Бизлар ишондик ва билдик, Сен Худонинг Азизи – Масиҳсан. 70 Исо уларга айтди: – Сизларни ўн иккита қилиб танлаган Ўзим эмасми? Лекин сизларнинг бирингиз иблисдир. 71 Исо Симун ўѓли Яҳудо Ишқариётни назарда тутган эди. У ўн икки шогирддан бири бўлиб, Исога хиёнат қилмоқчи бўлган эди.

Юҳанно 7

1 Шундан кейин Исо Жалилада юрар эди. Яҳудий мансабдорлари Уни ўлдиришга қасд қилганликлари учун, Яҳудияда юришни истамади. 2 Яҳудийларнинг Чайла байрами яқинлашаётган эди. 3 Шундай қилиб, Исонинг укалари Унга: – Бу ердан чиқиб Яҳудияга бор, қилаётган ишларингни шогирдларинг ҳам кўрсин. 4 Ўзини машҳур қилмоқчи бўлган ҳар бир киши яширинча иш қилиб юрмайди-ку! Сен бу ишларни қилаётган бўлсанг, қани Ўзингни дунёга ошкор қилиб кўр, – дейишди. 5 Ҳатто укалари ҳам Унга ишонмас эдилар. 6 Исо уларга шундай деди: – Менинг вақт-соатим ҳали келгани йўқ. Лекин сизлар учун ҳар вақт қулайдир. 7 Дунё сизлардан нафратлана олмайди, лекин Мендан нафратланади. Чунки Мен унинг қилмишлари ёмонлигини фош қиламан. 8 Майли, сизлар байрамга боринглар. Мен ҳозирча бу байрамга бормайман, чунки Менинг вақтим бўлгани йўқ. 9 Шу сўзларни айтиб, Исо Жалилада қолди. 10 Исонинг укалари байрамга боргандан сўнг, Ўзи ҳам борди; фақат очиқ эмас, яширинча борди. 11 Яҳудий мансабдорлари эса Исони байрамда қидирар, «У қаёқда?» – деб сўраб-суриштирар эдилар. 12 Омма орасида Исо тўѓрисида ҳар хил гап-сўзлар ёйилаётган эди. Баъзилари: «У яхши Одам», – десалар, бошқалари: «Йўқ, У халқни йўлдан оздиряпти», – дейишарди. 13 Бироқ яҳудий мансабдорларидан қўрққанлари учун У ҳақда ҳеч ким очиқ гапирмас эди. 14 Байрамнинг ярми ўтганда, Исо маъбадга кириб таълим бера бошлади. 15 Шунда яҳудий мансабдорлари: – Бу Одам ўқимаган бўлса, қандай қилиб Муқаддас Битикларни билади? – деб таажжубландилар. Исо уларга жавобан айтди: 16 – Менинг таълимотим Ўзимники эмас, балки Мени Юборганникидир. 17 Ким Унинг иродасини бажаришни истаса, бу таълимот Худоданми, ёки Мен Ўзимдан гапиряпманми, билиб олади. 18 Ким ўз номидан гапирса, ўзига улуѓлик излайди. Ким уни юборганга улуѓлик изласа, у ҳаққонийдир, унинг дилида бирон ноҳақлик йўқ. 19 Тавротни сизларга Мусо пайѓамбар бермадими? Шунга қарамай, бирортангиз ҳам Таврот Қонунига қараб иш юритмайсиз. Нима учун Мени ўлдирмоқчисизлар? 20 – Сени жин урибди! Ким Сени ўлдирмоқчи экан? – деди халойиқ. 21 Исо эса Ўз сўзида давом этди: – Мен битта иш қилдим, ҳаммангиз бунга ҳайрон қоляпсизлар. 22 Мусо сизларга суннатни буюрган (суннат аслида Мусодан эмас, балки ота-боболардан меросдир), сизлар эса дам олиш кунида ўѓил болани суннат қиласизлар. 23 Мусонинг Қонуни бузилмасин деб, ҳатто дам олиш куни ўѓил бола суннат қилинадиган бўлса, нега сизлар Менга дам олиш куни одамзодни бутунлай соѓайтирди, деб ѓазаб қиласизлар? 24 Юзаки ҳукм қилманглар, ҳукмингиз адолатли бўлсин. 25 Шунда баъзи қуддусликлар гапга кирди: – Ўлдириш учун қидириб юришган Шу эмасми? 26 Мана У бемалол сўзлаяпти, Унга қарши ҳеч ким ҳеч нарса демаяпти. Наҳотки бошлиқлар Унинг ҳақиқий Масиҳ эканлигига тан беришган бўлса? 27 Ахир, Бунинг қаерданлигини ҳаммамиз биламиз-ку, бироқ Масиҳ келганда, Унинг қаерданлигини ҳеч ким билмайди. 28 Бунга жавобан Исо маъбадда овозини баланд қилиб, шундай таълим бера бошлади: – Сизлар Менинг кимлигимни ҳам, қаерданлигимни ҳам биласизлар. Лекин Мен Ўз-Ўзимдан келганим йўқ. Мени Ҳақ юборган, сизлар Уни билмайсизлар. 29 Мен Уни биламан, чунки Мен Унинг олдидан келганман, Мени Ўша юборган. 30 Бу сўзи учун Исони ушлашга интилдилар. Бироқ ҳеч ким Унга қўл узатмади, чунки Унинг вақт-соати ҳали келмаган эди. 31 Шу билан бирга, оломондаги кўпгина одамлар Унга имон келтирди. Улар: – Масиҳ келганда бундан ҳам кўпроқ мўъжиза яратармикин? – дейишарди. 32 Исо тўѓрисида халқ орасида бундай гап-сўзлар тарқалаётганини фарзийлар эшитиб, олий руҳонийлар билан тил бириктиришди-да, Исони қўлга олиш учун миршабларни юборишди. 33 Исо деди: – Мен сизлар билан узоқ бўлмайман, яна Мени Юборганнинг олдига қайтиб бораман. 34 Сизлар Мени излайсиз-у, лекин тополмайсизлар. Мен қаерда бўлсам, сизлар у ерга боролмайсиз. 35 Шу пайт яҳудийлар: – У қаерга бормоқчи, биз Уни тополмас эканмиз? – дейишди ўзаро. – Наҳотки У юнонлар орасида тарқалиб кетган яҳудийлар олдига бориб, яҳудийларга ҳам, юнонларга ҳам таълим бермоқчи бўлса? 36 «Сизлар Мени излайсиз-у, лекин тополмайсизлар, Мен қаерда бўлсам, сизлар у ерга боролмайсизлар», деган гапларининг мазмуни нима экан? 37 Байрамнинг охирги, улуѓ кунида Исо тик турди-да, овозини баланд қилиб хитоб қилди: – Ким чанқаган бўлса, Менинг олдимга келиб ичсин. 38 Муқаддас Битикда айтилганидек, Менга ишонганнинг вужудидан ҳаётбахш сув дарё бўлиб оқади. 39 Исо бундай деб, Муқаддас Руҳни назарда тутган эди; Унга ишонганлар Муқаддас Руҳни яқин орада олишлари керак эди. Исо ҳали улуѓворликка юксалмаган, шунинг учун Муқаддас Руҳ ҳануз тушмаган эди. 40 Оломон ичидан баъзилар бу сўзларни эшитиб: – Ҳақиқатан Бу ўша пайѓамбар, – дедилар. 41 Бошқалари: – Бу Масиҳ, – дейишса, яна бўлаклари: – Масиҳ Жалиладан кела оладими? 42 Тавротда, Масиҳ Довуднинг уруѓи бўлади, У Довуднинг юрти – Байтлаҳмдан чиқиб келиши лозим, деб ёзилмаганми? – дейишди. 43 Шу тариқа Исо туфайли халқ орасида низо юзага келди. 44 Баъзилар Уни тутмоқчи бўлишди, аммо ҳеч ким Унга қўл кўтармади. 45 Шу пайт миршаблар олий руҳонийлар ва фарзийлар олдига қайтиб келишди. – Нега Уни олиб келмадинглар? – деб сўрашди улардан. 46 – Дунёда ҳеч ким бу Одамдай гапирмаган, – деди миршаблар. 47 – Бўлмаса, сизлар ҳам йўлдан озибсизлар-да! – дейишди фарзийлар. 48 – Бошлиқлар ёки фарзийлардан биронтаси Унга ишонганмикин? 49 Лекин Тавротни билмаган бу жоҳил оммага лаънатлар бўлсин! 50 Фарзийлардан Никодим номли бири, аввал тунда Исонинг олдига келган одам, сўз олди: 51 – Айбланувчининг ўзини оқлашига имкон бермай, унинг ишини тергаб аниқламай маҳкум қилиш бизнинг Таврот Қонунимизга мосмикин? 52 – Наҳотки сен ҳам Жалиладан бўлсанг? Яхши ўйлаб кўр, Жалиладан пайѓамбар чиқмаслиги аниқ, – дейишди унга. 53 Шундан кейин ҳаммалари уй-уйларига тарқалиб кетдилар.

Юҳанно 8

1 Исо Зайтун тоѓи томон кетди. 2 Ҳрталаб яна маъбадга қайтиб келди. Бутун халқ Унинг олдига келар, У эса одамларга таълим бериб ўтирар эди. 3 Шу орада уламолар билан фарзийлар бир аёлни Исонинг олдига келтиришди, уни зино қилаётганда ушлаб олишган эди. 4 – Устоз! – дейишди аёлни ўртага қўйиб. – Бу аёл зино қилаётганида ушланди. 5 Мусо пайѓамбар Қонунимизда бундайларни тошбўрон қилишни буюрганлар. Сен нима дейсан? 6 Бу сўроқ билан Исони тузоққа илинтириб айбламоқчи эдилар. Исо эса уларга эътибор бермай, энгашиб бармоѓи билан ерга ёзар эди. 7 Улар бу ҳақда сўрайвергач, Исо тик турди-да: – Сизнинг ичингизда ким бегуноҳ бўлса, ўша биринчи бўлиб аёлга тош отсин, – деди. 8 Сўнг яна энгашиб ерга ёзаверди. 9 Улар бу гапни эшитиб, виждонан фош бўлишди. Чоллардан бошлаб, кексаю ёш ҳаммаси бирин-кетин кета бошлашди. Охирида ёлѓиз Исо билан ўртада турган аёл қолди. 10 Исо ўрнидан турди-да, аёлдан бошқани кўрмай: – Ҳй аёл! – деди, – сени айбловчилар қани? Ҳеч ким сени маҳкум қилмадими? 11 – Ҳеч ким, Ҳазрат! – деб жавоб берди аёл. – Мен ҳам сени маҳкум қилмайман, – деди Исо. – Бор, бундан кейин бошқа гуноҳ қилма. 12 Исо яна халққа хитоб қилди: – Мен оламнинг нуриман. Кимки Менга эргашса, зулматда юрмайди, балки ҳаёт нурига эга бўлади. 13 Исонинг шу сўзига қарши фарзийлар: – Сен Ўзингга Ўзинг шоҳидлик беряпсан. Сенинг шоҳидлигинг ҳақиқат эмас, – дейишди. 14 Исо шундай жавоб берди: – Мен Ўзимга Ўзим шоҳидлик берсам ҳам, тўѓри шоҳидлик бераман. Чунки Мен қаердан келиб, қаерга кетаётганимни биламан. Сизлар эса Менинг қаердан келиб, қаерга кетаётганимни билмайсизлар. 15 Сизлар ташқи қиёфага қараб ҳукм қиласизлар; Мен эса ҳеч кимни ҳукм қилмайман. 16 Агарда Мен ҳукм қилсам ҳам, тўѓри ҳукм қиламан. Чунки ёлѓиз эмасман, Мени юборган Отам Мени ёқлайди. 17 Мана, ўзларингизнинг Тавротда: «Икки шоҳиднинг гувоҳлиги тўѓридир», деб ёзилган. 18 Шундай қилиб, Ўзимга Ўзим ҳам шоҳидлик бераман, Мени юборган Отам ҳам шоҳидлик беради. 19 – Сенинг Отанг қаерда? – деб сўрадилар Исодан. У бунга жавобан: – Сизлар на Мени, на Отамни танийсизлар. Агар Мени таниганингизда, Отамни ҳам таниган бўлар эдингизлар, – деди. 20 Бу сўзларни Исо маъбадда таълим бераётиб, садақа қутисининг олдида айтди. Ҳеч ким Уни тутиб олмади, чунки Унинг вақт-соати ҳали келмаган эди. 21 Исо уларга яна деди: – Мен кетяпман. Сиз Мени қидирасиз-у, гуноҳкор бўлиб ўласизлар. Мен борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар. 22 – Наҳотки У Ўзини Ўзи ўлдиради? «Мен борадиган жойга сизлар бора олмайсизлар», деб айтяпти-ку, – дейишди ўзаро яҳудийлар. 23 Исо уларга шундай деди: – Сизлар пастдансиз, Мен эса юқориданман. Сизлар бу оламдан, Мен эса бу оламдан эмасман. 24 Сиз гуноҳкор бўлиб ўласизлар, деб айтдим-ку сизларга. Ҳа, агар Ўша Мен эканлигимга ишонмасангизлар, гуноҳкор бўлиб ўласизлар. 25 – Сен кимсан? – деб сўрашди шу маҳал Исодан. Исо шундай деди: – Бошданоқ сизларга қандай айтган бўлсам, худди Ўшаман. 26 Сиз ҳақингизда айтадиган ҳамда ҳукм ўтказадиган кўп нарсаларим бор. Бироқ Мени Юборган ҳақиқатгўйдир, Мен Ундан нима эшитган бўлсам, ўшани дунёга маълум қиламан. 27 Улар эса Исо Ўз Отаси ҳақида гапираётганини тушунмадилар. 28 Исо Ўз сўзида давом этди: – Инсон Ўѓлини юқорига кўтарганингизда, Ўша Мен эканлигимни билиб қоласизлар. Ўшанда сизлар Мен Ўзимчалик ҳеч нарса қилмаслигимни, аксинча, Отам Менга қандай ўргатган бўлса, шундай сўзлаётганимни биласизлар. 29 Мени Юборган Ўзим биландир. Отам Мени ёлѓиз қолдирмаган, Мен ҳар доим Унга маъқул бўлган ишларни қиламан. 30 Исо бу сўзларни айтар экан, кўп одамлар Унга ишондилар. 31 Шу вақт Исо Унга ишонган яҳудийларга деди: – Агар Менинг каломимга риоя қилсангизлар, ҳақиқий шогирдларим бўласизлар. 32 Сизлар ҳақиқатни билиб оласизлар, ҳақиқат эса сизларни озод қилади. 33 – Биз Иброҳим наслимиз, – деб жавоб берди улар. – Ҳеч қачон ҳеч кимга қул бўлмаганмиз. Сен қандай қилиб, «Озод бўласизлар», деяпсан? 34 – Сизларга гапнинг ростини айтсам, – деди Исо, – гуноҳ қилувчи ҳар бир киши гуноҳнинг қулидир. 35 Қул уйда умрбод турмайди, ўѓил умрбод туради. 36 Шундай қилиб, агар Ўѓил сизларни озод қилса, ҳақиқатан эркин бўласизлар. 37 Иброҳим насли эканлигингизни биламан. Бироқ Менинг жонимга қасд қилмоқчисизлар. Чунки Менинг сўзим қалбингизга ўрнашмайди. 38 Мен Отамнинг ҳузурида нима кўрган бўлсам, ўшани сўзлаб бераман. Сизлар эса ўз отангиз ҳузурида кўрганларингизни бажарасизлар. 39 Улар Исога жавобан: – Бизнинг отамиз Иброҳим-ку, – дейишди. – Агар сиз Иброҳим фарзандлари бўлсангиз эди, Иброҳимнинг қилган ишларини қилар эдингизлар, – деди Исо. 40 – Ҳнди бўлса, Худодан эшитган ҳақиқатни сизларга сўзлаб бераётган Одамни – Мени ўлдирмоқчисизлар. Иброҳим бундай йўл тутмаган эди. 41 Сизлар ўз отангизнинг ишларини қиляпсизлар. – Биз фаҳшдан туѓилган эмасмиз-ку, бизнинг битта Отамиз бор, У Худодир, – деб жавоб беришди Исога. У уларга шундай деди: 42 – Агар Отангиз Худо бўлганида эди, Мени севар эдингиз, чунки Мен Худодан чиқдим. Мен Ўзимча келганим йўқ, Мени У юборди. 43 Нега айтганларимни англамаяпсизлар? Сабаб, Менинг сўзимни эшита олмайсизлар. 44 Сизларнинг отангиз – иблисдир. Сизлар ўз отангизнинг нафсу эҳтиросларини бажо келтирмоқчисизлар. Азалданоқ иблис қотил эди. У ҳақиқат томонида турмаган, чунки унда ҳақиқат йўқ. У ёлѓон сўзлаганда, ўзига яраша сўзлайди. Чунки у ёлѓончи, ёлѓоннинг отасидир. 45 Аммо Мен ҳақиқатни сўзлаётганим учун, Менга ишонмаяпсизлар. 46 Қайси бирингиз Мени бирон гуноҳ билан айблай оласиз? Агарда ҳақиқатни сўзлаётган бўлсам, нега Менга ишонмаяпсизлар? 47 Ким Худоники бўлса, Худонинг сўзларини эшитади. Сизлар эса Худога бегона бўлганингиз учун, эшитмаётирсиз. 48 Бунга жавобан яҳудийлар: – Сен самарияликсану, Сени жин урибди, деб хато қилмабмиз! – дейишди. 49 – Мени жин ургани йўқ, – деди Исо. – Мен фақат Отамни ҳурмат қиламан. Сизлар эса Мени бадном қиляпсизлар. 50 Мен Ўз шуҳратимни изламайман, Мени Улуѓловчи ва Ҳукмловчи бор. 51 Сизларга ростини айтайин: ким Менинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди. 52 – Ҳнди биз биламиз, Сени жин урибди, – дейишди яҳудийлар Унга. – Иброҳим ва пайѓамбарлар бари ўлиб кетган, Сен эса: «Ким Менинг сўзимга риоя қилса, абадий ўлимга юз тутмайди», деяпсан-а?! 53 Наҳотки Сен вафот этган отамиз Иброҳимдан ҳам катта бўлсанг? Пайѓамбарларнинг ҳаммаси ҳам ўлиб кетишган. Сен Ўзингни ким деб ҳисоблайсан? 54 Исо жавоб берди: – Агар Мен Ўзимни Ўзим улуѓласам, Менинг улуѓлигим пучдир. Отамнинг Ўзи Мени улуѓлайди. Сизлар Уни Худойимиз дейсизлар, 55 аммо аслида Уни таниганингиз йўқ. Мен эса Уни таниб-биламан. Агар Уни билмайман, десам, сизларга ўхшаган ёлѓончи бўламан. Бироқ Мен Уни таниб-биламан ва Унинг каломига риоя қиламан. 56 Отангиз Иброҳим Менинг кунимни кўришини билиб, шод-хуррам бўлган эди. Ҳнди кўриб, хуррам бўлди. 57 – Сен ҳали эллик ёшга тўлганинг йўѓу, Иброҳимни ҳам кўрибсан-а?! – дейишди яҳудийлар Унга. 58 Исо уларга: – Сизларга ростини айтай: Иброҳим вужудга келмасидан олдин Мен бор эдим, – деди. 59 Шунда Исога отиш учун тош олдилар. Лекин Исо улардан чекиниб, маъбаддан ташқарига чиқди. [Халқнинг ўртасидан ёриб ўтиб, узоқлашиб кетди.]

Юҳанно 9

1 Исо ўтиб кетаётганда, Унинг кўзига бир туѓма кўр одам чалинди. 2 Шогирдлари Исодан: – Устоз, бунинг кўр бўлиб туѓилишида ким гуноҳкор, ўзими ёки ота-онасими? – деб сўрадилар. 3 Исо шундай жавоб берди: – Бунда на ўзи гуноҳкор, на ота-онаси, балки Худонинг ишлари унда намоён бўлиши учун у кўр туѓилган. 4 Кун ёруѓ экан, Мени Юборганнинг ишларини қилишим лозим. Ана тун келяпти, ўшанда ҳеч ким иш қила олмайди. 5 Мен оламда бор эканман, оламнинг нуридирман. 6 Исо буларни айтди-ю, ерга тупурди, тупукдан лой қилиб, кўрнинг кўзларига суртди. 7 – Бориб Силоам ҳовузида ювин, – деди унга. (Силоам – «Юборилган» демакдир.) Кўр одам бориб ювинди ва кўзи очилиб қайтди. 8 Шунда унинг қўшнилари ва илгари унинг кўр бўлиб ўтирганини кўрган одамлар: – Бу ҳалиги тиланчилик қилиб ўтирган кўр одам эмасми? – деб сўрашарди. 9 Баъзилар: – Бу худди ўша, – десалар, бошқалар: – Ўшанга ўхшайди, – дейишарди. Одамнинг ўзи эса: – Ўша менман, – деб таъкидларди. 10 – Ундай бўлса, кўзларинг қандай очилди? – деб сўрадилар. 11 – Исо деган Киши тупукдан лой қилиб кўзларимга суртди-ю, «Бориб Силоам ҳовузида ювин», деди. Мен бориб ювиндим ва кўрадиган бўлиб қолдим, – деди у одам. 12 – У қаерда? – деб сўрадилар. – Билмайман, – деб жавоб берди у. 13 Илгари кўр бўлган ўша одамни фарзийларнинг олдига келтиришди. 14 Ўша куни яҳудийларнинг дам олиш куни эди. Бунга қарамай, Исо лой қилиб, кўр одамнинг кўзларини очган эди. 15 Бинобарин, фарзийлар ҳам кўрдан кўзлари қандай очилганини сўрадилар. – У кўзларимга лой суртди. Мен ювиндим-у, кўзларим кўрадиган бўлди, – деди ҳалиги одам. 16 – Бу Одам Худодан эмас, чунки У дам олиш кунига риоя қилмаяпти, – деди баъзи фарзийлар. Бошқалари эса: – Гуноҳкор одам бундай мўъжизаларни қандай қила олади? – дейишди. Шундай қилиб, ораларида нифоқ пайдо бўлди. 17 – Кўзларингни очган у Киши ҳақида сен нима дейсан? – деб сўрашди яна кўр одамдан. – У пайѓамбар, – деди ўша. 18 Бироқ яҳудий дин арбоблари кўзлари очилган одамнинг ота-онасини чақиртирмагунча, унинг илгари кўр бўлганига ва кўзлари очилганига ишонмадилар. 19 Ота-онаси келди. – Кўр туѓилган, деб айтган ўѓлингиз шуми? Хўш, энди қандай қилиб унинг кўзлари кўряпти? – деб сўрашди ота-онасидан. 20 Ота-онаси жавоб беришди: – Бу бизнинг ўѓлимиз, унинг кўр туѓилганини биламиз. 21 Лекин қандай қилиб кўзлари кўраётганини, кўзларини ким очганини биз билмаймиз. У балоѓат ёшида, ўзидан сўранглар. Ўзи учун ўзи жавоб берсин. 22 Кўрнинг ота-онаси яҳудий дин арбобларидан қўрққанлари учун бундай айтдилар. Дин арбоблари бундан аввал, ким Исонинг Масиҳлигини тан олса, ибодатхонадан бадарѓа қилинсин, деган фатвони чиқарган эдилар. 23 Ана шу сабабдан кўрнинг ота-онаси: «У балоѓат ёшида, ўзидан сўранглар», – дейишди. 24 Шундай қилиб, илгари кўр бўлган одамни иккинчи марта чақиришди: – Худони улуѓла! Биз у Одамнинг гуноҳкорлигини биламиз, – дейишди. 25 – У гуноҳкорми, йўқми, мен билмайман, – деб жавоб берди у, – Мен шуни биламанки, мен кўр эдим, энди эса кўзларим кўряпти. 26 – У сенга нима қилди? Кўзларингни қандай очди? – деб яна ундан сўрадилар. 27 – Олдин ҳам мен сизларга айтган эдим-ку, аммо сизлар қулоқ солмаяпсизлар! Яна нима хоҳлайсизлар? Наҳотки сизлар ҳам Унинг шогирдлари бўлмоқчисизлар? – деди у одам. 28 Яҳудий дин арбоблари эса уни жеркиб: – Сен Унинг шогирди, биз Мусонинг шогирдларимиз. 29 Биз биламизки, Мусога Худо гапирган. Бу Киши-чи, Унинг қаерданлигини ҳам билмаймиз, – дейишди. 30 – Ана шуниси жуда ажабланарли-да! – деди уларга кўзи очилган одам. – Сизлар Унинг қаерданлигини билмайсизлар, аммо кўзларимни очган ана Шунинг Ўзи! 31 Маълумки, гуноҳкорларга Худо қулоқ солмайди. Бироқ ким Худодан қўрқиб, Унинг иродасига амал қилса, Худо уни тинглайди. 32 Туѓма кўрнинг кўзларини биров очганлиги дунёда эшитилмаган гап. 33 Агар У Киши Худодан бўлмаганда, ҳеч нарса қилолмасди. 34 Яҳудий дин арбоблари бунга жавобан: – Сен ўзинг бутунлай гуноҳ ичида туѓилган экансан-у, энди бизларга ақл ўргатяпсанми? – дейишди-да, уни қувиб чиқаришди. 35 У одамнинг қувиб чиқарилганлигини Исо эшитди-ю, уни ахтариб топди. – Сен Худонинг Ўѓлига ишонасанми? – деб сўради ундан. У одам Исога: 36 – Ҳазрат, – деди, – У кимдирки, мен Унга ишонсам? 37 – Сен Уни кўрдинг, мана сен билан гаплашаётган – Ўшанинг Ўзи, – деди Исо. 38 Шунда у одам: – Ишонаман, ё Раббий, – деди-да, Исога сажда қилди. 39 Исо: – Кўрлар кўрсин, кўзи очиқлар эса кўр бўлсин, деб Мен бу дунёни ҳукм қилгани келганман, – деди. 40 Унинг атрофида баъзи фарзийлар турган эди. Улар бу гапни эшитгач: – Наҳотки бизлар ҳам кўр бўлсак? – деб сўрашди. 41 Исо уларга деди: – Агар кўр бўлганингизда, гуноҳингиз бўлмас эди. Лекин сизлар «Кўзларимиз кўряпти», деганингиз учун, гуноҳингиз ўз бўйнингизда қолади.

Юҳанно 10

1 «Сизларга ростини айтай: ким қўй қўрасига эшикдан кирмай, бошқа йўлдан ошиб тушса, у ўѓри ва босқинчидир. 2 Ҳшикдан кирган одам эса қўйларнинг чўпонидир. 3 Унга дарвозабон эшикни очиб беради. Қўйлар унинг товушига қулоқ солади. У эса ўз қўйларини номма-ном чақириб ташқарига олиб чиқади. 4 У ўз қўйларини қўрадан олиб чиқиб, уларнинг олдида бораверади. Қўйлар эса унга эргашади, чунки улар чўпоннинг товушини биладилар. 5 Бегона кишига эса эргашмайдилар. Аксинча, бегонанинг товушини танимай, ундан қочиб кетадилар». 6 Исо бу ибратли нақлни айтиб берганда, тингловчилари Унинг нима демоқчи эканлигини тушунмадилар. 7 Шу сабабдан Исо яна гап олди: «Сизларга ростини айтай: Мен қўйларнинг эшигиман. 8 Мендан илгари ўтганларнинг ҳаммаси ўѓри ва босқинчи эдилар. Лекин қўйлар уларга қулоқ солмадилар. 9 Мен эшикман. Ким Мен орқали кирса, нажот топади. У кириб чиқиб, яйлов ҳам топади. 10 Ўѓри фақат ўѓирлаш, бўѓизлаш, барбод қилиш учун келади. Мен эса уларга ҳаёт, фаровон ҳаёт бериш учун келганман. 11 Мен яхши Чўпонман. Яхши Чўпон қўйлари учун жонини баѓишлайди. 12 Ёлланган одам қўйларнинг чўпону эгаси эмас. У бўрининг келганини кўргач, қўйларни ташлаб, қочиб кетади. Бўри эса қўйларни талаб, тумтарақай қилади. 13 Ёлланган одам қўйлар ҳақида ҳеч қайѓурмагани учун қочиб кетади. 14 Мен яхши Чўпонман. Мен Ўзимникиларни биламан, Ўзимникилар эса Мени биладилар. 15 Отам Мени қандай таниб-билса, Мен ҳам Отамни шундай таниб-биламан. Мен қўйларим учун жонимни баѓишлайман. 16 Бу қўрадагидан бошқа қўйларим ҳам бор. Уларни ҳам олиб келишим керак. Улар ҳам Менинг товушимни эшитади ва бир сурув, бир чўпон бўлади. 17 Мен жонимни бериб, яна қайтиб оламан, шу боис Отам Мени севади. 18 Ҳеч ким жонимни Мендан ололмайди, Мен Ўз ихтиёрим билан уни бераман. Уни бериш ҳам қайтадан олиш ҳуқуқим бор. Ушбу муқаддас бурчни Менга Отам топширган». 19 Бу гап сабаб бўлиб, яҳудийлар орасида яна келишмовчилик пайдо бўлди. 20 Ораларидан кўпи: – Уни жин урибди, У телбалик қиляпти-ку! Нега Унга қулоқ соляпсизлар? – дер эдилар. 21 Бошқалари эса: – Бу жин урганнинг сўзлари эмас, сўқир одамнинг кўзларини жин оча олармиди? – деб айтишарди. 22 Ўша вақтда Қуддусда Маъбадни Янгилаш байрами қутланарди. Қиш эди. 23 Исо маъбадда Сулаймон равоқида айланиб юрар эди. 24 Яҳудий дин арбоблари Унинг атрофини ўраб олдилар. – Қачонгача Сен бизларни лақиллатасан? Агар Сен Масиҳ бўлсанг, бизларга очиѓини айт, – дейишди. 25 Исо уларга жавоб берди: – Мен сизларга айтдим, аммо сизлар ишонмаяпсизлар. Менинг Отам номидан қилаётган ишларимнинг ўзи Мен тўѓримда шоҳидлик бермоқда. 26 Сизлар эса ишонмаяпсизлар. Аввал айтганимдек, сизлар Менинг қўйларимдан эмассизлар. 27 Менинг қўйларим товушимга қулоқ солади. Мен уларни танийман, улар эса Менга эргашиб юришади. 28 Мен уларга абадий ҳаёт баѓишлайман ва улар абадий ҳалок бўлмайдилар. Ҳеч ким уларни Менинг қўлимдан тортиб ололмайди. 29 Уларни Менга берган Отам ҳаммадан буюкдир. Отамнинг қўлидан уларни тортиб олишга ҳеч кимнинг кучи етмайди. 30 Мен ва Отам – бирмиз. 31 Шунда яҳудий дин арбоблари яна Исони тошбўрон қилмоқчи бўлиб, тош ола бошладилар. 32 – Мен сизларга Отам номидан кўп хайрли ишлар кўрсатдим, уларнинг қайси бири учун Мени тошбўрон қилмоқчисизлар? – сўради Исо. 33 Яҳудий дин арбоблари Унга жавобан: – Сени хайрли ишинг учун эмас, балки куфрлигинг учун тошбўрон қилмоқчимиз. Сен одам бўла туриб Ўзингни Худо деяпсан! – дейишди. 34 Исо шундай жавоб қайтарди: – Сизнинг Тавротда: «Мен айтдим, сизлар худоларсиз», деб ёзилган эмасми? 35 Мана Худо қадимгиларга каломини юбориб, уларни ҳатто худолар деб атаган. Муқаддас Битикни эса бузиб бўлмайди. 36 Шундай экан, Отам Ўзига ажратиб олган ва дунёга юборган Киши «Худонинг Ўѓлиман» деса, нима бўпти? Нега сизлар Мени куфрликда айблайсизлар? 37 Агар Мен Отамнинг ишларини қилмаётган бўлсам, Менга ишонмай қўя қолинглар. 38 Агар Унинг ишларини қилаётган бўлсаму, сизлар ишонмаётган бўлсангизлар, ақалли Менинг ишларимга ишонинглар. Отам Менда ва Мен Отамда эканимизни англаб, имонингизни комил қилинглар. 39 Шунда яна Исони ушлаб олишга ҳаракат қилдилар, аммо Исо улардан қутулиб қолди. 40 Сўнг Исо яна Ўрдун дарёсининг нарёѓига, илгари Яҳё пайѓамбар одамларни тавба қилдириб юрган жойга борди ва у ерда қолди. 41 Унинг олдига кўп одамлар келаверди. Улар: – Яҳё ҳеч қандай мўъжиза яратмаган эди, лекин Яҳёнинг бу Киши ҳақида айтганлари ҳаммаси тўѓри чиқди, – дейишар эди. 42 Шундай қилиб, ўша ерда талай одамлар Исога узил-кесил ишондилар.

Юҳанно 11

1 Байтания деган қишлоқда Лазар исмли бир одам касал ётган эди. Марям ва Марта номли опа-сингил ҳам шу қишлоқда яшар эдилар. 2 Раббимиз Исога атир мой суртган ва Унинг оёқларини сочи билан артиб қуритган ўша Марям эди. Касал ётган Лазар эса Марямнинг акаси эди. 3 Опа-сингил Исога: – Ҳазрат, Сенинг азиз дўстинг касал бўлиб ётибди, – деб хабар етказишди. 4 Исо буни эшитиб: – Бу касаллик ўлим билан якунланмайди, балки Худонинг улуѓланишига, шунингдек, Худо Ўѓлининг улуѓланишига сабаб бўлади, – деди. 5 Исо Марта ва унинг синглисини ҳамда Лазарни севар эди. 6 Аммо Лазарнинг бемор бўлиб ётганини билса ҳам, ўша жойда яна икки кун қолди. 7 Бундан сўнг У шогирдларига: – Яна Яҳудияга борамиз, – деди. 8 – Устоз, – деди шогирдлари, – яқиндагина яҳудияликлар Сени тошбўрон қилмоқчи эдилар-ку! Ҳнди яна у ерга бормоқчимисан? 9 Исо жавоб берди: – Кундуз ўн икки соат-ку! Ким ёруѓда юрса, қоқилмайди, чунки бу дунёнинг ёруѓини кўради. 10 Кечаси юрган эса қоқилади, чунки ёруѓлик у билан эмас. 11 Бу сўзларини айтиб бўлиб, уларга яна деди: – Дўстимиз Лазар ухлаб қолди. Мен уни уйѓотгани кетяпман. 12 – Ҳазрат, агар ухлаб қолган бўлса, тузалиб кетади, – деди шогирдлари. 13 Исо Лазарнинг ўлимини назарда тутган эди. Шогирдлар эса Исо одатдаги уйқу тўѓрисида гапирди, деб ўйладилар. 14 Кейин Исо уларга очиѓини айтди: – Лазар вафот этди. 15 Мен сизлар учун хурсандманки, ўша ерда йўқ эдим, чунки бу сизларнинг имон топишингизга ярайди. Қани энди юринглар, унинг олдига борайлик. 16 Шунда «Ҳгиз» лақабли Тўма бошқа шогирдларга: – Қани юринглар, биз ҳам У билан ўламиз! – деди. 17 Исо у ерга етиб бориб билдики, Лазарнинг дафн қилинганига тўрт кун бўлган экан. 18 Байтания қишлоѓи Қуддусдан яқин уч чақиримча ерда эди. 19 Кўп яҳудийлар Марта билан Марямнинг олдига акасининг вафоти муносабати ила тасалли бериш учун борган эдилар. 20 Марта Исонинг келаётганини эшитиб, Уни кутиб олгани чиқди. Марям эса уйда ўтирар эди. 21 – Ҳазрат! – деди Марта Исога. – Агар Сен бу ерда бўлганингда эди, менинг акам ўлмас эди. 22 Аммо ҳозир ҳам биламан, Сен Худодан нима сўрасанг, Худо Сенга беради. 23 – Сенинг аканг тирилади, – деди Исо. 24 – Биламан, қиёматда, охиратда тирилади, – деди Марта. 25 Исо унга деди: – Мен тирилиш ва ҳаётдирман. Менга ишонган одам ўлса ҳам яшайди. 26 Кимда-ким Менга ишониб яшаса, то абад ўлмайди. Бунга ишонасанми? 27 – Ҳа, Раббим, – деди Марта, – Сен оламга келадиган Масиҳ, Худонинг Ўѓлисан, деб ишонаман. 28 Шундай деди-ю, Марта бориб синглиси Марямни яширинча чақирди. – Устоз шу ерда, У сени чақиряпти, – деди Марямга. 29 Марям буни эшитгач, шошиб ўрнидан турди-да, Исонинг олдига жўнади. 30 Исо ҳали қишлоққа кирмаган, Марта Уни кутиб олган жойда пойлаб турар эди. 31 Марям билан уйда қолган, унга тасалли бераётган яҳудийлар унинг шошилиб ўрнидан туриб ташқарига чиққанлигини кўришди. Марям йиѓлагани қабрга кетяпти, деб ўйлашиб, унинг орқасидан кетаверишди. 32 Марям Исо турган ерга етиб келиб Уни кўрди-ю, оёқларига ўзини ташлаб: – Ҳазрат! – деди, – агар Сен шу ерда бўлганингда, менинг акам ўлмас эди! 33 Марям ҳам, у билан келган яҳудийлар ҳам йиѓлаётган эдилар. Исо буни кўриб, қаттиқ изтиробга тушди, кўнгли ўртаниб кетди. 34 – Уни қаерга қўйдингизлар? – деб сўради. – Бориб кўргин! – дедилар. 35 Исонинг кўзи ёшланди. 36 Яҳудийлар: – Қаранг, уни нақадар севар экан! – дейишди. 37 Лекин улардан баъзилари: – Кўрнинг кўзларини очган бу Киши наҳот унинг ўлмай қолиши учун бирор нарса қилолмаган бўлса? – дедилар. 38 Исо таѓин қаттиқ изтироб чекиб, қабр олдига келди. Қабр бир ѓор бўлиб, унинг оѓзида тош ётган эди. 39 Исо: – Тошни кўтаринглар! – деди. Марҳумнинг синглиси Марта Унга: – Ҳазрат, У қабрга қўйилганига тўрт кун бўлди, энди ҳидланиб қолган, – деди. 40 – Агар инонсанг, Худонинг улуѓворлигини кўрасан, деб сенга айтган эдим-ку, – деди Исо. 41 Шундай қилиб, марҳум ётган ѓор оѓзидан тошни кўтариб олдилар. Исо эса осмонга кўз тикканча: – Ҳй Ота! – деди, – Мени эшитганинг учун Сенга ташаккур билдираман. 42 Сен Мени доимо эшитишингни биламан-у, лекин бу сўзларни шу ерда турган халқ учун, улар Мени Сен юборганингга ишонсин деб айтдим. 43 Шундай деди-ю, баланд овоз билан хитоб қилди: – Лазар, ташқарига чиқ! 44 Шу пайт қўлу оёқлари дока билан боѓланган, юзи рўмол билан ўралган жасад чиқиб келди. – Уни ечинтириб, қўйинглар, кетаверсин, – деди Исо одамларга. 45 Марямни йўқлагани келган яҳудийлардан кўпи Исонинг қилган ишини кўриб, Унга ишонишди. 46 Аммо баъзилари фарзийларнинг олдига бориб, Исонинг қилганларини айтиб беришди. 47 Шундан кейин олий руҳонийлар ва фарзийлар кенгашга йиѓилишди. – Биз нима қилайлик? Бу Одам жуда кўп мўъжизалар яратиб юрибди-ку! – дейишди ўзаро. 48 – Агар Уни ўз эркига қўйиб берсак, ҳамма Унга ишониб кетади. Римликлар келиб, муқаддас жойимизни ҳам, халқимизни ҳам босиб оладилар. 49 Улардан бири, шу йили бош олий руҳоний бўлган Каяфа сўз олди: – Сизлар ҳеч нарсани билмайсизлар. 50 Бутун миллат ҳалок бўлганидан кўра, битта киши халқ учун ўлиши биз учун яхшироқ эканини ўйламадингизларми? 51 Бу сўзлар ундан ўзича чиқмаган эди. У шу йили бош олий руҳоний сифатида каромат қилиб, Исо халқ учун ўлишини олдиндан айтган эди. 52 Амалда Исо ёлѓиз яҳудий халқи учунгина эмас, балки тарқалиб гумроҳ бўлган барча Худо фарзандларини ҳам йиѓиб бирлаштириш учун ўлиши керак эди. 53 Шундай қилиб, ўша кундан бошлаб Исони ўлдиришга тил бириктирдилар. 54 Исо эса энди яҳудийлар орасида очиқ юролмайдиган бўлиб қолди. У ердан саҳро яқинидаги Ҳфрайим шаҳрига борди. Ўша жойда Ўзининг шогирдлари билан қолди. 55 Яҳудийларнинг Фисиҳ байрами яқин эди. Мамлакатнинг ҳамма ёѓидан эл-улус байрамдан олдин покланиш учун Қуддусга боришарди. 56 Шу вақтда Исони излардилар. Маъбадда йиѓилиб турганлар ўзаро: «Қандай ўйлайсизлар, У байрамга келармикан?» – деб сўраб-суриштирар эдилар. 57 Олий руҳонийлар ва фарзийлар эса Исони қўлга олиш ниятида юриб: «Ким Унинг қаердалигини билиб қолса, хабар қилсин», деган фармон чиқардилар.

Юҳанно 12

1 Фисиҳ байрамидан олти кун олдин Исо яна Байтанияга, яъни ўлган Лазарни тирилтирган қишлоққа борди. 2 Ўша ерда Исога зиёфат ҳозирладилар. Марта хизмат қилиб юрган эди, Лазар эса Исо билан меҳмонлар қаторида ўтирар эди. 3 Шу пайт Марям бир шиша соф, қимматбаҳо сунбул мойи олиб келди ва Исонинг оёқларига суртиб, сочлари билан Унинг оёқларини артиб қуритди. Мойнинг ҳидидан уй хушбўй исга тўлиб кетди. 4 Исонинг шогирдларидан бири, Унга хиёнат қиладиган Симуннинг ўѓли Яҳудо Ишқариёт гап қистириб: 5 – Бу мойни уч юз кумуш тангага сотиб камбаѓалларга бўлиб берса бўлмасмиди? – деди. 6 Бу гапни у камбаѓалларга қайишгани учун эмас, балки ўѓри бўлгани учун айтди. Пул қутиси Яҳудонинг назоратида эди, у қутига солинадиган пулларни шилиб кетар эди. 7 – У аёлни тинч қўйинглар! – деди Исо. – Зотан у бу мойни Менинг дафн кунимга сақламоқчи эди. 8 Камбаѓаллар ҳар доим сизлар билан бирга. Мен эса доим сизлар билан бирга бўлмайман. 9 Исонинг Байтанияда эканлигини билиб, бир талай яҳудийлар у ерга келди. Улар нафақат Исони, балки Исо тирилтирган Лазарни ҳам кўришни истардилар. 10 Олий руҳонийлар эса Лазарни ҳам ўлдирмоқчи бўлиб келишган эдилар. 11 Чунки кўпчилик яҳудийлар Лазар туфайли у ерга бориб, Исога имон келтираётган эдилар. 12 Ҳртаси куни байрамга борган кўпчилик халойиқ Исонинг Қуддусга келаётганини эшитиб қолишди. 13 Пальма дарахти шохларини олиб, Уни қарши олишга чиқишди ва баланд овоз билан: «Нажот бергин! Худованд номидан келаётган Исроилнинг Подшоҳи муборак!» – деб ҳайқиришар эди. 14 Исо бир хўтикни топиб, унга минди, худди Тавротда ёзилганидай: 15 «Ҳй Сион қизи, қўрқма! Сенинг Подшоҳинг хўтикка миниб келадур». 16 Исонинг шогирдлари аввал бунга тушунмадилар. Фақат Исо Ўз улуѓворлигига эришгандан сўнггина улар бу оятнинг У ҳақда ёзилганини ва халқ худди оятдагидек қилганини эсладилар. 17 Исо билан юраётган кўпчилик халқ эса Исо Лазарни қабрдан чақириб тирилтирди, деб гувоҳлик бераётган эди. 18 Исо бундай ажойиб мўъжизани яратганини халқ эшитган эди, шунинг учун ҳам Уни очиқ чеҳра билан кутиб олаётган эдилар. 19 Фарзийлар эса бир-бирига: – Кўряпсизми, энди ҳеч нарса қилолмаяпсизлар. Бутун дунё Унинг ортидан бормоқда! – дейишарди. 20 Сиѓиниш учун байрамга келганлар орасида баъзи юнонлар бор эди. 21 Улар Жалиланинг Байтсайда шаҳридан бўлган Филипнинг олдига бориб ўтиндилар: – Тақсир, биз Исони кўрмоқчи эдик. 22 Филип бориб бу ҳақда Идрисга айтди; кейин Идрис билан Филип иккаласи Исонинг олдига бориб, Унга айтишди. 23 Исо уларга шундай жавоб қайтарди: – Инсон Ўѓли улуѓланадиган вақт-соат келди. 24 Сизларга ростини айтай: агар буѓдойнинг дони ерга тушиб ўлмаса, у бир донлигича қолади. Агарда ўлса, кўп ҳосил беради. 25 Ким ўз жонини севса, уни йўқотади. Ким бу дунёда ўз жонини аямаса, уни абадий ҳаёт учун сақлаб қолади. 26 Агар ким Менга хизмат қилса, Менинг изимдан юрсин. Мен қаерда бўлсам, хизматчим ҳам у ерда бўлади. Ким Менга хизмат қилса, Отам уни ҳурмат қилади. 27 Ҳнди эса юрагим сиқиляпти, Мен нима ҳам десам экан? «Ҳй Отам, Мени ушбу вақт-соатдан қутқаз» дейми? Ваҳоланки, мен шу вақт-соат учун келганман. 28 Ҳй Ота, Ўз номингни улуѓлагин! Исо шундай дейиши биланоқ осмондан: – Мен уни улуѓлаганман ва бундан кейин ҳам улуѓлайман, – деган садо келди. 29 У ерда турган омма буни эшитиб, момақалдироқ деб ўйлади. – Йўқ, Унга фаришта гапирди! – дейишди бошқалари. 30 Бунга жавобан Исо айтди: – Бу садо Мен учун эмас, сизлар учун бўлди. 31 Ҳозир бу дунё ҳукм қилинади, ҳозир бу дунёнинг ҳокими ташқарига чиқариб ҳайдалади. 32 Мен ердан юқорига кўтарилганимда, ҳаммани Ўзимга жалб қиламан. 33 Ушбу сўзларни Исо Ўзининг қай йўл билан ўлишини билдириш мақсадида айтган эди. Халқ бунга жавобан деди: 34 – Биз Тавротда, Масиҳ абадий туради, деб эшитганмиз. Қандай қилиб Сен: Инсон Ўѓли юқорига кўтарилиши керак, деб айтяпсан? Ким бу Инсон Ўѓли? 35 Исо уларга айтди: – Яна қисқа бир муддат нур сизлар билан бўлади. Нур борида юринглар, таѓин зулмат сизларни қамраб олмасин. Зулматда юрадиган киши қаерга кетаётганини билмайди. 36 Ҳозирча нурга эгасизлар, нурга ишонинглар, токи нур аҳли бўлинглар. Буларни айтиб бўлгач, Исо узоқлашиб кетди ва халқнинг кўзидан яширинди. 37 Исо омманинг кўз ўнгида шунча кўп ибратли мўъжизалар яратган бўлса ҳам, улар Исога ишонмас эдилар. 38 Шу тариқа Ишаъё пайѓамбарнинг айтган сўзи бажо бўлди: «Ё Худоё Худованд! Берган хабаримизга ким ҳам ишонди? Худованднинг қудрати кимга ошкора бўлди?» 39 Улар ана шу сабабдан ишона олмадилар. Ишаъё пайѓамбар яна айтганидек: 40 «Бу халқ ўз кўзларини кўр қилди, Ўз дилларини тош қилди. Кўзлари ила кўрмайдилар, Диллари ила фаҳмламайдилар, Мен уларни шифолашим учун, Менга қайтиб келмайдилар». 41 Ишаъё пайѓамбар Масиҳнинг улуѓворлигини олдиндан кўриб, У тўѓрида шуларни сўзлаган эди. 42 Шунга қарамасдан, бошлиқларнинг ҳам кўплари Исога имон келтираётган эдилар. Фақат ибодатхонадан ҳайдалишдан қўрқиб, улар фарзийлар олдида тан олмас эдилар. 43 Чунки бошлиқларга Худонинг мақтовидан кўра инсоннинг мақтови хуш ёқарди. 44 Исо хитоб қилиб деди: «Менга ишонган одам Менга эмас, балки Мени Юборганга ишонган бўлади. 45 Мени кўрган одам Мени Юборганни кўрган бўлади. 46 Менга ишонган ҳар бир киши зулматда қолмасин, деб Мен дунёга нур бўлиб келганман. 47 Ким Менинг сўзларимни эшитиб ишонмаса, уни Мен айбламайман. Мен дунёни айблаш учун эмас, балки қутқариш учун келганман. 48 Мени рад қилиб, сўзларимни қабул қилмаган одамнинг ҳаками бор – уни охиратда Менинг айтган каломим ҳукм қилади. 49 Мен Ўз номимдан сўзлаганим йўқ. Аксинча, Мени юборган Отам нима айтишимни, қандай сўзлашимни Менга амр этган. 50 Унинг амри эса абадий ҳаётдир, деб биламан. Хуллас, Мен нимаики гапираётган бўлсам, Отамнинг Менга айтганларини гапиряпман».

Юҳанно 13

1 Фисиҳ байрамига оз қолган эди. Исо бу оламдан Отаси олдига ўтиш вақт-соати келганини билар эди. У бу оламдаги Ўзиникиларни севар эди, уларни охиригача севди. 2 Кечки овқат пайти эди. Симуннинг ўѓли Яҳудо Ишқариётнинг дилига иблис аллақачон Исога хиёнат қилиш ниятини солган эди. 3 Исо бўлса, Отаси ҳамма нарсани Унинг қўлига берганини билар эди, Ўзи Худо ҳузуридан чиқиб, яна Худо ҳузурига қайтаётганини ҳам билар эди. 4 Шундай қилиб, Исо овқатдан сўнг устки кийимини ечиб ташлади, сочиқни олиб белига боѓлади. 5 Кейин обдастага сув қуйиб, шогирдларининг оёқларини ювишга тушди. Белига боѓлаган сочиқ билан уларнинг оёқларини артиб қуритди. 6 Исо Симун Бутруснинг олдига келди. – Раббим, наҳот оёқларимни Сен ювсанг?! – деди Бутрус. 7 – Мен ҳозир нима қилишимни сен билмайсан. Кейинчалик тушунасан, – деди Исо унга жавобан. 8 – Менинг оёқларимни икки дунёда ҳам ювмайсан! – деди Бутрус. – Агар сени ювмасам, Мен билан улушинг бўлмайди, – деди Исо. 9 Шунда Симун Бутрус: – Раббим, фақат оёқларимнигина эмас, қўлларимни, бошимни ҳам ювиб қўй! – деди. 10 Исо унга: – Чўмилган одам тамоман покдир, энди унинг оёѓини ювса, бас. Сизлар ҳам поксизлар, аммо ҳаммангиз эмас, – деди. 11 Исо Ўзига хоинлик қиладиган одамни билар эди, шунинг учун «Ҳаммангиз пок эмассизлар», деди. 12 Шогирдларининг оёқларини ювиб бўлгач, Исо таѓин устки кийимини кийиб, ёнбошлади. Шогирдларига айтди: – Мен сизларга нима қилганимни англадингларми? 13 Сизлар Мени Устозимиз ва Раббимиз деб атайсизлар ва тўѓри қиласизлар, чунки Мен худди шундайман. 14 Шундай қилиб, агар Мен Раббингиз ва Устозингиз бўла туриб оёқларингизни ювган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизнинг оёқларингизни ювишингиз қарздир. 15 Мен сизларга нима қилган бўлсам, сизлар ҳам ўшани қилишингиз керак. Мен сизларга ўрнак кўрсатдим. 16 Сизларга ростини айтайин: қул ўзининг хўжайинидан юқори турмас, элчи ҳам уни юборгандан улуѓ бўлмас. 17 Агар гапимни уққан бўлсангиз, бунга амал қилинглар ва бахтли бўласизлар! 18 – Мен ҳаммангиз ҳақингизда айтмаяпман, – давом этди Исо, – Мен танлаган кишиларимни биламан. Забурда: «Нон-намагимни еган дўстим Менга қарши товонини кўтарди», – деб ёзилган. Бу оят бажо бўлиши керак. 19 Ҳозирдан, бу воқеалар содир бўлмасидан олдин, мен сизларга айтяпман, токи бу воқеалар содир бўлганда, Мен – Ўша эканлигимга ишонинглар. 20 Сизларга ростини айтай: Мен юборган кишини қабул қилган Мени қабул қилган бўлади. Мени қабул қилган эса Мени Юборганни қабул қилган бўлади. 21 Исо буларни айтди-ю, кўнгли ѓаш тортди. Ҳнди очиқдан-очиқ сўзлай бошлади: – Сизларга ростини айтайин, сизлардан бир киши Менга хиёнат қилади. 22 Шогирдлари эса У кимни назарда тутаётганини билолмай, гангиб бир-бирига қараб турар эдилар. 23 Шогирдларидан бири Исонинг баѓрига бош қўйиб ёнбошлар эди; Исо уни севар эди. 24 Унга Симун Бутрус: «Исо ким ҳақида гапиряпти, сўра-чи», деб имо-ишора қилди. 25 Шунда у Исонинг кўксига яқинроқ энгашиб: – Раббим, у ким? – деб сўради. 26 Исо жавоб берди: – Мен бир бурда нонни ботириб кимга берсам, у ўшадир, – деди. Сўнг бурда нонни ботириб, Симун ўѓли Яҳудо Ишқариётга берди. 27 Яҳудо бурдани олар-олмас, шайтон унинг ичига кириб олди. – Қиладиганингни тезроқ қил, – деди унга Исо. 28 Дастурхон атрофидагилардан ҳеч ким нима учун Исо бу сўзларни Яҳудога айтганини тушунмади. 29 Пул қутиси Яҳудода бўлгани сабабли, баъзилари Исо унга: «Байрам учун бизга керак бўладиган нарсаларни сотиб ол», ёки «Камбаѓалларга бир нима бер», деяпти деб ўйлардилар. 30 Яҳудо эса ўша бурда нонни олган ҳамон ташқарига чиқиб кетди. Тун чўккан эди. 31 Яҳудо чиқиб кетгач, Исо деди: – Ҳозир Инсон Ўѓли улуѓланди, Худо ҳам Инсон Ўѓли орқали улуѓланди. 32 Инсон Ўѓли Худони улуѓлагани учун, Худо ҳам Ўзича Инсон Ўѓлини улуѓлайди, ҳа, Уни тез орада улуѓлайди. 33 Болаларим! Ҳнди Мен сизлар билан узоқ бўлмайман. Мени қидирасизлар. Яҳудий мансабдорларига айтган эдим, сизларга ҳам айтяпман: Мен борадиган жойга сизлар боролмайсизлар. 34 Сизларга янги буйруқ беряпман: бир-бирингизни севинглар. Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар. 35 Агар орангизда муҳаббат ҳукмрон бўлса, сизлар Менинг шогирдларим эканингизни ҳамма шундан билиб олади. 36 Симун Бутрус Исога деди: – Раббим, Сен қаерга кетяпсан? – Ҳнди Мен борадиган жойга сен орқамдан боролмайсан, кейинчалик борарсан, – деди унга Исо. 37 – Раббим, – деди Бутрус, – Нега энди Сенинг орқангдан боролмас эканман? Мен Сен учун жонимни фидо қиламан! 38 Исо жавоб берди: – Мен учун жонингни фидо қиласанми-я? Сенга ростини айтсам, хўроз қичқирмасданоқ, сен Мендан уч марта тонасан!

Юҳанно 14

1 Исо шогирдларига деди: – Юрагингиз ѓаш бўлмасин. Худога ишонинг, Менга ҳам ишонингиз! 2 Отамнинг уйида маскан кўп. Шундай бўлмаса эди, Мен сизларга жой тайёрлагани кетяпман, деб айтармидим? 3 Мана, Мен бориб сизларга жой тайёрлайману, яна келиб, Мен бўлган жойда бўлишингиз учун сизларни олдимга олиб кетаман. 4 Мен борадиган жойни сизлар биласизлар, йўлни ҳам биласизлар. 5 – Раббим! – деди Унга Тўма, – Қаерга боришингни билмаймиз-ку, йўлни ҳам қандай била оламиз? 6 Исо унга деди: – Мен йўл, ҳақиқат ва ҳаётдирман. Менсиз ҳеч ким Отанинг олдига боролмайди. 7 Агар Мени билсангиз, Отамни ҳам биласизлар. Бундан буён Уни биласизлар, Уни кўргансизлар. 8 Филип Исога деди: – Раббий, бизларга Отани кўрсат, шу биз учун етарли! 9 – Филип, – деди унга Исо, – Мен шунча вақтдан бери сизлар билан биргаман-у, Мени танимайсанми? Мени кўрган Отамни кўрган бўлади. Ҳнди сен қандай қилиб, «Отани бизларга кўрсат», деяпсан? 10 Мен Отамда ҳозирман, Отам эса Менда ҳозир, сен бунга ишонмайсанми? Мен сизларга Ўзимдан тўқиб гапирмаяпман, балки Менда ҳозир бўлиб турган Отам Ўз ишларини бажармоқда. 11 Менга ишонинглар; Мен Отамда ва Отам Менда ҳозирдир. Бордию бунга ҳам ишонмасангизлар, ақалли бажараётган ишларимнинг ўзи орқали Менга ишонинглар. 12 Сизларга ростини айтайин: Менга ишонган киши Мен қилаётган ишларни ўзи қилади ва ҳатто бундан каттароѓини ҳам қилади. Зеро Мен Отамнинг олдига кетяпман. 13 Менинг номимдан Отадан бирор нарса сўрасангизлар, уни бажо келтираман, токи Ота Ўз Ўѓли орқали улуѓлансин. 14 Ҳа, Менинг номим учун нима сўрасангизлар, Мен уни бажо келтираман. 15 – «Агар Мени севсангизлар, амрларимга амал қилинглар. 16 Мен Отамга мурожаат қиламан ва У то абад сизлар билан қоладиган бошқа Юпатувчини юборади. 17 Бу Юпатувчи – Ҳақиқат Руҳидир. Дунё Уни қабул қила олмайди, чунки Уни на кўради, на билади. Сизлар эса Уни биласизлар, чунки У сизлар билан доим биргадир, У ичингизда яшайди. 18 Сизларни етим қолдирмайман, яна олдингизга қайтиб келаман. 19 Бироздан кейин дунё Мени бошқа кўрмайди. Аммо сизлар Мени кўрасизлар; Мен ҳаёт бўлганим учун, сизлар ҳам яшайсизлар. 20 Мен Отамда, сизлар Менда ва Мен сизларда ҳозир эканимни ўша кунда фаҳмлайсизлар. 21 Ким Менинг амрларимни билса-ю, уларга амал қилса, у Мени севади. Ким Мени севса, Отам ҳам уни севади. Мен ҳам уни севаман ва Ўзимни унга кўрсатаман». 22 Ишқариёт бўлмаган бошқа Яҳудо Исога деди: – «Раббим, бу қанақаси, Сен Ўзингни дунёга эмас, бизга кўрсатмоқчисан?» 23 Исо унга шундай жавоб берди: – «Ким Мени севса, Менинг сўзимга амал қилади. Отам ҳам уни севади. Биз унинг ҳузурига келиб, Ўзимизга маскан яратамиз. 24 Мени севмаган киши сўзларимга амал қилмайди. Сизлар тинглаётган сўз Меники эмас, балки Мени юборган Отамникидир. 25 Буни, Мен сизлар билан эканман, айтдим. 26 Ўша Юпатувчи, яъни Менинг номимдан Отам юборадиган Муқаддас Руҳнинг Ўзи сизларга ҳаммасини ўргатади, Менинг сизларга айтган ҳамма сўзларимни У ёдингизга туширади». 27 «Мен сизларга тинчлик қолдиряпман; Ўз тинчлигимни сизларга беряпман. Мен берган тинчлик дунё берган тинчликка ўхшамайди. Юрагингиз сиқилмасин, ҳадиксираманглар. 28 Сизларга айтганимни эшитдингизлар: Мен сизлардан кетиб, яна қайтаман. Агар Мени севганингизда эди, Отам олдига кетяпман деганимга қувонар эдингизлар. Зеро Отам Мендан улуѓдир. 29 Бу ҳодисалар содир бўлганда ишонинглар деб, ҳали содир бўлмасдан олдин Мен бу ҳақда сизларга айтдим. 30 Сизлар билан сўзлашишга унча кўп вақтим қолмади. Чунки бу дунёнинг ҳокими келяпти, Менга эса у мутлақо ҳоким эмас. 31 Лекин дунё билсинки, Мен Отамни севаман, Отам Менга неки буюрган бўлса, худди шуни бажараман. Қани, туринглар, бу ердан кета қолайлик».

Юҳанно 15

1 «Мен ҳақиқий токман, Отам эса Боѓбондир. 2 Мендаги ҳосил бермайдиган ҳар бир новдани У кесиб ташлайди. Ҳосил берадиган ҳар бир новдани эса, яна кўпроқ ҳосил берсин деб, хомток қилиб тозалайди. 3 Менинг сизга айтган сўзим орқали сизлар ҳозирдан тозасизлар. 4 Мен билан алоқада бўлинглар, шунда Мен сизлар билан алоқада бўламан. Токда қолмаган новда ўз-ўзидан ҳосил беролмайди; шу сингари, агар сизлар Мен билан алоқада қолмасангизлар, ҳосил беролмайсизлар. 5 Мен – ток, сизлар – новдасизлар. Ким Мен билан алоқада бўлиб, Мен у билан алоқада бўлсам, у кўп ҳосил беради. Менсиз ҳеч нарса қилолмайсизлар. 6 Ким Мен билан алоқани узса, новда каби ташлаб юборилади ва қурийди. Бундай новдаларни эса териб, ўтга улоқтириб ёндиришади. 7 Агар сиз Мен билан алоқада бўлиб, сўзларимни қалбингизга жо қилсангизлар, истаганингизни сўранглар, эришасизлар. 8 Сизлар кўп ҳосил берсангиз, Отам улуѓланади, сизлар эса Менинг шогирдларим бўласизлар». 9 «Отам Мени қандай севган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай севдим. Менинг муҳаббатимга содиқ қолинглар. 10 Мен Отамнинг амрларига амал қилиб, Унинг муҳаббатига содиқ қолганман. Худди шу сингари сизлар ҳам, агар Менинг амрларимга амал қилсангизлар, муҳаббатимга содиқ қоласизлар. 11 Менинг шодлигим сизларга ўтсин ва кўнглингиз қувончларга тўлсин деб, Мен бу сўзларни сизларга айтдим. 12 Менинг амрим шу: Мен сизларни қандай севган бўлсам, сизлар ҳам бир-бирингизни шундай севинглар. 13 Ким ўз жонини дўстлари учун баѓишласа, бундан ортиқ севги йўқ. 14 Агар сизлар буюрганларимни бажо келтирсангизлар, Менинг дўстларим бўласизлар. 15 Мен сизларни энди қул деб атамайман. Қул хўжайини нима қилишини билмайди. Сизларни дўстларим дейман, чунки Отамдан эшитган ҳамма нарсани сизларга билдирдим. 16 Сизлар Мени эмас, Мен сизларни танладим. Бориб ҳосил беринглар ва ҳосилингиз боқий бўлсин, деб сизларни танладим. Шундай қилиб, Менинг номимдан Отадан нимаики сўрасангизлар, У сизларга беради. 17 Хуллас, сизларга буйруѓим шу: бир-бирингизни севинглар!» 18 «Агар дунё сизлардан нафратланаётган бўлса, билингизким, сизлардан илгари Мендан нафратланган. 19 Сизлар бу дунёники бўлсангиз эди, дунё сизларни ўзиники каби севар эди. Ҳолбуки, сизлар бу дунёники эмассизлар; Мен сизларни дунёдан танлаб олдим. Ана шу сабабдан дунё сизлардан нафратланади. 20 Қул ўз хўжайинидан юқори бўлмас, деган сўзимни эсланглар. Агар Мени қувѓин қилган бўлсалар, сизларни ҳам қувѓин қиладилар. Агар Менинг сўзларимга риоя қилган бўлсалар, сизларникига ҳам риоя қиладилар. 21 Одамлар сизларга неки қилсалар, Менинг номим учун қиладилар; чунки Мени Юборганни танимайдилар. 22 Агар Мен келиб уларга айтмаганимда эди, уларда гуноҳ бўлмас эди. Ҳнди бўлса гуноҳлари узрсиз қолди. 23 Мендан нафратланган Отамдан ҳам нафратланган бўлади. 24 Агар Мен улар орасида бошқалар сира қилмаган ишларни намоён қилмаганимда эди, уларда гуноҳ бўлмас эди. Ҳнди бўлса ишларимни кўрдилар-у, Мендан ҳам, Отамдан ҳам нафратландилар. 25 Бу эса уларнинг Тавротдаги: „Мендан ноҳақ нафратландилар“, – деган оят бажо бўлиши учун содир бўлди. 26 Отам ҳузуридан Мен сизларга юборадиган Юпатувчи, яъни Отам наздидан чиқувчи Ҳақиқат Руҳи келгач, У Мен тўѓримда гувоҳлик беради. 27 Сизлар ҳам гувоҳлик берасизлар, чунки бошданоқ Мен билан биргасизлар».

Юҳанно 16

1 «Мен буларни сизлар васвасага тушманглар, деб айтдим. 2 Сизларни ибодатхонадан ҳайдаб юборадилар. Ҳатто шундай замон келадики, сизларни ўлдираётган ҳар бир киши бу билан Худога хизмат қиляпман, деб ўйлайди. 3 Бу ишларни Отамни ҳам, Мени ҳам танимаганлари учун қиладилар. 4 Буларни сизларга ҳозирдан маълум қилиб қўйяпман, токи ўша вақт-соат келганда, сўзларимни эсга олинглар. Аввалдан сизларга буларни айтишимга ҳожат йўқ эди, чунки сизлар билан бирга эдим. 5 Ҳнди эса Мени Юборганнинг олдига кетяпман. Лекин орангиздан ҳеч ким Мендан: „Қаерга кетяпсан?“ деб сўрамаяпти. 6 Буларни сизларга айтганим учун, дилингиз ѓам-қайѓуга ботган. 7 Аммо сизларга ҳақиқатни айтаман, Менинг кетишим сиз учун фойдалидир. Агар Мен кетмасам, Юпатувчи олдингизга келмайди. Агарда кетсам, Уни олдингизга юбораман. 8 У эса келиб, гуноҳ, адолат ва ҳукм хусусида дунёнинг хато қилганини фош қилади. 9 Дунёнинг гуноҳи шундан иборатки, одамлар Менга ишонмайдилар. 10 Илоҳий адолат шундаки, Мен Отамнинг олдига кетяпман ва сизлар Мени бошқа кўрмайсизлар. 11 Илоҳий ҳукм эса шундан далолат берадики, бу дунёнинг ҳокими ҳукм қилинган. 12 Сизларга яна айтадиганларим кўпу, лекин энди ичингизга сиѓдиролмайсизлар. 13 Муқаддас Ҳақиқат Руҳи келгач, У сизларни бутун ҳақиқат йўлига бошлайди. У Ўзича гапирмайди, неки эшитса, ўшани сўзлаб беради, У келажак ҳақида сизларга хабар қилади. 14 У Мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, шу билан Мени улуѓлайди. 15 Отам эга бўлган ҳамма нарса Меникидир. Ана шу сабабдан, У Мендан эшитган нарсаларни сизларга маълум қилади, деб айтдим. 16 Кўп ўтмай, сизлар Мени кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай, кўрасизлар. Чунки Мен Отамнинг олдига кетяпман». 17 Шу пайтда Исонинг шогирдлари бири иккинчисига: – Ажабо, У бизга нима деяпти ўзи? «Кўп ўтмай Мени кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай кўрасизлар», деди. «Отамнинг олдига кетяпман», деб ҳам айтди. 18 «Кўп ўтмай» дейиши билан нима демоқчи экан, биз англай олмадик, – дер эдилар. 19 Исо шогирдлари Ўзидан гап сўрамоқчи бўлганликларини пайқади ва сўз олди: – Кўп ўтмай Мени кўролмай қоласизлар, яна кўп ўтмай кўрасизлар, деб Мен сизларга айтдим-ку, наҳотки бу гапимни муҳокама қиляпсизлар? 20 Сизларга ростини айтайин: сизлар йиѓлаб дод-фарёд қиласизлар, дунё эса қувонади. Сизлар қайѓурасиз, лекин қайѓунгиз шодликка айланади. 21 Ойи тўлган аёл дард билан туѓади. Аммо бола туѓилгандан кейин, дунёга одамзод келди деб қувонади ва чеккан дардини унутиб юборади. 22 Шунга ўхшаш, сизлар ҳам энди ѓам-қайѓу чекяпсизлар. Лекин Мен сизларни яна кўраман ва юрагингиз қувончга тўлади. Қувончингизни эса сизлардан ҳеч ким тортиб олмайди. 23 Ўша куни Мендан ҳеч нарса сўрамайсизлар. Сизларга ростини айтайин: агар Менинг номимдан Отадан нима сўрасангизлар, Ўзи сизларга беради. 24 Ҳозиргача Менинг номимдан Отадан бирон нарса сўрамадингизлар. Сўранглар, эришасизлар ва қувончингиз камол топади. 25 – Шу вақтгача сизларга рамз билан гапириб келдим. Лекин шундай бир вақт келадики, энди сизларга рамз билан гапирмай, Отам ҳақида очиқдан-очиқ хабар қиламан. 26 Ўша куни истаганингизни Менинг номимдан сўрайсизлар. Мен эса сизлар учун Отамдан илтимос қиламан, деб айтмаяпман. 27 Отамнинг Ўзи сизларни севади, чунки сизлар Мени севиб, Худо ҳузуридан чиққанимга ишондингизлар. 28 Мен Отамнинг ҳузуридан чиқиб, дунёга келдим. Ҳнди яна дунёни тарк этиб, Отамнинг олдига кетмоқдаман. 29 – Мана, ҳозир Сен очиқ сўзлаяпсан, ҳеч рамз қўлламаяпсан, – дейишди шогирдлар Исога. 30 – Ҳозир кўриб турибмизки, Сен ҳаммасини биласан. Бирон-бир кишининг савол беришига ҳам муҳтож эмассан. Ана шунинг учун биз Сен Худо ҳузуридан чиққанингга ишонамиз. 31 – Ҳнди ишонасизларми? – деди Исо уларга. 32 – Мана, ҳар бирингиз ўз томонингизга тўзиб, Мени ёлѓиз қолдирадиган вақт-соат келади ва ҳатто келди ҳам. Бироқ Мен ёлѓиз эмасман, чунки Отам Мен биландир. 33 Буларни сизларга Менда хотиржам бўлишингиз учун айтдим. Дунёда қайѓу-алам чекасизлар; лекин дадил бўлинглар, Мен дунёни енгдим.

Юҳанно 17

1 Шу гаплардан кейин Исо кўзларини осмонга тикиб, деди: «Ҳй Ота! Вақт-соати келди. Ўѓлинг Сени улуѓлаши учун Сен ҳам Ўз Ўѓлингни улуѓлагин. 2 Сен Унга бутун башарият устидан ҳокимликни бердинг; Сен Унга берган одамларнинг ҳаммасига У абадий ҳаёт ато қилади. 3 Абадий ҳаёт эса Сени – танҳо Ҳақ Худони ҳамда Сен юборган Исо Масиҳни таниб-билишдан иборатдир. 4 Сен Менга топширган вазифани Мен адо этиб, ер юзида Сени улуѓладим. 5 Дунё яратилишидан аввал Мен Сенинг ҳузурингда улуѓвор эдим. Ҳнди, эй Ота, Ўз ҳузурингдаги ўша улуѓворликни Менга таѓин ато қилгин. 6 Сен дунёдан Менга берган одамларга Сенинг исмингни изҳор қилдим. Улар Сеники эдилар ва Сен уларни Менга бердинг. Улар эса Сенинг каломингга амал қилдилар. 7 Улар энди тушуниб олдилар: Сен Менга нима берган бўлсанг, ҳаммаси Сендан экан. 8 Менга берган каломларингни уларга топширдим. Улар эса каломларингни қабул қилиб, Мен Сенинг ҳузурингдан чиққанлигимни чинакамига тушундилар, Мени Сен юборганингга ишондилар. 9 Мен улар учун сўрайман; дунё учун эмас, балки Менга берганларинг учун сўрайман. Чунки улар Сеникидир. 10 Зотан Меники бўлган ҳамма – Сеники, Сеники эса – Меникидир. Шу тариқа Менинг улуѓворлигим улар орқали зоҳир бўлади. 11 Бундан сўнг Мен бу дунёда бўлмайман, Сенинг ҳузурингга қайтяпман. Улар эса бу дунёда қоладилар. Ҳй Муқаддас Ота! Менга кимни берган бўлсанг, Ўз номинг билан асраб қолгин, токи улар ҳам Биздай бир бўлсинлар. 12 Мен улар билан бўлганимда, Сенинг номинг билан уларни асрар эдим. Ҳа, Менга берган одамларнинг ҳаммасини омон сақладим. Фақат оят бажо бўлсин деб, пешанасига ҳалокат ёзилган одамдан бошқа улардан ҳеч ким ҳалок бўлмади. 13 Ҳнди эса Сенинг олдингга борай деб турибман. Менинг шодлигим уларга ўтиб дилларини бутунлай тўлдирсин, деб буларни ҳали дунёда бўлганимда айтяпман. 14 Мен уларга Сенинг каломингни топширдим. Дунё эса улардан нафратланди. Чунки Мен дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам дунёдан эмаслар. 15 Ҳнди уларни дунёдан олишингни эмас, балки ёвуз шайтондан сақлашингни сўраяпман. 16 Мен бу дунёдан бўлмаганим каби, улар ҳам бу дунёдан эмаслар. 17 Уларни ҳақиқатинг билан муқаддас қилгин. Сенинг каломинг – ҳақиқатдир. 18 Сен Мени дунёга юборган эдинг, Мен ҳам уларни дунёга юбордим. 19 Улар ҳақиқий муқаддас бўлсин деб, Мен Ўзимни улар учун баѓишлайман. 20 Мен фақат улар учунгина сўрамайман, балки уларнинг гапи бўйича Менга имон келтирадиганлар учун ҳам сўрайман: 21 Ҳаммалари бир бўлишсин. Ҳй Ота, Сен Менда ва Мен Сенда ҳозир бўлганимизга ўхшаб, улар ҳам Бизда ҳозир бўлиб, бир бўлишсин. Шу тариқа дунё Мени Сен юборганингга инонсин. 22 Менга ато қилган улуѓворлигингни уларга бердим, токи биз бир бўлганимиздек, улар ҳам бир бўлишсин. 23 Сен Менда, Мен эса уларда ҳозир бўлиб, мукаммал бирликка эришсинлар. Натижада, дунё Мени Сен юборганингни тан олсин, Мени қандай севсанг, Меникиларни ҳам шундай севганингни дунё билсин. 24 Ҳй Ота! Сен Менга берган одамлар Мен билан бир жойда бўлишини хоҳлайман. Сен Менга ато қилган улуѓворликни улар ҳам кўриб турсин, дунёни яратмасдан аввалоқ Сен Мени қандай севганингни улар билсин. 25 Ҳй одил Ота! Дунё Сени билмаса ҳам, Мен Сени биламан. Булар ҳам Мени Сен юборганингни билиб олдилар. 26 Сенинг номингни уларга билдирганман ва янада билдираман. Менга боѓлаган муҳаббатинг улардан ўрин олсин, Мен ҳам улардан ўрин олайин».

Юҳанно 18

1 Бу сўзларни айтгандан сўнг, Исо Ўз шогирдлари билан у ердан чиқиб, Қидрон сойлигининг нариги бўйига ўтди. Ўша ерда бир боѓ бор эди. Исо шогирдлари билан боққа кирди. 2 Исонинг хоини Яҳудо ҳам ўша жойни билар эди, чунки Исо шогирдлари билан у ерда тез-тез учрашиб турар эди. 3 Шундай қилиб, Яҳудо бир тўда аскарларни ҳамда олий руҳонийлар ва фарзийлар томонидан юборилган миршабларни олиб, у ерга келди. Қўлларида машъалу фонуслар, қурол-яроѓлар бор эди. 4 Исо Ўз бошига келадиган ҳамма нарсани билар эди. У одамларга пешвоз чиқиб, сўради: – Кимни қидиряпсизлар? 5 – Носиралик Исони, – деб жавоб беришди улар. – У Менман, – деди Исо. Исонинг хоини Яҳудо уларнинг ўртасида турган эди. 6 Исо «У Менман» дейиши биланоқ, улар орқага тисланиб, ерга йиқилишди. 7 Исо улардан яна сўради: – Кимни қидиряпсизлар? – Носиралик Исони, – дедилар. 8 – Сизларга айтдим-ку, У Менман. Агар Мени қидираётган бўлсангизлар, шуларни қўйиб юборинглар, кетаверишсин, – деди уларга Исо. 9 Унинг илгари: «Сен Менга берган кишилардан ҳеч бирининг ҳалок бўлишига йўл қўймадим», деган сўзлари шу билан бажо бўлди. 10 Шу онда Симун Бутрус ёнидаги қиличини қинидан суѓурди-да, олий руҳонийнинг қаролига бир уриб, ўнг қулоѓини узиб юборди. Қаролнинг исми Малик эди. 11 Исо Бутрусга: – Қиличингни қинига солиб қўй! Наҳотки Менга Отам берган тақдир шаробини ичмасам? – деди. 12 Шу заҳоти аскарлар билан бўлинма қўмондони ва яҳудий мансабдорларининг қароллари Исони ушлаб, боѓлаб қўйишди. 13 Уни олдин Ҳанан олдига олиб келишди. Ҳанан шу йилги бош олий руҳоний бўлган Каяфанинг қайнатаси эди. 14 Бу – яҳудий мансабдорларига: «Халқ учун битта кишининг ўлиши яхшироқ», деб маслаҳат берган Каяфа эди. 15 Исонинг орқасидан Симун Бутрус ва яна бошқа бир шогирд эргашиб боришар эди. Бу шогирд олий руҳонийга таниш эди, у Исо билан бемалол олий руҳонийнинг ҳовлисига кирди. 16 Бутрус эса ташқарида, эшикнинг олдида турарди. Кейинроқ олий руҳонийга таниш бўлган шогирд яна ташқарига чиқди-да, дарвозабон аёлга бирор нарса деб, Бутрусни ичкарига олиб кирди. 17 Шунда дарвозабон чўри Бутрусдан: – Сен ҳам У Одамнинг шогирдларидан эмасмисан? – деб сўради. – Йўқ! – деди Бутрус. 18 Ҳаво совуқ бўлгани учун у ерда турган қароллар билан миршаблар кўмир ёқиб, исинаётган эдилар. Бутрус ҳам улар билан исиниб турар эди. 19 Шу пайтда олий руҳоний Исога Ўз шогирдлари ва таълимотига тааллуқли саволлар берар эди. 20 Исо унга жавоб берди: – Мен элу оламга очиқ сўзладим. Ҳар доим яҳудийлар йиѓиладиган ибодатхоналарда ва маъбадда таълим бериб юрдим, ҳеч яширинча гап айтмадим. 21 Нега Мени сўроқ қиляпсан? Менинг нутқларимни эшитганлардан сўраб билгин, гапирганларимни улар билса керак. 22 Исо буларни айтиб бўлган ҳам эдики, яқин турган миршаблардан бири: – Олий руҳонийга ҳам шундай жавоб берасанми? – деди-ю, Исонинг юзига туширди. 23 Исо бунга жавобан: – Агар Мен ёмон гап гапирган бўлсам, ёмонлигини кўрсат. Агар тўѓри айтган бўлсам, нега Мени урасан? – деди. 24 Шундан кейин Ҳанан Исони боѓланган ҳолда олий руҳоний Каяфа қошига юборди. 25 Симун Бутрус ҳамон исиниб турган эди. – Сен ҳам Унинг шогирдларидан эмасмисан? – деб сўрашди ундан. – Йўқ! – деб тонди у. 26 Олий руҳонийнинг қаролларидан бири Бутрус қулоѓини узиб юборган одамнинг қариндоши эди. Бу қарол Бутрусга яна: – Сени боѓда У билан кўрдим, шекилли? – деди. 27 Бутрус эса янгидан тонди. Нақ шу пайт хўроз қичқирди. 28 Тонг ёришган эди. Яҳудий мансабдорлари Исони Каяфа олдидан маҳкамага олиб бордилар. Улар Фисиҳ байрам таомини емагунча ҳаром бўлишдан қўрқиб, маҳкамага кирмадилар. 29 Шу сабабли Пилат ташқарига, уларнинг олдига чиқди. – Бу Одамга қарши қандай айбни қўймоқдасизлар? – деб сўради. 30 – Агар У жиноятчи бўлмаганида, Уни сенинг қўлингга топширмас эдик, – деб жавоб беришди улар. 31 – Уни ўзларингиз олинглар-да, ўз Қонунингиз бўйича ҳукм қилаверинглар, – деди Пилат. – Бизга ҳеч кимни қатл қилишга ижозат берилмаган, – дейишди унга яҳудийлар. 32 Бу гаплар эса Исо Ўзининг қандай ўлиши ҳақида айтганларини тасдиқлади, Унинг кароматлари бажо бўлиши керак эди. 33 Шундай қилиб, Пилат яна маҳкамага кирди ва Исони чақирди: – Сен яҳудийларнинг Подшоҳимисан? – деб сўради. 34 – Бу гап Ўзингдан чиқдими, ёки бошқалар сенга Мен тўѓримда айтишдими? – деб сўради Исо. 35 – Нима, мен яҳудийманми? Ахир, Ўз халқинг, Ўз олий руҳонийларинг Сени менга топширишди. Сен нима иш қилиб қўйдинг? – деди Пилат. 36 Исо жавоб берди: – Менинг Шоҳлигим бу дунёдан эмас. Агар Шоҳлигим бу дунёдан бўлганда эди, яҳудий мансабдорлари қўлига тушмаслигим учун Менинг қаролларим курашар эдилар. Бироқ энди Менинг Шоҳлигим бу ердан эмас. 37 – Демак, Сен подшоҳ экансан-да? – деди Пилат. – Подшоҳ эканимни ўзинг айтдинг, – деди Исо. – Мен ҳақиқат тўѓрисида шоҳидлик қилмоқ учун туѓилганман, ана шу мақсадда оламга келдим. Кимки ҳақиқат тарафида бўлса, Менинг овозимни эшитади. 38 – Ҳақиқат нима? – сўради Пилат. Буни айтди-ю, яна ташқарига, яҳудийларнинг олдига чиқди. – Мен Ундан ҳеч қандай айб тополмаяпман, – деди уларга. 39 – Сизларнинг бир одатингиз бор-ку, сизлар учун Фисиҳ байрамида бир маҳбусни озод қилиб келар эдим. Шунга кўра, сизлар учун яҳудийларнинг Подшоҳини озод қилишимни истайсизларми? 40 – Уни эмас, Бараббани озод қил! – деб ҳамма бараварига бақирди. Барабба эса қароқчи эди.

Юҳанно 19

1 Шундан кейин Пилат Исога даст солиб, Уни қамчилатди. 2 Аскарлар эса тиканлардан тож ўриб, Исонинг бошига қўйдилар, танасига шоҳона тўн кийдирдилар. 3 Исонинг олдида турганларича: – Яшавор, эй яҳудийларнинг Подшоҳи! – деб, Уни тарсакилар эдилар. 4 Пилат яна ташқарига чиқиб халойиққа хитоб қилди: – Мана, Уни олдингизга чиқаряпман, билиб қўйинглар, мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим! 5 Шу пайт бошида тиканли тож, эгнида шоҳона тўн билан Исо ташқарига чиқди. – Мана, у Одам! – деди Пилат уларга. 6 Олий руҳонийлар ва миршаблар Исони кўриб, бақириб кетишди: – Уни хочга михлаб қўй, хочга! – Уни сизлар олиб хочга михлаб қўйинглар! Мен Ундан ҳеч қандай айб тополмадим, – деди Пилат уларга. 7 Яҳудийлар унга жавобан: – Бизда Қонун бор, Қонунимиз бўйича У ўлиши керак, чунки У Ўзини Худонинг Ўѓли қилиб кўрсатди, – дедилар. 8 Пилат буни эшитгач, юраги орқага тортиб кетди. 9 Қайтадан маҳкамага кирди ва Исодан: – Сен қаердансан? – деб сўради. Исо унга жавоб бермади. 10 – Менга жавоб бермайсанми? – деди Пилат. – Сени хочга михлатиш ё бўшатиш учун ҳукм юритишга қодир эканимни билмайсанми? 11 Исо жавоб берди: – Агар сенга юқоридан берилмаганида эди, сен Менинг устимдан ҳеч қандай ҳукм юрита олмас эдинг. Шу сабабдан Мени сенинг қўлингга тутиб берганнинг гуноҳи сенинг гуноҳингдан катта. 12 Шу вақтдан бошлаб Пилат Исони қўйиб юборишга чора излай бошлади. Аммо яҳудийлар қичқиришарди: – Агар Уни қўйиб юборсанг, сен Қайсарнинг дўсти эмассан. Ўзини подшоҳ дейдиган ҳар бир киши Қайсарнинг душмани бўлади! 13 Пилат бу сўзни эшитгач, Исони ташқарига олиб чиқди ва яҳудийча Габбата деган тош супа устидаги ҳукм курсисига ўтирди. 14 Ўша куни Фисиҳ байрами арафаси, туш маҳали эди. Пилат яҳудийларга хитоб қилди: – Мана, Подшоҳингиз! 15 – Йўқ қил Уни, йўқ қил! Хочга михлаб қўй! – деб бақирди улар. – Сизларнинг Подшоҳингизни хочга михлаб қўяйми? – сўради Пилат. – Қайсардан бошқа подшоҳимиз йўқ, – дейишди олий руҳонийлар. 16 Охири Пилат Исони хочга михлаш учун уларга топширди. Улар эса Исони олиб кетдилар. 17 Исо Ўз хочини кўтариб, Бошсуяги (яҳудийча Гўлгота) деган жойга келди. 18 У ерда Исони хочга михлаб қўйдилар. Исо ўртада бўлиб, чап ва ўнг томонига яна икки кишини михлаб қўйдилар. 19 Пилат шу мазмундаги лавҳани ёзиб хочнинг тепасига остириб қўйди: «Яҳудийларнинг Подшоҳи Носиралик Исо». 20 Исо хочга михланган жой шаҳарга яқин бўлгани учун, бу лавҳани анчагина яҳудийлар ўқиб ўтар эдилар. Лавҳа яҳудий, юнон ва лотин тилларида ёзилган эди. 21 Яҳудий олий руҳонийлари эса Пилатга бориб шундай дедилар: – «Яҳудийларнинг Подшоҳи» деб ёзма, балки Ўзи айтганидек, «Мен яҳудийларнинг Подшоҳиман», деб ёзиб қўй. 22 – Мен нимаики ёзган бўлсам, шундайлигича қолсин, – деди Пилат. 23 Аскарлар Исони михлаб бўлиб, Унинг кийимини олдилар. Ҳар аскарга бир парчадан теккудай қилиб, кийимни тўрт бўлакка бўлдилар. Ички кўйлагини ҳам олдилар. Ички кўйлак бошдан-оёқ чоксиз бир тўқима эди. 24 Аскарлар бир-бирига: – Буни йиртмайлик, бу учун қуръа ташлаймиз, кимга тушса, ўшаники бўлсин, – дейишди. Шу тариқа қуйидаги Забур ояти бажо бўлди: «Кийимларимни ўзаро бўлишиб олиб, Либосим учун қуръа ташладилар». Аскарлар худди шундай қилдилар. 25 Исонинг хочи ёнида Унинг онаси, онасининг опаси, Клопанинг хотини Марям ҳамда магдалалик Марям турар эдилар. 26 Исо онаси ёнида Ўзининг севикли шогирди турганини кўрди-да, онасига: – Ҳй аёл, мана бу сенинг ўѓлинг! – деди. 27 Кейин шогирдига қараб: – Мана бу сенинг онанг! – деди. Ўша ондан бошлаб у шогирд Марямни ўз уйига олиб кетди. 28 Шундан кейин Исо энди ҳаммасининг амалга ошганини кўрди. Забур ояти бажо бўлсин деб, У: – Чанқадим! – деди. 29 Бу ерда сирка тўла бир идиш турган эди. Аскарлар сиркага шимгични ботирдилар-да, найнинг учига илиб, Исонинг оѓзига олиб бордилар. 30 Исо сиркани татиб кўргач: – Амалга ошди! – деди-ю, бошини эгиб жон берди. 31 Ўша куни дам олиш куни арафаси – жума эди. Ҳртанги шанба жуда табаррук кун ҳисоблангани учун, яҳудий мансабдорлари жасадларни хочда қолдиришни истамадилар. Улар Пилатнинг олдига бориб, жасадларнинг болдирларини синдириб ташлаб, хочдан туширишни сўрадилар. 32 Шунда аскарлар бориб, Исо билан бирга хочга михланган биринчи, сўнгра иккинчи одамнинг болдирларини синдириб ташладилар. 33 Исонинг олдига келиб, Унинг аллақачон ўлганлигини пайқадилар, болдирларини синдирмадилар. 34 Лекин аскарлардан бири Исонинг биқинини найза билан тешди, шу заҳоти Унинг биқинидан қон билан сув оқиб чиқди. 35 Бу ҳодисани кўрган киши, сизлар ишонинглар деб, гувоҳлик бериб келмоқда. Унинг гувоҳлиги ҳақиқатдир, у ҳақиқатни сўзлаётганини билади. 36 Ана шу бўлиб ўтган ҳодиса: «Унинг суяги синмайди», – деган Забур ояти бажо келиши учун рўй берди. 37 Бошқа бир оятда шундай айтилган: «Найзаланган Одамга тикилиб қарайдилар». 38 Бундан сўнг ариматеялик Юсуф Пилатдан Исонинг жасадини хочдан тушириш учун илтимос қилди. Юсуф Исонинг шогирди эди-ю, лекин яҳудийлардан қўрққани учун буни яшириб юрар эди. Пилат эса ижозат берди. Шунда Юсуф бориб, Исонинг жасадини бўшатиб олди. 39 Бундан илгари кечаси Исонинг олдига келган Никодим ҳам юз қадоқча мирра билан сабур қоришмасини олиб келди. 40 Улар икковлон Исонинг жасадини олиб, яҳудийларнинг дафн одатларига кўра, бу муаттар моддалар билан Уни кафанладилар. 41 Исо михланган жойда бир боѓ бор эди, у боѓда ҳали ҳеч мурда қўйилмаган янги қабр бор эди. 42 Яҳудийларнинг дам олиш кунига тайёргарлик қилиш муддати тугаётгани сабабли улар, бу жой яқинроқ, деб Исони ўша қабрга кўмдилар.

Юҳанно 20

1 Ҳафтанинг биринчи куни эрта саҳарда, ҳали қоронѓи пайтда, магдалалик Марям қабрнинг олдига келиб, қабр оѓзидаги тошнинг аѓдарилганини кўрди. 2 У югуриб Симун Бутрус ва Исонинг севган бошқа шогирди олдига келди-да: – Раббимни қабрдан олиб кетишибди, Уни қаерга қўйишганини билмаймиз, – деди. 3 Ўша заҳоти Бутрус ва бошқа шогирд қабр томон жўнашди. 4 Иккови бирга югуриб кетишди. Аммо у шогирд Бутрусдан тезроқ югуриб, қабрга биринчи бўлиб етиб келди. 5 У энгашиб ичкарига кўз ташлади, у ерда фақат кафан ётганини кўрди. Ўзи қабрга кирмади. 6 Унинг орқасидан Симун Бутрус етиб келиб, қабрга кирди-ю, ётган кафанни кўрди. 7 Исонинг бошига ўралган рўмол эса кафан билан бирга эмас, алоҳида жойга йиѓиштириб қўйилган эди. 8 Шунда аввал келган шогирд ҳам қабрга кирди ва кўриб, ишонч ҳосил қилди. 9 Лекин Исо ўлиб тирилиши керак, деган оятларни улар ҳали тушунмас эдилар. 10 Шундан сўнг шогирдлар яна ўз уйларига қайтиб кетдилар. 11 Марям эса қабрнинг олдида турганча, йиѓлар эди. Йиѓлаётиб, бир эгилиб қабр ичига назар солди. 12 Шунда оқ кийим кийган икки фариштани кўриб қолди. Бири Исонинг жасади ётган жойнинг бош томонида, иккинчиси эса оёқ томонида ўтирган эди. 13 Улар Марямга: – Ҳй аёл, нега йиѓлаяпсан? – дейишди. – Раббимни олиб кетишибди, Уни қаерга қўйишганини билмайман, – деди у. 14 Шундай деди-ю, орқасига бурилиб, турган Исони кўрди. Лекин Унинг Исо эканлигини билмади. 15 – Ҳй аёл, нега йиѓлаяпсан? Кимни қидиряпсан? – деди Исо унга. Марям Уни боѓбон деб ўйлади. Унга: – Оѓа, агар сен Уни олиб кетган бўлсанг, қаерга қўйганингни менга айт-чи, мен Уни бориб келай, – деди. 16 Исо унга: – Марям! – деди. – Раббуний! – деди Марям Исога қайрилиб. (Раббуний яҳудий тилида «Устозим» демакдир). 17 – Менга қўл тегизма! – деди Исо Марямга. – Мен ҳали Отамнинг ҳузурига чиққаним йўқ. Сен бориб биродарларимга шундай деб айтгин: Мен Ўз Отам ва сизларнинг Отангизнинг, Ўз Худойим ва сизларнинг Худойингизнинг ҳузурига чиқиб кетяпман. 18 Шунда магдалалик Марям шогирдларнинг олдига бориб: – Мен Раббимни кўрдим! – деди, Исо унга нималар айтганини гапириб берди. 19 Ўша якшанба куни оқшомда шогирдлар тўпланган эдилар. Улар яҳудий мансабдорларидан қўрқиб, уйнинг эшикларини қулфлаб қўйган эдилар. Шу пайт Исо келиб қолди. У ўртада туриб шогирдларига: – Сизларга тинчлик бўлсин! – деди. 20 Шундай деб, қўл-оёқларини ва биқинини уларга кўрсатди. Шогирдлар Раббимизни кўрдик, деб жуда севиндилар. 21 Исо яна уларга деди: – Сизларга тинчлик бўлсин! Отам Мени қандай юборган бўлса, Мен ҳам сизларни шундай юборяпман. 22 Шундай деб, уларнинг устига пуфлади ва: – Муқаддас Руҳни олинглар, – деди. 23 – Кимнинг гуноҳларини кечирсангизлар, у кечирилади. Кимнинг гуноҳларини кечирмасангизлар, у кечиримсиз қолаверади. 24 Ўн икки шогирддан бири, «Ҳгиз» лақабли Тўма, Исо келганда у ерда шогирдлар орасида йўқ эди. 25 Бошқа шогирдлар унга: – Биз Раббимизни кўрдик, – дейишди. Тўма уларга шундай деди: – Мен Унинг қўлларидаги мих чандиқларини кўрмагунимча, Унинг мих чандиқларига ўз бармоѓимни тегизмагунимча, қўлимни Унинг биқинига қўймагунимча, ишонмайман. 26 Саккиз кундан сўнг Исонинг шогирдлари яна уйда тўпланган эдилар, Тўма ҳам улар билан бирга эди. Уйнинг эшиклари қулф бўлган вақтда Исо келди ва ўрталарида туриб: – Сизларга тинчлик бўлсин! – деди. 27 Кейин Тўмага қараб: – Бармоѓингни бу ёққа текиз! Менинг қўлларимни кўр, қўлингни чўзиб биқинимга қўй ва имонсиз бўлма, имонли бўл! – деди. 28 Тўма Исога: – Ҳй, менинг Раббим ва Худойим! – деб жавоб берди. 29 Исо унга шундай деди: – Сен Мени кўрганинг учун ишондинг. Кўрмай ишонганлар қандай бахтлидирлар! 30 Исо бу китобда ёзилмаган бошқа бир талай ибратли мўъжизаларни Ўз шогирдларига кўрсатди. 31 Булар эса Исо – Худонинг Ўѓли, Масиҳ эканлигига ишонишингиз учун ва ишониб, Унинг номи билан ҳаётга эришишингиз учун ёзилган.

Юҳанно 21

1 Ундан кейин Тиверия кўли бўйида Исо Ўзини яна шогирдларига кўрсатди. Бу шу йўсинда содир бўлди: 2 Симун Бутрус, «Ҳгиз» лақабли Тўма, Жалиланинг Кана шаҳридан бўлган Натанъил, Забадийнинг ўѓиллари ва бошқа икки шогирд бир жойда эдилар. 3 Симун Бутрус бошқаларга: – Мен балиқ овлагани кетяпман, – деди. – Бизлар ҳам сен билан борамиз, – дейишди улар ва қайиққа тушиб, жўнаб кетишди. Лекин ўша кеча ҳеч нарса тутишолмади. 4 Кун ёришгач, Исо қирѓоқда турар эди. Шогирдлари эса Унинг Исо эканлигини пайқамадилар. 5 – Болалар, сизларда бирон овқат борми? – сўради Исо улардан. – Йўқ, – деди улар. 6 – Тўрингизни қайиқнинг ўнг томонига ташланглар, шунда тутасизлар, – деди Исо. Улар эса тўрни ташладилар ва балиқ кўплигидан тортиб ололмадилар. 7 Шу пайт Исонинг севикли шогирди Бутрусга: – Ана, Раббимиз! – деди. Симун Бутрус бу Раббимиз, деб эшитибоқ, ечиб ташлаган жомасини кийди-ю, ўзини кўлга отди. 8 Бошқа шогирдлар эса балиқ тўла тўрни судраганча, қайиқда келдилар. Улар қуруқликдан яқин тақрибан икки юз газ нарида эдилар. 9 Қирѓоққа чиққанларида, ёниб турган кўмирни ва қовурилаётган балиқ билан нонни кўрдилар. 10 Исо уларга: – Сизлар ҳозир тутган балиқларингизни олиб келинглар, – деди. 11 Симун Бутрус бориб, тўрни қирѓоққа тортиб чиқарди. Тўрда бир юз эллик учта катта балиқ бор эди. Балиқлар кўплигига қарамасдан, тўр йиртилмади. 12 Исо шогирдларига: – Келиб овқатланинглар, – деди. Улардан ҳеч бири: «Сен кимсан?» – деб сўрашга ботинолмади, чунки улар, Бу бизнинг Раббимиз, деб билар эдилар. 13 Исо яқинроқ келиб, нонни олди ва уларга берди. Балиқни ҳам шундай бўлиб берди. 14 Шу йўсин Исо тирилгандан кейин учинчи марта шогирдларига зоҳир бўлди. 15 Нонушта қилиб бўлишгач, Исо Симун Бутрусдан сўради: – Юнус ўѓли Симун, сен Мени улардан кўпроқ севасанми? – Ҳа, Раббим! Мен Сени яхши кўришимни Ўзинг биласан-ку, – деди Унга Бутрус. – Қўзиларимни ўтлат, – деди унга Исо. 16 Иккинчи марта Исо Бутрусдан яна сўради: – Юнус ўѓли Симун, сен Мени севасанми? – Ҳа, Раббим! Сени яхши кўришимни Ўзинг биласан-ку, – деди Бутрус Унга. – Қўйларимни боқ, – деди унга Исо. 17 Сўнг учинчи марта Бутрусдан сўради: – Юнус ўѓли Симун, сен Мени яхши кўрасанми? Ўзидан уч марта: «Мени яхши кўрасанми», деб сўраганига Бутрус хафа бўлди. – Раббим! Сен ҳаммасини биласан, мен Сени яхши кўришимни ҳам биласан, – деди Бутрус. Исо унга шундай деди: – Қўйларимни ўтлат! 18 Сенга ростини айтайин: ёш бўлганингда камарингни ўзинг боѓлар, хоҳлаган жойингга борар эдинг. Лекин қариганингда эса қўлларингни узатасан ва бошқа биров камарингни боѓлайди-ю, сени хоҳламаган жойингга олиб боради. 19 Исо бу сўзларни Бутруснинг қай йўл билан ўлиб, Худони улуѓлашига ишора қилиб айтган эди. Сўнгра унга: – Менинг орқамдан юр! – деди. 20 Бутрус бурилиб, Исонинг севикли шогирди орқаларидан эргашиб келаётганини кўрди. Бу кечки зиёфатда Исонинг баѓрига бош қўйиб: «Раббим, Сени ким тутиб беради?» – деб сўраган шогирди эди. 21 Бутрус уни кўриб, Исодан: – Раббим, унинг тақдири нима бўлади? – деб сўради. 22 Исо унга: – Агар Мен келгунимгача унинг соѓ қолишини истасам, бундан сенга нима? Сен Менинг орқамдан юравер, – деди. 23 Шундай қилиб, биродарлар орасида, бу шогирд ўлмайди, деган гап-сўз тарқалиб кетди. Ҳолбуки, Исо уни ўлмайди демаганди. У фақат: «Агар Мен келгунимгача унинг соѓ қолишини истасам, бундан сенга нима», – деб айтган эди. 24 Ана шу шогирд бу ишларнинг ҳаммасига гувоҳ бўлиб, уларни ёзиб олган. Унинг гувоҳлиги ҳақиқат эканлигини биламиз. 25 Исо бажарган бошқа бир талай ишлар ҳам бор. Булар бирма-бир ёзиб чиқилганда эди, ёзилган китоблар оламга ҳам сиѓмас эди, деб ўйлайман. Омин.

Ҳаворийлар 1

1 Ҳй Теофил, Исонинг бажаришга ва ўргатишга киришган ҳамма нарсаларини, чунончи Унинг дастлабки кунларидан бошлаб, то Ўзининг танлаган ҳаворийларига Муқаддас Руҳ амри ила буйруқлар бериб, осмонга кўтарилган кунигача рўй берган ҳамма воқеаларни илк китобимда қаламга олдим. 3 Исо азоб чекиб ўлгандан кейин, қирқ кун мобайнида ҳаворийларига зоҳир бўлиб, Худонинг Шоҳлиги ҳақида уларга сўзлар ва кўп ишонарли исботлар билан Ўзини барҳаёт қилиб кўрсатар эди. 4 Уларни тўплаб, буюриб деди: – Қуддус шаҳридан кетиб қолманглар, балки Отамнинг берган ваъдаси амалга ошгунча у ерда кутиб туринглар. Сизлар бу ваъдани Мендан эшитгансизлар. 5 Яҳё пайѓамбар одамларни сувга чўмдириб, тавба қилдирган, сизлар эса кўп ўтмай Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар. 6 Ҳаворийлар шундай йиѓилган пайтда, Исодан сўрадилар: – Ё Раббий, Сенинг Исроилда Шоҳликни тиклашинг шу вақтга тўѓри келмайдими? 7 Исо уларга деди: – Отам Ўз эрки билан белгилаб қўйган вақту фурсатларни билиш сизларнинг ишингиз эмас. 8 Лекин Муқаддас Руҳ устингизга тушиб келганда, сизлар қувват оласизлар, Қуддусда, Яҳудия билан Самариянинг ҳамма жойида ва ҳатто дунёнинг энг олис ерларида ҳам Менинг шоҳидларим бўласизлар. 9 Буларни айтгач, Исо уларнинг кўз олдида осмонга кўтарилди. Уни булут қоплаб, кўздан ѓойиб бўлди. 10 Исо кўтарилаётиб, ҳаворийлар осмонга тикилиб турган пайтда, оқ кийим кийган икки зот уларнинг ёнида пайдо бўлди: 11 – Ҳй жалилаликлар! Нега сизлар осмонга қараб турибсизлар? Сизларнинг орангиздан осмонга олинган бу Исо, кўкка кўтарилганини қандай кўрган бўлсангиз, худди шундай қайтиб келади, – дейишди. 12 Шундан сўнг ҳаворийлар Зайтун тоѓидан Қуддусга қайтиб келдилар. Бу тоѓ Қуддусдан бир чақиримлик йўлчалик яқиндир. 13 Улар шаҳарга кириб, қўнган хонадонларининг болохонасига чиқдилар. Бутрус, Ёқуб, Юҳанно ва Идрис, Филип ва Тўма, Бартолмей ва Матто, Алфей ўѓли Ёқуб, ватанпарвар Симун ва Ёқуб ўѓли Яҳудо ўша ерда эдилар. 14 Уларнинг ҳаммаси, шу жумладан, Исонинг онаси Марям, бошқа хотин-қизлар ҳамда Исонинг укалари якдиллик ва сидқидиллик билан тоат-ибодатга берилган эдилар. 15 Ўша кунларда юз йигирмага яқин имонли биродарлар йиѓини олдида Бутрус оёққа турди-да, сўзга чиқиб: 16 «Ҳрлар, биродарлар! – деди. – Исони тутиб берганларнинг сарвари бўлмиш Яҳудо ҳақида Муқаддас Руҳнинг Довуд пайѓамбарга берган ояти бажо келиши керак эди. 17 Бу киши сафимизга қўшилиб, ўша хизматидан қисматига ярашасини олган эди. 18 У ҳаром йўл билан қўлга киритган пулига бир ерни сотиб олиб, гуп этиб қулаб тушди-ю қорни ёрилди, бутун ичак-човоқлари чиқиб кетди. 19 Бу ҳодиса бутун Қуддус аҳлига маълум бўлди ва у ер маҳаллий тилда Ҳақалдама, яъни „Қон Ери“ деб аталиб қолди. 20 Забур китобида ёзилганидай: „Унинг маскани ҳувиллаб қолсин, Унда истиқомат қилувчи қолмасин“. Ва шунингдек: „Унинг ўрнини бошқаси олсин“. 21 Шундай қилиб, энди сафимизга қўшиладиган киши, худди бизларга ўхшаб Раббимиз Исонинг тирилганига шоҳид бўлган биров бўлмоѓи керак. Раббимиз Исо орамизда яшаган бутун замонда, яъни Яҳё пайѓамбарнинг одамларни дарёда тавба қилдириш давридан бошлаб, то Исо орамиздан юксакликка олинган кунга қадар бизлар билан бирга юрган одамлардан бири бўлиши лозим», – деди. 23 Шунга кўра икки кишини: Юстус лақабли ва Барсабо деб ҳам аталувчи Юсуф ҳамда Маттияни олѓа чиқаздилар. 24 Кейин ибодат қилиб дедилар: «Ҳй бутун инсонларнинг қалбини биладиган Раббимиз! Яҳудонинг ўз жойига бориб, тарк этган ҳаворийлик хизматини бўйнига олиши учун бу икки кишидан қай бирини танладинг, уни кўрсатгин!» 26 Шундан сўнг улар учун қуръа ташладилар. Қуръа Маттиянинг чекига тушди ва у ўн бир ҳаворийга қўшилди.

Ҳаворийлар 2

1 Ҳосил байрами бўлганда, шогирдларнинг ҳаммаси якдиллик билан бир жойда йиѓилиб турган эдилар. 2 Тўсатдан осмондан кучли шамол эсаётгандек бир шовқин келди-ю, улар турган уйни тамоман тўлдирди. 3 Оловга ўхшаш алангаланиб турган тиллар уларга кўринди. Булар бўлиниб, уларнинг ҳар бири устига биттадан қўнди. 4 Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Унинг бераётган башорати билан янги тилларда гапира бошлашди. 5 Ўша замонда Қуддусда фалак остидаги ҳамма эллардан келган диндор яҳудийлар турар эди. 6 Бу товушни эшитганларида, эл-улус бир жойга ялпи тўпланиб келди. Ҳар бири ўз шевасида гапиришаётганини эшитиб, эсанкираб қолди. 7 Ҳамма ҳайрату таажжубга тушиб, ўзаро: «Бу гапираётганларнинг ҳаммаси жалилалик эмасми? – дейишарди. 8 – Қандай қилиб ҳар биримиз ўз она тилимизни эшитяпмиз? 9 Парфияликлар, мидияликлар, эламликлар; Месопотамия, Яҳудия, Каппадокия, Понт ва Асия юртларида яшовчилар, 10 Фригия, Памфилия, Миср ва Ливиянинг Киринея атрофидаги ерларда яшовчилар, Римдан келганлар, яҳудийлар билан яҳудий динига кирганлар ҳам, 11 критликлар билан араблар ҳам бизнинг тилларимизда Худонинг улуѓ ишлари ҳақида гапираётганларини эшитяпмиз», – дер эдилар. 12 Ҳамма довдираб қолиб, бир-бирига: «Бу қандай гап?» – деб таажжуб изҳор этарди. 13 Бошқалари эса масхара қилиб: «Улар мусаллас ичиб маст бўлишибди», – деб айтишарди. 14 Унда Бутрус ўн бир ҳаворий билан бирга оёққа қалқиди-да, овозини баландлатиб халойиққа хитоб қилди: «Ҳй барча яҳудийлар ва Қуддусда яшовчилар, сўзларимга қулоқ солиб, шуни билиб қўйинглар: 15 Бу одамлар сиз ўйлагандек маст эмаслар, чунки ҳозир эрталаб соат тўққиз-ку! 16 Бу воқеа билан Йўэл пайѓамбарнинг азалдан каромат қилиб айтганлари бажо келмоқда. У айтган эди: 17 „Мана, охирги кунларда воқе бўлади, – дейди Худованд – Мен бутун жонзод узра Ўз Руҳимни ёѓдираман. Сизнинг ўѓил-қизларингиз башорат қиладилар, Йигитларингиз ваҳий кўрадилар, Мўйсафидларингиз кароматли туш кўрадилар. 18 Ўша кунларда Мен қулу чўриларим устига Ўз Руҳимни ёѓиндай юбораман, Улар эса башорат берадилар. 19 Юксакликда, осмонда ѓаройибот, Тубанликда, ер юзида эса ажойибот, Қон, олов ва паѓа-паѓа тутун барпо қиламан. 20 Худованднинг улуѓ ва нурафшон куни келишидан аввал, Қуёш қоронѓиликка, ой эса қонга айланиб кетади. 21 Ўшанда Худованд исмини айтиб чақирган Ҳар бир киши нажот топади“. 22 Ҳй Исроил эрлари, бу сўзларни тингланглар! Носиралик Исо – қилган қудратли ва ажойиб мўъжизалари асосида Худо томонидан тасдиқланган кишидир. Унинг орангизда қилган ишларини ўзларингиз биласизлар. 23 Худонинг азалий мурод-мақсади ва чексиз билимига кўра қўлингизга топширилган ўша Одамни сизлар тутиб, қонунсизлар қўли билан хочга михлатиб ўлдирдингизлар. 24 Лекин Худо ўлим занжирларини узиб, Уни тирилтирди, чунки ўлим Уни ушлаб туриши мумкин эмас эди. 25 Довуд Забурда У ҳақда деганидай: „Худовандни доимо олдимда кўрдим. У ўнг томонимда бўлгани учун, Мен ҳеч қачон иккиланмадим. 26 Шул боис юрагим қувонур, Тилимдан шод-хуррамлик тўкилур, Бундан сўнг таним умидвору бехатар бўлур. 27 Сен жонимни ўликлар диёрига ташлаб кетмайсан, Азизингнинг чиришни кўришига йўл қўймайсан. 28 Ҳаёт йўлларини менга билдириб келдинг, Ўз ҳузурингда мени бахт-қувончга тўйдирасан“. 29 Ҳрлар, биродарлар! Сизларга улуѓ отамиз Довуд ҳақида рўй-рост гапиришимга ижозат берилсин: у ҳам ўлди, ҳам кўмилди ва унинг қабри бугунгача бизда бордир. 30 У пайѓамбар бўлгани учун билар эдики, Худо унга қасам ичиб берган ваъдаси бўйича ўз уруѓидан бўлганлардан бирини [Масиҳ қилиб, ўлимидан кейин тирилтириб] тахтига ўтирѓизади. 31 У Масиҳнинг тирилишини олдиндан кўриб, Унинг жони ўликлар диёрига ташланмаслиги, жасади эса чиришни кўрмаслиги тўѓрисида каромат қилган эди. 32 Ана бу Исони Худо тирилтириб қўйди, биз ҳаммамиз эса бунинг гувоҳларимиз. 33 У Худонинг қудрати билан юксалтирилгандан кейин, Ота Худонинг ваъдаси бўйича олган Муқаддас Руҳни бизга ёѓиндай юборди. Ҳозир сизлар бу воқеани кўриб, эшитиб турибсизлар. 34 Довуд ўзи осмонга чиқмаган бўлса-да, шуни айтиб кетган: „Худованд менинг Раббимга деди: 35 Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўлтириб тургин“. 36 Шундай қилиб, бутун Исроил аҳли узил-кесил билсинки, сизлар хочга михлаган бу Исони Худо – Раб ва Масиҳ қилиб тайинлади». 37 Бу сўзларни эшитганлар юракларига ўқ қадалгандай бўлишди, Бутрус ва бошқа ҳаворийларга: – Биродарлар, биз нима қилайлик? – дейишди. 38 Бутрус уларга деди: – Тавба қилинглар ва гуноҳларингиз кечирилиши учун ҳар бирингиз Исо Масиҳ номидан сувга чўмиб имон келтиринглар. Шундай қилиб, Муқаддас Руҳ инъомини оласизлар. 39 Чунки бизнинг Раббимиз – Худованд бу ваъдани сизлар билан фарзандларингиз ва шунингдек, ҳамон узоқлардан чорламоқчи бўлган ҳамма одамзод учун берган. 40 Бутрус бошқа кўп сўзлар билан тингловчиларни огоҳлантириб: «Бу бузуқ наслдан халос бўлинглар!» – деб ўтинар эди. 41 Шундай қилиб, унинг сўзини чин кўнгилдан қабул қилганлар сувга чўмиб имон келтирдилар. Ўша куни уч мингга яқин жон жамоатга қўшилди. 42 Улар ҳаворийларнинг таълимотига, ҳамдўстликка, нон синдиришга ва тоат-ибодатларга астойдил берилиб борар эдилар. 43 Ҳар бир жонда хавотир бор эди. Ҳаворийлар эса Қуддусда кўп ажойиб ва мўъжизакор ишлар қилмоқда эдилар. 44 Бутун имон топганлар ҳамжиҳат бўлиб, ҳамма нарсалари муштарак эди. 45 Мол-мулкларини сотиб ҳаммага, ҳар кимнинг эҳтиёжига қараб тақсимлаб, ёрдамлашар эдилар. 46 Ҳар куни якдиллик билан маъбадда йиѓилиб туришар, уйларида эса нон синдириб, шодлик ва соддадиллик билан овқатланишарди. 47 Худонинг ҳамду саноси уларнинг тилидан тушмас, бутун халқнинг кўнглини хушлардилар. Худо эса кун сайин нажот топганларни имонлилар жамоатига қўшиб қўяр эди.

Ҳаворийлар 3

1 Бир куни Бутрус билан Юҳанно ибодат маҳали – соат учда бирга маъбадга чиқаётган эдилар. 2 У ерда онадан туѓма шол бўлган биров ҳам бор эди. Бу одамни маъбадга кираётганлардан садақа тилаш учун ҳар кун маъбаднинг Гўзал деган дарвозаси ёнига келтириб қўяр эдилар. 3 У маъбадга кириб келаётган Бутрус билан Юҳаннони кўрибоқ, улардан ҳам садақа сўради. 4 Бутрус билан Юҳанно эса кўзларини унга тикиб: – Бизларга қара! – дедилар. 5 У одам улардан бирон нарса олишни умид қилиб, уларга диққат билан қарар эди. 6 Бутрус унга: – Менда кумуш ва олтин йўқ, аммо ўзимда борини сенга бераман: носиралик Исо Масиҳ номидан сенга айтаман, ўрнингдан туриб юр! – деди-ю, 7 ўнг қўлидан тутиб, уни оёққа турѓизди. Бирданига унинг тиззалари билан тўпиқлари мустаҳкамланиб қолди. 8 У дик этиб оёққа турди-да, юра бошлади. Худога ҳамд айтиб, ирѓиб-сакраб юрганича, улар билан маъбадга кирди. 9 Бутун халқ эса у одамнинг Худони қандай олқишлаб бораётганини кўрди. 10 Маъбаднинг Гўзал деган дарвозасида садақа сўраб ўтирадиган одам бунинг ўзи эканини улар пайқагач, у билан юз берган мўъжиза қаршисида ѓоят ажабланиб ҳайрон қолдилар. 11 Соѓайган шол Бутрус билан Юҳаннонинг олдидан кетмай тургани учун, бутун халқ ҳайрон бўлиб, уларнинг ҳузурига югуриб келди. У ер Сулаймон равоқи эди. 12 Бутрус буни кўриб, халққа хитобан: «Ҳй Исроил эрлари! – деди. – Нима учун бунга ҳайрон бўляпсизлар? Гўё бизлар ўз қудратимиз ёки тақводорлигимиз билан ўша кишини оёққа турѓизганимиздек, бизларга нега қараб турибсизлар? 13 Мана, ота-боболаримизнинг Худоси, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худоси Ўзининг Ўѓлони Исони юксалтириб, шон-шарафга сазовор қилган. Сизлар эса Унинг хоинлари бўлдингизлар. Пилат Уни қўйиб юборишга қарор қилганда, Пилатнинг олдида Уни рад қилдингизлар. 14 Қотил одамнинг сизларга бахш этилишини сўраб, муқаддас ва солиҳ Бўлганни рад қилдингизлар. 15 Ҳа, Ҳаёт Соҳибини ўлдирдингизлар. Бироқ Худо Уни тирилтирди ва биз бунга гувоҳмиз. 16 Бу сизлар кўрган ва билган одам эса Исонинг исми ҳақи, Унинг исмига ишониш сабабли олдингизда соппа-соѓ турибди. Ҳаммангизнинг кўз ўнгингизда бу одамга шифо берган нарса – Исо номидан қилинган эътиқоддир. 17 Ҳнди биродарлар, бошлиқларингиз каби сизлар ҳам бу ишни билмасдан қилганингизни биламан. 18 Худо-ку барча пайѓамбарлар оѓзи ила Масиҳнинг азоб чекишини олдиндан хабар қилган эди ва Ўз сўзини ана шу йўсинда бажо келтирди. 19 Шундай қилиб, гуноҳларингизнинг ўчирилиши учун тавба қилинглар ва Худога илтижо этинглар, 20 токи Худо сизларга фароѓат кунларини бахш этсин ва азалдан тайинлаган Исо Масиҳни олдингизга юборсин. 21 Гарчи, Худо қадимдан бери муқаддас пайѓамбарлар оѓзи билан билдирган борлиқни тузатиш вақти бўлмагунга қадар, У осмонда қолиши керакдир. 22 Мусо пайѓамбар ота-боболаримизга гапириб деган: „Раббингиз бўлган Худованд сизларга биродарларингиз орасидан мен каби бир Пайѓамбар зоҳир қилгай. Бутун ишларда сизларга нимаики гапирса, Унга қулоқ солингизлар. 23 Ўша Пайѓамбарга қулоқ солмаган ҳар бир жон ўз халқи орасидан қириб ташлангай“. 24 Шунингдек, Шомуил пайѓамбардан бошлаб, ундан кейин гапирган бутун пайѓамбарлар ҳам бу кунларга қарата башорат қилганлар. 25 Сизлар эса пайѓамбарлар ворислари, Худо ота-боболарингиз билан қилган аҳднинг ворисларисизлар. Худо: „Ер юзидаги барча халқлар сенинг наслингдан барака топадилар“, – деб Иброҳим билан аҳд тузган эди. 26 Шундай қилиб, Худо ҳар бирингизни ёвуз ишларингиздан қайтариб, баракали қилай, деб Ўзининг Ўѓлони Исони тирилтирди ва биринчи галда сизларга юборди».

Ҳаворийлар 4

1 Бутрус билан Юҳанно халққа гапириб турганда, руҳонийлар, маъбад миршаббошиси ҳамда саддуқий мазҳабидан бўлганлар уларнинг устига бостириб келдилар. 2 Улар Исони ибрат қилиб кўрсатиб, ўликларнинг тирилиши ҳақида халққа таълим бераётганлари учун, дин пешволари жуда аччиқланган эдилар. 3 Бутрус билан Юҳаннони ушладилар ва энди вақт кеч бўлди, деб эртагача уларни қамоқхонада қолдирдилар. 4 Сўзни эшитганларнинг кўплари эса имон келтирдилар; бу одамларнинг сони беш мингга яқин эди. 5 Ҳртаси куни яҳудийларнинг бошлиқлари, оқсоқоллари ва уламолари Қуддусда тўпландилар. 6 Олий руҳоний Ҳанан, Каяфа, Юҳанно, Искандар ва олий руҳоний авлодидан бўлган бошқаларнинг ҳаммаси шу ерда эдилар. 7 Иккала ҳаворийни ўртада турѓизиб: «Сизлар қандай ваколат билан ва кимнинг номидан буни қилдингизлар?» – деб сўрашди улардан. 8 Муқаддас Руҳга тўлган Бутрус уларга деди: «Ҳй халқнинг раҳнамолари, Исроилнинг оқсоқоллари! 9 Агар бугун бир хаста одамга қилинган эзгу иш, унинг қандай шифо топгани ҳақида биздан жавоб талаб қилаётган бўлсангиз, 10 унда ҳаммангизга – бутун Исроил халқига маълум бўлсинки, сизлар хочга михлаб қўйган ва Худо эса тирилтирган носиралик Исо Масиҳ исми ҳақи бу одам қаршингизда соппа-соѓ турибди. 11 Бу Исо – оятдагидек: „Сиз бинокорлар менсимаган, лекин пештоқнинг боши бўлиб қолган тошдир“. Бошқа ҳеч кимдан нажот йўқ. 12 Нажот топишимиз учун, осмони фалак остида одамзодга берилган бошқа ҳеч бир исм йўқ». 13 Руҳонийлар Бутрус ва Юҳаннонинг бу жасоратини кўриб ва улар ўқимаган, оддийгина одамлар эканларини билиб, жуда ҳайрон қолдилар. Уларнинг Исо билан бирга бўлганликларини пайқаб олдилар. 14 Шифо топган одамнинг ҳам улар билан бирга турганини кўриб, уларга қарши ҳеч нарса айта олмадилар. 15 Уларга кенгашдан ташқарига чиқиб кетишни буюриб, сўнгра ўзаро муҳокама қилишга тушдилар. 16 «Бу одамларни нима қилишимиз керак? Уларнинг қўли билан очиқдан-очиқ бир мўъжиза қилинганини бутун Қуддус аҳли билиб олди-ку! Бизлар буни рад қилолмаймиз. 17 Лекин халқ орасида бу гап яна кўпроқ ёйилмаслиги учун уларга дўқ урамиз, яна таѓин бу исм тўѓрисида бошқа ҳеч кимга сўзламасинлар», – дейишди. 18 Сўнгра уларни чақириб, Исо номини тилга олиб мутлақо таълим берманглар, деб буюрдилар. 19 Лекин Бутрус ва Юҳанно уларга жавоб бериб: «Ўзларингиз қарор қилинглар, Худодан кўра кўпроқ сизларга қулоқ солишимиз Худо олдида тўѓри бўладими? 20 Биз кўрган-эшитганларимизни айтмай туролмаймиз», – дейишди. 21 Кенгаш аъзолари жазо бериш учун ҳеч қандай асос тополмагач, уларга яна бир дўқ уриб, қўйиб юбордилар. Мўъжиза натижасида шифо топган одам қирқ ёшдан ошганини бутун халқ билиб, юз берган воқеа учун Худога ҳамду сано айтишар эди. 23 Бутрус билан Юҳанно озодликка чиқарилгандан кейин, ўртоқларининг қошига бориб, олий руҳонийлар билан оқсоқолларнинг барча айтганларини сўзлаб бердилар. 24 Улар буни эшитгач, бир овоздан Худога нидо қилиб дедилар: «Ҳй бизнинг Ҳгамиз, еру осмон, денгиз ва уларнинг ичидаги ҳамма нарсаларни яратган Худо! 25 Сен Муқаддас Руҳ орқали Ўз қулинг – отамиз Довуд оѓзи ила дегансан: „Миллатлар нега исён кўтаряптилар? Халқлар нега беҳуда қасд қилмоқдалар? 26 Дунё подшоҳлари ва ҳукмдорлари бош кўтариб, Худованд ва Унинг Масиҳига қарши тил бириктирдилар“. 27 Ҳақиқатан ҳам, Ҳирод билан Пўнтий Пилат бу шаҳарда Исроил халқи ва бошқа халқлар билан тил бириктириб, Сен Масиҳ деб тайинлаган азизу муқаддас Ўѓлонинг Исога қарши қўл кўтаришди. 28 Сен Ўз қудратинг ва хоҳишинг билан аввалдан белгилаган ишларнинг ҳаммасини бажаришди. 29 Ҳнди, ё Раббий, уларнинг дўқ-пўписаларига қара, Сенинг сўзингни тўла жасорат билан айтиш қувватини шу қулларингга эҳсон айла. 30 Азиз Ўѓлонинг Исо исми билан одамларга шифо бериш ва турли аломатлар, мўъжизалар яратиш учун қўлингни узатгин!» 31 Ибодат қилиб бўлгач, улар йиѓилиб турган жой силкиниб кетди. Ҳаммалари Муқаддас Руҳга тўлиб, Худонинг сўзини жасорат билан гапира бошладилар. 32 Инонганларнинг жамоати бир жон, бир тан эди. Ҳеч бири мулкидан бирон нарсани меники демас эди, ҳамма нарсани умумий деб билишар эди. 33 Ҳаворийлар эса Раббимиз Исо Масиҳ қайта тирилди, деб жуда таъсирчан тарзда гувоҳлик беришар эди. Худонинг буюк инояти барчада намоён бўлаётган эди. 34 Ораларида муҳтож киши йўқ эди. Чунки ерлари ёки уй-жойлари бор бўлганларнинг ҳаммаси мулкларини сотар, эвазига олган пулларини келтириб, 35 ҳаворийларнинг ихтиёрига топширардилар. Шу йўсинда пул ҳар бирига эҳтиёжига кўра тақсимланар эди. 36 Шулар каби Юсуф исмли, левитлар авлодига мансуб кипрлик бир киши бор эди. Ҳаворийлар унга Барнабо, яъни «далда берувчи» деган ном беришган эди. 37 У ўз ерини сотиб, пулини ҳаворийларнинг ихтиёрига топширди.

Ҳаворийлар 5

1 Яна Ҳанания деган бир киши билан хотини Саффира бор эдилар. Бу киши бир ерни сотиб, 2 хотинининг розилиги билан ўша пулдан бир қисмини олиб яширди, бир қисмини эса келтириб ҳаворийларнинг ихтиёрига топширди. 3 Бутрус унга деди: – Ҳй Ҳанания, нега энди сен шайтонга юрагингни бой бериб, Муқаддас Руҳга ёлѓон гапирдинг, ернинг пулидан бир қисмини олиб яширдинг? 4 Сотишдан олдин у сеники эмасмиди? Сотилгандан кейин ҳам пули сенинг ҳукмингда эмасмиди? Нима учун дилингда бундай ният қилдинг? Сен одамларга эмас, балки Худога ёлѓон гапирдинг. 5 Ҳанания бу сўзларни эшитиши биланоқ ерга йиқилиб жон берди. Буни эшитганларнинг ҳаммасини қаттиқ даҳшат қоплади. 6 Йигитлар ўликни кафанлашга киришдилар ва ташқарига чиқариб кўмдилар. 7 Бундан қарийб уч соат кейин, бўлиб ўтган воқеадан хабарсиз Ҳананиянинг хотини ҳам кириб келди. 8 Бутрус бурилиб, ундан сўради: – Менга айтгин, ерни шунчага сотдингизларми? – Ҳа, шунчага, – деди аёл. 9 Бутрус: – Нега сизлар Тангри Руҳини синаб кўришга келишдингизлар? Мана, эрингни кўмганлар эшикдан киришяпти. Ҳнди сени ҳам ташқарига олиб чиқишади, – деди. 10 Шу ондаёқ аёл Бутруснинг оёқларига йиқилиб, жон берди. Йигитлар ичкарига кириб, уни ўлиб ётган ҳолда кўрдилар. Ўлигини ташқарига олиб чиқиб, эрининг ёнига кўмдилар. 11 Бу воқеаларни эшитган бутун имонлилар жамоати ва бошқа ҳаммани қаттиқ даҳшат қоплади. 12 Халқ орасида ҳаворийларнинг қўллари билан кўп ажойиб ва мўъжизали ишлар содир бўлар эди. Ҳамма имонлилар якдиллик билан Сулаймон равоқида йиѓилиб турдилар. 13 Халқ шарафлаётган бўлса-да, аммо ташқаридан ҳеч ким улар билан қўшилишга журъат эта олмас эди. 14 Шунга қарамай, Исони Раббим деб тан олиб, жамоатга қўшилган эркак ва аёлларнинг сони тобора ортиб борар эди. 15 Бутрус ўтиб кетаётганда, ҳеч бўлмаса унинг сояси баъзилар устига тушсин деб, хасталарни кўчаларга чиқазиб, замбил ва каравотларга ётқизиб қўйишар эди. 16 Теваракдаги шаҳарлар аҳолиси ҳам Қуддусга кўплашиб келиб, ўзларининг касал ва ёмон руҳлардан қийналган одамларини келтирар эдилар. Қийналганларнинг ҳаммаси эса шифо топар эдилар. 17 Шунинг кетидан олий руҳоний ва унинг саддуқий мазҳабидаги барча маслакдошларининг ѓашлиги келди. 18 Ҳаворийларни қўлга олиб, давлат қамоқхонасига ташладилар. 19 Лекин Худованднинг фариштаси кечаси зиндоннинг эшикларини очиб, уларни ташқарига чиқариб қўйди. 20 «Боринглар, маъбадга чиқиб, бу абадий ҳаёт сўзларининг барини халққа айтаверинглар!» – деди фаришта. 21 Ҳаворийлар бу сўзга қулоқ солиб, эрта тонг маъбадга кириб таълим бера бошладилар. Шу пайтда олий руҳоний ва у билан бирга бўлганлар келиб, Исроил ўѓилларининг оқсоқоллар мажмуи бўлган Олий Кенгашни йиѓилишга чақирдилар, ҳаворийларни келтириш учун зиндонга одам юбордилар. 22 Лекин хизматкорлар бориб, зиндонда уларни топмай, қайтиб келиб: 23 – Биз қамоқхонани бутун эҳтиёткорлик билан қулфланган ва қоровулларни эшиклар олдида турган ҳолда кўрдик. Лекин очиб қараганимизда, ичкарида ҳеч кимни топмадик, – деган хабарни бердилар. 24 Маъбад миршаббошиси ва барча олий руҳонийлар бу сўзларни эшитиб, ҳайрон бўлишди. «Бу нима бўлиши мумкин?» деб ўйланиб қолдилар. 25 Ўша пайтда бир одам хабар олиб келиб: – Мана, сизлар зиндонга ташлаган одамлар маъбадда халққа таълим бериб юришибди, – деди. 26 Миршаббоши хизматчилари билан бирга бориб, уларни олиб келтирди. Халқ бизларни тошбўрон қилар, деб қўрққанлари учун уларга зўрлик ишлатмадилар. 27 Ҳаворийларни олиб келиб, Олий Кенгаш ҳузурида турѓизиб қўйишди. Олий руҳоний уларни сўроқ қилди: 28 – Бу исм асосида таълим берманглар, деб сизларга қаттиқ тақиқ қилмаганмидик? Мана, таълимотингиз билан Қуддусни тўлдириб юбордингизлар ва бу Одамнинг қонини бизнинг бўйнимизга туширмоқчисизлар, – деди. 29 Бутрус ва бошқа ҳаворийлар бунга жавобан: – Одамлардан кўра Худога кўпроқ итоат қилиш керак. 30 Сизлар ёѓочга осиб ўлдирган Исони ота-боболаримизнинг Худоси тирилтириб қўйди. 31 Исроил халқи гуноҳ қилишдан қайтиб кечирим топсин, деб Худо Исони юксалтириб, Ўзининг ўнг томонига ўтқазиб, Сарвар ва Халоскор қилиб қўйди. 32 Бизлар бу ишларнинг гувоҳларимиз. Шунингдек, Худога итоат қилганларга насиб бўладиган Муқаддас Руҳ ҳам гувоҳлик қилмоқда, – дедилар. 33 Кенгаш аъзолари буни эшитгач, қаттиқ ѓазабланиб ҳаворийларни ўлдиришга қасд қилдилар. 34 Лекин фарзий мазҳабидаги бир Таврот тафсирчиси, бутун халқнинг ҳурматини қозонган Гамалиэл исмли бир киши Кенгашда ўрнидан туриб, ҳаворийларни қисқа вақтга ташқарига чиқазиб туришни буюрди. 35 Сўнг Кенгаш аъзоларига хитоб қилди: «Ҳй Исроил эрлари, бу одамлардан эҳтиёт бўлинглар! Сизлар нима қилмоқчисизлар? 36 Мана, бундан олдин ўзини бир буюк кишидек кўрсатган Февда пайдо бўлди-ку, унга эса қарийб тўрт юз киши қўшилди. У ўлдирилди, унга қўшилганларнинг ҳаммаси эса тарқаб, йўқолиб кетишди. 37 Ундан кейин, аҳолини рўйхатга олиш ўтказилган вақтда жалилалик Яҳудо пайдо бўлиб, анча халқни орқасидан эргаштириб борди. Лекин у ҳам ҳалок бўлди ва унга эргашганларнинг барчаси тарқаб кетишди. 38 Ҳнди сизлар бу одамлардан қўл тортинглар, дейман, уларни қўйиб юборинглар! Чунки агар бу қилинган ташаббус, бу ҳаракат инсон иши бўлса, вайрон бўлади. 39 Лекин агар Худодан бўлса, сизлар уни бузолмайсизлар. Яна сиз ҳам Худога қарши уруш қилганлардан бўлиб қолманглар!» 40 Кенгаш аъзолари Гамалиэлнинг маслаҳатига кўнишди. Ҳаворийларни чақириб, уларни калтаклашга буюришди. Сўнг Исо номидан сўзлашларини тақиқлаб, уларни қўйиб юборишди. 41 Ҳаворийлар эса, Раббимиз Исо номи учун ҳақоратга сазовор бўлдик, деб қувониб, Кенгашдан чиқиб кетишди. 42 Улар ҳар куни маъбадда ва хонадонларда таълим бериш, Исо Масиҳ ҳақидаги Хушхабарни ёйишдан тинмас эдилар.

Ҳаворийлар 6

1 Исо шогирдлари кўпайиб бораётган ўша кунларда юнон тилида сўзлашувчи яҳудийлар орасидан ерли яҳудийларга қарши норозилик юз берди, чунки кундалик эҳтиёжларини улашиб бераётганда, уларнинг бева аёллари эътиборсиз қолардилар. 2 Ана шу сабабли, ўн икки ҳаворий Исо шогирдларининг жамини чақириб, бундай дедилар: «Биз Худонинг каломини ёйиш ишини четда қолдириб, дастурхонга хизмат қилишимиз яхши эмас. 3 Ҳй биродарлар, энди синалган ҳамда Муқаддас Руҳ ва ҳикматга тўлиб-тошган етти кишини орангиздан танлаб олинглар; уларни бу хизматга тайин этамиз. 4 Бизлар эса доимо ибодатга берилиб, Худо каломини ёйиш хизматида машѓул бўлайлик». 5 Бу таклиф бутун жамоатга маъқул тушди. Имони комил ва Муқаддас Руҳга тўлган Стефан исмли одамни, шунингдек, Филип, Прохор, Никанор, Тимон, Пармен ва яҳудий динига кирган антиохиялик Николайни сайладилар. 6 Уларни ҳаворийлар олдига турѓизиб қўйдилар. Ҳаворийлар эса уларнинг бошига қўлларини қўйиб дуо қилдилар. 7 Шундай қилиб, Худонинг каломи ёйилган сари, Қуддусдаги Исо шогирдларининг сони ниҳоятда кўпайиб борар эди. Айниқса, руҳонийлардан кўпчилик имонга бўйсунишар эди. 8 Бу пайт имони комил ва илоҳий қудратга тўлган Стефан халқ орасида буюк ва ажойиб мўъжизалар кўрсатар эди. 9 Ҳркинлар Синагогаси деган яҳудий жамоасидан баъзилари, шунингдек, Киринея, Искандария, Киликия ва Асиядан бўлган бир қанча кишилар Стефан билан баҳсга киришдилар. 10 Бироқ унинг сўзидаги ҳикмат ва Руҳга қарши туролмадилар. 11 Шунда баъзи одамларни гижгижлаб: «Бунинг Мусо ва Худога қарши куфр сўзлари айтганини эшитдик», – деб айтишга кўндирдилар. 12 Ҳл-халқни ва оқсоқоллар билан уламоларни қўзѓаб, Стефанга ҳужум қилишди-ю, уни тутиб олиб, Олий Кенгашнинг қошига судраб келишди. 13 Сохта гувоҳларни ёллаб, уларга бундай дегиздилар: «Бу одам ҳадеб шу муқаддас маъбад ва Тавротни ёмонлаб юрибди-ку. 14 Носиралик Исо бу жойни хароб қилади ва Мусонинг бизларга берган урф-одатларни ўзгартиради, деб айтганини эшитдик». 15 Шу пайт Олий Кенгашда ўтирганларнинг ҳаммаси Стефанга тикилиб қараб, унинг юзи бир фариштанинг юзига ўхшаб қолганини кўришди.

Ҳаворийлар 7

1 Олий руҳоний Стефандан: «Бу сўзлар ростми?» – деб сўради. 2 Стефан сўз бошлади: «Ҳй эрлар, биродарлар ва оталар, тингланглар! Отамиз Иброҳим Ҳорон шаҳрига кўчиб ўрнашишидан аввал, ҳали Месопотамияда бўлганда, улуѓвор Худованд унга зоҳир бўлиб: 3 „Ўз ерингдан, она юртингдан чиқиб, Мен сенга кўрсатадиган ерга кет“, – деган эди. 4 Ўшанда Иброҳим халдейларнинг юртидан чиқиб, Ҳорон шаҳрида истиқомат қилди. Отаси ўлгандан кейин, у ердан сизлар яшаётган бу ерга Худо уни кўчирди. 5 Бу ерда унга оёқ қўядиган бирон парча ерни бермади. Лекин ҳали унинг боласи йўқ экан, Худо бу юртни унга ва унинг зурриётига мулк қилиб беришни ваъда этди. 6 Худо унинг зурриёти бегона юртда ѓарибларча яшаб, тўрт юз йил қул бўлиб жабр-зулм кўражагини билдирди. 7 „Уларни қул қилиб олган халқни эса Мен ҳукм қиламан. Шундан кейин улар у ердан чиқиб, бу ерда Менга хизмат қиладилар“, – деди Худо. 8 Сўнгра уларга суннат аҳдини берди. Иброҳим эса Исҳоқ исмли ўѓил кўриб, уни саккиз кунлигида суннат қилди. Исҳоқ ҳам Ёқуб билан, Ёқуб эса ўн икки қабиламиз оталари билан шундай йўл тутди. 9 Оталар ѓаразга тўлиб, Юсуфни Мисрга сотдилар. Лекин Худо у билан бирга эди. 10 Худо Юсуфни бутун қайѓуларидан халос қилиб, унга ҳикмат берди, уни Миср подшоҳи Фиръавннинг ҳимматига сазовор этди. Фиръавн уни Миср ва бутун саройи устидан ҳоким қилиб қўйди. 11 Ундан сўнг бутун Миср ва Канъон ўлкалари бўйлаб қаҳатчилик юз берди-ю, буюк қайѓу даври бошланди. Оталаримиз озиқ-овқат топмайдиган бўлишди. 12 Ёқуб Мисрда буѓдой борлигини эшитиб, биринчи галда оталаримизни у ерга жўнатди. 13 Иккинчи гал борганларида эса, Юсуф ака-укаларига ўзини танитиб қўйди. Шу йўсинда Юсуфнинг авлоди Фиръавнга маълум бўлиб қолди. 14 Юсуф ҳам хабар юбориб, отаси Ёқубни ва етмиш беш нафардан иборат бутун уруѓ-аймоѓини чақиртириб олди. 15 Ёқуб Мисрга борди. Ўзи ва оталаримиз у ерда қазо қилдилар. 16 Сўнгра жасадлари Шакам шаҳрига келтирилиб, шакамлик Ҳамўр ўѓилларидан Иброҳимнинг кумуш пулга сотиб олган мақбарасига дафн этилдилар. 17 Худо Иброҳимга берган қасамли ваъдасини бажо келтириш вақти яқинлашганда, Исроил халқи Мисрда униб-ўсиб кўпайган эди. 18 У вақт Мисрда Юсуфни танимаган бошқа бир подшоҳ тахтга чиқди. 19 Бу подшоҳ авлодимизга қарши найранг ишлатди, ота-боболаримизга жабр-жафо ўтказди. Гўдакларини ташлаб, уларни ўлимга маҳкум этишга мажбур қилди. 20 Шу вақтда Худо жуда гўзал қилиб яратган Мусо туѓилди. У уч ой отасининг уйида боқилди. 21 Ташлаб кетилгандан сўнг, Фиръавннинг қизи уни топиб олиб, ўз ўѓли каби тарбия қилди. 22 Мусога мисрликларнинг ҳамма ҳикмати ўргатилиб, у сўзда ва ишда маҳоратли бўлди. 23 Мусо қирқ ёшга тўлганда, унинг юрагида биродарлари – Исроил ўѓилларини кўриш орзуси туѓилди. 24 Озор тортаётган бир одамни кўрганда, унинг тарафини олиб, мисрликни ўлдирди, ранжиганнинг ўчини олди. 25 „Худо мен орқали уларга нажот беришини биродарларим тушунар“, деб ўйлаган эди. Лекин улар тушунмади. 26 Ҳртаси куни Мусо уришаётганларни кўриб қолди. Уларни ярашишга ундаб: – Сизлар биродарсизлар; нега бир-бировларингизга озор беряпсизлар? – деди. 27 Лекин биродарига озор бераётган одам Мусони итариб: – Ким сени устимизга бошлиқ ва қози қилиб қўйди? 28 Кеча мисрликни ўлдирганинг каби мени ҳам ўлдирмоқчимисан? – деди. 29 Бу сўзларни эшитиб, Мусо қочиб кетди. Мидён диёрида мусофир бўлиб яшаб, у ерда икки ўѓил кўрди. 30 Қирқ йил тўлгандан кейин, Синай тоѓи саҳросида ёнаётган бутанинг алангаси ичидан Мусога Худованднинг фариштаси зоҳир бўлди. 31 Мусо бу манзарани кўриб ҳайратда қолди. Қараш учун яқинлашганда, Худованд унга хитоб қилиб: 32 „Мен оталарингнинг Худосиман, Иброҳим, Исҳоқ ва Ёқубнинг Худосиман“, – деди. Мусо эса қўрқувдан титраб, қарашга журъат эта олмас эди. 33 „Оёқ кийимларингни ечиб қўй, чунки сен турган жой муқаддас ердир, – деди унга Худованд. 34 – Мен Мисрда бўлган халқимнинг мусибатини кўриб, ноласини эшитдим ва уларни халос қилиш учун осмондан тушдим. Ҳнди бор, Мен сени Мисрга юбораман“. 35 Одамлар: „Сени ким бошлиқ ва қози қилиб қўйди?“ – деб рад этганлари ана шу Мусо эди. Бутада Мусога зоҳир бўлган фаришта орқали Худо Мусони бошлиқ ва халоскор қилиб юборди. 36 Исроил халқини Миср диёридан чиқарган, у ерда, Қизил денгизда ҳамда қирқ йил саҳрода ажойиб мўъжизалар яратиб юрган ўша Мусо эди. 37 Бу орада Исроил ўѓилларига: „Раббингиз – Худованд сизларга биродарларингиз орасидан мен каби бир Пайѓамбар зоҳир қилгай, Унга қулоқ солингизлар“, – деган ўша Мусо эди. 38 Саҳрода Худонинг уммати олдида бўлган, Синай тоѓида фариштанинг ҳузурида ҳамда ота-боболаримиз ҳузурида турган ўша Мусо эди. Фаришта бизга етказиш учун Мусога ҳаётбахш каломлар берган эди. 39 Аммо ота-боболаримиз унга бўйсунишни истамай, рад қилишди, кўнгилларини Миср томон мойиллантиришди. 40 Ҳорунга: „Бизларга бош бўладиган худолар яса, чунки бизни Миср еридан чиқарган Мусога нима бўлганини билмаймиз“, – дейишди. 41 Ўша кунларда бир бузоқни ясадилар. Бутга қурбонлик сўйиб, ўз қўллари яратганидан қувониб кетдилар. 42 Худо эса улардан юз ўгириб, осмон жисмларига топинишга уларни топшириб қўйди. Пайѓамбарларнинг китобида ёзилганидек: „Ҳй Исроил хонадони! Қирқ йил саҳрода кезганларингизда, Қурбонликлар сўйиб, Менга тасаддуқ бердингизмикин? 43 Сизлар-ку илоҳингиз Малукнинг чодирини, Худойингиз Кайвоннинг юлдузини кўтариб юрдингизлар. Ўзларингизга бут тимсолларини ясаб, Уларга сиѓиниб сажда қилдингизлар. Шу сабабли Мен сизларни Бобилдан нарига сургун қиламан“. 44 Саҳрода оталаримизнинг шаҳодат чодири бор эди. Бу чодир худди Худонинг Мусога буюрган тасвирида ясалган эди. 45 Чодирни қабул қилган оталаримиз Наби Ясу билан бирга юришди. Худо қувган халқларнинг мол-мулкини эгаллаб олган сайин, чодирни ўзлари билан олиб боришарди. Довуднинг кунларига қадар чодир ораларида қолди. 46 Худонинг меҳрини қозонган Довуд: „Ёқубнинг Худосига бир маскан қуриб берай“, – деб орзуманд бўлди. 47 Ниҳоят Довуд ўѓли Сулаймон Худога уй қуриб берди. 48 Шунга қарамасдан, Худойи Таоло инсон қўли билан қурилган маъбадларда яшамайди. У пайѓамбар оѓзи ила айтганки: 49 „Осмон – Менинг тахтим, Ер эса – пойандозим экан, Сизлар Менга қандай уй қурасизлар? – деб айтади Худованд, – Ёки Менинг ором топишим учун Қандай маскан бор экан? 50 Буларнинг ҳаммасини яратган Менинг қўлим эмасми?“ 51 Ҳй энсаси қотганлар! Юраги ва қулоқлари суннат бўлмаганлар! Оталарингиз каби сизлар ҳам доимо Муқаддас Руҳга қарши турасизлар. 52 Оталарингиз пайѓамбарлардан қайси бирини қувѓин қилишмаган? Солиҳ Кишининг келишини башорат қилиб айтганларни ҳам ўлдиришган-ку. Сизлар ҳам энди Ўшанинг хоинлари ва қотиллари бўлиб қолдингизлар. 53 Сизлар Илоҳий Қонунни фаришталар буйруѓи билан олиб, ўша Қонунга риоя қилганингиз йўқ!» 54 Кенгаш аъзолари бу сўзларни эшитгач, қутуриб жўшиб, Стефанга қарши тишларини ѓижирлатдилар. 55 Муқаддас Руҳга тўлган Стефан эса осмонга тикилиб қараб, Худонинг улуѓворлигини ва Худонинг ўнг томонида турган Исони кўрди. 56 «Мана, мен осмоннинг очилиб кетганини ва Худонинг ўнг томонида турган Инсон Ўѓлини кўряпман!» – деди. 57 Улар бўлса қулоқларини бекитиб, овозлари борича қичқириб, ҳаммалари Стефан устига ёпирилди. 58 Уни шаҳардан ташқарига судраб чиқиб, тошбўрон қилишди. Унга қарши гувоҳликка ўтганлар эса кийимларини Шоул деган бир йигитнинг пойига қўйишди. 59 Стефанни тошбўрон қилаётганларида, у ибодат қилиб: «Ё Раббим Исо, руҳимни қабул қилгин!» – деди. 60 Охири тиз чўкиб, баланд овоз билан хитоб қилди: «Ё Раббий, бу гуноҳни уларга қўйма!» Шуни айтиб, жон берди.

Ҳаворийлар 8

1 Стефаннинг ўлдирилишини Шоул маъқуллаган эди. Ўша куннинг ўзида Қуддусдаги имонлилар жамоатига қарши кескин қувѓин даври бошланди. Ҳаворийлардан бошқа ҳамма Яҳудия ва Самариянинг ҳар хил жойларига тарқаб кетдилар. 2 Баъзи диндор одамлар Стефанни кўмиб, у учун катта йиѓи қилдилар. 3 Шоул эса имонлилар жамоатини талон-тарож қилар эди. Уйма-уй юриб, эркакми, хотинми, ҳаммани судраб қамоқхонага берар эди. 4 Шу орада тарқалиб кетганлар Инжил Хушхабарини тарѓиб қилиб юришди. 5 Филип Самария шаҳрига келиб, унинг аҳлига Масиҳни тарѓиб қилди. 6 Филипнинг сўзини тинглашиб ва қилаётган мўъжизаларини кўришиб, бутун халқ унга қулоқ солди. 7 Чунки ёмон руҳларга гирифтор бўлган кўп кишилардан руҳлар баланд овоз билан бақириб чиқар, анчагина шолу чўлоқлар эса шифо топарди. 8 Шундай қилиб, у шаҳарга катта хурсандчилик келди. 9 Самария шаҳрида сеҳргарлик қилган, ўзини буюк бир одам қилиб кўрсатиб, шаҳар аҳолисини ҳайратда қолдириб келаётган Симун исмли бир киши бор эди. 10 Каттаю кичик ҳамма унга қулоқ осиб: «Бу Худонинг буюк қудрати!» – деб айтар эди. 11 Симун анча вақтдан бери ўзининг сеҳр-жоду ишлари билан халқни ҳайратда қолдириб келгани учун, ҳамма унга қулоқ беришар эди. 12 Лекин Худонинг Шоҳлиги ва Исо Масиҳ тўѓрисидаги Хушхабарни келтирган Филипни тинглашиб, кўп эркак ва хотин унинг сўзига ишонди ва сувга чўмиб имон келтирди. 13 Симуннинг ўзи ҳам ишониб, сувда имон келтирди. У Филипнинг қилаётган ажойиб ва қудратли мўъжизаларини кўрган сайин ҳайратга тушиб, Филипдан ажралмайдиган бўлиб қолди. 14 Қуддусда қолган ҳаворийлар эса, самарияликлар ҳам Худонинг каломини қабул қилибди, деб эшитганларида, Бутрус билан Юҳаннони уларнинг олдига юборишди. 15 Бутрус билан Юҳанно у ерга келгач, самариялик имонлилар Муқаддас Руҳни қабул қилиши учун ибодат қилишди. 16 Чунки уларнинг бирортасига ҳам Муқаддас Руҳ тушмаган эди. Улар Исони Раббимиз деб тан олиб, сувда имон келтиришган эди, холос. 17 Ҳаворийлар уларнинг бошига қўл қўйиши биланоқ улар Муқаддас Руҳни қабул қилишди. 18 Ҳаворийларнинг қўл қўйиши билан Муқаддас Руҳ берилганини Симун кўриб, уларга пул келтирди-да: 19 – Менга ҳам бу қудратни беринглар, токи, кимнинг бошига қўлларимни қўйсам, Муқаддас Руҳни қабул қиладиган бўлсин! – деди. 20 Лекин Бутрус унга: – Кумушинг сен билан бирга ҳалок бўлсин; сен Худонинг ҳадясини пул билан олиш мумкин деб хаёл қилдинг, – деди. 21 – Бу ишда сенинг на ҳиссанг бор ва на қисматинг бор, чунки Худо олдида юрагинг тўѓри эмас. 22 Ҳнди бу ёмонлигингдан тавба қилиб Худога ёлвор, балки юрагингнинг ниятидан кечар. 23 Чунки сенинг аччиқ зардага тўлган ва ёвузлик занжирига боѓланганингни кўряпман. 24 Симун бунга жавобан: – Мен учун сизлар Раббингизга ёлвориб сиѓининглар, таѓин айтганларингиздан бири бошимга тушмасин! – деди. 25 Бутрус билан Юҳанно у ерда Худонинг каломини ваъз қилиб, шаҳодат бергандан кейин, Самариянинг яна кўп қишлоқларига Хушхабарни етказиб, Қуддусга қайтиб кетдилар. 26 Шу пайтда Филипга Худованднинг фариштаси гапириб: «Ўрнингдан тур ва жануб томон, Қуддусдан Ѓазага борадиган саҳро йўлига бор!» – деди. 27 Филип эса йўлга равона бўлди. Ўша вақтда Ҳабашистон маликаси Кандакининг вазири, маликанинг бутун хазиналари мудири бўлган ҳабашистонлик бир амалдор ўз ватанига қайтиб кетаётган эди. У Худога топиниш учун Қуддусга бориб келган, 28 аравасида Ишаъё пайѓамбарнинг китобини ўқиб ўтирган эди. 29 Муқаддас Руҳ Филипга: «Яқинлашиб бу аравага ҳамроҳ бўлгин!» – деди. 30 Филип ҳабашнинг олдига чопиб борди. Унинг Ишаъё пайѓамбарнинг китобини ўқиб турганини эшитиб: – Ўқиётганингни тушуняпсанми? – деб сўради. 31 – Менга йўл-йўриқ кўрсатувчи бўлмаса, қандай тушуна оламан? – деди ҳабаш. Филипдан ўз ёнига чиқиб ўтиришни илтимос қилди. 32 Унинг Тавротдан ўқиётган жойи эса бу эди: «У қўй каби бўѓизлашга етакланди. Қўзи жун қирқувчиси олдида қандай индамай турса, У ҳам Ўз оѓзини очмади. 33 У хўрланиб ҳаққониятдан маҳрум бўлди, Ер юзидаги умрига хотима берилди. Унинг насл-насабини ким зикр этур?» 34 Амалдор Филипга қараб: – Сендан илтимос қиламан, пайѓамбар буни ким ҳақида айтяпти? Ўзи ҳақидами ёки бошқа киши ҳақидами, менга айт-чи, – деди. 35 Филип эса ўша оятдан бошлаб, Исо ҳақидаги Хушхабарни унга баён қилди. 36 Йўлда давом этиб кетаётганларида, сув бор бир жойга келдилар. Амалдор: – Мана, сув! Менинг чўмиб имон келтиришимга нима тўсқинлик қилади? – деди. 37 [Филип унга: – Агар бутун қалбинг билан ишонсанг бўлади, – деди. Амалдор: – Исо Масиҳ – Худонинг Ўѓли деб ишонаман, – деди.] 38 Ўшанда аравани тўхтатишга буюриб, Филип билан амалдор иккаласи ҳам сувга тушишди, Филип амалдорни сувга чўмдириб имонга киритди. 39 Улар сувдан чиққач, Муқаддас Руҳ [амалдорнинг устига тушиб келди ва Худованднинг фариштаси] Филипни кўтариб кетди. Амалдор бошқа уни кўрмадию, қувониб ўз йўлида давом этди. 40 Филип Ашдод шаҳрида пайдо бўлди ва Кесарияга келгунча йўл юриб, ҳамма шаҳарларда Хушхабарни тарѓиб қилди.

Ҳаворийлар 9

1 Шоул ҳали ҳам Исо Масиҳнинг шогирдларига қарши қатлу қирѓин таҳдидлари билан нафас олиб юрар эди. У олий руҳонийнинг ҳузурига бориб, 2 Дамашқ шаҳридаги яҳудий ибодатхоналари учун мактублар сўради. Бу таълимотнинг изидан бораётган кимсани топса, у эркак ёки хотин бўлишидан қатъи назар, кишанлаб Қуддусга келтирмоқ ниятида эди. 3 Йўли Дамашққа яқинлашганда, тўсатдан осмондан тушган нур унинг атрофини ярқиратиб юборди. 4 У ерга йиқилган заҳоти: – Шоул, Шоул! Нега Мени қувѓин қиляпсан? – деган овозни эшитди. 5 Шоул: – Ё Раббий, Сен кимсан? – деди. – Мен сен қувѓин қилаётган Исоман. Нишга қарши тепишинг қийин, – деди У. 6 Шоул ваҳималаниб, титроқ билан: – Ё Раббий, нима қилишимни буюрасан? – деди. Исо унга: – Қани, ўрнингдан туриб шаҳарга кир, унда нима қилишинг кераклиги сенга айтилади, – деди. 7 Шоулнинг ҳамроҳлари овозни эшитиб, лекин ҳеч кимни кўрмасдан, қотиб қолгандилар. 8 Шоул ердан туриб кўзларини очганда, ҳеч нарса кўринмас эди. Уни қўлидан тутиб, Дамашқ шаҳрига келтирдилар. 9 Уч кунгача кўзлари кўрмай қолди, на еди ва на ичди. 10 Дамашқ шаҳрида Ҳанания деган Исонинг шогирди бор эди. Раббимиз Исо ваҳийда унга кўриниб: – Ҳй Ҳанания! – деди. – Лаббай, Раббим! – деди у. 11 Раб унга деди: – Ўрнингдан тур ва Тўѓри деган кўчага бориб, Яҳудонинг уйидаги Тарс шаҳарлик Шоул исмли одамни сўрагин. Шу маҳалда у ибодат қиляпти. 12 Ваҳийда Ҳанания исмли бир одам унинг ёнига келганини ва кўзлари очилиши учун қўлларини унинг бошига қўйганини кўрди. 13 Ҳанания жавоб берди: – Ё Раббий, бу одам Қуддусда Сенинг азизларингга қанча ёмонлик қилгани ҳақида кўп одамлардан эшитдим. 14 Бу ерда ҳам Сенинг исмингни айтганларнинг ҳаммасини тутқунга солиш учун олий руҳонийлардан ижозат олибди-ку, – деди. 15 Раббимиз Исо унга шундай деди: – Сен боравер, мана бу одам Менинг исмимни турли халқлар, подшоҳлар ва Исроил ўѓиллари олдида улуѓлаш учун танланган қуролимдир. 16 Менинг исмим учун у қанчалар азоб чекиши керак эканини Ўзим унга кўрсатаман. 17 Ҳанания бориб ўша уйга кирди. Шоулнинг бошига қўлларини қўйиб: – Биродарим Шоул! Келаётган йўлингда сенга кўринган Раббимиз Исо, кўзларинг яна кўриши ва Муқаддас Руҳга тўлишинг учун мени юборди, – деди. 18 Ўша заҳоти Шоулнинг кўзларидан парда тушгандай бўлиб, кўра бошлади. Ўрнидан турибоқ, сувга чўмиб имон келтирди. Сўнг овқат еб, қувватга кирди. 19 Шоул бир неча кун Дамашқдаги Исо шогирдлари билан бирга бўлди. 20 У дарҳол Исо Худонинг Ўѓли экани ҳақида яҳудий ибодатхоналарида тарѓибот қила бошлади. 21 Ҳшитганлар эса ҳайратда қолиб: «Қуддусда бу исмни айтганларни қириб ташлаган, кишанлаб олий руҳонийларга олиб бориш учун бу ерга келган унинг ўзи эмасми?» – деб айтишарди. 22 Шоул эса тобора нуфузини ошириб борарди. Исонинг Масиҳлигига доир ишонарли далилларни олѓа суриб, Дамашқда турган яҳудийларни довдиратиб қўярди. 23 Орадан неча кунлар ўтиб, ниҳоят яҳудийлар сўз бириктириб, Шоулни ўлдиришга қарор қилишди. 24 Уни ўлдириш учун кечаю кундуз шаҳар дарвозалари олдида пойлаб туришар эди. Лекин уларнинг қасди Шоулга аён бўлди. 25 Кечаси шогирдлар уни саватга солиб, девордан тушириб юборишди. 26 Шоул Қуддус шаҳрига етиб боргач, у ердаги Исо шогирдларига қўшилиб, иноқлашишга уринди. Лекин унинг Исо шогирди бўлганига ҳеч ким ишонмай, ундан қўрқишарди. 27 Ўшанда Барнабо Шоулни ҳаворийларнинг ҳузурига бошлаб келди ва унинг йўлда Исони қандай кўриб, Исо унга нима деб сўзлаганини, Дамашқда Исонинг номи билан қандай довюраклик билан ваъз айтганини уларга айтиб берди. 28 Бундан кейин Шоул энди улар билан бирга юрадиган бўлиб, Қуддусда Раббимиз Исонинг номи билан қўрқмасдан тарѓибот қиларди. 29 Юнон тилида сўзлашувчи яҳудийлар билан ҳам суҳбатлашиб баҳслашарди. Улар эса Шоулни ўлдириш пайига тушдилар. 30 Имонли биродарлари буни эшитгач, Шоулни Кесариягача кузатиб, Тарсга жўнатишди. 31 Шундай қилиб, Яҳудия, Жалила ва Самария юртлари бўйлаб имонлилар жамоати тинчликка эришди. Жамоат Худодан қўрқиб тобора ривож топар, Муқаддас Руҳдан жасурланиб, сон жиҳатдан кўпайиб борарди. 32 Бу орада Бутрус ҳамма жойларни айланиб чиқиб, Лўд шаҳрида турган имонлиларнинг олдига ҳам борди. 33 У ерда саккиз йилдан бери тўшагидан турмаган Еней исмли бир шол одамни кўрди. 34 Бутрус унга: – Еней, Исо Масиҳ сенга шифо беряпти. Ўрнингдан тур, кўрпа-тўшагингни йиѓиб қўй! – деди. Еней ўша заҳоти ўрнидан туриб кетди. 35 Лўд шаҳри ва Шарон даласида яшаганларнинг ҳаммаси у кишининг ҳолини кўрди-да, Исони Раббимиз деб тан олиб, имон келтирдилар. 36 Яффада Исонинг шогирди бўлган Тавита исмли бир аёл бор эди. Бу отнинг таржимаси «оҳу» демакдир. Бу аёл ихлосмандлик билан хайрли ишларга берилиб, кўп садақа қилар эди. 37 Худди ўша кунларда у касалланиб ўлди. Уни ювиб, болохонага қўйишди. 38 Лўд шаҳри Яффага яқин бўлгани учун, Бутруснинг у ерда эканини эшитиб қолган шогирдлар унинг ҳузурига икки кишини юбориб: «Тезда бизнинг олдимизга келгин!» – деб илтимос қилишди. 39 Бутрус ўрнидан қўзѓалиб, улар билан бирга кетди. Уйга етиб келгач, уни болохонага олиб киришди. Бутун бевалар унинг ёнига тўпланиб, дод-фарёд қилар, Оҳунинг тириклигида тиккан кўйлак ва жомаларини кўрсатишарди. 40 Бутрус эса ҳаммани ташқарига чиқазгандан кейин, тиз чўкиб ибодат қилди ва жасадга қараб: – Тавита, ўрнингдан тур! – деди. Шунда аёл кўзларини очди-да, Бутрусни кўриб, ростланиб ўтирди. 41 Бутрус қўлини узатиб, уни турѓизиб қўйди. Сўнг имонлилар билан бева аёлларни чақириб, тирик ҳолдаги аёлни уларга топширди. 42 Бу ҳодиса бутун Яффага маълум бўлди ва кўп одамлар имон келтириб, Исони Раббим деб тан олдилар. 43 Бутрус анча вақт Яффада Симун исмли бир кўнчининг уйида турди.

Ҳаворийлар 10

1 Кесария шаҳрида Корнилий исмли бир одам бор эди. У «Итальян» деган полкда юзбоши, 2 бутун хонадони билан Худодан қўрқадиган диндор бир одам эди. Халққа кўпдан-кўп садақа бериб, доимо Худога ибодат қиларди. 3 Бир куни тушдан сўнгги соат учлар чамасида Худонинг бир фариштаси унинг олдига келганини у ваҳийда очиқ кўрди. Фаришта унга деди: – Корнилий! 4 – Лаббай, Ҳазрат? – деди Корнилий унга ваҳима билан тикилиб. Фаришта деди: – Қилган ибодату садақаларинг Худо ҳузурида ижобат бўлди. 5 Ҳнди Яффага одамлар юбориб, Бутрус лақабли Симун деган кишини олдингга чақиртир. 6 У уйи денгиз бўйида бўлган Симун исмли кўнчиникида меҳмон бўлиб турибди. [Унинг сенга айтадиган сўзларидан ўзинг билан бутун хонадонинг нажот топасизлар.] 7 Унга гапирган фаришта кетгандан сўнг, Корнилий хизматкорларидан иккисини ва унинг хусусий вазифадори бўлган диндор бир аскарни чақирди. 8 Уларга ҳамма нарсани тушунтириб, Яффага жўнатди. 9 Ҳртаси куни туш чамасида, бу одамлар йўл юриб шаҳарга яқинлашарканлар, Бутрус ибодат қилиш учун томга чиқди. 10 У оч қолганини ҳис этиб, овқат егиси келди. Овқатни тайёрлар эканлар, у руҳланиб ўзини йўқотди. 11 Осмон очилиб, катта рўмолга ўхшаш бир идиш тўрт бурчагидан осилган ҳолда пастга тушиб келаётганини кўрди. 12 Рўмолнинг ичида ерга хос ҳар хил тўрт оёқли ва судралувчи ҳайвонлар ҳамда кўкда учувчи қушлар бор эди. 13 Бир овоз унга хитоб қилиб: – Бутрус, тур ва сўйиб егин! – деди. 14 Бутрус: – Асло, ё Раббим! Мен мутлақо ифлос ёки ҳаром нарса еган эмасман, – деди. 15 Яна овоз иккинчи марта унга эшитилиб: – Худо ҳалол деганини сен ҳаром дема! – деб айтди. 16 Бу манзара уч марта такрорланди. Сўнг идиш яна осмонга кўтарилди. 17 Бутрус гангиб қолган эди. Мен кўрган ваҳийнинг нима маъноси бор экан, деб ўйлаб турганда, Корнилий томонидан юборилган одамлар Симуннинг уйини суриштириб дарвоза бўсаѓасида тўхтаб қолишди. 18 Улар овозларини баландлатиб: – Бутрус лақабли Симун шу ердами? – деб сўрашди. 19 Бутрус эса ҳануз ваҳийни ўйлаб, мулоҳазага чўмиб ўтирарди. Муқаддас Руҳ унга: «Мана, уч киши сени излаяпти. 20 Ўрнингдан тургин-да, пастга туш ва ҳеч шубҳа қилмасдан улар билан бирга боргил, чунки уларни Мен юбордим», – деди. 21 Бутрус пастга тушиб, Корнилий томонидан юборилган одамларга: – Сизлар излаётган одам мен бўламан. Нима юмуш билан бу ерга келдингизлар? – деди. 22 Улар Бутрусга: – Корнилий исмли, бутун яҳудий халқи орасида яхши ном чиқарган, солиҳ, Худодан қўрқадиган бир юзбоши бор. Муқаддас фаришта унга, сени ўз уйига чақиртириб, айтганларингга қулоқ беришини буюрибди, – дейишди. 23 Шунда Бутрус уларни ичкарига чорлаб, меҳмон қилди. Ҳртаси куни Бутрус жойидан қўзѓалиб, келганлар билан йўлга чиқди. Яффадаги имонлилардан баъзи одамлар ҳам унга ҳамроҳ бўлди. 24 Иккинчи куни Кесарияга келишди. Корнилий эса ўз қариндошлари ва яқин дўстларини бир жойга тўплаб, уларни кутиб турарди. 25 Бутрус ичкарига кирганда, Корнилий уни қаршилаб, оёқларига йиқилиб сажда қилди. 26 Бироқ Бутрус: – Тур, мен ҳам бир инсонман, – деди-ю уни оёққа турѓизди. 27 Бутрус Корнилий билан суҳбатлашиб уйга кираркан, тўпланиб турган катта жамоани кўрди. 28 Уларга айтди: – Бошқа қабила кишиси билан алоқа қилиш, иноқлашиш яҳудий бир одам учун жоиз эмаслигини биласизлар. Лекин Худо ҳеч бир одамни ифлос ёки ҳаром деб ҳисобламаслик лозимлигини менга кўрсатди. 29 Шунинг учун мен чақирилганимда, сўз қайтармай келдим. Ҳнди айтинглар-чи, нима учун мени чақирдингизлар? 30 Корнилий сўз бошлади: – Бундан тўрт кун аввал, салкам айни шу маҳалда мен уйимда рўза тутардим. Соат учда ибодат қилаётганимда, бирданига порлоқ кийимли бир одам рўпарамда пайдо бўлди. 31 «Корнилий! – деди у. – Худо ибодатингни эшитди ва садақаларингни мақбул топди. 32 Ҳнди Яффага одам юбор, денгиз бўйидаги кўнчи Симуннинг уйида меҳмон бўлиб турган Бутрус лақабли Симунни чақиртир. Унинг сенга айтадиган сўзлари бор», – деди. 33 Мен ҳам ўша заҳоти сенинг олдингга одамларни юбордим ва хайрият, келганинг яхши бўлди-да. Ҳнди Худо сенга буюрган сўзларининг ҳаммасини тинглаш учун биз барчамиз бу ерда Худонинг ҳузурида ҳозирмиз. 34 Бутрус сўз бошлади: «Ҳақиқатан, Худонинг юз-хотир қилмаслигини, балки Ундан қўрққан ва тўѓрилик ила иш тутган ҳаммани миллатига қарамай қабул қилишини мен энди чинакамига тушундим. 36 Худо Ўз каломини Исроил ўѓилларига юбориб, Исо Масиҳ номидан тинчлик муждасини эълон қилди. Исо Масиҳ эса ҳамманинг Раббидир. 37 Яҳё пайѓамбар ваъз қилиб, халқни сувда тавба қилдириб юргандан кейин, Жалиладан бошлаб бутун Яҳудия юрти бўйлаб содир бўлган воқеаларни сизлар биласизлар. 38 Носира шаҳридан чиққан Исони Худо юборди. Худонинг Ўзи Исо билан бирга бўлгани учун, У Муқаддас Руҳ ва қудратга тўлган ҳолда эзгулик қилар, иблиснинг золим ҳукми остида қийналиб юрганларнинг ҳаммасини соѓайтирар эди. 39 Мана биз яҳудийларнинг мамлакатида ва Қуддус шаҳрида Исонинг қилган барча ишларига гувоҳмиз. Унинг Ўзини эса ёѓочга осиб ўлдирдилар. 40 Аммо Худо учинчи куни Уни тирилтириб, кўзларга намоён қилди. 41 Исо тирилгандан кейин бутун халққа эмас, балки Худо олдиндан танлаган, У билан еб-ичган шоҳидларга – бизларгагина зоҳир бўлди. 42 Худо Исони тиригу ўликларни ҳукм қилувчи этиб тайинлаган. Бу ҳақда гувоҳлик бериб, халққа ваъз айтишимизни Худонинг Ўзи буюрган. 43 Исога инонган ҳар бир кишининг гуноҳлари Унинг номи билан кечирилади, деб қадимий пайѓамбарларнинг ҳаммаси ҳам шаҳодат берганлар». 44 Бутрус ҳали гапириб турганда, каломни эшитаётганларнинг барчаси устига Муқаддас Руҳ тушди. 45 Бутрус билан бирга келганлар Исога ишонган яҳудийлар эди. Муқаддас Руҳ ѓайрияҳудийларга ҳам насиб бўлганини улар кўриб, ҳайратда қолдилар. 46 Чунки у кишиларнинг янги тилларда сўзлашиб, Худони улуѓлаётганларини эшитиб туришарди. Шунда Бутрус сўз олди: 47 «Худди бизлар каби Муқаддас Руҳни қабул қилган бу одамларнинг сувга чўмиб имон келтиришига ким моне бўла олар экан?» – деди-ю, 48 уларни Исо Масиҳ номи билан чўмдиришни буюрди. Шундан кейин улар Бутрусдан бир неча кун қолишини илтимос қилишди.

Ҳаворийлар 11

1 Ѓайрияҳудийлар ҳам Худонинг сўзини қабул қилибди, деган хабар ҳаворийларнинг ва Яҳудиядаги имонлиларнинг қулоѓига етиб келди. 2 Шу сабабдан Бутрус Қуддус шаҳрига борганда, суннатчилар унга таъна қилиб: 3 «Сен суннат қилинмаган одамларнинг олдига кириб, улар билан бирга еб-ичибсан-ку!» – дейишди. 4 Бутрус эса бўлиб ўтган воқеаларни бир бошдан уларга нақл қилишга тушди: 5 «Мен Яффа шаҳрида ибодат қилаётган эканман, ўзимни йўқотиб ваҳий кўрдим: мана, катта рўмолга ўхшаш бир идиш тўрт бурчагидан осилган ҳолда осмондан тушиб, то олдимгача келаётган экан. 6 Унинг ичига назар солсам, ер юзининг тўрт оёқли, ваҳший ва судралувчи ҳайвонларини ҳамда кўкда учувчи қушларни кўрдим. 7 Ўшанда: – Бутрус, тур ва сўйиб егин! – деган бир овозни эшитдим. 8 Мен эса: – Асло, ё Раббим! Менинг оѓзимга мутлақо ифлос ёки ҳаром нарса кирган эмас, – дедим. 9 Овоз иккинчи марта осмондан эшитилиб: – Худо ҳалол деганини сен ҳаром дема, – деди менга. 10 Бу манзара уч марта такрорланди. Кейин ҳаммаси яна осмонга кўтарилди. 11 Мана, ўша заҳоти Кесариядан менга юборилган уч одам мен турган уйнинг рўпарасида тўхтаб қолди. 12 Муқаддас Руҳ эса ҳеч шубҳаланмай улар билан бирга боришимни айтди. Шундай қилиб, бу олти биродар ҳам менга ҳамроҳ бўлишди, улар билан бирга ўша одамнинг уйига кирдик. 13 У эса уйида пайдо бўлган фариштани қандай кўрганини бизларга айтиб берди. Фаришта унга: „Яффага одамлар юбор, Бутрус лақабли Симунни чақиртир. 14 У сенга айтадиган сўзларидан ўзинг билан бутун хонадонинг нажот топасизлар“, – деб айтибди. 15 Мен гапира бошлаганимдаёқ, даставвал бизнинг устимизга тушган Муқаддас Руҳ уларнинг устига ҳам тушиб келди. 16 Шунда мен Раббимиз Исонинг: „Яҳё пайѓамбар одамларни сувга чўмдириб тавба қилдирган, сизлар эса Муқаддас Руҳга чўмдириласизлар“, – деган сўзини эсга олдим. 17 Агар Худо бизга берган ҳадяни Раббимиз Исо Масиҳга худди биздай инонган мана буларга ҳам берган бўлса, унда мен ким бўлдимки, Худога қаршилик қила олсам?» 18 Бу сўзларни эшитиб, улар тинчланди. «Худо ѓайрияҳудийларни ҳам тавба қилдириб, абадий ҳаёт насиб қилар экан», – деб Худони олқишлашди. 19 Стефаннинг ўлдирилиши билан бошланган қувѓин оқибатида тарқалиб кетган имонлилар шу орада Худонинг каломини яҳудийлардан бошқа ҳеч кимга билдирмай, Финикия, Кипр ва Антиохиягача етиб борган эдилар. 20 Антиохия шаҳрига келган баъзи бир кипрлик ва киринеялик кишилар эса Раббимиз Исонинг Хушхабарини у ердаги юнонларга ҳам етказдилар. 21 Раббимизнинг кучи улар орқали амал қилаётгани учун ҳам кўпчилик Исони Раббим деб имон келтирди. 22 Бу ҳақда Қуддусдаги имонлилар жамоатининг қулоѓига хабар етиб келгач, Барнабога Антиохияга боришни топширдилар. 23 Барнабо у ерга келганда, Худо иноятининг самарасини кўриб қувонди. Раббимиз Исога чин кўнгилдан берилинглар, деб ҳаммага далда берди. 24 У Муқаддас Руҳ ва имонга тўлган, хушфеъл одам бўлгани учун, халқнинг талай қисми Исони Раббим деб қабул қилди. 25 Кейин Барнабо Шоулни ахтариб, Тарсга борди ва уни топиб, Антиохияга келтирди. 26 Бир йил мобайнида улар имонлилар жамоати билан тўпланиб, талай одамга таълим беришди. Биринчи марта Антиохия шаҳрида Исо шогирдлари Масиҳий деган номни олдилар. 27 Ўша кунларда Антиохияга Қуддусдан баъзи пайѓамбарлар келди. 28 Улардан Агав дегани Муқаддас Руҳдан руҳланиб қад ростлади-да, бутун дунёда оѓир қаҳатчилик бўлишини каромат қилди. (Бу воқеа Қайсар Клавдий даврида содир бўлди.) 29 Шунда шогирдларнинг ҳар бири қўлидан келганича, Яҳудияда яшовчи имондошларига ёрдам юборишга аҳд қилишди. 30 Бу аҳдни амалга ошириб, йиѓилган нафақаларни Барнабо ва Шоул орқали жамоатнинг оқсоқолларига юборишди.

Ҳаворийлар 12

1 Ўша кунларда подшоҳ Ҳирод имонлилар жамоатидан баъзиларига озор бериш учун қўл кўтарди. 2 Юҳаннонинг акаси Ёқубни қилич билан чопиб ўлдирди. 3 Бу яҳудийларга ёққанини кўриб, унинг ортидан Бутрусни ҳам қўлга олди. Ана шу воқеалар яҳудийлар хамиртурушсиз нон ёпадиган Фисиҳ байрамида содир бўлди. 4 Ҳирод Бутрусни зиндонга қамаб, Фисиҳ байрамидан кейин халқ олдига чиқариш нияти бор эди. Уни қўриқлаш учун ҳар бири тўрт аскардан иборат тўрт дастага топширди. 5 Бутрус шундай зиндонда тутиларкан, имонлилар жамоати унинг учун ихлос билан Худога ибодат қилар эди. 6 Ҳирод уни чиқармоқчи бўлган кундан аввалги кечаси Бутрус икки аскар ўртасида, иккита занжир билан кишанланган ҳолда ухлаётган эди. Ҳшикнинг ёнидаги қоровуллар эса зиндонни қўриқлашар эди. 7 Ногаҳон Худованднинг фариштаси Бутруснинг ёнида пайдо бўлиб, ҳужрада нур порлади. Фаришта Бутруснинг биқинига туртиб: – Тезроқ ўрнингдан тур! – деб уни уйѓотди. Шу ондаёқ қўлларидаги занжирлар тушиб кетди. 8 Фаришта Бутрусга: – Камарингни боѓла, чориқларингни кий! – деди. У шундай қилди. Кейин фаришта: – Тўнингни кий, орқамдан юр! – деди. 9 Бутрус чиқиб, унинг орқасидан кетди. Фақат фаришта қилаётган ишнинг ўнг ёки туш эканини уқмай, ваҳий кўраётганини ўйлар эди. 10 Биринчи ва иккинчи қоровулхоналардан ўтиб, шаҳарга чиқадиган темир дарвозага келишди. Дарвоза ўзидан-ўзи уларга очилди. Ташқарига чиқиб, бир кўчани босиб ўтишди. Ногаҳонда Бутруснинг ёнидаги фаришта ѓойиб бўлди. 11 Бутрус ўзига келгач: «Ҳнди мен чиндан кўрдим, Раббим фариштасини юбориб, мени Ҳирод қўлидан ва яҳудий халқининг бутун қасд-адоватидан қутқазди», – деди. 12 У бўлиб ўтган воқеаларнинг фарқига етган заҳоти Марк лақабли Юҳаннонинг онаси Марямнинг уйига етиб келди. У ерда бир талай одам тўпланиб, ибодат қилаётган эди. 13 Бутрус дарвозани тақиллатгач, Рода исмли бир хизматкор қиз қулоқ солгани чиқди. 14 Бутруснинг овозини таниб, севинганидан дарвозани очмай ичкарига югуриб, унинг ташрифини билдирди. 15 – Ақлинг жойидами? – дейишди улар қизга. Лекин қиз ўз айтганини тасдиқлайвергач, улар: – Унинг фариштасидир, – дейишди. 16 Шу орада Бутрус тақиллатишда давом этди. Очганларида уни кўриб ҳайрон қолишди. 17 Бутрус уларнинг жим туриши учун қўли билан имо қилиб, Раббимиз уни қандай зиндондан чиқарганини гапириб берди. Сўнг: – Буларни Ёқуб ва бошқа биродарларга билдиринглар! – деб, у ердан чиқди-да, бошқа жойга кетди. 18 Кундуз бўлгач, Бутрус билан нима юз бергани ҳақида ўйлаб, аскарлар қаттиқ ҳаяжонга тушишди. 19 Ҳирод эса уни излаб тополмаганидан кейин қоровулларни сўроқ қилиб, ўлим жазосига маҳкум этди. Шундан сўнг Ҳирод Яҳудияни тарк этиб, Кесария шаҳрига борди ва у ерда бир муддат қолди. 20 У Тир ва Сидўн аҳолисига бор заҳрини сочар эди. Улар эса ўзаро келишиб, унинг ҳузурига ташриф буюришди. Подшоҳнинг сарой нозири Бластани ўз томонларига кўндириб, сулҳ сўрашди. Чунки уларнинг вилояти учун зарур бўлган озиқ-овқат подшоҳнинг вилоятидан олинар эди. 21 Белгиланган кунда Ҳирод шоҳона кийимларини кийиб, минбарга ўтирди-да, халойиққа ваъз айтди. 22 Халойиқ эса: «Бу одамнинг овози эмас, бу Худонинг овози!» – деб хитоб қиларди. 23 Ўша ондаёқ Худованднинг фариштаси Ҳиродни урди. У шарафни Худога бермагани учун танасини қуртлар кемириб, жон берди. 24 Худонинг каломи эса тобора ёйилар, самара берарди. 25 Барнабо билан Шоул топшириқни бажолагач, Марк лақабли Юҳаннони ўзлари билан бирга олиб, Қуддусдан қайтиб келишди.

Ҳаворийлар 13

1 Антиохия шаҳридаги имонлилар жамоатида баъзи бир пайѓамбарлар ва муаллимлар, чунончи Барнабо, «Қорача» лақабли Симун, киринеялик Луций, вилоят ҳокими Ҳирод билан бирга тарбияланган Маноҳим ва Шоул бор эдилар. 2 Булар диний хизматини ўтаб, рўза тутиб турган маҳалда, Муқаддас Руҳ гапириб: «Барнабо билан Шоулни Мен сайлаган иш учун Менга ажратиб беринглар!» – деди. 3 Шу тариқа, улар яна рўза тутиб ва ибодат қилиб бўлгач, Барнабо билан Шоулнинг бошига қўлларини қўйганча дуо ўқиб, уларни жўнатишди. 4 Барнабо билан Шоул Муқаддас Руҳ буюрганига кўра йўлга тушиб, Селевкия шаҳрига келдилар. У ердан эса Кипр оролига сузиб кетдилар. 5 Саламис шаҳрига келиб, яҳудийларнинг ибодатхоналарида Худонинг каломини тарѓиб қилдилар. Юҳанно ҳам уларнинг хизматида эди. 6 Улар бутун оролни кезиб чиқиб, Пафос шаҳрига етиб келдилар. У ерда сеҳргар ва сохта пайѓамбар бўлган Барйешу исмли бир яҳудийга дуч келдилар. 7 Барйешу вилоят ҳокими Сергий Павлуснинг ходими эди. Ақлли одам бўлган ҳоким Барнабо билан Шоулни чақиртиб, Худонинг каломини тингламоқчи бўлди. 8 Бироқ Барйешу (бошқа оти билан Алимо, яъни «сеҳргар») уларга қаршилик кўрсатиб, ҳокимни имондан тойдиришга тиришарди. 9 Шунда Муқаддас Руҳга тўлган Шоул, яъни Павлус, унга кўзларини тикиб деди: 10 – Ҳй иблис ўѓли! Юрагинг ҳар хил ҳийла ва айёрликка тўлгандир, ҳар қандай ҳақиқат душманисан! Худованднинг тўѓри йўлларини чалкаштиришни бас қил! 11 Ва энди Худованд сенга қарши қўл кўтарди. Сен кўр бўласан ва бир қанча вақт қуёшни кўрмайсан. Шу заҳотиёқ бу одамнинг кўзлари қоронѓи-зимистонликка кўмилди. Ҳнди у атрофни пайпаслаганича ўзига етакловчи излар эди. 12 Ҳоким бу воқеани кўрди-да, Раббимиз Исо тўѓрисидаги таълимотга қойил қолиб, имон келтирди. 13 Павлус ва унга ҳамроҳ бўлганлар Пафос шаҳридан сузиб кетиб, Памфилиянинг Пергия шаҳрига келишди. Юҳанно эса улардан ажралиб, Қуддусга қайтиб борди. 14 Улар Пергиядан яна йўлга чиқиб, Писидия юртидаги Антиохия шаҳрига боришди. Шанба кунида яҳудийларнинг ибодатхонасига кириб ўтиришди. 15 Таврот ва Пайѓамбарлар китобларидан қироат тугагач, ибодатхонанинг жамоабошилари уларга киши юбориб: «Ҳрлар, биродарлар, агар халққа берадиган насиҳат сўзларингиз бўлса, марҳамат қилиб айтинглар», – дейишди. 16 Павлус оёққа турди ва қўли билан ишора қилиб: «Ҳй Исроил эрлари ва барча Худодан қўрққанлар, тинглангиз! – деди. 17 – Бу халқнинг, Исроилнинг Худоси ота-боболаримизни танлади. Улар Миср ерида, ѓурбатда яшаганда, Худо уларнинг мартабасини баланд қилди. Сўнгра Ўзининг музаффар қўли билан уларни у ердан олиб чиқди. 18 Қарийб қирқ йил саҳрода уларнинг кирдикорларига чидади. 19 Канъон мамлакатида етти элатни ҳалокатга йўлиқтириб, уларнинг заминини Исроил халқига насиб қилди. 20 Бу ҳол қарийб тўрт юз эллик йил давом этди. Шундан сўнг, Шомуил пайѓамбар замонигача Худо уларга қозиларни берди. 21 Бунинг изидан халқ подшоҳ талаб қилди ва Худо Бенямин насл-насабидан Киш ўѓли Шоул деган мардни уларга қирқ йил подшоҳ қилиб берди. 22 Уни тахтдан туширгандан кейин эса, уларга Довудни подшоҳ қилиб берди. Худо Довуд ҳақида шундай шаҳодат берди: „Мен кўнглимдагидай бир одамни – Ишай ўѓли Довудни топдим; бутун истакларимни у бажо келтиради“. 23 Худо берган ваъдасига мувофиқ, Довуд зурриётидан Исроилга Нажоткорни – Исони юборди. 24 Исонинг келишидан бурун Яҳё пайѓамбар бутун Исроил халқини тавба-тазарру қилишга ва сувда имон келтиришга ундаб юрди. 25 Яҳё ўз фаолиятини якунлаётганда: „Сизлар мени ким деб ҳисоблайсизлар? Мен Масиҳ эмасман. Лекин мендан кейин Келаётган бор, ана мен Унинг чориқ ипларини ечишга ҳам муносиб эмасман“, – деган эди. 26 Ҳй эрлар, биродарлар, эй Иброҳим наслидан бўлганлар ва орангиздаги барча Худодан қўрққанлар! Бу Нажоткор ҳақидаги хабар энди сизларгача етиб келди. 27 Қуддусда яшовчилар билан уларнинг раҳнамолари Исони тан олмадилар. Уни ўлимга маҳкум қилиб, ҳар шанба куни тиловат қилинадиган пайѓамбар сўзларини ўзлари бажо келтирдилар. 28 Унда ўлимга лойиқ ҳеч бир айб тополмаган ҳолда, Пилатдан Уни ўлдиришни сўрадилар. 29 У ҳақида ёзилган бутун оятларни шундай бажо келтиришгандан кейин, Уни ёѓочдан тушириб қабрга қўйдилар. 30 Лекин Худо Исони тирилтирди. 31 Исо Ўзи билан бирга Жалиладан Қуддусга борганларга анча кунлар давомида кўриниш бериб турди. Ҳнди улар халқ олдида Унинг гувоҳлари бўлиб қолганлар. 32 Бизнинг сизларга етказаётган Хушхабар ҳам шу: Худо оталаримизга берган ваъдасини 33 уларнинг болалари бўлмиш бизлар учун Исони тирилтириш орқали амалга оширди. Забур китобининг иккинчи саносида ёзилганидек: „Сен Менинг Ўѓлимсан, Сени бугун таваллуд эттирдим“. 34 Исони тирилтириш ва асло чиришига йўл қўймаслик ҳақида эса Худо Забурда яна шундай деган: „Мен Довудга ваъда қилган дуоларимни Сизларга муқаррар этиб бергайман“. 35 Шунингдек, бошқа бир оятда ҳам: „Ўз Азизингнинг чиришни кўришига йўл қўймайсан“, – деган. 36 Довуд Худонинг амри билан ўз наслига хизмат қилганидан кейин вафот этди ва ота-боболари сингари кўмилиб, унинг танаси чириб кетди. 37 Бироқ Худо тирилтирган Исонинг танаси чиришни кўрмади. 38 Ҳнди эй биродарлар, мана шу сизларга маълум бўлсинки, ушбу Исо номидан гуноҳларингиз кечирилиши эълон қилинмоқда. 39 Сизлар Мусонинг Қонунига амал қилиб, оқланишингиз мумкин эмас эди. Ҳнди эса Исо Масиҳга ишонган кишининг ҳар қандай гуноҳидан Худо ўтади. 40 Фақат эҳтиёт бўлинглар, яна пайѓамбарлар китобида айтилган бу сўзлар сизларнинг бошингизга тушмасин: 41 „Ҳй хор қилувчилар, қаранглар, Ҳайратда қолиб ҳалок бўлинглар! Сиз яшаётган кунларда Мен бир иш қиламанки, Уни сизларга бирон киши айтиб берганда эди, Унга ҳеч инонмас эдингизлар“». 42 Бундан сўнг Павлус билан Барнабо яҳудийларнинг ибодатхонасидан чиқиб кетишди. Халойиқ улардан бу ҳақда келгуси шанба куни яна сўзлашни илтимос қилди. 43 Жамоат тарқалгандан кейин, яҳудийлардан ва Худодан қўрқиб яҳудий динига кирганлардан кўпгинаси Павлус ва Барнабонинг орқасидан эргашдилар. Улар бу кишилар билан суҳбат қуриб, Худонинг иноятига таяниб, имонда маҳкам бўлишга ишонтиришарди. 44 Келгуси шанбада шаҳарликларнинг қарийб ҳаммаси Худонинг каломини эшитиш учун йиѓилишди. 45 Лекин шунча халойиқни кўрган яҳудийлар ҳасадга тўлиб, Павлуснинг айтаётган сўзларини инкор қилганча, ҳақоратга ўта бошладилар. 46 Шунда Павлус билан Барнабо жасорат билан жавоб бериб дедилар: «Худонинг каломини биринчи навбатда сиз, яҳудийларга тарѓиб қилмоқ керак эди. Аммо сизлар Уни рад қилиб, ўзларингизни абадий ҳаётга нолойиқ кўрдингизлар. Шундан буён биз бошқа халқ вакилларига мурожаат қиламиз. 47 Чунки Худованд Тавротда бизга васият қилиб деган: „Сени турли халқларга нур беришга қўйдим, Замин четларига қадар нажот келтиргин дея“». 48 Ѓайрияҳудийлар буни эшитгандан сўнг севиниб, Раббимизнинг каломини кўкка кўтаришди, абадий ҳаётга тайин бўлганларнинг ҳаммаси эса имон келтиришди. 49 Шу тариқа Раббимизнинг каломи бутун мамлакат бўйлаб ёйилиб борар эди. 50 Бироқ яҳудийлар художўй ва эътиборли аёллар ва шунингдек, шаҳарнинг нуфузли одамларини Павлус ва Барнабога қарши қўзѓатиб, уларни ўз юртларидан қувиб чиқаздилар. 51 Шунда Павлус ва Барнабо оёқ чангларини уларга силтаб қоқиб, Икония шаҳрига кетишди. 52 Шогирдлар бўлса, севинч ва Муқаддас Руҳга тўлиб-тошиб борардилар.

Ҳаворийлар 14

1 Икония шаҳрида Павлус билан Барнабо одатдагидай яҳудийларнинг ибодатхонасига кириб, ваъз айтдилар. Натижада яҳудий ва юнонлардан жуда кўплари имон келтирди. 2 Лекин инонмаган яҳудийлар мажусийларнинг юракларини заҳарлаб, уларни имонлиларга қарши қўзѓатдилар. 3 Павлус билан Барнабо бўлса, анча вақт Раббимиз Исо учун жасорат билан фаолият кўрсатардилар. Раббимиз ҳам уларнинг қўллари орқали ажойиб ва мўъжизакор ишлар яратиб, Ўзининг иноятли каломини тасдиқлар эди. 4 Шундай қилиб, шаҳар аҳолиси иккига бўлинди: баъзилари яҳудийлар ва баъзилари ҳаворийлар томонига ўтдилар. 5 Яҳудийлар ва мажусийлар ўз раҳнамолари билан келишиб, ҳаворийларга озор бериб, уларни тошбўрон қилмоқчи бўлишди. 6 Улар эса буни пайқаб қолиб, Ликаониянинг Листра ва Дервия шаҳарлари ва атрофдаги вилоятга қочиб кетишди. 7 У ерда Инжил Хушхабарини тарѓиб қилишда давом этишди. 8 Листра шаҳрида бир чўлоқ киши ерда ўтирар эди. У туѓма майиб бўлиб, умрида асло юрмаган эди. 9 У Павлуснинг айтаётган сўзларини тингларкан, Павлус унга кўз тикиб, дарддан халос бўлиш учун имони борлигини пайқади. 10 Овозини баланд қилиб: – Раббим Исо Масиҳ номидан сенга айтаман: оёѓингда тикка тур! – деди. Ўша заҳоти у киши ўрнидан ирѓиб турди-да, юра бошлади. 11 Халойиқ Павлус қилган ишни кўриб, Ликаония тилида баралла: – Тангрилар одам қиёфасида олдимизга тушибди! – деб бақира кетишди. 12 Барнабони – Зевс, Павлусни эса нотиқ бўлгани учун Ҳермес дейишди. 13 Шаҳарнинг ташқарисидаги Зевс маъбадининг коҳини эса шаҳар дарвозаларига ҳўкизларни ва гулчамбарларни олиб келиб, халойиқ билан бирга қурбонлик келтирмоқчи бўлди. 14 Ҳаворийлар Барнабо ва Павлус буни эшитгач, кийимларини йиртганча, ўзларини халойиқнинг орасига отиб: 15 «Ҳрлар! – деб бақиришди. – Нима учун бу ишларни қиляпсизлар? Биз ҳам сизларга ўхшаган инсонмиз! Сизлар бу сохта тангриларга топинишдан қайтиб, ер, осмон, денгиз ва ундаги ҳамма нарсани яратган барҳаёт Худога илтижо қилинглар. Мана, биз сизларга етказаётган Хушхабаримиз шу. 16 Гарчи Худо ўтган барча халқларга ўз йўллари билан юришларига эрк берган бўлса-да, 17 шу билан бирга Ўзини доимо ошкора қилиб келган. Осмондан ёѓингарчилик ва серҳосил мавсумлар бериб, ризқ-рўзингизни таъминлаб, юракларингизни бахт-саодатга тўлдириб, сизларга эзгулик қилиб келган». 18 Ҳаворийлар бу сўзларни айтиб бўлиб, оломонни зўрѓа тинчитишди ва ўзларига қурбонлик қилмасликка кўндиришди. [Ҳамма уй-уйларига кетгандан сўнг, улар яна шу ерда таълим беришни давом эттиришди.] 19 Шу орада ҳаворийлар жасорат билан ваъз айтиб турганда, Антиохия ва Икония шаҳарларидан яҳудийлар келиб, халқни улардан бош тортишга ундадилар. «Улар бирон ҳақиқатни айтишгани йўқ, ҳамма сўзлари ёлѓон», – деб халқнинг авзойини бузиб, Павлусни тошбўрон қилдилар. Уни ўлган ҳисоблаб, шаҳардан ташқарига судраб чиқдилар. 20 Лекин шогирдлари унинг атрофига тўпланганда, Павлус ўрнидан туриб, шаҳарга қайтиб кирди. Ҳртаси куни Барнабо билан Дервия шаҳрига жўнади. 21 Хушхабарни Дервия шаҳрида тарѓиб қилиб, кўп шогирд орттиришгандан сўнг, Листра, Икония ва Антиохия шаҳарларига қайтдилар. 22 Йўл-йўлакай Исо шогирдларининг жонларига жон қўшиб, имонда собит бўлишлари учун далда берардилар. «Худонинг Шоҳлигига кўп қайѓулардан ўтиб киришимиз керак», – деб насиҳат қилардилар. 23 Ҳар бир имонлилар жамоати учун оқсоқоллар тайин этдилар. Рўза тутиб, имонлиларни дуо қилиб, Раббимиз деб қаттиқ ишонишган Исо Масиҳнинг қарамоѓига уларни топширдилар. 24 Писидия юртидан ўтиб Памфилия вилоятига келдилар. 25 Пергия шаҳрида Худонинг сўзини ваъз қилгандан кейин, Атталияга тушиб бордилар. 26 У жойдан сузиб, энди тамомлаган ишлари учун Худонинг иноятига топширилган жой – Антиохияга қайтиб келдилар. 27 У ерга етгач, имонлилар жамоатини йиѓиб, Худонинг улар билан нималар қилганини, мажусийларга имон эшигини қандай очганини сўзладилар. 28 Бу ердаги Исо шогирдлари билан бирга анча вақт турдилар.

Ҳаворийлар 15

1 Яҳудия ўлкасидан келган баъзи одамлар Антиохияда турган имонли биродарларига: «Агар Мусонинг одати бўйича суннат қилмасангизлар, нажот тополмайсизлар», – дея таълим берардилар. 2 Павлус ва Барнабо улар билан анча тортишув ва баҳсга киришдилар. Охирида Павлус билан Барнабони, шунингдек, ораларидан бошқа баъзи кишиларни тайин этиб, бу масалани ҳаворийлар ва оқсоқоллар қошида ечиш мақсадида уларни Қуддусга юборишга қарор қилишди. 3 Улар жамоат томонидан жўнатилгандан сўнг, Финикия ва Самария ўлкаларидан ўтаётиб, ўша ердаги биродарларига мажусийларнинг Худога илтижо қилишганини айтиб бериб, ҳаммага катта севинч баѓишлардилар. 4 Қуддусга етганларида, имонлилар жамоати, ҳаворийлар ва оқсоқоллар томонидан яхши қабул қилиндилар. Ўзлари билан Худонинг қилган бутун ишларини, мажусийларга имон эшигини қандай очганини уларга билдирдилар. 5 Лекин фарзийлар мазҳабидан Исога ишонган баъзи бирлари қарши туриб: «Уларни суннат қилиш ва Мусонинг Қонунига риоя эттириш керак», – дедилар. 6 Ҳаворийлар ва оқсоқоллар бу масалани муҳокама қилиш учун йиѓилдилар. 7 Анча мунозарадан кейин Бутрус ўрнидан туриб, уларга хитоб этди: «Ҳрлар, биродарлар! Сизларга маълумки, мажусийлар Инжил Хушхабарини мендан эшитиб, имон келтирсинлар деб, Худо анча вақт аввал орангиздан мени танлаган эди. 8 Қалбларни билган Худо бизга берган Муқаддас Руҳни уларга ҳам эҳсон этиб, шу билан уларни маъқул топганини тасдиқ этди. 9 Улар билан бизнинг орамизни ҳеч қандай фарқ билан ажратмасдан, имон келтиришлари орқали уларнинг ҳам дилларини тозалади. 10 У ҳолда, сизлар нима учун Худони синаб, на оталаримиз, на бизлар кўтариб боролмаган бўйинтуруқни Исо шогирдларининг бўйнига юкламоқчисизлар? 11 Ўзимиз биргина Раббимиз Исонинг инояти билан нажот топишга ишонганимиз каби, улар ҳам худди шунга ишонишади». 12 Шунда бутун жамоат жим бўлиб, Барнабо билан Павлусга қулоқ солиб турди. Улар эса Худонинг ўзлари орқали мажусийлар орасида бажарган барча ажойиб ва мўъжизакор ишларини айта бошладилар. 13 Улар сўзлаб бўлгандан кейин, Ёқуб гап бошлади: «Ҳрлар, биродарлар, менга қулоқ солинглар! 14 Симун, биринчи галда Худо бошқа миллатлардан Ўз исмини таниган бир халқни олиш учун осмондан тушганини тушунтирди. 15 Ана, пайѓамбарларнинг сўзлари ҳам бунга мувофиқ келяпти, Тавротда ёзилишича: 16 „Бундан кейин Мен қайтиб келиб, Довуднинг йиқилган даргоҳини барпо қилурман. Унинг харобаларини янгидан қуриб, Уни бошдан қайта тиклаб қўюрман. 17 Токи қолган одамлар, Исмимни таниган барча халқлар, Мен – Худовандни излаб топсинлар. 18 Буларни қадимдан маълум этган Худованд буюриб бажармоқда“. 19 Шунинг учун менинг фикримча, бошқа миллатлардан Худога имон келтирганларни қийнаб қўймаслигимиз лозим. 20 Фақат уларга хат ёзиб, бутларга сўйилган ҳаром қурбонлик гўшти, зино, бўѓилган ҳайвоннинг гўшти ва қон ейишдан ўзларини сақласинлар, [ўзлари учун истамаган нарсани ўзгага қилмасинлар], деб буйруқ берайлик. 21 Зотан, Мусонинг Қонуни қадимги аждодлар замонидан бери ҳар бир шаҳарда ваъз қилинмоқда, ҳар шанба куни ибодатхоналарда қироат қилиниб келмоқда». 22 Бунинг изидан бутун жамоат билан ҳаворийлар ва оқсоқоллар ўз ораларидан одамларни сайлаб, Павлус ва Барнабо билан Антиохияга юборишни лозим кўрдилар. Биродарлар орасида обрў орттирган Барсабо лақабли Яҳудони ва Силани сайладилар. 23 Улар орқали шу мактубни ёзиб юбордилар: «Ҳаворийлар, оқсоқоллар ва барча биродарлардан, турли халқ вакилларидан иборат бўлиб, Антиохия, Сурия, ва Киликияда яшаётган биродарларимизга салом! 24 Ҳшитишимизча, биздан чиққан баъзи кишилар ўзларининг гаплари билан сизларни довдиратиб, суннат қилиш керак, Мусонинг Қонунига риоя қилиш керак, деб кўнгилларингизни ташвишга солишибди. Биз эса буни буюрмаган эдик. 25 Шу сабабдан ўз орамиздан сайланган баъзи бир одамларни азизларимиз Барнабо ва Павлус билан бирга сизларнинг олдингизга юбориш учун бир фикрга келдик. 26 Бу иккаласи Раббимиз Исо Масиҳнинг исми учун ўз жонларини ҳам аямаган зотлардир. 27 Қароримиз бўйича ҳузурингизга ҳозирча Яҳудо билан Силани йўллаяпмиз; улар сизларга буларни оѓзаки ҳам тушунтирадилар. 28 Шундай қилиб, Муқаддас Руҳга ва бизга маъқул кўринган қуйидаги зарур саналганлардан бошқа сизларга ҳеч нарса юкламасликка қарор қилдик, чунончи: 29 бутларга сўйилган қурбонлик гўшти, қон, бўѓилган ҳайвоннинг гўшти ҳамда зинодан ўзингизни сақланглар. [Ўзингиз учун истамаган нарсани ўзгага қилманглар.] Бу ҳаром нарсалардан ўзларингизни сақлаб юрсангиз, яхши иш қилган бўласизлар. Саломат бўлинглар!» 30 Шундай қилиб, бу одамлар йўлга тушиб, Антиохия шаҳрига келишди. У ердаги жамоатни тўплаб, хатни топширишди. 31 Улар эса насиҳатни ўқиб севиндилар. 32 Ўзлари ҳам пайѓамбар бўлган Яҳудо ва Сила маъноли, мўл сўз билан биродарларига далда бериб, жонларига жон қўшдилар. 33 Бу ерда бир муддат туришганидан кейин, биродарлари уларни эсон-омон кузатиб, юборганлар қошига қайтаришди. 34 [Лекин Сила Антиохияда қолишни афзал кўрди ва Яҳудо якка ўзи Қуддусга қайтди.] 35 Павлус ва Барнабо бўлса, Антиохияда қолишди. Улар бошқа кўп кишилар билан ҳамжиҳат бўлиб, таълим беришни ва Раббимиз Исонинг Хушхабарини тарѓиб қилишни давом эттиришди. 36 Бир мунча вақтдан кейин Павлус Барнабога: «Ҳнди қайтиб бориб, Раббимиз каломини тарѓиб этган ҳар бир шаҳардаги биродарларимизни йўқлайлик, уларнинг ҳол-аҳволини билайлик», – деди. 37 Барнабо эса Марк деган Юҳаннони ҳам ўзи билан бирга олмоқчи эди. 38 Лекин Павлус, Памфилияда ўзларини тарк этиб, ҳамкорликдан бош тортган одамни ўзи билан бирга олишни ўринли деб ҳисобламас эди. 39 Натижада ораларида шундай хафалик бўлиб ўтдики, улар бир-бирларидан айрилиб қолдилар. Барнабо Маркни эргаштириб, Кипр оролига сузиб кетди. 40 Павлуснинг ўзи эса Силани танлади. Биродарлар уни Худонинг иноятига топширгандан сўнг, у жўнаб кетди. 41 У Сурия ва Киликия ўлкаларидан ўтиб борган сари, Масиҳ жамоатларини имонда мустаҳкамлар эди.

Ҳаворийлар 16

1 Павлус Дервия ва Листра шаҳарларига етиб борди. У ерда Тимўтий исмли Исо шогирди бор эди. Унинг онаси имон топган яҳудий, отаси эса юнон эди. 2 Бу киши Листра ва Иконияда яшаган имонлилар орасида яхши ном чиқарган эди. 3 Тимўтийни ўзи билан бирга олиб кетишни истаб, Павлус ўша атрофдаги яҳудийлар сабабли уни суннат қилди. Чунки унинг отаси юнон эканини ҳамма билар эди. 4 Улар шаҳарма-шаҳар кезиб боришаркан, Қуддусдаги ҳаворийлар ва оқсоқоллар томонидан қарор қилинган қонун-қоидаларни имонлиларга топшириб, буларга риоя қилишларини тайинлашарди. 5 Шу йўсинда жамоатларнинг имони қувватланиб, сони кундан-кунга ошиб бораётган эди. 6 Павлус билан йўлдошлари Фригия ва Галатия юртларидан ўтишди, чунки Муқаддас Руҳ Асияда Худо сўзини тарѓиб қилишларига тўсқинлик қилди. 7 Мисия чегараларига яқинлашганда, Битинияга бормоққа интилдилар, лекин Исонинг Руҳи яна уларга ижозат бермади. 8 Шундай қилиб, Мисия юртидан ўтиб, Троас шаҳрига тушиб келдилар. 9 Ўша кечаси македониялик бир одам Павлуснинг тушига кирди. У Павлуснинг қаршисида туриб: «Македонияга келиб, бизга ёрдам бергин!» – деб ёлворар эди. 10 Павлуснинг кўрган бу кароматли тушидан кейин бизлар дарҳол Македонияга бориш ҳаракатини қилдик. Чунки Раббимиз бизни у аҳолига Хушхабарни етказишга чақиряпти, деган хулосага келган эдик. 11 Троас шаҳридан жўнаб, тўѓри Самофракия ва эртаси куни Неаполь шаҳрига сузиб бордик. 12 У ердан чиқиб, Македониянинг ўша қисмидаги биринчи Рим колонияси бўлмиш Филиппи шаҳрига келдик ва ўша ерда бир неча кун туриб қолдик. 13 Яҳудийларнинг дам олиш кунида биз шаҳардан ташқарига чиқиб, худди ўйлаганимиздек дарё бўйида ибодат қилаётган жамоатга дуч келдик. Йиѓилган аёллар билан суҳбатлаша бошладик. 14 Тингловчилар орасида Лидия исмли художўй бир аёл бор эди. У Тиятира шаҳарлик алвон тўн сотувчи эди. Павлуснинг айтаётганларини фаҳмлаши учун Раббимиз унинг қалбини очди. 15 Лидия ўзининг уй аҳли билан бирга сувда имон келтиргандан сўнг, бизни меҳмон қилмоқчи бўлди. «Агар сизлар мени Раббимиз Исога имон келтирган деб ҳисобласангизлар, уйимга кириб ўтиринглар», – деб бизни кўндирди. 16 Бир куни ибодатгоҳга кетаётганимизда, ичида фолчилик руҳи бўлган бир чўри бизга дуч келди. У фолчилик маҳорати билан хўжайинларига кўп даромад келтирарди. 17 Павлуснинг ва ҳаммамизнинг орқамиздан юриб: – Бу одамлар Худойи Таолонинг қулларидир, бизга нажот йўлини эълон қилмоқдалар, – деб бақирарди. 18 Анча кун буни такрорлади. Охири, Павлуснинг жонига тегиб, у чўрига бурилди-да, ичидаги руҳга: – Исо Масиҳ номидан сенга буюраман: чўридан чиқиб кет! – деди. Руҳ эса ўша заҳоти чўрининг танидан чиқиб кетди. 19 Чўрининг хўжайинлари энди даромад умиди йўқолганини кўриб, Павлус билан Силани тутганларича марказий майдонга, шаҳар маҳкамасига судраб бордилар. 20 Уларни Рим маъмурларининг қошига чиқариб: – Бу одамлар яҳудий бўла туриб, шаҳримизни тўс-тўполон қилиб юбормоқдалар! 21 Биз римликларга қабул этиш ва бажариш мумкин бўлмаган одатларни тарѓиб қилмоқдалар, – дейишди. 22 Оломон Павлус билан Силага ёпирила бошлагач, маъмурлар уларнинг уст-бошини йиртиб олиб, калтаклашга буюрдилар. 23 Уларни жуда кўп калтаклашгандан кейин зиндонга ташлаб, қаттиқ қўриқлашни зиндонбонга буюрдилар. 24 У ҳам олган амрига кўра, уларни зиндоннинг ички бўлмасига қамаб, оёқларини кундалаб қўйди. 25 Тун яримлаб қолганда, Павлус ва Сила ибодат қилиб, Худони куйлашар эди; маҳбуслар эса уларни тинглаб туришарди. 26 Тўсатдан шиддатли зилзила юз берди-да, қамоқхонанинг пойдеворини силкитиб ташлади. Ўша заҳоти барча эшиклар очилиб, ҳамманинг кишанлари бўшаб қолди. 27 Зиндонбон эса уйѓонган заҳоти зиндон эшикларининг очилиб қолганини кўрди. У қиличини қинидан суѓуриб, ўзини ўлдирмоқчи бўлди, чунки маҳбуслар қочиб кетишган, деб ўйларди. 28 Лекин Павлус баланд овозда бақириб: – Зинҳор ўз жонингга қасд қилма, биз ҳаммамиз шу ердамиз! – деди. 29 Зиндонбон чироқ сўраб, зиндонга югуриб кирди ва титраб Павлус билан Силанинг пойига ўзини ташлади. 30 Уларни ташқарига чиқариб: – Жаноблар, нажот топиш учун нима қилишим керак? – деб сўради. 31 Улар: – Раббимиз Исо Масиҳга ишонгин, сен ўзинг ва бутун хонадонинг нажот топасизлар, – дейишди. 32 Кейин унга ва бутун уй аҳлига Худонинг каломини сўзлаб беришди. 33 Зиндонбон кечанинг ўша соатида Павлус билан Силани бир четга олиб, яраларини ювди. Дарҳол ўзи билан бутун хонадони сувга чўмиб имон келтирди. 34 Уларни ўз уйига келтириб, дастурхонга таклиф қилди. Худога имон топдим деб, бутун хонадони билан бирга жуда хуррам бўлаётган эди. 35 Кундуз бўлгач, римлик маъмурлар: – У одамларни қўйиб юборинглар, – деб вазифадорларини йўллашди. 36 Зиндонбон Павлусга хабар етказиб: – Маъмурлар сизларни озодликка чиқариш учун одам юборишибди, энди чиқиб эсон-омон кета қолинглар, – деди. 37 Павлус уларга шундай жавоб берди: – Рим фуқароси бўлган бизни суд қилмай халқнинг кўз ўнгида уриб, зиндонга ташладилар. Ҳнди эса бизни яширинча қўйиб юбормоқчиларми? Йўқ, ўзлари келиб бизни чиқазсинлар! 38 Вазифадорлар бу сўзларни маъмурларга айтиб бердилар. Павлус билан Силанинг Рим фуқароси бўлганларини маъмурлар эшитгач, юраклари сесканиб кетди. 39 Келиб улардан кечирим сўрадилар. Сўнг уларни кузатиб, шаҳардан кетишларини илтимос қилдилар. 40 Павлус билан Сила эса зиндондан чиқибоқ, Лидиянинг уйига боришди. Биродарлари билан кўришиб, уларга насиҳат бергандан кейин, жўнаб кетишди.

Ҳаворийлар 17

1 Амфиполь ва Аполлония шаҳарларидан ўтиб, Салоника шаҳрига келишди. У ерда яҳудийларнинг ибодатхонаси бор эди. 2 Павлус ўзининг одатидай яҳудийларнинг олдига кириб, сурункасига уч шанба куни улар билан муқаддас ёзувлар борасида мунозара қилди. 3 «Сизларга мен эълон қилаётган бу Исо – Масиҳдир», – деб айтар, Масиҳнинг азоб билан ўлиб тирилиши кераклигини ишонтирарли исботлар билан баён этар эди. 4 Яҳудийлардан баъзилари, шунингдек, Худодан қўрққан кўпгина юнонлар билан эъзозли аёллардан иборат катта бир тўда қаноат ҳосил қилиб, Павлус билан Силага қўшилдилар. 5 Лекин инонмаган яҳудийлар ҳасадга тўлиб, майдондан ярамас одамларни тўплаб, халойиқ орасига ѓулу солишди-да, бутун шаҳарни тўс-тўполонга айлантириб юборишди. Ясоннинг уйига ҳужум қилиб, Павлус билан Силани халқнинг олдига олиб чиқишни талаб қилишди. 6 Уларни тополмай, Ясон ва баъзи имонлиларни шаҳар маъмурлари ҳузурига судраб келишди-да, қичқиришиб: «Дунёни остин-устин қилаётган бу одамлар мана бу ерга ҳам келишибди! 7 Мана, Ясон уларни уйига қабул қилибди. Буларнинг ҳаммаси: Исо деган бошқа бир подшоҳ бор, деб Қайсарнинг буйруқларига қарши ҳаракат қилмоқдалар», – дейишди. 8 Бу сўзлар оломонни ва шаҳар маъмурларини жуда ҳам ҳаяжонга солди. 9 Ниҳоят, Ясон ва бошқалардан кафолат олиб, уларни қўйиб юборишди. 10 Дарҳол, ўша кечасиёқ имонлилар Павлус билан Силани Верия шаҳрига жўнатишди. Улар у ерга етгач, яҳудийларнинг ибодатхонасига боришди. 11 Бу ердаги яҳудийлар Салоника аҳолисидан кўра фаросатлироқ эдилар. Худо сўзини жуда иштиёқ билан қабул қилиб, бу таълимот ҳақиқатмикин, деб кундан-кунга муқаддас ёзувларни синчиклаб ўқир эдилар. 12 Шундай қилиб, улардан кўплари, шу жумладан муҳтарам юнон аёлу эркакларининг кўпчилиги ҳам имон келтиришди. 13 Павлус Верия шаҳрида ҳам Худонинг каломини ваъз қиляпти, деб эшитган Салоникадаги яҳудийлар у ерга ҳам келиб, халойиқни гижгижлаб, алѓов-далѓов қилдилар. 14 Шунда имонлилар Павлусни зудлик билан денгизга кузатиб қўйдилар. Сила ва Тимўтий эса ўша ерда қолдилар. 15 Павлуснинг кузатувчилари уни Афина шаҳригача узатиб қўйдилар. Павлусдан: «Сила билан Тимўтий олдимга тезроқ келишсин», деган топшириқни олгандан сўнг, улар йўлга тушди. 16 Павлус Афинада Сила билан Тимўтийни кутиб тураркан, бу шаҳарнинг бутлар билан тўлганини кўриб, кўнгли жуда ѓашланди. 17 Шу тариқа, у гоҳ яҳудий ибодатхонасида яҳудийлар ва Худодан қўрққан бошқа кишилар билан сўзлашар, гоҳ бозор майдонида учрашиб турганлар билан ҳар куни мунозара қилар эди. 18 Айниқса, эпикурчи ва стоик файласуфлар у билан баҳслашардилар. Павлус Исо ва тирилиш тўѓрисидаги Хушхабарни баён этди. Бири: «Бу маҳмадона нима демоқчи экан?» – деса, бошқалари: «У бегона тангриларнинг ваъзхони, шекилли», – деб айтишарди. 19 Павлусни Арес-тепага олиб боришди ва унга: «Сен тарѓиб қилаётган бу янги таълимотнинг нималигини билишимиз мумкинми? 20 Қулоқларимизга ѓалати сўзлар эшитиляпти-да, биз уларнинг нималигини билмоқчимиз», – дейишди. 21 Барча афиналиклар ва бу шаҳарда яшовчи бегоналар ҳамма вақтларини янгиликларни сўзлаш ёки тинглаш билангина ўтказишарди. 22 Шундай қилиб, Павлус Арес-тепанинг ўртасида туриб, ваъз айтди: «Ҳй афиналиклар! Мен сизларни ҳар жиҳатдан жуда диндор кўряпман. 23 Чунончи, кезиб-кезиб, азиз жойларингизни кўздан кечириб, „НОМАЪЛУМ ХУДОГА БАЃИШЛАНГАН“ деб ёзилган бир қурбонгоҳга ҳам дуч келдим. Худди шу сизлар билмай сиѓинаётган Худони мен сизларга маълум қилмоқчиман. 24 Борлиқни яратган Парвардигори олам еру осмон Ҳгаси бўлиб, инсон қўли билан яратилган маъбадларда яшамайди. 25 У бирон нарсага муҳтож эмаски, Унга инсон қўллари билан хизмат қилиб бўлса. У Ўзи ҳаммага ҳаёт, нафас ва борлиқни берган. 26 Худо барча одамзодни бир одамдан яратиб, ер юзига тарқалиб яшашига йўл қўйган. Инсониятнинг белгили даврларини, турли истиқомат жойларини Худо тайин этган. 27 У ҳар биримизга жуда яқин бўлиб, пайпаслаб-пайпаслаб бўлса-да, Мени қидириб топинглар, деб буюрмоқда. 28 Зотан, биз У орқали яшаймиз, ҳаракат қиламиз, бормиз. Ўз шоирларингиздан баъзилари айтганидек: „Биз ҳам Унинг уруѓидирмиз“. 29 Ҳнди биз Худонинг уруѓидан бўлганимиз сабабли, гўё Худойи Таолони инсон ақли билан ижод қилинган ёки инсон ҳунари билан ишланган олтин, кумуш ёки тош буюмлар билан тенглаштирмаслигимиз керак. 30 Худо ўтган бу қоронѓи даврларга кўз юмган бўлса-да, энди ҳамма ерда, ҳамма инсонларнинг тавба қилишларини буюрмоқда. 31 Ўзи қўйган Зот орқали У дунёни адолат билан ҳукм этадиган бир кун тайин этди. Ўша Зотни ўлганидан кейин тирилтириб, барча инсонларга ишонч баѓишлади». 32 Ўликларнинг тирилишини эшитиб, баъзилар масхара қилиб кулдилар. Бошқалар эса: «Бу ҳақда сени бўлак пайт эшитамиз», – дедилар. 33 Шундай қилиб, Павлус уларнинг ўртасидан чиқиб кетди. 34 Баъзи одамлар эса унга эргашиб имон келтирдилар, шу жумладан Арес-тепа кенгашининг аъзоси – Дионисий, Дамар исмли бир аёл ва бошқалар бор эди.

Ҳаворийлар 18

1 Бу ҳодисалардан кейин Павлус Афинани тарк этиб, Коринф шаҳрига келди. 2 Бу шаҳарда асли понтлик бўлган Акил исмли бир яҳудийни топди. Қайсар Клавдий бутун яҳудийларга Римдан чиқиб кетишлари ҳақида фармон чиқаргани туфайли, Акил билан хотини Прискилла яқинда Италиядан келишган эди. Павлус уларнинг олдига борди. 3 Ҳамкасб бўлганлари учун уларнинг ёнида қолиб ишлади. Уларнинг ҳунари эса чодир тикувчилик эди. 4 Павлус ҳар шанба куни яҳудийлар ибодатхонасида баҳслашиб, яҳудий билан юнонларни ишонтиришга ҳаракат қиларди. 5 Сила билан Тимўтий Македониядан келганларидан кейин, Павлус ўзини бутунлай ваъзхонликка баѓишлаб, Исонинг Масиҳлигини яҳудийларга таъкидлаб баён этарди. 6 Лекин улар қарши бориб, уни ҳақорат қилгач, Павлус кийимидаги чангни қоқиб: «Сизлар тўккан қон ўз бўйнингизга! Мен тозаман. Бу кундан эътиборан мен мажусийларнинг олдига бораман», – деди. 7 Павлус у ердан кетиб, Худога сиѓинувчи Юстус исмли бир одамнинг уйига келди. Унинг уйи эса яҳудийлар ибодатхонасига девор-дармиён эди. 8 Шундай қилиб, ибодатхонанинг жамоабошиси бўлган Крисп бутун хонадони билан Исони Раббим деб имон келтирди. Буни эшитган коринфликлардан кўплари ҳам ишониб, сувда имон келтирдилар. 9 Бир кечаси Павлуснинг тушида Исо кўриниш бериб: «Қўрқма, лекин тинмай гапиравергин, – деди. 10 – Мен сен билан биргаман, ҳеч ким сенга қўл тегизиб ёмонлик қилмайди; чунки бу шаҳарда кўп одамларим бор». 11 Павлус шундан сўнг бир йилу олти ой бу ерда яшаб, Худо каломидан таълим берди. 12 Галлион Ахая вилояти ҳокими бўлган даврда, яҳудийларнинг ҳаммаси бир бўлиб, Павлусга қарши бош кўтаришди. Уни маҳкамага судраб келиб: 13 «Бу одам Қонунимизга зид ўлароқ Худога сиѓинишни халққа ўргатмоқда», – деб айтишди. 14 Павлус оѓзини очай деганда, Галлион яҳудийларга хитоб этиб: «Ҳой яҳудийлар! Агар бирон ҳақсизлик ёки оѓир жиноят масаласи бўлса эди, у вақтда арзингизни эшитиш учун менда бир асос бўлар эди. 15 Ҳолбуки, баҳс таълимот, исмлар ва Қонунингиз ҳақида бораётган бўлса, унда ўзларингиз ҳал этинглар. Мен бу ишларнинг қозиси бўлишни истамайман», 16 – деди-ю, уларни маҳкамадан ҳайдаб юборди. 17 Шунда бутун юнонлар жамоабоши Состенни тутиб, маҳкама олдида урдилар. Галлион эса бунга парво қилмади. 18 Павлус яна анча кун Коринф шаҳрида тургандан кейин, биродарлари билан хайрлашиб, Акил ва Прискилла билан бирга Сурияга бораётган кемага тушди. У назр-аҳд қилгани учун, Кенхрея шаҳрида сочларини қирқтирган эди. 19 Ҳфес шаҳрига етиб борганда, Павлус Акил билан Прискиллани у ерда қолдирди. Ўзи эса яҳудийлар ибодатхонасига кириб, баҳс очди. 20 Яҳудийлар янада кўпроқ вақт уларникида қолишини Павлусдан илтимос қилган бўлишса-да, у кўнмади. 21 Улар билан хайрлашиб: «Яқинлашиб келаётган байрамни мен албатта Қуддусда қутлашим керак. Аммо Худо хоҳласа, олдингизга яна қайтиб келаман», – деди-ю, Ҳфесдан сузиб кетди. [Акил билан Прискиллани эса Ҳфесда қолдирди.] 22 Кема Кесария портига етиб келиб тўхтади. Павлус Қуддусга бориб, имонлилар жамоати билан кўришди. Сўнгра Антиохия шаҳрига тушди. 23 У ерда бир муддат туриб, таѓин йўлга чиқди. Тартиб бўйича Галатия ва Фригия юртларини кезиб чиқиб, барча Исо шогирдларининг кўнглини кўтарди. 24 Шу орада асли искандариялик бўлган Аполлос исмли бир киши Ҳфес шаҳрига келди. У гапга чечан, Тавротни яхши билган бир яҳудий эди. 25 Бу одам Раббимиз Исо йўлида тарбия олган бўлиб, бу ҳақда тўѓри ва оташин руҳ билан таълим берар эди. Лекин у фақатгина Яҳё пайѓамбарнинг сувда тавба қилдириш усулини билар эди. 26 Яҳудийлар ибодатхонасида жасорат билан ваъз айтадиган бўлди. Аполлосни тинглаган Акил билан Прискилла уни кутиб олиб, Раббимиз Исо йўлини аниқ қилиб тушунтириб бердилар. 27 Аполлос Ахая юртига бормоқ ниятини изҳор этганда, биродарлари у ердаги Исо шогирдларига хат ёзиб, уни яхши қабул қилишларини ўтиндилар. Аполлос Ахаяга бориб, Худонинг инояти билан имон топганларга самарали ёрдам берди. 28 Таврот асосида Исонинг Масиҳ эканини исбот этиб, ҳамманинг кўз ўнгида яҳудийларнинг иддаоси нотўѓрилигини узил-кесил фош қилар эди.

Ҳаворийлар 19

1 Аполлос Коринф шаҳрида бўлганда, Павлус тоѓли вилоятларни кезиб ўтиб, Ҳфес шаҳрига келди. У ерда бир неча Исо шогирдини топиб, улардан сўради: 2 – Сизлар имон келтирганингизда Муқаддас Руҳни қабул қилдингизларми? – Муқаддас Руҳ борлигини биз ҳеч қачон эшитмаганмиз, – деб жавоб берди улар. 3 – Бундай бўлса, сизлар қай асосда сувга чўмиб имон келтиргансизлар? – деб сўради Павлус. – Биз Яҳё пайѓамбарнинг таълимоти асосида сувга чўмиб имон келтирганмиз, – деб жавоб бердилар. 4 Павлус деди: – Яҳё пайѓамбар халқни дарёга чўмдириб, тавба қилдирган эди, холос. У халққа: Мендан кейин келадиган Зотга, яъни Исо Масиҳга инонинглар, деб айтган эди. 5 Улар буни эшитгач, Раббимиз Исо номидан ҳам сувга чўмиб имон келтирдилар. 6 Павлус қўлларини уларнинг бошига қўйиши билан Муқаддас Руҳ уларнинг устига тушиб келди. Улар янги тилларда гапириб, каромат қила бошладилар. 7 Улар жами бўлиб, ўн икки кишига яқин эдилар. 8 Павлус уч ой давомида бемалол яҳудийлар ибодатхонасида баҳслашиб, Худонинг Шоҳлиги тўѓрисида ишонтирарли далиллар келтирарди. 9 Ниҳоят, баъзилар бўйин қотиб, имонни рад қилиб, халқ олдида Раббимиз Исо йўлини ёмонлайдиган бўлишди. Павлус улардан юз ўгириб, шогирдларини улардан ажратди ва ҳар куни Тиран деган бир кишининг мактабида суҳбатлашарди. 10 Шу тариқа икки йил давомида хоҳ яҳудий, хоҳ юноний бўлсин, Асия вилоятида яшаганларнинг ҳаммаси Раббимиз Исонинг каломини эшитдилар. 11 Худо Павлуснинг қўллари билан кўп қудратли ишларни қилар эди. 12 Ҳатто унинг баданига теккан рўмоллар ва камарлар ҳам беморларнинг устига қўйилганда, улар касалдан халос бўлар, ичларидаги ёвуз руҳлар эса чиқиб кетарди. 13 Яҳудийлар орасида сайёҳ юрувчи баъзи азайимхонлар ҳам бор эди. Булар ёвуз руҳларга чалинган одамлар тепасида Раббимиз Исонинг исмини зикр қилишга уннай кетар, «Павлус эълон этаётган Исо номи билан сизларга буюрамиз», – деб айтишарди. 14 Бундай қилганлар орасида олий руҳоний Скева исмли бир яҳудийнинг етти ўѓли бор эди. 15 Ёвуз руҳ уларга жавобан: «Исони танийман, Павлусни биламан, сизлар эса ким бўласизлар?» – деди. 16 Шундай дейиши биланоқ ёвуз руҳли одам уларнинг устига ташланиб, шундай зўр чиқдики, азайимхонлар қип-яланѓоч ва ярадор ҳолда у уйдан қочиб қутулишди. 17 Бу воқеа Ҳфесда яшаган яҳудий билан юнонларнинг ҳаммасига маълум бўлди. Ҳаммани даҳшат қоплаб, Раббимиз Исонинг исми улуѓланди. 18 Имон келтирганлардан кўплари эса келиб, қилмишларини очиқ эътироф этишарди. 19 Шунингдек, сеҳргарлик қилганлардан кўпчилиги ўз китобларини тўплаб, ҳамманинг кўз ўнгида ёндирдилар. Китобларнинг қимматини ҳисоблаганда, эллик минг кумуш тангага тенг келди. 20 Ана шу йўсинда Раббимиз каломи қудрат билан ёйилар, таъсири тобора ортиб борар эди. 21 Бу воқеалар бўлиб ўтгандан сўнг, Павлус ўз кўнглида Македония ва Ахаядан ўтиб, Қуддусга боришга жазм этди. «У ерда бўлганимдан кейин Римни ҳам кўришим керак», – деб ният қилди. 22 Павлус ўзига хизмат қилиб юрганлардан икки кишини: Тимўтий ва Ерастни Македонияга юборди, ўзи вақтинча Асия вилоятида қолди. 23 Ўша кезларда Раббимиз Исо йўлига қарши деярли кучли ѓалаён юз берди. 24 Димитрий исмли бир заргар кумушдан Артемис маъбадларини ясаб, санъаткорларга кўп фойда келтирарди. 25 Димитрий санъаткору ҳунармандларни йиѓиб: «Биродарлар! – деди, – Сизларга маълумки, бизнинг фаровонлигимиз бу ҳунар орқалидир. 26 Ҳфесдагина эмас, балки қарийб бутун Асия вилоятида бу Павлус: инсон қўли билан ясалаётган бу буюмлар худо эмас, деганини ўзларингиз кўриб, эшитиб турибсизлар. Шу гап билан у кўп одамларни авраб йўлдан оздирди. 27 Шундай қилиб, ҳунаримиз эътиборсиз бўлиб қолиш хавфигина эмас, балки бутун Асия ва бутун дунё сиѓинадиган буюк маъбуда Артемиснинг маъбади ҳам арзимайдиган нарсага айланиб, маъбуда улуѓворлигидан маҳрум бўлиб қолиш хавфига рўбарў келдик». 28 Халойиқ буни эшитгач, қаттиқ ѓазабланиб: «Ҳфеснинг Артемиси буюкдир!» – деб бақира кетди. 29 Бутун шаҳар саросимага тўлиб кетди. Ҳамма бирдан Павлуснинг йўлдошлари – македониялик Гай ва Аристархни ушлаганча, шитоб билан театр томон ёпирилишди. 30 Павлус халқнинг орасига кирмоқчи бўлганда, шогирдлар унга йўл қўйишмади. 31 Асия вилояти маъмурларидан баъзилари ҳам унинг дўстлари бўлганлари сабабли унга хабар юбориб, театрда кўринмасин, деб илтимос қилишди. 32 Бу орада одамлардан бири у деса, бошқаси бу деб қичқиришарди. Йиѓин тартибсиз эди, кўплари эса нима учун йиѓилганларини билишмас эди. 33 Яҳудийларнинг таклифига кўра, халойиқ ичидан Искандар деган бир кишини вакил қилиб илгари сурдилар. Искандар қўли имоси билан халойиқ олдида ўзини ҳимоя қилмоқчи бўлди. 34 Лекин халойиқ унинг яҳудий эканини билгач, ҳамма бир оѓиздан қарийб икки соат: «Ҳфеснинг Артемиси буюкдир!» – деб бақириб туришди. 35 Оқибат шаҳар котиби оломонни тинчитиб: «Ҳй Ҳфес халқи! – деди. – Ҳфес шаҳри буюк маъбуда Артемиснинг ва осмондан тушган тошнинг ҳомийси эканини қайси одам билмайди? 36 Модомики, бу ишда даъво йўқдир, унда сизлар хотиржам бўлишингиз ва ўйламасдан ҳаракат қилмаслигингиз керак. 37 Ана, маъбадни таламаган ҳам, маъбудангизни ҳақорат ҳам қилмаган кишиларни сизлар бу ерга бошлаб келибсиз. 38 Агар Димитрий ва у билан бирга бўлган санъаткорлар бирон кишидан шикоят қилмоқчи бўлишса, унда маҳкамалар бор, қозилар бор, қўйинг, бир-биридан шикоят қилаверишсин. 39 Бордию бошқа бирон нарсани талаб қилмоқчи бўлсангизлар, бу масала қонуний мажлисда ҳал қилинади. 40 Бугун бўлиб ўтган ишлар туфайли ѓалаён қўзѓашда айбланиш хавфида турибмиз-ку! Бундай тўполон учун ўзни оқлагудек ҳеч қандай важимиз ҳам йўқ». Шу сўзларни айтиб бўлиб, котиб йиѓинни тарқатиб юборди.

Ҳаворийлар 20

1 Тўполон тугагандан кейин Павлус Исо шогирдларини чақириб, насиҳат қилди ва улар билан хайрлашиб, Македонияга жўнаб кетди. 2 У кезиб ўтган юртлардаги имонлиларга кўп ўгит-насиҳат бериб, Юнонистонга келди. 3 Уч ой у ерда турди. Сурияга сузиб кетай, деган пайтда яҳудийлар унга қарши суиқасд уюштирмоқчи бўлишди. Шунинг учун яна Македония орқали қайтишга қарор қилди. 4 Вериядан Пир ўѓли Сосипатр, Салоникадан Аристарх ва Секунд, Дервиядан Гай ва Тимўтий, асияликлардан эса Тихик ва Трофим уни Асиягача кузатиб бордилар. 5 Улар аввал жўнаб, бизларни Троасда кутиб турардилар. 6 Бизлар эса Хамиртурушсиз Нон байрамидан кейин Филиппи шаҳридан сузиб, беш кун деганда уларнинг олдига – Троас шаҳрига етиб келдик. У ерда етти кун турдик. 7 Якшанба куни нон синдириш учун бир ерда тўпланган эдик. Павлус эртаси куни жўнамоқчи бўлиб, имонлиларга насиҳат бериб, сўзни ярим кечагача давом эттирди. 8 Бизлар йиѓилган болохонада жуда кўп шамчироқ ёнган эди. 9 Евтих исмли бир йигит дераза рахида ўтирарди. Павлуснинг нутқи узоқ чўзилиб, йигитни қаттиқ уйқу босди. У уйқусида қимирлаб, учинчи қаватдан пастга тушиб кетди. Ердан унинг ўлигини кўтаришди. 10 Павлус пастга тушиб, йигитнинг устига ўзини ташлади ва уни қучоқлаб: «Хавотир бўлманглар, унинг жони ўзидадир!» – деди. 11 Сўнг яна юқорига чиқиб, нон синдириб овқатланди. Тонг отгунча анча суҳбат қилиб, йўлга чиқди. 12 Шу орада ўсмирни тирик олиб келишди ва беҳад хурсанд бўлишди. 13 Бизлар олдин кемага тушиб, Павлусни у ердан олиб кетиш учун Асса шаҳрига сузиб бордик; чунки ўзи пиёда бормоқчи бўлиб, бизларга шундай топшириқ берган эди. 14 Бизлар Ассада учрашгач, унинг билан Митилина шаҳрига бордик. 15 У ердан сузиб кетиб, эртаси кун Хиос ороли қаршисига келдик. Учинчи кун эса Самос оролига ўтиб, Трогилия шаҳрида тўхтагандан кейин, яна бир кун ўтиб, Милит шаҳрига етиб бордик. 16 Павлус Асияда кечикиб қолмаслик мақсадида Ҳфес шаҳрига кирмай ўтиб кетишга қарор қилган эди. Агар иложи бўлса, Ҳосил байрамини Қуддусда қутлайин, деб шошилаётган эди. 17 Милитдан Павлус Ҳфесга одам юбориб, маҳаллий имонлилар жамоатининг оқсоқолларини ўз қошига чақиртирди. 18 Улар унинг ҳузурига келганда, деди: «Мен Асия вилоятига оёқ босган илк кундан бери, ёнингизда яшаган шунча вақт давомида қандай ҳаракат қилганимни ўзларингиз биласизлар. 19 Яҳудийларнинг ёвуз ниятлари туфайли бошимдан ўтган оѓир синовлар ичида камтарлик ва кўзимнинг ёши билан Раббимга хизмат қилиб юрдим. 20 Фойдали бўлган ҳеч бир нарсадан сизларни маҳрум қилмайин, деб кўчама-кўча, уйма-уй юриб таълим бериш фурсатини бекор ўтказмадим. 21 Тавба қилиб, Худога илтижо этинглар ва Раббимиз Исо Масиҳга имон келтиринглар, деб яҳудийлар билан юнонларга жиддий насиҳат қилиб турдим. 22 Мана энди Муқаддас Руҳнинг банди бўлиб, Қуддусга боряпман. У ерда мен билан нима юз беришини билмайман. 23 Фақат шуни биламанки, шаҳарма-шаҳар юрган сари занжиру кишанлар, қайѓу-аламлар мени кутади. Буни Муқаддас Руҳ менга аён қилмоқда. 24 Лекин бунга қарамай, ўз жонимни ҳам аямайман – қани энди фаолиятимни тамомлаб, Худонинг иноятидан далолат берувчи Хушхабарга гувоҳлик бермоқ учун Раббим Исодан олган топшириқни қувонч ила бажо келтира олсам. 25 Ҳнди яна шуни биламанки, гарчи орангизда Худо Шоҳлигини эълон қилиб юрган бўлсам-да, ҳеч бирингиз менинг юзимни ортиқ кўра олмайсизлар. 26 Шунинг учун бу куннинг ўзида сизга таъкидлаб айтаманки, мен бировнинг ҳалокатига жавобгар эмасман. 27 Чунки Худонинг мурод-мақсадини сизларга тамоман баён этиш учун бирон фурсатни бой бермадим. 28 Ўзингизни ва Муқаддас Руҳ сизларни назоратчи қилиб тайинлаган барча жамоатни кўз-қулоқ бўлиб эҳтиётланглар. Сизлар чўпонлик қилаётган ушбу сурувни Раббимиз Исо Ўз қони эвазига сотиб олган. 29 Мен кетганимдан кейин, сурувни аямайдиган йиртқич бўрилар орангизга суқилиб киришларини биламан. 30 Ҳатто ўз ораларингиздан чиққан одамлар ҳам тескари сўзлари билан Исо шогирдларини йўлдан оздириб, орқаларидан эргаштирадилар. 31 Шунинг учун ҳушёр бўлиб туринглар. Мен сизга қай тариқа уч йил кечаю кундуз, кўзларимнинг ёши билан ҳар бирингизга ҳормай-толмай панду насиҳат бериб юрганимни хотирланглар. 32 Ҳнди биродарларим, сизларни Худонинг паноҳига ва Унинг иноятли каломига топшираман. Бу калом сизларни мустаҳкамлашга ва Худонинг бутун азизлари билан сизларга ҳам насиб этган мерос улушига сазовор қилишга қодирдир. 33 Мен ҳеч кимнинг симу зарига ёхуд кийимига кўз тикканим йўқ. 34 Ўзимнинг, шунингдек, йўлдошларимнинг эҳтиёжларини қондиришда шу қўлларим хизмат этганини ўзларингиз яхши биласизлар. 35 Шундай меҳнат қилиб, ожизларга ёрдам беришда мен сизларга намуна бўлиб қолдим. Шу билан бирга, „Олишдан кўра беришнинг бахтиёрлиги катта“, – деган Раббимиз Исонинг сўзларини ҳам эслаб туринглар». 36 Бу сўзларни айтиб бўлиб, Павлус тиз чўкди-да, ҳамма билан бирга ибодат қилди. 37 Сўнг ҳаммалари зор йиѓлаб, Павлуснинг бўйнига ташланиб, уни ўпишарди. 38 Павлуснинг: «Ортиқ юзимни кўролмайсизлар», – деган сўзи эса уларни айниқса ѓамгин қилган эди. Ниҳоят, уни кемагача кузатиб боришди.

Ҳаворийлар 21

1 Улардан айрилиб, кемада сузиб тўѓри Кос оролига келдик. Ҳртаси куни Родос оролига тушиб, у ердан эса Патара шаҳрига сузиб бордик. 2 У жойдан Финикияга кетадиган бир кемани топиб, сузиб кетдик. 3 Кипр кўринганда, оролнинг жанубий ёнидан ўтиб, Сурияга қараб йўл олдик. Тир шаҳрида кемадан юк туширадиган бўлишгани учун, у ерда қуруқликка чиқдик. 4 Исо шогирдларини ахтариб топиб, уларнинг ёнида етти кун қолдик. Улар Муқаддас Руҳ илҳоми билан Павлусга: Қуддусга борма, дейишарди. 5 Бир неча кун ўтгандан кейин йўлга чиқдик. Барча имонлилар хотин ва бола-чақалари билан бирга бизни шаҳарнинг ташқарисигача кузатиб боришди. Соҳилда тиз чўкиб, ибодат қилдик. 6 Биз бир-биримиз билан хайрлашиб бўлиб, кемага тушдик, улар эса уйларига қайтиб кетишди. 7 Тир шаҳридан сузиб кетдик ва Птолемай шаҳрига етиб бориб, денгиздаги саёҳатимизни тугатдик. У ердаги имонли биродарларимизни қутлаб, улар билан бир кун бирга бўлдик. 8 Ҳртаси куни Павлусга эргашаётган бизлар йўлга тушиб, Кесарияга келдик. Етти вазифадорнинг бири бўлган Инжил воизи Филипнинг уйига кириб, уникида қолдик. 9 Унинг башорат қиладиган тўрт нафар бокира қизи бор эди. 10 У ерда бир қанча кун турганимиздан кейин, Яҳудиядан Агав исмли бир пайѓамбар тушиб келди. 11 У олдимизга кириши биланоқ Павлуснинг камарини олди-да, ўзининг қўл-оёқларини боѓлаб деди: «Муқаддас Руҳ бундай демоқда: Қуддусдаги яҳудийлар бу камарнинг эгасини шунақасига боѓлаб, мажусийларнинг қўлига топширадилар». 12 Бу гапларни эшитгач, биз ва у ердагилар ҳам Қуддусга бормаслиги учун Павлусга ёлвордик. 13 Лекин Павлус жавоб бериб: «Нима қиляпсизлар? Нега йиѓлаб, дилимга озор беряпсизлар? Мен Қуддусга бориб асир бўлишгина эмас, Раббим Исо учун ҳатто ўлишга ҳам тайёрман». 14 Павлусни кўндира олмаганимизни кўриб: «Раббимиз айтгандай бўлсин!» – деб жим қолдик. 15 Ана шу кунлардан кейин анжомларимизни йиѓиштириб, Қуддусга бордик. 16 Кесариядан баъзи бир Исо шогирдлари бизга йўлдош бўлишди. Улар бизларни яшаб туриш учун Исонинг эски шогирдларидан бўлган кипрлик Минасоннинг уйига бошлаб келишди. 17 Қуддусга келганимизда, имонли биродарларимиз бизни очиқ чеҳра билан қабул қилишди. 18 Ҳртаси куни Павлус билан бирга Ёқубни кўргани бордик. Бутун оқсоқоллар жамоати ҳам ҳозир бўлди. 19 Улардан ҳол-аҳвол сўрагандан кейин, Павлус ўз хизмати туфайли Худонинг мажусийлар орасида қилган ишларини бирма-бир тушунтира бошлади. 20 Буларни эшитишгач, Худога ҳамду сано айтиб, Павлусга: «Ҳй биродаримиз, – дейишди. – Яҳудийлар орасида имон келтирган неча минг одам борлигини кўряпсан. Уларнинг ҳаммаси Мусонинг Қонуни учун фидойидирлар. 21 Фақат улар эшитган гап-сўзларига кўра, сен мажусийлар орасида яшаётган яҳудийларга: ўѓилларингизни суннат қилманг, урф-одатга амал қилманглар, Мусонинг Қонунидан чиқинглар, деб таълим бериб юраётган эмишсан. 22 Шундай қилиб, нима қилдик? Сенинг келганингни эшитиб, халойиқ албатта тўполон қилади. 23 Шунинг учун, сенга нима десак, бундай қил: бизда назр атаган тўрт киши бор. 24 Уларни ёнингга олиб, бирга таҳорат қил, сочларини олдиришлари учун қурбонлик харажатини ўз зиммангга ол. Унда сенинг тўѓрингда эшитганлари ноҳақ эканини, аксинча, Мусонинг Қонунига риоя қилиб юрганингни ҳамма билиб олади. 25 Мажусийлардан имон келтирганларга келсак, биз керак бўлмаган қонун-қоидаларга риоя қилмаслик ҳақида уларга хат ёзиб йўллаганмиз. Қабул қилган қароримиз бўйича, уларга фақатгина бутларга сўйилган қурбонлик гўшти, қон, бўѓилган ҳайвоннинг гўшти ва зинодан ўзларини сақлашни тайинлаганмиз». 26 Ҳртаси куни Павлус ўша одамларни ёнига олиб, улар билан бирга таҳорат қилди. Сўнг маъбадга кириб, покланиш кунлари қачон тугашини, ҳар бири учун қачон қурбонлик келтирилишини маълум қилди. 27 Етти кунлик муддат тугаётганда, асиялик яҳудийлар Павлусни маъбадда кўриб қолишди. Улар бутун халқни алѓов-далѓов қилиб, Павлусни ушлаб олишди-да: 28 «Ҳй Исроил эрлари, ёрдам беринглар! – деб бақира кетишди. – Мана ҳамма ёқда, ҳамма инсонлар орасида халқимизга, Таврот ва муқаддас жойга қарши таълим бериб юрган одам шунинг ўзи! Бунинг устига юнонларни ҳам маъбадга олиб кириб, муқаддас жойни ҳаром қилди-ку!» 29 Буни айтишларига сабаб, бундан илгари эфеслик Трофимни шаҳарда Павлус билан бирга кўришган бўлиб, уни маъбадга олиб кирган, деб ўйлашарди. 30 Бутун шаҳар ҳаракатга келиб, халқ жўшиб кетди. Павлусни тутиб, маъбаддан ташқарига судраб боришди. Ўша заҳотиёқ эшиклар бекитилди. 31 Улар Павлусни ўлдиришмоқчи эди. Шу пайт бутун Қуддус қўзѓолон кўтарибди, деган хабар Рим қўшини мингбошисининг қулоѓига етиб борди. 32 У дарҳол аскарларни ва юзбошиларни олиб, уларнинг устига ҳужум бошлади. Оломон мингбоши билан аскарларни кўргач, Павлусни уришдан тўхтади. 33 Мингбоши дарров яқинлашди-да, Павлусни тутиб, иккита занжир билан кишанлаб қўйишни буюрди. – Бу ким ва нима қилибди? – деб сўради. 34 Оломон орасида бири бу деб қичқирса, бошқаси у деб бақирарди. Олаѓовур бўлганидан мингбоши ҳақиқатни билолмай, Павлусни қалъага олиб боришни буюрди. 35 Павлус зинапояга етганда, оломоннинг зўр сиқуви туфайли аскарлар уни кўтариб боришди. 36 Чунки халойиқнинг кўпчилиги унинг орқасидан эргашиб бориб: «Унга ўлим!» – деб бақирарди. 37 Қалъага кираётганда, Павлус мингбошига: – Сенга бир нарса айтишим мумкинми? – деди. Мингбоши: – Сен юнон тилини биласанми? 38 Бир неча кун илгари ѓалаён кўтариб, тўрт минг хунрезни саҳрога олиб чиққан мисрлик сен эмасми? – деди. 39 Павлус бунга жавобан: – Мен Киликиянинг унчалик аҳамиятсиз бўлмаган Тарс шаҳрида туѓилган бир яҳудийман. Сендан илтимос қиламан, халққа гапириш учун менга ижозат бергин, – деди. 40 Мингбоши ижозат бергандан кейин, Павлус зинапояда туриб, қўли билан халққа ишора қилди. Чуқур сукунат чўкканда, яҳудий тилида сўзлай бошлади.

Ҳаворийлар 22

1 «Ҳй эрлар, эй биродарлар ва оталар! Ҳнди ҳузурингизда мени оқловчи сўзларимни тингланглар!» – деди. 2 Павлуснинг уларга яҳудий тилида гапираётганини эшитгач, улар янада жим бўлдилар. Павлус сўзида давом этди: 3 «Мен яҳудийман. Киликиянинг Тарс шаҳрида туѓилган бўлсам-да, ушбу шаҳарда Гамалиэлнинг қарамоѓида тарбияланганман. Бугун бу ерда йиѓилган ҳаммаларингиз каби мен ҳам ота-боболар Қонуни йўриѓида жиддий тарбияланиб, Худо учун фидойи бўлиб келганман. 4 Ҳатто бу Исо йўлининг избосарларини – эркакми, аёлми демасдан ҳаммасини боѓлаб зиндонларга топширар, ўласи қилиб қувардим. 5 Ана, олий руҳоний билан оқсоқолларнинг ҳаммаси менинг гувоҳларимдир. Мен улардан Дамашқдаги яҳудий биродарларга ёзилган мактублар олиб, у ерда яшаган Исо имонлиларини жазолаш учун Қуддусга кишанлаб келтирмоқ ниятида йўлга тушган эдим. 6 Туш арафасида мен йўл босиб, Дамашққа яқинлашаётганимда, тўсатдан осмондан тушган кучли бир нур атрофимни порлатиб юборди. 7 Мен ерга йиқилдим-у, бир овознинг менга: – Шоул, Шоул, нега Мени қувѓин қиляпсан? – деганини эшитдим. 8 Мен: – Ё Раббий, Сен ким бўласан? – деб сўрасам, У: – Мен сен қувѓин қилаётган носиралик Исоман, – деб жавоб берди. 9 Йўлдошларим нурни кўриб қўрқишган бўлса-да, лекин менга Гапирганнинг овозини эшитмадилар. 10 Шунда мен: – Ё Раббий, нима қилишим керак? – дедим. Исо менга: – Ўрнингдан туриб Дамашққа бор, қилишинг лозим бўлган ҳамма нарса ўша ерда сенга айтилади, – деди. 11 У нурнинг ялтирашидан кўр бўлганим учун, ҳамроҳларим қўлимдан тутганча, Дамашққа етаклаб боришди. 12 Дамашқда яшаган бутун яҳудийлар орасида яхши ном чиқарган, Худонинг Қонунига амал қилиб юрган Ҳанания исмли диндор бир одам бор эди. 13 У ёнимга келиб турди-да, менга: – Биродарим Шоул, кўзларинг очилсин! – деди. Мен эса ўша заҳоти уни кўрдим. 14 Ҳанания менга: – Оталаримизнинг Худоси Унинг иродасини билишинг ва Солиҳ Кишини кўриб, Ўзининг овозини эшитишинг учун сени танлади. 15 Чунки кўрган ва эшитганларинг учун барча инсонлар олдида Унинг гувоҳи бўласан. 16 Ҳнди нимани кутиб ўтирибсан? Ўрнингдан тур, сувда имон келтир ва Исонинг исмини чақириб, гуноҳларингдан фориѓ бўл! – деди. 17 Мен Қуддусга қайтиб келгандан сўнг, маъбадда ибодат қилаётганимда ўзимни йўқотиб, 18 Раббим Исони кўрдим. У менга: – Қани, тезроқ Қуддусдан чиқиб кет, чунки бу ерда Мен учун берган гувоҳлигингни қабул этмайдилар! – деди. 19 Мен: – Ё Раббий! – дедим. – Сенга инонганларни зиндонга ташлаб ибодатхоналарда урган одам мен эканимни улар билишади-ку. 20 Сенинг шаҳидинг Стефаннинг қонини тўкканларида мен ҳам у ерда ҳозир эдим. Ҳатто унинг ўлдирилишига рози бўлиб, қотилларининг кийимларини сақлаб турардим, – дедим. 21 Раббим Исо эса: – Сен кета қол! Чунки Мен сени олисдаги элу халқларнинг олдига юбораман, – деди». 22 Бу вақтгача Павлусни тинглаб турганлар бояги сўзини эшитишлари биланоқ шовқин кўтаришди. «Бундай одамни ер юзидан йўқ қил! У яшашга муносиб эмас!» – деб бақира кетишди. 23 Улар шундай қичқиришиб, устларидан кийимларини қоқиб, ҳавога тупроқ сочиб туришаркан, 24 мингбоши Павлусга қарши бундай бақираётганларининг сабабини билмоқчи бўлиб, уни қалъага олиб бориб қамчилашни буюрди. 25 Уни тасма билан боѓлашаётган вақтда, Павлус ёнида турган юзбошига: – Рим фуқаросини ҳукм қилмай қамчилаш, сизнингча, қонунга мос келадими? – деб сўради. 26 Юзбоши буни эшитгач, бориб мингбошига хабар берди: – Қаранг, сиз нима қилмоқчисиз ўзи? Бу одам Рим фуқароси экан-ку, – деди. 27 Шунда мингбоши Павлуснинг ёнига келиб: – Менга айтгин-чи, сен Рим фуқаросимисан? – деб сўради. – Ҳа, – деди Павлус. 28 Мингбоши: – Мен бу фуқароликка кўп пул билан эга бўлганман, – деди. Павлус: – Мен ҳатто бу фуқароликда туѓилганман, – деб жавоб берди. 29 Шунда Павлусни сўроқ қилмоқчи бўлганлар дарҳол ундан қўл тортишди. Мингбоши ҳам унинг Рим фуқароси эканини билгач, уни боѓлаб қўйгани учун қўрқиб кетди. 30 Ҳртаси куни мингбоши яҳудийлар Павлусни нимада айблашларини аниқ билиш мақсадида, уни кишанлардан бўшатди. Яҳудий олий руҳонийлари ва барча Олий Кенгаш аъзоларига йиѓилишларини буюрди. Павлусни келтириб, уларнинг қаршисига қўйди.

Ҳаворийлар 23

1 Павлус Олий Кенгаш аъзоларига тикилиб қараб: – Ҳй биродарлар! Мен бу кунга қадар Худо олдида пок виждон билан яшаб келаман, – деди. 2 Буни айтиши биланоқ, олий руҳоний Ҳанания Павлуснинг ёнида турганларга унинг оѓзига уришларини буюрди. 3 Павлус унга: – Ҳй оқланган девор, Худо сени уради! Сен қонун асосида ҳукм чиқариш учун ўтирибсан, аммо қонунга зид ўлароқ мени уришга амр беряпсан! – деди. 4 Олдинда турганлар: – Худонинг олий руҳонийсини ҳақорат қиляпсанми? – дедилар. 5 Павлус деди: – Биродарлар! Унинг олий руҳоний эканини билмас эдим; чунки Тавротда: «Халқинг орасида бошлиқ бўлганни ёмонлама», – деб ёзилган. 6 Уларнинг бир қисми саддуқий ва бошқа қисми фарзий мазҳабларидан бўлганини Павлус билгач, Кенгашга баланд овоз билан хитоб қилиб: – Биродарлар! Мен фарзийман, ҳам фарзийнинг ўѓлиман. Мен ўликларнинг тирилишига қаттиқ эътиқод қилганим учун мени тергаяптилар, – деди. 7 У буни айтган маҳалда фарзийлар билан саддуқийлар орасида жанжал чиқиб, мажлис иккига бўлиниб кетди. 8 Чунки саддуқийлар қиёматни ҳам, фариштани ҳам, руҳни ҳам йўқ, дейдилар. Фарзийлар эса буларнинг ҳаммасини тан оладилар. 9 Шундай қилиб, катта шовқин бўлди. Фарзийлар мазҳабининг уламоларидан баъзилари сўзга чиқиб, қатъий эътироз билдиришди: – Бизлар бу одамда ҳеч бир ёмонлик топмаяпмиз. Агар бирон руҳ ёки фаришта унга айтган бўлса нима бўпти, биз Худога қаршилик кўрсатмайлик! – дейишди. 10 Жанжал тобора зўрайиб боргач, Павлусни тилка-пора қилмасинлар, деб қўрққан мингбоши пастга тушиб, ораларидан уни чиқазиб қалъага олиб киришни аскарларга буюрди. 11 Кейинги кечада Раббимиз Исо Павлусга зоҳир бўлиб: «Дадил бўл! Қуддусда Менга қандай гувоҳлик берган бўлсанг, Римда ҳам шундай гувоҳлик беришинг керак», – деди. 12 Кун ёришгач, баъзи яҳудийлар қасдланиб, Павлусни ўлдирмагунча еб-ичмасликка қасам ичдилар. 13 Бундай аҳдлашганларнинг сони қирқ кишидан зиёд эди. 14 Улар олий руҳонийлар билан оқсоқолларнинг ҳузурига келиб: «Павлусни ўлдирмагунимизча ҳеч нарса емасликка оѓир қасам ичдик, – дедилар. 15 – Ҳнди сизлар Олий Кенгаш аъзолари билан бирга мингбошининг ҳузурига боринглар ва гўё Павлус масаласини яна аниқроқ текширмоқчимиз, деб уни эртага олдингизга чиқаришини илтимос қилинглар. Бизлар эса у етиб келмасидан аввалроқ уни ўлдиришга ҳозирлик кўриб турамиз». 16 Павлус синглисининг ўѓли, яъни жияни ана шу қасд ҳақида эшитиб қолиб, қалъага кирди-да, унга буни маълум қилди. 17 Павлус юзбошилардан бирини чақириб: – Бу йигитни мингбошининг ҳузурига олиб боргин, унга айтадиган бир гапи бор, – деди. 18 У йигитни олди ва мингбошининг қошига келтириб: – Маҳбус Павлус мени ёнига чақириб, бу йигитни сизнинг олдингизга бошлаб келишимни илтимос қилди, сизга айтадиган бир гапи бор экан, – деди. 19 Мингбоши йигитнинг қўлидан ушлаб, уни бир четга тортди-да: – Менга айтадиган нима гапинг бор? – деб сўради. 20 Йигит жавоб берди: – Яҳудийлар гўё Павлуснинг ишини яна аниқроқ текшириш учун уни эртага Кенгаш олдига чиқаришни сиздан илтимос қилишга келишибдилар. 21 Лекин сиз уларга қулоқ солманг. Чунки уларнинг қирқдан ортиѓи Павлусни пойлаб туришибди; уни ўлдирмагунча еб-ичмаслик ҳақида қасам ичишибди. Мана ҳозир сизнинг фармойишингизни кутиб, тайёр бўлиб туришибди, – деди. 22 Мингбоши: – Менга бу гапларни билдирганингни ҳеч кимга айтма! – деб йигитни қўйиб юборди. 23 Мингбоши юзбошилардан иккитасини чақириб: – Кун ботгандан уч соат кейин Кесария шаҳрига бориш учун икки юз пиёда аскар, етмиш отлиқ ва икки юз ўқчи аскар ҳозирланглар. 24 Павлусни миндириб, вилоят ҳокими Феликснинг қошига соѓ-саломат етказиб бориш учун от-улов ҳам беринглар, – деб буюрди. 25 Мингбоши қуйидаги мазмунда бир мактуб ҳам ёзди: 26 «Клавдий Лисийдан муҳтарам ҳоким Феликсга – салом! 27 Ушбу одамни яҳудийлар тутиб ўлдирмоқчи эдилар. Унинг Рим фуқароси эканини билиб, мен аскарлар билан бирга етиб келиб, унинг бошини қутқардим. 28 Кейин нимада айбдор этаётганларини билмоқчи бўлиб, уни яҳудийларнинг кенгашига олиб бордим. 29 Натижада ўзларининг шариатига доир масалалар бўйича уни гуноҳкор қилаётганларини билдим-у, лекин унда ўлимга ёки кишанга лойиқ ҳеч қандай айб топмадим. 30 Яҳудийларнинг бу одамга қарши уюштираётган суиқасдидан хабардор бўлгач, мен дарҳол уни сизнинг ҳузурингизга юбордим. Унинг айбловчиларига ҳам унга қарши бўлган даъволарини сизнинг қошингизда гапиришларини буюрдим. Саломат бўлинг». 31 Шундай қилиб, аскарлар олган фармонига кўра Павлусни кечаси Антипатрисга бошлаб боришди. 32 Ҳртасига у билан бирга бориш учун отлиқларни қолдириб, ўзлари эса қалъага қайтиб кетишди. 33 Отлиқлар Кесарияга етгач, мактубни вилоят ҳокимига беришди ва Павлусни ҳам унга топширишди. 34 Ҳоким мактубни ўқигач, Павлусдан қайси вилоятдан эканини сўради. Киликиядан бўлганини билгач, унга: 35 «Айбловчиларинг келганидан кейин сенинг ишингни сўроқлайман», – деди-ю, Ҳирод саройида қамоқда сақлансин деб амр берди.

Ҳаворийлар 24

1 Орадан беш кун ўтгандан кейин, олий руҳоний Ҳанания ва баъзи оқсоқоллар Тертулл исмли бир ҳуқуқшунос билан Кесария шаҳрига келишиб, Павлусни қоралайдиган арзларини ҳокимга баён этишди. 2 Павлус чақирилгач, Тертулл айблашни бошлади: 3 «Ҳй муҳтарам Феликс, халқимизнинг ободончилигига ѓамхўрлик қилар экансиз, ўз соянгизда осойишталикка эришганимизни ҳар доим ва ҳар ерда беҳад миннатдорчилик ила тан оламиз. 4 Сизни кўп овора қилмаслик учун, ўзингизга хос бўлган меҳрибонлик ила бизнинг мухтасар сўзимизни эшитишингизни илтимос қиламан. 5 Биз бу одамни жамиятнинг марази деб биламиз. Мана у насронийлар бидъатининг намояндаси бўлиб, дунёнинг барча яҳудийларини оёқлантирмоқда. 6 У маъбадимизни ҳам ҳаром этишга қўл кўтарган вақтдаёқ, биз уни тутиб, ўз қонунимизга кўра суд қилмоқчи бўлдик. 7 Лекин мингбоши Лисий келиб, уни зўрлик билан қўлимиздан тортиб олиб, сизнинг қошингизга юборди. 8 Уни айбловчи бизнинг ҳам сизнинг ҳузурингизга келишимизни буюрди. Бу кишини сўроқ қилсангиз, биз уни нималарда айблашимизни унинг ўзидан билиб олишингиз мумкин». 9 Ҳозир бўлган барча яҳудийлар ҳам айтилганларнинг тўѓрилигини билдириб, Павлусга қўйилган айбни тасдиқлардилар. 10 Ҳоким Павлусга гапириши учун ишора этгач, у сўз бошлади: «Сиз кўп йиллардан бери бу халққа ҳаққоний қози бўлганингизни билганим учун, мен ўз ишимни бемалол ҳимоя қиламан. 11 Ўзингиз билиб олишингиз мумкин: менинг сиѓиниш учун Қуддусга келганимга ўн икки кундан ошгани йўқ. 12 На маъбадда, на ибодатхоналарда ва на Қуддус шаҳрида бирон киши билан баҳс қилганим ёки халқ орасига ѓулѓула солганимни улар кўришмади. 13 Ҳозир ҳам мени айблашларида бирон бир асос борлигини исбот қилишолмайди. 14 Ҳузурингизда шуни эътироф этаманки, улар бидъат деб атаган Йўлнинг избосари ўлароқ, ота-боболарим сиѓинган Худойи Таолонинг ҳақиқий бандасиман. Таврот ва Пайѓамбарлар китобида ёзилганларнинг ҳаммасига инонаман. 15 Айбловчиларимнинг ўзлари ҳам тан олганидек, мен солиҳ билан фосиқларни тирилтирадиган Худога қаттиқ эътиқод қиламан. 16 Шунинг учун ҳам Худо билан инсонлар олдида доим виждонимни соф сақлашга тиришаман. 17 Орадан кўп йиллар ўтгандан кейин, халқим шарафига хайр-садақа ва қурбонликлар баѓишлаш учун Қуддусга қайтиб бордим. 18 Бу вақтда мени маъбадда таҳорат қилаётган ҳолатда топдилар; ҳолбуки, у ерда оломон ҳам, шовқин ҳам йўқ эди. 19 Фақат асиялик баъзи бир яҳудийлар бор эди. Аслида ўша одамлар бу ерга келиб, бирон шикоятлари бўлса, ҳузурингизда мени айблашлари керак эди. 20 Ёки бу ердагиларнинг ўзлари айтишсин, яҳудийларнинг Олий Кенгаши олдида турганимда менда қандай ҳақсизлик топишган экан? 21 Мен уларнинг орасида туриб, баланд овозда: „Ўликларнинг тирилишига ишонганим учун бугун олдингизда ҳукм қилиняпман“, – деб айтдим. Ҳҳтимол, шу сўзим учун айбдор саналсам керак?» 22 Шунда Феликс: «Мингбоши Лисий келганидан кейин ишларингни синчиклаб текшираман», – деб муҳокамани кейинга қолдирди. Феликс ўзи Исонинг йўли борасида анча хабардор эди. 23 Павлусни юзбошига топшириб: «Қамаб қўйилсин, лекин енгиллик берилсин, унга хизмат қилмоқчи бўлган дўстларига ҳеч қаршилик қилинмасин», деб буюрди. 24 Бир неча кундан кейин Феликс яҳудий хотини Друсилла билан келди. Павлусни чақиртириб, Исо Масиҳга ишониш тўѓрисида уни тинглади. 25 Павлус ҳақиқат, нафсни тийиш ва қиёмат-қойим ҳақида гапирганда, Феликснинг юраги чўчиб кетди. «Ҳнди боргин, вақт топганимда сени яна чақираман», – деди. 26 Айни замонда, Павлус озод бўлиши учун менга пора беради деган умидда уни тез-тез суҳбатга чақирадиган бўлди. 27 Икки йилдан сўнг Феликснинг ўрнига Порций Фест келди. Феликс яҳудийларнинг кўнглини олмоқчи бўлиб, Павлусни қамоқда қолдирди.

Ҳаворийлар 25

1 Фест вилоятга келганига уч кун ўтгандан кейин, Кесариядан Қуддусга борди. 2 Шунда олий руҳонийлар билан яҳудийларнинг асилзодалари ҳокимнинг олдига келиб, Павлусдан шикоят қилдилар. 3 Мурувват кўрсатиб, Павлусни Қуддусга чақиртиришини ўтиниб сўрадилар; ҳолбуки, йўл-йўлакай уни ўлдиришни қасд қилган эдилар. 4 Фест эса Павлус Кесарияда қамоқда турганини ва ўзи ҳам яқинда у ерга қайтиб боражагини уларга билдирди. 5 «Шундай қилиб, сизлардан кимнинг иложи бўлса, мен билан бирга боришсин ва агар бу одамда бирон ёмонлик бўлса, уни айбдор қилишсин», – деди у. 6 Фест уларнинг ёнида саккиз ёки ўн кундан зиёд турмай, Кесарияга қайтиб борди. Ҳртаси куни ҳукм курсисига ўтириб, Павлусни олиб келишни буюрди. 7 Павлус ўртага чиққач, Қуддусдан келган яҳудийлар уни ўраб олганларича, ўзлари исбот қилолмайдиган кўп оѓир айбларни унга қўйдилар. 8 Павлус эса ўзининг ҳимоя сўзида: – Мен на яҳудийларнинг Қонунига, на маъбадга ва на Қайсарга қарши бирон бир жиноят қилганим йўқ, – деди. 9 Фест яҳудийларнинг кўнглини топмоқчи бўлиб, Павлусдан: – Қуддусга бориб, у ерда менинг олдимда бу хусусларда суд бўлишни истайсанми? – деб сўради. 10 Павлус деди: – Мен Қайсарнинг ҳукм курсиси олдида турибман, мен бу ерда ҳукм этилишим шарт. Мен яҳудийларга ҳеч бир ҳақсизлик қилмаганимни ўзингиз ҳам яхши биласиз. 11 Агар мен ўлимга лойиқ бирор жиноятда айбдор бўлганимда, унда ўлимдан бош тортмасдим. Агарда бу кишилар менга қўяётган айблар асоссиз бўлса, унда мени ҳеч ким уларнинг қўлига топширолмайди. Мен Қайсарнинг ҳукмини талаб қиламан. 12 Фест маслаҳатчилари билан кенгашгандан сўнг, Павлусга жавоб бериб: – Сен Қайсарнинг ҳукмини талаб қилдинг, Қайсарнинг олдига борасан, – деди. 13 Бир неча кундан кейин, подшоҳ Агриппа билан Верника Фестни табриклаш учун Кесарияга келдилар. 14 Улар у ерда анча вақт тургандан кейин, Фест Павлуснинг ишини подшоҳга тақдим қилди: – Бу ерда Феликс қамоқда қолдириб кетган бир одам бор. 15 Мен Қуддусда бўлганимда, яҳудийларнинг олий руҳонийлари ва оқсоқоллари шикоят билан олдимга келиб, уни маҳкум этишни талаб қилишди. 16 Мен уларга жавоб бериб, айбланувчи одам айбловчилари билан юзлаштирилмасдан ва унга қўйилган айблардан ўзини ҳимоя қилиш имкониятини бермасдан, ўлимга маҳкум қилиш римликларнинг одати эмас, дедим. 17 Шунинг учун улар бу ерга келишганда, сира вақт йўқотмай эртаси куниёқ мен ҳукм курсисига ўтириб, бу одамни олиб келишларини буюрдим. 18 Лекин айбловчилар уни ўраб олгач, мен тахмин қилган жиноятлардан бирортасини бўйнига қўя олмадилар. 19 Фақат ўз динлари билан боѓлиқ, Павлус тирик эканини даъво қилаётган Исо исмли ўлган бир шахс ҳақида баъзи баҳслари бор эди. 20 Мен бу масалани ҳал қилишда қийналиб қолдим-да, Павлусдан Қуддусга бориб, бу хусусда суд бўлишни истар-истамаслигини сўрадим. 21 Лекин у бу ишни Императори аъзамнинг муҳокамасига қолдиришни талаб қилгани сабабли, уни император ҳузурига юборгунга қадар қамоқда тутиб туриш ҳақида буйруқ бердим. 22 Агриппа Фестга: – Бу одамни мен ҳам тинглашни истар эдим, – деди. – Ҳртанинг ўзидаёқ уни тинглайсиз, – деди унга Фест. 23 Ҳртаси куни Агриппа билан Верника буюк ҳашамат билан келиб, мингбошилар ва шаҳарнинг атоқли кишилари билан бирга маҳкама саройига кирдилар. Фестнинг амри билан Павлус олиб келтирилди. 24 Фест сўз бошлади: «Подшоҳ Агриппа ва бизлар билан биргаликда бу ерда ҳозир бўлган ҳамма кишилар! Мана бу одамни кўриб турибсизлар. Қуддусда ва шу ерда кўпгина яҳудийлар менга мурожаат қилиб, бу одам бошқа яшамаслиги керак, дея қичқирдилар. 25 Менинг бўлса, унинг ўлимга лойиқ бирор иш қилмаганига ишончим комил. Унинг ўзи Императори аъзамнинг ҳузурида судланишни талаб этгани учун, уни Римга юборишга қарор қилдим. 26 Фақат олий ҳокимга унинг ҳақида ёзиш учун эса бирон қатъий сўзим йўқ. Шунинг учун уни ҳаммангизнинг, ва айниқса, подшоҳим Агриппа, сизнинг ҳузурингизга чиқартирдимки, бу ишни кўриб чиққандан кейин ёзиш учун бирон тайин сўз топилар, деб. 27 Чунки менинг фикримча, бир маҳбусни императорга юбориб, унга қарши қўйилган айбларни кўрсатмаслик мулоҳазасизлик бўлур эди».

Ҳаворийлар 26

1 Агриппа Павлусга: «Ўзингни оқлаш учун гапиришингга рухсат берилади», – деди. Шунда Павлус қўлини силтаганча, ўзини ҳимоя қилиб гапира бошлади: 2 «Подшоҳ Агриппа! Яҳудийларнинг менга қўяётган ҳамма айбларидан бугун сизнинг ҳузурингизда ўзимни ҳимоя қилаётганим учун бахтиёр ҳисоблайман. 3 Айниқса сиз яҳудийларнинг барча одатларини ва мубоҳасали масалаларини яхши билганингизни кўзда тутиб, сабр-тоқат билан мени тинглашингизни илтимос қиламан. 4 Менинг ёшлигимдан ўз мамлакатимда кечирган ҳаётим ҳамда кейинроқ Қуддус шаҳрида кечган умримни барча яҳудийлар билишади. 5 Мени азалдан танишади ва агар хоҳласалар, динимизнинг энг жиддий мазҳаби бўлмиш фарзийчилик таълимоти бўйича яшаб келганимга гувоҳлик бера олишади. 6 Ҳнди эса, Худонинг оталаримизга берган ваъдасига умид қилганим туфайли, мен судда ҳозирман. 7 Ўн икки қабиламиз кеча-кундуз қунт ва ѓайрат билан Худо йўлида хизмат қилиб, у ваъданинг ижро бўлишини кўриш умидидадирлар. Мен ана худди шу умидга эришганим учун, эй подшоҳим Агриппа, яҳудийлар мени айбламоқдалар. 8 Худо ўликларни тирилтиришини сизлар нима учун ишониб бўлмайдиган бир иш деб ҳисоблайсизлар? 9 Тўѓриси, ўзим ҳам носиралик Исо номига қарши кўп хилофона амалларни қилиш керак, деб ўйлар эдим. 10 Мен буни Қуддусда қилдим ҳам. Олий руҳонийлардан ижозат олиб, кўп азизу муқаддас кишиларни зиндонларга ташлаб, уларни ўлдираётганларида мен буни ёқлардим. 11 Барча яҳудий ибодатхоналарида уларни кўп марталаб жазога тортиб, Исони ҳақоратлашга мажбур қилардим. Уларга нисбатан ҳаддан ташқари дарѓазаб бўлиб, ҳатто бегона шаҳарларда ҳам қувѓин қилардим. 12 Бунга доир яна бир бор олий руҳонийларнинг ваколати ва топшириѓи билан Дамашққа бораётган эдим. 13 Ва мана, эй подшоҳим, кундуз куни йўлда кетаётганимда, қуёш нуридан ҳам ярқироқ бир нур осмондан порлаганини кўриб қолдим. Нур мени ва йўлдошларимни ёрқин ёѓдуга чўмдирди. 14 Биз ҳаммамиз ерга йиқилгандан кейин, менга яҳудий тилида сўзлаётган бир овозни эшитдим: – Шоул, Шоул, нега Мени қувѓин қиляпсан? Нишга қарши тепишинг қийин, – деди. 15 Мен: – Ё Раббий, Сен ким бўласан? – деб сўрасам, У: – Мен сен қувѓин қилаётган Исоман, – деди. 16 – Қани, қаддингни ростлаб оёққа бос! Чунки сен Менинг хизматимда бўласан. Мени қандай кўрганинг ҳамда Мен қай тариқа сенга зоҳир бўлганим ҳақида гувоҳлик қилишинг учун сени тайинладим. 17 Сени ўз миллатинг ва бошқа халқлар қўлидан халос қиламан. Мажусийларнинг кўзларини очиб, уларни зулматдан нурга ва шайтоннинг ҳокимиятидан Худога қайтариш учун сени юбораман, токи улар Менга имон келтириб, гуноҳлари кечирилсин ва Худо азизларига насиб этадиган абадий меросга ноил бўлсинлар, – деди. 19 Бинобарин, эй подшоҳ Агриппа, мен кўкдан юборилган ушбу ваҳийга монелик қилмадим. 20 Аввал Дамашқ аҳолисига, кейин Қуддус ва бутун Яҳудия юртидаги, шунингдек, бошқа ерлардаги мажусийларни тавба қилдириб, Худога илтижо қилиш ва тавбага яраша ишларни бажаришга ундаб юрдим. 21 Шу иш учун яҳудийлар мени маъбадда тутиб ўлдиришга қасд қилдилар. 22 Лекин мен Худодан олган ёрдамим билан шу кунга қадар каттаю кичикка гувоҳлик бериб келаман. Мусо ва барча пайѓамбарларнинг каромат қилиб айтганларидан бошқа ҳеч нимани гапирмаяпман, 23 чунончи: Масиҳ Ўз миллатига ҳам, бошқа миллатларга ҳам илоҳий нур ҳақида хабар қилиш учун азоб чекиб ўлиши ҳамда ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилиши муқаррар эди». 24 Павлус ўзини шундай ҳимоя қиларкан, Фест баланд овоз билан сўзини бўлди-да: – Нодонлик қиляпсан, Павлус! Катта олимлик сени ақлдан озишга оборяпти! – деди. 25 Павлус эса деди: – Мен нодонлик қилмаяпман, муҳтарам Фест. Аксинча, ҳақиқат ва фаросат юзасидан фикр юргизяпман. 26 Подшоҳ бу хусусларда билимдон бўлгани учун у билан бемалол сўзлашмоқдаман. Бу воқеалардан ҳеч бири унинг назаридан қочмаган бўлса керак, деб ўйлайман. Чунки булар бир чеккада қилинган иш эмас. 27 Подшоҳ Агриппа, пайѓамбарларга ишонасизми? Биламан, ишонасиз! 28 Агриппа Павлусга: – Яна бирпасда мени кўндириб, Масиҳий қилмоқчисан-а? – деди. 29 – Хоҳ қисқа, хоҳ узоқ муддатда бўлсин, – деди Павлус, – фақат ўзингизгина эмас, балки бугун мени тинглаётганларнинг ҳаммаси ҳам, бу занжирлардан холи, мен каби бўлишларини Худодан сўрар эдим! 30 Павлус шуларни айтганидан кейин подшоҳ, вилоят ҳокими, Верника ва улар билан бирга ўтирганлар ўринларидан туришди. 31 Четга чиқиб, бир-бирлари билан маслаҳатлашиб олишди. – Бу одам ўлимга ёки ҳибсга лойиқ ҳеч бир иш қилмаяпти-ку, – деб айтишар эди. 32 Охирида Агриппа Фестга: – Агар бу одам Қайсар ҳукмини талаб қилмаганда, уни озод этиш мумкин эди, – деди. [Шундай қилиб, ҳоким уни Қайсар олдига юборишга қарор қилди.]

Ҳаворийлар 27

1 Италияга сузиб боришга қарор қилинганда, Павлус ва бошқа баъзи маҳбусларни Август полкидан Юлий исмли бир юзбошига топширдилар. 2 Биз Асия соҳиллари бўйлаб сузадиган Адрамит кемасига ўтириб жўнадик. Биз билан бирга Салоникадан келган македониялик Аристарх ҳам бор эди. 3 Ҳртаси куни Сидўн шаҳрига келиб тўхтадик. Юлий Павлусга инсоний муомала қилиб, дўстларининг ёнига бориб тирикчилик эҳтиёжларини қондиришига рухсат берди. 4 У ердан яна жўнаб, шамол рўпарадан эсгани учун Кипр оролини паналаб сузиб ўтдик. 5 Киликия ва Памфилия қаршисидаги денгиздан ўтиб, Ликиядаги Мира шаҳрига келдик. 6 Юзбоши у ерда Италияга кетадиган Искандария кемасини топиб, бизни унга ўтқизди. 7 Анча кун жуда қийналиб сузиб, Книдос шаҳрининг қирѓоѓига зўрѓа етиб бордик. Шамол қирѓоққа яқинлашишимизга имкон бермади. Шунда Салмон бурнини айланиб, Крит оролини паналаб сузиб ўтдик. 8 Крит қирѓоѓи бўйлаб машаққат ила сузиб, Гўзал Бандаргоҳлар деган жойга келдик. Ласея шаҳри бу ерга яқиндир. 9 Ҳнди орадан кўп вақт ўтиб, ҳатто Рўза куни ҳам кечган, сузиб бориш эса янада хавфли бўлиб қолган эди. Шунинг учун Павлус йўлдошларига маслаҳат бериб: 10 «Ҳрлар, кўряпманки, сузишни давом эттириш юк ва кема учунгина эмас, ўз жонимиз учун ҳам хавф-хатарли бўлади», – деди. 11 Лекин юзбоши Павлуснинг сўзларидан кўра, кема ҳайдовчисига ва дарѓага кўпроқ ишонар эди. 12 Пристань қишни ўтказишга мослаштирилмагани учун, кўпчилик йўловчилар у ердан жўнаб кетишга ва иложи бўлса, Критнинг Финик портига бориб, қишлашга қарор беришди. Финик жануби-ѓарб ва шимоли-ѓарб томонлардан эсадиган шамоллардан панада эди. 13 Хафиф жануб шабадаси эса бошлаганда, улар ўзларини мақсадимизга эришдик, деб ҳисоблаб, лангар кўтариб жўнадилар ва Крит соҳили бўйлаб сузиб кетдилар. 14 Лекин кўп ўтмай, орол томонидан «боди-шимол» деган шиддатли бир бўрон бостириб келди. 15 Тўфон кемани шундай исканжага олдики, у шамолга қарши бардош беролмади. Тўлқинларга таслим бўлиб, сузиб борардик. 16 Клавда деган кичик бир орол ёнидан ўтаётганимизда, кеманинг қайиқчасини зўрѓа ушлаб қолдик. 17 Қайиқчани кўтариб олишгандан кейин, кемани арқонлар билан ўраб боѓладилар. Саёз жойларга ботиб қолишдан қўрқиб, елканни туширдилар ва сузувчи лангар ташлаб, шамолга таслим бўлдилар. 18 Тўфон кучаяверганидан, эртаси куни кемадан юкни ота бошлашди. 19 Учинчи куни эса ўз қўлимиз билан кема жиҳозларини сувга ташлаб юбордик. 20 Анча кун қуёш ҳам, юлдузлар ҳам кўринмай қолди. Тўфон шиддатли тус олган сари, қутулиб қолишимизга бўлган ҳар қандай умидни йўқотган эдик. 21 Кемадагилар кўпдан бери овқат емаганлари сабабли, Павлус уларнинг ўртасида туриб: «Ҳрлар! – деди. – Менга қулоқ солиб Критдан кетмаганингизда эди, бу зарару заҳматларга дучор бўлмасдинглар. 22 Ҳнди эса сизлардан ўтиниб сўрайман: дадил бўлинглар. Чунки сизлардан ҳеч бир жон ҳалок бўлмайди, фақат кема нобуд бўлади. 23 Мана, мен Унга мансуб бўлган ва Унга хизмат қилиб юрган Худонинг фариштаси бу кеча менга зоҳир бўлди. 24 У: „Қўрқма, Павлус! – деди. – Сен Қайсарнинг олдида туришинг керак. Кема йўловчиларига келганда, уларнинг ҳаммасини Худо сенга баѓишлади“, – деди. 25 Шунинг учун, эрлар, дадил бўлинглар! Чунки Худо худди менга айтганидек қилишига қаттиқ ишонаман. 26 Ҳар ҳолда биронта оролга тушишимиз керак». 27 Адрия денгизида шамолга таслим бўлиб юришимизнинг ўн тўртинчи кечасида, қарийб туннинг ярмида денгизчилар қандайдир бир қуруқликка яқинлашганларини пайқадилар. 28 Чуқурликни ўлчаб, йигирма қулоч эканини билдилар. Кейин бироз масофада яна ўлчаб, ўн беш қулоч эканини аниқладилар. 29 Тошлоқ жойга урилиб қолишдан қўрқиб, кеманинг орқа тарафидан тўртта лангар ташладилар. Тонг отишини интизор бўлиб кутардилар. 30 Шу орада денгизчилар кемадан қочмоқ ниятида, гўё кеманинг тумшуѓидан лангар ташламоқчи бўлиб, қайиқчани денгизга тушира бошладилар. 31 Павлус эса юзбоши ва аскарларга қараб: – Агар улар кемада қолмасалар, сизлар қутулолмайсизлар, – деди. 32 Шунда аскарлар қайиқчанинг арқонларини кесиб, қайиқчани сувга тушириб юбордилар. 33 Тонг отай деганда, Павлус ҳаммани овқат ейишга ундаб: – Бугун ўн тўртинчи кундирки, ҳеч нарса емай озиқ-овқатсиз қолиб турибсизлар, – деди. 34 – Шунинг учун овқат ейишингизни ёлвориб сўрайман; бу қутулишингиз учун керакдир. Сизлардан ҳеч кимнинг бошидаги бирор соч толаси ҳам нобуд бўлмайди. 35 Павлус бу сўзларни айтгандан кейин нонни олди, ҳамманинг олдида Худога шукрона айтиб, нонни синдириб ея бошлади. 36 Шу тариқа ҳамма дадилланиб, овқат еди. 37 Кемада жами бўлиб икки юз етмиш олти жон бор эдик. 38 Овқатга тўйганимиздан кейин буѓдойни денгизга отиб, кемани енгиллаштирдилар. 39 Кундуз бўлгач, кўрган қуруқликларини танимадилар; қирѓоѓи қумлоқ бўлган бир қўлтиқни пайқадилар. Иложи бўлса, кема билан у жойга бориб тўхташга қарор қилдилар. 40 Лангарларни узиб ташлаб, денгизда қолдирдилар. Айни замонда рулларнинг ипларини ечиб, олдинги елканни шамолга томон қаратиб, қирѓоқ сари кетдилар. 41 Кема қирѓоқнинг саёз ерига дуч келиб, қумга тиқилиб қолди. Кеманинг тумшуѓи ботганча қимирламай қолди, қуйруѓи эса тўлқинларнинг кучи билан парчалана бошлади. 42 Ўшанда аскарлар, маҳбуслардан бирон киши сузиб қочиб кетмасин, деб уларни ўлдиришни ният қилдилар. 43 Лекин юзбоши Павлусни қутқазмоқчи бўлиб, бу ниятларини бажаришдан уларни тўхтатди. Сузишни билганлар биринчи бўлиб ўзларини кемадан ташлаганча қуруқликка чиқсинлар, 44 қолганлари эса хоҳ тахталарга, хоҳ кеманинг бирон синиқ бўлагига тутиниб, уларнинг кетидан борсинлар, дея амр берди. Шу йўсинда ҳамма соѓ-саломат қуруқликка чиқиб олди.

Ҳаворийлар 28

1 Халос бўлганимиздан кейин, оролнинг оти Мальта эканини билдик. 2 Ерли аҳоли бизга одатдан ташқари инсонийлик кўрсатди. Ёмѓир ёѓиб совуқ бўлгани учун, улар ўт ёқиб, ҳаммамизни дўстона қабул қилдилар. 3 Шу маҳал Павлус бир даста ўтин йиѓиб, оловнинг устига қўяётганда, иссиқдан қочаётган бир заҳарли илон унинг қўлини чақиб олиб, осилиб қолди. 4 Павлуснинг қўлига илон осилганини ерлилар кўргач, бир-бирларига: «Бу одам қотил бўлса керак. Денгиздан халос бўлган бўлса ҳам, Ҳақ уни тирик қолдирмаяпти-да!» – дейишди. 5 Павлус эса ҳеч қандай зарар кўрмасдан, илонни ўтга силкитиб ташлади. 6 Орол аҳолиси унинг шишиб кетишини ёки ўлиб қолиб, тўсатдан ерга йиқилишини кутарди. Лекин узоқ кутишгандан кейин унга ҳеч қанақа фалокат юз бермаганини кўришгач, бошқача фикр қилиб: «У бир худодир», – деб айтишарди. 7 У жойнинг яқинида оролнинг бошлиѓи бўлган Публий исмли бир кишининг ер-мулки бор эди. У бизни қабул этиб, уч кун меҳмондўстлик қилди. 8 Ўша пайтда Публийнинг отаси юракбуруѓдан қийналиб, иситмалаб ётар эди. Павлус унинг ёнига кирди ва қўлларини унинг устига қўйганча ибодат қилиб, уни соѓайтирди. 9 Бу ҳодисадан кейин оролдаги бошқа хасталар ҳам келиб, шифо топишди. 10 Ҳл бизга иззат-икром кўрсатди, жўнаётганимизда зарур нарсалар билан таъминладилар. 11 Уч ойдан кейин Искандариядан келиб, ўша оролда қишлаб қолган Жавзо туѓли бир кема билан сузиб кетдик. 12 Сиракузага бориб, у ерда уч кун турдик. 13 У ердан сузиб кетиб, Ригияга келдик. Бир кундан кейин эсаётган жануб шамолидан фойдаланиб, икки кунда Путеолга етиб бордик. 14 У ерда баъзи имонли биродарларимизни топдик. Етти кун уларникида туришимиз учун рухсатимизни сўраб олдилар. Кейин Римга етиб келдик. 15 У ердаги биродарлар дарагимизни эшитиб, Аппия форуми ва ҳатто Уч Меҳмонхона майдонигача бизни кутиб олгани чиқишганди. Павлус уларни кўриб, Худога шукр қилди ва кўнгли кўтарилди. 16 Римга кирганимиздан кейин юзбоши маҳбусларни лашкарбошига топширди. Павлусга эса уни қўриқлаб турадиган бир аскар билан алоҳида яшаш учун рухсат берилди. 17 Уч кундан сўнг Павлус яҳудийларнинг атоқли кишиларини бир жойга чорлади. Улар тўпланганда: «Ҳрлар, биродарлар! – деб хитоб қилди. – Мен халқимизга ёхуд ота-боболаримиз одатларига қарши ҳеч нарса қилмаган ҳолда, Қуддусда қўлга тушиб, римликларга топширилдим. 18 Улар ҳам мени суд қилиб, ўлимга лойиқ бирон гуноҳда айблай олмай озод қилмоқчи бўлдилар. 19 Лекин яҳудийлар бунга қарши чиққач, мен Қайсарнинг ҳукмини талаб этишга мажбур бўлдим. Мен буни халқимни бирон хусусида қораламоқ ниятида қилмадим. 20 Аслини олганда, мен Исроилнинг умиди учун бу занжир билан боѓланганман. Ана шу сабабдан ҳам сизлар билан кўришиб гаплашишни истардим». 21 Улар жавоб бериб: «Сенинг ҳақингда Яҳудиядан ҳеч қандай хат-хабар олганимиз йўқ, у ердан келган биродарлардан бирортаси ҳам бизга нохуш маълумот ё ахбор билдиргани йўқ. 22 Шунга қарамай, қандай фикр юритишингни сендан эшитмоқчимиз, чунки бу бидъатга қарши ҳар ерда баҳс бўлаётгани бизга маълумдир», – дедилар. 23 Павлус учун бир кун тайин этиб, жуда кўп киши у турган меҳмонхонага келди. Ҳрталабдан оқшомгача Павлус уларга Худонинг Шоҳлигини баён этиб гувоҳлик берар, Мусонинг Қонунига ва Пайѓамбарлар китобига биноан Исо тўѓрисида ишончли далиллар келтирар эди. 24 Унинг айтганларига баъзилари эътиқод қўйиб, баъзилари эса инонмадилар. 25 Ўзаро келишмовчилик юзага келиб, Павлус уларга бир сўзни айтгандан сўнг, улар кета бошлади. Павлус деди: «Муқаддас Руҳ Ишаъё пайѓамбар орқали оталаримизга жуда тўѓри гапириб кетган: 26 „Бу халққа бориб айтгин: Ҳшитиб-эшитиб ҳам англамайсизлар; Қараб-қараб ҳам кўролмайсизлар. 27 Чунки бу халқнинг дилини ёѓ босган, Қулоқлари зўрѓа эшитадиган бўлган, Кўзларини эса юмиб олганлар. Мабодо кўзлари кўрадиган, қулоқлари эшитадиган, Диллари эса фаҳмлайдиган бўлса-ю, тавба қилсалар, Мен уларга шифо берган бўлур эдим“. 28 Шуни билиб қўйинглар: Худонинг бу нажоти энди бошқа халқларга юборилган; улар эса эшитадилар». 29 [Павлус бу сўзларни айтиб бўлгандан кейин, яҳудийлар ўзаро анча тортишиб, у ердан чиқиб кетишди.] 30 Павлус ижарага олган уйида тўлиқ икки йил турди. Ҳузурига келганларнинг ҳаммасини қабул қилар эди. 31 Худонинг Шоҳлиги келди ва Исо Масиҳ Раббимиздир, дея жасорат билан бемалол ваъз айтиб, таълим берар эди. Омин.

Ёқуб 1

1 Мен, Худонинг ва Раббимиз Исо Масиҳнинг қули Ёқуб, жаҳонга тарқалиб кетган ўн икки қабилага саломатлик тилайман. 2 Ҳй биродарларим, турли синовларга дучор бўлганингизда, уни катта севинч билан қабул қилинглар. 3 Шуни билингларки, имонингизнинг синалишидан сабр-тоқат ҳосил бўлади. 4 Сабр-тоқат тўла самарасини кўрсатсин, токи сизлар ҳеч бир нарсадан камчиликсиз, комил ва нуқсонсиз одамлар бўлинглар. 5 Агар сизлардан бирор кишининг ҳикмати камлик қилса, ҳаммага самимият билан, таъна қилмасдан берувчи Худодан сўрасин, Худо унга беради. 6 Лекин ҳеч шубҳа қилмасдан, имон билан сўрасин. Чунки шубҳа қилувчи киши шамолда тебранган денгиз тўлқинига ўхшайди. 7 Ўзининг бутун йўлларида беқарор, иккиланувчи бундай одам Раббимдан бирор нарса оламан, деб хаёл қилмасин. 9 Ночор аҳволдаги биродар ўзининг юксалиши билан мақтансин. 10 Бой эса ўзининг пасайиши билан мақтансин. Чунки у ўтнинг гулидай сўлиб қолади. 11 Қуёш чиқиб, жазирама иссиѓи билан ўтни қуритиб юборади. Ўтнинг гули тўкилади, бутун гўзаллиги йўқолади. Худди шу сингари бойнинг ҳам ҳаёт йўли хазон бўлади. 12 Синовга сабр-тоқат қилган одам бахтиёрдир. Чунки у синовдан ўтгач, Раббимизни севувчиларга насиб бўладиган ҳаёт тожига сазовор бўлади. 13 Васвасага тушганда ҳеч ким: «Худо мени синаб кўраётир», – демасин. Чунки Худо ёмонлик васвасасига тушмайди, Ўзи ҳам ҳеч кимни васвасага солмайди. 14 Лекин ҳар ким ўзининг эҳтиросига берилиб, алданиб васвасага дучор бўлади. 15 Кейин эҳтирос ҳомиладор бўлиб гуноҳни туѓади, гуноҳ эса етилиб, ўлимга сабаб бўлади. 16 Ҳй севикли биродарларим, алданманглар! 17 Ҳар бир неъмат, ҳар бир мукаммал ҳадя юқоридан, самовий нурлар Отасидан тушади. Унда ҳеч қандай ўзгариш йўқ, ўзгарувчан кўланка ҳам йўқ. 18 Худо ҳақиқат каломи орқали бизга ҳаёт баѓишлади, чунки Ўз яратганлари орасида биринчи ўринни эгаллашимизни хоҳлади. 19 Ҳй севикли биродарларим, шуни билингларки, ҳар бир одам эшитишда чаққон, гапиришда вазмин, ѓазаб вақтида оѓир бўлсин. 20 Чунки инсон ѓазаби Худонинг одил ҳукмини амалга ошира олмайди. 21 Шунинг учун ҳар қандай ифлосликни, кўп бўлиб қолган ёмонликларни бир четга йиѓиштириб қўйинглар, Худонинг қалбингизга экиб қўйган каломини мулойимлик билан тан олинглар. Ана бу калом жонларингизни қутқаришга қодир. 22 Ўз-ўзингизни алдаб, Худо каломининг фақат тингловчиларигина эмас, балки ижрочилари бўлинглар. 23 Агар бирор киши каломни тинглаб, ижро этмаса, у ўзининг асл юзини кўзгуда кўрган одамга ўхшаб қолади. 24 Одам ўзига қаради-ю кетди ва дарҳол қандай эканлигини унутиб юборди. 25 Лекин мукаммал Қонунга, Худонинг эрк берувчи Қонунига яқиндан қараб, унга қатъий амал қилган киши, яъни унутувчан тингловчи эмас, балки ишни бажарувчи киши ўз йўлида бахтиёр бўлади. 26 Агар орангиздаги бирор киши ўзини диндор ҳисоблаб, тилини тиймаса, у ўз виждонини алдаган бўлади ва унинг диндорлиги бефойдадир. 27 Отамиз Худога маъқул тушадиган дин-диёнат поклик ва бенуқсонликни талаб қилади, яъни етим-есирларни қайѓули кунларида йўқлаб боришимиз лозим ҳамда бу дунёнинг нопокликларидан ўзимизни тоза сақлашимиз керак.

Ёқуб 2

1 Ҳй биродарларим, улуѓвор Раббимиз Исо Масиҳга бўлган имонингизни юз-хотирчиликдан тоза сақланглар. 2 Агар сизларнинг йиѓилишингизга олтин узукли, башанг кийимли бир одам билан жулдур, кир кийимли камбаѓал бир одам кирса-ю, 3 сизлар башанг кийинганга қараб: «Марҳамат қилиб тўрда ўтиринг», – камбаѓалга эса: «Сен пойгаҳда тур» ёки «Шу ерга, оёѓим остида ўтир», – десангиз, 4 сизлар юз-хотирчиликка бориб, бу билан ёмон ниятли қозиларга ўхшаб қолмайсизларми?! 5 Ҳй севикли биродарларим, қулоқ солинглар: Бу дунёда камбаѓал ҳисобланганларни Худо Ўзи танлаб, имонда бой қилди-ку! У Ўзини севганларга ваъда берганидек, уларни Ўз Шоҳлигидаги меросдан баҳраманд қилди. 6 Лекин сизлар-чи, камбаѓални беобрў қилиб ташладингиз! Сизларни жабр-зулм қилган, маҳкамаларга судраб олиб борган бойлар эмасми?! 7 Сизлар азиз бир Ном билан танилмоқдасизлар, бу Номни ҳақорат қилган улар эмасми?! 8 Тавротда: «Ўзгани ўзинг каби севгин» деб буюрилган. Агар сизлар бу Шоҳ амрига мукаммал риоя қилаётган бўлсангиз, унда яхши иш қилаётган бўласизлар. 9 Лекин агар юз-хотирчилик қилаётган бўлсангиз, гуноҳ қиляпсиз ва Илоҳий Қонун олдида жиноятчи бўлиб қоласизлар. 10 Кимки Илоҳий Қонуннинг ҳамма моддаларига риоя қилса-ю, фақат бир нарсада гуноҳ қилса, у бутунлай гуноҳкор бўлиб қолади. 11 Чунки «Зино этма» деган Худо айни замонда «Одам ўлдирма» ҳам деган. Агар сен зино қилмасанг-у, аммо одам ўлдирсанг, барибир Худо Қонунини бузган бўласан. 12 Сизлар Худонинг эрк берадиган Қонуни бўйича ҳукм қилинувчилар каби гапиринглар ва ҳаракат қилинглар. 13 Чунки ҳукм шафқатсизга шафқатсиздир. Шафқат эса ҳукмдан устун келади. 14 Ҳй биродарларим, агар бирор киши имони борлигини айтса-ю, хайрли ишлар қилмаса, нима фойдаси бор? Бундай имон уни қутқарармикин? 15 Бирон биродар ёки сингил яланѓоч ва ризқи-рўздан маҳрум бўлса-ю, 16 бирортангиз уларга: «Ҳсон-омон бориб, исининг ва овқатланинг», – десангиз, лекин уларнинг танаси эҳтиёжини қондирмасангиз, бундан нима фойда? 17 Худди шундай амалсиз имон ҳам ўзи-ўзидан ўликдир. 18 Ҳнди бирор киши: «Сенинг имонинг бор, менинг хайрли ишларим бор», – дейиши ҳам мумкин. Қани, хайрли ишларсиз имонингни менга кўрсатгин, мен эса сенга имонимни хайрли ишларим орқали кўрсатаман! 19 Сен Худонинг ягоналигига ишонасанми? Яхши қиласан! Жинлар ҳам ишонгани учун даҳшатдан титрайдилар. 20 Ҳй ақлсиз одам, хайрли ишларсиз имоннинг фойдасиз эканлигини билмайсанми? 21 Отамиз Иброҳим ҳам ўѓли Исҳоқни қурбон қилмоқчи бўлганида, ўз хайрли ишлари туфайли оқланган-ку! 22 Кўряпсанми? Унинг имонига хайрли ишлари омил бўлган. Имони хайрли ишлари билан такомиллашган. 23 Тавротда: «Иброҳим Худога ишонди ва шу тариқа оқланди», – деб ёзилган. Бу сўз рўёбга чиқиб, Иброҳим Худонинг дўсти деб аталган. 24 Кўряпсизларки, инсон фақат имони туфайлигина эмас, балки хайрли ишлари туфайли ҳам оқланади. 25 Яна фоҳиша Раҳобани мисол қилиб олайлик: у жосусларни қабул қилиб, пинҳона йўлдан жўнатиб, хайрли иш қилган ва шу тариқа оқланган. 26 Хуллас, руҳсиз бадан ўлик бўлганидек, хайрли ишларсиз имон ҳам ўликдир.

Ёқуб 3

1 Ҳй биродарларим, биз, устозлар, жиддийроқ ҳукмга дучор бўлишимизни биласизлар, шунинг учун кўпларингиз устоз бўлаверманглар. 2 Чунки ҳаммамиз кўп хато қиламиз. Агар ким сўзлаётганда хато қилмаса, у комил инсондир, бутун вужудини ҳам тийиб олишга кучи етади. 3 Бизга итоат этиши учун отларнинг оѓизларига сувлуқ солиб, уларнинг бутун вужудини бошқарамиз. 4 Мана, кемалар ҳам, қанча улкан бўлмасин ва кучли шамоллар билан юрмасин, кемачининг кўнгли қаерни истаса, жуда кичик бир руль билан бошқара олади. 5 Тил ҳам худди шундай баданнинг кичкина бир узвидир, аммо у кўп лоф уради. Қара, кичик бир учқун нақадар катта ўрмонни ёндириб юборади! 6 Тил – бир олов, узвларимиз орасида бир бузѓунчи дунё! У бутун вужудимизни булѓайди. У жаҳаннамдан алангаланиб, бутун фалакни ҳам ёндиради. 7 Ҳар хил ёввойи ҳайвон, қуш, судралувчи ва денгиз ҳайвони инсон зоти томонидан тийилган ва тийилмоқда. 8 Аммо тилни ҳеч бир инсон тия олмайди. У тўхтатиб бўлмайдиган ёвуз кучдир, ўлдирадиган заҳар сочиб туради. 9 Тилимиз билан Раббимиз ва Отамизни мақтаймиз, тилимиз билан Худонинг суратида яратилган инсонларга лаънат ўқиймиз. 10 Мақташ ва лаънатлаш бир оѓиздан чиқади. Ҳй биродарларим, бу шундай бўлмаслиги керак! 11 Ахир, битта булоқдан ширин ва аччиқ сув оқиб чиқадими? 12 Ҳй биродарларим, анжир – зайтун ёки ток новдаси анжир бера оладими? Шўр булоқ ҳам ширин сув бермайди-ку! 13 Орангиздаги доно ва фаҳмли киши ким? Ундай одам бор бўлса, яхши юриш-туриши билан, доноликдан далолат берувчи мулойимлиги билан ўзини кўрсатсин. 14 Агарда юрагингизда рашк-ҳасад ва худбинлик бўлса ҳам, манманлик қилиб ҳақиқатни рад этманглар. 15 Бундай донолик юқоридан тушмаган. Бундай донолик дунёдан, моддиятдан, жин-ажинадан туѓилган. 16 Чунки қаерда ҳасадгўйлик ва худбинлик ҳукм сурса, у ерда тартибсизлик ва ҳар хил ярамаслик пайдо бўлади. 17 Лекин юқоридан тушган донолик эса, биринчидан, покдир. Иккинчидан эса, муросали, мулойим, бўйсунувчан, тўла меҳр-шафқатли, яхши самаралар билан тўлиб-тошган, беѓараз ва риёсиздир. 18 Шу тариқа солиҳлик уруѓи сепилиб, тинчликпарварлар учун осойишталик барпо бўлади.

Ёқуб 4

1 Орангиздаги жанжал ва тўқнашувлар қаердан келиб чиқади? Танангизнинг узвларида ўзаро жанг қилаётган нафсу эҳтиросларингиздан эмасми? 2 Бир нарса орзу қиляпсизлар, аммо орзунгиз амалга ошмагач, одам ўлдиряпсизлар. Ҳасад қиляпсизлар, аммо мақсадингизга эриша олмагач, талашиб тортишяпсизлар. Худодан сўрамаганингиз учун сизларда йўқ. 3 Сўраяпсизлар-у, лекин олмаяпсизлар, чунки ёмон ният билан, нафсингизни қондириш учун сўраяпсизлар. 4 Ҳй вафосизлар, дунё билан дўстлик Худога душманлик эканлигини билмайсизларми? Ким дунё билан дўст бўлишни истаса, Худога душман бўлади. 5 Наҳотки сизлар: «Худо ичимизга солган руҳни ниҳоятда қизѓанади» деган оятни инобатга олмайсизлар? 6 Бироқ Худонинг инояти бунга қараганда янада сахийроқ, чунончи бошқа оятда шундай айтилган: «Худо маѓрурларга қарши, Аммо камтарларга иноятлидир». 7 Шундай қилиб, Худога итоат қилинглар. Иблисга қарши туринглар, шунда у сизлардан қочади. 8 Худога яқинлашинглар, шунда У сизларга яқинлашади. Ҳй гуноҳкорлар, қўлларингизни гуноҳдан тозаланглар! Ҳй ҳардамхаёллар, кўнгилларингизни тўѓри қилинглар! 9 Қайѓуринглар, мотам тутинглар, нола қилинглар! Кулгингиз йиѓига, шодлигингиз мотамга айлансин. 10 Раббингиз олдида ўзингизни паст олинглар, У эса сизларни юксалтиради. 11 Ҳй биродарларим, бир-бирингизни ёмонламанглар. Ўз биродарини ёмонлаган ёки айблаган киши Илоҳий Қонунни ёмонлаган ҳисобланади. Агар сен Илоҳий Қонунни айбласанг, сен Қонуннинг ижрочиси эмас, балки қозиси бўласан. 12 Қонун чиқарувчи ва ҳукм қилувчи Худо эса ягонадир. Фақат У қутқариш ва нобуд қилиш қудратига эга. Сен ким бўлибсанки, биродарингни ҳукм қиласан? 13 Хўш, сизлар: «Бугун ёки эртага фалон шаҳарга бориб, у ерда бир йил яшаб, савдо-сотиқ қилиб, фойда кўрамиз», – дейсизлар-у, 14 лекин эртага нима бўлишини билмайсизлар. Ҳаёт ўзи нима? Ҳаётингиз – бирпас кўриниб, кейин парланиб кетадиган буѓ каби нарса. 15 Бунинг ўрнига сизлар: «Агар Раббимиз хоҳласа, биз тирик қолиб, уни ёки буни қиламиз», – деб айтишингиз керак. 16 Ҳолбуки, сизларнинг димоѓингиз кўтарилиб, кеккайиб юрибсизлар. Ҳар қандай кеккайиш эса ёвузликдир. 17 Шундай қилиб, ким хайрли иш қилишни билса-ю, уни амалда қилмаса, гуноҳ ҳисобланади.

Ёқуб 5

1 Келинг энди, эй бойлар, бошингизга тушадиган фалокатлар учун фарёд этинглар, йиѓланглар! 2 Чунки бойлигингиз чириб кетган, кийимингизни куя еган. 3 Олтину кумушларингизни занг босган. Мана, уларнинг занги сизга қарши гувоҳлик беради ва танангизни оловдай ёндиради. Сизлар дунёнинг охирги кунларига бойлик орттириб келмоқдасизлар. 4 Ҳкинларингизни ўрган ўроқчиларнинг иш ҳақини ушлаб қолдингизлар. Мана, сизлар ушлаб қолган пуллар ўзи фарёд қилмоқда! Ўроқчиларнинг дод-фиѓони қудратли Ҳгамнинг қулоѓига етиб борди. 5 Сизлар дунёда ортиқча нашъу намога берилиб, кайф-сафода яшадингизлар. Қурбонлик кунига келгунча юракларингизни ёѓ босди. 6 Сизларга қаршилик кўрсата олмаган софдил одамни қоралаб, қатл қилдингизлар. 7 Ҳй биродарларим, Раббимиз Исо қайта келгунга қадар сабр-тоқат қилинглар. Деҳқон ҳам гоҳ кузги, гоҳ баҳорги ёмѓирлар ёққунга қадар сабр-тоқат билан кутиб, ер ундирган қимматбаҳо ҳосилни йиѓиб-теради. 8 Худди шу сингари, сизлар ҳам сабр-тоқатли бўлинглар, дилингиз қувватга тўлсин. Чунки Раббимизнинг келиши яқинлашиб қолди. 9 Ҳй биродарларим, айбдор бўлмаслик учун бир-бирингизнинг устингиздан шикоят қилманглар. Мана, ҳукм қилувчи Раббимиз эшик олдида турибди. 10 Ҳй биродарларим, Худованд номидан гапирган пайѓамбарларнинг азоб-уқубатга қандай чидаганликларидан ўрнак олинглар. 11 Сабр қилганлари учун уларни бахтиёр ҳисоблаймиз. Аюбнинг сабр-тоқати ҳақида эшитгансизлар, умрининг охирги кунларида Худованд у учун нималар қилганини биласизлар. Худованд кўп шафқатли ва марҳаматлидир. 12 Ҳй биродарларим, энг аввало на ер ҳақи, на осмон ҳақи ва на бошқа нарса ҳақи қасам ичманглар. Айбдор бўлмаслигингиз учун, «ҳа» деган жойда «ҳа» денг, «йўқ» деган жойда «йўқ» денг. 13 Агар орангизда бирор киши азоб-уқубат чекаётган бўлса, ибодат қилсин. Агар биров кўтаринки руҳда бўлса, ҳамду санолар ўқисин. 14 Агар сизлардан бирор киши бемор бўлса, имонлилар жамоатининг оқсоқолларини чақирсин. Улар Раббимиз Исо номи билан дуо қилиб, беморнинг бошига ёѓ суркасинлар. 15 Имон билан қилинган дуо беморни соѓайтиради, Раббимиз Ўзи уни тузатади. Агар бемор гуноҳ қилган бўлса, Раббимиз уни кечиради. 16 Шундай қилиб, шифо топишингиз учун, бир-бирингиз олдида қилган гуноҳларингизга иқрор бўлинглар ва бир-бирингиз учун ибодат қилинглар. Солиҳ одамнинг зўр бериб қилган илтижоси кучли таъсирга эгадир. 17 Мана, Илёс пайѓамбар ҳам бизга ўхшаш бир инсон эди. Ёмѓир ёѓмасин дея, у астойдил илтижо қилди ва ер юзига уч йилу олти ой ёмѓир ёѓмади. 18 У яна илтижо қилгач, осмондан ёмѓир ёѓди ва ердан ҳосил униб чиқди. 19 Ҳй биродарларим, агар сизлардан бирор киши ҳақиқат йўлидан бош тортса, уни яна ҳақиқатга қайтаришга тиришинглар. 20 Билингларки, гуноҳкорни хато йўлдан қайтарган киши ўлимдан бир жонни қутқарган ва кўп гуноҳларни ювган бўлади.

1 Бутрус 1

1 Исо Масиҳнинг ҳаворийси мен, Бутрусдан – Понт, Галатия, Каппадокия, Асия ва Битиния вилоятларига тарқалган мумтоз мусофирларга салом! 2 Отамиз Худо Ўзининг азалий қарорига биноан сизларни танлади, Ўз Руҳи орқали муқаддас қилди, Исо Масиҳга итоат этмоѓингиз орқали Унинг қони устингизга сепилиши учун имкон яратди. Сизларга Худо инояти кўпайиб, хотирингиз жам бўлсин. 3 Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! У бизга беҳад раҳм-шафқат кўрсатди, Исо Масиҳнинг тирилиши асосида бизни янгидан туѓилтириб, тирик бир умидга эга қилди. 4 Самода сақланаётган беѓубор, чиримас, сўлмас бир мерос сизларни кутмоқда. 5 Охирзамонда очиқ кўринишга тайёр бўлган улуѓ нажотга эришмоѓингиз учун, имонингиз туфайли, Худонинг қудрати билан қўриқланмоқдасизлар. 6 Шу сабабдан беҳад хурсандсизлар. Ҳозир турли васвасалар туфайли бироз қайѓуришингизга тўѓри келса-да, 7 лекин бу васвасалар имонингизни синаш учун фойдали эканлигини билинглар. Ҳатто фоний олтин ҳам оловда тобланиб, синалади. Шу сингари, олтиндан ҳам қимматли бўлган имонингиз синовдан ўтиб, Исо Масиҳ осмондан зоҳир бўлгач, сизларга мақтов ва шон-шараф келтирсин. 8 Сиз Масиҳни кўрмаган бўлсангиз ҳам, Унга муҳаббат боѓлаяпсизлар. Ҳозир Масиҳни кўрмаган ҳолда Унга ишоняпсизлар ва сўз билан ифодалаб бўлмайдиган даражада улуѓ бир шодлик билан тўлиб-тошмоқдасизлар. 9 Чунки имонингизнинг натижаси ўлароқ жонларингиз учун нажот топмоқдасизлар. 10 Сизлар топган улуѓ нажот тўѓрисида қадим замон пайѓамбарлари ҳам каромат қилганлар, улар Худо иноятининг моҳиятини синчиклаб текширганлар. 11 Масиҳнинг Руҳи уларда бор эди ва уларга Масиҳнинг чекадиган азоб-уқубатларию, охирида эришадиган шон-шуҳрати ҳақида олдиндан маълумот берар эди. Бундан илҳомланган пайѓамбарлар Масиҳ Руҳи кимни ва қайси пайтни кўрсатаётганини англамоққа тиришардилар. 12 Аслида пайѓамбарлар бу текширувларни ўзлари учун эмас, балки сизлар учун қилганликлари ҳақида Худодан ваҳий олганлар. Ҳатто фаришталар ҳам бу сирларни аниқлашни кўп орзу қиладилар. Ҳозирги даврда эса Инжил тарѓиботчилари осмондан юборилган Муқаддас Руҳдан руҳланиб, буларни сизларга баён этдилар. 13 Шунинг учун фикр-зикрингиз ишда бўлсин, ҳушёр бўлинглар. Исо Масиҳ осмондан тушиб зоҳир бўлганда сизларга насиб бўлажак иноятга мутлақо умид боѓланглар. 14 Гапга кўнадиган болалар каби бўлинглар, илгариги ѓафлат пайтида сизларни қамраган эҳтиросларга қайтманглар. 15 Сизларни даъват этган Худо қандай муқаддас бўлса, сизлар ҳам бутун юриш-туришингизда шундай муқаддас бўлинглар. 16 Худо: «Муқаддас бўлинглар, зеро Мен муқаддасман», деб айтгани ёзилган. 17 Ҳар бир кишини юз-хотир қилмасдан, қилмишига яраша тақдирловчи Худога сизлар Отамиз деб мурожаат қилар экансиз, у ҳолда мусофирчилик даврингизда Худодан қўрқиб яшанглар. 18 Биласизларки, ота-боболарингизнинг бемаъни турмуш тарзидан кумуш ёки олтинга ўхшаш ўткинчи нарсалар эвазига қутулмагансизлар. 19 Сизлар бенуқсон ва беѓубор қўзи қонига ўхшаган Масиҳнинг қимматбаҳо қони эвазига қутулгансизлар. 20 Масиҳ дунё бино бўлишидан бурун тайинланган бўлса ҳам, замоннинг охирида сизлар учун пайдо бўлди. 21 Сизлар Масиҳ воситасида Худога ишонасизлар. Худо Масиҳни тирилтириб, улуѓворликка эриштирди. Бу имонда қаттиқ туринглар, Худога тамоман умид боѓланглар. 22 Сизлар Илоҳий Руҳ ва ҳақиқатни тан олиб, жонларингизни пок қилиб, самимий биродарлик муҳаббатига эга бўлгансизлар. Шунинг учун бир-бирингизни чин юракдан, ихлос билан севинглар. 23 Сизлар фоний эмас, балки боқий уруѓдан, яъни Худонинг ҳаётбахш, абадий каломи орқали янгидан туѓилдингизлар. 24 Чунончи Тавротда шундай ёзилган: «Бутун башар бир ўтга ўхшар, Ўтнинг гулидайдир унинг бор кўрки. Ўт қуриб қолар, гули ҳам тўкилар. 25 Аммо Худованд каломи абадий турар». Ана шу калом – сизларга етиб келган Инжил Хушхабаридир.

1 Бутрус 2

1 Бунинг учун ҳар қандай ёмон ният, ҳийла-найранг, ҳар турли иккиюзламачилик, рашк-ҳасад, ѓийбатчиликни бир четга суриб қўйинглар. 2 Янги туѓилган чақалоқ соф она сутини тусагандай, Худо каломини орзу қилинглар, токи у калом билан озиқланиб, ўсиб бориб, нажотга эришинглар. 3 Чунки сиз Раббимизнинг илтифотини татиб кўрдингизлар. 4 Инсонлар кераксиз деб ташлаган, лекин Худо қимматбаҳо деб танлаган тирик тош – Раббимиз Исо Масиҳга яқинлашинглар. 5 Ўзларингиз ҳам тирик тош бўлиб руҳий бино барпо этинглар. Исо Масиҳ орқали Худога мақбул, руҳий қурбонлик келтирадиган муқаддас руҳоний бўлинглар. 6 Мана, Тавротда Худо шундай деган: «Мен Сионда бир тош ўрнатгайман, Мумтоз, қимматбаҳо пештоқ тоши бу. Унга ишонган киши хижолат бўлмас». 7 Сиз ишонувчилар учун бу тош қимматбаҳодир. Аммо имонсизларга шу оят тўѓри келади: «Қурувчилар кераксиз деб ташлаган тош Нақ бинонинг пештоқидан жой олди, 8 Тўсиқ тошию, васваса қояси бўлди». Имонсизлар Худонинг каломига итоат қилмаганлари учун, қоқинадилар. Улар ана шу қисматга маҳкум бўлганлар. 9 Аммо сизлар – танланган бир авлод, Шоҳаншоҳ руҳонийлари, муқаддас халқ, Худонинг азиз қавмисизлар. Худо сизларни қоронѓиликдан Ўзининг ажойиб нурига даъват этган, сизлар Унинг фазл-камолотидан хабар бериш учун танлангансизлар. 10 Бир вақтлар халқ эмас эдингизлар, энди эса Худонинг халқисизлар. Бир вақтлар марҳамат топмаган эдингизлар, энди эса Худонинг марҳаматига ноил бўлдингизлар. 11 Ҳй севганларим, сизлардан ўтиниб сўрайман, жонга қарши курашадиган нафс эҳтиросларидан сақланинглар. Чунки сиз бу дунёда ѓарибу мусофирсизлар. 12 Мажусийлар орасида хатти-ҳаракатингиз бенуқсон бўлсин. Улар эзгу ишларингизни кўриб туриб, сизларни ёмонликда айблаб ѓийбат қилсалар ҳам, маҳшар куни Худо олдида жавоб берадилар. 13 Раббингиз ҳақи ҳар хил инсоний тартиб-интизомга бўйсунинглар; хоҳ олий ҳоким бўлган подшоҳга, 14 хоҳ подшоҳ ўрнида ёмонлик қилганларни жазоловчи ва яхшилик қилганларни тақдирловчи ҳокимга бўйсунинглар. 15 Чунки Худонинг иродаси шуки, яхшилик қилиш билан ақлсиз ва жоҳил одамларнинг оѓзига урасизлар. 16 Озод одамлардек яшанглар, аммо озодлик ниқоби остида ёмонлик қилманглар. Худонинг қулларидай бўлиб юринглар. 17 Ҳамма одамларни ҳурмат қилинглар. Имонли биродарларингизни севинглар. Худодан қўрқинглар. Подшоҳни эҳтиром қилинглар. 18 Ҳй хизматкорлар, фақат юмшоқ ва хушфеъл хўжайинларгагина эмас, балки феъли-хўйи терс бўлганларига ҳам камоли эҳтиром билан итоат қилинглар. 19 Агар бирор киши Худога ишонганидан виждонан азоб чекиб, ноҳақ ѓам-ѓуссага чидаса, бу Худонинг иноятидан далолат беради. 20 Агар қилган гуноҳингиз учун таёқ ейишга чидасангиз, бу сизга қандай шараф келтиради? Аммо яхшилик қилиб, азобга чидасангиз, Худо бундан рози бўлади. 21 Худо сизларни ана шу мақсадда даъват этган. Масиҳ ҳам: «Менинг изимдан юринглар», деб сизлар учун азоб чекиб намуна бўлди. Тавротда У ҳақда ёзилганидек: 22 «У ҳеч қандай гуноҳ қилмаган, Оѓзидан бирон эгри сўз ҳам чиқмаган». 23 Масиҳ ҳақорат қилинганда ҳеч кимга ҳақорат билан жавоб қайтармас эди, азоб чекканда эса ҳеч кимга таҳдид қилмас эди. Фақат одилона ҳукмловчи Худога Ўзини топширар эди. 24 Биз гуноҳ қаршисида ўлиб, энди солиҳлик билан яшашимиз учун, У хочда гуноҳларимизни Ўз баданига сингдирди. Унинг яраларидан сиз шифо топдингизлар. 25 Илгари чўпонсиз адашиб юрган қўйларга ўхшар эдингизлар, энди эса жонларингизнинг Чўпону Посбонига қайтиб келдингизлар.

1 Бутрус 3

1 Масиҳдан ибрат олиб, сиз, хотинлар ҳам, ўз эрларингизга бўйсунинглар. Худо каломига ишонмайдиган баъзи кишилар сиз, аёлларнинг ор-номусли, покдомон хулқ-атворингизни кўриб, имон ҳақида бирон сўз айтилмасданоқ қойил қолсинлар. 3 Сизнинг жозибангиз ўрилган сочлар, тақилган олтинлар, чиройли кийимлар каби ташқи зеб-зийнатдан иборат бўлмасин. 4 Аммо яширин қалбингиздаги ювош ва сокин руҳ сизларнинг сўлмайдиган ички гўзаллигингиз бўлсин. Бунинг Худо олдида қадри азиздир. 5 Ўтмиш вақтларда Худога умид боѓлаган муқаддас хотинлар ҳам ўзларини шу йўсинда безаб, эрларига бўйсунар эдилар. 6 Масалан, Соро биби Иброҳимни жанобим деб атаб, унинг сўзига қулоқ солди. Агар сизлар яхшилик қилишда қунт қилиб, ҳеч қандай қўрқувдан ѓулѓулага тушмасангиз, Соро бибининг фарзандлари ҳисобланасизлар. 7 Шунга ўхшаб, сиз, эрлар ҳам, хотинларингиз заиф жинсдан эканлигини ҳисобга олиб, улар билан оқилона муносабатда бўлинглар. Улар ҳам абадий ҳаёт иноятидан баҳраманд бўлгани учун, уларни ҳурматга сазовор ҳисобланг ва ибодатларингизга халал берманглар. 8 Хуллас, ўзаро ҳамфикр, ҳамдард бўлинглар, бир-бирингизни биродарларча севинглар. Бир-бирингизга меҳр-шафқатли ва камтар бўлинглар. 9 Ёмонликка ёмонлик, ҳақоратга ҳақорат билан жавоб қайтарманглар. Аксинча, дуойи хайр қилинглар, чунки ўзларингиз ҳам хайр-барака олиш учун даъват этилгансизлар. 10 Забурда ёзилишича: «Кимки узоқ умр кўришни севиб, Яхши кунлар келишини хоҳласа, У тилини ёмон сўздан тутсин, Оѓзини эгри гапдан тийсин. 11 Ёмонликдан қочиб, яхшилик қилсин. Тинчликни қидириб, унинг пайидан бўлсин. 12 Чунки Худованднинг кўзи солиҳлардадир. Солиҳлар фиѓонига У қулоқ солар, Бадкирдорлардан эса юз ўгирар». 13 Агар яхшилик қилишга бел боѓласангиз, сизларга ким озор берар эди? 14 Ҳаттоки ҳақиқат йўлида азоб-уқубат чексангиз, бахтиёр бўласизлар. Дўқ-пўписа қилувчилардан қўрқманглар, довдираманглар. 15 Раббингиз Масиҳга юракларингиздан муқаддас жой беринглар. Дилингиздаги умид ҳақида сиздан ҳар бир сўраган кишига жавоб беришга доимо тайёр бўлинглар. 16 Лекин буни мулойимлик ва эҳтиром билан бажо қилинглар, виждонингизни тоза тутинглар. Шундай қилиб, Масиҳ йўлидаги яхши юриш-туришингизни мазаммат қилганлар сизларни ёмонлаб айтган гапларидан уялсинлар. 17 Агар Худонинг иродаси билан азоб чекишингиз лозим бўлса, ёмонлик қилиб азоб чекишдан кўра, яхшилик қилиб азоб чекиш афзалдир. 18 Чунки Масиҳ ҳам бизни Худога яқинлаштириш ва гуноҳларимизни ювиш учун бир марта азоб чекиб, ўлди. Ўзи солиҳ киши бўлгани ҳолда, гуноҳкорлар учун қурбон бўлди. Унинг баданини ўлдиришган бўлса-да, Руҳи тирилди. 19 Масиҳнинг Руҳи эса бориб, зиндонга қамалган руҳларга ваъз айтди. 20 Булар қадим замонда, Нуҳ пайѓамбар ўз кемасини қураётган замонда Худонинг сабрини инобатга олмай, итоатсиз бўлган эдилар. Ўша кемадан оз киши, яъни саккиз жонгина сувдан ўтиб қутулган эдилар. 21 Мана шу сув – ҳозирги сувда имон келтириш маросимининг тимсолидир. Бу маросимнинг маъноси баданни кирдан тозалаш эмас, балки Худодан пок виждонни сўрашдир. Сизлар ҳам сувга чўмиб имон келтирганингизда, Исо Масиҳнинг тирилиши туфайли нажот топдингизлар. 22 Масиҳ эса осмонга чиқиб, Худонинг ўнг томонида ўтириб, фаришталар ва коинотдаги барча куч-қудратлар устидан ҳокимият ўрнатди.

1 Бутрус 4

1 Масиҳ биз учун жисман азоб чекиб, ўлди. Сизлар бундан ўрнак олинглар. Чунки жисман азоб чеккан киши бошқа гуноҳ қилишни бас қилади. 2 Ҳнди бу баданда яшаш учун қолган вақтингизни бошқа одамлардай нафсингизни ўйлаб эмас, балки Худонинг иродасини ўйлаб ўтказинглар. 3 Сизлар ўтмишда мажусийларга ёқиб яшаганлигингиз энди етар. Ўша вақтларда фисқ-фужур, шаҳватпарастлик, сархушлик, айш-ишрат, кайф-сафолар ҳамда бутпарастлик разолати билан кун кечиргансизлар. 4 Ҳнди эса улар каби юрмаяпсизлар, уларнинг шалоқликлари селига ўзларингизни ташламаяпсизлар. Мажусийлар бундан ҳайрон бўлиб, сизларни ёмонламоқдалар. 5 Улар тиригу ўликларни ҳукм этишга тайёр бўлган Худога ҳисоб берадилар. 6 Ўликларга келсак, улар ҳамма одамзод қатори ўлиб, баданлари жазоланди. Аммо уларнинг руҳи Худога мувофиқ яшасин деб, Инжил Хушхабари ўликларга ҳам етказилди. 7 Ҳнди борлиқ мавжудот охирлаб қолди. Шунинг учун ақл билан иш тутинглар, ибодат қилиш учун ҳушёр бўлинглар. 8 Аввало бир-бирингизни ихлос билан севинглар. Чунки севги кўп гуноҳларни ювади. 9 Ўзаро зорланмай меҳмондўстлик қилинглар. 10 Худо сизларга ҳар турли қобилият берган. Ҳар бирингиз шу қобилиятингизни ишга солиб, бир-бирингизга хизмат қилинглар, Худонинг бой эҳсонларини парвариш қилувчилар каби кун кечиринглар. 11 Ким сўзласа, Худонинг сўзлари қилиб айтсин. Ким хизмат қилса, Худо берган куч билан хизмат қилсин. Шундай қилиб, Исо Масиҳ орқали Худо ҳар бир иш ва сўзда улуѓлансин. Абадий улуѓворлик ва салтанат Уникидир. Омин. 12 Ҳй севганларим, сизларни синаш учун бошингизга келаётган оташли имтиҳонни ажиб воқеа деб, ҳайрон бўлманглар. 13 Аксинча, Масиҳнинг қанча азобларига шерик бўлаётган бўлсангиз, шунча хурсанд бўлинглар! Шунда У шон-шараф ила осмондан тушиб зоҳир бўлгач, кўнглингиз яна кўпроқ қувончларга тўлади. 14 Агар Масиҳ номи туфайли сизларни ҳақорат қилишса, бахтиёрсизлар! Чунки Худонинг Руҳи, шон-шараф Руҳи сизларда маскан қилади. [Уларга қолса, Руҳни ҳақорат қиладилар, сизларда эса шарафланади.] 15 Сизлардан ҳеч ким қотил, ўѓри, ёмонлик қилувчи ёки фитна-фасодчи бўлиб азоб чекмасин. 16 Лекин агар бирор киши Масиҳий бўлгани учун азоб чекса, уялмасин, аксинча, бу ном билан Худони улуѓласин. 17 Худонинг Ўз хонадонини ҳукм қилиш вақти аллақачон бошланди. Агарда биз биринчи навбатда ҳукм қилинадиган бўлсак, унда Худонинг Инжилига итоатсизлик қилганларнинг охирати нима бўлади? Сулаймон маталларида ёзилишича: 18 «Агар солиҳ одам зўрѓа қутулса, Бетавфиқу гуноҳкорнинг аҳволи нима бўлади?» 19 Шундай қилиб, Худо иродасига кўра азоб чекаётганлар яхшилик қилишга бел боѓласинлар ва Ўз сўзига содиқ бўлган Парвардигорга жонларини баѓишласинлар.

1 Бутрус 5

1 Масиҳ чеккан азоб-уқубатларнинг шоҳиди ҳамда Унинг намоён бўлажак улуѓворлигининг қатнашчиси сифатида ўзимдай оқсоқоллардан ўтиниб сўрайман: 2 назоратингиздаги Худонинг сурувини яхши боқинглар. Бу ишни мажбурий эмас, балки Худога ёқадиган даражада кўнгилдан чиқариб қилинглар. Қабиҳ ѓаразгўйликсиз, сидқидилдан иш тутинглар. 3 Қўлингиз остидаги сурувга ҳукмронлик қилмасдан, яхши ўрнак кўрсатинглар. 4 Ана шунда, Бош Чўпон осмондан намоён бўлганда, сизлар сўлмас, улуѓ жамол тожига сазовор бўласизлар. 5 Ҳй ёшлар, сизлар ҳам оқсоқолларга итоат қилинглар. Ҳаммангиз бир-бирингизга юмшоқ муомалада бўлинглар. Чунки «Худо маѓрурларга қарши, аммо камтарларга иноятлидир». 6 Шундай қилиб, ўз вақтида бизларни юксалтирсин деб, Худонинг қудратли қўли остида ўзингизни камтар тутинглар. 7 Бутун ѓамларингизни Худога ташланглар, Унинг Ўзи сизларга ѓамхўрлик қилади. 8 Ҳушёр ва бедор бўлинглар. Душманингиз иблис бировни ютиб юбориш учун излаб, шердай бўкириб кезиб юрибди. 9 Дунёнинг ҳар ёѓидаги биродарларингиз худди шундай азобларга дучор бўлаётганларини билиб, мустаҳкам имон билан иблисга қарши туринглар. 10 Худо ҳар хил меҳру иноятнинг манбаидир. Исо Масиҳ орқали У бизни Ўзининг абадий, улуѓвор жаннатига даъват этган. Қисқа бир муддат азоб чекканингиздан кейин, Ўзи сизларни мақсадингизга эриштиради, куч-қудратли, саботли ва мустаҳкам қилиб қўяди. 11 Шон-шуҳрат ва салтанат абадулабад Уникидир. Омин. 12 Буларни ўзимнинг фикримча ишончли бўлган биродаримиз Силван орқали сизларга қисқача ёзиб юбордим. Шу билан сизларга далда бериб, таъкидлаб айтмоқчиманки, бу азоб-уқубатлар Худонинг ҳақиқий иноятидан далолат беради. Унинг иноятида собит қолинглар. 13 Худо ўзингиз каби танлаган Бобилдаги Масиҳ жамоати ва ўѓлим Марк сизларга салом йўлламоқдалар. 14 Бир-бирингизни муҳаббат билан ўпиб саломлашинглар. Исо Масиҳга тегишли бўлган ҳаммаларингизга тинчлик бўлсин. Омин. © Bible.is, a ministry of Faith Comes By Hearing Support

2 Бутрус 1

1 Исо Масиҳнинг қули ва ҳаворийси мен, Симун Бутрус, одил Худойимиз ва Халоскоримиз Исо Масиҳ соясида бизнинг қимматли имонимизга тенг бир имонга эришган барчага салом айтаман. 2 Худони ва Раббимиз Исони таниб-билганингиз сайин, сизларга Худо инояти ошиб, хотирингиз жам бўлсин. 3 Раббимиз Исо Ўзининг улуѓворлиги ва камолоти шарофати ила бизни даъват этган ва бизга Ўзини танитган. Яшаш ва Худо йўлида юришимиз учун керак бўлган ҳамма нарсани У бизга Ўзига хос илоҳий куч-қудрат билан ато этган. 4 Бу дунё ёмон эҳтирослар натижасида бузилиб бормоқда. Сизлар бундан қочиб қутулинглар, деб Худо бизга кўп улуѓ ва қимматли ваъдаларни берган. Булар рўёбга чиқиб, сизлар илоҳий табиатдан баҳраманд бўласизлар. 5 Буларни назарда тутиб, имонингизни бут қилишга жон куйдиринглар. Шундай қилиб, имонингиз устига фазл-камолотга эга бўлинглар. Фазл-камолотингиз устига онг-билимга эга бўлинглар. 6 Онг-билимингиз устига нафсни тийишни ўрганинглар. Нафсни тийиш устига сабр-тоқатли бўлинглар. Сабр-тоқатингиз устига диёнатга эга бўлинглар. 7 Диёнатли бўлиш устига биродарларингизни севинглар. Биродарсеварлик устига тугал муҳаббатга эга бўлинглар. 8 Агар бу хислатлар сизда мавжуд бўлса ҳамда яна ортиб бораётган бўлса, унда сиз Раббимиз Исо Масиҳни таниб-билиш йўлида на суст, на самарасиз бўласизлар. 9 Бу хислатлардан бенасиблар эса калтабин ва кўрдир, улар аввалги гуноҳларидан тозаланганини унутганлар. 10 Шунинг учун, эй биродарлар, Худо сизларни танлаганини ва даъват этганини билиб, бунга муносиб бўлмоқ учун яна астойдил ҳаракат қилинглар. Бу йўлни тутсангиз, ҳеч вақт қоқинмайсизлар. 11 Шундай қилиб, Раббимиз ва Халоскоримиз Исо Масиҳнинг абадий Шоҳлигига кириш йўли сизларга кенг очилади. 12 Сизлар бу нарсаларни билар экансиз ва тан олган ҳақиқатда қаттиқ турар экансиз, мен ҳар доим буларни эслатиб туришни хоҳлайман. 13 Бу фоний маконимда бўлгунимча, буларни эслатиш билан сизларни уйѓотиб туришни лозим кўраман. 14 Чунки бу маконимдан айрилиш вақтим яқинлашганини биламан, Раббимиз Исо Масиҳ Ўзи буни менга маълум қилган. 15 Бу дунёни тарк этганимдан кейин ҳам сизлар доимо буларни хотирлашингиз учун жон куйдирмоқдаман. 16 Биз Раббимиз Исо Масиҳнинг куч-қудрат билан келиши ҳақида сизларга маълумот берганимизда, уйдирма афсоналарни гапириб келмадик. Унинг салобатини ўз кўзимиз билан кўрганмиз. 17 Масиҳ Отаси Худодан ҳурмат ва шон-шараф қабул қилди. Улуѓворлик тўкиб турадиган даргоҳи шарифдан Масиҳга бир садо келиб: «Бу Менинг севикли Ўѓлимдир, Ундан мамнунман», – деди. 18 Биз азиз тоѓда У билан бирга бўлдик, осмондан келган бу садони ўзимиз ҳам эшитдик. 19 Шунинг учун қадимги пайѓамбарларнинг сўзлари биз учун янада қатъий бўлиб қолди. Сизлар бу сўзларга риоя этиб, яхши иш қиласизлар. Тонг юлдузи чиқиб, кун ёригунгача, қоронѓи жойда чироқ қандай нур сочса, пайѓамбарларнинг сўзлари сизнинг юрагингизга шундай нур сочиб турсин. 20 Ҳнг аввал шуни билингларки, пайѓамбар китобларида учрайдиган башоратларнинг бирортаси ҳам бировнинг хусусий тафсирига боѓлиқ эмас. 21 Ҳеч бир пайѓамбар ўзининг инсоний хоҳиши билан башорат қилган эмас. Бу азиз одамлар Муқаддас Руҳ томонидан ҳаракатга келтирилиб, Худонинг сўзларини гапириб берганлар.

2 Бутрус 2

1 Исроил халқи орасида сохта пайѓамбарлар бўлгани каби, сизларнинг орангизда ҳам сохта устозлар бўлади. Ўзларини қулликдан сотиб олган Ҳгаларини улар инкор этиб, орангизда жуда зарарли бидъатларни тарқатадилар. Бу кишилар ногаҳон ҳалокатга йўлиқиб қоладилар. 2 Кўп одамлар уларнинг фисқ-фужур ишларига маҳлиё бўлади. Улар туфайли ҳақиқат йўли ҳақоратга дучор бўлади. 3 Улар тамагир бўлганидан, хушомад гаплар билан сизларнинг ҳисобингиздан давлат орттирадилар. Мана, уларнинг жазоси қадимданоқ тайёр турибди, ҳалокати эса кечикмаяпти. 4 Чунки Худо ҳатто гуноҳ қилган фаришталарни ҳам аямаган. Ҳукм кунигача сақлансинлар деб, У уларни жаҳаннамнинг зимистон ѓорларига қамаб қўйган. 5 Худо қадимги дунёни ҳам аямади. У худосизлар дунёси устига тўфон келтириб, фақат солиҳлик йўлини хабарлаб юрган Нуҳ ва бошқа озгина кишини, яъни ҳаммаси бўлиб саккиз жоннигина сақлади. 6 Худосизлар бошига келадиган балолардан ибрат бўлсин, деб Худо Садўм ва Ѓамўра шаҳарларини ҳам ҳалокатга маҳкум этди ва кулга айлантирди. 7 Бебош одамларнинг бузуқ хатти-ҳаракатидан азоб чеккан солиҳ Лутни эса Худо қутқарди. 8 Ўша халқ орасида яшаган бу солиҳ одам уларнинг ҳақсиз ишларини кўрар, эшитар ва ўзининг солиҳ жонини кундан-кунга қийнар эди. 9 Бундан англашиладики, художўйларни васвасадан қандай қутқаришни, жазога маҳкум бетавфиқларни эса қиёмат кунигача қандай сақлашни Худованд билади. 10 Айниқса, шаҳвоний ҳавасларга берилиб, ўз танасини булѓатувчи, илоҳий ҳокимиятни эса рад қилувчи сурбет ва ўжар одамларни жазолаш йўлини Худованд билади. Улар самовий мавжудотларни ҳақорат қилишдан ҳам қўрқмайдилар. 11 Фаришталар одамлардан анча кучлироқ ва қудратлироқ бўлганига қарамай, Худованд ҳузурида бу мавжудотларни қарѓаб ҳукм этмайдилар. 12 Аммо бу одамлар-чи, ақлига сиѓдиролмайдиган ҳамма нарсани ёмонлайдилар, фақат туѓма ҳис-туйѓулари билангина яшайдилар, худди овланиб йўқ қилиниш учун туѓилган онгсиз ҳайвонларга ўхшайдилар. Улар айнан ҳайвон сингари йўқ бўлиб кетади, 13 қилган ноҳақликларига яраша жазо оладилар. Булар кундуз куни айш-ишратни ўзлари учун ҳузур-ҳаловат деб ҳисоблайдилар. Улар номингизга доѓу ѓубор туширадилар. Сизлар билан зиёфатга ўтирганларида, ўзларининг ахлоқий бузуқлигидан завқланадилар. 14 Кўзлари зинога тўймайди, тинимсиз гуноҳ қиладилар. Улар саботсиз кишиларни овлаб, йўлдан оздирадилар. Кўнгиллари тамагирликка ўрганиб қолган лаънати одамлардир. 15 Улар тўѓри йўлни тарк этдилар, улар Баъўр ўѓли Балъом йўлидан бориб, гумроҳ бўлдилар. Балъом ҳаром йўл билан топган пулини севиб қолган эди. 16 Лекин унинг гуноҳи фош бўлиб қолди. Тилсиз эшак тилга кириб, инсон тили билан бу пайѓамбарнинг тентаклигига тўсқинлик қилди. 17 Бу одамлар эса сувсиз булоқлардир, бўрон ҳайдаган тўзон ва булутдирлар. Улар учун тим қоронѓи зулмат тайёрлаб қўйилган. 18 Чунки хато йўлдан зўрѓа қочиб қутулган имонлиларни улар дабдабали, девонавор гаплар билан авраб, нафсларига ўт тушириб, фисқу фужур ҳаваси билан қизиқтирадилар. 19 Ўзлари бузѓунликнинг қули бўла туриб, уларга эркинлик ваъда берадилар. Аммо одам нимадан енгилса, унинг қули бўлади. 20 Улар Раббимиз ва Халоскоримиз Исо Масиҳни билиб олиб, дунёнинг қабоҳатларидан қочиб қутулган эдилар. Агар бундан кейин улар яна шундай ишларга аралашиб, маѓлуб бўлсалар, унда сўнгги аҳволлари аввалги аҳволларидан баттар бўлади. 21 Солиҳлик йўлини билгандан кейин, тан олган муқаддас амрдан юз ўгиргандан кўра, бу йўлни ҳеч билмаган улар учун яхшироқ бўлар эди. 22 Мана бу ишончли мақол уларга айнан тўѓри келади: «Ит ўзининг қусганига қайтар», шунингдек: «Ювилган тўнѓиз балчиқда аѓнагани қайтар».

2 Бутрус 3

1 Ҳй севганларим, энди сизларга бу иккинчи мактубни ёзяпман. Бу мавзуларни ёдингизга солиб, сизда пок фикр уйѓотишга ҳаракат қилмоқдаман. 2 Муқаддас пайѓамбарларнинг илгариги вақтларда айтган сўзларини, шунингдек, Раббимиз ва Халоскоримиз Исонинг Ўз ҳаворийларига сизлар учун топширган васиятини эслаб туришингизни истайман. 3 Аввало шуни билингларки, охирги кунларда ўз нафсига маҳлиё бўлиб юрадиган ҳаёсиз масхарабозлар пайдо бўлади. 4 Улар: «Раббингизнинг қайтиши тўѓрисидаги ваъда қани? Мана, ота-боболаримиз ўтгандан буён, ҳамма нарса аввал бошда қандай яратилган бўлса, шундай турибди», – деб масхара қиладилар. 5 Ваҳоланки, улар атайлаб шуни эсдан чиқарадиларки, азалда Худонинг каломи орқали еру осмон бунёд бўлган. Ер эса сувдан чиқиб, сув билан яратилган. 6 Яна сувдан – тўфон сувидан қадимги дунё маҳв бўлган. 7 Ҳозирги еру осмон эса ўша илоҳий калом орқали сақланиб турибди, Худо бетавфиқ одамлар учун белгилаган ҳукм ва ҳалокат кунигача ёниш учун тайёр турибди. 8 Ҳй севганларим, шугина эътиборингиздан қочмасинки, Худованд назарида бир кун минг йил ва минг йил бир кун кабидир. 9 Баъзилар ўйлагандай, Раббимиз берган ваъдасини амалга оширишга имилламаяпти. Аксинча, У ҳеч кимнинг ҳалок бўлишини истамай, ҳамма тавба қилсин, деб сабр-тоқат билан кутиб турибди. 10 Кечаси ўѓри қандай келса, Раббимизнинг маҳшар куни ҳам худди шундай ногаҳон келиб қолади. У куни осмон гумбурлаб тамом бўлади, моддий унсурлар қизиб, эриб кетади, ер ва унда қилинган ҳар бир иш кулга айланади. 11 Ўша кунда ҳамма нарса йўқ бўлиб кетар экан, сизлар қандай кишилар бўлмоѓингиз керак? 12 Худонинг кунида осмон ёниб йўқ бўлар, моддий унсурлар эса қизиб, эриб кетар экан, сизлар ўша кунни муқаддас юриш-туриш, диёнат билан кутишингиз ва шу йўсинда унинг келишини тезлаштиришингиз керак. 13 Чунки Худонинг аҳд қилгани бўйича, биз адолат ҳукм сурадиган янги ер ва янги осмонни кутяпмиз. 14 Бунинг учун, эй севганларим, модомики буларни кутяпсиз экан, Худо олдида тинч-тотувлик билан яшаб, беѓубор ва бенуқсон одамлар бўлишга жон куйдиринглар. 15 Севикли биродаримиз Павлус ҳам ўзига берилган донолик билан сизларга қандай ёзган бўлса, худди шу каби Раббимизнинг сабр-тоқатини қутулиш фурсати деб ҳисобланглар. 16 Павлус ҳамма мактубларида бу мавзулар ҳақида гапиради-ку. Уларда тушуниш қийин бўлган баъзи мавзулар борки, жоҳил ва саботсиз кишилар бошқа муқаддас ёзувларни бузганларидек, уларни ҳам бузиб талқин қиладилар. Бу эса уларни ҳалокатга йўлиқтиради. 17 Ҳй севганларим, буларни олдиндан билар экансиз, эҳтиёт бўлинглар, яна бошбошдоқ одамларнинг ѓавѓоси билан йўлдан озманглар, топган қарорингиздан айниманглар. 18 Раббимиз ва Халоскоримиз Исо Масиҳнинг иноятига таяниб, Уни таниб-билиб борган сайин ривож топинглар. Ҳозирдан то мангу кунгача Унга шон-шуҳрат бўлсин! Омин.

1 Юҳанно 1

1 Азалдан бор бўлган Ҳаёт Каломи борасида биз эшитиб тамошо қилган, кўзларимиз кўрган, қўлларимиз сезганини сизларга маълум қилмоқдамиз. 2 Ҳаёт зоҳир бўлди, Отанинг ҳузуридаги абадий Ҳаёт бизга зоҳир бўлди. Биз Уни кўрдик ва шоҳид бўлиб сизларга билдирмоқдамиз. 3 Сизлар биз билан муносабатда бўлинглар, деб мана шу кўриб эшитганларимиздан сизларни хабардор қилмоқдамиз. Биз эса Ота билан ва Унинг Ўѓли Исо Масиҳ билан муносабатдамиз. 4 Буларни сизларнинг шодлигингиз тугал бўлиши учун ёзяпмиз. 5 Масиҳдан эшитиб, сизларга билдираётган хабаримиз шуки, Худо – нур, Унда ҳеч қандай қоронѓилик йўқ. 6 Агар У билан алоқа қиламиз, деб қоронѓиликда юрсак, ёлѓон гапириб, ҳақиқатга хилоф иш қилган бўламиз. 7 Бироқ Унинг Ўзи нурда бўлгани каби, биз ҳам нурда юрсак, бир-биримиз билан алоқа қиламиз ва Унинг Ўѓли Исонинг қони бизни ҳар қандай гуноҳдан пок қилади. 8 Агар гуноҳимиз йўқ десак, ўз-ўзимизни алдаган бўламиз ва кўнглимизда ҳақиқат бўлмайди. 9 Агар гуноҳларимизни эътироф этсак, Худо гуноҳларимиздан ўтади ва бизни ҳар турли ноҳақликдан фориѓ қилади. Чунки У Ўз сўзида содиқ ва адолатлидир. 10 Агар гуноҳ қилганимиз йўқ десак, Худони ёлѓончи қилиб қўйган бўламиз ва қалбимиздан Унинг каломи жой олмайди.

1 Юҳанно 2

1 Ҳй фарзандларим, буларни шунинг учун ёзяпманки, сизлар гуноҳ қилманглар. Бордию бирортамиз гуноҳ қилиб қўйсак, Отанинг олдида одил ҳомиймиз – Исо Масиҳ бор. 2 Унинг Ўзи ёлѓиз бизнинг гуноҳларимизнигина эмас, балки бутун дунёнинг гуноҳларини ювиш учун қурбон бўлди. 3 Агар биз Унинг амрларига риоя қилсак, Уни билиб олганимизга амин бўламиз. 4 Уни биламан деб туриб, Унинг амрларига риоя қилмаган киши ёлѓончи бўлади, унда ҳақиқат йўқ. 5 Кимки Масиҳнинг каломига риоя қилса, у кишида Худонинг севгиси ҳақиқатан камолга етган бўлади. Биз Худо билан бир тан эканимизни ана шундан билиб оламиз. 6 Худо билан бир танман, деган киши Масиҳ юргандай юрмоѓи шарт. 7 Ҳй маҳбубларим, сизларга янги амрни эмас, балки ўзингиз дастлаб қабул қилган қадимги амрни ёзяпман. Қадимги амр – сизлар эшитган Худо каломи. 8 Шу билан бирга, янги амрни ёзяпман десам ҳам бўлади, зеро қоронѓилик ўтиб, ҳақиқий нур ҳозирдан порламоқда. Бу ҳақиқат Масиҳда ҳам, сизларда ҳам очиқ кўринмоқда. 9 Кимки нурда юрибман деса-ю, лекин биродаридан нафратланса, у ҳали ҳам қоронѓиликдадир. 10 Кимки биродарини севса, у нур ичида яшайди ва қоқинишга йўл қўймайди. 11 Аммо биродаридан нафратланган киши қоронѓиликда бўлади. У қоронѓиликда юради-ю, қаерга бораётганини билмайди; чунки қоронѓиликда унинг кўзлари кўр бўлган. 12 Ҳй фарзандларим, сизларга ёзяпман: Масиҳ номи туфайли гуноҳларингиз кечирилган. 13 Ҳй оталар, сизларга ёзяпман: Азалдан бор Бўлганни билдингизлар. Ҳй йигитлар, сизларга ёзяпман: Ёвуз шайтон устидан ѓолиб чиқдингиз. Ҳй болалар, сизларга ёзяпман: Сизлар Отамиз Худони таниб олдингиз. 14 Оталар, сизларга ёздим: Сиз азалдан бор Бўлганни таниб олдингиз. Йигитлар, сизларга ёздим: Сизлар бақувватсизлар, Худо каломини дилингизда сақлаётирсиз, Ёвуз шайтон устидан ѓолиб чиқдингизлар. 15 Дунёга ва ундаги нарсаларга муҳаббат қўйманглар. Ким дунёга муҳаббат қўйса, унинг қалбидан Отанинг муҳаббати жой олмайди. 16 Чунки дунёга хос ҳар бир нарса – тана нафси, ҳирсли кўзлар, маишатга оид кибр-ҳаво Отадан эмас, балки дунёдандир. 17 Дунё ҳам, унинг нафси ҳам ўтиб кетади. Лекин Худонинг иродасини бажо келтирган киши абадий яшайди. 18 Ҳй фарзандларим, дунёнинг сўнгги дамлари келди! Дажжол келишини эшитгансизлар, ҳозирданоқ кўп дажжоллар пайдо бўлди. Ана шундан биз сўнгги дамларни яшаётганимизни биламиз. 19 Улар ўзимизнинг орамиздан чиқдилар, лекин улар бизга қарашли эмас. Агар бизга қарашли бўлганларида эди, биз билан қолган бўлар эдилар. Улар биздан айрилиб кетдилар, маълум бўлдики, ҳаммаси ҳам бизга қарашли эмас. 20 Сизлар ҳаммасини биласизлар, чунки сиз табаррук Масиҳнинг Руҳига эгасизлар. 21 Мен буни, ҳақиқатни билмайдилар, деб ёзаётганим йўқ. Аксинча, сизлар ҳақиқатни биласизлар, шунингдек, ҳар қандай ёлѓон ҳақиқатдан пайдо бўлмаслигини биласизлар. 22 Агар Исонинг Масиҳлигини инкор этувчи ёлѓончи бўлмаса, унда ёлѓончи ким? Ота ва Ўѓилни ким инкор этса, дажжол ўшадир. 23 Кимда-ким Ўѓилни инкор этса, унда Ота йўқ. Кимда-ким Ўѓилни тан олса, унда Ота ҳам бор. 24 Сизлар азалдан эшитган каломни дилингизда сақланглар. Агар азалдан эшитган калом дилингизда сақланса, сизлар ҳам Ўѓил, ҳам Ота билан бир тан бўласизлар. 25 Масиҳнинг бизларга берган ваъдаси ана шу, яъни абадий ҳаётдир. 26 Буларни сизларни янглиштирадиганлар борлиги учун ёздим. 27 Ҳолбуки, сизлар Масиҳнинг Руҳини қабул қилгансизлар. Унинг Руҳи ичингизда яшаётгани учун, сизларга ҳеч кимнинг бирор нарса ўргатишига эҳтиёж йўқ. Масиҳнинг Руҳи ҳақиқий, сохта эмас. У сизларга ҳамма нарсани ўргатади. Масиҳ сизларга ўргатганидек, У билан алоқада бўлиб яшанглар. 28 Ҳа, фарзандларим, энди Масиҳ билан алоқада бўлиб яшанглар, токи У оламга қайтиб келганда дадил бўлайлик, Унинг олдида уятга қолмайлик. 29 Агар Унинг солиҳ эканлигини билар экансизлар, шуни ҳам билингларки, тўѓри иш қилган ҳар бир киши Унинг фарзандидир.

1 Юҳанно 3

1 Қаранглар, Отамиз бизни болаларим деб, қандай буюк бир муҳаббат кўрсатди! Ҳақиқатан ҳам, биз Унинг болаларимиз. Дунё Отамизни танимагани учун, бизни ҳам танимаяпти. 2 Ҳй маҳбубларим, ҳозир биз Худонинг болалари бўлсак-да, келажакда нима бўлишимиз ҳануз ноаниқ. Фақат шуни биламизки, Исо Масиҳ зоҳир бўлганда, биз У сингари бўламиз; У қандай бўлса, шундай ҳолда кўрамиз. 3 Масиҳга бундай умид боѓлаган ҳар бир киши ўзини поклайди, чунки Масиҳ покдир. 4 Гуноҳ қилувчи ҳар бир киши қонунбузар билан тенгдир. Гуноҳ – қонунсизлик демакдир. 5 Масиҳ эса гуноҳларимизни аритиш учун пайдо бўлганини биласизлар. Унда гуноҳ йўқ. 6 Масиҳ билан бир тан бўлган ҳеч кимса гуноҳ қилмайди. Ким гуноҳ қилиб юрса, Уни кўрмаган ҳам, танимаган ҳам. 7 Ҳй фарзандларим, ҳеч ким сизларни алдамасин. Масиҳ қандай солиҳ бўлса, тўѓри иш қилувчи киши ҳам У сингари солиҳдир. 8 Гуноҳ қилувчи киши эса иблис зотидир. Чунки дастлаб иблис гуноҳ қилган. Худонинг Ўѓли эса иблиснинг ишларини барбод қилмоқ учун пайдо бўлди. 9 Худодан туѓилган ҳеч бир киши гуноҳ қилмайди, чунки Худонинг уруѓи унинг ичида қолади. У Худодан туѓилгани учун гуноҳ қила олмайди. 10 Кимда-ким тўѓри иш қилмаса, биродарини севмаса, у Худо зотидан эмас. Худонинг болалари ҳам, иблиснинг болалари ҳам шундан билинади. 11 Бошда сизлар Масиҳдан эшитган васият шу: бир-биримизни севайлик! 12 Ўз укасини қатл қилган иблис зоти Қобилга ўхшамайлик. Қобил укасини нима учун ўлдирди? Чунки унинг ишлари қабиҳ, укасининг ишлари эса солиҳ эди. 13 Ҳй биродарларим, агар дунё сиздан нафратланаётган бўлса, ҳайратланманглар. 14 Биз ўлим ҳолатидан ҳаётга ўтганимизни биламиз, чунки биз биродарларимизни севамиз. Кимки биродарини севмаса, ўлим ҳолатида қолади. 15 Биродаридан нафратланган ҳар қандай киши қотилдир. Ҳеч бир қотил эса абадий ҳаётга эга бўлмаслигини биласизлар. 16 Масиҳ бизлар учун жонини фидо қилди, ана шундан биз муҳаббатни билдик. Биз ҳам биродарларимиз учун жонимизни беришга бурчлимиз. 17 Агар бирор киши фаровон ҳаёт кечираётган бўлса-ю, биродарини муҳтожлик ҳолатида кўриб туриб, кўнглини тош қилса, қандай қилиб у одамда Худонинг севгиси жой олади? 18 Ҳй фарзандларим, биз сўз ёки тил билангина эмас, балки амалда ва ҳақиқатда севишимиз лозим. 19 Шу тариқа биз ҳақиқат аҳли эканимизга ишонч ҳосил қиламиз ва Худо олдида кўнглимиз хотиржам бўлади. 20 Агарда кўнглимиз бизни айбласа, Худо кўнглимиздан улуѓ эканини биламиз. Чунки У ҳамма нарсани аниқ билади. 21 Ҳй маҳбубларим, агар виждонимиз бизни қийнамаса, Худо олдида дадил бўламиз 22 ва Ундан нимаики сўрасак, У беради. Чунки биз Унинг амрларини бажо келтириб, Унга мақбул бўлган ишларни қилаётирмиз. 23 Илоҳий амр – Худонинг Ўѓли Исо Масиҳга ишонишдан ва худди Исо Масиҳ буюрганидек, бир-биримизни севишдан иборат. 24 Ким Худонинг амрларини бажо келтирса, у Худо билан бир тан, Худо ҳам у билан бир тан бўлади. Худо вужудимизда яшаётганини шундан биламизки, У бизга Ўз Руҳини берди.

1 Юҳанно 4

1 Ҳй маҳбубларим, ҳар қандай руҳга инонавермангиз. Худодан бўлган-бўлмаганлигини билиш учун руҳларни синовдан ўтказингиз. Чунки дунёда кўпгина сохта пайѓамбарлар пайдо бўлган. 2 Одам вужуди билан дунёга келган Исо Масиҳни тан олувчи ҳар бир руҳ Худодандир. Худонинг Руҳини шундан танийсизлар. 3 [Одам вужуди билан дунёга келган] Исо Масиҳни тан олмовчи ҳар қандай руҳ Худодан эмас. Бу – дажжолнинг руҳи. Дажжол келишини сизлар эшитган эдингизлар. Мана, ҳозирдан у дунёдадир. 4 Ҳй фарзандларим, сизлар Худодансизлар ва сохта пайѓамбарларни енгдингизлар. Чунки ичингиздаги Руҳ дунёда ҳукм сураётган руҳдан устундир. 5 Улар бу дунёдан, уларнинг гапи ҳам бу дунёга оид, шунинг учун дунё уларни тинглайди. 6 Бизлар эса Худоданмиз, ким Худони таниса, у бизни тинглайди. Худодан бўлмаган бизни тингламайди. Ана шундан биз ҳақиқат руҳини ва алдаш руҳини таниймиз. 7 Ҳй маҳбубларим, бир-биримизни севайлик. Чунки севги Худодандир. Ҳар бир севувчи киши Худодан туѓилган ва Худони танийди. 8 Севмайдиган киши Худони танигани йўқ. Чунки Худонинг Ўзи севгидир. 9 Худо бизга бўлган муҳаббатини очиқ кўрсатди: У ягона Ўѓлини дунёга юбориб, У орқали бизга ҳаёт баѓишлади. 10 Биз Худони севмаган эдик, У бизни севди ва Ўз Ўѓлини гуноҳларимизни ювиш учун қурбонлик қилиб юборди. Ана, бу муҳаббатдир! 11 Ҳй маҳбубларим, Худо бизни шундай севганига яраша, бизлар ҳам бир-биримизни севишимиз қарздир. 12 Ҳеч ким ҳеч қачон Худони кўрган эмас. Агар бир-биримизни севсак, Худо бизнинг ичимизда қолади ва Унинг муҳаббати бизда камол топади. 13 Унинг бизга берган Руҳи орқали биламизки, Худо биз билан, биз Худо билан бир танмиз. 14 Ота Ўз Ўѓлини дунёнинг Халоскори қилиб юборди, буни биз кўрдик ва гувоҳлик берамиз. 15 Агар ким Исони Худонинг Ўѓли деб тан олса, Худо у билан, у Худо билан бир тан бўлиб яшайди. 16 Худо бизга нақадар муҳаббат қўйганини биламиз ва бунга имонимиз комил. Худо севгидир. Севгини дилига жо қилган киши Худо билан бир тан бўлиб яшайди, Худо ҳам унинг вужудида яшайди. 17 Шу тариқа севги дилимизда камол топади ва қиёматда сўроқ бўлганда дадил бўламиз. Чунки биз бу дунёда Масиҳ яшагандай яшаймиз. 18 Севгида қўрқув йўқ, аксинча, комил севги қўрқувни қувиб чиқаради. Қўрқоқ кишида севги камолотга етмаган, чунки қўрқув жазо тушунчаси билан боѓлиқдир. 19 Биз Уни севайлик, чунки аввал У бизни севди. 20 Агар бирор киши «Худони севаман» деса-ю, биродаридан нафратланса, у ёлѓончидир. Кўриб турган биродарини севмаса, кўрмаган Худони қандай сева олар экан?! 21 Ким Худони севса, биродарини ҳам севмоѓи лозим, деган амрни биз Масиҳдан олганмиз.

1 Юҳанно 5

1 Исо Масиҳдир деб ишонган ҳар бир киши Худодан туѓилган. Отани севган ҳар бир киши боласини ҳам севади. 2 Агар Худони севсак ва Унинг амрларига амал қилсак, Унинг болаларини ҳам севишимиз шаксиздир. 3 Худони севиш – Унинг амрларини бажо келтириш демакдир. Худонинг амрлари эса оѓир эмас; 4 чунки Худонинг ҳар бир фарзанди дунёни енгади. Мана шу бизнинг имонимиз дунё устидан ѓолиб чиқди. 5 Исо Худонинг Ўѓли деб инонган кишидан бошқа ким ҳам дунёни енга оларди?! 6 Исо Масиҳ сув ва қон билан келди. У фақат сув билан эмас, сув ва қон билан келди. Руҳ эса У ҳақда гувоҳлик беради, чунки Руҳ ҳақиқатдир. 7 Шундай қилиб [осмонда учтаси гувоҳлик беради: Ота, Калом ва Муқаддас Руҳ. Бу учови бир. 8 Ерда ҳам] учтаси гувоҳлик беради: Руҳ, сув ва қон. Бу учови бир. 9 Гарчи инсонларнинг гувоҳлигини қабул қилсак-да, аммо Худонинг гувоҳлиги ундан муҳимроқ, бу эса Худонинг Ўз Ўѓли ҳақида берган гувоҳлигидир. 10 Ким Худонинг Ўѓлига инонса, у ўз юрагида Худонинг гувоҳлигига эгадир. Худога инонмаган, яъни Унинг Ўз Ўѓли ҳақида берган гувоҳлигига инонмаган киши Худони ёлѓончи қилиб қўйган бўлади. 11 Худонинг гувоҳлиги шундан иборатки, Худо бизларга абадий ҳаёт берди. Бу ҳаёт эса Унинг Ўѓлида мужассамдир. 12 Ким Худонинг Ўѓлига эга бўлса, ҳаётга эгадир. Ким Худонинг Ўѓлига эга бўлмаса, ҳаётга эга эмас. 13 Мен буларни сизлар абадий ҳаётга эгалигингизни билинглар, деб ёздим. Чунки сизлар Худонинг Ўѓли номига имон келтиргансизлар. 14 Биз Худо ҳузурига дадиллик билан кирамиз, чунки биламизки, Худонинг иродасига кўра бир нима тиласак, У бизга қулоқ солади. 15 Агар Худо тилакларимизни тинглаётганини билсак, тилакларимиз бажо бўлганини ҳам биламиз. 16 Агар бирор киши биродарининг гуноҳ қилаётганини кўрсаю, бу гуноҳ абадий ўлимга сабаб бўлмаса, у учун ибодат қилсин. Унинг ибодати туфайли биродарига ҳаёт баѓишланади. Мен буни гуноҳи абадий ўлимга сабаб бўлмайдиганлар учун айтяпман. Абадий ўлимга сабаб бўладиган гуноҳ ҳам бор. Бундай гуноҳ учун ибодат қилинг, демаяпман. 17 Ҳар қандай ёмонлик гуноҳдир, аммо ҳамма гуноҳ ҳам абадий ўлим билан тугамайди. 18 Худодан туѓилган ҳар бир одам гуноҳ қилмаслигини биламиз. Худонинг Ўѓли уни Ўз паноҳида асрайди, ёвуз шайтон унга тегмайди. 19 Биламизки, бизлар Худоданмиз, бутун дунё эса ёвуз шайтоннинг ҳукмидадир. 20 Яна шуни ҳам биламизки, Худонинг Ўѓли келиб, Ҳақни танишимиз учун бизга ақл-идрок берди. Биз Ҳақ билан, Унинг Ўѓли Исо Масиҳ билан бир танмиз. У Ҳақ Таоло ва абадий ҳаётдир. 21 Ҳй фарзандларим, бутлардан сақланинглар. Омин.

2 Юҳанно 1

1 Худо танлаб олган азиз хоним билан унинг болаларига салом! Мен – мўйсафид сизларни чин юракдан севаман, менгина эмас, ҳақиқатни билиб олганларнинг ҳаммаси ҳам шундай севади. 2 Зеро ҳақиқат бизнинг дилимизга жо бўлган ва то абад бизлар билан бўлади. 3 Отамиз Худо ва Отанинг Ўѓли – Раббимиз Исо Масиҳ берган иноят, марҳамат ва тинчлик сизларга доим ёр бўлгай, сизларни ҳақиқат ва муҳаббат йўлига йўналтиргай. 4 Ҳй хоним, Отамизнинг бизга буюрганига кўра, сенинг болаларингдан бир нечтаси ҳақиқат йўлидан бораётганларини кўриб, жуда ҳам хурсанд бўлдим. 5 Ҳнди сендан илтимос қиламан, бир-биримизни севайлик. Сенга янги амр ёзаётганим йўқ, бу азалдан бизлар қабул қилган амр. 6 Муҳаббат – Худонинг амрларига амал қилишимиз дегани. Илоҳий амрнинг моҳияти эса, бошдан эшитганингиздек, муҳаббатга амал қилишимиздан иборат. 7 Ваҳоланки, инсон вужудига кирган Исо Масиҳни тан олмовчи кўп алдамчилар жаҳоннинг ҳар тарафига ёйилиб кетганлар. Ҳнг катта алдамчи – дажжол ҳам булар қаторида туради. 8 Қилган меҳнатимизнинг маҳсулини йўқотмаслик ва ҳамма мукофотни олиш учун ўзингизга эҳтиёт бўлингиз. 9 Ҳаддидан ошган, Масиҳ таълимотидан узоқлашган ҳар қандай одамда Худо йўқ. Бу таълимотга амал қилган киши эса Отага ҳам, Ўѓилга ҳам эга бўлади. 10 Агар бирор киши олдингизга келиб бу таълимотни ўргатмаса, уни уйингизга киритманглар, унга салом ҳам берманглар. 11 Чунки унга салом берган киши унинг ёмон ишларида иштирок этган ҳисобланади. 12 Сизларга ёзадиган кўп гапларим бор эди-ю, аммо қоѓозу сиёҳ билан ёзишни истамадим. Сизларнинг шодлигингиз тугал бўлсин, деб мен олдингизга бориб юзма-юз гаплашиш умидидаман. 13 Худо танлаган синглингнинг болалари сенга салом йўллаяптилар. Омин.

3 Юҳанно 1

1 Чин кўнгилдан севадиган азиз дўстим Гайга мен – мўйсафиддан салом! 2 Маҳбубим, сенинг жонинг ҳузур топгандек, яна ҳар жиҳатдан ҳузур топиб, соѓ-саломат бўлишингни тилайман. 3 Биродарларимиздан бир нечтаси келиб, сенинг ҳақиқатга содиқ қолганинг тўѓрисида гувоҳлик беришди, бунга мен ҳаддан ташқари севиндим. Чиндан ҳам сен ҳақиқат йўлидан бораётирсан. 4 Мен учун фарзандларимнинг ҳақиқат йўлидан бораётганларини эшитишдан улуѓроқ бир севинч йўқ. 5 Маҳбубим, сен бегона биродарларимизга сидқидилдан хизмат қилиб юрибсан. 6 Улар имонлилар жамоати олдида сенинг меҳрибончилигингни кўкка кўтаришди. Сен уларни Худога муносиб тарзда йўлга отлантирсанг, яхши иш қилган бўласан. 7 Чунки улар мажусийлардан ҳеч ёрдам қабул қилмасдан, Исо Масиҳ номи учун йўлга тушган эдилар. 8 Бинобарин, ҳақиқат йўлида хизмат қилувчиларнинг меҳнатида қатнашиш, бундай одамларни қўллаб-қўлтиқлаш бизнинг бурчимиздир. 9 Мен имонлилар жамоатига баъзи нарсаларни ёзган эдим. Аммо уларнинг ораларида ўзини катта тутаётган Диотреф бизларни қабул қилмаётир. 10 Агар келсам, унинг қилмишларини фош этаман. У биз ҳақимизда ёмон гап тарқатиб, номимизга иснод келтириб юрибди-ку. Бу билан ҳам кифояланмай, бошқа биродарларни ўзи қабул қилмаяпти, қабул қилмоқчи бўлганларга эса тўсқинлик қиляпти ва ҳатто уларни жамоатдан қувиб чиқаряпти. 11 Ҳй маҳбубим, сен ёмонликни танқид қил, яхшиликка тақлид қил. Яхшилик қилувчи Худонинг фарзандидир. Ёмонлик қилувчи Худони кўрган эмас. 12 Димитрийнинг қадр-қимматига ҳамма гувоҳ, ҳақиқатнинг ўзи ҳам гувоҳдир. Биз бунга ўз гувоҳлигимизни қўшамиз, бизнинг гувоҳлигимиз тўѓри эканини ўзинг биласан. 13 Сенга ёзадиган кўп гапларим бор эди-ю, аммо сиёҳу қалам билан ёзишни хоҳламадим. 14 Яқинда сени кўриш умидидаман, ўша вақтда юзма-юз гаплашамиз. 15 Тинч-омон бўлгил. Дўстлар сенга салом йўллаяптилар. У ердаги дўстларимга номма-ном салом айтиб қўй. Омин.

Яҳудо 1

1 Мен, Исо Масиҳнинг қули ва Ёқубнинг укаси Яҳудо, Отамиз Худо чорлаган ва Исо Масиҳ сақлаётган Худо азизларига салом айтаман. 2 Сизларга марҳамат, тинчлик ва муҳаббат кўпайсин. 3 Ҳй севганларим, муштарак нажотимиз ҳақида ёзишга ѓайратим кўп бўлган. Худо бу имонни ўз азизларига умрбод омонатга топширган, мен эса сизни шу йўлда яна жонкуярлик билан курашишга ундамоқни лозим кўрдим. 4 Чунки баъзи бетавфиқ одамлар сизнинг орангизга ўѓринча кириб олганлар. Булар Худонинг иноятидан бузуқлик қилишда фойдаланади, ягона Ҳга Худони ва Раббимиз Исо Масиҳни эса рад қиладилар. Уларнинг жазоси азалданоқ ёзилган. 5 Сиз ҳамма нарсани билсангиз ҳам, эсингизга туширмоқчиман: Худованд Исроил халқини Миср еридан, асирликдан қутқариб, кейин имонсизларни ҳалок қилган эди. 6 Шунингдек, қадр-қимматини сақламай, ўз маконини ташлаб кетган фаришталарни Худованд буюк қиёмат кунигача занжирбанд қилиб, абадий қоронѓи-зимистонга қамаб қўйган. 7 Уларга ўхшаб, фаҳшбозликка ва нотабиий шаҳвоний ҳирсга берилган Садўм ва Ѓамўра шаҳарлари, шунингдек, атрофдаги барча шаҳарлар ҳам абадий ўт билан куйдирилиб, бошқаларга ўрнак бўлди. 8 Ҳнди шу тариқа ўз баданларини ҳаром қилувчи, илоҳий ҳокимиятни рад қилувчи, самовий мавжудотларни ҳақорат қилувчи хаёлпарастлар пайдо бўлди. 9 Ҳатто бош фаришта Микоил Мусо пайѓамбарнинг жасади ҳақида иблис билан баҳслашганда, иблисни қарѓашга журъат этолмай, фақат: «Раббим сенинг адабингни берсин», – деган эди. 10 Аммо бу одамлар ақлига сиѓдиролмаган ҳамма нарсани ёмонлайдилар. Қолаверса, улар онгсиз ҳайвонлардай табиатан нимани уқсалар, бундан ҳалокатга йўлиқадилар. 11 Уларнинг ҳолига вой! Улар Қобилнинг йўлидан бормоқдалар. Улар Балъом каби манфаатпарастлик тузоѓига илинганлар. Улар Қўраҳга ўхшаб исён қилиб, ҳалокатга учрайдилар. 12 Севги кечаларингизда сизлар билан бирга уялмасдан еб-ичадиган бу одамлар қора бир доѓдир. Улар фақат ўзларини семиртирадиган чўпонлар, шамолда учиб юрадиган ёмѓирсиз булутлардир. Улар томири билан юлиб ташланган, мевасини тугмаган, икки марта ўлган кузги дарахтлардир. 13 Улар денгизнинг жўшқин тўлқинларидай ўзининг қабоҳатларини атрофга сачратадилар. Улар адашган юлдузлардир. То абад уларга қоп-қоронѓи зулмат тайёрлаб қўйилган. 14 Одам Атонинг еттинчи авлоди бўлган Ҳанўх ҳам бу одамлар ҳақида каромат қилиб шундай деган: «Худованд сон-саноқсиз азизлари билан келиб, 15 Бутун одамзод устидан ҳукм қилгай. У фош қилгай ораларидаги барча гуноҳкорлару, Худодан қўрқмай ёмонлик қилувчи Барча бетавфиқу шаккокларни». 16 Булар – ўз тақдиридан норози нолувчилар. Улар фақат ўз нафсини ўйлаб иш қиладилар, дабдабали гаплар ва тилёѓламалик билан одамларнинг кўнглини овлайдилар. 17 Ҳй севганларим, бошда Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳаворийлари томонидан айтилган сўзларни эсдан чиқарманглар. 18 Улар сизларга: «Охирги замонларда ўз нафсига маҳлиё, Худодан қўрқмас масхарабозлар пайдо бўлади», – деб айтишган эди. 19 Мана булар жудолик солувчи, моддиятга қул, Муқаддас Руҳдан маҳрум одамлардир. 20 Сизлар эса, эй севганларим, азизу муқаддас имонингизни ибрат қилиб, ривож топинглар, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ибодат қилинглар. 21 Абадий ҳаёт учун Раббимиз Исо Масиҳнинг марҳаматига кўз тутиб, ўзингизни Худонинг меҳр-муҳаббати соясида сақланглар. 22 Баъзи иккиланувчи кишиларга мулоҳаза билан шафқат қилинглар. 23 Бошқаларни эса оловдан олиб чиққандек, таваккал қилиб қутқариб қолинглар. Яна баъзиларни шафқат ва қўрқув билан фош қилиб, уларнинг танаси булѓаган кийимдан ҳам ҳазар қилинглар. 24 Сизларни йиқилишдан сақлаб қолишга, Ўзининг улуѓвор ҳузурида бекаму кўст ва Шод-хуррам қилиб турѓизишга қодир бўлган 25 Яккаю-ягона, донишманд Нажоткоримиз Худога Исо Масиҳ орқали азалдан, ҳозир ва то абад Шон-шараф, улуѓворлик, куч-қудрат ва салтанат бўлсин! Омин.

Римликларга 1

1 Худонинг Инжил Хушхабарини етказмоққа махсус сайланган ва ҳаворийликка чорланган Исо Масиҳнинг қули – Павлусдан салом. 2 Худо қадимданоқ ўз пайѓамбарлари орқали муқаддас ёзувларда башорат қилганидек, ушбу Хушхабар Унинг Ўѓли ҳақидадир. 3 Исо Масиҳ жисман Довуд зурриёти эса-да, 4 руҳан илоҳийлик касб этади. У қайтадан тирилиб, Худонинг Ўѓли эканини қудратли равишда намоён қилди. 5 Шундай қилиб, Раббимиз Исо Масиҳ номидан барча халқларни имонга бўйсундирайлик, деб Худо Унинг исми ҳақи бизга иноят қилди ҳамда ҳаворийликни ато этди. 6 Исо Масиҳ даъват этган сизлар ҳам ўша халқлардансизлар. 7 Худо севган ва муқаддас бўлишга чақирган барча Римда яшовчиларга Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин. 8 Ҳнг аввало, имонингиз шуҳрати бутун дунёга таралаётганини кўриб, Исо Масиҳ шарофати ила барчангиз учун Худойимга шукр айтаман. 9 Худо менга шоҳиддирки, мен Унинг Ўѓлининг Хушхабарини тарѓиб этишда сидқидилдан хизмат қилибгина қолмасдан, узлуксиз ибодатларимда сизларни хотирлайдирман. 10 Худо хоҳласа, ниҳоят ёнингизга бориш насиб этсин, деб тоат-ибодатдаман. 11 Мустаҳкамланишингиз учун сизларга бирон руҳий инъом бахш этай, деб сизларни кўришни кўп орзу қиламан. 12 Яна тўѓриси, кўришганимизда сизнинг ҳам, менинг ҳам имонимиз бир эканидан ўзаро жасорат топамиз, демоқчиман. 13 Ҳй биродарлар, бошқа халқларда бўлгани каби, сизларда ҳам мен туфайли бирор натижа бўлсин, деб кўп дафъа ёнингизга келишни ният этганим, лекин ҳозиргача қаршиликларга дуч келганимдан бехабар қолишингизни истамайман. 14 Мен юнонлару варварлар, олимлару жоҳиллар олдида қарздорман. 15 Шундай қилиб, Римдаги сизларга ҳам қўлимдан келганича, Инжил Хушхабарини етказишга тайёрман. 16 Ҳар ҳолда мен Инжилдан ор қилмайман. Аввало яҳудий, сўнг турли халқдан имон келтирган ҳар бир киши учун Инжил Худонинг халоскорлик қудратини етказувчи Хушхабардир. 17 Бу Хушхабарнинг маѓзи шуки, Худо Ўзи гуноҳкорни оқлайди. Бу оқлаш эса фақатгина имон орқали содир бўлади. Тавротда ёзилганидек: «Имони билан оқланган киши ҳаёт бўлур». 18 Ноҳақлик қилиб ҳақиқатни оёқ ости қилаётган барча бетавфиқ ва фосиқ инсонларга кўкдан Худонинг ѓазаби тўкилишга тайёр. 19 Худо ҳақида нимаики билиш мумкин бўлса, уларга равшандир; Худонинг Ўзи уларга зоҳир этган. 20 Унинг кўринмас хусусиятлари, яъни абадий қудрати ва илоҳиёти, Ўз ижод маҳсулию борлиқни яратганидан англашилади ва очиқ кўриниб туради. Шундай қилиб, уларнинг узрлари йўқ. 21 Чунки улар Худони идрок этганлари ҳолда, Уни Худо сифатида улуѓламадилар ва Унга шукрона айтмадилар. Бунинг ўрнига бемаъни хаёлларга берилиб, уларнинг бефаросат диду дилига зулмат тушди. 22 Ўзларини ақлли билиб, ақлдан ноқис бўлиб қолдилар. 23 Мангу барҳаёт Худонинг улуѓвор жамолини улар дунёдан ўткинчи инсон, қуш, чорва, судралувчи суратидаги бутларга алмаштирдилар. 24 Шунинг учун Худо уларни ўз юракларидаги чиркин эҳтирослари оѓушида қолдирди. Улар бир-бирининг баданларида беҳаёлик қилиб, тубанлашиб кетдилар. 25 Худонинг ҳақиқатини ёлѓон билан алмаштириб, Холиқ ўрнига махлуққа сиѓиниб топиндилар. Холиқи оламга эса абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин. 26 Шу сабабдан Худо уларни беҳаё эҳтиросларга топширди. Уларнинг хотинлари табиий алоқани ѓайритабиий алоқа билан алмаштирдилар. 27 Шунга ўхшаб, эркаклар ҳам аёл билан табиий алоқани ташлаб, бир-бирига шаҳвоний муносабатни қизитдилар. Ҳркак билан эркак шармандагарчилик қилиб, бузуқликларига яраша жазони ўзларидан олдилар. 28 Худони тан олишни лозим кўрмаганлари учун, Худо уларни бузуқ фикрга, лозим бўлмаган ишларни қилишга гирифтор қилди. 29 Улар ҳар турли ҳақсизлик, зино, ёвузлик, тамагирлик ва гина-кудуратга тўлиб, ҳасадгўйлик, қотиллик, жанжалкашлик, фирибгарлик ва бадфеълликка муккасидан кетгандирлар. 30 Улар тили аччиқ, туҳматчи, худобезор, дилозор, кибрли, маѓрур, бадният, ота-онага итоатсиз, 31 андишасиз, бевафо, илтифотсиз, муросасиз ва бераҳмдирлар. 32 Бундай ҳаракат қилувчилар ўлимга сазовор, деган Худонинг адолатли ҳукмини улар билган ҳолда, нафақат бу ишларни ўзлари қиладилар, балки бу ишларни қилувчиларни қўллаб-қувватлайдилар.

Римликларга 2

1 Шунинг учун билки, эй ҳукм қилувчи киши, сен ким бўлишингдан қатъи назар, узринг қабул қилинмайди. Сен бошқа одамни ҳукм этиш баробарида ўзингни ҳам маҳкум этасан. Чунки, эй ҳукмловчи, ўзинг ҳам шу ишларни қиляпсан-ку! 2 Бундай ишлар қилиб юрганларни Худо маҳкум қилишда ҳақли эканини биламиз. 3 Айни ишларни ўзинг қила туриб, шундай ишларни қилувчиларни ҳукм этсанг, Худонинг ҳукмидан қочиб қутуламан, деб ўйлайсанми, эй одам? 4 Ёки Худонинг муруввати сени тавбага келтиришини билмай, Унинг илтифоти, мулойимлиги ва сабрининг чексизлигига бепарво қарайсанми? 5 Мана, сен саркаш ва тавба қилмовчи қалбинг туфайли Худонинг одил ҳукми амалга ошажак қаҳр-ѓазаб кунигача ўзингга-ўзинг ѓазаб тўплаб юрибсан-ку. 6 Худо ҳар кимни қилмишига яраша тақдирлайди. 7 Яхши ишда қунт қилиб, улуѓ қадриятни ва мангуликни излаганларга У абадий ҳаёт ато этади. 8 Аммо худбинлик қилиб, ҳақиқатга бўйсунмай, ҳақсизлик пайидан бўлганларга қаҳру ѓазабини сочади. 9 Аввало яҳудий, сўнг ўзга халқ кишиси бўлиб ёмонлик қилувчи ҳар бир банданинг жонини У қийноқ ва қайѓуга солади. 10 Аввало яҳудий, сўнг ўзга халқ кишиси бўлиб яхшилик қилувчи ҳар бир бандага эса иззат, ҳурмат ва эсонлик насиб этади. 11 Зероки, Худо юз-хотир қилиб ўтирмайди. 12 Илоҳий Қонунни билмай туриб гуноҳ қилганлар Қонундан ташқари ҳалок бўладилар. Илоҳий Қонунни била туриб гуноҳ қилганлар эса қонуний равишда жазоланадилар. 13 Чунки Худо Қонунни эшитганларни эмас, балки бажо келтирганларни оқлайди. 14 Илоҳий Қонуни йўқ халқлар ўз-ўзларидан бу Қонунда буюрилгандек қилганларида, улар Илоҳий Қонунга эга бўлмай туриб, ўзлари учун ўзлари қонундирлар. 15 Бу билан улар Илоҳий Қонуннинг талаблари ўз юракларида ёзилганини кўрсатадилар. Уларнинг виждони ҳамда бири иккинчисини гоҳ қоралаб, гоҳ оқловчи фикрлари бунга гувоҳдир. 16 Мен тарѓиб этаётган Инжил Хушхабарига кўра, Худо Исо Масиҳ орқали инсонларнинг сирли ишларини муҳокама этадиган кунда ана шундай бўлади. 17 Мана, сен ўзингни яҳудий деб, Илоҳий Қонунга суяниб, Худо билан мақтаниб юрибсан. 18 Сен Худонинг хоҳиш-иродасини билиш ва яхшини ёмондан фарқ қилишни Илоҳий Қонундан ўрганиб олибсан. 19 Сен Илоҳий Қонундаги илму маърифат ҳамда ҳақиқатнинг моҳиятига англаб етибсан-у, кўрларга йўл кўрсатувчи, зулматда қолганларга нур, ѓофилларга мураббий, ѓўр болаларга эса муаллим бўлганингга ишонч ҳосил қилибсан. 21 Шундай экан, сен қандай қилиб бошқаларга таълим бера туриб, ўзингга таълим бермайсан? 22 «Ўѓрилик қилма», деб насиҳат қилиб, ўзинг ўѓрилик қиласанми? «Зино қилма», деб туриб, ўзинг зино қиласанми? «Бутлардан жирканаман», деб, бутхоналарни талайсанми? 23 Илоҳий Қонунни мақтайсан-у, унга амал қилмай Худони таҳқирлайсанми? 24 Худди Тавротда ёзилгани каби: «Сизлар боис мажусийлар орасида Худо исми мудом куфр қилинадир». 25 Суннат масаласига келайлик. Агар сен Илоҳий Қонунга риоя қилсанг, суннатнинг фойдаси бор. Лекин Қонунни бузсанг, сенинг суннатинг суннатсизлик кабидир. 26 Шунингдек, агар суннат қилинмаганлар Илоҳий Қонунга амал қилсалар, уларнинг суннатсизлиги суннат бўлган каби қабулга ўтмайдими? 27 Одатан суннат бўлмаган ҳолда Илоҳий Қонунга амал қилган кимдир суннат ҳамда Қонун эгаси бўлган сен, қонунбузарни айбламайдими? 28 Зотан, зоҳиран яҳудий асл яҳудий эмас ва зоҳиран, жисмангина қилинган суннат асл суннат эмас. 29 Фақат ботинан яҳудий асл яҳудийдир. Шунингдек, асл суннат – дил суннатидир. Бу эса Қонун битигидан қатъи назар, Худо Руҳи таъсирида содир бўладиган суннатдир. Бундай суннатни қабул қилган киши одамларнинг эмас, Худонинг мақтовига сазовор бўлади.

Римликларга 3

1 Хўш, яҳудийларнинг қандай устунлиги бор? Ёки суннатнинг нима фойдаси бор? 2 Яҳудийлар ҳар жиҳатдан буюк устунликка эгадирлар. Бу устунлик энг аввал шундан иборатки, Худонинг ваҳийлари уларга ишониб топширилгандир. 3 Агар улардан баъзилари имонсиз бўлиб чиққан бўлса, нима қипти? Наҳотки бу имонсизлик Худонинг уларга садоқатини бекор қила олади? 4 Йўқ, асло! Ҳар бир инсон ёлѓончи бўлса ҳам, Худо ҳақдир. Забурда ёзилганидек: «Сен сўзингда доим ҳақ бўлурсан, Сени ҳукм қилсалар-да, Ўзингни оқларсан». 5 Шундай қилиб, агар бизнинг ҳақсизлигимиз Худонинг одиллигини янада очиқроқ кўрсатса, нима ҳам дердик? Инсоний фикр юритиб айтайин: бандалари бошига ѓазаб ёѓдиргани учун Худони ноҳақ деб бўладими? 6 Асло! Акс ҳолда Худо дунёни қандай қилиб ҳукм қила олади?! 7 Яна шундай сўраш мумкин: агар менинг ёлѓончилигим туфайли Худонинг ҳақиқати янада улуѓроқ бўлар экан, менинг устимдан гуноҳкор деб ҳукм чиқарилиш тўѓри бўладими? 8 Яхшиликка айланиб қолар, деб ёмонлик қилаверайлик, десакмикин-а? Чиндан ҳам, у шундай таълим беради, деб баъзилар бизга туҳмат қилмоқдалар. Бу кишилар одилона жазо оладилар. 9 Хўш, шундай қилиб, биз, яҳудийларнинг ўзга халқларга қараганда устунлигимиз борми, ўзи? Асло йўқ! Чунки илгари исбот этганимиздек, хоҳ яҳудий бўлсин, хоҳ юнон бўлсин, ҳамма одамлар ҳам гуноҳнинг ҳокимияти остидадирлар. 10 Забурда ёзилишича: «Солиҳ киши йўқ, Бир киши ҳам йўқдир. 11 Идрокли ҳеч ким йўқ, Худони изловчи ҳеч ким йўқдир. 12 Ҳамма гумроҳ бўлди, барча бузилди. Яхшилик қилгувчи йўқ, бирор киши ҳам йўқ. 13 Уларнинг бўѓзи – очиқ лаҳаддир, Сўзларида – тилёѓламалик, Тиллари остида – илон заҳари. 14 Зардага, заққумга тўла оѓизлари, 15 Қон тўкмак-чун чаққондир оёқлари. 16 Улар қадам босган жойга фалокат келур. 17 Улар билмас тинчлик йўлини. 18 Худодан қўрқиш йўқ уларнинг кўз ўнгида». 19 Ҳнди биз биламизки, Илоҳий Қонун неки буюрган бўлса, Қонунга қарам бўлганларга буюрган, токи ҳар бир оѓиз юмилсин ва бутун дунё Худо олдида гуноҳкор бўлсин. 20 Зотан Қонун амрларини бажо қилиш билан ҳеч кимса Худо олдида ўзини оқлай олмайди. Аксинча, Илоҳий Қонун инсонга ўз гуноҳкорлигини янада аниқроқ кўрсатади. 21 Ҳнди эса, Қонунга алоқасиз равишда Худо талаб қилган солиҳликка эришиш йўли аниқ-равшан кўринмоқда, бунга Таврот ва пайѓамбарлар ҳам гувоҳлик берадилар: 22 Худо талаб қилган солиҳлик – Исо Масиҳга ишонишдан иборатдир. Шу имонга эга бўлган ҳаммани Худо оқлайди. Чунки одамлар орасида ҳеч бир фарқ йўқ. 23 Ҳамма гуноҳ қилган ва Худонинг улуѓворлигидан маҳрумдир. 24 Лекин Худо инояти билан, Исо Масиҳнинг қони эвазига гуноҳкорлар текин оқланадилар. 25 Масиҳ биз учун қонини тўкканига ишонган кишининг гуноҳлари ювилсин, деб Худо Масиҳни қурбонликка баѓишлади ва шу йўсинда Ўзининг адолатли ҳукмини очиқ намоён қилди. Худо сабр қилиб, илгари қилинган гуноҳларни жазосиз қолдирган бўлса-да, 26 ҳозирга келиб, Ўзининг адолатли ҳукмини амалга оширди. Шундай қилиб, бир ёқдан Худо Ўз адолатига содиқ қолмоқда ва иккинчи ёқдан Исога ишонган гуноҳкор оқланмоқда. 27 Ҳнди мақтанишга арзигулик нарсамиз қолдими? – Битди. Қайси қонунга кўра битди? Таврот амрларини бажо келтиришни талаб қилувчи қонунга кўрами? – Йўқ, имонни талаб қилувчи қонунга кўра. 28 Биз қаноат ҳосил қилдикки, Худо Таврот амрларини бажо келтирувчи эмас, балки имон келтирувчи кишини оқлайди. 29 Ёки наҳот Худо бошқа халқларнинг ҳам Худоси бўлмай, фақат яҳудийларнинг Худосими? Албатта, барча халқларнинг ҳам Худосидир. 30 Суннат аҳлини имон асосида оқлайдиган Худо ягона бўлиб, суннат аҳли бўлмаганларни ҳам худди шу имон орқали оқлайди. 31 Демак, биз бу имон туфайли Илоҳий Қонунни бекор қиляпмизми? – Асло! Аксинча, Қонунни тасдиқлаяпмиз.

Римликларга 4

1 Хўш, бобокалонимиз Иброҳим, дейлик, аждодидан нима орттирди? 2 Агар Иброҳим савоб ишлари туфайли ўзини оқлаганда эди, мақтаниш учун сабаб топар эди. Бироқ Худо олдида мақтаниб бўлмайди. 3 Мана Тавротда не дейилган: «Иброҳим Худога ишонди ва шу тариқа оқланди». 4 Меҳнаткашга тўланадиган маош илтифот эмас, хизмат ҳақидир. 5 Бироқ қилган савобли ишига суянмай, балки бетавфиқни ҳам йўлга солиб оқловчи Худога ишонган киши ўз эътиқоди билан оқланади. 6 Мана, Забурда ҳам, савоб ишларидан қатъи назар, Худо ёрлақаган одамни Довуд бахтиёр деб айтади: 7 «Қонунсиз ишлари афв этилиб, Кимнингки гуноҳи ўтилса, Бундай одам бахтиёрдир! 8 Кимнингки Худованд инобатга олмас айбин, Саодатманд эрур шу киши!» 9 Бу бахтиёрликнинг суннатга дахли борми, йўқми? Боя айтганимиздек, Иброҳимнинг эътиқоди уни Худо олдида оқлади. 10 Хўш, Иброҳим қандай ҳолатда оқланди? Суннат бўлганидан сўнгми, ёки суннат бўлганидан аввалми? – Суннат бўлганидан аввал. 11 Иброҳим ҳали суннат бўлмасидан, имони туфайлигина Худо олдида оқланди. Сўнг имонининг муҳри ўлароқ суннат белгисини қабул қилди. Шундай қилиб, Иброҳим суннатсиз ҳолатда имон келтирган ҳамманинг ҳам маънавий отасидирки, улар ҳам унга ўхшаб, имон туфайли Худо олдида оқланадилар. 12 Айни замонда, Иброҳим аҳли суннатнинг ҳам отаси ҳисобланади, шу шарт биланки, улар суннат бўлибгина қолмай, балки Иброҳим суннат бўлмасиданоқ тан олган ўша имоннинг изи билан юрсалар. 13 Худо Иброҳим ва унинг зурриётига ер юзини эгаллаб олиш тўѓрисида ваъда берган эди. Бу ваъда Иброҳимга Тавротга амал қилган, деб эмас, балки имони билан ўзини оқлаган, деб насиб этди. 14 Агар ер юзини эгаллаб олувчилар фақат Илоҳий Қонунга амал қилувчилар бўлганида эди, унда имон беҳуда, илоҳий ваъда эса қуруқ бўлиб қолар эди. 15 Қонун Худо ѓазабини қўзѓатади, холос. Қонун бўлмаган ерда жиноят ҳам бўлмайди. 16 Шу сабабдан илоҳий ваъда Худо иноятига боѓлиқ бўлиб, фақат имон билан амалга ошади. Бунга эса Иброҳим зурриётининг ҳаммаси дохил, яъни Тавротга эга бўлибгина қолмасдан, балки Иброҳимнинг имонига ҳам эга бўлган ҳамма дохилдир. 17 Худо Иброҳимга: «Мен сени кўпдан-кўп халқларнинг отаси қилиб тайинладим», деган эди. Шундай қилиб, ўликларни тирилтирувчи ва мавжуд бўлмаган нарсаларни вужудга келтирувчи Парвардигорга ишониб, Иброҳим ҳаммамизнинг отамиз бўлиб қолди. 18 Худо Иброҳимга яна: «Сенинг зурриётинг сон-саноқсиз бўлади», деган эди. Иброҳим кўп халқларнинг отаси бўлишга ҳеч бир умиди қолмаганига қарамасдан, имони туфайли умидвор эди. 19 У юз ёшга яқинлашганда, ўзининг бадани мажолсизлашганини ва Соро бибининг пуштдан қолганини била туриб, имонда заифлашмади. 20 Худонинг ваъдасидан эса имонсизлик қилиб шубҳаланмади, балки Худога ҳамд-сано айтиб, имонида маҳкам турди. 21 Худо берган ваъдасини бажо келтиришга қодир, деб Иброҳим қатъий ишонар эди. 22 Ана шу ишончи туфайли у Худо олдида оқланди. 23 Бу сўз эса фақат Иброҳимгагина хос эмас, 24 балки биз учун ҳам айтилган. Худо Раббимиз Исони тирилтирганига ишонсак, биз ҳам оқланамиз. 25 Раббимиз Исо бизнинг гуноҳларимиз учун ўлимга топширилди ва оқланишимиз учун тирилиб келди.

Римликларга 5

1 Раббимиз Исо Масиҳга бўлган имонимизни инобатга олиб, Худо бизни оқлади ва биз билан сулҳ тузди. 2 Раббимиз Исо Масиҳ Ўзи Худонинг иноят эшигини бизга очиб берди. Биз имонимиз туфайли бу иноятга эришиб, маҳкам турамиз ва Худонинг улуѓворлигига эришмоқ умиди билан фахрланиб юрамиз. 3 Бунинг устига, қайѓулар билан ҳам фахрланмоқдамиз, чунки қайѓу сабр-қаноатни ҳосил қилишини биламиз. 4 Сабр-қаноат эса тажрибакорликни, тажрибакорлик эса умидни ҳосил қилади. 5 Умидимиз бўлса, бизни уятга қолдирмайди. Чунки бизга берилган Муқаддас Руҳ орқали юракларимиз Худо севгисига тўлиб-тошади. 6 Биз ҳали чорасиз бўлганимизда, белгиланган вақтда Масиҳ бетавфиқлар учун ўлди. 7 Бировнинг солиҳ киши учун ўлиши эҳтимолдан узоқдир. Балки ҳимматли киши учун кимдир ўлимга боришга рози бўлар. 8 Лекин биз ҳали гуноҳга ботган чоѓимизда, Масиҳ биз учун ўлди. Бу Худонинг бизга бўлган муҳаббатидан далолатдир. 9 Демак, агар биз энди Масиҳнинг тўкилган қони туфайли оқланган бўлсак, Унинг соясида Худо ѓазабидан қутулишимиз янада аниқроқдир. 10 Биз Худонинг душманлари эканмиз, У Ўз Ўѓлининг ўлими туфайли бизни Ўзи билан яраштириб қўйди. Ҳнди У билан ярашган бўлсак, Унинг Ўѓли ҳаётлиги туфайли нажот топишимиз янада аниқроқдир. 11 Ва бу билан кифояланиб қолмай, балки бизни Худо билан яраштириб қўйган Раббимиз Исо Масиҳ шарофати билан Худодан шодланиб юрибмиз. 12 Битта одам дастидан дунёда гуноҳ пайдо бўлди, гуноҳдан эса ўлим пайдо бўлди ва бутун инсонларга ўтди. Маълумки, ҳамма гуноҳ қилган. 13 Илоҳий Қонун мавжуд бўлмасдан бурун ҳам дунёда гуноҳ бор эди, лекин Қонун йўқлигида гуноҳнинг ҳисоби тутилмайди. 14 Шунга қарамай, Одам Атодан Мусо пайѓамбарга қадар яшаганларнинг ҳаммаси Одам Атога ўхшаб жиноят қилмаган бўлсалар-да, ўлим уларнинг ҳаммасига ҳам ҳокимлик қилди. Одам Ато келажак Зотнинг тимсоли эди. 15 Лекин булар бирдай эмас, Худонинг эҳсони Одам Атонинг гуноҳига ўхшамайди. Гарчи бир кишининг гуноҳи туфайли кўплаб кишилар ўлган бўлсалар ҳам, Худонинг инояти бундан каттароқдир, чунончи битта Одам, яъни Исо Масиҳнинг инояти билан берилган бой эҳсон кўпдан-кўп кишиларга тегди. 16 Худонинг эҳсони билан Одам Атонинг гуноҳи орасидаги фарқ шундан иборатки, бир гуноҳнинг оқибати ўлимга ҳукм этиш билан тугаса, эҳсоннинг натижаси эса кўп инсоннинг гуноҳларидан фориѓ бўлишига олиб келади. 17 Тўѓри, бир кишининг гуноҳи туфайли, шу ягона одамнинг дастидан ўлим ҳокимлик қила бошлади. Аммо яна тўѓриси, ягона бир Одам, яъни Исо Масиҳ соясида одамлар энди Худонинг чексиз иноятига эришиб, оқланадилар ва ҳаётда ҳукм сурадилар. 18 Шунга кўра, битта гуноҳкорнинг иши барча одамзодни ўлимга маҳкум этган бўлса, энди эса битта Солиҳнинг иши одамларни оқлайди ва абадий ҳаётга ноил этади. 19 Бир одамнинг итоатсизлиги туфайли кўп одамлар гуноҳкор бўлган бўлса, энди эса бир Кишининг итоаткорлиги туфайли кўп одамлар солиҳ деб қабулга ўтадилар. 20 Шу орада Илоҳий Қонун пайдо бўлган, натижада жиноят кўпайган эди. Аммо гуноҳ кўпайган сари, Худо инояти ҳам шунчалик орта борди. 21 Хулласи калом, илгари гуноҳ ўлим сари ҳоқонлик қилган бўлса, энди эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги Худо инояти гуноҳкорни оқлаб, абадий ҳаёт сари ҳукм сурмоқда.

Римликларга 6

1 Хўш, нима дейлик? Иноят кўпайсин, деб гуноҳ қилишни давом эттираверайликми? 2 Асло! Биз гуноҳ қаршисида ўлганмиз. Ҳнди гуноҳ қилиб қандай яшайверамиз? 3 Унутмангизки, биз Исо Масиҳни тан олиб сувда имон келтирганимизда, ҳаммамиз ҳам Унинг ўлимини тан олиб имон келтирдик. 4 Биз сувга чўмиб, Масиҳ билан бирга ўлдик ва кўмилдик. Шунингдек, Масиҳ Отасининг улуѓвор қудрати билан тирилганига ўхшаб, биз ҳам янги ҳаётда юришимиз лозим. 5 Агар ўлишда Масиҳга эргашган бўлсак, албатта, тирилишда ҳам Унга эргашамиз. 6 Гуноҳ қилишга мубтало бўлган бу вужудимиз йўқ қилинсин, деб эски ўзлигимиз Масиҳ билан бирга хочга михланган. Буни билиб, биз энди гуноҳга қул эмасмиз. 7 Чунки ўлган одам гуноҳ қилишдан озоддир. 8 Агар биз Масиҳ билан бирга ўлган бўлсак, У билан яшашимизга ҳам ишончимиз комил. 9 Масиҳ тирилиб бошқа ўлмаслигини, ўлим эса Унга энди ҳоким бўлолмаслигини биламиз. 10 Унинг ўлими гуноҳ учун бир бор ўлим эди. Қолган ҳаётини эса У Худо учун яшамоқда. 11 Шунга ўхшаб, сизлар ҳам ўзларингизни гуноҳ қаршисида ўлик, лекин Раббимиз Исо Масиҳ билан бирлашган ҳолда Худо қаршисида тирик ҳисобланглар. 12 Шундай қилиб, энди гуноҳ сизларнинг фоний баданларингизга ҳокимлик қилмасин, сиз баданларингиз ихтиёрига бўйсуниб кетманглар. 13 Аъзойи баданингизни ёмонлик қуроли қилиб гуноҳнинг измига топширманглар. Аксинча, ўлиб тирилганлар каби ўзингизни, яъни бутун аъзойи баданингизни солиҳлик қуроли қилиб Худонинг измига топширинглар. 14 Гуноҳ сизларга ҳукмрон бўлмасин, чунки сизлар энди Қонун эмас, иноят паноҳидасизлар. 15 Хўш, буёѓи энди нима бўлади? Қонун эмас, иноят паноҳида бўлганимиз учун гуноҳ қилаверайликми? – Асло! 16 Билмайсизларми? Сиз ўзларингизни итоаткор қул қилиб кимнинг измига топширсангизлар, у кишининг қули бўласизлар. Сиз ё ўлимга олиб борувчи гуноҳга, ёки солиҳликка олиб борувчи итоаткорликка қул бўласизлар. 17 Лекин Худога шукурки, илгари гуноҳга қул бўлганингиз ҳолда, энди ўзингиз қабул қилган таълимотнинг моҳиятига сидқидилдан берилгансизлар. 18 Гуноҳ қилишдан озод бўлиб, солиҳликка ўзингизни қул қилиб қўйгансизлар. 19 Бандалигингиз туфайли инсонларча фикр юритиб гапиряпман. Сиз бир вақтлар ифлослик ва ёвузлик қилиш учун аъзойи баданингизни қонунсизликка қул қилиб топширгансизлар. Ҳнди эса аъзойи баданингизни солиҳликка қул қилиб топширинглар ва муқаддас яшанглар. 20 Гуноҳнинг қули эканингизда, солиҳлик талабларидан озод эдингизлар. 21 Ҳозир ўзингиз уялаётган қилмишлардан ўша вақтда қандай наф бор эди? У қилмишларнинг оқибати ўлимдир. 22 Ҳозир эса гуноҳ қилишдан озод бўлиб, Худонинг қуллари бўлгансизлар. Бундан наф – муқаддасликдир ва бунинг натижаси эса абадий ҳаётдир. 23 Гуноҳнинг эвази – ўлим, Худонинг инъоми эса Раббимиз Исо Масиҳ қиёфасидаги абадий ҳаётдир.

Римликларга 7

1 Қонунни билувчиларга сўзим: эй биродарлар, одам тирик экан, қонун унинг устидан ҳоким эканини наҳот билмасангиз? 2 Масалан, эрли хотин эри тирик экан, қонун бўйича унга боѓлиқдир. Лекин эри ўлса, хотин боши боѓлиқлик қонунидан озод бўлади. 3 Шунинг учун эри тирик хотин бошқа эрга тегса, у зинокор саналади. Аммо эри ўлса, хотин қонундан озод бўлади ва бошқа эрга тегса ҳам, зино қилган ҳисобланмайди. 4 Шунга ўхшаб, сизлар ҳам, эй биродарларим, Бошқасига, яъни қайта тирилган Масиҳга тегиб ва Масиҳ баданининг бир қисми бўлиб, Илоҳий Қонун олдида ўлган ҳисобидасиз. Бу эса Худо йўлида самарали бўлишимиз учундир. 5 Зеро биз ирсий табиатимиз амри билан яшаган вақтлар, Илоҳий Қонун ошкор қилган гуноҳкор эҳтирослар аъзойи баданимизда амал қилар ва ўлим учун замин ҳозирлар эди. 6 Ҳнди эса илгари бизни боѓлаб турган Қонун қаршисида ўлиб, Қонундан озод бўлдик. Шундай қилиб, биз эски ҳарфма-ҳарф йўл билан эмас, балки янги Руҳ йўли билан юриб, Худога хизмат қилмоқдамиз. 7 Хўш, нима дейлик? Наҳотки Илоҳий Қонун гуноҳга боис бўлди? – Асло! Аммо агар Қонун воситачи бўлмаса эди, мен гуноҳни билмаган бўлар эдим. Қонун «тамагирлик қилма» деб буюрмаганда эди, мен тамагирликни билмас эдим. 8 Шу тариқа гуноҳ амр орқали баҳона топиб, менинг юрагимда ҳар турли тамагирликни ҳосил қилди. Қонун йўқлигида эса, гуноҳ кучсиздир. 9 Бир вақтлар мен ўзим Илоҳий Қонундан ташқарида бўлиб яшар эдим. Аммо онгимда амр туѓилгач, гуноҳ тирилди, 10 мен эса ўлдим. Ҳаёт учун бўлган амр менинг ўлимимга сабаб бўлди. 11 Чунки гуноҳ амр орқали баҳона топиб, мени алдади, амр орқали мени ўлдирди. 12 Бундан кўринадики, Қонун – муқаддасдир, ҳар бир амри ҳам муқаддас, одил ва яхшидир. 13 Шундай экан, яхши бўлган амр менга ўлим келтирадими? – Мутлақо! Бироқ, гуноҳ – гуноҳ деб очиқ билиниши учун, яхшилик орқали менга ўлим келтирди, токи гуноҳнинг ниҳоят даражада гуноҳлиги амр орқали англашилсин. 14 Бизга маълумки, Илоҳий Қонун табаррукдир. Бироқ мен эса – гуноҳга қул бўлиб сотилган ожиз бандаман. 15 Шундан ўзим қилаётган ишларни ўзим тушунмайман: мен нимани хоҳласам, уни қилмайман ва нимани ёмон кўрсам, уни қиламан. 16 Агар мен хоҳламаган нарсани қилаётган эканман, бу билан Қонуннинг яхши эканлигини маъқуллаётган бўламан. 17 Демак, бу ишларни мен ўзим эмас, балки юрагимдаги гуноҳ қилаётган бўлади. 18 Менда, яъни ирсий табиатимда яхши нарса йўқлигини аниқ биламан. Яхшилик қилиш истаги дилимда бор бўлса-да, уни рўёбга чиқаришга кучим етмайди. 19 Мен истаган яхши ишни қилмаяпман, аксинча, истамаган ёмон ишни қиляпман. 20 Агар истамаган ишни қилаётган эканман, демак, бу ишни мен ўзим эмас, балки ичимда турадиган гуноҳ қиляпти. 21 Мен бундан ушбу қоидани чиқараман: яхшилик қилмоқчи бўлганимда, қалбимда ҳамиша ёмонлик пойлаб туради. 22 Худонинг Қонунидан ички борлиѓим завқ олади-ю, 23 аммо аъзойи баданимда бошқа бир қонун иш кўради: бу қонун онгим маъқуллаган Худо Қонунига қарши курашиб туради ва аъзойи баданимда амал қилувчи гуноҳ қонунига мени асир этади. 24 Оҳ, мен шўрлик одам! Ўлимга гирифтор шу баданимдан мени ким қутқарар экан? 25 – Худога шукр, Раббимиз Исо Масиҳ соясида Ўзи қутқаради! Хулласи калом, мен онгим билан Худо Қонунига риоя этсам-да, вужудим билан гуноҳ қонунига хизмат қиламан.

Римликларга 8

1 Шундай қилиб, Исо Масиҳ уммати бўлганларга қарши энди ҳеч бир маҳкумлик йўқдир. 2 Исо Масиҳ умматига ҳаёт берувчи Руҳнинг Қонуни мени гуноҳ ва ўлимни ҳосил қилувчи Қонундан озод қилди. 3 Инсон табиати ожизлиги туфайли Илоҳий Қонун ўзи ҳам ожиз бўлиб қолди. Қонун улгура олмаган ишни эса Худо қилди: У Ўз Ўѓлини гуноҳкор инсонга ўхшатиб оламга юборди ва Уни гуноҳ учун қурбонликка баѓишлади, шу йўсин инсон табиатидаги гуноҳни маҳкум қилди. 4 Худо буни, Илоҳий Қонун талаблари табиат амри билан эмас, Руҳ амри билан яшаётган бизларда бажо бўлсин, деб қилди. 5 Башарий табиат амри билан яшайдиганлар башарий фикр қиладилар. Илоҳий Руҳ амри билан яшайдиганлар илоҳий фикр қиладилар. 6 Башарий табиатнинг мурод-мақсади – ўлимдир. Илоҳий Руҳнинг мурод-мақсади – ҳаёт ва тинчликдир. 7 Башарий табиатнинг мурод-мақсади Худога душманликдир; чунки бундай табиат Худонинг Қонунига итоат қилмайди ҳамда қила олмайди. 8 Ўз табиати амри билан яшайдиган одамлар Худога манзур бўла олмайдилар. 9 Худо Руҳи сизнинг ичингизда яшаётгани учун, сизлар энди табиатингиз амри билан эмас, балки Руҳ амри билан яшаяпсизлар. Кимки Масиҳнинг Руҳига эга бўлмаса, у Масиҳники эмасдир. 10 Агар Масиҳ ичингизда экан, бадан гуноҳ учун ўлимга маҳкум бўлса-да, руҳ оқланганингиз учун ҳаётдир. 11 Чунки Исо Масиҳни тирилтирган Худонинг Руҳи сизнинг вужудингизда яшаяпти. Агар Худо Ўз Руҳи қудратида Масиҳни тирилтирган бўлса, У ичингиздаги ўша Руҳ орқали сизнинг фоний баданларингизни ҳам тирилтиражак. 12 Шундай қилиб, эй биродарлар, табиатимиз амри билан яшаш учун биз бу табиат талаблари олдида мажбур эмасмиз. 13 Агар ўз табиатингизга маҳлиё бўлиб яшасангиз, руҳан ўлишингиз муқаррар. Лекин агар башарий табиатнинг қилмишларини Руҳ кучи билан ўлдирсангиз, руҳан яшайсизлар. 14 Худо Руҳи билан бошқариладиган барча Худонинг фарзандидир. 15 Чунки сизлар яна қўрқувда яшаш учун қуллик руҳини олмадингизлар, балки ўѓиллик Руҳини олдингизлар. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз. 16 Худо Руҳи Ўзи бизнинг руҳимизга қўшилиб, Худо фарзандлари эканлигимиз ҳақида гувоҳлик бериб туради. 17 Агар Худонинг фарзандлари бўлсак, фарзандлардай мерос олиш ҳуқуқига ҳам эгадирмиз. Худонинг қут-баракаларидан мерос улуши олувчилар сифатида Масиҳнинг ворисдошларимиз. Агар биз Масиҳнинг азоб-уқубатларига шерик бўлсак, албатта, Унинг улуѓ шон-шарафига ҳам шерик бўлажакмиз. 18 Ўйлайманки, бизга зоҳир бўлажак улуѓворлик олдида шу он азоб-уқубатларини айтиб ўтиш ҳам арзимасдир. 19 Мана, Худо Ўз фарзандларини зоҳир қилишини бутун махлуқот муштоқ бўлиб кутмоқда. 20 Чунки махлуқот ўткинчиликка маҳкум бўлган. Бу эса махлуқотнинг ўз ихтиёри билан эмас, балки махлуқотни яратган Худонинг ихтиёри билан бўлган. 21 Айни замонда махлуқотнинг ўзи ҳам фано қуллигидан озод этилмоқ ва Худо фарзандларининг улуѓвор эркинлигига эришмоқ умидига эгадир. 22 Биламизки, борлиқ махлуқот ҳозирга қадар биргаликда оҳ-нола қилиб, гўё туѓиш азобини чекиб ётибди. 23 Ва фақат махлуқотгина эмас, балки биз ўзимиз ҳам ичимиздан оҳ-нола қилаётибмиз. Биз келгуси ҳосилнинг илк маҳсулидай Худо Руҳини олган бўлсак ҳам, ўѓил қилиб олинишни, вужудимиз қутулишини интизор бўлиб кутяпмиз. 24 Бизнинг нажотимиз умиддадир. Кўзга кўриниб турган нарса эса умид эмас. Ким кўриб турган нарсани умид қилар экан? 25 Агарда биз кўрмаганимизни умид қилаётган бўлсак, буни сабр билан кутиб турсак бўлади. 26 Бунинг устига, Илоҳий Руҳ бизнинг заифлигимизга мадад бериб туради. Чунки биз қандай ибодат қилмоқ кераклигини билмаймиз. Лекин Илоҳий Руҳнинг Ўзи ифода қилиб бўлмас оҳ-нолалар билан биз учун Худо олдида шафоат қилади. 27 Юракларни синовчи Худо эса Руҳнинг фикри нимада эканлигини билади. Чунки Руҳ Худонинг иродасига кўра Худо азизлари учун шафоат қилади. 28 Биз биламизки, Худони севганларга, яъни Худо Ўз муроди бўйича даъват этганларга ҳамма нарса яхшилик бўлиб хизмат қилади. 29 Худо азалдан билган кишиларни Ўз Ўѓлининг суратига айлантириш учун белгилади, токи Ўѓил кўп биродарлар орасида Тўнѓич бўлсин. 30 Худо азалдан белгилаган кишиларни даъват ҳам этди, даъват этган кишиларни эса оқлади, оқлаган кишиларни эса улуѓликка ҳам сазовор қилди. 31 Ҳнди бунга нима деймиз? Агар Худо биз томон бўлса, ким бизга қарши чиқар экан? 32 Худо Ўз Ўѓлини аямай, балки ҳаммамиз учун Уни фидо қилган бўлса, У билан бирга ҳамма нарсани ҳам бизга бермасмикан? 33 Худо танлаган кишиларни ким айбдор қилар экан? Худонинг Ўзи уларни оқлаган-ку. 34 Бизни ким маҳкум қилар экан? Ўлган ҳам тирилган Исо Масиҳ Худонинг ўнг томонида туриб, биз учун шафоат қилмоқда-ку. 35 Худонинг севгисидан бизни ким жудо қилар экан: қайѓуми, сиқилишми, қувѓинми, очликми, яланѓочликми, хавф-хатарми ёки қиличми? 36 Мана, Забурда ёзилганидек: «Сен туфайли бизни ҳар кун ўлдирмоқдалар, Қурбонлик қўйлар деб ҳисоблайдилар». 37 Аммо бизни Севганнинг соясида буларнинг ҳаммаси устидан улкан ѓалаба қозонамиз. 38 Мен аминманки, на ўлим ва на ҳаёт, на фаришталар ва на жин-ажиналар, на ҳозирги ва на келгуси ҳодисалар, 39 на баландликлар ва на чуқурликлар ҳамда на яратилган бошқа бирон мавжудот Раббимиз Исо Масиҳ шахсидаги Худо севгисидан бизни жудо қилишга қодир эмас.

Римликларга 9

1 Мен, Масиҳ ҳақи, ҳақиқатни айтяпман, ёлѓон гапирмаяпман; Муқаддас Руҳдан ёришган виждоним ҳам бундан далолат бермоқда: 2 менинг юрагимда буюк ѓамим, тинмайдиган дардим бор. 3 Ўз қариндошу қондошларим бўлган исроилликлар туфайли мен ҳатто Масиҳдан мардуду малъун бўлмоқчи эдим. 4 Худо уларни ўѓилликка олган, Ўзининг улуѓворлигини уларга намоён қилган, улар билан аҳд-паймон қилган, уларга Тавротни, диний хизмат кўрсатмаларини йўллаган ҳамда табаррук ваъдаларни берган. 5 Улуѓ ота-боболаримиз уларнинг оталари бўлган, Масиҳ ҳам жисман улардан келиб чиққан. У борлиқ нарса устидан ҳукмдор, абадий ҳамду саноларга сазовор бўлган Худодир. Омин! 6 Худонинг каломи ўз кучини йўқотди, демоқчи эмасман. Аммо Исроилдан бўлганларнинг ҳаммаси Худо халқи эмасдирлар. 7 Иброҳим зурриётидан бўлганларнинг ҳаммаси Иброҳим болалари эмасдирлар, балки Худо Иброҳимга айтганидек: «Сенинг зурриётинг Исҳоқ орқали кўпаяди». 8 Демак, Худонинг фарзандлари табиатан туѓилган болалар эмас, фақат илоҳий ваъда бўйича туѓилганлар ҳақиқий зурриёт ҳисобланадилар. 9 Худонинг Иброҳимга берган ваъдаси ана шундай эди: «Келгуси йил шу вақтда Мен келаман ва Соронинг бир ўѓли бўлади». 10 Бунга ўхшаб, Ривқо биби ҳам эгиз ўѓилларга ҳомиладор бўлган эди. Улар битта отадан, яъни улуѓ отамиз Исҳоқдан эдилар. 11 Бу болалар ҳануз туѓилмаган ва яхши ёки ёмон бирон иш қилмаган вақтда, Худо Ривқога: «Каттаси кичигига қул бўлади», – деган эди. Демак, Худо бировни танлаганда, уни Ўзи билганидек, савоб ишларидан қатъи назар ёрлақайди ва даъват этади. 13 Худо Тавротда айтганидек: «Мен Ёқубни севдим, Лекин Ҳсовдан нафратландим». 14 Бунга нима деймиз? Худо ноҳақми? – Асло! 15 Мана, Худо Мусога нима деган: «Марҳамат этганимга марҳамат этаман, Раҳм айлаганимга раҳм айлайман». 16 Шундай қилиб, танланиш инсоннинг орзу ёки ташаббусига эмас, балки Худонинг марҳаматига боѓлиқдир. 17 Тавротда Худо Фиръавнга айтганидек: «Қудратимни сен орқали намоён қилай, деб Исмим бутун ер юзида маълум бўлгай, деб Мен сени юксалтирдим». 18 Демак, Худо истаганига марҳамат этади ва истаганининг дийдасини қотиради. 19 Ҳнди мендан сўрайсан: «Хўш, нима учун Худо бировни айблайди? Зотан Унинг иродасига қарши чиқа оладиган йўқ-ку!» 20 – Ҳй инсон, сен кимсанки, Худога сўз қайтарасан? Ҳайкал ҳайкалтарошга: «Мени нима учун бундай ясадинг?» – дейдими? 21 Кулол худди ўша гил қоришмасидан бир идишни эътиборли, бошқа идишни эътиборсиз иш учун ясашга ҳақи йўқми? 22 Агар Худо ѓазабу қудратини зоҳир этмоқчи бўлиб, Ўз ѓазабига йўлиқтириб ҳалок қиладиган одамларга кўп сабр билан чидаган бўлса, нима бўпти? 23 Агар Худо азалдан марҳаматига сазовор билган ва улуѓлаш учун белгилаган одамларга Ўзининг чексиз улуѓворлигини зоҳир этмоқ мақсадида бундай қилган бўлса, нима бўпти? 24 Нафақат яҳудийлар орасидан, балки бошқа барча халқлар орасидан ҳам Худо даъват этган бу кишилар – мана бизлармиз. 25 Ҳўшея пайѓамбарнинг китобида айтилганидек: «Мен халқим бўлмаганни – Менинг халқим, Севгилим бўлмаганни – севгилим дейман. 26 Сиз Менинг халқим эмассиз, – дейилган ерда, Улар барҳаёт Худонинг ўѓиллари дейилади». 27 Ишаъё пайѓамбар эса Исроил ҳақида шундай нидо этяпти: «Исроил ўѓилларининг сон-саноѓи Денгиз қуми қадар бўлса ҳам, Ортиб қолган қисмиёқ нажот топур. 28 Раббимиз Ўз ишини ер юзида Тез ва буткул бажариб чиқур». 29 Ишаъё пайѓамбар яна каромат қилиб айтганки: «Агар Худованд – Сарвари коинот Бизга зурриёт қолдирмаганида эди, Биз Садўм шаҳрига ўхшаб, Ѓамўра сингари бўлиб қолар эдик». 30 Ҳнди бунга нима деймиз? Бир ёқдан, солиҳлик пайидан бўлмаган мажусийларни Худо Ўзи оқлади, улар Масиҳга ишониб, солиҳ деб қабулга ўтдилар. 31 Иккинчи ёқдан, Исроил халқи ўзимизни оқлайлик, деб Илоҳий Қонунга қаттиқ риоя қилишга уннаб, Қонунни ўринлатмай, айбдор бўлиб қолди. 32 Нима учун? Чунки улар имонга таянган солиҳликни изламай, балки Қонун амрларини бажариш билан савоб қозонмоқчи бўлдилар ва тўсиқ тошига қоқиниб, мункиб кетдилар. 33 Худди Тавротда ёзилганидек: «Мана, Мен Сионда бир тўсиқ тошини, Одамлар қоқиниб кетгуси тошни қўюрман. Унга эътиқод этган киши уятга қолмас».

Римликларга 10

1 Ҳй биродарлар, юрагим орзу-армони ва Худодан ёлворган таваллойим – исроилликларнинг қутулишидир. 2 Уларнинг Худо йўлида ѓайратлари борлигига гувоҳдирман. Бироқ бу ѓайрат ҳақиқий тушунчага асосланган эмас. 3 Худонинг Ўзи одамларни оқлаб солиҳ дейишини улар англамасдан, ўз солиҳликларини ўрнатишга интилдилар, якка Ўзи одамларни оқлаб солиҳ деган Худога илтижо қилмадилар. 4 Масиҳ эса – Қонуннинг охиридир. Масиҳга эътиқод қилган ҳар бир гуноҳкорни Худо оқлайди. 5 Илоҳий Қонунга риоя қилиш билан ўзини оқламоқчи бўлганлар ҳақида Мусо пайѓамбар бундай ёзган: «Қонунни бажо келтирган одам шу билан яшайверади». 6 Имонга таянган солиҳлик эса бундай сўзлаяпти: «Юрагингда: Осмонга ким чиқади? – дема (гўё Масиҳни ерга тушириш учун). 7 Ёки: Ернинг қаърига ким тушади? – дема» (гўё Масиҳни тирилтириш учун). 8 Оят нима дейди, эшит: «Калом сенга яқиндир, Сенинг оѓзингу дилингдадир». Мана бу – биз тарѓиб қилиб юрган имон каломи. 9 Агар сен Исони Раббим деб, оѓзинг билан очиқ иқрор этсанг ва Худо Уни тирилтирганига чин юракдан инонсанг, нажот топасан. 10 Чунки оқланиш учун юрак билан эътиқод қилмоқ, қутулиш учун оѓиз билан иқрор бўлмоқ лозимдир. 11 Тавротда ёзилганидай: «Унга эътиқод қилган ҳеч кимса уятга қолмас». 12 Бу масалада яҳудий билан ѓайридин орасида фарқ йўқдир. Худди ўша Раб – ҳамманинг Раббидир. Исмини чақирганларнинг ҳаммаси учун У эҳсонга бойдир. 13 Чунки «Раббимиз исмини чақирадиган ҳар бир киши нажот топур». 14 Аммо улар инонмасдан туриб, Уни қандай чақирадилар? У ҳақда эшитмаган ҳолда, Унга қандай инонадилар? Тарѓиб қилувчи бўлмаса, қандай эшитадилар? 15 Юборилмасдан туриб, Каломни қандай тарѓиб қиладилар? – Тавротда ёзилганидек: «Нақадар гўзалдир эзгулик муждасин, Тинчлик Хушхабарин келтирган оёқлар!» 16 Ҳолбуки, Хушхабар келтирувчиларга ҳамма қулоқ солмади. Худди Ишаъё пайѓамбар айтганидек: «Ё Раббий! Бизнинг хабаримизга ким ишонди?» 17 Шундай қилиб, имон – эшитишдан, эшитиш эса – Масиҳ каломини ваъз этишдан ҳосил бўлади. 18 Аммо мен шундай сўрайман: Улар эшитмадими? – Албатта, эшитдилар, мана Забурда қандай ёзилган: «Уларнинг оҳанги бутун дунёга ёйилди, Сўзлари эса ернинг тўрт тарафига етиб борди». 19 Яна сўрайман: Исроил билмас эдими? – Аввало, Мусо пайѓамбар орқали Худо шундай деган: «Мен сизда халқим бўлмаганлар устидан рашк уйѓотурман, Фаҳмсиз бир қавм ила ѓазабингизни қўзѓатурман». 20 Ишаъё пайѓамбар эса Худо каломини жасурона гапириб деган: «Мени изламаганларга Ўзимни топтирдим, Мени сўрамаганларга Ўзимни зоҳир этдим». 21 Лекин Исроил ҳақида Худо шундай деган: «Мен бўйсунмас ва қайсар бир халққа Кун бўйи қўлларимни чўзиб турдим».

Римликларга 11

1 Хўш, мен сўрайман: Худо Ўз халқини рад этдими? – Асло! Чунки мен ўзим ҳам Иброҳим наслидан, Бенямин қабиласидан бир исроилликман. 2 Худо азалдан билган Ўз халқини рад этмади. Исроилга қарши Худога шикоят этган Илёс пайѓамбар ҳақидаги оятда нима ёзилганини наҳотки сизлар билмасангиз? 3 «Ё Раббий! Сенинг пайѓамбарларингни ўлдирдилар, Қурбонгоҳларингни вайрон қилдилар. Ёлѓиз мен қолдим-у, Менинг жонимга ҳам қасд қилмоқдалар», – деган эди Илёс. 4 Худо унга қандай жавоб берди? – «Баал олдида тиз чўкмаган етти минг одамни Мен Ўзим учун ажратиб олдим». 5 Худди шундай, ҳозирги вақтда ҳам Худонинг инояти билан сайлаб олинган бир озчилик бордир. 6 Улар Худо инояти туфайли сайланганлар, демак, савоб ишлари туфайли сайланган эмаслар; акс ҳолда иноят яна иноят бўлмас эди. [Агар улар савоб ишлари туфайли сайланганда эди, яна Худо иноятига ўрин қолмас эди ва савоб яна савоб бўлмас эди.] 7 Бу нимани билдиради? – Исроил излаганига эришмади. Фақат сайланганлар излаганига эришдилар, қолганларнинг эса дийдаси қотиб қолди. 8 Худди Тавротда ёзилганидек: «Худо уларга қаттиқ уйқу руҳини юборди. Бугунги кунга қадар кўрмайдиган кўзлар, Ҳшитмайдиган қулоқлар берди». 9 Довуд ҳам деганки: «Уларнинг дастурхони ўзлари учун тўру қопқон, Тузоқ ҳамда жазо ери бўлсин. 10 Кўзлари қоронѓилашиб, кўрмайдиган бўлсин, Беллари абадий букилиб қолсин». 11 Шунинг учун мен сўрайман: яҳудийлар йўқ бўлиш учун қоқиндиларми? – Асло! Аммо уларнинг рашки қўзѓалсин, деб уларнинг гуноҳкорлиги туфайли бошқа халқларга нажот келди. 12 Агар яҳудийларнинг гуноҳ қилиб, барбод бўлганлиги барча дунё халқларига қут-барака келтирган бўлса, уларнинг камол топиши нақадар кўпроқ қут-барака келтиради! 13 Ҳнди дунё халқларидан бўлган сизларга хитоб қиламан: мен ѓайрияҳудийларнинг ҳаворийси бўлиб, бу хизматимни фахрли деб биламан, 14 агарда мен ўз қон-қардошларимнинг рашкини қўзѓатиб, улардан қандайдир баъзиларини қутқариб олсам! 15 Агар уларнинг рад қилиниши дунёнинг Худо билан ярашишига имкон берган бўлса, қабул бўлишлари ўлимдан ҳаётга қайтишдан бошқа нима бўла олади?! 16 Агар ачитқи муқаддас бўлса, хамир ҳам муқаддасдир. Агар томир муқаддас бўлса, новдалар ҳам муқаддасдир. 17 Хўш, энди зайтун дарахтининг баъзи новдалари синдирилган ва сен ёввойи зайтун бутоѓи бўла туриб, новдалар орасига пайванд бўлгансан, дарахтнинг ширадор томирига улангансан. 18 Лекин новдалар олдида ѓурурланиб кетма! Ѓурурлансанг, билгинки, сен томирни эмас, балки томир сени кўтариб турибди. 19 Ҳҳтимол сен: «Менинг пайванд бўлишим учун новдалар синдирилди», – дерсан. 20 Тўѓри, Исроил халқи имонсизлиги туфайли синдирилди; сен эса имонингда маҳкам турасан. Шунга қарамай мақтанма, балки қўрқ. 21 Йўқса, Худо асл новдаларни аямагани каби, сени ҳам аямаслиги мумкин. 22 Шунинг учун сен Худонинг меҳрибонлигини ҳам, қаттиққўллигини ҳам билиб қўйгин! Йиқилганларга У қаттиққўлдир, аммо сен Унинг меҳрибонлигига содиқ қолсанг, сенга меҳрибондир. Акс ҳолда сен ҳам кесиб ташланарсан. 23 Яҳудийлар имонсизликда қаттиқ туриб олмасалар, улар яна пайванд бўладилар, чунки Худо уларни яна пайванд қилишга ҳам қодирдир. 24 Сен табиатан ёввойи зайтун новдаси бўла туриб кесилдинг ва табиатга хилоф равишда яхши зайтун дарахтига пайванд бўлдинг. Шундай экан, асл новдалар ўз дарахтига яна пайванд бўлиши нақадар осондир! 25 Ҳй биродарларим, сиз таѓин ўзбилармон бўлиб қолманглар, деб бу сирдан хабарсиз қолишингизни истамайман: бошқа халқлардан нажот топадиганларнинг сони тамом бўлмагунга қадар, Исроил халқининг вақтинча дийдаси қотган. 26 Шундай қилиб, бутун Исроил қутулажак. Тавротда ёзилганидек: «Қутқарувчи Сиондан келажак, Ёқуб элидан бетавфиқни даф қилажак. 27 Мен уларни гуноҳларидан фориѓ қилганимда, Улар билан Менинг аҳдим бу бўлажак». 28 Инжил Хушхабарини рад қилганлари сабабли, яҳудийлар сизларнинг манфаатингиз учун Худога душман бўлиб қолдилар. Лекин Худо уларни танлагани сабабли, ота-боболари хотири учун, уларни азиз деб билади. 29 Чунки Худонинг инъомлари ва даъвати ўзгармасдир. 30 Сизлар бир вақтлар Худога итоатсиз бўлиб, лекин энди яҳудийларнинг итоатсизлиги туфайли марҳаматга ноил бўлдингизлар. 31 Шунга ўхшаб, энди яҳудийлар ҳам сизга кўрсатилган марҳамат туфайли итоатсиз бўлдилар, токи улар ҳам энди марҳаматга ноил бўлсинлар. 32 Чунки Худо ҳаммага марҳамат кўрсата олиши учун, ҳаммани итоатсизликка гирифтор қилди. 33 Оҳ, Худонинг саховату ҳикмати ҳамда билимининг чуқурлигини қаранг! Унинг ҳукмларига кимнинг ақли етар, йўлларини ким текшириб чиқар экан? 34 «Худонинг ақлини ким билган экан? Унинг маслаҳатчиси ким бўлган экан?» 35 «Ким Худога бир нарса бермишки, Худо унга қайтариб берсин?» 36 Бутун борлиқ Ундан чиқиб, У орқали бордир ва Унга қаратилгандир. Унга абадий шон-шарафлар бўлсин! Омин.

Римликларга 12

1 Шундай қилиб, эй биродарларим, Худонинг марҳамати ҳақи сизларга ёлвораман: Худога оқилона хизмат қила олишингиз учун вужудингизни тирик, муқаддас, Худога манзур бўладиган қурбон қилиб баѓишланглар. 2 Бу дунёга уйѓунлашманглар. Худонинг яхши, манзур, комил иродасининг нима эканини фаҳмламоқ учун фикрингизни янгилаш орқали тубдан ўзгаринглар. 3 Менга берилган иноятдан фойдаланиб, сизларнинг ҳар бирингизга шуни айтяпман: ҳаддингиздан ошиб, ўзингизга бино қўйманглар. Лекин Худо ҳар бир кишига қанча имон берган бўлса, шунга кўра фикр қилиб, ақли расо одамлар бўлинглар. 4 Баданимиз бир бўлса-да, узвлар кўп, узвларнинг вазифаси эса бир хил эмас. 5 Шунга ўхшаб, биз кўп киши бўлсак ҳам, Масиҳ вужудида бирлашганмиз ва бир баданни ташкил этамиз, ҳар биримиз алоҳида-алоҳида бўлиб, бир-биримиз учун узвдирмиз. 6 Худонинг иноят қилгани бўйича, биз Ундан ҳар хил инъомлар олганмиз. Бировнинг инъоми башоратгўйлик бўлса, ўз ишонч-эътиқодига мувофиқ башорат қилсин. 7 Агар хизмат инъоми бўлса, хизмат қилсин; агар муаллимлик инъоми бўлса, таълим берсин. 8 Ким насиҳатгўй бўлса, панд-насиҳат берсин. Ким эҳсон берувчи бўлса, чин кўнгилдан берсин. Ким бошлиқ бўлса, ѓайрат билан бошчилик қилсин. Ким меҳрибончилик қилса, хурсандлик билан қилсин. 9 Севгингиз риёсиз бўлсин. Ёмонликдан нафрат қилиб, яхшиликка чирмашиб олинглар. 10 Бир-бирингизни биродарларча, самимий муҳаббат билан севинглар. Бир-бирингизни иззат-ҳурмат қилишга ўзишгандай ҳаракат қилинглар. 11 Ѓайратингизни сусайтирманглар. Оташин руҳ билан Раббингизга хизмат қилинглар. 12 Умидворлик ила хурсанд бўлиб юринглар. Қайѓуда сабрли, тоат-ибодатда саботли бўлинглар. 13 Имонлиларнинг эҳтиёжларини таъминлашда иштирок этинглар. Меҳмондўст бўлишга жон куйдиринглар. 14 Сизларни қувѓин қилаётганларни дуо қилинглар, ҳа, дуо қилинглар, қарѓаманглар. 15 Севинаётганлар билан бирга севининглар, йиѓлаётганлар билан бирга йиѓланглар. 16 Ўзаро ҳамфикр бўлинглар. Такаббурлик қилмай, мулойим одамлар билан дўст бўлинглар. Ўзбилармонлик қилманглар. 17 Ҳеч кимга ёмонлик эвазига ёмонлик қайтарманглар. Барча одамларнинг кўзи олдида яхшилик қилишга интилинглар. 18 Агар иложи бўлса, қўлингиздан келганича, барча одамлар билан тинч-тотув ҳаёт кечиринглар. 19 Ҳй севиклиларим, ўзингиз учун қасос олманглар, балки Худонинг ѓазабига йўл қўйинглар. Зеро Тавротда шундай ёзилган: «Қасос Менинг қўлимда, Сазосини Мен бераман, – дейди Худованд». 20 Аксинча: «Агар душманинг оч қолган бўлса, уни тўйѓизгил, Агар чанқаган бўлса, унга сув ичиргил. Мана шунда унинг бошига ёнаётган чўѓлар йиққандай бўлурсан». 21 Ёмонликка маѓлуб бўлма, ёмонликни яхшилик билан маѓлуб қилгин.

Римликларга 13

1 Ҳар бир одам ҳукмрон ҳокимиятга бўйсунсин. Чунки Худо буюрмаган ҳокимият йўқ, мавжуд ҳокимиятларнинг ҳаммасини ҳам Худо тайин этган. 2 Шунинг учун ҳокимиятга қаршилик кўрсатган Худонинг амрига қарши чиққан бўлади. Қаршилик қилувчилар эса ўз-ўзларини ҳукмга дучор қиладилар. 3 Яхшилик қилганлар эмас, ёмонлик қилганлар бошлиқлардан қўрқишлари керак. Ҳокимиятдан қўрқмасликни истайсанми? Унда яхши иш қилиб юр, шунда бошлиқнинг мақтовига сазовор бўласан. 4 Чунки бошлиқ сенинг манфаатинг учун Худонинг хизматкоридир. Аммо ёмон иш қилсанг, қўрқ. Чунки у қилични беҳуда кўтариб юрмайди. У ёмонлик қилганга ѓазабнок жазо берувчи сифатида Худонинг хизматкоридир. 5 Шунинг учун фақат ѓазабдан қўрққанликдангина эмас, балки виждон юзасидан ҳам итоат қилмоқ лозимдир. 6 Солиқ тўлашингизнинг сабаби ҳам шу. Чунки солиқ йиѓиш билан машѓул бўлган амалдорлар бу иш билан Худога хизмат қиладилар. 7 Ҳар бир кишига ўз ҳақини беринглар: солиқ йиѓувчига – солиқ; бож олувчига – бож; қўрқувга лойиқ бўлганга – қўрқув; ҳурматга лойиқ бўлганга – ҳурмат. 8 Бир-бирингизни севишдан бошқа ҳеч кимдан бир нарса бурчли бўлманглар. Чунки ўзгани севадиган киши Илоҳий Қонунни бажо келтирган бўлади. 9 «Зино қилма», «Қотиллик қилма», «Ўѓрилик қилма», [«Ёлѓон гувоҳлик берма»,] «Тамагирлик қилма» ва бунга ўхшаш яна қанча амрлар бор бўлса, ҳаммаси шу сўзда хулоса қилинади: «Ўзгани ўзинг каби севгин». 10 Севувчи киши ўзгага ёмонлик қилмайди. Шундай қилиб, севиш – бутун Илоҳий Қонунни бажо келтириш билан баробардир. 11 Ҳозирги вақт-соатнинг аҳамиятини билиб, шундай ҳаракат қилинглар. Мана, сизларнинг уйқудан уйѓониш вақт-соатингиз келиб қолди! Биз имон келтирган вақтдан кўра, ҳозирги вақтда қутулишимиз яқинроқдир. 12 Кеча ўтиб кетиб, кундуз яқинлашди. Шунинг учун қоронѓилик ишларидан фориѓ бўлиб, нур аслаҳаларини кийиб олайлик. 13 Айш-ишрат ва ичкиликбозлик билан эмас, шаҳватпарастлик ва фисқ-фужур билан эмас, жанжалкашлик ва ҳасадгўйлик билан эмас, балки кундузга яраша, одоб билан кун кечирайлик. 14 Раббимиз Исо Масиҳни совутдай кийиб олинглар ва табиатингизнинг гуноҳли ҳавас-эҳтиросларини қониқтиришга интилманглар.

Римликларга 14

1 Имони заиф одамни, унинг фикрлари ҳақида баҳслашмай, қабул қилинглар. 2 Кимдир, ҳамма нарсани еб бўлади, деб ишонади. Имони заиф киши эса фақат сабзавот ейди. 3 Ҳар нарсани ейиш мумкин деган киши емовчини камситмасин, шунингдек, ҳар нарсани емайдиган киши ейдиганни айбламасин; чунки Худо уни қабул қилгандир. 4 Сен ким бўлибсанки, бошқа кишининг малайини тергайсан? У ўз хўжайини олдида ё туради, ё йиқилади. Раббимиз эса уни турѓазишга қодир, шунинг учун у туради. 5 Биров бир кунни бошқа кундан юқорироқ ҳисоблайди, бошқа киши эса ҳамма кунлар ҳақида бир хил фикр юргизади. Ҳар бир киши ўз фикрида маҳкам турсин. 6 Кунга эътибор қилувчи Раббим деб эътибор қилади. [Шунингдек, кунга эътибор қилмовчи Раббим деб эътибор қилмайди.] Ҳар нарсани егувчи Раббим деб ейди. Ҳар нарсани емовчи ҳам Худога шукр қилиб, Раббим деб емайди. 7 Биздан ҳеч ким ўзи учун яшамайди ва ҳеч ким ўзи учун ўлмайди ҳам. 8 Агар яшасак, Раббимиз учун яшаймиз; агар ўлсак, Раббимиз учун ўламиз. Демак, яшасак ҳам, ўлсак ҳам, Раббимизга қарашлимиз. 9 Масиҳ ҳам ўликларнинг, ҳам тирикларнинг Рабби бўлиш учун ўлди-ю, ўлимдан тирилиб келди. 10 Шундай бўлса, сен нима учун биродарингни ҳукм қиляпсан? Нима учун биродарингни камситяпсан? Ҳаммамиз ҳам Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз-ку. 11 Тавротда ёзилишича: «Ҳаётим ҳақи, – дейди Худованд, – Ҳар бир кас Менинг олдимда тиз чўккуси, Ҳар бир тил Худолигимни тан олѓуси». 12 Демак, ҳар биримиз ўзимиз ҳақимизда Худога ҳисобот берамиз. 13 Шунинг учун бир-биримизни бошқа ҳукм қилмайлик. Ҳнг яхшиси, биродарингизнинг йўлига тўсиқ қўймаслик, уни васвасага солмаслик тўѓрисида муҳокама қилинглар. 14 Мен шуни биламан ва Раббим Исо номидан қатъий аминманки, ҳеч бир нарса ўзи-ўзича ҳаром эмасдир. Фақат бир нарсани ҳаром ҳисоблаган киши учун у нарса ҳаромдир. 15 Агар биродаринг сен еяётган овқат туфайли хафа бўлса, демак, сен муҳаббат юзасидан ҳаракат қилмаётган бўласан. Масиҳ бу одам учун ўлган, уни овқатинг билан ҳалокатга йўлиқтирма. 16 Сизларнинг яхши деб билган нарсангиз қораланмасин. 17 Худонинг Шоҳлиги овқат ва ичимликдан иборат эмас, балки Муқаддас Руҳ баѓишлаган солиҳлик, тинчлик ва севинчдир. 18 Ким Масиҳга шундай хизмат қилиб юрса, у Худога мақбул ва инсонларнинг мақтовига сазовордир. 19 Шунинг учун ўзаро тинч-тотув яшайлик, бир-биримизни руҳан ривожлантириш учун жон куйдирайлик. 20 Овқат туфайли Худонинг ишини бузма! Ҳамма овқатлар ҳалолдир, лекин бирон нарса еб ўзгани васвасага солган киши ёмонлик қилган бўлади. 21 Биродаринг васвасага тушиб айниб қолишидан кўра, гўшт емаслик, май ичмаслик ёки биродарингни қоқинтирадиган бирон иш қилмаслик яхшидир. 22 Бу хусусда сенинг эътиқодинг қандай бўлса, Худо олдида ўз эътиқодингни ўзингга сақлаб тур. Тутган йўлида ўз-ўзини маҳкум қилмайдиган одам бахтиёрдир! 23 Лекин ўз еганидан шубҳа қилган киши маҳкумликка йўлиқади, чунки у эътиқод бўйича емаган. Ҳътиқодга асосланмаган ҳар бир иш эса – гуноҳдир. 24 Мен хабарлаб юрган Инжил, яъни Исо Масиҳнинг Хушхабарига биноан сизларни собитқадам қилишга қодир бўлган Худога ҳамду санолар бўлсин! Қадим даврлардан бери яширин тутилиб, ҳозирги вақтда эса очилиб қолган улуѓ сир 25 мангу барҳаёт Худонинг амри ила қадимги пайѓамбарларнинг китобларида ваҳий этилган, энди эса барча халқларга имонга бўйсунишлари учун тақдим этилгандир. 26 Донишманд бўлган ягона Худога Исо Масиҳ орқали илалабад шон-шарафлар бўлсин! Омин.

Римликларга 15

1 Биз, имони кучлилар, ўзимизни мамнун қилишни кўзламасдан, кучсизларнинг ожизлигига сабр-бардош қилишимиз керак. 2 Ҳар биримиз ўзганинг яхшилик ва ривож топишига ѓамхўрлик қилиб, уни мамнун қилишга ҳаракат қилайлик. 3 Чунки Масиҳ ҳам Ўз-ўзини мамнун қилмади. Лекин Забурда У ҳақда ёзилганидек: «Сени таҳқир қилувчиларнинг ҳақорати Менинг устимга тушди». 4 Қадимги оятларда нимаики ёзилган бўлса, бизнинг таълим олишимиз учун ёзилган. Биз бу оятлардан сабр ва тасалли топиб, умидимизда маҳкам туришимиз лозим. 5 Сабр ва тасалли манбаи бўлган Худонинг Ўзи эса, Исо Масиҳ ўргатганидек, бир-бирингиз билан ҳамфикр бўлишни сизларга ато этсин, 6 токи сизлар якдиллик билан, бир оѓиздан Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси бўлган Худони улуѓланглар. 7 Худони улуѓлаш учун Масиҳ сизларни қабул қилганидек, сизлар ҳам бир-бирингизни қабул қилинглар. 8 Менинг сўзимни тингланглар: Исо Масиҳ ота-боболаримизга берилган илоҳий ваъдаларни рўёбга чиқарай, деб Худо ҳақиқатига содиқ қолди ва суннат аҳли бўлган яҳудийларнинг хизматкори бўлди. 9 Айни замонда У Худонинг марҳамати ҳақи учун бошқа халқларга ҳам юборилди, токи улар Худони улуѓласинлар. Забурда ёзилишича: «Халқлар ичра Сенга ҳамдлар айтурман, Сенинг исмингни куйлаб сано айтурман». 10 Яна бошқа жойда шундай ёзилган: «Ҳй барча элу халқлар, Худонинг халқи билан бирга севининглар!» 11 Ва яна: «Ҳй барча миллатлар, Худовандга ҳамд айтинглар! Ҳй бутун халқлар, Уни мадҳ этинглар!» 12 Ишаъё пайѓамбар эса шундай деган: «Халқларга ҳукмронлик қилиш учун Ишай уруѓидан бир Зот чиқиб келажак. Халқлар Унга умид боѓлагайлар». 13 Умид манбаи бўлган Худо эса Муқаддас Руҳ кучи ила сизларни умидга бой қилсин, имонингизга яраша сизларни ҳар хил севинч ва тинчлик билан шод қилсин. 14 Ҳй биродарларим, сизга келсак, сиз яхшиликка ва ҳар хил билимга бой ҳамда бир-бирингизга панд-насиҳат қилишга қодир эканингизга ўзим аминман. 15 Биродарларим, Худонинг менга берган инояти туфайли сизларга эслатиб қўйиш учун бир қадар ботиниш билан ёздим. 16 Мен Худо инояти туфайли Исо Масиҳнинг барча халқларга юборган элчиси бўлиб, Худонинг Хушхабарини тарѓиб қилишда муқаддас хизмат кўрсатмоқдаман. Бу халқлар Муқаддас Руҳ орқали муқаддаслаштирилиб, Худога бахшида этилган ва Унга мақбул бўлган бир ҳадядир. 17 Шундай қилиб, Исо Масиҳга ташаккур, мен Худо йўлида қилган ишларим билан мақтансам бўлади. 18 Лекин мен орқали амал қилган Масиҳдан бошқа нарса ҳақида гапиришга журъат этмайман. Масиҳнинг Ўзи мажусийларни имонга бўйсундириш йўлида менга ёр бўлиб, сўзиму ишимга илҳом бериб, 19 Муқаддас Руҳни юбориб, мен орқали қудратли ва ажойиб мўъжизалар содир қилди. Шундай қилиб, мен Қуддусдан бошлаб, то Иллирия соҳилларига қадар Масиҳнинг Хушхабарини тамоман ёйиб чиқдим. 20 Шу билан бирга, мен бошқаларнинг пойдевори устига бино қурмайин, деб Масиҳнинг исми ҳали тилга олинмаган ерларда Хушхабарни тарѓиб қилиш учун жон куйдирдим. 21 Тавротда ёзилганидек: «Ундан хабарсиз бўлганлар кўргайлар, У ҳақда эшитмаганлар англагайлар». 22 Сизларнинг олдингизга келишим учун менга тўсқинлик қилган кўп сабаблар бор эди. 23 Ҳнди эса бу мамлакатларда менга бошқа иш қолмаган. Мен кўп йиллардан бери сизларни кўришни орзу қилганимдан, 24 Испанияга йўл олиб сизларнинг олдингизга бормоқчиман. Ўтиб кетаётганимда аввал сизларни кўриб, бир оз дийдорингизга тўйганимдан кейин, мени у ерга кузатиб қўясизлар, деган умиддаман. 25 Лекин ҳозирча мен Худо азизларига ёрдам бергани Қуддусга кетяпман. 26 Чунки Македония ва Ахая ўлкаларидаги Масиҳ жамоатлари Қуддусдаги камбаѓал имонлилар учун иона тўплашни хуш кўрдилар. 27 Ҳа, хуш кўрдилар, чунки улар яҳудийлардан қарздордир. Мажусийлар энди яҳудийларнинг руҳий баракатларига шерик бўлганларидан кейин, уларга жисмонан ҳам хизмат қилишлари муносибдир. 28 Демак, мен бу ишни бажариб, тўпланган маблаѓни уларга топширганимдан кейин, сизларнинг ерингиздан ўтиб Испанияга жўнаб кетаман. 29 Мен сизлар билан кўришгач, Масиҳ Хушхабарининг тўлиқ қут-баракасини келтиришни бурчим деб биламан. 30 Ҳй биродарларим! Раббимиз Исо Масиҳ ҳақи, Худо Руҳидан илҳом олган муҳаббат ҳақи сизларга ёлвораман: мен учун Худога ибодат қилинглар, курашимга қўшилинглар, 31 токи Яҳудия ўлкасидаги имонсизлардан қутулай ва Қуддусдаги хизматим у жойдаги Худо азизларига маъқул тушсин. 32 Худо хоҳласа, мен баҳузур сизнинг олдингизга борай ва сизникида шодлигу ором топай. 33 Тинчлик манбаи бўлган Худо ҳаммаларингизга ёр бўлсин. Омин!

Римликларга 16

1 Кенхрея шаҳридаги имонлилар жамоатида хизмат кўрсатаётган опамиз Фивани сизларга тақдим этаман. 2 Уни Раббимиз ҳақи, Худо азизларига муносиб қабул қилинглар. У нимага муҳтож бўлса, ёрдам беринглар. Зеро у кўп кишиларга ва айниқса менга ҳам мададкор бўлган. 3 Исо Масиҳ хизматида бўлган ҳамкорларим Прискилла билан Акилга салом айтинглар. 4 Улар менинг жонимни асраш учун ўзларини ўлим хавфига қўйдилар. Уларга ёлѓиз мен эмас, балки мажусийлардан имон келтирганларнинг барча йиѓилишлари ҳам ташаккур билдирмоқдалар. 5 Уларнинг уйида йиѓиладиган жамоатга ҳам салом айтиб қўйинглар. Асия ўлкасида Масиҳ учун биринчи униб-чиққан ҳосилдай бўлган севикли муҳибим Епенетга салом айтинглар. 6 Биз учун кўп меҳнат қилган Марямга салом айтинглар. 7 Ҳаворийлар орасида ном чиқарган ва мендан олдин Масиҳга имон келтирган ҳамда мен билан бирга маҳбус бўлган қариндошим Андроникка, шунингдек, Юнийга салом айтинглар. 8 Раббимиз йўлида бораётган севикли ўртоѓим Амплиатга салом айтинглар. 9 Масиҳ хизматида ҳамкоримиз бўлган Урбан ва севикли Стахисга салом айтинглар. 10 Синовдан ўтиб, Масиҳга мақбул бўлган Апеллисга салом айтинглар. Аристовул хонадони аҳлига салом айтинглар. 11 Қариндошим Ҳиродионга салом айтинглар. Наркис хонадони аҳлидан Раббимизга қарашли бўлганларга салом айтинглар. 12 Раббимиз хизматида заҳмат чеккан Трифен билан Трифосга салом айтинглар. Раббимиз хизматида кўп заҳмат чеккан севикли синглим Персисга салом айтинглар. 13 Раббимизнинг мумтоз хизматкори бўлган Руфусга ва мени ўз ўѓли каби асраган онасига салом айтинглар. 14 Асинкрит, Флегон, Ҳермес, Патровас, Ҳермас ва улар билан бирга бўлган биродарларга салом айтинглар. 15 Филолог билан Юлияга, Нирей ва унинг синглисига, Олимпас ҳамда улар билан бўлган бутун азизларга салом айтинглар. 16 Муқаддас ўпич билан саломлашинглар. Барча Масиҳ жамоатлари сизларга салом йўллаяптилар. 17 Ҳй биродарларим, сизларни ўрганган таълимотингиздан айнитиб, нифоқ ва ѓулѓулага сабаб бўладиган кишилардан эҳтиёт бўлишингизни ўтиниб сўрайман; улардан ўзингизни четга олинглар. 18 Чунки бундай одамлар Раббимиз Исо Масиҳга эмас, балки ўз қоринларига хизмат қиладилар. Софдил одамларнинг кўнглини ширин сўзлар ва тилёѓламалик билан овлайдилар. 19 Сизларнинг мўминлигингиз ҳаммага маълум бўлиб қолди. Мен ўзим ҳам сизлардан хурсандман-у, лекин сизлар яхшиликда доно, ёмонликдан холи бўлишингизни истайман. 20 Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи тез орада шайтонни оёқларингиз остида эзиб ташлайди. Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин. 21 Менинг ҳамкорим Тимўтий ҳамда қариндошларим Луций, Ясон ва Сосипатр сизларга салом йўллаяптилар. 22 Бу мактубни ёзаётган мен – Тертий ҳам сизларга Раббимдан саломатлик тилайман. 23 Менинг ва бутун имонлилар жамоатининг меҳмоннавози бўлган Гай ҳам сизларга салом айтяпти. Шаҳарнинг хазинадори Ераст ва биродаримиз Кварт сизларга салом йўллашяпти. 24 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти ҳаммаларингизга ёр бўлсин. Омин.

1 Коринфликларга 1

1 Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлишга чорланган мен, Павлус ила биродаримиз Состендан 2 Коринф шаҳридаги Худонинг жамоатига салом! Исо Масиҳ орқали муқаддас қилинган ва муқаддас бўлишга чорланган сизларга, шунингдек, ҳаммамизнинг Раббимиз бўлган Исо Масиҳнинг исмини ҳар ерда тилга олувчиларнинг ҳаммасига 3 Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят ва тинчлик бўлсин. 4 Исо Масиҳ орқали сизларга берилган Худо инояти учун сиз ҳақингизда Худойимга тинмай шукроналар айтаман. 5 Масиҳнинг хабари орангизда кенг ўрин олмоқда. 6 У туфайли сизлар ҳар қандай каломда моҳир, билимда бой бўлдингизлар. 7 Раббимиз Исо Масиҳнинг кўкдан намоён бўлишини кутар экансизлар, Муқаддас Руҳнинг инъомидан ҳеч бир кам-кўстингиз йўқ. 8 Раббимиз Исо Масиҳ қайтадиган кунида қусурсиз бўлмоѓингиз учун, У сизларни охиригача қўллаб-қувватлайди. 9 Сизларни Ўз Ўѓли Раббимиз Исо Масиҳ билан мулоқотга чақирган Худо садоқатлидир. 10 Ҳй биродарларим, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизлардан ёлвориб сўрайманки, ҳаммаларингиз ўзаро келишиб яшанглар. Ўзаро низоларга йўл қўймай, фикр-хаёлда тамомила якдил бўлинглар. 11 Зеро, биродарларим, сизларнинг орангизда жанжал борлигини Хлоиснинг хонадонидагилар менга хабар беришди. 12 Мен шуни назарда тутяпманки, орангизда: «Мен Павлус умматиман», «Мен Аполлос умматиман», «Мен Кифа умматиман», «Мен Масиҳ умматиман», деган гаплар юрар экан. 13 Ахир, Масиҳ бўлинганми? Ахир, сизлар учун Павлус хочга михландими? Наҳот сизлар Павлуснинг номи билан сувга чўмиб имон келтирдингизлар? 14 Худога шукурки, мен сизлардан Крисп ва Гайдан бошқа ҳеч кимни сувга чўмдириб имонга киритмадим. 15 Таѓин ҳеч ким мени «Ўз номи билан имонга киритди», – демасин. 16 Ҳа, яна Стефаннинг уй аҳлини ҳам сувга чўмдириб имонга киритдим, бундан бошқа яна кимни чўмдирганимни билмайман. 17 Зотан Масиҳ мени чўмдиришга эмас, балки Инжил Хушхабарини тарѓиб қилишга юборди. Сўзамоллик қилишга ҳам юбормади, токи Масиҳнинг хочи инкор этилмасин. 18 Хоч ҳақидаги хабар ҳалок бўлаётганлар учун тентакликдир. Лекин биз, нажот топаётганлар учун бу хабар Худонинг қудратидир. 19 Худди Тавротда Худо айтганидек: «Донишмандлар донолигин барбод қилурман, Барҳам бергайман оқиллар заковатин». 20 Доно қаерда? Олим қаерда? Бу дунёнинг нотиқи қаерда? Дунёнинг ҳикматини Худо ақлсизликка айлантиргани йўқми?! 21 Модомики дунё ўз ақл-заковати билан Худонинг муродию ҳикматини англаб етмаган экан, Худо тентакликдай туюлган хабарга ишонувчиларни қутқаришни лозим кўрди. 22 Яҳудийлар ажойиботлар пайида, юнонлар эса ҳикматга ҳайрондир. 23 Биз эса фақат хочга михланган Масиҳни тарѓиб қилмоқдамиз. Бу яҳудийлар учун васваса, юнонлар учун телбаликдир. 24 Бироқ Худо чақирган яҳудийлару юнонлар учун Масиҳ Худонинг қудрати ва ҳикматидир. 25 Зеро Худонинг «ақлсизлиги» инсон донолигидан устундир, Худонинг «заифлиги» инсон қудратидан кучлироқдир. 26 Олган даъватингизга қаранглар, эй биродарлар! Сиз кимсизлар? Инсоний нуқтаи назардан доно бўлганингиз кўп эмас, қудратли бўлганингиз кўп эмас, олижаноб бўлганингиз ҳам кўп эмас. 27 Лекин Худо доноларни шарманда қилиш учун дунёдаги ақлсиз деб ҳисобланганларни танлади. Қудратлиларни шарманда қилиш учун У дунёдаги заиф дейилганларни танлади. 28 Худо эътиборли нарсалар арзимас бўлсин учун, бу дунёдаги эътиборсиз, камситилган ва аҳамиятсиз деб ҳисобланганларни танлади, 29 токи ҳеч бир башар Худо олдида мақтанмасин. 30 Худонинг Ўзи сизларга Исо Масиҳ уммати бўлишни ато қилди. Исо Масиҳ биз учун Худонинг ҳикмати бўлди, Масиҳнинг шарофати билан биз солиҳ, муқаддас, гуноҳдан фориѓ бўлдик. 31 Шу йўсинда, «Мақтанаман деган Раббимиз билан мақтансин», деган оят ўз ўрнини топди.

1 Коринфликларга 2

1 Ҳй биродарлар, мен сизларнинг олдингизга Худонинг хабарини эълон қилгани келганимда, сўзамоллик ва билгичлик ниқоби остида келмадим. 2 Орангизда эканман, Исо Масиҳдан ва Унинг хочга михланганидан бошқа ҳеч нарса билмасликка қарор қилдим. 3 Олдингизга заифлик ва қўрқув ҳисси ҳамда катта қалтироқ билан келдим. 4 Менинг сўзим ва ваъзим инсон заковатининг ишонтирувчилигидан эмас, Худо Руҳи ва қудратидан далолатдир, 5 токи имонингиз инсон ҳикматига эмас, Худо қудратига асослансин. 6 Шундай қилиб, биз етук бўлганлар орасида сўзлаб берадиган бир ҳикмат борки, у бу дунёнинг ва бу дунёдаги ўткинчи ҳокимларнинг ҳикматидай эмас. 7 Биз Худонинг махфий, сирли ҳикмати борасида гапирамиз, У бу ҳикматни дунё бино бўлишидан аввал бизга улуѓлик яратиш учун шайлаб қўйган эди. 8 Бу ҳикматни дунё ҳокимларидан ҳеч ким тушунмади. Тушунсалар эди, улуѓ Раббимизни хочга михламас эдилар. 9 Лекин худди Тавротда ёзилганидек бўлди: «Кўз кўрмаган, қулоқ эшитмаган, Инсон ақли бовар қилмаган нарсаларни Худо Ўзини севганларга муҳайё қилган». 10 Бизларга эса Худо буни Ўз Руҳи орқали ошкор қилди. Илоҳий Руҳ бутун нарсаларни, ҳатто Худонинг теранликларини текшириб кўради. 11 Инсоннинг ўйларини унинг ичидаги ўз руҳидан бошқа ким билади? Худди шундай, Худонинг ўйларини Худонинг Руҳидан бошқа ҳеч ким тушуна олмайди. 12 Бизлар эса дунёнинг руҳини олмадик, балки Худо бизга ато қилган бойликларни билиб олишимиз учун, Худодан чиққан Руҳни қабул қилдик. 13 Биз бу бойликларни инсоний ҳикматдан далолат берувчи сўзлар билан уқтирмаймиз. Аксинча, Илоҳий Руҳдан илҳомланган сўзлар билан Илоҳий Руҳга тобе бўлган кишиларга илоҳий ҳақиқатни талқин қиламиз. 14 Инсон ўзининг туѓма ҳис-туйѓулари билан Худо Руҳи ўргатган нарсаларни қабул қила олмайди. У буларни тушунмагани учун тентаклик ҳисоблайди. Зеро илоҳий ҳақиқатни Илоҳий Руҳ ёрдамида муҳокама қилиш лозим. 15 Худо Руҳига тобе киши ҳамма нарсани муҳокама қилади, ўзини эса ҳеч ким муҳокама қила олмайди. 16 Тавротда ёзилганидек: «Худованднинг фикрини ким англаб етибдики, Унга таълим берса?» – Бизда эса Масиҳнинг фикри бор.

1 Коринфликларга 3

1 Ҳй биродарлар, мен сизларга Муқаддас Руҳга тобе кишиларга гапиргандек гапира олмадим, балки дунёвий фикрли, Масиҳ йўлида чақалоқ қолганлар билан сўзлашгандек сўзлашдим. 2 Сизларни милкингизга ботадиган емиш билан эмас, балки сут билан боқдим, чунки унга ҳали кучингиз етмасди. Ҳозир ҳам кучингиз етмайди. 3 Сизлар ҳали ҳам бу дунёнинг одамларидай юрибсизлар. Орангизда ҳасад, жанжал ва келишмовчиликлар бор экан, дунёвий эмасмисизлар? Бундай ҳаракат қиларкансизлар, бошқа одамлардан нима билан фарқланасизлар? 4 Сизлардан бири: «Мен Павлус умматиман» – деса, бошқаси: «Мен Аполлос умматиман», – дейди. Сизнинг бу «инсонпарварлигингиз» ортиқча эмасми?! 5 Ахир, Павлус ким? Аполлос ким? Улар хизматчи, холос, улар орқали сизлар имон топгансизлар. Раббимиз бизга ато қилгани бўйича, ҳар биримизнинг вазифаси бошқа-бошқа. 6 Мен уруѓ экдим, Аполлос суѓорди; лекин Худо ўстирди. 7 Шунинг учун эккан ва суѓорган ҳеч нима, ҳамма гап ўстирган Худодадир. 8 Ҳкувчи ва суѓорувчининг моҳияти бир, ҳар бири мукофотни ўз меҳнатига яраша олади. 9 Биз Худонинг хизматдошларимиз, сизлар эса Худонинг зироати, Худонинг иморатисизлар. 10 Худо берган иноят асосида мен доно қурувчи каби пойдевор қўйдим. Бошқа киши эса унинг устида нимадир бунёд этади. Ҳар ким қандай қураётганига диққат этсин. 11 Чунки ҳеч ким қўйилган пойдевор, яъни Исо Масиҳдан бошқа пойдевор қўя олмайди. 12 Бу пойдевор устида кимдир олтиндан, кимдир кумуш ёки қимматли тошлардан, кимдир эса ёѓочу хашак ё похолдан бино қурмоқда, 13 ҳар кимнинг иши эса ўзига яраша ошкор бўлиб қолади. Маҳшар куни уни фош қилади, олов уни очиқ-ойдин қилади-қўяди. Шунда ҳар кимнинг иши қандай эканлигини олов синаб беради. 14 Кимда-кимнинг бунёд этган иши оловга бардош берса, у мукофот олади. 15 Кимнинг иши ёнса, у талафот кўради; ўзи қутулади-ю, аммо оловдан қутулиб чиққандек бўлади. 16 Наҳотки билмасангиз? Сизлар Худонинг маъбадисизлар, Худонинг Руҳи ичингизда яшамоқда. 17 Кимки Худонинг маъбадини бузса, уни Худо уради. Чунки Худонинг маъбади муқаддасдир; бу маъбад эса сизларсиз. 18 Ҳеч ким ўз-ўзини алдамасин. Сизлардан ким бу дунёда доно бўламан деса, доно бўлиш учун ўзини ақлсиз деб билсин. 19 Чунки бу дунёнинг донолиги Худо олдида ақлсизликдир. Забурда ёзилганидай: «У доноларни ўзларининг қувлиги ила тўрга илинтирар». 20 Ва яна шундай ёзилган: «Худованд биладир-ким, Донолар фикр-хаёлоти пучга чиқур». 21 Шунинг учун ҳеч ким одамийлик билан мақтанмасин. Чунки ҳамма нарса ўзингизники: 22 Павлусу, Аполлосу, Кифа ҳам, дунё ҳам, ҳаёт ва ўлим ҳам, шу дам ва келажак ҳам – ҳаммаси сизларники. 23 Сизлар эса – Масиҳники, Масиҳ эса – Худоникидир.

1 Коринфликларга 4

1 Шундай қилиб, кишилар бизни Масиҳнинг хизматкорлари ҳамда Худонинг сир-асрорларини баён этувчи идорачилар деб тушунмоѓи лозим. 2 Умуман идора қилувчидан талаб қилинган нарса сидқидилдан ишлашидир. 3 Мен ҳақимда сизлар қандай фикрдасиз, ёки бошқа одамлар қандай фикрда, бу нарса мени деярли қизиқтирмайди. Мен ўзим ҳам ўз ҳақимда фикр юритмайман. 4 Зотан ўзимда ҳеч бир айб кўрмасам ҳам, бу билан ўзимни оқламайман. Чунки мен ҳақда ҳукм юритувчи Раббимиз бўлади. 5 Шу боис вақтидан олдин, Раббимиз келмагунларича, асло ҳукм юритманглар. У келиб зулматда яширилган нарсаларни равшан қилади-да, дил ниятларини воқиф этади. Ўшанда ҳар ким ўз ишига яраша Худодан таҳсин олади. 6 Ҳй биродарлар, мен сизларни ўйлаб, бу қоидаларни ўзимга ва Аполлосга татбиқ этдим, токи сизлар ёзилгандан ташқарига чиқмай, билармонлик қилмасликни биздан ўрганинглар, бир-бирингиз олдида кеккайманглар. 7 Ким сени устун тутяпти? Худодан олмаган ниманг бор экан? Агар Ундан олган бўлсанг, нима учун Ундан олмагандек мақтаниб юрибсан? 8 Сизлар энди тўқ бўлибсизлар, энди бойиб кетибсизлар, бизсиз султонлик қиляпсизлар! Кошки ҳақиқатан султон бўлсангиз эди, унда биз сизлар билан бирга давр сурар эдик! 9 Мен ўйлайманки, Худо биз, ҳаворийларни гўё намойишда охиргилар қаторида юргизиб, ўлимга маҳкум бўлганлар каби майдонга келтирди. Биз фаришталар ҳамда инсонлар олдида, қолаверса, бутун коинот олдида бир томоша бўлдик. 10 Бизлар Масиҳ учун гўё ақлсизмиз, лекин сизлар Масиҳ соясида ақллисизлар! Биз заифмиз, сизлар эса кучли! Сизлар шон-шуҳратли, биз эса эътиборсизмиз! 11 Ҳатто шу вақтгача оч-яланѓочмиз, чанқоқлик ва калтакларга чидаймиз, саргардон бўлиб юрибмиз. 12 Ўз меҳнатимиз билан кун кўряпмиз. Бизни ҳақорат қилсалар, дуо қиламиз; зулм қилсалар, чидаймиз. 13 Ѓийбат қилсалар, юмшоқ жавоб берамиз. Ҳозиргача биз ҳамманинг ахлати, ҳатто дунёнинг супуриндиси бўлиб юрибмиз. 14 Мен буларни сизларни хижолатда қолдирмоқ учун эмас, балки севимли болаларимдай насиҳат қилмоқ учун ёзяпман. 15 Масиҳ йўлида минглаб одамлар сизга устозлик қилса ҳам, оталарингиз кўп эмас. Бир ўзим Хушхабарни сизларга етказиб, Исо Масиҳ номидан отангиз бўлдим. 16 Шунинг учун сизлардан ялиниб сўрайман: [мен Масиҳдан ўрнак олганимдек] мендан ўрнак олинглар! 17 Ана шу мақсадда мен Раббимизга содиқ бўлган севимли ўѓлим Тимўтийни сизнинг олдингизга юбордим. Ҳар ерда ва ҳар бир имонлилар жамоатида таълим берганим каби, Масиҳ билан юрган йўлларимни у сизларга эслатади. 18 Мен сизларнинг олдингизга тез келмаганим учун, орангиздан баъзи кишилар киборланиб кетди. 19 Аммо Раббим хоҳласа, мен яқинда олдингизга бораман. Унда такаббурларнинг сўзини эмас, руҳий қувватини синаб кўраман. 20 Чунки Худо салтанати сўзда эмас, балки қувватдадир. 21 Нима истайсизлар? Ёнингизга ҳасса билан борайми, ёки меҳр ва мулойимлик руҳи билан борайми?

1 Коринфликларга 5

1 Ҳар ҳолда, сизнинг орангизда зиногарлик пайдо бўлибди, деган овозалар чиқди; бунинг устига шундай зиногарликки, ҳатто мажусийлар орасида бундай ҳодиса юз бермаган, яъни сизлардан бир киши отасининг хотинини олибди! 2 Ва сизлар бу билан фахрланяпсизлар! Аксинча, мотам тутиб, бундай иш қилган одамни орангиздан чиқариб ташлашингиз керак эди-ку! 3 Мен эса жисман ѓойиб бўлсам ҳам, руҳан ҳар дам сизлар билан биргаман. Мен гўё ёнингизда бўлгандек, бу ишни қилган одам ҳақида аллақачон Раббимиз Исо Масиҳ номи билан ҳукм юритдим: 4 Сизлар менинг руҳим ҳамда Раббимиз Исо Масиҳнинг қудрати билан бир жойда тўпланганингизда, 5 бу одамни тана тинкасини қуритиш учун шайтонга топшириш керак, токи Раббимиз Исо Масиҳ келган кунда унинг руҳи халос бўлсин. 6 Сизларнинг мақтанишингиз яхши эмас. Наҳотки, озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитишини билмасангизлар? 7 Сизлар аслида хамиртурушсиз бўлишингиз керак. Шундай қилиб, эски хамиртурушни супуриб ташланг, янги хамир бўлинглар! Масиҳнинг Ўзи бизнинг Фисиҳ қурбонлигимиз бўлиб, жонини фидо қилган. 8 Шунинг учун биз эски ёмонлик ва бузуқлик хамиртуруши билан эмас, балки софлик ва самимийлик бўлган хамиртурушсиз нон билан байрам қилайлик. 9 Мактубимда сизларга зинокорлар билан алоқа қилмасликни ёзган эдим. 10 Шубҳасизки, умуман бу дунёнинг зинокорлари ёки тамагирлари, товламачилари, бутпарастлари ҳақида демоқчи эмасдим, акс ҳолда сизлар бу дунёдан айрилишга мажбур бўлар эдингизлар! 11 Мен сизларга ўзини биродарингиз деб, зинокор, тамагир, бутпараст, ҳақорат қилувчи, майхўр ёки талончи бўлган киши билан алоқа қилмасликни, ҳатто бундай одам билан бирга овқат емасликни ёзган эдим. 12 Қолаверса, имонлилар жамоатидан ташқаридагиларни ҳукм этишга менинг нима ҳақим бор? Уларни Худо ҳукм қилади. Сизлар жамоатдагиларни ҳукм қилсангиз, бас. Тавротда ёзилганидек: «Фосиқ одамни ўз орангиздан чиқариб ташланглар».

1 Коринфликларга 6

1 Сизлардан бирингизнинг бошқа бировга даъвоси бўлса, қандай қилиб азизлар ҳузурида эмас, инсофсизлар ҳузурида суд бўлишга жасорат этасизлар? 2 Азизлар дунёни ҳукм этишларини наҳот сизлар билмасангиз? Модомики сизлар дунёни ҳукм қилар экансиз, наҳотки деярли аҳамиятсиз ишларни ҳам муҳокама қилишга лаёқатли бўлмасангиз? 3 Биз фаришталарни ҳукм этишимизни билмайсизларми? Шундай экан, тирикчилик ишлари қаерда қолди? 4 Сизлар эса тирикчилик масалалари ҳақида даъволашиб, имонлилар жамоатидаги обрў-эътиборсиз кишиларни ўз ҳакамларингиз қилиб қўясизлар. 5 Сизлар уялинг, деб шуларни айтяпман. Наҳотки орангизда ўз биродарлари орасида ҳакам бўладиган биронта ҳам доно одам йўқ? 6 Ҳолбуки, биродар биродар билан даъволашмоқда-ю, бу ҳам имонсизлар олдида! 7 Ҳар ҳолда бир-бирингиз билан даъволашишнинг ўзи ҳам сизлар учун тамоман маѓлубиятдир. Ҳақсизликка чидаб турганингиз сизлар учун яхшироқ бўлмасмиди? Ҳақ-ҳуқуқингиз топталгани сизлар учун яхшироқ бўлмасмиди? 8 Лекин сизлар, аксинча, ўз биродарингизга ноҳақлик қилиб, уни ҳақ-ҳуқуқдан маҳрум қиляпсизлар. 9 Наҳотки билмасангизлар? Ноҳақлик қилувчилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. Адашманглар, на зинокорлар, на бутпарастлар, на фоҳишабозлар, на баччабозлар, на баччалар, 10 на ўѓрилар, на тамагирлар, на ичкиликбозлар, на ҳақорат қилувчилар, на талончилар Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайдилар. 11 Сизлар баъзиларингиз шундай эдингизлар. Лекин сизлар ювиндингиз, муқаддас бўлдингиз, Раббимиз Исо Масиҳнинг номи ва Худойимизнинг Руҳи билан оқландингиз. 12 Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳамма нарса ҳам фойдали эмас. Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳеч бир нарса менга ҳоким бўлмаслиги керак. 13 Овқат қорин учун, қорин ҳам овқат учун экан, лекин Худо уни ҳам, буни ҳам йўқ қилади. Бадан эса зино учун эмас, балки Раббимиз учундир, Раббимиз эса бадан учундир. 14 Ўз қудрати билан Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам тирилтиради. 15 Билмайсизларми? Аъзойи баданингиз Масиҳнинг аъзоларидир. Шундай бўлгач, Масиҳнинг аъзоларини олиб, фоҳишанинг аъзолари қилиб қўярмикинман? – Асло! 16 Фоҳиша билан қовушган у билан бир бадан бўлишини билмайсизларми? Мана Тавротда: «Иккови бир бадан бўлади», – деб ёзилган. 17 Раббимиз билан қовушган эса У билан бир руҳ бўлади. 18 Зинодан қочинглар! Инсон қиладиган ҳар қандай гуноҳ бадандан ташқарида бўлади. Зино қилувчи эса ўз шахсий баданига қарши гуноҳ қилади. 19 Наҳот билмасангиз? Сизнинг баданингиз ўзингизда яшаётган Муқаддас Руҳнинг маъбадидир. Уни сизга Худо берган, сизлар ўзларингизга тегишли эмассизлар. 20 Қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар. Шунинг учун баданингиз [ва руҳингиз] билан Худони улуѓланглар. [Чунки сизлар Худога тегишлисиз.]

1 Коринфликларга 7

1 Ҳнди сизлар менга ёзган нарсаларга келайлик: Хотинга тегмаслик одам учун яхшидир. 2 Лекин зинога йўл қўймаслик учун, ҳар бир кишининг ўз хотини бўлсин ва ҳар хотиннинг ўз эри бўлсин. 3 Ҳр ўз хотинига нисбатан ва хотин ўз эрига нисбатан эр-хотинлик вазифасини бажо келтирсин. 4 Хотиннинг бадани устидан хотин эмас, балки эри ҳокимлик қилади. Худди шундай, эрнинг бадани устидан эр эмас, балки хотини ҳокимлик қилади. 5 Бир-бирингиздан бош тортманглар. Фақат ўзаро келишгандан сўнг, [рўза тутиш ва] ибодат қилиш учун вақтинча жудо бўлинглар. Кейин яна қовушинглар, токи ўзингизни тия олмаганингиздан фойдаланиб, шайтон сизларни васвасага солмасин. 6 Мен буни буйруқ тариқасида эмас, ижозат тариқасида айтяпман. 7 Бутун инсонлар мен каби бўлишларини истар эдим. Лекин ҳар бир кишининг Худодан олган ўз қобилияти бор, бириники бу бўлса, бошқаники удир. 8 Уйланмаганларга ва бева хотинларга айтаман: мен каби қолсалар, улар учун яхшидир. 9 Лекин ўзини тута олмасалар, уйлансинлар. Чунки шаҳвоний ишқ билан ёнишдан кўра, уйланиш яхшироқдир. 10 Уйланганларга мен эмас, балки Раббимиз буюради: хотин эридан ажралмасин. 11 Агар ажралса, эрсиз қолсин ёки ўз эри билан ярашсин. Ҳр ҳам ўз хотинини қўйиб юбормасин. 12 Бошқаларга эса Раббимиз эмас, балки мен айтяпман: агар бир имонли эрнинг хотини имонсиз бўлса-ю, эри билан яшашга рози бўлса, эр хотинини қўйиб юбормасин. 13 Шунингдек, бирон хотиннинг эри имонсиз бўлса ва у хотини билан яшашга рози бўлса, хотин эридан ажрамасин. 14 Чунки имонсиз эр имонли хотини орқали муқаддас бўлади ва имонсиз хотин ҳам имонли эри орқали муқаддас бўлади. Акс ҳолда болаларингиз ҳаром бўлур эдилар, энди эса муқаддасдирлар. 15 Агар имонсиз эр ёки хотин айрилмоқчи бўлса, айрилсин. У ҳолда имонли эр ёки хотин боши боѓлиқ эмас. Раббимиз бизни тинчликка чорлаган. 16 Ҳй хотин, эрингни қутқара олишингни қаердан биласан? Ёки эй эркак, хотинингни қутқара олишингни қаердан биласан? 17 Хуллас, ҳар бир кишига Раббимиз қандай тақдир ато этган бўлса, Худо уни қандай ҳолатда даъват этган бўлса, шундай турмуш кечирсин. Мен бутун Масиҳ жамоатларига шундай буюраман. 18 Биров суннатли бўлганда даъват этилдими? Суннатини бекитмасин. Биров суннатсиз бўлганда даъват этилдими? Суннат бўлмасин. 19 Суннатлилик ҳам, суннатсизлик ҳам ҳеч нарса эмас, ҳамма гап Худо буйруқларини адо этишдадир. 20 Ҳар ким қандай ҳолатда даъват этилган бўлса, ўша ҳолатда қолсин. 21 Агар қул бўлганингда даъват этилган бўлсанг, ташвишланма. Аммо озод бўлишга имкон бор бўлса, фурсатни ѓанимат бил. 22 Раббимиз кимни қул сифатида даъват этган бўлса, у Раббимизнинг озод бандасидир. Шунингдек, Масиҳ кимни озод киши сифатида даъват этган бўлса, у Масиҳнинг қулидир. 23 Сизлар қиммат баҳо билан сотиб олиндингизлар, таѓин инсоннинг қули бўлманглар. 24 Биродарлар, ким қандай ҳолда даъват этилган бўлса, Худо олдида ўша ҳолда қолсин. 25 Ҳрсизлар ҳақида Раббимдан амр олганим йўқ. Лекин мен Раббимдан олган марҳаматга биноан, ишончли киши сифатида маслаҳат бераман. 26 Ҳозирги сиқиқ вазият сабабли инсонга аввалги ҳолатидек қолиш яхшидир, деб ўйлайман. 27 Хотинингга никоҳланганмисан? Қўйиб юборишни излама. Бўйдоқ қолдингми? Хотин излама. 28 Лекин уйлансанг ҳам, гуноҳкор бўлмайсан. Шунингдек, қиз эрга тегса, гуноҳкор бўлмайди. Фақат бундай одамларнинг боши қайѓуда бўлади ва мен бундан сизларни асрамоқчиман. 29 Ҳй биродарлар, мен сизларга яна шуни айтмоқчиманки, вақт энди қисқа. Бундан кейин хотинли эркаклар хотини йўқдай бўлсинлар. 30 Йиѓлаётганлар йиѓламагандай, севинаётганлар севинмагандай, сотиб олаётганлар харид қилмагандай, 31 бу дунёдан истифода қилаётганлар эса истифода қилмагандай яшасинлар. Мана, бу дунёнинг қиёфаси сўлиб боряпти-ку! 32 Мен сизларнинг ташвишсиз бўлишингизни истайман. Уйланмаган одам Раббимни қандай рози қиламан, деб Унинг ишлари ҳақида қайѓуради. 33 Уйланган одам эса хотинимни қандай рози қиламан, деб дунёвий ишлар ҳақида қайѓуради. Ҳрли хотин билан эрсиз қиз орасида ҳам фарқ бор. 34 Ҳрга тегмаган қиз Раббимни қандай рози қиламан, деб Унинг ишлари ҳақида қайѓуради, шу тариқа у жисман ва руҳан муқаддас бўлади. Лекин эрли хотин эримни қандай рози қиламан, деб дунёвий ишлар ҳақида қайѓуради. 35 Мен буларни сизларга банд солиш учун айтаётганим йўқ. Аксинча, адаб билан яшаб, фикрингизни чалѓитмасдан, сидқидилдан Раббингизга берилинглар, деб сизларнинг манфаатингизни ўйлаб гапирдим. 36 Агар бирон киши ўз бокирасининг иффатини сақлашни адабсизлик деб ҳисобласа ва қизнинг ёши ўтаётган бўлса, у хоҳлаганидек қилсин, гуноҳкор бўлмайди. Майли, бундайлар турмушга чиқсин. 37 Лекин ким ўз фикрида оѓишмай қаттиқ турса ва эҳтиёж юзасидан қисилмай, ўз иродасига ҳоким бўлиб, бокирасининг иффатини сақлашга қарор қилган бўлса, у одам яхши иш қилган бўлади. 38 Бинобарин, ким ўз бокирасини эрга берса, яхши иш қилган бўлади. Ҳрга бермаган эса яна ҳам яхшироқ иш қилган бўлади. 39 Хотин ҳали эри тириклигида қонун бўйича боши боѓлиқдир. Агар эри ўлса, у истаган кишига турмушга чиқиши мумкин, фақат у киши Раббимизга тегишли бўлсин. 40 Аммо хотин туллигича қолса, у яна ҳам бахтли бўлади. Бу менинг фикрим ва ўйлайманки, менда ҳам Худонинг Руҳи бор.

1 Коринфликларга 8

1 Бутга қурбон қилинган гўшт масаласига келсак, биз ҳаммамиз билимга эгамиз, дейиш мумкин. Лекин билим кишини шишинтиради, севги бўлса, яшнатади. 2 Агар бир киши билимлиман деб ўйласа, у ҳали зарур бўлган билимга эришмаган. 3 Кимки Худони севса, у Худо томонидан таниб-билинган. 4 Ҳнди бутга қурбон қилинган гўштни ейишга келсак, биз шуни биламизки, бут дунёда ҳеч нарса эмас, биргина Худодан бошқа худо йўқ. 5 Гарчи еру кўкда худо деб аталган мавжудотлар бор бўлса-да (ҳақиқатан ҳам кўп «худолар» ва «раблар» бор), 6 лекин биз учун биргина Отамиз Худо бор. Ҳамма нарса Ундандир, биз У учун яшаймиз. Шунингдек, биргина Раббимиз Исо Масиҳ бор. Ҳамма нарса У орқали вужудга келган, биз ҳам У орқали яшаймиз. 7 Лекин бу билим барча инсонларда йўқ. Баъзи имонлилар ҳозиргача эски бутпарастлик одати бўйича, бу гўштни бутга баѓишланган қурбонлик сифатида ейдилар, улар виждонан сезгир бўлгани учун виждони булѓанади. 8 Озиқ-овқатлар умуман бизни Худога яқинлаштира олмайди. Агар емасак ҳам, бир нарса йўқотмаймиз, есак ҳам, бир нарса орттирмаймиз. 9 Фақат эҳтиёт бўлингиз, сизларнинг бу эркинлигингиз заифларнинг васвасага тушишига сабаб бўлмасин. 10 Масалан, виждони сезгир бир киши билимлиман деган сенинг бутхонада еб ўтирганингни кўриб қолса, у бутга баѓишланган қурбонлик гўштларини ейишга мойил бўлмайдими? 11 Ана шу заиф биродаринг учун Масиҳ ўлди, сен эса уни ўз билиминг туфайли ҳалокатга йўлиқтирасан. 12 Шундай йўл тутсангизлар, биродарларингизга қарши гуноҳ қилган бўласизлар. Уларнинг сезгир виждонига азоб бериб, Масиҳга қарши ҳам гуноҳ қилган бўласизлар. 13 Хулласи калом, агар еяётган овқатим биродаримнинг васвасага тушишига сабаб бўладиган бўлса, мен уни васвасага солмаслик учун умрбод гўшт емайман.

1 Коринфликларга 9

1 Мен ҳаворий эмасманми? Мен озод эмасманми? Раббимиз Исо Масиҳни кўрмаганманми? Раббим йўлида қилган меҳнатим маҳсули сизлар эмасми? 2 Агар бошқалар учун ҳаворий бўлмасам, унда ҳеч бўлмаса сизлар учун ҳаворийдирман. Ахир, сизлар Раббимнинг умматисизлар, ҳаворийлигимнинг муҳрисизлар. 3 Мени сўроқ қилувчилар олдида ўзимни ана шу билан оқлайман. 4 Наҳотки бизнинг еб-ичишга ҳуқуқимиз бўлмаса? 5 Биз ҳам бошқа ҳаворийлар каби, Раббимиз Исонинг укалари ва Кифа каби имонли бир хотинни ўзимиз билан олиб боришга ҳуқуқимиз йўқми? 6 Наҳотки фақат мен ва Барнабо ишламаслик ҳуқуқидан бенасиб бўлсак? 7 Ким ўз ҳисобидан аскарлик қилади? Ким ток ўтқазиб, унинг мевасини емайди? Ким пода боқиб, поданинг сутини ичмайди? 8 Мен буни фақат одамийлик юзасидан гапиряпманми? Таврот ҳам худди шуни айтади-ку! 9 Мана, Мусонинг Қонунида: «Ѓалла янчаётган ҳўкизнинг оѓзини тўсма», – деб ёзилган. Ахир, Худо ҳўкизлар ҳақида қайѓуряптими? 10 Ёки буни шахсан биз учун айтяптими? Ҳа, булар биз учун ёзилган. Шудгор қилувчи умид билан шудгор қилиши керак, ѓалла янчувчи ҳам ўз ҳақини олиш умиди билан ишлаши керак. 11 Биз орангизда Руҳнинг уруѓини эккандан кейин сизлардан моддий ҳосилни ўриб олсак, буни кўп кўрасизми? 12 Агар бошқаларнинг сизлардан фойдаланиш ҳақи бор экан, бизнинг ҳақимиз янада кўпроқ бўлиши керак-ку! Лекин биз бу ҳақдан фойдаланмадик, аксинча, Масиҳ Хушхабарига тўсиқ бўлмасин деб, ҳар нарсага чидаб юрибмиз. 13 Билмайсизларми, маъбадда хизмат қилувчи руҳонийлар маъбаддан овқат олиб ейдилар. Қурбонгоҳда хизмат қилувчилар келтириладиган қурбонликлардан улуш оладилар. 14 Шунингдек, Инжилни тарѓиб қилувчилар бу юмуш орқали кун кечиришларини Раббимиз Исонинг Ўзи буюрган. 15 Лекин мен бу ҳуқуқларнинг ҳеч биридан фойдаланмадим, менга шундай қилинсин, деб ҳам буларни ёзаётганим йўқ. Бирон киши мени шу ифтихордан маҳрум қилганидан кўра, мен учун ўлиш яхшидир. 16 Агар мен Инжилни тарѓиб этаётган бўлсам, бу билан фахрланишга ҳақим йўқ, чунки бу менинг зиммамдаги вазифамдир. Аммо Инжилни тарѓиб этмасам, менинг ҳолимга вой! 17 Бу ишни ихтиёрий равишда қилсам, мукофот оламан. Лекин буни ѓайриихтиёрий равишда қилаётган бўлсам, демак, мен фақат зиммамдаги вазифани адо этяпман. 18 У ҳолда менга қандай мукофот бор? Мукофотим шундаки, мен Масиҳ Хушхабарини бадалсиз тарѓиб қилишни фахрли деб биламан, воизлик ҳақимдан воз кечаман. 19 Мен ҳаммасидан озод бўлсам ҳам, янада кўпроқ одамни эргаштирай деб, ўзимни ҳаммасига қул этдим. 20 Яҳудийларни эргаштирай деб, яҳудийларга яҳудий каби бўлдим. Ўзим Таврот Қонунига қарам бўлмасам-да, қарам бўлганларни эргаштирай деб, улар учун Қонунга қарамдай бўлдим. 21 Мен Худо олдида қонунсиз ҳам эмасман; аксинча, Масиҳнинг Қонунига бўйсунаман. Аммо Илоҳий Қонунни билмаганларни эргаштирай деб, улар учун Қонундан бехабардай бўлдим. 22 Заифларни эргаштирай деб, улар учун заиф бўлдим. Ҳеч бўлмаса баъзиларни қутқарай деб, ҳаммага ҳамма нарса бўлдим. 23 Буларнинг ҳаммасини Инжил учун қиляпман, токи унинг қут-баракасида менинг ҳам ҳиссам бўлсин. 24 Наҳот билмасангизлар, мусобақа майдонида ҳаммаси чопади-ю, аммо фақат бир киши мукофот олади. Сизлар ҳам шундай чопингки, мукофот олинглар! 25 Мусобақада жонбозлик қиладиган ҳар бир одам ҳар нарсадан нафсини тияди. Улар фоний бир тож олиш учун, биз эса боқий тож олиш учун жонбозлик қиламиз. 26 Менга қолса, шундай чопяпманки, чопишим мақсадсиз бўлмайди. Шундай уриняпманки, зарбам ҳавога урилгандай бўлмасин. 27 Баданимни турткилаб, ўзимга қул қилиб оламан, токи бошқаларга насиҳат қилиб туриб, ўзим ярамас бўлиб қолмайин.

1 Коринфликларга 10

1 Биродарлар, сизлар шундан хабарсиз қолишингизни истамайман: ота-боболаримизнинг ҳаммаси нурли булут остида кездилар ва ҳаммаси Қизил денгиздан ўтдилар. 2 Уларнинг ҳаммаси шундай булут остида кезиб ва денгиздан ўтиб, Мусо пайѓамбар номидан сувга чўмиб имон келтиргандай бўлдилар. 3 Ҳаммаси баравар руҳий озиқни едилар. 4 Ҳаммаси баравар руҳий ичимликни ичдилар; улар орқаларидан келаётган руҳий қоятошдан сув ичдилар. У қоятош эса Масиҳ эди. 5 Лекин Худо уларнинг кўпларидан рози бўлмади, улар саҳрода ҳалок бўлишди. 6 Уларнинг бошига тушган бу кўргиликлар биз улардай ёмон нафсга берилмаслигимиз учун бизга намуна бўлди. 7 Уларнинг баъзиларига ўхшаб, бутпараст бўлманглар. Улар ҳақида Тавротда шундай ёзилган: «Халқ ейиш ва ичиш учун ўтирди, ўйнашмоққа турди». 8 Зинокорлик ҳам қилмайлик, чунки улардан баъзилари зинокорлик қилдилар ва бир кунда улардан йигирма уч минг киши нобуд бўлди. 9 Масиҳни ҳам синов қилмайлик, чунки улардан баъзилари Худони синадилар ва илонлардан ҳалок бўлдилар. 10 Шикоятбозлик ҳам қилманглар, чунки улардан баъзилари шикоят қилдилар ва Қирувчи уларни уриб нобуд қилди. 11 Улар бошдан кечирган бу ҳодисаларнинг ҳаммаси биз ибрат олишимиз учун содир бўлди, замонанинг охирига етишган бизлар учун насиҳат тариқасида ёзилган. 12 Шунинг учун, ўзининг мустаҳкамлигига ишонган киши йиқилмаслик учун эҳтиёт бўлсин. 13 Бошингизга оддий инсоний васвасадан бошқа васваса келмаган. Худо эса содиқдир, У кучингиздан ортиқ васвасага тушишингизга йўл қўймайди, лекин васваса билан бирга тоқат қилишингиз учун иложини ҳам беради. 14 Бинобарин, эй севикли биродарларим, бутпарастликдан қочинглар! 15 Мен сизларга ақли борлар деб хитоб қиляпман, гапимни ўзларингиз муҳокама қилинглар. 16 Биз қутлуѓ косани қутлар эканмиз, Масиҳнинг қонига алоқадор бўлмаймизми? Нонни синдирар эканмиз, Масиҳнинг баданига алоқадор бўлмаймизми? 17 Нон қандай битта бўлса, биз ҳам худди шундай кўплашиб битта баданни ташкил этамиз. Ахир, бурда-бурда бўлса-да, ҳаммамиз битта нонни бўлишамиз. 18 Ҳозирги дунёвий Исроилга қаранглар: Худо шаънига келтириладиган қурбонлик этларини егувчилар қурбонгоҳда иштирок этмайдиларми? 19 Мен нима демоқчиман ўзи? Бут бирон нарса ҳисобланадими? Ёки бутга баѓишланган қурбонлик бирор аҳамият касб этадими? 20 Йўқ, аммо мажусийлар қурбонлик баѓишлаганда Худога эмас, жинларга баѓишлайдилар. Сизлар эса жинлар билан алоқа қилишингизни истамайман. 21 Сизлар ҳам Раббимиз косасидан, ҳам жинлар косасидан ича олмайсизлар; ҳам Раббимиз дастурхонида, ҳам жинлар дастурхонида иштирок қила олмайсизлар. 22 Наҳотки биз Раббимизнинг рашкини қўзѓамоқчи бўлсак? Наҳотки биз Ундан кучли бўлсак? 23 Ҳамма нарса менга жоиз экан, лекин ҳамма нарса фойдали эмас. Ҳамма нарса жоиз экан, лекин ҳамма нарса ибратли эмас. 24 Ҳар ким ўзининг эмас, ўзганинг манфаатини кўзласин. 25 Виждонингиз тинч бўлиши учун, бозорда сотиладиган ҳамма нарсани текширмасдан еяверинглар. 26 Чунки «Худовандникидир ер юзи ва ундаги борлиқ жон». 27 Агар имонсизлардан бири сизларни чақирса ва боришга майл қилсангиз, виждонингиз тинч бўлиши учун, олдингизга қўйилган ҳар бир нарсани текширмасдан еяверинглар. 28 Мабодо у киши сизларга: «Бу бутга баѓишланган қурбон гўшти», – деб айтса, айтганнинг хотири учун ва виждон учун еманглар. [Зотан ер ва ундаги борлиқ жон Худовандникидир.] 29 Мен виждон деб ўзимнинг эмас, бошқа кишининг виждонини кўзда тутяпман. Нима учун бошқа кишининг виждони туфайли менинг эркинлигимга доѓ тушар экан? 30 Агар мен Худога шукрона айтиб овқатда иштирок этсам, нега миннатдорчилигим учун айбдор бўлар эканман? 31 Шундай қилиб, ейсизларми, ичасизларми, нимаики қилсангизлар, ҳамма нарсани Худони улуѓлаш учун қилинглар. 32 На яҳудийларни, на юнонларни, на Худонинг жамоатини қоқинтирадиган бирон нарса қилманглар. 33 Мен ҳам ўз манфаатимни эмас, кўпларнинг манфаатини кўзлайман, улар нажот топсин деб, турли йўл билан ҳамманинг кўнглини топмоқчиман.

1 Коринфликларга 11

1 Мен Масиҳга қандай эргашсам, сизлар ҳам менга шундай эргашинглар. 2 Ҳй биродарлар, сизларни мақтасам арзийди, чунки сизлар мени ҳар доим хотирлайсизлар, топширган ривоятларимга қаттиқ амал қиласизлар. 3 Яна шуни билишингизни хоҳлайманки, ҳар бир эркакнинг бошлиѓи Масиҳ, хотиннинг бошлиѓи эркак, Масиҳнинг бошлиѓи эса Худодир. 4 Бошини ёпиб ибодат қилган ёки башорат қилган ҳар бир эркак ўз бошини шарманда қилади. 5 Яна бошини ёпмай ибодат қилган ёки башорат қилган ҳар бир хотин ўз бошини шарманда қилади. Бундай хотин сочларини қирган хотин билан тенгдир. 6 Агар хотин бошини ёпишни истамаса, унда сочларини ҳам қирқсин. Лекин агар хотинга сочларини қирқиш ёки қириш уят бўлса, бошини ёпсин. 7 Ҳркак Худонинг сурати ва иззати қилиб яратилгани учун, бошини ёпмоѓи шарт эмас. Хотин бўлса – эркакнинг иззатидир. 8 Чунки эркак хотиндан эмас, балки хотин эркакдан бунёд бўлган. 9 Яна эркак хотин учун эмас, балки хотин эркак учун яратилган. 10 Шунинг учун ҳамда фаришталар сабабли, хотиннинг боши устида ҳокимлик аломати бўлиши керак. 11 Ҳар ҳолда, Раббимиз назарида хотин эркакдан мустақил эмас ва эркак ҳам хотиндан мустақил эмас. 12 Хотин эркакдан яратилгани тўѓри, лекин эркак хотиндан дунёга келиши ҳам тўѓри. Зотан ҳамма нарса Худодандир. 13 Ўзларингиз ўйлаб кўринглар: хотин бошини ёпмай Худога ибодат қилиши адаб юзасиданми? 14 Ҳркак сочларини ўстирса, бу унга шараф бўлмаслигини табиатнинг ўзи ҳам сизга ўргатади-ку! 15 Лекин хотин сочларини ўстирса, бу у учун шарафдир; чунки соч унга ёпқич ўрнида берилган. 16 Агар бирор киши бу ҳақда баҳслашмоқчи бўлса, билсинки, бизда ҳам, Худонинг бирон жамоатида ҳам бундай одат йўқ. 17 Ҳнди буларни тақдим этиб, сизларни мақтамайман. Мана, сизларнинг йиѓилишларингиз фойдали эмас, зарарли бўлиб қолибди-ку! 18 Аввало, имонлилар жамоати йиѓилганда орангизда низолар бўлганини эшитяпман ва бунга қисман бўлса ҳам ишонаман. 19 Орангизда нотўѓри фикрлар ёйилмаса бўлмайди, ана шундагина тўѓри фикр қилувчилар билиниб қолади. 20 Сизлар бир жойда овқатланишга йиѓилганингизда, Раббимизнинг кечлигини қутлаётганга ўхшамайсизлар. 21 Ҳар ким бошқаларни кутмай, ўз овқатини еб юборади. Шу туфайли бири оч қолади, бошқаси эса маст бўлади. 22 Наҳотки ейиш ва ичиш учун уйларингиз бўлмаса? Ёки Худонинг жамоатини писанд қилмай, йўқсилларни хижолатда қолдирмоқчимисизлар? Сизларга яна нима айтайин? Сизларни мақтайми? Йўқ, бу хусусда сизларни мақтамайман. 23 Мен сизларга топширган йўл-йўриқни Раббимнинг Ўзидан олганман: Раббимиз Исо хоинона тутиб берилган кечада нонни олди, 24 шукрона айтиб синдирди ва деди: «Олиб енглар, бу сизлар учун синдирилган Менинг танамдир. Буни Мени эслаб туриш учун қилиб туринглар». 25 Шунингдек, кечки овқатдан кейин косани олиб деди: «Бу коса Менинг қоним билан тасдиқланган Янги Аҳддир. Ундан ҳар дафъа ичганингизда, буни Мени эслаб туриш учун қилинглар». 26 Шундай қилиб, сизлар бу нонни ҳар дафъа еганингизда, бу косадан ичганингизда, Раббимиз келгунига қадар Унинг ўлимини эълон этган бўласизлар. 27 Кимда-ким нолойиқ тарзда бу нонни еса ёки Раббимиз косасидан ичса, Раббимизнинг танаси ва қонига қарши гуноҳ қилган бўлади. 28 Шунинг учун инсон ўз-ўзини имтиҳон қилсин, шундан сўнг нондан есин ва косадан ичсин. 29 Кимки нолойиқ тарзда еб-ичса, еб-ичиб ўзини ўзи маҳкум қилади, чунки у Раббимизнинг танасини писанд қилмаган. 30 Ана шу сабабдан сизларнинг кўпингиз заиф ва хастасизлар, ҳатто ўлганлар ҳам оз эмас. 31 Агар ўз-ўзимизни ҳукм этганимизда эди, маҳкум бўлмас эдик. 32 Дунё билан бирга маҳкум бўлмаслигимиз учун, Раббимиз ҳозирдан бизни ҳукм қилиб, адабимизни беряпти. 33 Шундай қилиб, биродарларим, кечликка йиѓилганингизда, бир-бирингизни кутиб туринглар. 34 Агар бирор киши оч бўлса, ўз уйида есин; таѓин йиѓилишларингиз маҳкум бўлишингизга сабаб бўлмасин. Қолган масалаларни олдингизга келганимдан кейин тўѓриларман.

1 Коринфликларга 12

1 Ҳй биродарлар, Муқаддас Руҳнинг инъомлари ҳақида бехабар қолишингизни истамайман. 2 Ҳсингиздами, сизлар бутпараст бўлган вақтингизда гунг бутларга сажда қилар ва жуда маҳлиё бўлар эдингизлар. 3 Шунинг учун сизларга шуни билдиряпманки, Худонинг Руҳидан илҳом олаётган ҳеч ким Исога лаънат айтмайди, шунингдек, ҳеч ким Муқаддас Руҳ илҳомисиз Исони Раббим деб айта олмайди. 4 Руҳий инъомлар ҳар хилдир, Руҳ эса биттадир. 5 Хизматлар ҳар хилдир, Раббимиз эса биттадир. 6 Руҳий таъсирлар ҳар хилдир, лекин ҳаммада ҳар қандай таъсирни вужудга келтирган ягона Худодир. 7 Муқаддас Руҳ умумий манфаат учун ҳар кимда алоҳида фаолият кўрсатади. 8 Биров Руҳ илҳоми билан ҳикматли каломни айтади, бошқасига ўша Руҳ билимли гапиришни ато этади. 9 Ўша Руҳ бировга имон кучи, бошқасига эса шифокорлик инъомларини бахш этади. 10 Бировга мўъжизакорлик кучлари, бошқасига башоратгўйлик, яна бошқасига руҳларнинг фарқига бориш қобилияти насиб этади. Бирига турли тилларда гапириш, бошқасига бу тилларни таъбир қилиш илҳоми келади. 11 Буларнинг ҳаммаси эса ўша битта Руҳ таъсирида содир бўлади, Руҳ Ўзи хоҳлагани бўйича, бу қобилиятларни ҳар кимга алоҳида тақсимлайди. 12 Бир баданда кўп узв бор. Баданнинг узвлари кўп бўлса-да, улар бир баданни ташкил этади. Масиҳ жамоати ҳам шундайдир. 13 Биз ким бўлишимиздан қатъи назар – яҳудийми, юнонми, қулми, эркинми – ҳаммамиз бир бадан бўлиш учун ўша битта Руҳга чўмганмиз ва ҳаммамиз ўша битта Руҳдан ичганмиз. 14 Бадан бир эмас, кўп узвдан иборат. 15 Агар оёқ: «Мен қўл бўлмаганим учун баданга тегишли эмасман», – деса-да, баданга тегишли бўлмай қоладими? 16 Агар қулоқ: «Мен кўз бўлмаганим учун баданга тегишли эмасман», – деса-да, баданга тегишли бўлмай қоладими? 17 Агар бутун бадан кўз бўлса эди, эшитиш қаерда қолар эди? Агар бутун бадан қулоқ бўлса эди, ҳид билиш қаерда қолар эди? 18 Шундай қилиб, Худо узвларнинг ҳар бирини баданда истаганича қўйди. 19 Агар ҳаммаси биргина узв бўлса эди, бадан қаерда қолар эди? 20 Хулласи калом, узвлар кўп, бадан эса бирдир. 21 Кўз қўлга: «Сен менга керак эмассан», – ёки бош оёқларга: «Сизлар менга керак эмассизлар», – деб айтолмайди. 22 Аксинча, баданнинг заифроқ кўринган узвлари жуда керакли. 23 Баданимизнинг эътиборсизроқ кўринган узвларига айниқса эътибор берамиз. Кўримсиз узвларимизга эса яна кўпроқ зеб берамиз. 24 Лекин хушбичим узвларимизнинг бунга эҳтиёжи йўқ. Худо эса баданни мувофиқлаштириб яратди, етишмаган узвга алоҳида эътибор берди. 25 Шу тариқа баданда бўлиниш бўлмайди, лекин бутун узвлар бир-бирига бир хил ѓамхўрлик қиладилар. 26 Агар бир узв азоб чекса, бутун узвлар у билан бирга азоб чекади. Агар бир узв юксалса, бутун узвлар у билан бирга севинадилар. 27 Сизлар эса Масиҳнинг баданисизлар, Унинг айрим-айрим узвларисизлар. 28 Шу тариқа, Худо имонлилар жамоатига, биринчидан, ҳаворийларни, иккинчидан, пайѓамбарларни, учинчидан, муаллимларни тайинлаб берди. Кейин баъзиларга мўъжиза кўрсатиш қобилияти, шифокорлик кучлари, ёрдам бериш, бошқариш, турли тилларда гапириш қобилиятларини берди. 29 Ҳаммаси ҳавориймикин? Ҳаммаси пайѓамбармикин? Ҳаммаси муаллиммикин? Ҳаммаси мўъжиза кўрсатармикин? 30 Ҳаммасида шифокорлик кучлари бормикин? Ҳаммаси номаълум тилларда гапирармикин? Ҳаммаси бу тилларни таъбир қилармикин? 31 Сизлар яхшиси, аълороқ инъомларга қизиқинглар. Ҳнди мен сизларга энг олий йўлни кўрсатаман.

1 Коринфликларга 13

1 Агар мен инсонларнинг ва фаришталарнинг тилларида гапирсам-у, лекин севгим бўлмаса, жаранглайдиган мис чолѓу, янграйдиган занг бўлиб қоламан. 2 Агар башоратгўй бўлсам, агар бутун сирлардан воқиф бўлиб, ҳар қандай илмни билсам, агар тоѓларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарса эмасман. 3 Агар бутун ер-мулкимни тақсимлаб берсам, ҳатто баданимни ёндиришга топширсам-у, лекин севгим бўлмаса, менга ҳеч фойдаси йўқ. 4 Севги сабрли ва кўнгилчандир. Севги ҳасад қилмас, кеккаймас, шишинмас. 5 Севги бебошлик қилмас, худбинлик қилмас, аччиқланмас, кек сақламас. 6 Севги ноҳақликка севинмас, аксинча, ҳақиқат ила шод бўлур. 7 Севги ҳар нарсани кўтарар, ҳар йўлда ишонч ҳосил қилар, ҳар шароитда умид сақлар, ҳар нарсага тоқат қилар. 8 Севги асло адо бўлмас. Пайѓамбарлар башорати бўлса, тамом бўлѓуси. Тиллар бўлса, жим бўлѓуси. Билим бўлса, бартараф бўлѓуси. 9 Бизнинг билимимиз ҳали тўлиқсиз, башорат қилишимиз тўлиқсиздир. 10 Камолот келганда эса, тўлиқсиз нарса бартараф бўлажак. 11 Мен бола бўлганимда, бола каби гапирар, бола каби фикр қилар, бола каби муҳокама қилар эдим. Вояга етгач, болаликни қолдирдим. 12 Шу сингари, биз ҳозир гўё хира ойнага қарагандек кўряпмиз, лекин у вақтда юзма-юз кўражакмиз. Ҳозир мен қисман биляпман, лекин у вақтда ўзим билинганим каби билажакман. 13 Ҳндиликда бу уч нарса қолади: ишонч, умид, севги. Севги эса энг аълосидир.

1 Коринфликларга 14

1 Севгининг пайидан бўлинглар, шунингдек, Руҳнинг инъомларини олиш, айниқса башорат қилиш учун ѓайрат қилинглар. 2 Ким номаълум тилда гапирса, инсонларга эмас, Худога гапиради; чунки уни ҳеч ким тушунмайди. У Худо Руҳидан илҳомланиб, сирларни гапиради. 3 Башорат қилувчи бўлса, одамларга ўгит-насиҳат бериб, тингловчиларни руҳан озуқалантиради. 4 Номаълум тилда гапирувчи ўзини ўзи яшнатади, башорат қилувчи эса имонлилар жамоатини яшнатади. 5 Ҳнди сиз ҳаммангиз номаълум тилларда гапиришингизни истайману, лекин башорат қилишингизни янада кўпроқ истайман. Номаълум тиллар имонлилар жамоатининг манфаати учун таъбир этилмаса, башорат қилувчи номаълум тилда гапирувчидан афзалроқдир. 6 Хўш, биродарлар, мен сизларнинг олдингизга келиб, номаълум тилларда гапира бошласаму, бироқ айтганларимнинг маъносини ваҳий, билимли калом, башорат ёки таълимот билан талқин қилмасам, сизларга қандай фойда келтираман? 7 Ҳатто жонсиз чолѓу асбоблари ҳам, масалан, най ёки чанг, фарқли овозлар чиқармаса, най биланми ёки чанг биланми чалаётганини киши қандай билади? 8 Агар карнай ноаниқ овоз чиқарса, жанг учун ким тайёрлана бошлайди? 9 Шунга ўхшаб, агар сизларнинг гапингиз мужмал бўлса, сизни тингловчилар нима гапирганингизни қандай билиб оладилар? Сизлар ҳавога гапиргандай бўласизлар. 10 Дунёдаги тиллар кўп ва хилма-хилдир, улардан бирортаси ҳам маъносиз эмас. 11 Бироқ агар мен бирор тилнинг маъносини тушунмасам, мен у тилни гапираётган учун ажнабийдек туюламан, гапираётган ҳам мен учун ажнабийдир. 12 Модомики сизлар Руҳнинг инъомларига қизиқар экансизлар, имонлилар жамоатини янада яшнатадиган инъомларга интилинглар. 13 Шунинг учун номаълум тилда гапирувчи киши таъбир қилиш инъомини олиш учун ҳам ибодат қилсин. 14 Агар мен номаълум тилда ибодат қилсам, руҳим ибодат қилади, онгим эса самарасиз қолади. 15 Хўп, бундан қандай хулоса чиқараман? Руҳ билан ибодат қилсам, онг билан ҳам ибодат қилишим керак. Руҳ билан қўшиқ айтсам, онг билан ҳам қўшиқ айтишим керак. 16 Акс ҳолда, агар сен руҳий тилда ҳамд-санолар айтсанг, у ерда турган авом халқ сенинг шукрона дуонгга қандай қилиб «омин» дейди? У сенинг нима айтаётганингни тушунмайди-ку! 17 Сен яхши шукур айтсанг ҳам, ўзга киши ибрат ололмайди. 18 Худойимга шукурки, мен ҳаммангиздан кўпроқ номаълум тилларда гапираман. 19 Имонлилар жамоатида эса номаълум тилда сон-саноқсиз сўзлар гапиргандан кўра, бошқаларга насиҳат қилиш учун оқилона беш сўз айтишни афзал биламан. 20 Биродарлар, ўй-фикрда болалардек бўлманглар. Аксинча, ёмонликка нисбатан чақалоқ бўлиб, фикрлашда эса баркамол бўлинглар. 21 Тавротда шундай ёзилган: «Мен ўзга тилларда, ёт оѓизлар-ла Шу халққа сўзлайвераман, Аммо у вақт ҳам Мени тингламаслар, – дейди Худованд». 22 Демак, номаълум тиллар имонлилар учун эмас, балки имонсизлар учун аломатдир. Пайѓамбар башорати эса имонсизлар учун эмас, имонлилар учун аломатдир. 23 Агар бутун имонлилар жамоати бир ерда тўпланиб, ҳамма номаълум тилларда гапира бошласа ва авом халқдан ёки имонсизлардан кимдир у ерга кирса, «Сизлар тентаклик қиляпсизлар», – деб айтмайдими? 24 Лекин агар ҳамма башорат қилаётган бўлса-ю, имонсиз ёки авом халқдан бўлган бир киши кирса, у ҳамма томонидан фош бўлади, ҳамма ҳам уни муҳокама қилади. 25 Шу тариқа унинг дил сирлари ошкор бўлади. У мук тушиб: «Чиндан Худо сизлар билан экан», – деб Худога сажда қилади. 26 Ҳнди биродарлар, бундан нима хулоса чиқарамиз? Бир ерда тўпланганингизда, сизлардан ҳар бирингизда бирор сано бор, бирор таълим бор, бирор тил бор, бирор ваҳий бор, бирор таъбир бор. Буларнинг ҳаммаси имонлилар жамоати яшнаб-гуллаши учун қилинсин. 27 Агар ким номаълум тилда гапирмоқчи бўлса, икки ёки энг кўпи билан уч одам навбат билан гапирсин ва бир киши эса таъбир қилсин. 28 Агарда таъбир қилувчи бўлмаса, номаълум тилда гапирувчи киши имонлилар жамоатида жим турсин, ўзига ва Худога гапирсин. 29 Шунингдек, икки ёки уч пайѓамбар гапирсин, қолганлар эса айтилганларни муҳокама қилсинлар. 30 Агар шу вақт ўтирганлардан бирига ваҳий келса, биринчи гапирган жим бўлсин. 31 Ҳар бирингиз бирин-кетин башорат қила оласизлар, токи ҳамма таълим олиб, барча дадиллансин. 32 Пайѓамбарларнинг руҳлари пайѓамбарларга бўйсунади. 33 Чунки Худо тартибсизлик Худоси эмас, тинчлик Худосидир. Худонинг барча азиз жамоатларида бўлгани каби, 34 сизнинг жамоатларингизда ҳам хотинлар сукут сақласин. Аёлларга сўзга чиқиш учун рухсат берилмаган, лекин Тавротда ҳам айтилишича, итоат этсинлар. 35 Агар бирор нарса ўрганишни истасалар, уйда ўз эрларидан бу ҳақда сўрасинлар. Имонлилар жамоатида хотинга сўзга чиқиш адабсизликдир. 36 Наҳотки Худонинг каломи сиздан чиққан бўлса? Наҳотки у ёлѓиз сизларга етиб борган бўлса? 37 Агар бирор киши ўзини пайѓамбар ёки Руҳ амрида деб ҳисобласа, у шуни англасинки, сизларга ёзганларим Раббимиз амридир. 38 Лекин ким буни англамас экан, англамай қўяқолсин. 39 Хуллас, эй биродарлар, башорат қилишга ѓайрат билан интилинглар, номаълум тилларда гапиришга эса тўсқинлик қилманглар. 40 Фақат ҳар нарса адаб ва тартиб билан содир бўлсин.

1 Коринфликларга 15

1 Биродарлар, мен сизларга эслатмоқчиман: ўзим Инжил Хушхабарини сизларга етказган эдим, сизлар эса уни тан олиб, унга қаттиқ умид боѓладингизлар. 2 Агар менинг каломимга қаттиқ риоя қилсангизлар, бу калом орқали нажот топасизлар. Акс ҳолда эътиқодингизнинг асоси йўқ. 3 Мен Худодан қабул қилганимни дастлаб сизларга топширган эдим, яъни Муқаддас Битикларга мувофиқ, Масиҳ гуноҳларимиз учун ўлди, 4 яна Муқаддас Битикларга мувофиқ, У кўмилди ва учинчи куни тирилди. 5 Аввал У Кифага, сўнгра ўн икки шогирдига кўринди. 6 Ундан кейин бир вақтнинг ўзида беш юздан кўпроқ биродарга кўринди. Улардан аксарияти ҳозирга қадар тирик, баъзилари эса дунёдан кўз юмиб кетганлар. 7 Ундан сўнг Масиҳ Ёқубга ва қолган бутун ҳаворийларга кўринди. 8 Ҳаммадан кейин эса чала туѓилган болага ўхшайдиган менга ҳам кўринди. 9 Мен ҳаворийларнинг энг арзимайдиганиман, ҳаворий деб аталишга ҳам лойиқ эмасман. Чунки мен Худонинг жамоатини таъқиб этар эдим. 10 Ҳнди эса нимаики бўлган бўлсам, Худонинг инояти билан бўлдим; Унинг менга кўрсатган инояти пучга чиқмади, зеро мен ҳаворийларнинг ҳаммасидан кўпроқ меҳнат қилдим. Аслида меҳнат қилган ўзим эмас, балки менга ёр бўлган Худо иноятидир. 11 Қандай бўлмасин, хоҳ мен воизлик қилсам, хоҳ улар – ваъзимиз бир хил ва сизларнинг имонингиз ҳам бир хилдир. 12 Демак, Масиҳ ўликлар ичидан тирилди, деб оламга очиқ эълон қилинмоқда. У ҳолда қандай қилиб баъзиларингиз: ўликлар тирилмайди, деб айтяпсизлар? 13 Агар ўликлар тирилмас экан, унда Масиҳ ҳам тирилмаган демакдир. 14 Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, у ҳолда бизнинг хабаримиз ҳам, сизнинг имонингиз ҳам беҳудадир. 15 Бундай ҳолда Худонинг ёлѓон шоҳидлари ҳам бўлар эдик; чунки биз «Худо Масиҳни тирилтирди», деб шаҳодат бериб юрибмиз. Агар ҳақиқатан ўликлар тирилмас экан, унда Худо Масиҳни ҳам тирилтирган эмас. 16 Ҳа, агар ўликлар тирилмас экан, унда Масиҳ ҳам тирилмаган демакдир. 17 Агар Масиҳ тирилмаган бўлса, сизларнинг имонингиз бефойда, сизлар ҳали ҳам гуноҳга ботгансизлар. 18 У ҳолда Масиҳга умид боѓлаб кўз юмганлар ҳам абадий ҳалокатга учрайдилар. 19 Агар биз ёлѓиз бу ҳаёт учун Масиҳга умид боѓлаган бўлсак, биз энг бахтсиз инсонлар эканмиз. 20 Ваҳоланки, Масиҳ чинакамига тирилди! У биринчи бўлиб тирилди, қолган марҳумларга намуна бўлди. 21 Ўлим бир инсон орқали дунёга кирди. Шунга ўхшаб, ўликларнинг тирилиши ҳам бир Инсон орқали содир бўлади. 22 Одам Атонинг фарзанди бўлган барча ўладилар. Худди шундай: Масиҳнинг фарзанди бўлган барча тириладилар. 23 Ҳар ким ўз навбати билан тирилади: биринчиси, тирилганларнинг илѓори – Масиҳ, кейин Унинг оламга қайтишида Масиҳ уммати бўлганлар тирилади. 24 Бундан сўнггина, яъни Масиҳ ҳар қандай бошқарма, ҳокимият ва қудратни тугатиб, салтанатни Ота – Худога топширгандан кейингина охират бўлади. 25 Худо бутун душманларни Масиҳнинг оёѓига йиқитмагунига қадар, Масиҳ ҳокимлик қилиши керак. 26 Шунда охирги душман – ўлим ҳам барҳам топади. 27 Ҳа, Худованд борлиқни Масиҳнинг оёқлари остига ташлаб, Унга тобе қилди. Гарчи Забурда «Борлиқ Унга тобе бўлди», – дейилса-да, бундан борлиқни Унга тобе қилган Худо истиснодир. 28 Ҳамма нарса Унга тобе бўлгандан кейингина Ўѓил ҳам Ўзига ҳамма нарсани тобе қилдирган Отага тобе бўлади, токи Худо ҳамманинг ҳаммаси бўлсин. 29 Агар тирилиш бўлмаса, ўликлар номидан сувга чўмиб имон келтирганлар бундан қандай фойда кутадилар? Агар ўликлар мутлақо тирилмайдиган бўлса, у ҳолда бу кишилар нега марҳумлар номидан сувга чўмар эканлар? 30 Нима учун бизлар ҳар соатда хавф-хатарлар билан рўбарўмиз? 31 Ҳй биродарларим, мен сизлар туфайли Раббимиз Исо Масиҳдан топган ифтихорим билан айтаманки, мен ҳар кун ўляпман! 32 Мен Ҳфес шаҳрида ваҳший ҳайвонлар билан курашдим. Агар буни фақат инсоний умид учун қилганимда эди, менга қандай наф бўларди? Агар ўликлар тирилмас экан, майли, «келинг, еб-ичайлик, чунки эртага ўламиз!» 33 Лекин адашманглар: «Ёмон одамлар тўдаси яхши ахлоқни бузар экан». 34 Ҳнди лозим бўлганидай ўзингизга келинглар, гуноҳ қилманглар! Сизлар номус қиласиз, деб айтяпманки, сизлардан баъзи кишилар Худони билмайдилар. 35 Ҳҳтимол, бирор киши шундай айтади: ўликлар қандай қилиб тирилар экан? Қандай жисм билан пайдо бўлар экан? 36 Ҳй нодон! Сенинг эккан уруѓинг агар ўлмаса, тирилмайди-ку. 37 Ҳкин экканингда бўлажак жисмни эмас, балки буѓдой ёки бошқа бирор экиннинг қуп-қуруқ уруѓини экасан. 38 Худо эса уруққа Ўзи истаганича жисм баѓишлайди, ҳар бир уруѓдан алоҳида жисмни ҳосил қилади. 39 Ҳар қандай эт ҳам бир хил эмас; лекин инсонларнинг эти бошқа, ҳайвонларнинг эти бошқа, қушларнинг эти бошқа, балиқларнинг эти бошқа. 40 Самовий ва дунёвий жисмлар ҳам бор. Лекин самовий жисмларнинг кўрки бошқа, дунёвийларники бошқа. 41 Қуёшнинг кўрки бошқа, ойнинг кўрки бошқа ҳамда юлдузларнинг кўрки бошқа. Кўркига қараб юлдуз юлдуздан фарқ қилади. 42 Ўликларнинг тирилиши ҳам бунга ўхшайди: тана ўткинчи бўлиб экилади-ю, ўлмайдиган бўлиб тирилади. 43 Тушкунликда экилади-ю, улуѓворлик билан тирилади; заифликда экилади-ю, қудрат билан тирилади. 44 Моддий бадан экилади, руҳий бадан тирилади. Моддий жисмлар бор бўлганидек, руҳий жисмлар ҳам бор. 45 Тавротда ёзилишича: «Биринчи одам – Одам Ато тирик жон бўлди». Охирги Одам эса ҳаётбахш Руҳ бўлди. 46 Кўрамизки, биринчи навбатда руҳий эмас, моддий бадан келади. Руҳий бадан кейинроқ келади. 47 Биринчи одам ердан, яъни тупроқдан пайдо бўлган. Иккинчи Одам [Раббимиз Исо] эса осмондан тушган. 48 Тупроқдан яралган илк одам қандай бўлса, бошқа одамлар ҳам шундайдир. Самовий Одам қандай бўлса, самовийлар ҳам шундайдир. 49 Биз тупроқдан яралган одамга қандай ўхшасак, самовий Одамга ҳам шундай ўхшаб кетамиз. 50 Ҳй биродарлар, сизларга шуни айтяпманки, фоний махлуққа Худонинг Шоҳлигидан мерос насиб этмайди. Ўткинчи махлуқ ўлмасликдан улуш ололмайди. 51 Мана, мен сизларга бир сир айтяпман: ҳаммамиз ўлмаймиз-у, аммо ҳаммамиз ўзгариб кетамиз. 52 Тўсатдан, кўз очиб юмгунча, охирзамон карнайи чалинганда ўзгариб кетамиз. Ҳа, карнай чалинади ва шу онда марҳумлар яна ҳеч ўлмайдиган бўлиб тириладилар. Шунда биз, ҳаёт бўлганлар ҳам ўзгариб кетамиз. 53 Бу ўткинчи баданимиз чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган вужудга бурканиши керак. 54 Бу ўткинчи бадан чиримайдиган, бу ўладиган вужудимиз ўлмайдиган бўлиб қолган пайтда, қуйидаги Таврот оятлари амалга ошади: «Ўлим ѓалаба билан ютилди. 55 Ҳй ўлим, сенинг нишинг қаерда? Ҳй дўзах, сенинг зафаринг қаерда?» 56 Ўлимнинг ниши гуноҳдир. Гуноҳнинг қуввати эса Илоҳий Қонун орқали намоён бўлади. 57 Лекин Худога шукр! У Раббимиз Исо Масиҳ орқали бизга ѓалаба бахш этган. 58 Шунинг учун, эй севимли биродарларим, қаттиқ ва маҳкам туринглар. Ҳамиша Раббимиз хизматида бўлиб, янада ѓайратли бўлинглар. Шуни билингларки, Раббимиз йўлида қилган меҳнатингиз фойдасиз бўлмайди.

1 Коринфликларга 16

1 Ҳнди азизлар учун иона тўплашга келсак, сизлар худди Галатиядаги Масиҳ жамоатларига тайинлаганимга амал қилинглар. 2 Ҳафтанинг биринчи кунида ҳар бир одам ўз қўлидан келганича бир миқдор пулни олиб қўйсин, токи олдингизга келганимда, пул йиѓишга ҳожат қолмасин. 3 Мен олдингизга келгач, сизлар муносиб кўрган кишиларга мактублар бериб, эҳсонларингизни Қуддусдаги имонлиларга топшириш учун юбораман. 4 Агар менинг ҳам боришим зарур бўлса, улар билан бораман. 5 Мен Македониядан ўтганимдан кейин, сизнинг олдингизга бораман; чунки Македония орқали ўтиб бораман. 6 Балки ёнингизда бир оз қоларман ёки ҳатто қишни ўтказарман, сўнг сизлар мени кетадиган жойимга кузатарсизлар. 7 Чунки бу дафъа сизлар билан йўл-йўлакай кўришиб кетишни истамайман. Худо хоҳласа, ёнингизда бир қанча вақт қолиш умидидаман. 8 Лекин Ҳосил байрамига қадар Ҳфес шаҳрида қоламан. 9 Чунки у ерда таъсирчан фаолият кўрсатишим учун менга кенг эшик очилди. Аммо менга қарши чиққанлар ҳам кўп. 10 Агар Тимўтий олдингизга келса, у орангизда хотиржам бўлиб юриши учун эътибор беринглар. Чунки у менга ўхшаш Раббимиз хизмати билан машѓул. 11 Ҳеч ким уни эътиборсиз қолдирмасин. У менинг олдимга ҳам келсин, уни эсон-омон кузатиб юборинглар, уни мен биродарлар билан кутиб турибман. 12 Биродаримиз Аполлосдан ўз дўстлари билан бирга сизларнинг олдингизга бориш учун кўп илтимос қилдим, бироқ ҳозир боришга ҳеч кўнгли йўқ. Қулай шароит бўлгач, у боради. 13 Ҳушёр бўлинглар, имонда собит туринглар, жасоратли ва кучли бўлинглар. 14 Ҳамма ишларингизни меҳр-муҳаббат билан бажо келтиринглар. 15 Биродарлар, Стефаннинг хонадонини биласизлар: Ахаяда биринчи имон келтирганлар улар бўлиб, азизларга хизмат учун ўзларини топширдилар. Ҳнди сизлардан илтимос қиламан: 16 Бундайларга ва улар билан сафдошу меҳнатдош бўлган ҳар бир кишига эҳтиром қилинглар. 17 Мен Стефан, Фортунат ва Ахаикнинг келганига хурсанд бўлдим, сизларнинг йўқлигингизни улар тўлдирди. 18 Улар менинг ҳамда сизларнинг руҳингизни тинчитдилар. Бундайларни тақдирланглар. 19 Асия вилоятидаги Масиҳ жамоатлари сизларга салом йўллаяптилар. Акил билан Прискилла ва уларнинг уйида йиѓиладиган жамоат сизларга Раббимиздан кўп саломатлик тилайдилар. 20 Бутун биродарлар сизларга салом йўллаяптилар. Муқаддас ўпич билан саломлашинглар. 21 Мен, Павлус, сизларга дуойи салом ёзяпман, бу менинг қўлим. 22 Кимки Раббимиз Исо Масиҳни севмаса, мардуди даврон бўлсин! Маранафа! 23 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин. 24 Мен Исо Масиҳнинг севгиси ила ҳаммангизни севаман. Омин.

2 Коринфликларга 1

1 Худонинг иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен, Павлус ила биродаримиз Тимўтий, Коринф шаҳридаги Худонинг жамоатига, шунингдек, Ахая ўлкаси бўйлаб яшовчи барча Худонинг азизларига салом йўллаймиз. 2 Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин! 3 Ҳар турли тасаллининг манбаи бўлган Худо, марҳаматли Ота, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси Худога ҳамду санолар бўлсин! 4 У бутун ѓам-қайѓуларимиз учун бизга тасалли беради. Шу тариқа ўзимиздек ҳар турли қайѓуларга йўлиққан бошқа одамларни биз Худодан олган тасалли билан овунтира оламиз. 5 Масиҳнинг азоблари бизда қанча кўпаяётган бўлса, Масиҳнинг тасаллиси ҳам бизда шунча кўпаймоқда. 6 Агар биз ѓам-қайѓу чекаётган бўлсак, бу сизлар тасалли ва нажот топишингиз учундир. Ва агар биз тасалли топаётган бўлсак, бу ҳам сизларнинг тасалли топишингиз учундир. Биз чекаётган қайѓуларга ўзингиз ҳам йўлиққанингизда, шу билан тасалли топиб, сабр-тоқат қиласизлар. 7 Сизларга ишончимиз комил, чунки сизлар аламларимизгагина эмас, тасаллимизга ҳам шерик эканингизни биламиз. 8 Ҳй биродарлар, Асия вилоятида бошимизга келган кулфатлардан хабарсиз қолишингизни истамаймиз. Биз ҳаддан ташқари, чидаб бўлмайдиган даражада эзилдик, ҳатто соѓ қолишга умидимизни йўқотган эдик. 9 Ҳа, ўлимга маҳкум бўлганимизни ўз вужудимизда сезардик. Бу шунинг учун бўлдики, биз ўзимизга эмас, балки фақат ўликларни тирилтирувчи Худога умид боѓлайлик. 10 Ҳақиқатан ҳам Худо бизни шундай катта ўлим таҳликасидан қутқарди ва яна қутқаради. Ҳа, У бизни яна қутқаради, деб Ундан қаттиқ умид қиламиз. 11 Чунки сизлар ҳам биз учун ибодат қилишда иштирок этиб келяпсизлар. Шундай кўп кишиларнинг илтижоси туфайли Худо бизга иноят кўрсатди, токи буни яна кўплар билиб, биз туфайли Худога шукр қилсинлар. 12 Бизнинг ифтихор қилишимизнинг сабаби бор, виждонимиз ҳам шундан далолат берадики, биз бу дунёда, хусусан сизлар билан бўлган муносабатимизда инсоний ҳикмат билан эмас, балки Худонинг инояти билан, муқаддаслик билан, Худога мақбул бўлган самимийлик билан ҳаракат қилдик. 13 Биз сизларга нима ёзсак, ўқиб, англаб етинглар, деб ёзамиз. Умид қиламанки, сизлар буларни охиригача англаб етасизлар. 14 Сизлар, қисман бўлса ҳам, бизни англагансизлар ва биласизларки, Раббимиз Исо Масиҳнинг оламга қайтадиган кунида биз сизнинг фахрингиз, сиз эса бизнинг фахримиз бўласизлар. 15 Шу ишонч билан, сизлар иккинчи дафъа фараҳ топинглар деб, олдинроқ сизларнинг ёнингизга келиш ниятида эдим. 16 Сизларнинг олдингиздан Македонияга ўтиш ва Македониядан яна сизларнинг олдингизга қайтиш ниятида эдим, охири сизлар мени Яҳудияга кузатиб қўяр эдингизлар. 17 Шундай ниятим бўла туриб, беқарорлик билан ҳаракат қилдиммикан? Ёки мен гоҳ ҳа-ҳа, гоҳ йўқ-йўқ дегандай, ўзбошимчалик билан ташаббус кўрсатдиммикан? 18 Худо Ўз сўзида туради, шунинг учун бизнинг сизга сўзимиз ҳам гоҳ «ҳа», гоҳ «йўқ» эмас. 19 Биз, яъни мен, Силван ва Тимўтий сизнинг орангизда Худонинг Ўѓли – Исо Масиҳни тарѓиб қилганимизда, буни гоҳ «ҳа», гоҳ «йўқ» деб қилмадик. Масиҳ дегани – «ҳа» дегани. 20 Чунончи Худо қанча ваъдаларни берган бўлса, улар Масиҳ шарофати билан «ҳа» дегандай, «омин» дегандай рўёбга чиқади, токи биз Масиҳ орқали Худони улуѓлайлик. 21 Худонинг Ўзи бизни сизлар билан бирга Масиҳ уммати қилиб, мустаҳкам пойдеворли қилди, Ўзига ажратиб олди, 22 устимизга Ўзининг муҳрини босди, буларнинг гарови қилиб Муқаддас Руҳни юракларимизга жойлаштирди. 23 Ўз жоним ҳақи Худони шоҳидим биламан: сизларни аяганим учун ҳануз Коринфга бора олмадим. 24 Биз гўё сизларнинг имонингиз устидан ҳукмронлик ўрнатаётгандай бўляпмиз. Аслида биз қувонишингиз учун сизларга кўмаклашмоқдамиз. Чунки сизлар имонда маҳкам турибсизлар.

2 Коринфликларга 2

1 Шундай қилиб, мен кўнглимда ёнингизга яна хафагарчилик билан келмасликка қарор қилдим. 2 Агар мен сизларни хафа қиладиган бўлсам, хафа қилганларимдан бошқа кимлар ҳам мени овунтира оларди? 3 Мен ҳам олдиндан шунинг учун сизларга ёздимки, ёнингизга келганимда мени хурсанд қиладиган одамлардан хафагарчилик кўрмайин. Чунки ишончим комилки, менинг севинчим ҳаммангизнинг севинчингиздир. 4 Мен сизларни хафа қилиш учун эмас, балки сизларга бўлган чексиз муҳаббатимни сезишингиз учун чуқур қайѓу ва юрак изтироби ичида ҳамда тўхтовсиз кўз ёшлари билан ёздим. 5 Агар ким хафа қилган бўлса ҳам, мени эмас, муболаѓа қилмасдан айтяпманки, деярли ҳаммангизни хафа қилган бўлади. 6 Хафа қилган одамга кўпчилик томонидан берилган бундай жазо етар. 7 Шунинг учун энди бу одам ҳаддан ортиқ хафа бўлмаслиги учун, уни кечириб тасалли беришингиз маъқулдир. 8 Ҳа, унга бошқатдан муҳаббат қўйишингизни илтимос қиламан. 9 Сизлар ҳар ишда итоатли бўлганингизни амалда билиш учун сизларга ёздим. 10 Бирор кишини бирор нарса хусусида кечирсангизлар, мен ҳам кечираман. Мен кимни кечирган бўлсам (агар кечирадиган бирор нарса бўлса), уни сизлар учун, Масиҳнинг ҳузурида туриб кечирдим. 11 Зинҳор шайтоннинг панд беришига йўл қўймайлик, унинг фитналаридан хабарсиз эмасмиз-ку. 12 Масиҳнинг Хушхабарини етказиш учун Троас шаҳрига келганимда, Раббим менга бир эшик очиб берган эди. 13 Шунга қарамай, руҳим тинч эмас эди, чунки биродарим Титусни у ерда топмаган эдим. Ниҳоят, у ёқдагилар билан хайрлашиб, Македонияга жўнадим. 14 Худога шукр! У бизни доимо Масиҳнинг тантанали юришида олиб бораётир ва биз орқали ҳар ерда Ўз ҳақидаги билимнинг хуш бўйларини тарқатаётир. 15 Биз халос бўладиганларнинг ҳам, ҳалок бўладиганларнинг ҳам орасида Худо шаънига таралаётган Масиҳнинг хуш ҳидимиз. 16 Бу – ҳалок бўладиганлар учун ҳалокатли ўлим ҳидидир, халос бўладиганлар учун эса яшатувчи ҳаёт ҳидидир. Бундай масъулиятга ким лойиқ? 17 Мана биз кўпчилик қилаётгандай, Худонинг каломини бозорга солмаймиз. Аксинча, Худо томонидан юборилган ва Масиҳ хизматида бўлган кишилардек, Худонинг кўзи олдида соф кўнгилдан воизлик қилмоқдамиз.

2 Коринфликларга 3

1 Ўзимизни яна тавсия этишни бошлаймизми? Наҳотки баъзиларга керак бўлгандай, сизлар учун ёки сизлардан тавсияномалар керак бўлди? 2 Бутун инсонлар томонидан тан олинган ва ўқилаётган, бизнинг қалбимизга ёзилган тавсияномамиз – мана сизларсиз. 3 Очиқ кўриниб турибдики, бизнинг хизматимиз орқали ёзилган Масиҳнинг мактуби сизларсиз. Бу сиёҳ билан эмас, балки барҳаёт Худонинг Руҳи билан ёзилган ҳамда тош лавҳаларга эмас, балки инсон қалблари бўлган эт лавҳаларга ёзилган мактубдир. 4 Биз Масиҳ туфайли Худо ҳузурида шундай ишончга сазовормиз. 5 Лекин бунга гўё ўз-ўзимиздан, ўз қобилиятимиз билан муваффақ бўлмаганмиз. Бизнинг қобилиятимиз фақат Худодандир. 6 У бизга Янги Аҳднинг хизматкорлари бўлишдай қобилиятни берди. Бу хизмат эса Қонун ҳарфи асосида эмас, Илоҳий Руҳ асосида содир бўлмоқда. Ҳарф ўлдиради, Руҳ эса ҳаёт баѓишлайди. 7 Таврот даврида Худога хизмат қилувчилар тошга ҳарфма-ҳарф чизилган ва гуноҳкорга мутлақо ўлим келтирадиган Қонун бўйича хизмат қилишлари керак эди. Бу хизматнинг кўрсатмаси шундай улуѓворлик билан келдики, ҳатто Мусонинг нур ёѓилиб турган юзига Исроил ўѓиллари қарай олмас эдилар (ваҳоланки, Мусо юзининг улуѓворлиги ўткинчи эди). 8 Шундай экан, Илоҳий Руҳ бўйича Худога хизмат қилиш йўли янада улуѓворроқ бўлмайдими? 9 Илгари гуноҳкорни маҳкум қилган хизматнинг улуѓворлиги бор эди. Ҳнди эса гуноҳкорнинг оқланишига сабаб бўладиган хизмат бундан чандон улуѓ эмасми? 10 Ҳаммадан улуѓ бўлган нарса ўртага чиққандан сўнг, илгари улуѓ деб билинган нарсанинг улуѓлиги энди ҳечга чиқади. 11 Агар вақтинча жорий бўладиган тузум улуѓворлик билан келган бўлса, унда боқий қолувчи тузум нақадар улуѓворроқдир. 12 Биз бундай умидга молик бўлиб, катта жасорат билан ҳаракат қиляпмиз. 13 Мусо пайѓамбар юзимнинг ўткинчи порлоқлиги тугаганини Исроил ўѓиллари кўрмасин деб, юзига парда ёпган эди. Биз унга ўхшамаймиз. 14 Уларнинг зеҳнлари ўтмаслашиб кетди. Чунки бугунга қадар Қадимги Аҳдни ўқиш вақтида, ўша парда турибди. Парда кўтарилмаган, у ёлѓиз Масиҳ орқали бартараф бўлади. 15 То бугунга қадар Мусонинг китобини ўқиш вақтида уларнинг юракларини парда ёпиб турибди. 16 Фақат Раббимиз Исога илтижо қилганда бу парда олиб ташланади. 17 Раббимиз – Руҳдир. Раббимизнинг Руҳи қаерда бўлса, ўша ерда эркинлик бор. 18 Биз ҳаммамиз очиқ юзимиз билан, кўзгуга қарагандай, Раббимизнинг улуѓворлигига қараб турибмиз. Улуѓворликдан улуѓворликка ўтганимиз сари, Раббимизнинг суратига томон ўзгармоқдамиз; бу эса Раббимизнинг Руҳи орқали содир бўлмоқда.

2 Коринфликларга 4

1 Биз Худонинг марҳамати билан бундай хизматга мушарраф бўлиб, умидсизланмаймиз. 2 Лекин сирли ва уят ишларни рад этиб, ҳийла билан ҳаракат қилмаймиз, Худонинг каломини бузмаймиз. Ҳақиқатни очиқ-ойдин қилиб, Худо ҳузурида ўзимизни ҳар бир инсоннинг виждонига тақдим этамиз. 3 Бордию Хушхабаримиз ёпиқ бўлса, у ҳалок бўладиганлар учун ёпиқдир. 4 Худонинг тасвири бўлган Масиҳнинг улуѓвор Хушхабарининг нурини одамлар кўрмасин деб, бу дунёнинг тангриси имонсизларнинг зеҳнларини кўр қилган. 5 Биз эса ўзимизни эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳни тарѓиб қилмоқдамиз; биз – Исо йўлида сизларнинг қулларингизмиз, холос. 6 Худо ибтидода: «Қоронѓуликдан нур порласин», – деб қандай буюрган бўлса, энди Ўзининг нури билан бизнинг юракларимизни ҳам шундай ёритди, Исо Масиҳ сиймосида порлаб турган Ўзининг улуѓворлигини бизга кўрсатди. 7 Бу улуѓвор хазинани эса биз сопол идишларда олиб юрибмиз, токи бу олий қудрат бизга эмас, Худога мансуб эканлиги кўриниб турсин. 8 Биз ҳар томонлама жабрланамиз, лекин эзилмаймиз. Мушкул аҳволда қолдик, аммо умидимизни йўқотмаймиз. 9 Қувѓинга учраймиз, лекин иложсиз эмасмиз. Ерга қулаймиз, аммо яксон бўлмаймиз. 10 Исонинг ҳаёти баданимизда намоён бўлиб турсин деб, Унинг ўлимини доим баданимизда олиб юрибмиз. 11 Бизнинг фоний баданимизда Исонинг ҳаёти намоён бўлсин деб, биз, тириклар Исо учун ҳамиша ўлимга топширилмоқдамиз. 12 Шундай қилиб, ўлим бизда, ҳаёт эса сизда амал қилмоқда. 13 Забурда: «Ишонганим учун гапирдим», – деб ёзилган. Биз худди шу имоннинг руҳига эгамиз ва ишонганимиз учун гапирамиз. 14 Биламизки, Раббимиз Исони тирилтирган Худо бизни ҳам Исо билан бирга тирилтиради ва сизлар билан бирга Ўз ҳузурида турѓизиб қўяди. 15 Буларнинг ҳаммаси сизлар учун содир бўлмоқда, токи Худонинг инояти яна кўпдан-кўп одамларга ўтсин, шу тариқа Худонинг ҳамду саноси янада ошиб, тиллардан тушмайдиган бўлсин. 16 Шунинг учун ҳам умидсизланмаймиз. Гарчи зоҳирий вужудимиз ҳар қанча хазон бўлаётган бўлса-да, ботиний вужудимиз кундан-кунга янгиланяпти. 17 Бу ўткинчи ва арзимас қайѓуларимиз биз учун ҳаддан ташқари ажиб, катта ва абадий улуѓворлик ҳосил қилади. 18 Чунки биз кўзга кўринадиган нарсаларга эмас, кўзга кўринмайдиган нарсаларга қараймиз. Кўринадиганлари муваққат, кўринмайдиганлари эса абадийдир.

2 Коринфликларга 5

1 Биз биламизки, бу фоний уйимиз, бу кулбамиз хароб бўлгандан кейин, Худо бизга мангу бир уй, қўл билан қурилмаган осмондаги маконни беради. 2 Биз самовий масканимизга бурканишни соѓиниб, оҳ чекиб юрибмиз. 3 Ўшанда шундай бурканган бўлиб, бошқа яланѓоч кўринмаймиз. 4 Дунёвий кулбада бўлгунимизча, истибдод остида оҳ-нола чекяпмиз. Бу кулбадан чиқишни истамасак-да, самовий вужудга бурканишни орзу қиламиз, чунки ўшанда бу фонийлик боқий ҳаётга тамоман ѓарқ бўлажак. 5 Айнан шунинг учун Худо бизни яратган ва бунинг гарови қилиб бизга Муқаддас Руҳни ато қилган. 6 Шунинг учун биз доимо хотиржаммиз. Биламизки, бу баданда жойлашгунимизча, Раббимиздан узоқда қолган ѓариблармиз. 7 Биз кўриш билан эмас, эътиқод билан яшаймиз. 8 Ҳа, хотиржаммиз ва иложи бўлса, баданимиз ѓурбатсаросидан чиқиб, Раббимиз ҳузуридаги ватанга кўчишни хоҳлаймиз. 9 Лекин хоҳ ватанда, хоҳ ѓурбатда жойлашсак, Раббимизга мақбул бўлиш учун жонбозлик қиламиз. 10 Чунки ҳаммамиз баданда яшаган пайтда қилган яхши ёки ёмон ишларимизга яраша қисматимизни олиш учун, Масиҳнинг ҳукм курсиси олдида ҳозир бўлажакмиз. 11 Биз Худодан қўрқишнинг нималигини англаганимиздан кейин, бошқа одамларни ҳам Унга ишонтирмоққа тиришамиз. Худога эса биз аёнмиз ва умид қиламанки, сизларнинг виждонингизга ҳам аёнмиз. 12 Ўзимизни сизларга қайта тақдим этмаяпмиз. Лекин қалбидан кўра ташқи қиёфаси билан мақтанаётганларга тегишли жавоб беринглар деб, биз билан мақтаниш имкониятини сизларга беряпмиз. 13 Биз ақлдан оздикми? Унда бу Худо учун. Ақлли гапиряпмизми? Унда бу сизлар учун. 14 Ахир, Масиҳнинг севгиси бизни қамраб оляпти-ку! Агар ҳамма одамлар учун Биттаси ўлган бўлса, бу ҳаммаси ўлгани демак, деган хулосага келдик. 15 Масиҳ ана шу мақсадда ҳамма учун ўлди, токи яшаётганлар энди ўзлари учун эмас, балки ўзлари учун ўлган ва тирилган Масиҳ учун яшасинлар. 16 Шунинг учун биз энди ҳеч кимни инсоний фикр билан қадрламаймиз. Агар Масиҳни илгари инсоний фикр бўйича билган бўлсак, бундан кейин яна бундай билмаймиз. 17 Бинобарин, ким Масиҳга тегишли бўлса, у янги ижоддир. Қадимги ҳолат ўтиб кетди, энди [ҳаммаси] янги бўлди. 18 Буларнинг ҳаммасига Худо сабаб бўлди. У Масиҳ орқали бизни Ўзи билан яраштирди ҳамда одамларни Худо билан яраштириш хизматини бизга берди. 19 Ҳа, Худо Масиҳ вужудида бўлиб дунёни Ўзи билан яраштирди, одамларнинг гуноҳларини ҳисобга олмади. Бу ярашиш тўѓрисидаги хабарни етказишни эса бизга топширди. 20 Шундай қилиб, биз Масиҳ учун элчилик қиляпмиз, Худо биз орқали инсонларга мурожаат этяпти. Биз Масиҳ номидан ёлворяпмиз: Худо билан ярашинглар! 21 Худо бизни Ўзига маъқул, солиҳ деб билиш учун, гуноҳни ҳеч билмаган Масиҳни биз учун гуноҳга айлантирди.

2 Коринфликларга 6

1 Худонинг ҳамкорлари сифатида, Унинг иноятини бефойда қабул қилмасликни сизлардан илтимос қиламиз. 2 Чунки Худо Тавротда шундай деяпти: «Мақбул вақтда сени эшитдим, Нажот кунида сенга ёрдам бердим». Мана энди мақбул вақт келди! Мана энди нажот куни келди! 3 Хизматимиз қораланмасин деб, ҳеч кимга ҳеч қандай халақит бермаймиз. 4 Худонинг хизматкорлари сифатида ўзимизни ҳамма соҳада ибрат қилиб кўрсатамиз: чексиз сабр-тоқатда, ѓам-қайѓуларда, танқисликларда, тангликларда, 5 зарбалар остида, зиндонларда, тўполонларда, заҳматларда, уйқусизликда, рўза тутишда, 6 покликда, доноликда, тўзимлиликда, меҳрибонликда, Муқаддас Руҳ кучида, самимий муҳаббатда. 7 Ҳақиқат каломини айтиб, Худонинг қудратига суяниб, ўнг ва сўл қўлда солиҳлик қуролларини тутиб юрибмиз. 8 Шараф ва иснодга, ҳақорат ва мақтовга дуч келяпмиз. Бизни алдамчи ҳисоблайдилар, аммо ҳақиқатгўймиз. 9 Номаълуммиз, аммо бизни ҳамма билади. Бизни ўлган деб ҳисоблайдилар, аммо мана, тирикмиз. Бизни жазога тортяптилар, аммо ўлмаяпмиз. 10 Бизни хафа қиляптилар, аммо доимо хурсандмиз. Ўзимиз камбаѓалмизу, кўп кишиларни бойитамиз. Ҳеч нарсамиз йўѓу, аммо ҳамма нарсага эгамиз. 11 Ҳй коринфликлар, сизлар учун тилимиз ечилди, юрагимиз кенг очилди. 12 Бизнинг кўнглимиз сизлар учун тор эмас, лекин ўзларингизнинг кўнглингиз жуда тор экан! 13 Бунинг бараварига – болаларимга гапираётгандек гапиряпман – сизлар ҳам кўнглингизни кенгроқ қилинглар-чи! 14 Имонсизлар билан нораво шериклик қилманглар. Солиҳлик билан қонунсизлик орасида қандай алоқа бор? Ёки нур билан қоронѓилик орасида қандай умумийлик бўлиши мумкин? 15 Масиҳ билан алайҳиллаъна орасида қандай келишув бўла олади? Ёки имонли билан имонсиз орасида қандай шериклик бўлиши мумкин? 16 Худо маъбади билан бутлар орасида қандай мувофиқлик бор? Сизлар эса барҳаёт Худонинг маъбадисизлар. Худо Тавротда айтганидек: «Мен улар ичра маскан қилиб, Ўрталарида юргайман. Уларнинг Худоси бўлурман, Улар эса Менинг халқим бўлур». 17 Бинобарин, Худованд яна шундай деган: «Уларнинг орасидан чиқинглар, Улардан айрилиб кетинглар, Нопокка эса қўл тегизманглар; Шунда Мен сизларни қабул қилурман. 18 Мен сизларга Ота бўлурман, Сизлар эса Менга ўѓилу қиз бўлурсиз, – дейди Худованд, Сарвари коинот».

2 Коринфликларга 7

1 Ҳй севикли биродарларим, Худо бизга бундай улуѓ ваъдаларни берган экан, бадан ва руҳимизни булѓовчи ҳар қандай мурдорликдан ўзимизни тозалаб, Худодан қўрқиб яшаб, бутунлай муқаддас бўлайлик. 2 Қалбингиздан бизларга жой беринглар. Биз ҳеч кимга озор бермадик, ҳеч кимга зиён келтирмадик, ҳеч кимдан манфаат кўзламадик. 3 Сизларга таъна қилиб айтмаяпман. Чунки олдин ҳам айтганимдек, ўлишми, қолишми, сизлар бизнинг дилимиздасизлар. 4 Сизларга ишончим комил, ифтихорим катта. Қайѓу-аламларимиз қанча бўлмасин, менинг дилим тасаллига тўлиб-тошади, беҳад севинаман. 5 Ҳатто Македонияга келганимиздан кейин ҳам танамизга ҳеч қандай роҳат тополмадик, аксинча, ҳар томонлама сиқилган эдик: ташқаридан ҳужумлар, кўнгилда қўрқувлар бор эди. 6 Лекин тушкунларга тасалли берувчи Худо Титусни ёнимизга юбориб, бизни овунтирди. 7 Биз Титуснинг келгани билангина эмас, балки у сизлардан топган тасалли ҳақида эшитиш билан ҳам юпаниб қолдик. Титус мен учун бўлган қаттиқ соѓинчингиз, тортган оҳларингиз, кўрсатган зўр ѓайратингиз ҳақида бизга хабар бергандан кейин, янада кўпроқ севиндим. 8 Шу сабабдан, мактубим билан сизларни хафа қилган бўлсам ҳам, афсусланмайман. Гарчи олдин у мактубдан қисқа бир муддат сизлар хафа бўлиб, мен пушаймон қилган бўлсам-да, 9 энди севиняпман. Хафа бўлганингиздан эмас, балки хафагарчилик сизларни тавбага келтиргани учун севиняпман. Ҳа, сиз азбаройи Худодан хафа бўлдингизлар, шунинг учун биздан ҳеч қандай зарар кўрмадингизлар. 10 Азбаройи Худо келадиган хафагарчилик ўкинтирмайди, аксинча, одамларни тавбага келтириб, нажот топишига имкон яратади. Дунёда бўладиган хафагарчилик эса фақат ўлимни келтириб чиқаради. 11 Қаранглар, айнан шу сабабли, яъни сизга Худо тақдир этган хафагарчилик сабабли ўзингизни оқлаш учун сизларда қандай ѓайрат пайдо бўлди, қандай ѓазаб, қандай қўрқув, қандай соѓинч, қандай жонбозлик, қандай адолатпарварлик ҳосил бўлди! Ана шуларнинг ҳаммаси билан ўзингизни ҳалолладингизлар. 12 Ҳар ҳолда, менинг сизларга мактуб ёзишимдан мақсад айбловчи ёки айбланувчини белгилаш эмас, балки Худонинг ҳузурида сизлар биз учун қандай ихлосманд эканингизни эслатиш эди. 13 Шу йўсин биз тасалли топдик. Бу топган тасаллимиздан ташқари, Титуснинг хурсандлиги бизни яна кўпроқ қувонтирди. Чунки ҳаммангиз унинг руҳини жуда кўтарибсизлар. 14 Мен унинг олдида сизларни мақтаган эдим ва уятга қолмадим. Сизларга ҳар нарса тўѓрисида ҳақиқатни гапирар эдик, Титусни мақтаганимиз ҳам ҳақиқат бўлиб чиқди. 15 У ҳаммангизнинг итоаткорлигингизни, ўзини қандай ҳурмат ва эҳтиром билан қабул қилганингизни хотирлар экан, унинг сизларга бўлган муҳаббати янада ўт олмоқда. 16 Сизларга ишончим комил, ана шундан хурсандман.

2 Коринфликларга 8

1 Ҳнди биродарлар, Македония ўлкасидаги Масиҳ жамоатларига Худо кўрсатган иноят ҳақида сизларга билдириб қўймоқчимиз. 2 Улар оѓир кулфатларга йўлиқиб, синовдан ўтган бўлсалар-да, жўшқин бир севинч намоён қилдилар, ўта камбаѓаллигига қарамай, самимий бир сахийлик кўрсатдилар. 3 Улар қўлларидан келганча, ҳатто имконларидан ҳам ортиқ хайр-эҳсон берганларига мен шоҳидман. 4 Улар Худо азизлари учун қилинадиган ёрдамда иштирок этишни биздан кўп ўтиниб сўрадилар. 5 Улар ҳатто умид қилганимиздан ҳам зиёдроқ қилдилар: ўзларини олдин Раббимизга, кейин, Худонинг иродаси билан, бизга баѓишладилар. 6 Титус бу хайрли ишни олдинроқ бошлагани учун, буни сизнинг орангизда битириши учун уни раѓбатлантирдик. 7 Сизлар ҳамма нарсада мўлсиз – имонда, каломда, билимда, ѓайрату тиришқоқликда, бизга қўйган меҳрингизда... Шундай экан, бу хайрли ишда ҳам мўл бўлинглар. 8 Буни буйруқ тариқасида эмас, балки бошқаларнинг ѓайрати билан муқояса қилиб, севгингизнинг ҳақиқийлигини синаб кўриб гапиряпман. 9 Чунки сизлар Раббимиз Исо Масиҳнинг иноятини биласизлар: У бой бўла туриб, камбаѓаллигим туфайли бой бўлинглар, деб сизлар учун камбаѓаллашди. 10 Бу ҳақда мен сизларга фойдали бўладиган шундай маслаҳат бераман: сизлар ўтган йили бу ишни бошлабгина қолмай, роса кўнгил қўйган эдингизлар. 11 Ҳнди бу ишни охирига етказинглар, чин кўнгилдан, қўлингиздан келганича битиришга ҳаракат қилинглар. 12 Агар ѓайрат бўлса, кимда нима йўқлигига қараб эмас, балки нима борлигига қараб қабул қилинади. 13 Бошқаларга енгиллик бўлиб, сизларга эса оѓирлик тушмаслиги керак, аммо барибир тенглик бўлсин. 14 Ҳозирда сизлардаги барака улардаги етишмовчиликларни тўлдирсин, бошқа вақтда улардаги барака сизлардаги камчиликларни тўлдирсин, шу йўсин тенглик бўлсин. 15 Тавротда ёзилганидек: «Кўп тўплаганда ортиѓи бўлмади, Оз тўплаганда ками бўлмади». 16 Сизлар учун Титуснинг дилига бундай ѓайратни жо қилган Худога шукр! 17 Мен унга илтимос қилган бўлсам-да, у ўз хоҳиши ва зўр ѓайрат билан сизнинг олдингизга бормоқчи бўлди. 18 У билан бирга бутун Масиҳ жамоатларида Инжил воизи деб мақталган бир биродарни ҳам юборяпмиз. 19 Жамоатлар айниқса бу хайрли ишда ёрдам қилсин, деб уни йўлдошимиз қилиб сайладилар. Биз бу ишни Раббимизни улуѓлаш учун олиб боряпмиз, шу билан ўз иштиёқмандлигимизни кўрсатишга ҳам фурсат топяпмиз. 20 Бизга ишониб топширилган бу мўл эҳсонни йиѓишда биров бизга таъна қилмасин деб эҳтиёт бўлмоқдамиз. 21 Биз Раббимиз олдидагина эмас, балки инсонлар олдида ҳам ҳалол бўлишга ҳаракат қиламиз. 22 Демак, бир неча марта турли шароитда синалган ва ѓайрати борлигини кўрсатган, энди эса сизларга ишончи комил бўлиб янада ѓайратли бўлган бу биродаримизни бояги икки киши билан бирга юборяпмиз. 23 Титусга келганда, у менинг ўртоѓим ва орангизда юмуш бажарадиган ҳамкоримдир. Бошқа биродарларимиз бўлса, Масиҳ жамоатларининг элчилари ва Масиҳнинг шон-шуҳратидирлар. 24 Шундай қилиб, жамоатлар олдида буларга муҳаббатингизни намоён қилиб, сизлар туфайли топган ифтихоримизнинг тўѓрилигини исбот этинглар.

2 Коринфликларга 9

1 Азизлар учун қилинадиган ёрдам ҳақида сизларга ёзиш мен учун ортиқчадир. 2 Чунки биламанки, ёрдам беришга тайёрсизлар, шунинг учун ҳам: «Ахая аҳолиси ўтган йилдан бери тайёр», – деб Македония бўйлаб сизлар билан мақтаниб юрибман. Сизларнинг ѓайратингиз туфайли кўплар ҳаракатга келди. 3 Ҳнди сиз ҳақингизда мақтаниш беҳуда бўлиб чиқмасин ва худди айтганимдай, тайёр бўлинглар деб, биродарларни юборяпман. 4 Яна македонияликлар мен билан бирга бориб, сизларни тайёр бўлмаган ҳолда топсалар, биз уятга қолмайлик – айнан сизлар деб айтмаяпман; чунки биз шундай ишониб сизлар билан мақтаниб қўйганмиз, ахир. 5 Шунинг учун ваъда этилган ионаларни олдиндан тайёрласинлар деб, мен биродарларни ўзимдан аввал олдингизга юбориб, илтимос қилишни лозим кўрдим. Ионангиз ноҳақ солиқдай эмас, розилик билан тайёр бўлсин. 6 Шуни унутмангки, қизѓаниб эккан қизѓаниб ўриб олади; мўл эккан эса мўл ўриб олади. 7 Ҳар ким норози бўлиб ёки мажбурият билан эмас, балки кўнглида ният этганини берсин. Чунки Худо рози бўлиб берувчини севади. 8 Сизлар ҳамма вақт ҳамма нарсага тўла қаноат ҳосил қилиб, турли хайрли ишларга бой бўлишингиз учун, Худо сизларни ҳар хил ноз-неъматлардан бой қилишга қодир. 9 Забурда ёзилганидек: «Солиҳ қўлини очиб камбаѓалга садақа берар, Унинг солиҳлиги эса абадий турар». 10 Деҳқонга уруѓ ва еювчига нон берадиган Худо сизларнинг экканингизни ҳам мўл қилади, бу ҳимматингизни унумли қилади. 11 Сизлар янада сахий бўлиб, ҳар жиҳатдан бойиб кетасизлар, натижада биз туфайли Худога ҳамду санолар ошиб кетади. 12 Бу муқаддас бурчнинг ижро бўлиши билан на фақат Худо азизларининг камчиликлари тўлдирилади, балки кўпчилик одамлар ҳам Худога кўпдан-кўп ташаккур айтишга сабаб топади. 13 Чунки бу хайр-эҳсонингиз сизнинг Худога бўйсунганингиздан, шунингдек, Масиҳ Хушхабарига бўлган ихлосингиз ва самимий саховатингиздан далолатдир; одамлар буни кўриб, Худони улуѓлайдилар. 14 Сизлар учун ибодат қилар эканлар, Худо сизга ортиѓи билан иноят берганидан қувонишиб, сизларга кўнгил қўядилар. 15 Унинг ифодалашга тил ожиз ҳадяси учун Худога шукр!

2 Коринфликларга 10

1 Мен, Павлус – шахсан орамизда бўлганда камтар, биздан узоқ бўлганда эса жасур, деб юришган мен, Павлус – Масиҳнинг мулойимлиги ва муруввати билан сизларга мурожаат қиламан. 2 Сиздан ўтиниб сўрайман, олдингизга келганимда, мени жасурона ва баландпарвоз гапиришга мажбур қилманглар! Шуни айтай, бизни ўз башарий қобилияти билангина иш қиляпти, деб ўйлаётганларнинг баъзиларига мен шундай жасоратни бемалол кўрсатарман. 3 Бизнинг ҳаётимиз бандалик бўлса ҳам, башарий куч билан жанг қилмаяпмиз. 4 Бизнинг жангдаги қурол-аслаҳамиз башарий эмас, балки қалъаларни яксон қилиш қудратига эга бўлган руҳий аслаҳалардир. Биз Худонинг қудрати билан сафсаталарни барҳам берамиз, 5 Худо билимига қарши бош кўтарган ҳар қандай баланд иддаони қуритиб юборамиз. Ҳар қандай фикрни Масиҳга бўйсундириб асир қиламиз. 6 Ўзларингиз ҳам тўла бўйсунгандан кейин, биз ҳар хил итоатсизликни жазолашга тайёрмиз. 7 Ташқи қиёфага қараяпсизларми? Агар ким Масиҳнинг умматиман, деб ўзига ишонса, ўз-ўзидан қиёс қилсин: у қандай Масиҳнинг уммати бўлса, бизлар ҳам худди шундай Масиҳнинг умматимиз. 8 Раббимиз бизга берган иқтидор ҳақида андак кўпроқ мақтансам ҳам, хижолат бўлмайман. Чунки бу иқтидор сизни хароб қилиш учун эмас, барпо қилиш учун берилган. 9 Мактубларим билан сизларни гўё қўрқитаётган бўлиб кўринмайин. 10 Баъзилар: «У мактубларида талабчан ва кучли, лекин шахсан заиф ва сўзи ўтмас», – деяптилар. 11 Бундай деювчилар шуни билсинки, биз узоқда, мактубларимизда қандай бўлсак, шахсан, ҳузурингизда ҳам шундаймиз. 12 Биз ўзларини намойиш қилаётганларнинг баъзилари билан ўзимизни баробар тутишга ёки қиёс қилишга журъат этмаймиз. Улар ақлсизларча ўзларини ўзлари билан ўлчаб, ўзларига ўзлари меъёрдирлар. 13 Лекин биз эса чексиз-чегарасиз мақтанавермаймиз. Биз фақат Худо тақдир этган чегара ичида мақтанамиз. Бу чегара эса сизларгача етиб борган. 14 Биз гўё сизларнинг олдингизга бормагандай, ҳаддимиздан ошмаяпмиз, чунки Масиҳнинг Хушхабарини сизнинг олдингизгача етказганмиз. 15 Биз ҳаддан ташқари бошқаларнинг меҳнати билан ҳам мақтанмаяпмиз. Лекин имонингиз комил бўла борган сари, биз ўз чегарамиздан ошмай, орангиздаги нуфузимизни яна орттирамиз, деб умид қиламиз. 16 Шундай қилиб, бегона ерлардаги тайёр ишлар билан мақтанмай, сизлардан узоқроқ жойларда ҳам Хушхабарни тарѓиб қилайлик. 17 Мақтанаман деган Раббимиз билан мақтансин. 18 Ўзи-ўзини мақтаган эмас, балки Раббимиз мақтаган киши мақбулдир.

2 Коринфликларга 11

1 Кошки менинг чандон бефаросатлик қилишимга бироз бўлса ҳам сабр қилсангизлар эди! Зотан сизлар менга сабр қиляпсизлар ҳам. 2 Мен сизларни Худонинг рашки билан қизѓаняпман, чунки сизларни бир пок бокира қизни ягона эрга никоҳлагандай, Масиҳга тақдим этдим. 3 Мабодо Момо Ҳавони илон ўзининг ҳийлагарлиги билан алдаганига ўхшаб, сизларнинг ўй-фикрингиз ҳам бузилиб, Масиҳга хос соддаликдан айрилиб қолмасангизлар, деган хавотирдаман. 4 Агар биров келиб, биз ваъз қилгандан бошқа бир Исони ваъз қилса, ё сизлар олган Руҳдан бошқа бир руҳни олсангиз, ёки қабул қилган Инжилдан бошқа бир хушхабарни эшитсангиз, нақадар хуш қаршилайсизлар! 5 Мен ҳам ўша «олий ҳаворийлар»дан ҳеч бир нарсада қолишмайман, деб ўйлайман. 6 Мен нутқда моҳир бўлмасам ҳам, лекин билимда моҳирман. Бу хусусда биз сизларга тамоман очиқ ва аёнмиз. 7 Мен сизларни юксалтириш учун ўзимни пасайтириб, Исонинг Хушхабарини сизларга текинга тарѓиб қилиб, гуноҳ қилдиммикан? 8 Мен сизларга хизмат қилиш учун бошқа Масиҳ жамоатларига чиқим келтириб, улардан маблаѓ олар эдим. Орангизда бўлиб, муҳтожликда қолганимда ҳам бировга ортиқча юк бўлмадим. 9 Чунки Македониядан келган биродарлар етишмовчиликларимни тўлдирдилар. Мен ҳеч нарсада сизларга оѓир бўлмасликка тиришган эдим ва тиришаман ҳам. 10 Ўзимдаги Масиҳнинг ҳақиқати ҳақи деяпман: Ахая мамлакати бўйлаб ҳеч ким бу ифтихоримдан мени маҳрум қила олмайди. 11 Нима учун шундай муносабатда бўляпман? Сизларни севмаганимданмикан? Худо билади, ундай эмас! 12 Биз билан тенг бўлишга интилаётган мақтанчоқларга йўл бермаслик учун, мен нима қилаётган бўлсам, келажакда ҳам қилавераман. 13 Бу каби одамлар – сохта ҳаворийлар, ҳийлакор хизматкорлардир, улар фақат Масиҳнинг ҳаворийлари қиёфасини оладилар. 14 Бунинг ҳайрон қоладиган жойи йўқ. Чунки шайтоннинг ўзи ҳам нурли фариштанинг қиёфасини олади. 15 Демак, шайтоннинг хизматкорлари аҳли салоҳ қиёфасини олсалар, ажабланмаслик керак. Уларнинг оқибати қилмишларига яраша бўлади. 16 Яна айтаман: бирор киши мени ақлсиз деб ўйламасин. Бордию шундай ўйласангиз, ҳеч бўлмаса ақлсиз каби қабул қилинглар-чи, токи мен ҳам бироз мақтанай! 17 Бундай баландпарвозлик қилиб, мен Раббим гапиргандай эмас, балки ақлини йўқотган мақтанчоқдай гапирган бўламан. 18 Модомики, кўпчилик ўзларининг инсоний фазилатлари билан мақтанаётган экан, майли мен ҳам мақтанавераман. 19 Сиз, ақллилар, ақлсизларга жон деб тоқат қиласизлар. 20 Чиндан ҳам агар бирор киши сизни асоратга солса, ҳақингизни еса, талон-тарож қилса, ўзини катта тутса, юзингизга тарсаки урса, сизлар бунга чидайсизлар. 21 Хижолатлик билан айтаманки, бизда бундай ишларга дармон етмас эди! Шундай қилиб, агар бирор киши бирон нарсада мақтанмоққа журъат қилса – ўзимни ақлсизликка солиб айтяпман – унда мен ҳам журъат этаман. 22 Улар яҳудийми? – Мен ҳам яҳудийман. Улар исроилликми? – Мен ҳам исроилликман. Улар Иброҳим наслими? – Мен ҳам Иброҳим наслиман. 23 Улар Масиҳнинг хизматкорларими? – Мен бефаросатлик қилиб айтяпманки, уларнинг ҳаммасидан устунман! Заҳмат десангиз, мен улардан кўпроқ заҳмат чекдим. Зиндон десангиз, улардан кўпроқ зиндонда ётдим. Зарба десангиз, мен ҳаддан ташқари зарба едим, ҳатто кўп марта ўлимга яқин юрдим. 24 Яҳудийлар томонидан беш дафъа бир кам қирқтадан қамчи едим. 25 Уч дафъа таёқ билан саваладилар, бир дафъа тошбўрон қилдилар, уч дафъа кемада ҳалокатга учрадим, бир кечаю кундузни денгиз баѓрида ўтказдим. 26 Кўп дафъа саёҳатларга чиқдим. Дарёларда таҳликада қолдим, қароқчилардан таҳликада қолдим, ўз қондошларимдан ҳам, мажусийлардан ҳам таҳликага тушдим. Шаҳарда таҳлика, ёвонда таҳлика, денгизда таҳлика, сохта биродарлар орасида таҳлика! 27 Меҳнат ва машаққат остида, кўп дафъа уйқусизликда, очлик ва ташналикда, кўп рўза тутиш азобларида қолдим, совуқ ҳавода яланѓоч юрдим. 28 Ташқи ҳодисалардан бошқа ҳар куни одамлар йиѓилиб келади, бутун Масиҳ жамоатлари ҳақида ҳам ѓамхўрлик қиламан. 29 Қайси дармонсизлар билан мен толиқмаган эдим?! Қайси васвасага тушганлар учун юрагим ёнмаган эди?! 30 Агар мақтаниш менга лозим бўлса, ўз заифлигим билан мақтанаман. 31 Абадий ҳамд-санога муносиб Худо, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси биладики, мен ёлѓон гапирмаяпман. 32 Мана, Дамашқда подшо Аретаснинг вилоят ҳокими мени тутиш учун Дамашқ шаҳрини назорат остига олган эди. Аммо мени сават ичида девордаги деразадан туширишди ва мен унинг қўлидан қочиб қутулдим.

2 Коринфликларга 12

1 Менинг мақтанишим ҳеч ҳам муносиб эмас, чунки энди Раббим менга аён қилган нарсаларга ва ваҳийларга келаман. 2 Масиҳга қарашли бир одамни биламан. Ўн тўрт йил олдин – баданда эдими, бадандан ташқарида эдими, билмайман, Худо билади – у одам ердан учинчи осмонга қадар кўтарилди. 3 Ҳа, бу одам ҳақида шуни биламанки, – яна баданда эдими, бадандан ташқарида эдими, билмайман, Худо билади, – 4 у жаннатга кўтарилди ва инсонга гапириш мумкин бўлмаган, тилга олиб бўлмас сўзлар эшитди. 5 Бундай бир одам билан мақтансам бўлади. Лекин ўзим ҳақимда бўлса, заифликларимдан бошқа ҳеч нарса билан мақтана олмайман. 6 Шу билан бирга, агар мақтанаман десам, ақлсиз бўлмайман, чунки ҳақиқатни гапирган бўламан. Фақат бирор киши мен ҳақимда ўзимда кўрган ёки эшитгандан ортиқ фикр қилмасин, деб ўзимни тутиб турибман. 7 Менга келган одатдан ташқари ажойиб ваҳийлардан ўзимни ҳаммадан юқори тутмаслигим ва кибрланиб кетмаслигим учун, менинг баданимга бир ниш, мени ниқталайверадиган бир шайтон элчиси берилди. 8 Буни мендан йироқлаштиргин деб, уч марта Раббимга ёлвордим. 9 Аммо Раббим менга шундай деди: «Сенга берган иноятим етар, Менинг қудратим заифликда тугал бўлади». Шунинг учун, Масиҳнинг қудрати менда амал қилсин деб, янада кўпроқ, бажонидил ўз заифликларим билан мақтанаман. 10 Шу сабабдан Масиҳ учун заифликларга, озорларга, муҳтожликларга, таъқиб ва сиқувларга йўлиққанимда, қаноат қиламан. Чунки заиф бўлсам, қудратим ошар экан. 11 Мен мақтаниб, ақлсиз каби бўлдим. Аммо мени бунга сизлар мажбур этдингизлар-ку. Сизлар мени мадҳ қилишингиз лозим эди. Бордию мен ҳеч ким бўлмасам ҳам, ўша «олий ҳаворийлар»дан ҳеч кам эмасман. 12 Ҳаворийлигим моҳияти сизларнинг орангизда тугал сабр-қаноат билан, ажойиб ва қудратли мўъжизалар орқали исботлаб берилган-ку! 13 Ўзга Масиҳ жамоатларидан сизларнинг нимангиз қолишар экан? Бордию, биргина сизларга менинг оѓирлигим тушмаганини айтсам... Айбим учун мени кечиринглар! 14 Мана, учинчи дафъа олдингизга боришга тайёрману, сизларга ҳеч оѓирлигимни туширмайман. Чунки қўлингиздагини эмас, ўзларингизни истайман. Зотан фарзандлар ота-оналарига эмас, балки ота-оналар фарзандларига мол-мулк жамѓаришлари лозим. 15 Мен эса кўп мамнуният билан мол-мулкимнигина эмас, ўз жонимни ҳам сизларнинг жонларингиз учун сарфлайман. Мен сизларни ҳаддан ташқари севар эканман, сизлар мени камроқ севишингиз тўѓри бўладими? 16 Масалан, айтайлик, мен сизларга оѓирлигимни туширмаган бўлсам-да, лекин алдаб, ҳийла билан сизлардан олган эканман. 17 Бироқ юборган одамларим орқали сизлардан бирор манфаат кўрдиммикан? 18 Титусдан илтимос қилиб, бошқа биродаримизни ҳам у билан бирга олдингизга юборганимда, Титус сизлардан фойдаландимикан? Бизлар бир руҳда фаолият кўрсатмаган эдикми? Бир йўлда юрмаган эдикми? 19 Биз сизларнинг олдингизда ўзимизни оқламоқчимиз, деб фикр қилмаяпсизларми ҳали? Йўқ, Масиҳ ҳақи Худонинг ҳузурида гапиряпмиз: эй севганларим, биз фақат ибрат олишингиз учун бундай ҳаракат қиляпмиз. 20 Мен ёнингизга келганимда, мабодо сизларни ёқимсиз аҳволда топарман, сизлар эса мени ёқимсиз аҳволда топарсиз, деб қўрқаман. Мабодо келсаму, жанжал, ҳасадгўйлик, ѓазабноклик, талаш-тортиш, бўҳтон, ѓийбат, манманлик, тартибсизлик кўраманми, деган хавотирдаман. 21 Бордию яна ёнингизга келганимда, кўпчилик бурун қилган гуноҳлари – ҳаром-ҳаришлик, фаҳшбозлик, шалоқликдан тавба қилмаган бўлса, Худойим мени олдингизда ерга урмасин, сизлар учун мотам тутиб йиѓламайин.

2 Коринфликларга 13

1 Мен энди учинчи дафъа ёнингизга боряпман. Ахир, Тавротда ёзилганидек: «Икки ёки уч шоҳиднинг ҳар қандай гувоҳлиги қатъий бўлади». 2 Шундай қилиб, мен иккинчи дафъа ёнингизда бўлганимда огоҳлантирган эдим. Ҳнди эса ѓойиб бўлсам ҳам, ёзиб огоҳлантиряпманки, агар яна олдингизга борсам, олдин гуноҳ қилган одамларнинг ҳам, бошқаларнинг ҳам ҳеч бирини аямайман. 3 Сизлар-ку мен орқали Масиҳ сўзлашига далил излаяпсизлар. Мана, Масиҳ сизларга нисбатан заиф эмас, У орангизда Ўз қудратини намойиш қилмоқда. 4 Гарчи У заифлик ҳолатида хочга михланган бўлса-да, Худонинг қудрати туфайли тирикдир. Шунга ўхшаб, биз Масиҳнинг заифлигига шерик бўлсак ҳам, сизларни деб Худонинг қудрати туфайли Масиҳнинг ҳаётига ҳам шерикмиз. 5 Ўз-ўзингизни текширинглар: имонда турибсизларми? Ўзингизни синаб кўринглар: Исо Масиҳ ичингизда эканини билмаяпсизларми? Билмасангизлар, мақбул эмассизлар. 6 Биз эса номақбул эмаслигимизни биласизлар, деб умид қиламан. 7 Сизлар ёмон иш қилмаслигингизни Худодан тилаймиз. Мақсадимиз ўзимизни мақбул деб кўрсатиш эмас. Аксинча, бордию биз мақбул кўринмасак ҳам, сизлар яхши иш қилсангиз бўлди. 8 Зотан ҳақиқатга қарши туришга кучимиз етмайди, ҳақиқат йўлида эса куч-қувватлимиз. 9 Бизлар заиф, сизлар эса қувватли бўлганингиздан севинамиз. Зотан, тилагимиз сизларнинг комил бўлишингиздир. 10 Шунинг учун мен ҳали келмай туриб, шуларни ёзяпман, токи келганимда Раббим менга берган иқтидор билан қаттиқ чораларни ишга солмайин. Мен бу иқтидорни хароб қилиш учун эмас, барпо қилиш учун олганман. 11 Шундай қилиб, биродарларим, яхши қолинглар. Комил бўлишга ѓайрат қилинглар. Панд-насиҳатга қулоқ солинглар. Ўзаро ҳамфикр бўлинглар, тинчликни сақланглар. Шунда севги ва тинчлик берган Худо сизлар билан бўлади. 12 Муқаддас ўпич билан саломлашинглар. Худонинг барча азизлари сизларга салом йўллаяптилар. 13 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти, Отамиз Худонинг севгиси ва Муқаддас Руҳнинг ҳамроҳлиги ҳаммангизга ёр бўлсин! Омин.

Галатияликларга 1

1 Инсонлар томонидан эмас, инсон орқали ҳам эмас, балки Исо Масиҳ ва Уни тирилтирган Отамиз Худо томонидан ҳаворий қилиб тайинланган мен – Павлус, 2 шунингдек, мен билан бирга бўлган ҳамма биродарлар Галатия ўлкасидаги Масиҳ жамоатларига салом йўллаймиз. 3 Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ила тинчлик бўлсин. 4 Исо Масиҳ бизни ҳозирги ёвуз асрдан қутқармоқчи бўлиб, гуноҳларимиз учун Ўзини фидо қилди, шу йўсин Отамиз Худонинг иродасини адо этди. 5 Унга абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин. 6 Ҳайронман, сизлар қанчалик тез Масиҳнинг иноятли даъватидан юз ўгириб, бошқа бир «Инжил»га сажда қилдингизлар! 7 Аслида бошқа Инжил йўқ. Фақат баъзилар сизларни чалѓитиб, Масиҳ Хушхабарини бузиб кўрсатишни хоҳлайдилар. 8 Бордию биз ёки ҳатто осмондан бирор фаришта келиб, ўзимиз сизларга ўргатган Инжилдан бошқа бир «хушхабар» келтирса, лаънати бўлсин. 9 Биз олдин ҳам айтган эдик, ҳозир яна айтяпман: агар кимки сизлар қабул қилган Инжилга зид бўлган хабарни тарѓиб этса, лаънати бўлсин! 10 Ҳнди мен инсонлардан мақтов излаяпманми, ёки Худоданми? Наҳотки инсонларга ёқмоқчи бўлсам? Агар мен ҳали ҳам инсонларга ёқмоқчи бўлганимда эди, Масиҳнинг қули бўлолмас эдим! 11 Ҳй биродарлар, сизларга эълон қилмоқдаман: мен тарѓиб этаётган Инжил инсон ижоди эмас. 12 Чунки мен уни инсондан қабул қилмаганман ва ҳеч кимдан таълим олмаганман; балки Исо Масиҳдан ваҳий олганман. 13 Менинг яҳудий динида кечган илгариги ҳаётим ҳақида эшитгансизлар; Худонинг умматига ҳаддан ташқари жабр-зулм қилиб, уни вайрон қилар эдим. 14 Қавмимдан бўлган кўп тенгдошларимга қараганда, яҳудийликда хийла муваффақият қозонган эдим, ота-боболарим урф-одатларига ўта жонкуяр эдим. 15 Аммо Худо мурувват қилиб, онам қорнидаёқ мени танлаган, Ўз инояти билан мени даъват этган эди. 16 Мен дунё халқлари орасида Худо Ўѓлининг Хушхабарини тарѓиб қилишим учун, Худо Ўз вақтида Ўѓлини менга зоҳир қилди. Шунда мен дарҳол одамзод билан маслаҳатлашмадим, 17 ўзимдан илѓор ҳаворийларни кўргани Қуддусга бормадим. Балки Арабистонга кетиб, кейин яна Дамашққа қайтдим. 18 Сўнгра, уч йилдан кейин, Бутрус билан танишмоқ учун Қуддусга бордим ва унинг ёнида ўн беш кун бўлдим. 19 Лекин Раббимиз Исонинг укаси Ёқубдан бошқа ҳаворийларнинг ҳеч бирини кўрмадим. 20 Мен сизларга нима ёзаётган бўлсам, Худо шоҳид, ёлѓон эмас. 21 Ундан сўнг Сурия ва Киликия мамлакатларига бордим. 22 Яҳудия ўлкасидаги Масиҳ жамоатлари эса мени шахсан танимас эдилар. 23 Улар фақат: у бир вақтлар бизларга жабр-зулм қилиб юрган киши эди, энди илгари илдизи билан қуритмоқчи бўлган имонни ўзи тарѓиб қилмоқда, деган гапларни эшитар, 24 мен учун Худони улуѓлар эдилар.

Галатияликларга 2

1 Кейинроқ, ўн тўрт йил ўтгандан сўнг, Барнабо билан бирга яна Қуддусга бордим, Титусни ҳам ёнимга олдим. 2 У ерга ваҳий орқали бордим. Мен кўрсатган жаҳду жадалим пучга чиқмасин, деб қўрқиб, уларнинг алоҳида эътиборли одамлари билан кўришдим, мажусийлар орасида ўзим тарѓиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини уларга баён этдим. 3 Улар эса ҳатто ҳамроҳим Титусни, юнон бўлишига қарамай, хатна бўлишга мажбур этишмади. 4 Фақат баъзи сохта биродарлар лип этиб орамизга суқилиб киришган эди. Улар бизга Исо Масиҳ ато этган озодликни кўролмай, бизни яна қул қилмоқчи эдилар. 5 Биз эса Хушхабарнинг ҳақиқати сизлар билан абадий бўлсин деб, бир дам ҳам уларга ён бермадик. 6 Кимлар томонидандир эътиборли ҳисобланган одамларга келганда (улар бир вақтлар қандай бўлган бўлсалар, менга бари бир, Худо инсонга юз-хотир қилмайди), шуни айтай, ўша эътиборлилар менинг зиммамга бошқа ҳеч нарса юкламадилар. 7 Аксинча, улар Хушхабар Бутрусга аҳли суннат учун берилганини билиб, мен энди шу мақсадда суннатсизлар олдига юборилганимни тан олдилар. 8 Ахир, Худо аҳли суннатга ҳаворийлик қилаётган Бутрусда ҳам, мажусийларга ҳаворийлик қилаётган менда ҳам амал қилиб келмоқда. 9 Шундай қилиб, имонлилар жамоатининг устунлари ҳисобланган Ёқуб, Кифа ва Юҳанно Худо менга бу иш учун алоҳида иноят берганига ишонч ҳосил қилдилар. Улар биз мажусийларнинг олдига кетайлик, қолганлар эса аҳли суннатнинг олдига кетсин, деб келишдилар ва мен билан Барнабога бирдамлик қўлини бердилар. 10 Улар фақат биз камбаѓалларни эсдан чиқармаслигимизни илтимос қилдилар, буни шахсан мен бажо келтиришга жон куйдирдим. 11 Бутрус Антиохия шаҳрига келганда, унинг хатолигини юзига айтиб фош қилдим. 12 Чунки Қуддусдан, Ёқубнинг ёнидан баъзи одамлар келишидан аввал Бутрус мажусийлар билан бирга еб-ичиб юрган эди. Аммо у одамлар келгач, суннатчилардан хавотирланиб, ўзини четга олди ва мажусийлар билан алоқани узди. 13 Шунда бошқа яҳудийлар ҳам Бутрусга ўхшаб риёкорлик қилишди, ҳатто Барнабо ҳам улар риёкорлигининг қурбони бўлди. 14 Мен эса улар Инжил ҳақиқати бўйича ҳаракат қилишмаётганини кўриб, ҳаммага эшиттириб Бутрусга: «Агар сен яҳудий бўла туриб, яҳудийлар каби эмас, мажусийлар каби яшаётган бўлсанг, қандай қилиб мажусийларни яҳудийлашмоққа мажбур этяпсан?» – дедим. 15 Тўѓри, бизлар асл яҳудиймиз, мажусийлар сингари гуноҳкор эмасмиз. 16 Лекин шуни биламизки, Худо Илоҳий Қонунга амал қилган кишини эмас, Исо Масиҳга ишонган кишини оқлайди. Шунинг учун бизлар ҳам Илоҳий Қонунга амал қилиш билан эмас, Масиҳга ишониш билангина оқланамиз, деб Исо Масиҳга қаттиқ ишонганмиз. Ҳеч ким Илоҳий Қонунга амал қилиб, Худо олдида ўзини оқлаёлмайди. 17 Бундан кўринадики, Масиҳ орқали оқланишни излаган ўзимиз ҳам ҳамма одам қатори гуноҳкор бўлиб чиқдик. У ҳолда, Масиҳ гуноҳ йўлининг ҳомийси экан-да? – Асло! 18 Агар мен ўзим қулатган қонун-қоидалар биносини қайтадан қуришга киришсам, унда мен ўзимнинг қонунбузар эканимни кўрсатган бўламан. 19 Бироқ энди мен Худо учун яшай деб, Қонун олдида ўлганман, ҳа, Қонун ўзи мени ўлдирди. Мен Масиҳ билан бирга хочга михлаб қўйилганман. 20 Ҳнди яшаётган мен эмас, балки Масиҳ менинг ичимда яшаяпти. Ҳнди танада яшаётганимга келсак, мени севган ва мен учун Ўзини фидо қилган Худонинг Ўѓлига бўлган имон билан яшаяпман. 21 Мен Худонинг иноятини инкор қилмайман. Агар Илоҳий Қонунга амал қилиш билан оқланиш мумкин бўлганда эди, у ҳолда Масиҳ беҳуда ўлган бўларди.

Галатияликларга 3

1 Ҳй бефаҳм галатияликлар! Ҳақиқатга бўйсунмаслик учун сизларни ким сеҳрлаб қўйди? Сизларнинг кўз ўнгингизда Исо Масиҳнинг хочга михлаб қўйилгани аниқ тасвир этилмаганмиди? 2 Сизлардан бир нарсанигина билмоқчиман, сизлар Муқаддас Руҳни қандай қабул қилдингизлар: Таврот Қонунига амал қилиш биланми ёки имон тўѓрисидаги хабарни эшитиш биланми? 3 Сизлар шунчалик фаҳмсизмисизлар? Муқаддас Руҳ кучи билан бошлаб, энди ўзингизнинг башарий кучингиз билан битирмоқчимисизлар? 4 Бекорга шунча синовлардан ўтдингизларми? Ҳақиқатан ҳам бекорга эдими? 5 Худо сизларга Ўз Руҳини бахш этиб, орангизда ажойиб мўъжизалар яратмоқда. У буни Қонунга амал қилганингиз учун қиляптими ёки эшитганларингизга имон келтирганингиз учунми? 6 Иброҳим пайѓамбардан ибрат олайлик: У Худога ишонди ва шунинг учун оқланди. 7 Шундан билингларки, ким имонга эга бўлса, у Иброҳимнинг ўѓли саналади. 8 Худо Иброҳимга: «Бутун халқлар сендан барака топажаклар» деб, унга даставвал Хушхабар келтирган эди. Тавротнинг ана шу ояти аниқ кўрсатадики, Худо инсонни миллатига қарамай, имони туфайли оқлайди. 9 Имон соҳиби Иброҳим пайѓамбарга шундай эргашган ҳамма аҳли имон худди Иброҳимдай Худо раҳматига эришади. 10 Илоҳий Қонунга амал қилдим, деб ўзини оқламоқчи бўлган барча кишилар лаънат остидадирлар. Чунки Тавротда шундай ёзилган: «Қонун китобининг ҳар бир моддасига қаттиқ риоя қилмайдиган барча лаънати бўлади». 11 Шундай экан, Илоҳий Қонунга амал қилиш билан ҳеч ким Худо олдида ўзини оқлаёлмаслиги аниқдир. Тавротда ёзилганидек: «Имони билан оқланган киши яшайверади». 12 Қонунга амал қилиш эса имонга боѓлиқ эмас, аксинча, Тавротда: «Бу буйруқларни бажо келтирган киши шу билан яшайверади», деб ёзилган. 13 Масиҳ эса биз учун лаънатланиб, бизни Қонун лаънатидан халос қилди, худди Тавротда ёзилганидек: «Ёѓочга осилган ҳар бир киши лаънатидир». 14 Шу йўсин Худо Иброҳимга ваъда қилган қут-баракалар Исо Масиҳ орқали мажусийларга ҳам насиб этди, биз имонимиз туфайли Худо ваъда берган Муқаддас Руҳни қабул қилдик. 15 Биродарлар! Одамлар ҳаётидан бир мисол келтирай: одам қилган васиятни ҳеч ким бекор қилолмайди ва унга қўшолмайди. 16 Худонинг Иброҳим ва унинг зотига берган улуѓ ваъдалари бундан кам эмас. Худо Иброҳимга: «Сенинг зотларингга бераман» деб, кўпчилик ҳақида гапирмади, аксинча: «Сенинг зотингга бераман» деб, битта кишини, яъни Масиҳни кўзда тутди. 17 Шуни айтмоқчиманки, Илоҳий Қонун Иброҳимдан тўрт юз ўттиз йил кейин пайдо бўлган бўлса-да, Худонинг Иброҳим билан олдинроқ тасдиқлаган аҳдини ўртадан кўтармади, Худонинг Масиҳ ҳақида берган ваъдасини бекор қилмади. 18 Агар мерос Қонунга амал қилиш шарти билан берилганда эди, ваъда бекорга чиққан бўлур эди. Аммо Худо меросни Иброҳимга ваъда бўйича ато қилди. 19 У ҳолда Илоҳий Қонун нима учун берилган? Илоҳий Қонун гуноҳкорлигимизни очиқ кўрсатиш учун, илоҳий ваъдага қўшимча қилиб берилган. Ваъдани олган Иброҳим Зоти келмагунча, бу Қонун жорий бўлиши керак эди. Илоҳий Қонун фаришталар орқали берилган, воситачи эса уни халққа эълон қилган. 20 Ваҳоланки, битта одам иш қилганда, воситачи керак бўлмайди. Худо эса биттадир. 21 Демак, Илоҳий Қонун Худонинг ваъдаларига зидми? – Асло! Агар абадий ҳаёт ато қилишга қодир бир Қонун берилган бўлса эди, унда шубҳасиз Қонунга амал қилиш билан оқланса бўлар эди. 22 Аммо Муқаддас Китоб бутун борлиқни гуноҳнинг ҳокимияти остида деб эълон қилган. Демак, илоҳий ваъда фақат Исо Масиҳга ишониш орқали рўёбга чиқади ва барча имонлиларга насиб этади. 23 Бўлѓуси имон пайдо бўлишидан аввал, биз бу имоннинг ваҳий қилинишини кутиб турган тутқунлардай эдик, Илоҳий Қонун назорати остида қамаб қўйилган эдик. 24 Бошқача айтганда, биз имон билан оқланишни кутар эканмиз, Қонун Масиҳга бошловчи мураббийимиз бўлган. 25 Лекин имон пайдо бўлганидан сўнг, биз энди Қонуннинг тарбиясида эмасмиз. 26 Шундай қилиб, сизлар, Исо Масиҳга ишонган ҳамма, Худонинг ўѓилларисизлар. 27 Сизлар Масиҳни тан олиб, сувда имон келтирдингизлар ва ҳар бирингиз Масиҳни кийиб олдингизлар. 28 Ҳнди на яҳудий бор, на юноний, на қул бор, на озод, на эркак бор, на аёл. Сиз Исо Масиҳ уммати бўлганингиз учун, ҳаммангиз бирсизлар. 29 Агар Масиҳники бўлсангизлар, у ҳолда Иброҳимнинг ҳам зурриётисизлар, шунингдек, Худо Иброҳимга ваъда қилган меросдан баҳрамандсизлар.

Галатияликларга 4

1 Яна шуни айтайин: меросхўр ҳали ёш бола экан, гарчи у ҳамма нарсанинг хўжайини бўлса ҳам, қулдан ҳеч фарқ қилмайди. 2 У отаси белгилаган фурсатгача васий ва уй-рўзѓор бошқарувчи хизматкорга бўйсунади. 3 Бизлар ҳам худди бунга ўхшаб, болалик чоѓимизда дунёнинг хурофий кучларига қул эдик. 4 Лекин замона охирлаб қолганда, Худо Ўз Ўѓлини юборди. У хотиндан туѓилиб, Қонунга бўйсуниб юрди, 5 токи бизни Қонунга қул бўлишдан қутқарсин ва ўѓилликка қабул қилсин. 6 Ҳнди сизлар Худога ўѓил бўлгандан кейин, Худо Ўз Ўѓли Исонинг Руҳини юракларингизга юборди. Бу Руҳдан руҳланиб, биз Худони азиз Ота деб чақирамиз. 7 Демак, сен бошқа қул эмассан, балки ўѓилсан. Ўѓил бўлганинг учун, Худо Исо Масиҳ шарофати билан сени ворис деб ҳам қабул қилган. 8 Ўтмишда сизлар Худони билмай, аслан худо бўлмаган кучларга қул бўлгансизлар. 9 Ҳнди эса Худони таниб-билиб олдингизлар, яна тўѓриси, Худо тарафидан таниб-билиндингизлар. Шундай экан, қандай қилиб яна ўша кучсиз ва қадрсиз хурофотларга қайтяпсизлар? Янгитдан қулликка берилмоқчимисизлар? 10 Сизлар алоҳида кун, ой, фасл ва йилларни мушоҳада қиляпсизлар. 11 Наҳотки сизлар учун шунча беҳуда заҳмат чеккан бўлсам, деб хавотирланяпман. 12 Ҳй биродарлар, сизлардан илтимос қиламан, мендай бўлинглар, чунки мен ҳам сизлардай бўлган эдим. Сизлар менга ҳеч ҳам озор бермас эдингизлар. 13 Ҳсингиздан чиқмасин, мен сизларга Хушхабарни биринчи марта билдирганимда, жисман ожиз эдим. 14 Ожизлигим сизлар учун бир синов бўлгани ҳолда, мендан жирканмай, силтаб юбормадингизлар, балки мени Худонинг фариштасидай, Исо Масиҳ каби қабул қилдингизлар. 15 Қани энди сизнинг ўша пайтдаги бахтиёрлигингиз? Ўзим сизларга шоҳидман: агар бу мумкин бўлса эди, ўша пайтда сиз ўз кўзларингизни суѓуриб олиб, менга беришга тайёр эдингизлар! 16 Ҳнди мен сизларга ҳақиқатни айтиб, душманингиз бўлдимми? 17 Сизларни қўлга олиш учун ҳаракат қилаётганларнинг нияти яхши эмас. Улар сизларни қойил қолдириб, биздан ажратиб олмоқчилар. 18 Ният холис бўлса, қойил иш яхшидир. Фақат бу мен сизларнинг ёнингизда ҳозир бўлганимдагина эмас, балки доимо шундай бўлмоѓи лозим. 19 Болаларим, Масиҳ сизларда гавдаланмагунча, мен сизларни янгитдан туѓаётгандай, тўлѓоқ азобидаман. 20 Мен ҳозир ёнингизда бўлиб, гапимнинг оҳангини ўзгартирмоқчи эдим, чунки сизларни нима қиларимни билмай, эсанкираяпман. 21 Ҳй сизлар, Қонун бандалари бўлишни истаганлар, менга айтинглар-чи, наҳот сиз Қонунга қулоқ солмайсизлар? 22 Мана Қонунда: Иброҳим икки ўѓилли бўлган, бири чўридан, бошқаси озод, ўз хотинидан эди, деб ёзилган. 23 Чўрисиники табиат қоидаларига биноан, озод хотининики эса илоҳий ваъдага биноан туѓилган эди. 24 Бунда рамзий маъно бор. Икки она икки аҳдни билдиради: биринчиси, қуллар туѓадиган Ҳожар биби – Худо Синай тоѓида қилган аҳднинг рамзидир. 25 Ҳожар сўзи Арабистондаги Синай тоѓини билдирса-да, ҳозирги Қуддуснинг рамзидир; чунки Қуддус ва унинг болалари ҳозир қул бўлиб хизмат қилмоқдалар. 26 Бироқ кўкдаги Қуддус эса озоддир: у бизларнинг ҳаммамизга она. 27 Мана, Тавротда бундай ёзилган: «Ҳй туѓмайдиган, наслсиз аёл, шод бўлгил! Қувончларга тўлиб хитоб қилгил, Ҳй тўлѓоқ азобин чекмаган! Зеро никоҳли аёлнинг ўѓилларидан кўра, Ташлаб кетилганнинг ўѓиллари кўп бўлди». 28 Биз эса, биродарлар, Исҳоққа ўхшаб, илоҳий ваъда бўйича туѓилган ўѓиллармиз. 29 Ўша вақтда табиий йўл билан туѓилган Исмоил илоҳий ваъда бўйича туѓилган Исҳоққа зулм этди. Ҳозир ҳам худди шундай. 30 Аммо Тавротда нима дейилади? – «Чўрини ва унинг ўѓлини ҳайдаб юборгин. Чунки чўрининг ўѓли озод хотиннинг ўѓли билан баравар ворис бўлолмайди». 31 Шундай қилиб, эй биродарлар, биз чўрининг эмас, балки озод хотиннинг фарзандимиз.

Галатияликларга 5

1 Шундай қилиб, Масиҳ бизга берган эркинликни маҳкам тутинглар, қайтадан қуллик бўйинтуруѓини тақманглар. 2 Буни мен, Павлус, сизларга гапиряпман: агар сизлар суннат қиладиган бўлсангизлар, Масиҳ сизларга фойда қилмайди. 3 Хатна бўладиган ҳар бир одамга яна таъкидлаб айтаман: у бутун Илоҳий Қонунни бажаришга мажбурдир. 4 Сизлар: Қонунга амал қилиб ўзимизни оқлаймиз, деб Масиҳдан ажралгансизлар ва Худо иноятидан маҳрум бўлгансизлар. 5 Бизлар эса Илоҳий Руҳдан умидвор бўлиб, имонимиз асосида оқланишимизни кутамиз. 6 Исо Масиҳ йўлида на суннат, на суннатсизлик бирон ишга ярамайди, фақат муҳаббат билан амал қилувчи имон ярайди. 7 Сизлар яхшигина қадам отаётган эдингизлар. Шундай экан, ҳақиқатга итоат қилишингизга ким халақит берди? 8 Сизнинг бу инонувчанлигингиз сизни Даъват қилувчидан бўлмади! 9 Озгина хамиртуруш бутун хамирни ачитади! 10 Раббим ҳақи ишончим комилки, сизлар бу хусусда бошқача фикр қилмайсизлар. Фикрингизни чалѓитувчи ким бўлмасин, шунга яраша жазосини олади. 11 Биродарлар, мен ҳали ҳам суннатни тарѓиб этаётган бўлсам, нима учун ҳануз таъқибларга дучор бўлмоқдаман? Ундай бўлса, хоч васвасаси йўққа чиқар эди-ку! 12 Қанийди сизларни бу гап билан изтиробга солувчилар ўзларини бичишса! 13 Ҳй биродарлар, сизлар эркинликка чорлангансизлар. Фақат бу эркинликни нафсингиз учун қурбон қилманглар, балки бир-бирингизга муҳаббат билан хизмат қилинглар. 14 Чунки Илоҳий Қонуннинг ҳаммаси бир сўзда жамланади, яъни: «Ўзгани ўзинг каби севгин». 15 Аммо сизлар бир-бирингиз билан тишлашиб, ѓажишсангизлар, эҳтиёт бўлинглар, таѓин бир-бирингизни еб битирманглар! 16 Мен шуни айтмоқчиман: Илоҳий Руҳ амри билан яшанглар, шунда табиатингиздаги ёмон эҳтирослар жунбишга келмайди. 17 Чунки инсон табиати Илоҳий Руҳга, Илоҳий Руҳ эса инсон табиатига қарши йўналтирилган. Бу иккови бир-бирига душман бўлгани учун, сизлар истамаганингизни қиласизлар. 18 Агар сиз Руҳ амри остида яшаётган бўлсангиз, унда Қонун амри остида эмассизлар. 19 Башарий табиатнинг ишлари маълум, чунончи: фаҳшбозлик, ҳаром-ҳаришлик, фисқ-фужур, 20 бутпарастлик, жодугарлик, душманлик, жанжалкашлик, рашк-ѓазаб, манманлик, ихтилофчилик, бидъатчилик, 21 ҳасад, қотиллик, ичкиликбозлик, айш-ишрат ва шуларга ўхшаган ишлар. Сизларни олдин огоҳлантирган эдим, яна огоҳлантиряпман: бу каби ишларни қилувчилар Худо Шоҳлигидан бебаҳра бўладилар. 22 Илоҳий Руҳнинг самараси эса – муҳаббат, севинч, хотиржамлик, сабр-тоқат, лутфкорлик, хайрихоҳлик, садоқат, 23 мулойимлик ва ибодир. Бу хислатларга қарши бирор қонун йўқ. 24 Исо Масиҳга тегишли бўлганлар эса ўз табиатини, ҳирсу эҳтирослари билан бирга, хочга михлаб қўйганлар. 25 Агар биз Руҳ амри остида бўлсак, Руҳ амри билан умр кечиришимиз лозим. 26 Шуҳратпараст бўлмайлик, бир-биримиздан рашк қўзѓамайлик, бахиллик қилмайлик.

Галатияликларга 6

1 Ҳй, Руҳ амри билан яшаётган биродарларим, агар бирон одам гуноҳ қилиб қўйса, уни мулойим руҳ билан тузатинглар. Унга ўхшаб васвасага йўлиқмаслигингиз учун ўзингизга эҳтиёт бўлинг. 2 Бир-бирингизнинг оѓирликларингизга ёрдамлашинглар, шундай қилиб Масиҳнинг Қонунини бажарган бўласизлар. 3 Агар бирор киши, гарчи ҳеч нарса бўлмаса ҳам, ўзини муҳим киши ҳисобласа, у ўз-ўзини алдаган бўлади. 4 Ҳар ким ўз ишини муҳокама қилсин, шунда бошқанинг ишига қараб эмас, ўз ишига қараб таҳсин олади. 5 Зотан ҳар ким ўз аравасини ўзи тортиши лозим. 6 Илоҳий Каломдан таълим олувчи таълим берувчи билан ҳар қандай эзгуликни баҳам кўрсин. 7 Адашманглар, Худо ҳақоратланмайди. Инсон нима экса, шуни ўради. 8 Ўз нафси даласига уруѓ экса, нафсдан завол ўриб олади. Руҳ даласига уруѓ экса, Руҳдан абадий ҳаёт ўриб олади. 9 Шундай экан, яхшилик қилишдан безмайлик. Агар бўшашмасак, ўз вақтида бунинг ҳосилини ўриб оламиз. 10 Фурсатимиз бор экан, ҳаммага, айниқса, ўзимизнинг аҳли мўминга яхшилик қилаверайлик. 11 Менинг қўлимга қаранглар, сизларга қандай катта ҳарфлар билан ёздим! 12 Сизларни суннат бўлишга қистаётган ўша кишилар фақат сиртдан яхши таассурот қолдирмоқчилар, Масиҳнинг хочи учун таъқибга дучор бўлмаслик учун шундай ҳаракат қиляптилар. 13 Ҳолбуки, аҳли суннатнинг ўзлари ҳам Илоҳий Қонунга риоя этмайдилар. Улар фақат сизларнинг таналарингиз билан мақтанмоқ учун хатна бўлишингизни истайдилар. 14 Мен эса, асло биргина Раббимиз Исо Масиҳнинг хочидан бошқа ҳеч нарса билан мақтанмайман. Унинг хочи туфайли бу дунё мен учун ўлган, мен эса бу дунё учун ўлганман. 15 Исо Масиҳ йўлида суннатнинг ҳам, суннатсизликнинг ҳам ҳеч аҳамияти йўқ. Аҳамиятлиси – янгидан яратилишдир. 16 Бу қоидага кўра яшаётганларнинг ҳаммасига ва Худонинг Исроилига тинчлик ва раҳмат бўлсин! 17 Бундан кейин ҳеч ким менга оѓирлигини солмасин. Чунки мен Раббим Исонинг жароҳатларини ўз танамда олиб юрибман. 18 Ҳй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти руҳингизга ёр бўлсин. Омин.

Ҳфесликларга 1

1 Мен, Худо иродаси билан Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган Павлус, Ҳфес шаҳридаги Исо Масиҳга имон келтирган Худо азизларига салом йўллайман. 2 Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. 3 Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси – Худога ҳамду санолар бўлсин! У Масиҳ орқали самовий оламда бизга ҳар хил руҳий қут-баракалар ато этди. 4 Ўз ҳузурида муқаддас ва бенуқсон бўлишимиз учун, У Масиҳ ҳақи бизга муҳаббат кўрсатиб, бизни дунё яратилишидан аввал танлади. 5 Бизни мурувватига сазовор билиб, Исо Масиҳ орқали Ўзига ўѓил қилиб олишга азалдан қарор қилди. 6 Илоҳий меҳр-шафқатнинг донѓи чиқсин, деб Худо севикли Ўѓлини юбориб, бизга иноят қилди. 7 Унинг Ўѓли эса қонини тўкиб, бизнинг гуноҳларимизни ювди. Худонинг бу чексиз инояти туфайли биз барча айбу гуноҳларимиздан фориѓ бўлдик. 8 Худо бундай иноятини ҳамда ҳар хил ҳикмату ақл-заковатни бизга мўл-кўл берди. 9 Худо қадимдан аниқлаб қўйган мақсади бўйича, Масиҳ орқали бизга мурувват қилиб, Ўзининг сирли режасини аён қилди. 10 Худо бу режани Ўзи белгилаган вақтда амалга оширади ва еру осмондаги бор мавжудотларни Масиҳ бошчилигида бирлаштиради. 11 Худо ҳамма нарсани Ўз хоҳиши бўйича бажаради. У биз учун ҳам Ўзининг орзу-ниятини амалга ошириб, бизни Масиҳ орқали азалдан танлади ва самовий меросдан баҳраманд қилди. 12 Шундай экан, Масиҳга аввалдан умид боѓлаган бизлар Худонинг шон-шарафини ошириш учун яшашимиз лозим. 13 Сизлар ҳам ҳақиқат каломини, яъни нажотингиз тўѓрисидаги Хушхабарни эшитиб, Масиҳга имон келтирдингизлар. Имонингизнинг тасдиѓи ўлароқ Худо ваъда қилган Муқаддас Руҳни қабул қилдингизлар. 14 Худонинг уммати озодликка чиқмагунча, Муқаддас Руҳ самовий меросимизнинг гаровидир. Худонинг улуѓворлиги шаънига тасаннолар бўлсин! 15 Мен Раббимиз Исога бўлган эътиқодингиз ва бутун Худо азизларига бўлган муҳаббатингиз ҳақида эшитганимдан буён, доим сизларни ибодатларимда эслайман, тинмай Худога шукроналар айтаман. 17 Раббимиз Исо Масиҳнинг Худоси, улуѓвор Падар, Ўзини таниб-билишингиз учун сизга ҳикмату ваҳий руҳини ато этсин. 18 Унинг Ўзи сизларнинг кўнгил кўзларингизни ёруѓ қилсин, токи У сизларни нақадар улуѓ бир умидга чорлаганини билиб олинглар, Ўз азизларини қанчалик бой ва улуѓвор бир меросга сазовор қилганини қадрланглар. 19 Биз, имонлиларга таъсир ўтказаётган Худонинг ҳадсиз-поёнсиз куч-қудрати буюклигини ҳам билиб олинглар. 20 Худо Ўзининг чексиз салтанатини жорий қилиб, ана шу куч-қудратини амалда кўрсатди: Масиҳни тирилтириб, Уни самовий оламда Ўзининг ўнг томонига ўтқазди. 21 Масиҳни ҳар қандай раҳнамолик ва ҳукмронлик, куч ва салтанатдан, у дунёю бу дунёда айтиладиган ҳар қандай номдан юқори қўйди. 22 Бутун борлиқни Унинг оёқлари остига тобе қилди. Уни бутун борлиқдан юқори қўйиб, имонлилар жамоатига бош қилиб қўйди. 23 Имонлилар жамоати эса Масиҳнинг бадани бўлгани учун, У каби тўкис-тугалликка эга. Чунки Масиҳ бутун коинотни тўкис-тугал тўлдириб туради.

Ҳфесликларга 2

1 Сизлар бир вақтлар гуноҳ ва жиноятларингиз туфайли руҳан ўлган эдингизлар. 2 Сизлар бу дунёнинг таомилига кўра, фазода ҳукмронлик қилаётган ҳоким – шайтоннинг ихтиёрига қараб яшар эдингизлар. Шайтон руҳи ҳозир ҳам осий бандаларда амал қилмоқда. 3 Бир вақтлар биз ҳаммамиз ҳам ўша одамлар қатори яшаганмиз. Табиатимиздаги ёмон эҳтиросларга жисман ва фикран мубтало бўлиб, худди бошқа одамлардай табиатан Худо ѓазабига йўлиққан эдик. 4 Аммо марҳаматга бой Худо Ўзининг улкан муҳаббатини бизга кўрсатди: 5 биз жиноятларимиз туфайли руҳан ўлган эканмиз, У Масиҳ орқали бизга ҳаёт баѓишлади. Сизлар Худонинг инояти билан қутулгансизлар. 6 Исо Масиҳга ишониб, У билан бирлашганимиздан сўнг, Худо бизни Масиҳ билан бирга тирилтирди ва самовий оламда ўтқизиб қўйди. 7 Худо Ўз меҳр-иноятининг беҳад бойлигини келгуси асрларгача аниқ намоён қилмоқ учун бизга Исо Масиҳ орқали шунчалик катта илтифот қилди. 8 Ҳа, сизлар Худодан иноят топиб, имонингиз туфайли қутулгансизлар. Бу – Худонинг инъоми, сизнинг ютуѓингиз эмас. 9 Яна ҳеч ким: Мен савоб ишларим туфайли қутулганман, деб мақтанмасин. 10 Биз Худонинг ижодимиз. Худо бизни Исо Масиҳ орқали хайрли ишлар қилишимиз учун яратди, бу ишларни эса биз учун азалданоқ тайёр қилиб қўйди. 11 Сизлар илгари аслан мажусий бўлганингизни эсдан чиқарманглар. Яҳудийлар суннат қилинадигани учун, ўзларини «аҳли суннат», сизларни эса «суннатсизлар» дейишади. (Ваҳоланки, суннат фақат тана билан боѓлиқ бир одатдир.) 12 Тўѓри, сизлар ўша замонда Масиҳдан бехабар, Исроил умматидан бенасиб, илоҳий аҳду ваъдаларга бегона, дунёда умидсиз ва Худосиз эдингизлар. 13 Лекин илгари Худодан узоқ экансизлар, энди Исо Масиҳ воситаси билан, Унинг тўккан қони орқали яқин бўлдингизлар. 14 Масиҳнинг Ўзи бизнинг тинчлигимиздир. У яҳудийлар билан мажусийларни яраштириб, бир уммат қилди. Ўз танасини фидо қилиб, уларнинг орасидаги тўсиқ деворни қулатди, адоватни бартараф қилди. 15 Яҳудийлар билан мажусийларни Ўз вужудида бирлаштириб, янги инсонни яратди, ана шу мақсадда Тавротнинг қонун-қоидаларини ҳам бекор қилди. 16 Масиҳ хочда ўлиб, адоватни бартараф, тинчликни эса барқарор қилди. Хоч орқали икки умматни бир бадандай қилди ҳамда Худо билан яраштирди. 17 Масиҳ келиб, илгари Худодан узоқ бўлган сизларга ва шунингдек, Унга яқин бўлган яҳудийларга тинчлик Хушхабарини эълон қилди. 18 Масиҳ орқали биз ҳаммамиз бир руҳ билан Отамиз Худонинг ҳузурига кира оламиз. 19 Демак, сиз энди бегона эмассизлар, келгинди ҳам эмассизлар, балки Худонинг муқаддас халқига ватандош ва ҳамхонасизлар. 20 Сизлар ҳам ҳаворийлару пайѓамбарлар солган пойдеворга асосан бино бўлгансизлар. Бинонинг негиз тоши эса – Исо Масиҳнинг Ўзи. 21 Бутун иморат Ундан таркиб топиб, ўсиб боради ва Худо учун муқаддас бир маъбадга айланади. 22 Сиз ўзларингиз ҳам Исо Масиҳ билан ва ўзаро бирлашган ҳолда, Худонинг руҳий масканини ташкил этмоқдасизлар.

Ҳфесликларга 3

1 Мана мен – Павлус сиз, мажусийларни деб, Исо Масиҳ учун маҳбус бўлганман. 2 Мен Худонинг иноятини сизларга етказиш учун Худодан ваколат олганман, сизлар бу ҳақда, албатта, эшитгансизлар. 3 Юқорида қисқача ёзганимдай, Худо бу сирни менга ваҳий орқали маълум қилди. 4 Сизлар буларни ўқиб туриб, мен Масиҳ сирини қандай фаҳмлаганимни билиб олишингиз мумкин. 5 Бу сир ўтмиш одамзод авлодларига билдирилмаган бўлса-да, ҳозир Муқаддас Руҳ буни Масиҳнинг муқаддас ҳаворийлару пайѓамбарларига ошкор қилди. 6 Шунга кўра, энди Исо Масиҳнинг Хушхабарига ишонган бошқа халқ вакиллари яҳудийлар билан бир бадандай бўлиб, Худонинг ваъда қилган қут-баракаларига шерик ва ҳамворисдирлар. 7 Худонинг менга берган инояти ва кўрсатган илтифоти билан, Унинг менда амал қилаётган куч-қудрати туфайли Хушхабарни тарқатиш хизматини бўйнимга олдим. 8 Мен барча азизлар орасида энг арзимагани эдим. Аммо Худо иноят қилиб, Масиҳнинг ақл бовар қилмас бойлиги ҳақида турли халқларга Хушхабар етказиш учун мени юборди. 9 Мен Худонинг сирли режаси нимадан иборатлигини барчага аниқ маълум қилмоқ учун ваколат олдим. [Исо Масиҳ орқали] оламни яратган Парвардигор азалданоқ бу сирни Ўз ҳузурида пинҳон сақлаган эди. 10 Ҳозирги замонда эса У Масиҳ умматини барпо қилиб, у орқали самовотда ҳоким бўлган кучларга ҳам Ўзининг кўп қиррали ҳикматини ошкор қилди. 11 Шу тариқа Худо Ўзининг азалий мақсадини Раббимиз Исо Масиҳ орқали рўёбга чиқарди. 12 Биз Исо Масиҳ орқали, Унга бўлган имонимиз орқали Худо ҳузурига дадил ва тўла жасорат билан яқинлашиш имконига эгамиз. 13 Шундай экан, мен сизлар учун қайѓу чекаётганимда айнимаслигингизни илтимос қиламан. Чунки бу сизларнинг юксалишингизга хизмат қилади. 14 Ана шу сабабдан, мен самовий Отамиз олдида тиз чўкяпман. 15 Ер юзидаги ва осмондаги ҳар қандай сулола самовий Отадан ном олган. 16 У Ўзининг улуѓвор бойлиги билан сизларни куч-қудратли қилсин, Ўз Руҳи билан ички борлиѓингизни бақувват қилсин. 17 Масиҳни имон билан дилингизга жо қилинглар. Масиҳнинг севгиси қалбингизда илдиз отиб, маҳкам ўрнашсин, 18 токи сизлар барча Худонинг азизлари билан бирга бу севгининг кенглиги, узунлиги, баландлиги ва теранлигини тўла англашга кучингиз етсин. 19 Ҳа, сизлар Масиҳнинг ақл бовар қилмас севгисини фаҳмлаб бориб, Худонинг бутун камолотига эришинглар. 20 Худонинг куч-қудрати бизда амал қилмоқда. Шунинг учун Худо биз сўраган ёки хаёл қилганимиздан ҳам ортиѓини бажаришга ѓоят даражада қодирдир. 21 Унга Исо Масиҳ уммати орқали ва Исо Масиҳнинг Ўзи орқали наслдан-наслга, то абад шон-шарафлар бўлсин! Омин.

Ҳфесликларга 4

1 Раббимиз учун маҳбус бўлган мен сизларга насиҳат қилиб ўтинаман: Худонинг даъватига муносиб тарзда яшанглар. 2 Бутун камтарлик ва юмшоқлик билан, муҳаббат билан бир-бирингизга сабр-тоқат қилинглар. 3 Ўзаро тинч-тотув яшаб, Руҳнинг бирлигини сақлашга жон куйдиринглар. 4 Бадан – бир, Руҳ ҳам – бир. Чунки Худо ҳаммаларингизни ҳам бир хилда умидвор бўлишга чақирган. 5 Раббимиз – бир, имон – бир, сувдаги иқрор – бир. 6 Ҳамманинг Отаси Худо – бир. У ҳамманинг устидан ҳоким, ҳамма орқали амал қилади, ҳаммада мавжуддир. 7 Биз ҳар биримиз Масиҳ иноят этганига кўра бирон инъом олдик. 8 Мана, Забурда Масиҳ ҳақида нима дейилган: «У юксакликка чиқиб, асирларни асир олди, Инсонларга эса ҳадялар улашди». 9 Ҳнди бу «чиқди» сўзи нимани билдиради? Масиҳ олдин тубанга, ер юзига ҳам тушганидан бошқа яна нимани билдиради? 10 Ҳа, Масиҳ Ўзи тубанликка тушди ва коинотни тўлдириш учун осмону фалакдан ҳам юқорига чиқди. 11 Шунингдек, Масиҳнинг Ўзи баъзи кишиларни ҳаворий, баъзиларини пайѓамбар, баъзиларини Инжил воизи, баъзиларини эса имонлилар жамоатига чўпону мударрис қилиб тайинлади. 12 Шу йўсинда имонлилар хизматга керак бўладиган таъминотни оладилар ва Масиҳнинг уммати обод бўла боради. 13 Бунинг натижасида ҳаммамиз имонда якдил, Худо Ўѓлини таниб-биладиган, Масиҳнинг камолига эришган етук одамлар бўламиз. 14 Бундан буён ҳар турли таълимотларнинг шамоли билан учиб, тебраниб юрадиган гўдаклардай бўлмайлик. Мана, имонда гўдаклигича қолган кишилар қув одамларнинг ҳийласи ва тарқатаётган сохта таълимотларининг қурбони бўлиб, йўлдан озиб кетадилар. 15 Биз, аксинча, ҳақиқат ва муҳаббатга содиқ қолиб, ҳар жиҳатдан баданнинг боши – Масиҳ томон ўсиб борайлик. 16 Унинг бошчилигида бутун бадан алоҳида-алоҳида ҳаётий паю бўѓинлар ёрдамида ўзаро уланади ва бирикади. Ҳар бир бўлакнинг алоҳида ўз ҳолича, муҳаббат билан ҳаракат қилиши натижасида бадан ўсиб-улѓаяди. 17 Шундай экан, мен Раббимиз номидан сизларга қаттиқ буюраман: бундан буён ўзга халқларнинг бемаъни ўй-фикри билан яшаманглар. 18 Уларнинг зеҳнлари ўтмаслашган. Улар жаҳолатда қолиб, юракларини ёѓ босган. Шунинг учун Худо берган ҳаётдан маҳрум қолганлар. 19 Улар ҳар қандай ор-номус туйѓусини йўқотган, ҳар турли ифлос ишларга ўрганган, фисқу фужурга берилган тамагир одамлардир. 20 Аммо сизлар Масиҳдан ундай ўрганмагансизлар. 21 Сизлар Масиҳнинг сўзларини эшитиб, У ҳақда таълим олгансизлар. Шунинг учун энди Исонинг ҳақиқий йўлида юриб, 22 эски ўзлигингизни бир четга олиб қўйинглар; яъни илгариги турмушингизга оид, алдовчи эҳтирослар билан бузилиб бораётган эски, ёмон табиатингизни соқит қилинглар. 23 Бунинг ўрнига янги фикрга, руҳга эга бўлинглар. 24 Худога муносиб суратда, ҳақиқий солиҳлик ва муқаддаслик билан яратилган янги табиатни ўзлаштиринглар. 25 Шундай қилиб, ёлѓонни рад этиб, ҳар бирингиз ўз биродарингиз билан ҳақиқатни гаплашинглар. Чунки биз бир-биримизга тананинг аъзоларидаймиз. 26 Ѓазабланиб, гуноҳ қилманглар. Қуёш ботгунча, ѓазабдан қайтинглар. 27 Иблисга фурсат берманглар. 28 Ўѓрилик қилган киши бошқа ўѓрилик қилмасин. Балки яхши ишлаб, ўз қўллари билан меҳнат қилиб, муҳтож бўлганларга ҳам бирор нарса берсин. 29 Оѓзингиздан ҳеч қандай ярамас сўз чиқмасин. Лекин эҳтиёжга кўра, тингловчиларнинг жонига ора кирадиган яхши сўзлар гапиринглар. 30 Худонинг Муқаддас Руҳини хафа қилманглар; сизлар нажот кунигача ўша Руҳ билан муҳрлангансизлар. 31 Ҳар қандай ёмон ният ва гина-кудурат, ҳар қандай қаҳру жаҳл, нолиш ва ѓийбатчиликни ўзингиздан соқит қилинглар. 32 Бир-бирингизга кўнгилчан ва меҳр-шафқатли бўлинглар. Худо сизларни Масиҳ ҳақи кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар.

Ҳфесликларга 5

1 Севикли болалар каби Худога эргашинглар. 2 Масиҳ сизларни жуда севгани учун, сизлар учун Ўзини фидо қилди ва шу йўсин Худога маъқул келадиган, хуш ҳидли қурбонлик келтирди. Сизлар ҳам худди шундай муҳаббат билан яшанглар. 3 Сизнинг орангизда ҳеч қандай зиногарлик, ифлослик ёки тамагирлик ҳатто тилга олинмасин. Булар муқаддас кишиларга муносиб эмас. 4 Шунингдек, беадаб ва ахлоқсиз гап ёки майнабозчилик ҳам бўлмасин. Булар сизга муносиб эмас. Яхшиси, Худога шукур қилинглар. 5 Шуни билиб қўйинглар: ҳеч бир фоҳиш, ифлос ёки тамагир киши (чунки тамагир – бутпараст билан тенг) Масиҳнинг ва Худонинг Шоҳлигидан баҳраманд бўлмайди. 6 Ҳеч ким сизларни қуруқ гаплар билан алдамасин. Ана шу нарсалар учун осий бандаларнинг бошига Худонинг ѓазаби келади. 7 Шу сабабдан сиз уларга шерик бўлиб қолманглар. 8 Сиз бир вақтлар зулмат эдингизлар, энди эса Раббимизга тегиб, нур бўлдингизлар. Аҳли нур бўлиб яшанглар. 9 Нур ҳар хил эзгулик, одиллик ва ҳақиқат меваларидан иборат. 10 Раббингизга нима мақбул бўлишини ўрганиб олинглар. 11 Зулматнинг бесамара ишларида иштирок этманглар, аксинча, уларни фош этинглар. 12 Зулматда махфий қилинадиган ўша ишлар ҳақида гапириш ҳам уятдир. 13 Зотан ҳамма нарса нур орқали фош бўлиб, очиқ-ошкор кўринади. 14 Ёруѓликка чиққан ҳамма нарса аён бўлади. Қўшиқда айтилганидай: «Ҳй ухлаган, тур! Ўликлар ичидан тирил! Масиҳ сенга нур сочар». 15 Шундай қилиб, қандай яшаётганингизга ўзингиз диққат қилиб қаранглар. Нодонлар каби эмас, доно кишилар каби кун кечиринглар. 16 Фурсатни ѓанимат билинглар, чунки биз яшаётган кунлар – ёмон кунлар. 17 Шунинг учун беақл бўлманглар, балки Раббингизнинг иродаси қандай эканини англаб олинглар. 18 Шароб ичиб маст бўлманглар, чунки бу бузуқликка олиб боради. Аксинча, Муқаддас Руҳга тўлиб-тошинглар. 19 Шу мақсадда Забур хониши, руҳий мадҳиялар ва қўшиқлар билан бир-бирингизга насиҳат қилинглар, чин юракдан Раббингизни куйлаб, ҳамду санолар ўқинглар. 20 Ҳар доим, ҳар бир нарса учун Раббимиз Исо Масиҳ номи билан Отамиз Худога шукур қилинглар. 21 Масиҳни ҳурматлаб, бир-бирингизга бўйсунинглар. 22 Ҳй хотинлар, сиз Раббингизга қандай бўйсунсаларингиз, эрларингизга шундай бўйсунинглар. 23 Масиҳ имонлилар жамоатининг боши бўлгани каби, эркак ҳам хотиннинг бошидир. Масиҳ Ўз баданининг, яъни умматининг Халоскоридир. 24 Масиҳнинг уммати Масиҳга қандай тобе бўлса, хотинлар ҳам ҳар нарсада ўз эрларига шундай тобе бўладилар. 25 Ҳй эрлар, Масиҳ имонлилар жамоатини севиб, улар учун Ўзини қандай фидо қилган бўлса, сизлар ҳам хотинларингизни шундай севинглар. 26 Масиҳ имонлилар жамоатини муқаддас қилай, деб уларни сув билан ювди ва Ўз каломи орқали тозалади, 27 токи устида бирон ѓубор, ажин ёки доѓи қолмаган, муқаддас, бенуқсон, камоли чиройли бир жамоатни Ўз ҳузурига элтиб қўйсин. 28 Шундай қилиб, эркаклар ўз хотинларини ўз таналарини севгандай севишлари керак. Ўз хотинини севган ўзини ўзи севади. 29 Ҳеч ким ҳеч вақт ўз танасини ёмон кўрмаган. Аксинча, уни озиқлантириб, парвариш қилади. Масиҳ ҳам Ўз умматини худди шундай озиқлантириб, парвариш қилади. 30 Биз Масиҳ танасининг аъзоларимиз, [Унинг эту суягимиз]. 31 Тавротда: «Киши ота-онасини қолдириб, ўз хотинига ёпишиб қолади ва иккови бир тан бўлади», деб ёзилган. 32 Бу сир буюк ва мен буни Масиҳ ҳамда имонлилар жамоатига ўхшатиб айтяпман. 33 Хулласи калом, ҳар бир эр ўз хотинини ўзини ўзи севгандай севсин. Хотин ҳам эрини ҳурмат қилсин.

Ҳфесликларга 6

1 Ҳй фарзандлар, ота-онангизга итоат қилинглар, чунки бу Раббимизга маъқулдир. 2 Бу ҳақдаги илоҳий буйруқ Худо ваъда қўшиб берган биринчи буйруқдир, чунончи: «Ота-онангни ҳурмат қил, токи барака топиб, ер юзида узоқ умр кўргайсан». 4 Сиз, оталар, фарзандларингизнинг жаҳлини чиқарманглар. Уларни Раббимизнинг таълим-тарбияси билан ўстиринглар. 5 Ҳй қуллар, дунёвий хўжайинларингизга, Масиҳга итоат қилганингиздек, камоли эҳтиром ва соддадиллик билан итоат қилинглар. 6 Инсонларнинг кўнглини топай, деб хўжакўрсинга хизмат қилган кишилар каби эмас, балки Масиҳнинг қуллари каби Худонинг иродасини чин кўнгилдан бажо келтиринглар. 7 Инсонларга эмас, балки Раббингизга хизмат қилаётгандек, бажону дил хизмат қилинглар. 8 Билингларки, хоҳ қул, хоҳ эркин бўлсин, ҳар бир киши қилган яхшилигига яраша мукофотни Раббимиздан олади. 9 Ҳй хўжайинлар, сизлар ҳам қулларингизга худди шу тарзда муомала қилинглар. Осмонда ҳам уларнинг, ҳам сизларнинг Ҳгангиз борлигини билиб, уларга дўқ-пўписа этишни бас қилингиз. Чунки Раббимиз юз-хотир қилмайди. 10 Ниҳоят, Раббимиз билан иттифоқ бўлиб, Унинг куч-қудрати таъсирида қувватли бўлинглар. 11 Иблиснинг ҳийлаларига қарши тура олиш учун, Худо берган барча қурол-аслаҳалар билан қуролланингиз. 12 Чунки бизнинг курашимиз ўткинчи башарга қарши эмас, балки самовий оламдаги ёвуз руҳий кучларга, ҳокимлару ҳокимиятларга, бу қоронѓи дунёни бошқараётган руҳий ҳукмронларга қаршидир. 13 Шу сабабдан ёмон кунда қаршилик кўрсата олишингиз учун, Худонинг қурол-аслаҳаларини кўтаринглар, токи бутун тадбиркорлик билан иш тутиб, ўрнингизда тура олинглар. 14 Белингизни ҳақиқат камари билан боѓланг, кўксингизга солиҳлик совутини тақинглар. 15 Тинчлик Хушхабарини ёйиш учун оёѓингизга илдамлик пойабзалини кийинглар. 16 Бунинг устига имон қалқонини қўлга олинглар, у билан ёвуз шайтоннинг қиздирилган ҳамма ўқларини ўчира оласизлар. 17 Шунингдек, нажот дубулѓасини кийинглар, Худо каломи бўлган Руҳнинг қиличини кўтаринглар. 18 Ҳар турли дуо ва ёлворишлар билан, Муқаддас Руҳ илҳоми билан ҳар доим ибодат қилинглар. Ибодатда ҳушёр ва саботли бўлиб, барча Худонинг азизлари учун илтижо қилинглар. 19 Мен учун ҳам ибодат қилинглар. Мен оѓзимни ҳар очганимда, зарур бўлган сўз менга берилсин, Инжил сирини қўрқмасдан баён эта олайин. 20 Мен Инжил учун маҳбус бўлсам-да, бу элчилигимни тегишлича оѓзи ботирлик билан ижро этайин. 21 Сиз менинг ҳол-аҳволим қалай эканини, нималар қилаётганимни билиб оласиз, бу ҳақда севикли биродаримиз, Раббимизнинг содиқ хизматкори Тихик сизларга маълумот беради. 22 Бизнинг шароитимиз ҳақида билиб, юракларингиз тасалли топсин дея, мен уни сизнинг олдингизга юборяпман. 23 Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан биродарларимга тинчлик, эътиқод ва муҳаббат тилайман. 24 Раббимиз Исо Масиҳни ўлмас муҳаббат билан севганларнинг ҳаммасига Худонинг инояти ёр бўлсин. Омин.

Филиппиликларга 1

1 Филиппи шаҳридаги Исо Масиҳ уммати бўлган барча Худонинг азизларига, айниқса имонлилар жамоатининг бошлиқлари ва хизматкорларига, Исо Масиҳнинг қуллари биз – Павлус ва Тимўтийдан салом! 2 Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. 3 Сизларни ҳар сафар хотирлаганимда, Худойимга шукроналар дейман. 4 Ҳар қачон ҳамма ибодатларимда барчаларингиз учун севинч билан илтижо қиламан. 5 Чунки сизлар биринчи кундан то ҳозирга қадар Инжил Хушхабарини ёйишимда иштирок этиб келмоқдасизлар. 6 Худо сизларда бошлаган хайрли ишини то Исо Масиҳнинг келадиган кунигача тамом қилишига аминман. 7 Менинг ҳаммаларингиз ҳақингизда шундай фикр қилишим ўринлидир. Сизлар менинг кўнглимдасизлар. Чунки кишанбандлигимга қарамасдан, ҳар бирингиз Хушхабарни ҳимоя қилиш ва қарор топтиришимда мени ёқлаб келмоқдасизлар, шу тариқа Худонинг менга берган иноятидан ҳам баҳраманд бўлиб келмоқдасизлар. 8 Мен Исо Масиҳнинг меҳр-муҳаббати билан сизларнинг ҳаммаларингизга иштиёқманд бўлганимга Худо шоҳиддир. 9 Сизларнинг муҳаббатингиз ҳам ҳар қандай билим ва сезгида такомиллашиб, яна кўпдан-кўп ортиб боришини Худодан сўрайман. 10 Сизлар юқори қадриятни қадрламоѓингиз лозим, токи Масиҳнинг келадиган кунида пок ва беайб бўлинглар 11 ва Исо Масиҳ орқали униб-ўсадиган солиҳлик самараларига бой бўлиб, Худога шон-шараф келтиринглар. 12 Ҳй биродарлар, шуни билишингизни истайманки, менинг бошимга тушган шароитлар Инжил Хушхабари янада кўпроқ муваффақият қозонишига хизмат қилди. 13 Мана, менинг Масиҳ учун қамалганлигим бутун сарой аҳлига ва қолган ҳамма одамларга ҳам маълум бўлди. 14 Шунингдек, Раббимиз Исога қарашли бўлган биродарларимизнинг кўпчилик қисми ҳам менинг кишанбандлигимдан руҳланиб, Раббимиз каломини янада ботирлик билан тарѓиб қила бошладилар. 15 Тўѓри, баъзилар ҳасад ва рақобат руҳи билан Масиҳни тарѓиб қиляптилар, бошқалар эса яхши ният билан тарѓиб қиляптилар. 16 Баъзилар мен Хушхабарни ҳимоя қилиш учун тайин этилганимни тан олиб, муҳаббат билан ҳаракат қиляптилар. 17 Бошқалар эса менинг кишандаги қийинчилигимни орттиришни ўйлаб, рақобат руҳида, нопок ният билан Масиҳни тарѓиб қилмоқдалар. 18 Хўш, унда нима бўпти? Хоҳ мунофиқлик билан, хоҳ самимийлик билан бўлсин, ҳар ҳолда Масиҳ тарѓиб этилмоқда. Мен бунга севиняпман. Ва яна севинаман, 19 чунки биламанки, сизнинг дуоларингиз орқали ва Исо Масиҳнинг Руҳи ёрдамида мен озодликка чиқаман. 20 Яшасам ҳам, ўлсам ҳам, ҳар ҳолда хижолатда қолмаслигимга қаноат ҳосил қилдим. Ҳар доим бўлиб келганидек, ҳозир ҳам Масиҳ менинг вужудимда улуѓлансин, деган умидда яна жасурлик билан фаолият кўрсатишга жазм қилдим. 21 Мен учун ҳаёт – Масиҳдир, ўлим эса – ютуқдир. 22 Агарда бу баданда яшаётганим менинг ишимга самара келтираётган бўлса, унда нима танлашимни ҳам билмайман. 23 Мени униси ҳам, буниси ҳам тортади. Бир ёқдан тугаб, Масиҳ билан бирга бўлишни орзу қиламан, чунки бу жуда ҳам яхши бўларди. 24 Аммо иккинчи ёқдан менинг баданда қолишим сизлар учун яна ҳам кераклидир. 25 Бунга ишончим комил, шунинг учун қолишимни биламан. Сизлар имонда ривож топиб қувонишингиз учун, мен ҳаммаларингиз билан бирга қоламан. 26 Шундай қилиб, олдингизга иккинчи дафъа келишимда, сизлар мен сабабли Исо Масиҳ ҳузурида яна кўпроқ фахрлана оласизлар. 27 Фақат Масиҳнинг Хушхабарига муносиб равишда кун кечиринглар. Мен хоҳ келиб дийдорингизни кўрсам ҳам, хоҳ сизлардан узоқ бўлсам ҳам, аллақачон эшитганимдек, сизлар имонда собитқадам бўлиб, Инжил йўлида якдиллик билан курашиб бораётганингизни билиб олай. 28 Сизларга қаршилик кўрсатаётганларнинг ҳеч қандай дўқ-пўписаларидан чўчиманглар. Ана шу уларнинг ҳалок бўлишидан, сизларнинг эса халос бўлишингиздан далолат бермоқда. Зотан бу – Худонинг иши. 29 Худо сизларга Масиҳга ишонишнигина эмас, балки Масиҳ учун азоб чекиш тақдирини ҳам насиб этган. 30 Менинг сиз кўрган ва ҳозир ҳам эшитаётган курашимга сизлар шериксизлар.

Филиппиликларга 2

1 Агар сизларда Масиҳдан келган бирон жасорат, муҳаббатдан туѓилган бирон тасалли, Муқаддас Руҳдан илҳомланган бирон бирдамлик, дилдан чиққан бирон меҳру шафқат бор бўлса, 2 у ҳолда менинг севинчимни мукаммал қилиб, фикр-зикрингизда якдил, меҳр-муҳаббатингизда айнимайдиган бўлинглар, ўзаро ҳамдард ва ҳамфикр бўлиб юринглар. 3 Рақобат руҳи ва шуҳратпарастлик билан ҳеч нарса қилманглар. Аксинча, камтарлик билан бир-бирингизни ўзингиздан юқорироқ ҳурматга сазовор ҳисобланглар. 4 Ҳар бир киши ўз манфаатинигина эмас, балки бошқаларнинг манфаатини ҳам кўзласин. 5 Исо Масиҳ қандай фикрга эга бўлса, сизлар ҳам ўзаро худди шу фикрга эга бўлинглар: 6 Масиҳ Худонинг қиёфасида бўла туриб, Худога тенг ҳурматни ўлжа қилмади. 7 Лекин Ўз улуѓлигидан кечиб, Қул қиёфасига кирди У, Кўринишда инсонлар сингари бўлди. 8 У Ўзини шундай паст олиб, Ўлимга, ҳатто хочдаги ўлимга бориб итоат этди. 9 Ана шу сабабдан Худо Уни жуда юксалтирди, Унга ҳар қандай исмдан юқори исмни ато этди, 10 Токи Исонинг исми тилга олинганда Кўк, ер ва ер остидаги борлиқ жон тиз чўксин 11 Ва ҳар бир тил Отамиз Худо шаънига Исо Масиҳни Раббим деб очиқ тан олсин. 12 Ҳй севганларим, сиз доим менинг гапимга қулоқ солиб келдингизлар. Шундай қилиб, фақат олдингизда бўлганимдагина эмас, балки ҳозир менинг йўқлигимда яна кўпроқ қўрқув ва титроқ билан топган нажотингизни бут қилишга тиришинглар. 13 Зотан Худонинг Ўзи сизларнинг вужудингизда амал қилади, У Ўз мурод-мақсадини адо этишингиз учун сизларда хоҳишни ҳам, ҳаракатни ҳам туѓдиради. 14 Ҳамма нарсани нолимай ва шубҳаланмай қилинглар, 15 токи бу ўжару бузилган насл орасида Худонинг пок, беѓубор, бенуқсон болалари бўлинглар. Сизлар бу дунё одамлари орасида осмондаги юлдузлар каби порлаб турибсизлар-ку. 16 Ҳаёт каломини маҳкам тутинглар, токи менинг меҳнату заҳматим беҳудага кетмасин ва Масиҳ оламга қайтган кунда сизлар менинг фахрим бўлинглар. 17 Сизнинг имон йўлида қилган фидокорона хизматингиз Худо шарафига қурбондай гап. Мен Худога бу қурбонликни келтириб, ўз жонимни ҳам фидо қилишим мумкин. Шунга қарамасдан, севинаман ва сизларнинг шодлигингизга қўшиламан. 18 Худди шу тўѓрида сизлар ҳам севининглар ва менинг шодлигимга қўшилинглар. 19 Сизларнинг аҳволингиздан хабардор бўлиб кўнглим таскин топсин, деб Тимўтийни яқин орада сизларнинг олдингизга юборишни Раббим Исодан умид қиламан. 20 Чунки сизларга шунчалик самимият билан, жон куйдириб ѓамхўрлик қиладиган унга тенг одамим йўқ. 21 Ҳаммаси ҳам Исо Масиҳни эмас, ўз ишларини ўйлайди-ку. 22 Лекин Тимўтийнинг содиқлиги сизларга маълум. Хушхабарни ёйишимда у менга ўѓил отага хизмат қилгандай хизмат қилди. 23 Мен ўзимга нима бўлишини билишим биланоқ, уни дарҳол юбориш умидидаман. 24 Ўзим ҳам яқинда ёнингизга боришга Раббимдан тўла ишонч ҳосил қилдим. 25 Шу билан бирга, сизларнинг юборган элчингиз, муҳтожликда менга мадад берган биродарим, ҳамкорим ва сафдошим Ҳпафродитни ёнингизга юборишни лозим кўрдим. 26 Чунки у ҳаммангизни жуда кўргиси келди, унинг касаллиги тўѓрисидаги миш-мишлар сизга етиб борганидан қаттиқ қайѓурди. 27 Ҳақиқатан ҳам ўлар ҳолатда касал эди. Лекин Худо унга марҳамат этди. Ва фақат унга эмас, балки ѓами устига ѓам қўшилмасин деб, менга ҳам марҳамат этди. 28 Шундай қилиб, уни яна кўриб севининглар ва менинг ѓамим ҳам енгиллашсин деб, уни тезроқ ёнингизга юбормоқчиман. 29 Уни Раббимиз номидан, қувноқ чеҳра билан қабул этинглар. Бу каби одамларнинг ҳурматини бажо келтиринглар. 30 Чунки сизлар менга тўлиқ бажо келтиролмаган муқаддас хизматни у бутлаб олай деб, Масиҳ йўлида ўз жонини аямаган, ўлишига сал қолган эди.

Филиппиликларга 3

1 Хулласи калом, биродарларим, Раббингиз билан алоқада бўлиб, хурсанд бўлинглар. Сизларга айни нарсаларни ёзиш мени зериктирмайди, сизларга эса янада ибратлидир. 2 Ана у ёмонлик қилувчилардан, у итлардан эҳтиёт бўлинглар! Ана у тана кесувчилардан эҳтиёт бўлинглар! 3 Мана биз ҳақиқий аҳли суннатмиз. Чунки биз Муқаддас Руҳ кучи билан Худога хизмат қиламиз, фақат Исо Масиҳ билан фахрланамиз, табиий фазилатларимизга ишонмаймиз. 4 Қолаверса, мен ўз фазилатларимга ҳам ишонишим мумкин. Агар бошқа кимса: мен ўз фазилатларимга ишонаман, деса, ундан ҳам кўпроқ мен ишонаман. 5 Мен саккиз кунлигимда суннат бўлганман. Мен Исроил халқининг Бенямин қабиласидан, иброний наслидан бир яҳудийман. Таврот Қонунига мансублик десангиз, фарзий мазҳабида эдим. 6 Диний ѓайрат десангиз, Исо умматини таъқиб қилдим. Қонун талаб қилган солиҳлик десангиз, бегуноҳ эдим. 7 Лекин бир вақт фазилат деб билган нарсаларимни энди Масиҳ учун фойдасиз ҳисоблайман. 8 Чинакам, Раббим Исо Масиҳни билишнинг афзаллиги олдида мен ҳамма нарсадан бош тортиб, фойдасиз деб билдим, ҳа, Масиҳга сазовор бўлай, деб ҳатто ахлат ҳисобладим. 9 Ҳнди Илоҳий Қонунга амал қилишдан иборат бўлган ўз солиҳлигимга суянмайман. Аксинча, Масиҳ билан бир бўлай, деб фақат Унга ишониш орқали, имон орқали бўладиган солиҳликка суянаман ва шу тариқа Худо ҳузурида ўзимни оқлайман. 10 Қани энди Масиҳнинг азобларида қатнашиб, ўлимида ҳам Унга эргашиб, Унинг Ўзинию тирилишининг қудратини билиб олсам 11 ва ишқилиб ўликларнинг тирилишига эришсам. 12 Мен аллақачон муродимга етишганман ёки аллақачон камолотга эришганман, деб айтаётганим йўқ. Лекин Исо Масиҳ менга етиб олганидек, мен ҳам мўлжалга етиб олиш учун жон куйдирмоқдаман. 13 Биродарлар, мен ўзимни муродимга етишганман деб ўйламасам-да, фақат бир нарсанигина ўйлайман: орқамда қолганларни унутиб, олдимдагиларга кўз тикаман. 14 Худо Исо Масиҳ орқали мени олий мақсадга чорлади. Мен буни адо этиб, ѓалаба гулчамбарини қўлга киритиш учун жон-жаҳдим билан ҳаракат қиламан. 15 Биздан кимки камолотга эришган бўлса, худди шундай фикр қилсин. Агар сизнинг фикрингизда бошқа нарса бўлса, унда буни сизга Худо ошкор этади. 16 Фақат бизлар нимага эришган бўлсак, унга яраша фикр юргизишимиз ва ўша қоида бўйича яшашимиз керак. 17 Биродарлар, мендан ўрнак олинглар. Ким биз кўрсатган йўл-йўриқ бўйича яшаётган бўлса, унга эргашинглар. 18 Мен сизларга тез-тез гапирар эдим-ку, Масиҳ хочининг душманлари каби иш тутаётган кишилар кўп деб. Ҳнди улар ҳақида кўз ёшим билан сўзлаяпман: 19 Уларнинг охири – ҳалокат, уларнинг худоси – қорин, уларнинг шон-шарафи – шармандагарчилик. Улар ердаги нарсалар ҳақидагина ўйлайдилар. 20 Бизларнинг ватанимиз эса осмондадир. У ердан биз Халоскоримиз – Раббимиз Исо Масиҳнинг келишини кутяпмиз. 21 Ҳар нарсани бўйсундириш кучига эга бўлган Раббимиз Исо Масиҳ келганда, худди шу кучнинг таъсири билан бизнинг ожизу фоний танамизни Ўзининг улуѓвор танасига ўхшатиб ўзгартиради.

Филиппиликларга 4

1 Шундай қилиб, эй менинг соѓинган, азиз биродарларим, қувончим ва гултожим, Раббингизга собит бўлинглар, эй севганларим! 2 Ҳводия ва Синтихадан илтимос қиламан, Раббингиз ҳақи якдил фикрда бўлинглар. 3 Ҳй вафодор ҳамкорим, сендан ҳам ўтинаман, у аёлларга ёрдам бер, чунки улар мен ва Климент билан, шунингдек, исмлари ҳаёт китобида ёзилган бошқа ҳамкорларим билан бирга Хушхабарни тарѓиб этиш учун фаолият кўрсатдилар. 4 Раббингиз билан алоқада бўлиб, доимо хурсанд бўлинглар. Яна айтаман: хурсанд бўлинглар! 5 Сизларнинг инсонпарварлигингиз барчага маълум бўлсин; Раббимиз яқин. 6 Ҳеч нарсадан ташвиш қилманглар, лекин ҳар доим ибодатда ва илтижода бўлиб, ҳар бир тилагингизни Худонинг олдида миннатдорчилик билан изҳор қилинглар. 7 Шунда инсон хаёлига сиѓмайдиган, Худо берган тинчлик сизнинг кўнглингиз ва фикр-хаёлингизни хотиржам қилади. 8 Хуллас, эй биродарлар, нима ҳақиқий, нима мўътабар, нима тўѓри, нима соф, нима ёқимли, нима фахрли бўлса, қандайдир бир фазилат, қандайдир мақтанарли хислат бор бўлса, булар ҳақида фикр қилинглар. 9 Сизлар мендан нимани ўрганиб қабул қилган бўлсангиз, нимани эшитиб, кўрган бўлсангиз, ўшани қилинглар, шунда тинчлик берган Худо сизларга ёр бўлади. 10 Мен, Раббим ҳақи, сизлардан жуда хурсандманки, ниҳоят, мен ҳақимдаги ѓамхўрлик туйѓуларингиз уйѓонди. Сизлар илгари ҳам ѓамхўрлик қилардингиз-у, аммо буни кўрсатишга фурсатингиз йўқ эди. 11 Буларни муҳтожликдан айтаётганим йўқ. Чунки мен ҳар қандай шароитда борига қаноат қилишга ўрганганман. 12 Мен танқисликда ҳам, мўл-кўлчиликда ҳам қандай ҳаёт кечиришни биламан. Ҳар қандай шароитда ва ҳар ерда ҳам тўқ бўлиш, ҳам оч қолиш, ҳам фаровонликда яшаш, ҳам муҳтожликда қолишнинг сирларини ўрганганман. 13 Мени қўллаб-қувватлаётган Исо Масиҳнинг мадади билан ҳар нарсани қила оламан. 14 Ҳар ҳолда, сизлар менинг қайѓуларимга шерик бўлиб, яхши иш қилдингизлар. 15 Биласизларки, эй филиппиликлар, мен Македониядан чиқиб, Хушхабарни биринчи марта ёя бошлаган пайтларимда, сизлардан бошқа Масиҳ жамоатларидан биронтаси ҳам менга моддий ёрдам бермади. 16 Ҳатто Салоника шаҳрида бўлганимда ҳам, сизлар бир-икки марта эҳтиёжимни қондирмоқ учун у ерга ёрдам юбордингизлар. 17 Мен буни садақа сўраб гапираётганим йўқ. Балки сизнинг фойдангизга бўладиган баракани истаб гапиряпман. 18 Менда ҳамма нарса бор, ҳатто мўлчиликда яшаяпман. Сизлар юборган тортиқларни Ҳпафродитдан олиб, ўзимга тўқ бўлиб юрибман. Мана бу тортиқлар – Худо шаънига тутатиладиган хушбўй тутатқилар, Худога мақбул бўладиган қурбонликлардир. 19 Ҳгамнинг Ўзи сизларнинг ҳар қандай эҳтиёжингизни Исо Масиҳ орқали, Ўзининг улуѓвор бойлиги билан қондиради. 20 Отамиз Худога абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин. 21 Исо Масиҳ азизларининг ҳар бирига салом айтинглар. Мен билан бирга бўлган биродарлар сизларга салом йўллаяптилар. 22 Бутун Худонинг азизлари, хусусан Қайсар хонадонидагилар, сизларга салом йўллаяптилар. 23 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизнинг руҳингизга ёр бўлсин. Омин.

Колосаликларга 1

1 Худонинг иродаси ила Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен – Павлус ва биродаримиз Тимўтийдан 2 Колоса шаҳридаги Масиҳга сидқидилдан берилган муқаддас биродарларимизга салом! 3 Отамиз Худодан [ва Раббимиз Исо Масиҳдан] сизларга иноят ва тинчлик ато бўлсин. Сизларнинг ҳақингизга ибодат қилар эканмиз, Раббимиз Исо Масиҳнинг Отаси – Худога доим шукроналар билдирамиз. 4 Чунки Исо Масиҳга бўлган имонингиз ва бутун аҳли мўминга қўйган меҳр-муҳаббатингиздан хабардормиз. 5 Бунга сизлар ҳақиқат каломи, яъни Инжил Хушхабари орқали эришдингизлар. Самода ўзларингиз учун тайёрлаб қўйилган хазина тўѓрисидаги Хушхабарни эшитиб, умидвор бўлдингизлар. 6 Ана шу Хушхабар бутун жаҳонга ҳам ёйилди, сизларга ҳам етиб борди. Сизлар Худонинг иноятини эшитиб, чини билан англаб етдингизлар. Ўша кундан бери Хушхабар сизнинг орангизда тобора томир ёйиб, самара бермоқда. 7 Манфаатингиз йўлида Масиҳнинг содиқ хизматкори бўлган севимли ҳамкоримиз Ҳпафрас ҳам ана шу хусусда сизларга таълим берган эди. 8 Ҳнди у сизнинг илҳомли меҳр-муҳаббатингиз ҳақида ҳам бизга хабар қилди. 9 Шунинг учун биз бу ҳақда эшитган кунимиздан бери сизлар учун ибодат қилишни канда қилмаяпмиз. Худодан шуни сўраймизки, Унинг иродасини тўла англашингиз учун Ўзи сизларга ҳар қандай илоҳий ҳикмат ва фаҳм-идрок ато қилсин, 10 токи сизлар Раббингизга муносиб яшаб, Уни ҳар жиҳатдан мамнун қилинглар, ҳар турли хайрли ишда самарали бўлинглар, Худони таниб-билиб улѓайинглар, 11 Унинг улуѓвор куч-қудратидан баҳра олиб, тўла-тўкис бақувват бўлинглар, ҳамма нарсага сабр-тоқат ва севинч билан чидаб, 12 Отамиз Худога шукрона қилинглар. Чунки У Ўз азизларига ваъда қилган нурли меросдан бизни баҳраманд қилди. 13 Бизни зулмат ҳукмронлигидан озод қилиб, севимли Ўѓлининг Шоҳлигига кўчирди. 14 Худонинг Ўѓли бизнинг ўрнимизга қурбон бўлди, Ўз қонини тўкиб гуноҳларимизни ювди. 15 Исо Масиҳ кўринмас Худонинг инъикосидир. У бутун махлуқот устидан, худди тўнѓич сингари, биринчи ўринда туради. 16 Кўкдаги ва ердаги борлиқ мавжудот, кўринадиган ва кўринмайдиган махлуқот, у дунёю бу дунёдаги ҳар қандай тахту тож, салтанату ҳукмронлик У орқали яратилган. Ҳамма нарса У орқали ва У учун яратилган. 17 Унинг Ўзи эса ҳамма нарсадан аввал мавжуд эди. Борлиқ мавжудот Унинг соясида мавжуддир. 18 У Ўз бадани, яъни умматининг бошидир. У ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилгани учун, ҳамманинг илѓори ва бошидир. 19 Худо бутун камолотни Унда жо қилишни хуш кўрди. 20 Унинг воситаси билан Худо еру кўкдаги борлиқ мавжудотни Ўзи билан яраштиришга қарор қилди. Хочда тўкилган қонни инобатга олиб, Худо Ўзи яратганлар билан сулҳ тузди. 21 Мана, сизлар ҳам бир вақтлар ёмон ишлар қилиб, ярамас фикрда бўлиб, Худога бегона ва душман эдингизлар. 22 Ҳнди эса Масиҳ Ўзининг инсоний баданини қурбонликка баѓишлаб, Ўз ўлими орқали сизларни Худо билан яраштирди, Худо ҳузурига сизларни муқаддас, айбсиз ва нуқсонсиз ҳолда тақдим қилди. 23 Сизлар энди эшитган Хушхабарга қаттиқ эътиқод қўйиб, умидингиздан қайтмасангиз, имонингизда маҳкам, оѓишмай турсангиз, бўлди. Инжил Хушхабари осмони фалак остида Худо яратган барча жонзодга етказилди, мен – Павлус эса бу Хушхабарнинг фидойиси бўлдим. 24 Мен ҳозирги вазиятда сизлар учун азоб тортаётганимга севинаман. Масиҳнинг Ўз бадани, яъни уммати учун тортмаган қайѓуларини мен ўз танамда тортиб тўлдиряпман. 25 Худонинг менга топшириѓи бўйича, мен Масиҳ уммати устидан масъул хизматкор бўлдим, Худо каломини тўлиқ тарѓиб қилиш вазифасини ўз зиммамга олдим. 26 Ана шу калом ўтган асрлар ва авлодлардан сир тутилиб, ҳозир эса Худонинг азизларига ошкор бўлди. 27 Худо дунё халқлари учун сақлаган ушбу сирнинг нақадар бой ва улуѓворлигини Ўз азизларига очиб беришга рози бўлди, чунончи улуѓвор умидимизнинг маѓзи – сизнинг ичингиздаги Масиҳ. 28 Шунга кўра, биз Масиҳга ишонган ҳар бир одамни мукаммал ҳолда Худога тақдим этмоқчимиз. Ҳар бир одамга ақл ўргатиб, бутун донолик билан таълим-тарбия бериб, Масиҳни тарѓиб қилмоқдамиз. 29 Мен ҳам ана шу мақсадда жон-жаҳдим билан хизмат қилар эканман, менга кучли таъсир қилаётган Раббимнинг қудратига суянаман.

Колосаликларга 2

1 Мен сизлар учун, шунингдек, Лаодикия шаҳридагилар ҳамда шахсан юзимни кўрмаган имонлиларнинг ҳаммаси учун нақадар зўр ѓайрат кўрсатаётганимни билишингизни истайман. 2 Мақсадим шуки, сизлар дадил бўлинг, муҳаббат руҳида бирлашинг, фаҳм-идрок ва тўла комил ишонч билан Отамиз Худонинг сири – Масиҳни пайқаб олинг. 3 Чунки ҳикмат ва илму маърифатнинг ҳамма хазиналари Масиҳда пинҳондир. 4 Буни мен шунинг учун айтяпманки, ҳеч ким сизларни тилёѓламалик қилиб йўлдан оздирмасин. 5 Мен гарчи жисман сизнинг орангизда бўлмасам ҳам, руҳан орангиздаман, сизларнинг тартиб-интизомингиз ва Масиҳга бўлган соѓлом имонингизни кўриб севиняпман. 6 Ҳнди сизлар Исо Масиҳни Раббимиз деб қабул қилган экансизлар, У билан алоқада бўлиб яшанглар. 7 Олган таълимотингизга мувофиқ, Унда томир ёйиб, қарор топинг, имонингизда қаттиқ туринг, шу йўлда ривожланиб бориб, Худога шукроналар тилингиздан тушмасин. 8 Ҳҳтиёт бўлинглар, ҳеч ким фалсафа ва қуруқ сафсаталар билан сизларни аврамасин. Бундай гаплар Масиҳга эмас, балки инсонларнинг анъанасига, дунёнинг хурофий унсурларига асосланади. 9 Худонинг бутун борлиѓи тўла-тўкис Масиҳ вужудида мавжуддир. 10 Ҳар турли ҳукмронлик ва ҳокимиятнинг боши Масиҳ билан алоқада бўлиб, сизлар ҳам тўла-тўкис бўлдингизлар. 11 Сизлар Масиҳ билан алоқада бўлиб суннат ҳам қилиндингизлар. Бу Масиҳнинг суннати бўлиб, инсон қўли билан қилинмайди, бу суннат гуноҳкор вужуднинг кесиб ташланиши демакдир. 12 Сизлар имон келтирганда сувга чўмиб, Масиҳ билан бирга кўмилдингизлар. Шунингдек, Масиҳни тирилтирган Худонинг қудратига қаттиқ инониб, Масиҳ билан бирга тирилдингизлар. 13 Илгари сизлар суннатсиз, яъни гуноҳга ботган ҳолатда бўлиб, ўлик эдингизлар. Ҳнди эса Худо барча гуноҳларингизни кечириб, сизларни Масиҳ билан бирга янги ҳаёт учун тирилтирди. 14 Бизга қарши ёзилган, маҳкумлигимизни билдирувчи айбномани Худо ўчирди, яъни уни Масиҳ билан бирга хочга михлаб, кучдан қолдирди. 15 Ўша хоч орқали руҳий ҳоким ва ҳукмронликлар устидан ҳам ѓалаба қозонди. Уларнинг қурол-яроѓини олиб қўйди-да, уларни Ўзининг тантанали юришида юргизиб, расвои олам қилди. 16 Шундай қилиб, егулик-ичгулик, диний байрамлар, янги ой ёки дам олиш кунлари хусусида ҳеч ким сизларга қонун-қоида чиқармасин. 17 Булар келажак дунёнинг шарпасигина холос, асли эса Масиҳдадир. 18 Фаришталарга сиѓинишни қойил қиладиган, ўз хаёлида туѓилган «ваҳийлар»га мафтун бўлган, сохта камтарлик кўрсатиб, ўзининг инсоний фикрлаши билан беҳуда маѓрурланиб кетган ҳеч бир киши сизларни васвасага солмасин. 19 Бундай кишилар Ўз умматининг Боши бўлган Масиҳдан ажралган. Ана бу Бошдан бутун бадан ҳаётбахш куч олиб, паю бўѓинлар орқали ўзаро уланиб, Худо хоҳлаган йўлда ўсади. 20 Агар сизлар Масиҳ билан бирга ўлган бўлсангизлар, дунёнинг хурофий кучлари олдида ҳам ўлган бўласизлар. У ҳолда яна нима учун бу дунёга қул бўлгандек, 21 «тегма», «тутма», «ема» каби қонун-қоидаларга бўйсунасизлар? 22 Бу қоидаларнинг ҳаммаси фақат қўлланиб йўқ бўлувчи нарсалар билан боѓлиқ бўлиб, инсонларнинг буйруқ ва анъаналарига таянади. 23 Гарчи булар натижасида пайдо бўладиган бебошларча диндорлик, ўзини мўминликка солиш, баданни қийнаш одамларга ҳикматдай туюлса-да, аслида нафсга ўт, нафсониятга доѓ туширади.

Колосаликларга 3

1 Сизлар Масиҳ билан бирга тирилган экансиз, юқоридаги, Масиҳ бўлган жойдаги нарсаларни изланглар; У самода Худонинг ўнг томонида ўтирибди. 2 Фикрингиз ер юзидаги эмас, самодаги нарсалар билан банд бўлсин. 3 Чунки сизлар ўлгансизлар, янги ҳаётингиз эса Масиҳ билан Худо ҳузурида пинҳондир. 4 Ҳаётингизнинг ўзи – Масиҳдир. У оламга қайтиб зоҳир бўлгач, сизлар У билан бирга улуѓвор тусда зоҳир бўласизлар. 5 Шундай қилиб, ерга хос нафсингизни тийиб, фаҳшбозлик, нопоклик, ёмон ҳирсу ҳаваслар ҳамда бутпарастлик билан тенг бўлган тамагирликни ўлдиринглар. 6 Булар сабабли Худонинг ѓазаби итоатсиз бандаларнинг бошига тушади! 7 Сизлар ҳам бир вақтлар бу кишилар билан ётиб-туриб, айни шундай ишлар қилар эдингизлар. 8 Аммо энди ѓазаб, жаҳл, гиналарнинг ҳаммасини бир четга йиѓиштириб қўйинглар. Оѓзингиздан ҳеч қандай жеркиш ёки ножўя сўз чиқмасин. 9 Бир-бирингизга ёлѓон гапирманглар. Чунки сизлар эски инсонни ёмон одатлари билан бирга ўзингиздан соқит қилдингизлар. 10 Бунинг ўрнига Худони таниб-билиш сари янгиланаётган, Яратувчининг суратига ўхшаб бораётган янги инсонни қабул қилдингизлар. 11 Шу нуқтаи назардан энди на юноний бор, на яҳудий; на суннатли бор, на суннатсиз; на жоҳил бор, на маданиятсиз; на қул бор, на озод. Зеро Масиҳ ҳамма нарсадир ва ҳамма нарсададир. 12 Худо сизларни азизларим деб танлаган, сизлар муқаддассиз. Шунга кўра раҳм-шафқат, кўнгилчанлик, камтарлик, мулойимлик ва сабр-тоқатни зеб-зийнат қилиб тақинглар. 13 Бир-бирингизга нисбатан чидамли ва кечиримли бўлинглар. Агар бир киши иккинчисидан хафа бўлса, Масиҳ сизларни кечиргани каби, сизлар ҳам бир-бирингизни кечиринглар. 14 Яна буларнинг устига камолот чўққиси бўлган муҳаббат тожини кийинглар. 15 Масиҳ ато қилган тинчлик дилингизда ҳоким бўлсин. Сизлар бир баданнинг аъзолари каби тинч-тотув бўлишга даъват этилгансизлар. Шунингдек, миннатдор бўлинглар. 16 Масиҳнинг каломи сизда чуқур ўрнашиб, яшнайверсин. Бутун донолик билан бир-бирингизга таълим беринг, насиҳат қилинг. Забур хониши, илҳомли қўшиқлар ва мадҳиялар билан, чин кўнгилдан, миннатдорчилик билан Худони тараннум этинглар. 17 Нима айтсангиз ёки нима қилсангизлар, ҳаммасини Раббимиз Исо номидан қилиб, У орқали Отамиз Худога шукрона айтинглар. 18 Ҳй хотинлар, Раббимиз билан алоқада яшовчиларга муносиб, эрларингизга итоат этинглар. 19 Ҳй эркаклар, хотинларингизни севинглар, уларга қўпол муомалада бўлманглар. 20 Ҳй болалар, ҳар нарсада ота-оналарингизнинг сўзига қулоқ солинглар, чунки бу Раббимизга маъқул келади. 21 Ҳй оталар, руҳий тушкунликка тушмаслик учун болаларингизни ранжитаверманглар. 22 Ҳй қуллар, дунёдаги хўжайинларингизга ҳар нарсада итоат этинглар. Буни инсонга ёқмоқ учун, хўжакўрсинга эмас, балки соддадиллик билан, Худодан қўрқиб қилинглар. 23 Қиладиган ҳар бир ишни инсонлар учун эмас, Раббингиз учун қилаётгандай, чин қалбдан бажаринглар. 24 Худодан абадий мукофот олишингизни ўйлаб, Ҳгангиз Масиҳга хизмат қилинглар. 25 Кимки ноҳақлик қилса, қилмишига яраша жазо олади. Худо юз-хотирчилик қилмайди.

Колосаликларга 4

1 Ҳй хўжайинлар, сизнинг ҳам осмонда Ҳгангиз борлигини билиб, қулларингизга одил бўлинг, ҳақини тўлиқ беринглар. 2 Тоат-ибодатга астойдил берилинглар; ибодат қилишда ҳушёр бўлиб, шукрона қилинглар. 3 Шунингдек, бизлар учун ҳам ибодат қилинглар: биз Худонинг каломини тарѓиб қилишимиз ва Масиҳ сирини баён этишимиз учун Ўзи бир эшикни очиб берсин. Мен ана шу сир туфайли қамоқдаман. 4 Бу сирни муносиб равишда изҳор эта олишимни Худодан сўранглар. 5 Фурсатни ѓанимат билинглар, сафингизда бўлмаганлар билан оқилона йўл тутинглар. 6 Ҳар бир одамга қандай жавоб бериш лозимлигини билинглар, сўзингиз ҳамиша файзли ва мазали бўлсин. 7 Раббимнинг содиқ хизматкори, ҳамкорим ва суюкли укам Тихик мен ҳақимдаги барча нарсаларни сизларга билдиради. 8 Ана шу мақсадда уни олдингизга жўнатаман: у кўнгилларингизни тинчитиб, аҳволингиздан хабар олиб келсин. 9 Содиқ ва севимли биродаримиз, ҳамшаҳарингиз Ўнисим ҳам Тихик билан бирга олдингизга боради. Улар бу ерда юз берган ҳамма нарсани сизларга айтиб беришади. 10 Мен билан бирга қамалган Аристарх ва Барнабонинг жияни Марк ҳам сизларга салом йўллаяптилар. Марк ҳақида буйруқ олгансизлар; агар олдингизга борса, уни яхши қабул қилинглар. 11 Юстус лақабли Исо ҳам сизларга салом йўллаяпти. Худонинг Шоҳлиги йўлида меҳнат қилаётган булардан бошқа яҳудий ҳамкорларим йўқ. Улар менга юпанч бўлиб келмоқдалар. 12 Исо Масиҳнинг қули, ҳамшаҳарингиз Ҳпафрас сизларга салом йўллаяпти. Сизлар Худога маъқул бўлган ҳамма нарсани бажарувчи етук, ишончи комил кишилар бўлиб оѓишмай туринглар, деб Ҳпафрас зўр ѓайрат билан, тинмай ибодат қилмоқда. 13 У сизлар учун ҳамда Лаодикия ва Иераполь шаҳарларидаги Масиҳ жамоатлари учун не-не заҳматлар чекканига ўзим шоҳидман. 14 Севимли табиб Луқо ва Димас сизларга салом йўллашяпти. 15 Лаодикия шаҳридаги биродарларга, айниқса Нимфа ва унинг уйида тўпланадиган жамоатга салом айтинглар. 16 Бу мактубим орангизда ўқиб берилгандан кейин, Лаодикиядаги Масиҳ жамоатига ҳам ўқитинглар. Сизлар эса Лаодикиядан келадиган мактубни ўқинглар. 17 Архиппга: «Сен Раббимиз йўлида бўйнингга олган хизматни адо қилиш учун эҳтиёт бўл», – деб айтинглар. 18 Мен, Павлус, ўз қўлим билан бу дуойи саломни ёзяпман. Қамоқда ётганимни эсдан чиқарманглар. Худонинг инояти сизларга ёр бўлсин. Омин.

1 Салоникаликларга 1

1 Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг уммати бўлган Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Силван ва Тимўтийдан салом! Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. 2 Ибодатларимизда тинмай сизларни хотирлаб, ҳаммаларингиз учун Худога шукр қиламиз. 3 Чунки сизлар имон билан иш қилиб, муҳаббат билан заҳмат чекасиз, фақат Раббимиз Исо Масиҳга умид боѓлаб, У туфайли сабр-тоқат қиласизлар. Шунинг учун Отамиз Худо ҳузурида сизларни эслаб турамиз. 4 Ҳй биродарлар, Худо сизларни севиб, танлаганини биламиз. 5 Биз Инжил Хушхабарини сизларга қуруқ сўз билан эмас, балки қудрат билан, Муқаддас Руҳ кучи билан, тўла ишонтириш кучи билан хабарлаб келдик. Биз орангизда бўлганимизда қандай намунали турмуш кечирганимизни ўзларингиз биласизлар. 6 Шундай қилиб, сизлар кўп қайѓуда бўлсангиз ҳам, Муқаддас Руҳдан илҳом олиб, ўзингизда севинч ҳосил қилдингизлар, Худонинг каломини қабул этиб, бизга ҳам, Раббимизга ҳам эргашдингизлар. 7 Македония ва Ахая ўлкаларидаги бутун имонлиларга ўрнак бўлиб қолдингизлар. 8 Раббимиз Исонинг каломи сизлардан бошлаб ёйилди. Сизларнинг Худога бўлган имонингизнинг шуҳрати ёлѓиз Македония ва Ахаягагина эмас, ҳамма ёққа ҳам тарқалиб кетди. Шунинг учун энди бизнинг бирор нарса гапиришимизга ҳожат қолмади. 9 Ҳамма эшитганларнинг ҳам айтишларича, сизлар бизни яхши қабул қилдингизлар, бутларга сиѓинишдан қайтиб, барҳаёт ва ҳақиқий Худога таваккал қилдингизлар. Ҳнди Худога хизмат қилаётиб, 10 Унинг Ўѓли Исонинг кўкдан тушишига кўз тутиб юрибсизлар. Худо Ўз Ўѓли Исони тирилтирди, токи У бизни келажак Худо ѓазабидан халос қилсин.

1 Салоникаликларга 2

1 Ҳй биродарлар, олдингизга бориб қилган зиёратимизнинг бефойда бўлмаганини ўзларингиз биласизлар. 2 Яна аввалдан биласизларки, ундан олдин Филиппи шаҳрида азоб чекиб, ҳақоратга учраган эдик. Аммо бу шиддатли қаршиликларга қарамасдан, Худо Ўз Хушхабарини сизларга ҳам етказиш учун бизга жасорат берди. 3 Биз насиҳат қилар эканмиз, бизда на хато, на нопок ният, на бирон ҳийла бўлган. 4 Биз инсонларга ёқиш учун ўзимизча гапирмаяпмиз. Аксинча, Худо Хушхабарни бизга ишониб топширди, уни етказиш учун бизни лойиқ топди, шунинг учун биз фақат Худони хушнуд этмоқчимиз. Юракларимизни У синаб кўради. 5 Сиз яхши биласизларки, биз ҳеч вақт тилёѓламалик қилмадик, ниқоб остида тамагирликни ҳам кўзламадик. Худо бунга шоҳид. 6 Биз на сизлардан, на бошқалардан инсоний шон-шараф изламадик. 7 Биз Масиҳнинг ҳаворийлари каби олдингизга салобат билан келишимиз мумкин эди. Аммо болаларини ардоқлаган бир энага каби орангизда ювош бўлдик. 8 Сизларга шу қадар кўнгил боѓлаган эдикки, фақат Худонинг Хушхабаринигина эмас, балки ўз жонимизни ҳам беришга тайёр эдик. Чунки сизлар биз учун азиз бўлиб қолган эдингизлар. 9 Ҳй биродарлар, сизларга сарф қилган меҳнату заҳматимизни эсда тутинглар! Сизларнинг бирортангизга малол келмасин, деб кечаю кундуз меҳнат қилдик ва Худонинг Хушхабарини талқин қилиб бердик. 10 Сиз, имонлилар олдида биз қандай покдил, солиҳ ва бенуқсон бўлганимизга ўзларингиз ҳам, Худо ҳам гувоҳдир. 11 Шуни ҳам биласизларки, ота ўз болаларини авайлагани каби, биз ҳам ҳар бирингизни авайлаб далда бердик. 12 Биз сизларга жиддий насиҳат қилдик. Худо Ўзининг улуѓвор Шоҳлиги соясига сизларни чорлади, энди шунга лойиқ суратда яшанглар, деб самимий ёлвордик. 13 Бизнинг тинмай Худога шукр қилишимизнинг яна бир сабаби бор: сизлар Худонинг каломини биздан эшитганингизда, буни инсон сўзи сифатида эмас, балки Худо каломи сифатида қабул қилдингизлар. Бу калом ҳақиқатан Худо каломи бўлгани учун, сиз, имонлиларга таъсир қилмоқда. 14 Ҳй биродарлар, сизлар Яҳудия ўлкасидаги Исо Масиҳ уммати бўлган Худо жамоатларига эргашдингизлар; улар яҳудийлардан қандай азоб чеккан бўлса, сизлар ҳам ўз юртдошларингиздан шундай хўрлик кўрдингизлар. 15 Мана, яҳудийлар Раббимиз Исони ва пайѓамбарларни ўлдиришган, бизни ҳам жабрлаб, қувѓин қилишган. Улардан Худо рози эмас, улар барча одамларга ҳам душмандир. 16 Улар бошқа халқларга ваъз айтишимизни тақиқлаб, уларнинг нажот топишига тўсқинлик қилмоқдалар, шу тариқа тобора гуноҳ орттириб бормоқдалар. Улар аллақачон Худонинг ѓазабига учраган-ку. 17 Ҳй биродарлар, энди биз дилимиз билан бўлмаса-да, вужудимиз билан қисқа бир муддат сизлардан жудо бўлдик. Аммо сизларни жуда ҳам соѓиниб, дийдорингизни кўришга жон-жаҳдимиз билан ҳаракат қилмоқдамиз. 18 Ҳа, биз, айниқса мен, Павлус, бир-икки марта сизнинг олдингизга бормоқчи эдик, лекин шайтон бизга халақит берди. 19 Зотан бизнинг умид ва севинчимиз ким? Раббимиз Исо қайтиб келганда, Унинг олдида фахрланадиган тожимиз ким? Сизлардан бошқа ким ҳам бўла оларди?! 20 Ҳа, сизлар биз учун шараф ва қувончсиз!

1 Салоникаликларга 3

1 Биз энди бошқа тоқат қилолмай, Афина шаҳрида ёлѓиз қолишга рози бўлдик 2 ва укамиз Тимўтийни сизнинг олдингизга юборишга қарор қилдик. Тимўтий Масиҳ Хушхабарини тарѓиб қилишда бизнинг ҳамкоримиз ҳамда Худонинг хизматкоридир. У сизларни имонда мустаҳкамлаб, руҳлантиради, 3 токи бу қайѓулар билан яна бирортаси йўлдан тойиб кетмасин. Тақдиримиз қайѓули эканлигини ўзларингиз биласизлар. 4 Биз ёнингизда бўлганимиздаёқ, биз учун қайѓусизлик бўлмайди, деб сизларга таъкидлаган эдик. Билганингиздек, худди шундай бўлди. 5 Шунинг учун мен ортиқча сабр қилолмай, мабодо васвасачи сизларни йўлдан оздирмадими, меҳнатимиз беҳуда кетмадими, деб имонингизнинг аҳволини билиш учун укамизни юбордим. 6 Ҳнди эса Тимўтий олдингиздан қайтиб келиб, имонингиз ва севгингиз ҳақида эзгу хабар берди. Биз сизларни соѓинганимиздек, сизлар ҳам бизни соѓиниб қолибсиз, ҳар доим бизни дуо қилаётган экансиз, у гапириб берди. 7 Шу сабабдан, биродарлар, биз ҳамма қайѓу ва эҳтиёжларимиз орасида сизнинг имонингизнинг ривожи ҳақида билиб, тасалли топдик. 8 Ҳа, сизлар Раббимиз билан маҳкам алоқада тураверсангиз, бизнинг жонимиз киради. 9 Худойимиз ҳузурида сизлар сабабли топган бахт-саодатимиз учун Унга қанча шукр қилсак оздир. 10 Дийдорингизни кўриш ва имонингиздаги камчиликларни тўлдириш учун кечаю кундуз зўр бериб Худога илтижо қиламиз. 11 Отамиз Худонинг Ўзи ва Раббимиз Исо Масиҳ йўлимизни сизлар томон йўналтирсин. 12 Биз сизларни қанча севсак, Раббимиз Исо Масиҳ бир-бирингизга ва барча инсонларга бўлган муҳаббатингизни шунча кўпайтириб юборсин. 13 Шунда Раббимиз Исо Масиҳ Ўзининг барча азизлари билан бирга осмондан тушиб келаётганда, сизнинг дилларингиз собит бўлади, сиз Отамиз Худо ҳузурида муқаддасликда бенуқсон бўласизлар. Омин.

1 Салоникаликларга 4

1 Хуллас, эй биродарлар, Худога маъқул келиш учун қандай яшашингиз кераклиги тўѓрисида биздан таълим олгансизлар. Ҳозир ҳам шундай яшаётган бўлсангиз-да, бундан кўпроқ равнақ топинглар, деб Раббимиз Исо ҳақи сизлардан ёлвориб сўраймиз. 2 Биз Раббимиз Исо номидан сизларга қандай буйруқлар берганимизни, албатта, биласизлар. 3 Худонинг иродаси шу: муқаддас бўлинглар, зинодан ўзингизни сақланглар. 4 Ҳар бир одам ўз хотинини эплаб, муқаддас ва иффатли сақласин. 5 Худони танимаган халқлар каби шаҳвоний ҳирсга берилманглар. 6 Бу хусусда ҳеч ким биродарига фириб бериб, ноҳақлик қилмасин. Олдиндан сизларга айтиб, огоҳлантирганимиздек, ҳамма бу ишлар учун Худо қасос олади. 7 Чунки Худо бизларни нопокликка эмас, балки муқаддасликка чақирган. 8 Демак, бу қоидани рад этган киши инсонни эмас, балки сизга Муқаддас Руҳни берган Худони рад этган бўлади. 9 Биродарлик муҳаббати тўѓрисида сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ. Чунки бир-бирингизни севишни Худодан ўргангансизлар. 10 Зотан сизлар Македония ўлкаси бўйлаб яшовчи барча биродарларингизга ҳам шундай муносабатда бўляпсизлар. Шунга қарамай, сизларни янада кўпроқ равнақ топишга ундамоқчимиз. 11 Биродарлар, биз сизларга: осойишта яшаш, шахсий ишларингиз билан машѓул бўлиш, ҳалол ишлашга жон куйдиринглар, деб буюрган эдик. 12 Яна ҳеч кимга муҳтож бўлмасдан, бошқа одамларнинг кўзи олдида одоб билан яшанглар. 13 Ҳй биродарлар, умидсизликда яшаётган бошқа одамларга ўхшаб ѓамгин бўлманглар, деб бу оламдан кўз юмиб кетганларнинг аҳволи ҳақида сизларни хабардор қилмоқчимиз. 14 Биз Исонинг ўлиб, тирилганига ишонамиз. Шунга ўхшаб, Худо Исога ишонган марҳумларни ҳам У билан бирга қайтариб келтиради. 15 Буни сизларга Раббимиз каломи каби айтяпмиз: биз, тириклар, яъни Раббимиз Исо келишига қадар ҳаёт бўлганлар, ўлганлардан илгари келмаймиз. 16 Чунки Раббимиз Исо Ўзи буюк нидо, бош фариштанинг садоси, Худонинг карнайи билан осмондан тушади. Аввал Масиҳга ишонган марҳумлар тириладилар. 17 Сўнгра биз, тирик қолганлар, улар билан бирга Раббимизни ҳавода кутиб олиш учун булутлар билан кўтариламиз. Шу тариқа ҳамиша Раббимиз билан бирга бўламиз. 18 Ана шу сўзлар билан бир-бирингизни овунтиринглар.

1 Салоникаликларга 5

1 Ҳй биродарлар, бу воқеалар рўй берадиган замон ва муддатлар ҳақида сизларга ёзишнинг ҳожати йўқ. 2 Чунки ўзларингиз яхши биласизларки, кечаси ўѓри қандай келса, маҳшар куни ҳам шундай келади. 3 Худди ҳомиладор хотинни тўлѓоқ тутиб қолганидек, инсонлар тинч ва осойишта деб юрганда, тўсатдан уларнинг бошига ҳалокат келади ва ундан асло қочиб қутула олмайдилар. 4 Сизлар эса, эй биродарлар, қоронѓиликда эмассизларки, ўша кун ўѓри каби сизларни босиб олсин. 5 Ҳаммаларингиз ёруѓлик ва кундузнинг ўѓилларисизлар. Биз кечага ҳам, қоронѓиликка ҳам тааллуқли эмасмиз. 6 Шунинг учун бошқалар каби ухламайлик, бедор ва ҳушёр бўлайлик. 7 Ухлаганлар кечаси ухлайдилар, сархуш бўлганлар кечаси сархуш бўладилар. 8 Лекин биз кундузга оидмиз. Шу туфайли имон ва муҳаббат қалқонини олайлик, нажотга умидворлик дубулѓасини кияйлик, ҳушёр бўлайлик. 9 Чунки Худо бизни ѓазаб учун эмас, балки Раббимиз Исо Масиҳ орқали нажот топиш учун тайин этди. 10 Раббимиз Исо Масиҳ биз учун ўлди. Биз ҳаёт бўлсак ёки ҳаётдан кўз юмсак ҳам, ҳамиша У билан бирга яшаймиз. 11 Шунинг учун ҳозир ҳам қилаётганингиздек, бундан кейин ҳам бир-бирингизга далда бериб, ёрдам қилинглар. 12 Ҳй биродарлар, орангизда меҳнат қилиб, Раббимиз йўлида сизларга бошчилик қилиб, йўл-йўриқ берадиганлар бор, уларни қадрлашингизни илтимос қиламан. 13 Қилган ишлари туфайли уларни чин қалбдан севиб, ҳурмат қилинглар. Бир-бирингиз билан тинч-тотув яшанглар. 14 Сизларга ёлворамиз, биродарлар: ишёқмасларга йўл-йўриқ кўрсатинглар, жасоратсизларнинг руҳини кўтаринглар, кучсизларга ёрдамлашинглар, ҳаммага сабр-тоқатли бўлинглар. 15 Ҳеч ким ўзгага ёмонлик эвазига ёмонлик қилмасин. Аксинча, ҳар доим бир-бирингиз, қолаверса, ҳамма учун ҳам яхшиликни изланглар. 16 Ҳамиша хурсанд бўлинглар, 17 тинмай тоат-ибодат қилинглар, 18 ҳар қандай шароитда ҳам Худога шукр қилинглар. Бу – Худонинг иродаси, чунки сизлар Исо Масиҳ умматисизлар. 19 Руҳнинг алангасини сусайтирманглар. 20 Пайѓамбар кароматини камситманглар. 21 Ҳамма нарсани синаб кўринглар, яхшиликка ёпишиб олинглар. 22 Ҳар хил ёмонликлардан ўзингизни сақланглар. 23 Тинчлик манбаи бўлган Худонинг Ўзи сизларни бутунлай муқаддас қилсин. Раббимиз Исо Масиҳ келгунча, бутун руҳингиз, жонингиз ва танингиз бенуқсон сақлансин. 24 Сизларни даъват этган Худо Ўз сўзига содиқдир, У айтганини бажаради. 25 Биродарлар, бизлар учун ибодат қилинглар. 26 Бутун биродарларга муқаддас ўпиш билан салом айтинглар. 27 Бу мактубни барча муқаддас биродарларимга ўқиб беришингизни Раббим Исо ҳақи қаттиқ буюраман. 28 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларга ёр бўлсин. Омин.

2 Салоникаликларга 1

1 Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳнинг уммати бўлган Салоника шаҳридаги имонлилар жамоатига Павлус, Силван ва Тимўтийдан салом! 2 Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. 3 Ҳй биродарлар, биз сизлар учун ҳамиша Худога шукр қилишни бурчимиз деб биламиз. Сизлар бунга муносибсиз, чунки имонингиз кун сайин мукаммаллашиб, ўзаро биродарлик муҳаббатингиз кўпайиб бормоқда. 4 Сизлар бошдан кечираётган бутун таъқибу қайѓуларга сабр-қаноат ва эътиқод билан чидаб турибсиз. Ана шу сабабдан биз Худонинг жамоатлари олдида сизлар билан фахрланамиз. 5 Сизлар Худонинг Шоҳлигига лойиқ топилишингиз учун, бу азобларни чекмоқдасизлар. Булар Худонинг адолатли ҳукмидан далолат бермоқда. 6 Худонинг адолати яна шундан ҳам иборатки, сизларга азоб бераётганларга У ўзига яраша жазосини беради, 7 сиз, азоб чекаётганларни эса биз билан бирга роҳат-фароѓатга эриштиради. Раббимиз Исо Ўзининг қудратли фаришталари билан бирга олов алангасида осмондан тушиб зоҳир бўлган вақтда, бу воқеа содир бўлади. 8 Ўшанда Раббимиз Исо Худони танимаган ва Ўзининг Хушхабарига итоат этмаган шаккоклардан ўч олади. 9 Улар Раббимизнинг ҳузури ва ҳашаматли қудратидан олис, абадий ҳалокат жазосига маҳкум бўладилар. 10 Раббимиз Исо келган куни барча имонлиларни ҳайратда қолдиради ва Ўз азизлари орасида улуѓланади. Ана, сизлар ҳам ўша имонлилар қаторида турасиз, чунки бизнинг гувоҳлигимизга ишонгансизлар. 11 Шу сабабдан биз тинмай сизлар учун ибодат қиламиз: Худойимиз сизларни Ўз даъватига лойиқ кўрсин, Ўзига хос куч-қудрат билан бутун яхши мурод-мақсадингизни рўёбга чиқарсин, ҳар бир имонли ишингизга омад берсин, 12 шу йўсин Раббимиз Исонинг исми сизларда улуѓлансин ва У сизларни ҳам улуѓласин. Худойимиз ва Раббимиз Исо Масиҳнинг иноятли иродаси ана шу.

2 Салоникаликларга 2

1 Ҳй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ осмондан тушиб, сизлар билан қўшилиши арафасида сизлардан илтимос қиламиз: 2 «Раббимиз куни келди», деб даъво қилаётган ҳеч қандай руҳ ёки сўз, бизнинг номимиздан битилгандай қилиб кўрсатилган ҳеч қандай мактуб ақлингизни дарров адаштирмасин, сизларни чўчитмасин. 3 Ҳеч ким сизларни турли йўллар билан алдамасин. Чунки имондан қайтиш вақти келмагунча, тақдири ҳалокат бўлган дажжол пайдо бўлмагунча, ўша кун келмайди. 4 Дажжол эса илоҳий ва табаррук ҳисобланган ҳамма нарсага қарши туради, ўзини ҳаммадан устун ҳисоблайди, ҳаттоки Худонинг маъбадида ўтириб, ўзини Худо қилиб кўрсатади. 5 Ҳсингизда йўқми, мен ёнингизда бўлган пайтимда буларни сизларга айтиб турардим. 6 Дажжол белгиланган вақтда пайдо бўлишига энди нима монелик қилаётганини биласизлар. 7 Гарчи ёвузликнинг сирли кучи ҳозирданоқ амал қилса ҳам, аммо унга монелик қилаётган илоҳий Зот ѓойиб бўлмагунга қадар, бу сир ошкор бўлмайди. 8 Ўшандагина дажжол пайдо бўлади. Лекин Раббимиз Исо осмондан тушиб, Ўзининг нафаси билан уни ўлдиради, улуѓвор кўриниши билан уни маҳв этади. 9 Унгача дажжол шайтоннинг кучи билан ҳар турли қудратли ишлар, ажойиботлар, сохта мўъжизалар кўрсатади. 10 У ҳалок бўладиганларни ҳар турли ноҳақ васвасалар билан йўлдан оздиради. Бу кишилар ҳақиқат севгисини қабул қилмаганлари учун ҳалок бўладилар, нажот топа олмайдилар. 11 Ана шу сабабдан Худо уларга алдовчи бир куч юборади, улар эса ёлѓонга ишониб кетади. 12 Шу йўсин ҳақиқатга ишонмаган, ноҳақлик қилишдан завқланадиган барча одамлар тегишли жазосини оладилар. 13 Ҳй Раббимиз севган биродарлар, сизлар учун ҳамиша Худога шукр қилиш бизнинг бурчимиз. Чунки сизлар Муқаддас Руҳ орқали муқаддас қилиндингизлар ва ҳақиқатга имон келтириб, нажот топдингизлар. Ана шу мақсадда Худо азалдан сизларни танлади, 14 Раббимиз Исо Масиҳнинг улуѓворлигига эришишингиз учун, У биз тарѓиб қилаётган Инжил Хушхабари орқали сизларни Ўзига даъват этди. 15 Шундай қилиб, эй биродарлар, маҳкам бўлинглар. Хоҳ оѓзаки хабар, хоҳ мактуб орқали биздан олган ривоятларга риоя қилинглар. 16 Раббимиз Исо Масиҳ ҳамда Отамиз Худо бизни севиб, раҳм-шафқат кўрсатди, бизга боқий тасалли ва порлоқ бир умидни ато этди. 17 Унинг Ўзи кўнгилларингизни кўтарсин, ҳар қандай хайрли иш ва сўз учун қувват берсин.

2 Салоникаликларга 3

1 Хуллас, эй биродарлар, Раббимиз каломи худди сизларда бўлгани сингари, бизнинг орамизда ҳам тез ёйилиши ва улуѓланиши учун ибодат қилинглар. 2 Бузуқ ва ёвуз одамлардан қутулишимиз учун ҳам ибодат қилинглар; чунки ҳамма ҳам имонли эмас. 3 Раббимиз эса ишончлидир. У сизларни қўллаб-қувватлаб, ёвуз шайтондан сақлаб қолади. 4 Биз буюрган нарсаларни бажо келтираётганингизга ва яна бажо келтиришингизга, Раббимиз ҳақи, аминмиз. 5 Раббимиз Исо Масиҳ юракларингизни Худонинг меҳр-муҳаббати ва Ўзининг сабр-бардошига йўналтирсин. 6 Ҳй биродарлар, Раббимиз Исо Масиҳ номи билан сизларга буюрамиз: биздан қабул қилган ривоятларга хилоф тарзда бекор юрган ҳар бир биродардан узоқлашинг. 7 Биздан қандай ўрнак олишингиз кераклигини ўзларингиз биласизлар. Чунки биз орангизда бўлганда бекорчи эмас эдик. 8 Ҳеч кимнинг нонини текин емасдик, бирон кишига оѓирлигимиз тушмаслиги учун кечаю кундуз юмуш қилиб, заҳмат чекардик. 9 Ҳаққимиз бўлмаганидан эмас, балки сизларга намуна бўлишимиз учун ва сиз биздан ўрнак олишингиз учун, шундай қилар эдик. 10 Ёнингизда бўлганимизда: ким ишлашни истамаса, овқат ҳам емасин, деб буюрган эдик. 11 Ҳнди баъзиларингиз бекорчи бўлиб, ҳеч иш қилмай ҳовлиқиб юрганликларингизни эшитяпмиз. 12 Бундай одамларга Раббимиз Исо Масиҳ номидан ўтинамиз ва буюрамизки, тинч ишлаб, ҳалол нон есинлар. 13 Ҳй биродарлар, яхшилик қилишдан ҳориманглар. 14 Агар бирор киши бу мактубда ёзган сўзларимизга риоя қилмаса, уни ажратиб қўйинглар, у билан муносабатни узинглар, токи у уялсин. 15 Бундай одамни душман ҳисобламасдан, биродарингиз каби йўл-йўриқ беринглар. 16 Тинчлик манбаи бўлган Раббимизнинг Ўзи сизларга ҳар доим ва ҳар йўсинда тинчлик берсин. Раббимиз ҳаммангизга ёр бўлсин. 17 Мен, Павлуснинг ўз қўлим билан ёзган дуойи саломим ҳар бир мактубимда белги бўлиб хизмат қилади, мен бундай ёзаман. 18 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин.

1 Тимўтийга 1

1 Халоскоримиз Худо ва умидворимиз Исо Масиҳнинг буйруѓига кўра Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлган мен, Павлус, 2 имонда ҳақиқий ўѓлим Тимўтийга Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят, марҳамат ва тинчлик тилайман. 3 Мен Македонияга кетаётганимда, сендан Ҳфес шаҳрида қолгин, деб илтимос қилган эдим. У ердаги баъзи кишиларга бошқача таълимотни ёймасликларини, 4 афсоналар ва бепоён шажаралар билан банд бўлмасликларини буюр. Булар хаёлпарастликка сабаб бўлади, холос. Лекин илоҳий режа рўёбга чиқиши учун имон керак. 5 Насиҳат қилишимдан мақсад ана шу, яъни соф юракдан, тоза виждондан, холис имондан меҳр-муҳаббат ҳосил бўлсин. 6 Чунки баъзи одамлар бу фазилатлардан юз ўгириб, қуруқ гапларга оѓиб кетдилар. 7 Улар Илоҳий Қонун уламолари бўлишга ҳавас қиладилар-у, лекин нима сўзлаётганларини ва нима даъво қилаётганларини ўзлари билмайдилар. 8 Биз биламизки, Илоҳий Қонун ундан тегишлича истифода этувчилар учун фойдалидир. 9 Маълумки, Илоҳий Қонун солиҳ одамлар учун берилмаган. Аксинча, қонунсизу итоатсиз, худосизу гуноҳкор, кофиру бетавфиқ, падаркушу қотил, 10 фоҳиш, баччабоз, одам ўѓирлаб сотувчи, ёлѓончи, қасамбузар ва соѓлом таълимотга зид иш қилган бошқа ҳамма учун берилган. 11 Муборак Худонинг менга ишониб топширган Инжили шарифи бўйича аҳвол шундайдир. 12 Менга қувват берган Раббимиз Исо Масиҳга шукур қиламан. Чунки У мени ишончли ҳисоблаб, Ўз хизматига олди. 13 Мен илгариги вақтларда шаккок, золим, жафокор эканман, энди илоҳий раҳм-шафқатга ноил бўлдим. Ахир, мен жоҳиллик ва имонсизлик туфайли бундай ҳаракат қилар эдим. 14 Мен Раббимиз Исо Масиҳдан ҳаддан зиёд лутфу карам, имон ва муҳаббат топдим. 15 «Исо Масиҳ гуноҳкорларни қутқариш учун дунёга келди», деган сўз тўѓри ва ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. Мана, ўша гуноҳкорларнинг биринчиси менман! 16 Аммо Исо Масиҳ ҳаммадан олдин менга раҳм айлаб, буюк сабр-тоқат қилди, токи кейинроқ Унга ишониб, абадий ҳаёт топажакларнинг ҳаммасига мени ибрат қилиб кўрсатсин. 17 Мангу Подшоҳга, ўлмас, кўринмас, ягона доно Худога абадулабад ҳурмат ва шон-шарафлар бўлсин! Омин. 18 Ҳй ўѓлим Тимўтий, илгари пайѓамбарнинг сен ҳақингда берган кароматларини кўзда тутиб, буларни сенга буюриб топшираман. Ўша кароматларга биноан яхши жангчидек жанг қил. 19 Имон ва виждон поклигини сақлаб тур. Баъзилар пок виждонни сотдилар ва уларнинг имон кемалари ҳалокатга учради. 20 Именей ва Искандар шулар жумласидандир. Улар яна куфр қилмасин деб, уларни шайтонга топшириб қўйдим.

1 Тимўтийга 2

1 Ҳнг аввал шуни насиҳат қиламанки, Худо йўлида обрў-эътиборли, осойишта, сокин ҳаёт кечиришимиз учун, барча инсонлар, подшоҳлар ва ҳукмдорлар учун Худога илтижо қилинг, дуолар ўқинг, тоат-ибодатлар қилинг, шукроналар айтинглар. 3 Бу хайрли иш бўлиб, Нажоткоримиз Худога мақбулдир. 4 У бутун инсонлар ҳақиқатни билиб олиб, нажот топишини истайди. 5 Худо ягона ва Худо билан инсонлар орасидаги Воситачи ҳам ягонадир. 6 Ўзи ҳам инсон бўлган Исо Масиҳ ҳамма инсонларни қутқариш эвазига Ўз жонини фидо қилди, шу йўсин Худо белгилаган пайтда илоҳий режани тасдиқлади. 7 Мен эса бу режанинг воизи ва ҳаворийси бўлиб тайинландим. [Масиҳ ҳақи] ҳақиқатни айтяпман, ёлѓон айтаётганим йўқ: мен турли халқларга имон ва ҳақиқатни ўргатмоқ учун юборилдим. 8 Шундай қилиб, ҳар ерда эркаклар беѓараз ва шубҳа-гумонсиз пок қўлларини кўтариб, ибодат қилишларини истайман. 9 Шунингдек, хотинлар ҳам сочига ортиқча оро бермай, олтин, марварид ёки қимматбаҳо кийимлар билан эмас, балки содда қиёфа, иффат ва орият билан безансинлар. 10 Худодан қўрқаман, деган хотинларга муносиб хайрли ишларни ўзларининг зеб-зийнати қилсинлар. 11 Хотин сукутда ва тўла итоаткорлик билан таълим олсин. 12 Хотин таълим бериб эркак устидан ҳукмронлик қилишига рухсат бермайман. Хотин сукут сақласин. 13 Чунки олдин Одам Ато, кейин Момо Ҳаво яратилди. 14 Шунингдек, Одам эмас, балки хотин шайтонга алданиб, жиноят қилди. 15 Агар хотинлар имонли, меҳрли, номусли, муқаддас умр сурсалар, бола туѓиш орқали нажот топадилар.

1 Тимўтийга 3

1 Агар ким имонлилар жамоатининг нозири бўлишга интилса, хайрли иш орзу қилган бўлади. Бу тўѓри. 2 Фақат шарт шуки, нозир беайб, бир хотинли, ўз меъёрини билувчи, вазмин, адабли, меҳмондўст, таълим беришга қобилиятли бўлсин. 3 Шунингдек, у майхўр, урушқоқ, [ѓаразгўй] эмас, балки мулойим, сокин табиатли, молпарастликдан йироқ, 4 уйини яхши бошқарадиган, болаларини бўйсундира оладиган, обрў-эътибор орттирган бир одам бўлсин. 5 Агар нозир ўз уйини қандай бошқаришни билмаса, Худонинг жамоатига қандай ѓамхўрлик қила олади? 6 Нозир имонга эндигина кирган одам бўлмасин, яна керилиб иблисга ўхшаб жазо олмасин. 7 Маломатга қолмаслиги ва иблиснинг тузоѓига илинмаслиги учун, у жамоатдан ташқаридагилар олдида яхши номга эга бўлиши керак. 8 Шунингдек, имонлилар жамоатининг хизматкорлари ҳам ичувчи ва ѓаразгўй эмас, балки тили билан дили бир, обрўли одамлар бўлиши лозим. 9 Имон сирини покиза виждонда сақласинлар. 10 Бундайларни аввал синовдан ўтказиш керак. Агар улар беками-кўст бўлсалар, хизматга қўйилсинлар. 11 Шунингдек, хотинлар ҳам ѓийбатчи бўлмай, балки оѓир, ўз ҳаддини билувчи, ҳар нарсада ишончли бўлиши лозим. 12 Имонлилар жамоатининг хизматкорлари бир хотинли, болаларини ва ўз уйларини яхши бошқарадиган одамлар бўлиши шарт. 13 Зеро хизматларини яхши бажарганлар ўзлари учун юқори бир мартаба ва Исо Масиҳга бўлган ишончларида буюк ѓалаба қозонадилар. 14 Мен яқинда сенинг ёнингга боришни умид қилиб, ушбуни ёзиб қолдираман. 15 Борди-ю кечиксам, Худонинг хонадонида қандай ҳаракат қилиш лозим эканлигини сен билишинг керак. Худонинг хонадони – барҳаёт Худонинг уммати, ҳақиқат устуни ва пойдеворидир. 16 Ҳътиқодимизнинг сири эътироз қилиб бўлмайдиган даражада буюк: Масиҳ вужудда зоҳир бўлди, Руҳ тарафидан тасдиқланди, Малакларга намоён бўлди, Халқлар ичра донѓи чиқди, Жаҳонда эътиқод топди, Самога жамоли ила юксалди.

1 Тимўтийга 4

1 Худо Руҳи яққол айтяптики, охирги замонларда баъзи одамлар имондан қайтадилар. Улар йўлдан оздирувчи руҳларга, жин таълимотига қулоқ соладилар. 2 Ўз виждонларини гўё қизиган темир билан доѓлаган ёлѓончиларнинг риёкорлигига қойил қоладилар. 3 Улар уйланишни ман этадилар ва Худо яратган ҳар хил овқатлардан тийилишни буюрадилар. Ҳолбуки, ҳақиқатни билиб олган имонлилар шукрона қилиб овқат ейиши керак. 4 Чунки Худо яратган ҳар бир нарса яхшидир. Агар шукрона билан қабул қилинса, ҳеч бир нарса рад этилмаслиги лозим. 5 Чунки у Худонинг каломи ва дуо билан муқаддас қилинади. 6 Сен бу тўѓрида биродарларингга ўгит-насиҳат қилсанг, Исо Масиҳнинг лаёқатли хизматкори бўласан. Имонимизнинг улуѓ ақида ва таълимотларини ўзлаштириб, булардан руҳан озиқланиб борасан. 7 Сафсатабоз кампирларга хос диёнатсиз афсоналардан юз ўгир. Художўйлик йўлида машқ қил. 8 Жисмоний машқдан оз фойда бўлади. Художўйликдан эса жуда катта фойда бўлади, чунки унинг эвазига ҳозирги ҳамда келажак ҳаётда мукофотлар бор. 9 Бу сўз тўѓри ва ҳар жиҳатдан қабул қилинишга лойиқдир. 10 Ана шу мақсадда биз меҳнат қиламиз ва заҳмат чекамиз. Биз бутун инсонларни, айниқса имонлиларни Қутқарувчи барҳаёт Худога умид боѓлаганмиз. 11 Бу ўгитларни таъкидлаб ўргатгин. 12 Сенинг ёшлигингни ҳеч ким хор қилмасин. Сен сўзда, юриш-туришда, муҳаббатда, имонда, пок руҳда имонлиларга ўрнак бўл. 13 Мен келгунимча тиловат, насиҳат ва таълим билан машѓул бўл. 14 Пайѓамбар каромат қилиб, оқсоқоллар кенгаши бошингга қўл қўйиб дуо қилишганда, сен махсус руҳий қобилиятга эга бўлгансан. Бу қобилиятингни ишга сол, ялқовлик қилма. 15 Ҳамма бу ишлар билан шуѓуллан. Сенинг муваффақиятингга ҳамма гувоҳ бўлиши учун ўзингни бу ишларга бутунлай баѓишла. 16 Ўзингга ва таълимотингга эҳтиёт бўл, фаолиятингни астойдил давом эттир. Бу билан ўзингни ҳам, тингловчиларингни ҳам қутқарасан.

1 Тимўтийга 5

1 Чол одамни койима, лекин отангдек унга насиҳат қил. Ёшларга укаларингдек, 2 кампирларга оналар каби, ёш аёлларга сингилларингдек, бутун пок руҳ билан насиҳат қил. 3 Чиндан кимсасиз қолган тул хотинларни ҳурмат қил. 4 Лекин тул хотиннинг болалари ёки набиралари бор бўлса, улар энг аввал ўз оиласига Худо буюрганларини бажо келтиришни ўргансинлар, катталарни сийлаб уларга тегишли ҳақини берсинлар. Бу Худога мақбул бўлади. 5 Чиндан тул ва ёлѓиз қолган хотин Худога умид боѓлаб, кечаю кундуз узлуксиз тоат-ибодат қилади. 6 Лекин кайф-сафо билан яшаган тул хотин тириклигида ҳам ўликдир. 7 Гуноҳкор бўлмаслиги учун тулларга бу ўгитларни уқтир. 8 Ким ўз қавм-қариндошлари, хусусан оила аъзолари ҳақида ѓамхўрлик қилмаса, у имонни инкор этган, имонсиздан ҳам баттар ҳисобланади. 9 Туллар рўйхатига ёзиладиган бева аёл битта эркакка теккан бўлиши ва олтмиш ёшдан кам бўлмаслиги шарт. 10 Шунингдек, у яхшилик қилувчи деб ном чиқарган, болалар тарбиялаган, мусофирларни қабул қилган, азизларнинг оёқларини ювган, қайѓу-алам чекувчиларга ёрдам берган ҳамда хайрли ишларга астойдил берилган бўлиши лозим. 11 Ёш тул хотинларни рўйхатга қабул қилма. Чунки уларнинг нафси Масиҳга хилоф равишда жунбушга келгандан кейин, эрга тегишни орзу қилиб қоладилар. 12 Шунда улар Масиҳга берган аввалги ваъдасини бузиб, гуноҳкор бўладилар. 13 Бундан ташқари уйма-уй кезиб, саёқ юришни ҳам ўрганадилар. Ва саёқ юрибгина қолмасдан, гап сотиб, бошқаларнинг ишига аралашиб, лозим бўлмаган нарсаларни гапирадилар. 14 Шу сабабдан ёш туллар эрга тегиб бола туѓиши, рўзѓор бошқаришини истайман, улар ѓанимнинг бўҳтон қилиши учун ҳеч бир фурсат бермаслиги керак. 15 Чунки аллақачон баъзилари шайтоннинг гапига қулоқ солиб гумроҳ бўлдилар. 16 Агар бир имонлининг тул қолган қариндошлари бор бўлса, уларга ўзи ёрдам берсин, имонлилар жамоатига юк бўлмасин. Имонлилар жамоати чиндан кимсасиз бўлган тул хотинларга ёрдам бера олсин. 17 Имонлилар жамоатига яхши бошчилик қилаётган, хусусан ваъзхонлик ва таълим беришда заҳмат чекаётган оқсоқоллар икки баробар ҳурматга сазовор бўлсинлар. 18 Чунки Тавротда: «Ѓалла янчаётган ҳўкизнинг оѓзини тўсма» ва «Юмушчи ўзига яраша иш ҳақига муносибдир», – дейилган. 19 Икки ёки уч гувоҳ бўлмасдан, ҳеч бир оқсоқолга қўйилган айбни қабул қилма. 20 Гуноҳ қилиб юрганларни эса ҳамманинг олдида фош қил, токи бошқаларнинг ҳам дилига қўрқув кирсин. 21 Худо, Исо Масиҳ ва танланган фаришталар олдида сени қаттиқ огоҳлантираман: ҳеч бир ишда юз-хотирчилик ва тарафкашлик қилмай, бу буйруқларга риоя қил. 22 Хизматга олиш учун ҳеч кимнинг бошига шошилинч қўл қўйиб дуо қилма, бошқаларнинг гуноҳларига шерик бўлма, ўзингни пок сақла. 23 Бундан кейин фақатгина сув ичма, балки ошқозонинг учун, тез-тез юз берадиган касалликларингнинг олдини олиш учун озгина шароб ҳам ичгин. 24 Баъзи одамларнинг гуноҳлари очиқ-ошкор бўлиб, ҳатто қиёматдан олдин фош бўлмоқда. Бошқаларнинг гуноҳлари эса кейинроқ маълум бўлади. 25 Шунингдек, хайрли ишлар ҳам ошкордир. Ҳануз ошкор бўлмаса-да, пинҳон қолиши мумкин эмас.

1 Тимўтийга 6

1 Қуллик бўйинтуруѓи остида бўлганлар ўз хўжайинларини камоли эҳтиромга лойиқ ҳисобласинлар. Яна Худонинг исми ва таълимоти ҳақоратга дучор бўлмасин. 2 Хўжайинлари имонли бўлган қуллар, «Ҳнди бир-биримизга биродар бўлиб қолдик», деб хўжайинларига илтифотсизлик қилмасинлар. Аксинча, яна кўпроқ тиришиб хизмат қилсинлар. Чунки бу хайрли хизматдан фойда кўрадиган хўжайинлар севикли имонлилардир. Булар ҳақида таълим бер ва насиҳат қил. 3 Агар ким ўзгача таълимотни ёйса ва Раббимиз Исо Масиҳнинг ҳақиқий каломларига асосланган динимиз таълимотига қулоқ солмаса, 4 у босар-тусарини билмай қолган нодондир. Бундай одам баҳслашиш ва масала талашиш касалига йўлиққан, унинг гаплари ѓайирлик, жанжал, бўҳтон ва ёлѓон чақиқларга сабаб бўлади. 5 Ѓаламис, фикри бузуқ, ҳақиқатдан маҳрум, дин-диёнатни фойда манбаи деб ҳисобловчи бундай одамлардан ўзингни четга ол. 6 Ҳақиқатан ҳам, қаноатли киши учун художўйликдан фойда жуда катта. 7 Биз дунёга ҳеч нарса келтирмадик, ундан ҳеч нарса олиб кетолмаслигимиз ҳам аниқ. 8 Ейиш учун ризқ-рўз ва кийиш учун кийим бўлса, шулар билан қаноат ҳосил қилайлик. 9 Бойликка интилганлар васваса тузоѓига илинадилар, инсонларни балою ҳалокатга йўлиқтирувчи кўп бемаъни ва зарарли ҳавасларга қурбон бўладилар. 10 Ҳар турли ёмонликнинг томири пулпарастликдир. Баъзилар бойликка ружу қўйиб, имондан қайтдилар ва ўзларини кўпгина азобларга дучор қилдилар. 11 Ҳй Худонинг қули, сен булардан ўзингни четга торт. Аксинча, солиҳлик, художўйлик, имон, севги, сабр-тоқат ва мулойимликнинг пайидан бўл. 12 Имон учун бўлган улуѓ курашда жон-жаҳдинг билан ҳаракат қил, абадий ҳаётни қаттиқ ушлаб тур. Худо сени шунинг учун даъват этган, сен улуѓ имонни кўп гувоҳлар олдида очиқ тан олгансан. 13 Исо Масиҳ ҳам борлиққа ҳаёт баѓишлаган Худо ва Пўнтий Пилатнинг олдида улуѓ имонни очиқ тан олган эди, Унинг ҳузурида сенга буюраман: 14 Раббимиз Исо Масиҳ кўкдан тушиб кўрингунча, Худо буйруѓини бенуқсон ва беѓубор қўриқла. 15 Мана Худо Ўзи хоҳлаган пайтда Исо Масиҳни улуѓворлик билан намоён қилади. Худо – ягона муборак Ҳоким, подшоҳларнинг Подшоҳи, хўжайинларнинг Хўжайини, 16 ўлмасликнинг якка моликидир. У яқинлашиб бўлмайдиган нурда туради, Уни ҳеч бир инсон кўрмаган ҳамда кўриши мумкин эмас. Унга абадий шон-шуҳрат ва салтанат бўлсин! Омин. 17 Бу дунёда бойлик топган одамларга маѓрурланмасликни ва бевафо бойликка умид боѓламасликни буюр. Завқ олишимиз учун ҳар нарсани мўл-кўл эҳсон этган барҳаёт Худога умид боѓласинлар. 18 Яхши ишларга бой, хайрихоҳ, сахий ва ҳаммага улфат бўлсинлар. 19 Келажакда ҳақиқий ва мангу ҳаётга эришмоқ учун, ўзларига соѓлом таянч бўладиган маънавий хазина тўпласинлар. 20 Ҳй Тимўтий, сенга ишониб топширилган омонатни эҳтиёт қил. Худога мақбул бўлмаган қуруқ гаплар ва ёлѓондан «билим» дейилган пуч фикрлардан узоқлаш. 21 Баъзилар бу фикрларни тан олиб, имондан адашдилар. Худонинг инояти сенга ёр бўлсин. Омин.

2 Тимўтийга 1

1 Исо Масиҳ орқали рўёбга чиққан ҳаёт ваъдасига биноан, Худонинг иродасига мувофиқ, мен, Павлус, Исо Масиҳнинг ҳаворийси бўлиб тайинландим. 2 Севимли ўѓлим Тимўтийга Отамиз Худо ва Раббимиз Исо Масиҳдан иноят, марҳамат ва тинчлик тилайман. 3 Мен, ота-боболарим каби, Худога соф виждон билан хизмат қиламан. Унга кечаю кундуз шукрлар айтар эканман, ибодатларимда доим сени эслаб тураман. 4 Сенинг кўз ёшларинг ёдимда, яна дийдорингга тўйиб кўнглим севинчга тўлсин, деб сени соѓиниб қолдим. 5 Мен сенда кўрган самимий имон ҳали ҳам эсимда. Аввалдан бувинг Лоида ҳамда онанг Ҳвника қалбларига жо этган ўша имон энди сенда ҳам равнақ топаётганига аминман. 6 Шу сабабдан, қўлларимни бошингга қўйишим натижасида сен Худодан олган руҳий қобилиятни алангалатиб туришингни эслатмоқчиман. 7 Чунки Худо бизга қўрқоқлик руҳини эмас, балки куч-қувват, муҳаббат ва нафсни тийиш Руҳини берган. 8 Шундай қилиб, Раббимиз Исога гувоҳлик беришдан ҳам, Унинг бандиси бўлган мендан ҳам ор қилма, балки биз Инжил йўлида чекаётган азобларга Худо берган куч-қувват билан тўзим бергин. 9 Худо бизларни қутқарди ва муқаддас бир даъват билан чақирди. Бунга биз савоб ишларимиз туфайли эришмадик. Аксинча, Худо Ўз хоҳиши билан азалий вақтларданоқ Исо Масиҳ орқали бизга иноят қилишга қарор қилган эди. 10 Бу иноят энди Халоскоримиз Исо Масиҳнинг оламга келиши билан очиқ намоён бўлди. Инжил Хушхабари шундан иборатки, Исо Масиҳ ўлимни йўққа чиқарди, ҳаёт ва ўлмасликни эса ойдинликка чиқарди. 11 Мен эса бу Хушхабарни турли халқларга етказувчи воиз, ҳаворий ва муаллим бўлиб тайинландим. 12 Шу сабабдан ҳам бу азобларни тортяпман. Лекин мен бундан ор қилмайман, чунки Кимга эътиқод қилганимни биламан ва аминманки, Унинг менга топширган омонатини маҳшар кунига қадар Ўзи сақлашга қодир. 13 Сен мендан эшитган соѓлом таълимотдан намуна олиб, Исо Масиҳнинг садоқати ва муҳаббати билан йўл тутгин. 14 Сенга топширилган улуѓ омонатни ичимизда яшовчи Муқаддас Руҳ ёрдамида сақлагин. 15 Асия вилоятидагиларнинг ҳаммаси, шу жумладан, Фигел билан Ҳермоген мендан юз ўгирганларини биласан. 16 Раббимиз Онисифорнинг уйига марҳамат эҳсон этсин. Чунки у занжирбандлигимдан уялмай, бир неча марта келиб менинг кўнглимни кўтарди. 17 У Римга бориб, катта ҳаракат билан мени ахтариб топди. 18 Маҳшар кунида Худованддан марҳамат топишини Раббимиз Масиҳ унга ато қилсин. Ҳфес шаҳрида у менга нақадар хизмат қилганини ўзинг яхши биласан.

2 Тимўтийга 2

1 Сен эса, эй ўѓлим, Исо Масиҳдан топган иноят билан кучга тўлгин. 2 Кўп шоҳидлар ҳузурида сен мендан нима эшитган бўлсанг, бошқаларга ҳам таълим беришга қобилиятли, ишончли одамларга топширгин. 3 Исо Масиҳнинг яхши бир аскари каби тақдирингдаги азобларга дош бергин. 4 Ҳарбий хизматдаги аскар, қўмондонимни мамнун қилай, деб тирикчилик ишлари билан банд бўлмайди. 5 Шунингдек, мусобақада қатнашган киши, агар қоидага риоя қилиб ўзиб кетмаса, ѓалаба тожини киймайди. 6 Меҳнаткаш деҳқон эса ҳосилдан биринчи бўлиб улуш олиши керак. 7 Айтганларимни яхши ўйлаб кўр. Раббимнинг Ўзи ҳамма нарсани сенга тушунтиради. 8 Мен тарѓиб қилаётган Хушхабарнинг моҳиятини эсда тут: Довуд зоти-номидан бўлган Исо Масиҳ ўлиб тирилди! 9 Ана бу Хушхабар учун мен худди жиноятчи каби занжирларга боѓланиб, азоб чекяпман. Аммо Худонинг каломи занжирбанд эмас! 10 Шу сабабдан ҳамда Худо танлаган кишилар сабабли мен ҳамма нарсага сабр-тоқат билан чидаяпман, токи уларнинг ўзи ҳам Исо Масиҳ берган нажотдан фойдаланиб, абадий улуѓворликка эришсинлар. 11 Бу сўз барқарордир: Агар У билан бирга ўлган бўлсак, У билан бирга ҳам яшаймиз. 12 Агар сабр-тоқат қилсак, У билан бирга давр сурамиз. Агар биз Уни инкор этсак, У ҳам бизни инкор этади. 13 Агар биз садоқатсизлик қилсак, У яна содиқ қолади, Чунки Ўзини Ўзи инкор эта олмайди. 14 Бу нарсаларни эслатиб тур, қуруқ баҳс-тортишувлардан қочишни Раббимиз номидан ҳаммага қаттиқ тайинла. Бундай баҳслар тингловчиларни айнитишдан бошқа нарсага ярамайди. 15 Сен эса ҳақиқат каломини адаштирмай, тўѓрилик билан ўқит, ўзингни Худога мақбул, ҳалол бир ишчи сифатида кўрсатишга ѓайрат қил. 16 Худога маъқул бўлмаган қуруқ гаплардан қоч. Бу гапларга берилганлар борган сари худобезор бўладилар. 17 Уларнинг гаплари мараз каби ёйилади. Мана, Именей ва Филит ҳам шундай одамлар жумласидан-ку. 18 Тирилишимиз аллақачон содир бўлди деб, улар ҳақиқат йўлидан адашиб, баъзиларнинг имонини хароб қилмоқдалар. 19 Ҳар ҳолда, Худо асос солган пойдевор мустаҳкам турибди ва қуйидаги оятларнинг тасдиѓига ҳам эга: «Худованд Ўзиникиларни билади» ва «Худованд номини тилга олган ҳар бир одам ёмонликдан узоқ турсин». 20 Катта бир уйда нафақат олтин ва кумуш идишлар, балки ёѓоч ва сопол идишлар ҳам бор; уларнинг баъзиси шарафли, баъзиси эса шарафсиз иш учун қўлланади. 21 Кимки бу ёмонликлардан ўзини покласа, Ҳгаси учун фойдали, ҳар бир яхши ишга яроқли, шарафли ва муқаддас идиш бўлади. 22 Ёшлик эҳтиросларидан қоч. Соф қалбдан Раббимиз Исо исмини чақирган ҳамма одамлар билан бирга солиҳлик, имон, севги ва тинчлик пайидан бўлгин. 23 Аҳмоқона ва жоҳилона баҳслардан узоқлаш. Булар фақат жанжалга сабаб бўлишини биласан. 24 Худонинг қули жанжалкаш бўлмаслиги керак. Аксинча, у ҳамма билан мулойим, ўргатишга тайёр, сабр-тоқатли бўлсин, 25 ўзига қарши турганларга юмшоқлик билан йўл-йўриқ берсин. Балки Худо бундай кишиларнинг тавба қилишларига бирон йўл очиб қолар, улар эса ҳақиқатни билиб, 26 яна ўзига келиб, иблиснинг тузоѓидан қутулиб қоларлар. Чунки иблис уларни асир қилиб, ўз иродасини ўтказишга мажбур қилган.

2 Тимўтийга 3

1 Шуни билгинки, охирги кунларда оѓир вақтлар келади. 2 У пайтда одамлар нафс бандаси, пулпараст, мақтанчоқ, кибрли, кофир, ота-онага итоатсиз, нонкўр, худобехабар, 3 шафқатсиз, муросасиз, ѓийбатчи, нафсини тия олмайдиган, инсонлик ва яхшилик душмани, 4 хоин, бемулоҳаза, маѓрур бўладилар. Худодан кўра айш-ишратни кўпроқ севадилар. 5 Ўзларини художўй кўрсатиб, илоҳий қудратни эса инкор этадилар. Бундай одамлардан узоқлаш. 6 Улар гуноҳларга ботган, турли ҳирсу ҳавасларга берилган жувонларнинг уй-жойларига суқилиб кирадилар ва уларнинг дилини овлайдилар. 7 Бу жувонлар ҳар доим ўқиб туриб, ҳақиқатни асло уқа олмайдилар. 8 Янний билан Ямбрий Мусо пайѓамбарга қандай қарши турган бўлсалар, бу одамлар ҳам ҳақиқатга худди шундай қарши турадилар. Улар фикри бузуқ, имонда тажрибасиз одамлардир. 9 Аммо улар яна муваффақият қозона олмайдилар; чунки Янний ва Ямбрийнинг ақлсизлиги маълум бўлганидек, буларнинг ҳам ақлсизлиги ҳаммага маълум бўлади. 10 Сен эса менга эргашдинг, таълимотим, турмуш тарзим, мурод-мақсадим, имон, севги ва сабр-тоқатимдан намуна олдинг. 11 Бошимга келган қувѓинларни – Антиохия, Икония ва Листра шаҳарларида чеккан азобларимни эшитдинг. Қандай қувѓинларга сабр-тоқат қилдим! Раббим мени ҳаммасидан қутқарди. 12 Исо Масиҳ йўлида диёнатли яшамоқчи бўлган одамларнинг ҳаммаси ҳам қувѓинга дучор бўладилар. 13 Ёмон ва фирибгар одамлар эса бошқаларни алдабгина қолмасдан, ўзларини ўзлари ҳам алдаб, тобора разиллашиб борадилар. 14 Сен эса олган таълиминг ва сенга топширилган омонатга содиқ қол, чунки бу таълимни кимдан олганингни биласан. 15 Сен болалигингданоқ Муқаддас Ёзувларни ўргангансан. Бу ёзувлар сени Исо Масиҳга ишониш орқали доно қилмоқ ва нажот йўлини кўрсатмоққа қодир. 16 Ҳар бир Муқаддас Ёзув илоҳий илҳом билан ёзилган бўлиб, таълим бериш, далолат қилиш, тузатиш, солиҳлик йўлида тарбия бериш учун фойдалидир. 17 Шу йўсин Худонинг қули комил ва ҳар қандай яхши ишга қобил бўлади.

2 Тимўтийга 4

1 Худонинг ҳузурида ҳамда тиригу ўликларни ҳукм қилажак, кўкдан тушиб, Ўз салтанатини жорий қилажак Исо Масиҳ ҳузурида сенга қатъий буюраман: 2 Худо каломини ваъз қил, ҳозир бунинг вақтими, вақти эмасми, демай, доим гапиришга тайёр бўл. Бутун сабр-тоқат билан таълим бериб, одамларни мулзам қил, уларга таънаю насиҳат қил. 3 Чунки шундай вақт келадики, одамлар соѓлом таълимотга чидаш бермайдилар, натижада ўз орзуларига мос муаллимлар тўплайдилар. Бу муаллимлар ўшандай одамларнинг қулоқларига ёқадиган сўзлар айтадилар. 4 Улар қулоқларини ҳақиқат каломидан беркитиб, афсоналарга буриладилар. 5 Аммо сен ҳамма нарсада ҳушёр тур, азобларга сабр-тоқат қил, Инжил воизлигингни бажо келтир, хизматингни сидқидилдан ижро этгин. 6 Менинг қоним энди қурбонлик шароби каби тўкилмоқда, дунёдан ўтишимга сал қолди. 7 Улуѓ курашда астойдил курашдим, умр довонини ошиб бўлдим, имонни сақладим. 8 Бундан кейин солиҳлик тожи мен учун тайёр турибди. Одил ҳукм қилувчи Раббим Исо кўкдан тушиб зоҳир бўладиган кунда у тожни менга беради, ва фақат менга эмас, балки у кунни муштоқлик билан кутаётганларнинг ҳаммасига ҳам беради. 9 Менинг олдимга тезроқ келишга ҳаракат қил. 10 Чунки Димас бу дунёни севиб қолиб, мени тарк этди, Салоника шаҳрига кетди. Криский Галатияга, Титус Далматияга кетди. 11 Ёнимда ёлѓиз Луқо бор. Маркни ўзинг билан бирга олиб кел, у менга хизмат учун керак. 12 Тихикни Ҳфес шаҳрига юбордим. 13 Келаётганингда Троас шаҳрида Карпнинг ёнида мен қолдириб кетган плашчни ва китобларни, айниқса пергамент китобларни ҳам олиб кел. 14 Мисгар Искандар менга кўп ёмонлик қилди. Раббим унга қилмишларига яраша жазосини беради. 15 Сен ҳам ундан эҳтиёт бўл, чунки у бизнинг каломларимизга қаттиқ қаршилик кўрсатди. 16 Ўзимни биринчи марта ҳимоя қилганимда, ҳеч ким менинг тарафимни олмади, аксинча, ҳамма мени ташлаб кетди. Бу у одамлар учун гуноҳ ҳисобланмасин. 17 Лекин Раббим ёнимда туриб мени ёқлади. Мен орқали Хушхабар тугал тарѓиб қилиниши ва барча халқларга ҳам етиб бориши учун, У менинг қудратимни оширди, арслон оѓзидан қутқарди. 18 Раббим мени ҳар қандай ёмон ишлардан халос қилади ва Ўзининг самовий Подшоҳлигига соѓ-саломат киргизади. Унга абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин. 19 Прискилла билан Акилга ва Онисифорнинг хонадонига салом айтиб қўй. 20 Ераст Коринф шаҳрида қолди. Трофимни эса касал ҳолда Милит шаҳрида қолдириб кетдим. 21 Қиш бошланишидан олдин келишга ҳаракат қил. Ҳввул, Пуд, Лин, Клавдия ва бутун биродарлар сенга салом йўллаяптилар. 22 Раббимиз Исо Масиҳ сенинг руҳингга ёр бўлсин. Унинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин.

Титусга 1

1 Худо танлаган кишиларнинг имонли бўлишлари ва ҳақиқий диёнатни уқиб олишлари учун хизмат қилаётган Худонинг қули ва Исо Масиҳнинг ҳаворийси, Павлусдан – салом! 2 Бизнинг имонимиз абадий ҳаётга умидворликдан иборатдир. Ёлѓон гапирмайдиган Худо бу умид ҳақида азалий вақтларданоқ ваъда берган эди, 3 ҳозир эса, Ўзи хоҳлаган пайтда, каломини рўёбга чиқарди. Мен бўлсам, бу каломни эълон қилиш учун Қутқарувчимиз Худодан ваколат олдим. 4 Умумий имонимиз асосида ҳақиқий фарзандим бўлган Титусга Отамиз Худодан ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳдан меҳр-шафқат ва тинчлик тилайман. 5 Сенга буюрганимдек, қолган ишларни битир, ҳар бир шаҳардаги имонлилар жамоати устидан оқсоқоллар тайин қил. Мана шунинг учун сени Крит оролида қолдирдим. 6 Сен тайин қиладиган одам беайб, якка хотинли, болалари эса имонли ва шалоқлик ёки итоатсизлик айбидан холи бўлсин. 7 Чунки имонлилар жамоатининг нозири Худо хонадонини бошқарувчи сифатида бенуқсон бўлиши керак. Ўзбошимча, ѓазабли, шаробга мойил, тажанг, ѓаразгўй бўлмасин. 8 Аксинча меҳмондўст, хайрихоҳ, вазмин, одил, пок кўнгилли ва нафсини тиядиган одам бўлсин. 9 Соѓлом таълимот билан насиҳат қилишга ҳамда қаршилик қилувчиларнинг адабини беришга иқтидорли, ҳақиқат каломига ўргатилган ва унга қаттиқ риоя қиладиган киши бўлиши лозим. 10 Хусусан суннатлилар орасида ўзбилармон, қуруқ гап сотувчи алдамчилар кўп. 11 Уларнинг оѓзини тўсиш керак. Улар жирканч манфаат йўлида лозим бўлмаган нарсаларни ўргатиб, бутун оилаларни бузиб кетмоқдалар. 12 Мана, улардан чиққан бир шоир: «Критийлар доимо ёлѓончи, золим йиртқичлар, еб-тўймас танбаллардир», деб айтган эди. 13 Бу гап тўѓри. Улар соѓлом имонни топсин ва бунинг учун сен уларни қатъий огоҳлантириб қўй. 14 Улар яна яҳудийларнинг афсоналарига ва ҳақиқатдан юз ўгирган одамларнинг гапларига қулоқ солмасинлар. 15 Пок одамлар учун ҳамма нарса пок бўлур. Нопоку имонсизлар учун ҳеч бир пок нарса йўқ. Чунки уларнинг ақли ҳам, виждони ҳам нопоклашиб кетган. 16 Худони тан оламиз, дейдилар-у, ўз қилмишлари билан Уни инкор этадилар. Улар ҳар қандай хайрли ишга ярамас, бўйин эгмас, ифлос одамлардир.

Титусга 2

1 Сенга келсак, соѓлом таълимот асосида насиҳат қил. 2 Чоллар ўз ҳаддини билувчи, ҳушёр, вазмин, соѓлом имонли, меҳр-муҳаббатли ва сабр-тоқатли бўлсинлар. 3 Шунингдек, кампирлар ҳам ѓийбат ва майхўрликка ружу қўймай, балки муқаддасликка мувофиқ, ҳар қандай хайрли ишда ибрат бўлиб турмуш кечирсинлар. 4 Кампирлар ёш хотинларга ҳам таълим-тарбия берсинлар. 5 Худонинг каломи қораланмаслиги учун, улар ўз эрлари ва болаларини севадиган, рўзѓорга жонкуяр, вазмин, иффатли, хушфеъл, эрларига бўйсунадиган бўлсинлар. 6 Шунингдек, йигитларни ҳам босиқ бўлишга ундагин. 7 Ҳар бир хайрли ишда уларга ўрнак бўл. Таълим вақтида холис ва жиддий бўлиб гапир. 8 Сўзларинг аниқ ва ҳеч шубҳасиз бўлсин, токи рақибларинг биз ҳақимизда ёмон сўз айтолмай, уятга қолсинлар. 9 Қулларга шундай насиҳат қилки, ўз хўжайинларига итоат этсинлар, уларни ҳар жиҳатдан мамнун қилсинлар, терслик қилмасинлар. 10 Ўѓрилик қилмасинлар, балки очиқ кўнгил билан муомала қилиб, ҳар нарсада Қутқарувчимиз Худонинг таълимотини шарафласинлар. 11 Чунки Қутқарувчимиз Худонинг инояти бутун одамларга яққол ошкор бўлди. 12 Бу иноят эса шуни ўргатадики, биз диёнатсизлик ва дунёвий орзу-эҳтиросларни рад этишимиз керак, бу дунёда Худодан қўрқиб, вазминлик ва тақводорлик билан ҳаёт кечиришимиз лозим. 13 Шу орада буюк Худо ва Қутқарувчимиз Исо Масиҳнинг улуѓворлик билан осмондан тушиб зоҳир бўлишига ва муборак умидимиз амалга ошишига кўз тикиб юрибмиз. 14 Масиҳ бизни ҳар қандай гуноҳли ишлардан қутқариш учун, фақат Ўзига тегишли бўлган, хайрли ишларга ѓайратли, пок бир уммат яратиш учун Ўзини биз учун фидо қилди. 15 Буларни бутун бир салоҳият билан гапир, насиҳат қил, ошкор қил. Ҳеч ким сени камситмасин.

Титусга 3

1 Сен имонлиларга шуни эслатиб тургинки, улар ҳукмрон ҳокимиятга тўла итоаткорлик билан бўйсунсин, ҳар бир хайрли ишга тайёр бўлишсин. 2 Ҳеч кимни ёмонламасинлар. Урушқоқ бўлмай, барча инсонларга ювошлик ва мулойимлик билан муомала қилсинлар. 3 Чунки бир вақтлар бизлар ҳам фаҳмсиз, итоатсиз, адашган одамлар эдик, ҳар хил эҳтирос ва завқларга қул эдик, гина-кудурат ва бахилликка тўлган, бир-биримиздан нафратланадиган разил одамлар эдик. 4 Аммо Қутқарувчимиз Худо Ўзининг илтифот ва инсонпарварлигини очиқ кўрсатди. 5 Худо бизнинг қилган савобли ишларимиз туфайли эмас, балки Ўзининг раҳм-шафқати туфайли бизни қутқарди, гуноҳларимизни ювиб, бизни янгидан туѓилтирди, Муқаддас Руҳ орқали бизга янги ҳаёт ато этди. 6 Қутқарувчимиз Исо Масиҳ шарофати билан Худо бизнинг устимизга мўл-кўл Муқаддас Руҳ ёѓдирди. 7 Худо иноят қилиб, бизни оқлади ва абадий ҳаётга умидворлик билан қараган меросхўр ҳам қилди. 8 Бу сўз барқарордир. Худога ишонганлар хайрли ишларга астойдил бел боѓлаши учун, бу гапларни таъкидлаб уқтиришингни истайман. Бундай хатти-ҳаракат инсонларга маъқул ва фойдалидир. 9 Лекин бемаъни баҳслар, шажаралар, Таврот қонун-қоидалари ҳақида борадиган жанжалу музокаралардан қоч; булар фойдасиз ва беҳудадир. 10 Бидъатчи одам бир-икки огоҳлантиришдан сўнг ҳақиқатга тушунмаса, у билан алоқани уз. 11 Ўзинг биласанки, бундай бузуқ одам кундан-кунга гуноҳига гуноҳ қўшиб, ўзини ўзи маҳкум этади. 12 Артемас ёки Тихикни сенинг ёнингга юборганимдан кейин, Никопол шаҳрига, менинг олдимга келишга ҳаракат қил. Чунки мен қишни шу ерда ўтказишга қарор қилдим. 13 Қонуншунос Зинас ва Аполлосни йўлга отлантираётганингда, уларнинг кам-кўстсиз жўнашларига эътибор қил. 14 Бизнинг одамларимиз ҳам самарасиз кун кечирмасдан, зарурий эҳтиёжларини қондириш учун яхши ишлар қилишни ўргансинлар. 15 Менинг ёнимдагиларнинг ҳаммаси сенга салом йўллаяптилар. Бизни севадиган имондошларга салом айтгин. Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин.

Филимўнга 1

1 Мен, Исо Масиҳ учун банди бўлган Павлус ҳамда укамиз Тимўтийдан севикли ҳамкоримиз Филимўнга салом! 2 Синглимиз Аффия билан сафдошимиз Архиппга, шунингдек, хонадонингда йиѓилиб турадиган имонлиларнинг ҳаммасига салом йўллаймиз. 3 Отамиз Худодан ва Раббимиз Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. 4 Мен дуоларимда ҳар доим сени эслаб, Худойимга шукур қиламан. 5 Чунки Раббимиз Исога бўлган имонинг ва барча аҳли мўминга бўлган муҳаббатинг ҳақида эшитиб тураман. 6 Сенинг имон йўлида қилаётган фаолиятинг таъсирчан бўлгай, Масиҳдан бизга насиб бўладиган бутун хайр-баракани билиб олгайсан. 7 Сенинг меҳр-муҳаббатинг менга катта севинч ва тасалли берди. Биродарим, сен туфайли аҳли мўминнинг кўнгли тинч. 8 Майли, шундай бўлса ҳам, Масиҳ номидан сенга буйруқ беришга тўла ваколатим борлигини айтсам бўлади. 9 Бунинг ўрнига мен, мўйсафид Павлус, энди Исо Масиҳ учун банди, меҳрибонлик билан сендан илтимос қиламан. 10 Мен маҳбуслигимда кўрган ўѓлим Ўнисим ҳақида сендан илтимос қилмоқчиман. 11 Ўнисим бир вақтлар сенга фойдасиз эди, энди эса сенга ҳам, менга ҳам фойдалидир. Мен уни сенга қайтариб юборяпман. 12 Уни, яъни ўзимнинг жон-дилимни, яхши қабул қил! 13 Мен Инжил учун қамоқда ётибман, шунинг учун Ўнисимни ўз олдимда олиб қолиб, сенинг ўрнингда менга хизмат қилишини истар эдим. 14 Аммо сенинг розилигингсиз ҳеч бир иш қилишни хоҳламадим. Чунки сенинг қиладиган илтифотинг мажбурият юзасидан бўлмай, балки ихтиёрий бўлишини истадим. 15 Наҳотки сен умрбод қабул қилишинг учун Ўнисим сендан вақтинчалик айрилган бўлса? 16 Сен уни энди қул каби эмас, балки қулдан юқори, севикли ука сифатида қабул қил. Мен уни жуда яхши кўраман. Сен эса уни ҳам одам боласи сифатида, ҳам Раббимизнинг боласи сифатида яна кўпроқ севишинг шубҳасиз. 17 Агар сен мени сафдошинг билсанг, Ўнисимни мени қабул қилгандай қабул қил. 18 Агарда у сени бирор нарсада хафа қилган бўлса ёки сендан қарздор бўлган бўлса, буни менинг зиммамга юкла. 19 Мен, Павлус, буни ўз қўлим билан ёзяпман: мен тўлайман. Ахир, сенга ўз ҳаётинг билан мендан қарздор эканлигингни айтаётганим йўқ! 20 Ҳа, биродарим, Раббимиз ҳақи сендан бир фойдаланай! Масиҳ ҳақи кўнглимни тинчитгин! 21 Сен менинг сўзларимга қулоқ солиб, айтганларимни қиласан, ҳа, бундан ҳам кўпроқ қиласан, деб ишониб, буларни ёздим. 22 Бундан ташқари, менга бир турар жой ҳам тайёрла. Чунки Худо ибодатларингизни эшитиб, мени яна сизларнинг олдингизга қайтаришига умид қиламан. 23 Мен билан бирга Исо Масиҳ учун маҳбус бўлган Ҳпафрас, ҳамкорларим Марк, Аристарх, Димас, Луқо сенга салом йўллаяптилар. 25 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти сизларнинг руҳингизга ёр бўлсин. Омин.

Ибронийларга 1

1 Худо қадимда бир неча марта ва турли тарзда пайѓамбарлар орқали ота-боболаримизга гапирган эди. 2 Охирги кунларда эса У бизга Ўз Ўѓли орқали гапирди. Худо коинотни Ўѓли орқали яратган ва Уни борлиқнинг вориси қилиб тайин этган. 3 Ўѓил – Худо улуѓворлигининг инъикоси, Худо борлиѓининг аниқ суратидир. У Ўзининг қудратли каломи билан коинотни асрайди. Гуноҳларимиз ювилиши учун имкон яратгандан сўнг, У самода Ҳазрати Олийнинг ўнг томонида ўтирди. 4 Исо фаришталардан ѓоят олий мартабага юксалгани учун, улардан жуда улуѓроқ бир номга ҳам эга бўлди. 5 Фаришталарнинг қай бирига қачон Худо: «Сен Менинг Ўѓлимсан, Сени бугун таваллуд эттирдим», ёхуд: «Мен Унга Ота бўламан Ва У Менга Ўѓил бўлади», – деган эди? 6 Худо Тўнѓичимни ер юзига юборай, деб яна шундай деган: «Худонинг бутун фаришталари Унга сажда қилсинлар». 7 Фаришталар ҳақида: «У Ўз малакларини шамолларга айлантириб, Хизматкорларини ўт алангаси қилади», – дейилган бўлса, 8 Ўѓилга эса бундай дейилган: «Ҳй Худо, Сенинг тахтинг доимий ва абадийдир, Подшолигинг ҳассаси – ҳаққоният ҳассаси. 9 Сен адолатни севиб, Қонунсизликдан нафратланасан. Шунинг учун Худо, Сенинг Худойинг, Тенгдошларингдан кўра кўпроқ Сенинг бошингга хуррамлик мойи суртди». 10 Яна шундай дейилган: «Ё Раббий, Сен ерни азалдан бунёд этгансан, Осмон эса Сенинг қўлларинг ижоди. 11 Улар йўқ бўлиб кетар, Бироқ Сен тураверасан. Ҳаммаси кийимдек нураб кетар, 12 Бамисли либосдай ўраб қўясан уларни, Жома сингари алмаштирилади. Аммо Сен айни Ўшанинг Ўзисан, Сенинг йилларинг тамом бўлмас». 13 Наҳотки Худо қачондир бирон фариштага: «Ёвларингни оёқларинг остига йиқитмагунимча, Сен Менинг ўнг томонимда ўтириб тур!» – деган бўлса?! 14 Ахир, фаришталарнинг ҳаммаси ҳам нажот ворисларига хизмат қилиш учун юборилган хизматчи руҳлардир.

Ибронийларга 2

1 Демак, биз эшитганларимиздан қайтмаслик учун буларга жуда кўп диққат қилишимиз керак. 2 Фаришталар орқали айтилган калом у вақтдаёқ ҳар турли жиноят ва итоатсизлик қилганни қатъий суратда жазолар эди. 3 Шундай экан, даставвал Раббимиз Исо билдирган, сўнгра шоҳидлари томонидан тасдиқланган нажот хабарига биз эътиборсизлик қилсак, жазодан қандай қочиб қутуламиз? 4 Худо Ўз шоҳидларига ажойиботлар, мўъжизалар ва ҳар турли қудратли ишлар кўрсатди, Ўз хоҳиш-иродасига кўра Муқаддас Руҳнинг инъомларини уларга улашиб, уларнинг шаҳодатларига Ўзининг тасдиѓини қўшиб берди. 5 Биз гапираётган келажак дунёга келсак, Худо уни фаришталарга тобе қилмади. 6 Бир оятда шундай таъкидланган: «Инсон қадри недирки, Сен уни ёдлагайсан? Одам ўѓли недирки, Сен уни ардоқлайсан? 7 Сен уни малаклардан андак паст қилдинг, Иззату жамол тожини унга кийдирдинг. Ўз яратганларинг устидан унга салтанат бердинг, 8 Бор мавжудотни унинг оёқлари остига қўйдинг». Худо борлиқни одамнинг оёқлари остига қўйган бўлса, демак, унга тобе бўлмаган бирор нарса қолдирмади. Ваҳоланки, биз инсонга ҳануз ҳамма нарсалар тобе эканлигини кўрмаяпмиз. 9 Бироқ Исони эса фаришталардан бироз паст қилиниб, ўлим азоб-уқубати чекканидан сўнг, иззату жамол тожи кийдирилган ҳолда кўряпмиз. Унинг ҳамма инсон учун ўлимга дучор бўлиши Худонинг иноятли хоҳиши эди. 10 Ҳамма нарса Худо учун ва Худо орқали бор бўлган. Худо кўп ўѓилларни улуѓликка эриштирмоқчи бўлиб, уларнинг нажот Асосчиси – Исони ҳам азоб-уқубатлар орқали камолга эриштиришни муносиб кўрди. 11 Чунки ҳам муқаддаслик бахш этувчи Исо, ҳам муқаддаслик қабул қилувчи имонлилар ҳаммаси бир Отадандир. Бу сабабдан Исо уларни биродарларим деб чақиришдан ор қилмайди, Забурда айтганидек: 12 «Сенинг исмингни биродарларимга эълон этгайман, Жамоат ичра Сенга ҳамду санолар айтурман». 13 Пайѓамбар оятида Исо ҳақида яна шундай дейилган: «Мен Худога таваккал қилурман», ва давомида: «Мана, Мен ва Худо Менга берган болалар!» 14 Болалар эт ва қондан иборат бўлганлари учун, Исо Ўзи ҳам уларга тенглашиб, худди шундай вужудга эга бўлди, токи ўлим билан даҳшат сочувчи иблисни Ўз ўлими орқали йўқ қилсин 15 ва умр бўйи ўлим қўрқувига қул бўлган одамзод болаларини озод қилсин. 16 Ҳар ҳолда Исо фаришталарга эмас, балки Иброҳим наслига ёрдам беради. 17 Шунинг учун У ҳар жиҳатдан биродарларига ўхшаб қолиши керак эди, халқнинг гуноҳлари учун Худо ҳузурида таважжуҳ қила оладиган марҳаматли ва содиқ Олий руҳоний бўлмоѓи лозим эди. 18 Ўзи синовдан ўтиб азоб чеккани учун, синовдан ўтаётганларга мадад бера олади.

Ибронийларга 3

1 Шундай экан, эй, самовий даъватдан баҳраманд бўлган муқаддас биродарларим, имонимизнинг Ҳлчиси – Олий руҳонийимиз Исога қаранглар! 2 Мусо пайѓамбар бутун Худонинг хонадонига содиқ қолгани каби, Исо Масиҳ ҳам Уни тайин этган Худога содиқ қолди. 3 Иморатнинг меъмори иморатнинг ўзидан кўпроқ ҳурмат кўради. Худди шундай, Исо Масиҳ Мусо пайѓамбардан кўпроқ улуѓворликка лойиқ ҳисобланди. 4 Ҳар бир уйнинг қурувчиси бору, аммо аслида ҳамманинг бинокори – Худо. 5 Мусо пайѓамбар бутун Худо хонадонидан масъул содиқ хизматкор сифатида Худонинг келажакда айтадиган каломларига замин ҳозирлади, холос. 6 Масиҳ эса Худо хонадонини Ўѓил каби бошқаради. Агар биз жасоратимизни ва улуѓ умидимизни охиригача маҳкам тутсак, биз Унинг хонадонимиз. 7 Мана, Муқаддас Руҳ нима деяпти: «Агар бугун Худонинг овозини эшитсангиз, 8 Чўлда, исён ва ѓазаб кунида бўлганидек, Яна юрагингизни тош қилманглар! 9 У ерда оталарингиз Мени синов қилдилар, Қирқ йил ишларимни кўрган бўлсалар ҳам, Мени имтиҳон қилдилар. 10 Шунинг учун бу наслдан безор бўлиб дедим: Булар доим дилидан адашган бир қавмдир, Менинг йўлларимга риоя қилмайдилар. 11 Мен ѓазабланиб, онт ичдимки: Улар Менинг фароѓатимга кирмаслар». 12 Ҳй биродарлар, ҳеч бирингизда барҳаёт Худодан қайтган ёмон, имонсиз бир юрак бўлмаслигига диққат этинглар. 13 Ҳеч ким гуноҳнинг алдови билан юрагини тош қилмасин; «бугун» дейилгунча, бир-бирингизга ҳар куни насиҳат қилиб туринглар. 14 Агар биз аввалги эътиқодимизни охиригача маҳкам тутсак, Масиҳга шерик ҳисобланамиз. 15 Юқорида дейилгани каби: «Агар бугун Унинг овозини эшитсангиз, Исёну Ѓазаб кунида бўлганидек, Юрагингизни тош қилманглар!» 16 Ўшанда Худонинг овозини эшитиб, исён қилганлар ким эди? Мусо пайѓамбар шарофати билан Мисрдан чиққанларнинг ҳаммаси эмасмиди? 17 Худо қирқ йил кимдан безор бўлди? Гуноҳ қилувчилардан эмасми? Мана, уларнинг жасадлари чўлда пароканда бўлди. 18 Худо: «Улар Менинг фароѓатимга кирмайди», деб кимлар ҳақида қасам ичган эди? Бўйсунмаганлар ҳақида эмасми? 19 Кўряпмизки, улар имонсиз бўлгани учун фароѓат диёрига кира олмадилар.

Ибронийларга 4

1 Худонинг фароѓат диёрига кириш ҳақидаги илоҳий ваъда ҳали ҳам мавжуд экан, мабодо сизлардан бирор киши фурсатни қўлдан бермасин, деб хавотирланамиз. 2 Чунки ўтмишдошлар каби бизлар ҳам Хушхабарни олдик. Аммо улар эшитган сўзларини имон билан қабул қилмагани учун фойдаси бўлмади. 3 Фақат биз, имонлилар, у фароѓат диёрига кирамиз. Худо: «Ѓазабланганимда онт ичдимки, Улар Менинг фароѓатимга кирмаслар», – деб айтган. Ҳолбуки, дунё яратилганданоқ Худо тақдир этган ҳамма ишлар тамом бўлиб турибди. 4 Яратилишнинг етти куни ҳақида бир оятда бундай дейилган: «Худо еттинчи кунда қилган барча ишларидан фориѓ бўлди». 5 Аммо бояги оятда: «Улар Менинг фароѓатимга кирмас», – деб таъкидланган. 6 Бундан англашиладики, даставвал Хушхабарни эшитганлар итоатсизлиги учун фароѓат диёрига кирмаган бўлса-да, яна баъзи кишиларга кириш учун имконият бор экан. 7 Худо ана шуни кўзда тутиб, узоқ вақтдан кейин Забурда Довуд орқали «бугун» деб яна бир кун тайин қилган. Юқорида айтилгандек: «Агар бугун Унинг овозини эшитсангиз, Яна юрагингизни тош қилманглар!» 8 Агар Наби Ясу Исроил ўѓилларини фароѓатга эриштирганда эди, бундан кейин Худо бошқа бир кун ҳақида гапиришига ҳожат йўқ эди. 9 Демак, Худо халқининг фароѓат куни келажакка қолади. 10 Худо Ўз ишларидан қандай фориѓ бўлган бўлса, Унинг фароѓатига кирувчилар ҳам ўз ишларидан шундай фориѓ бўладилар. 11 Шундай экан, бирортамиз ҳам бундай итоатсизликдан ўрнак олиб, йиқилиб қолмаслигимиз учун, ўша фароѓатга киришга жон куйдирайлик. 12 Худонинг каломи жонли ва таъсирли, ҳар турли дудама қиличдан ўткирроқдир. У жон билан руҳни, бўѓинлар билан иликни бўлгундек суқилиб киради, юракнинг хаёлу ниятларини фош қилади. 13 Худонинг олдида пинҳон қолган ҳеч бир махлуқ йўқ, Унинг кўзи олдида ҳамма нарса очиқ ва аёндир. Ахир, биз Унга ҳисоб берамиз-ку! 14 Бизнинг улуѓ Олий руҳонийимиз, яъни Арши Аълогача ўтиб борган Худонинг Ўѓли Исо бор экан, тан олган эътиқодимизни маҳкам тутайлик. 15 Бизнинг Олий руҳонийимиз заифликларимизга ҳамдард бўлишга ожиз эмас, У ҳар томондан бизлар каби васвасага солинган, лекин гуноҳ қилмаган. 16 Шундай экан, илоҳий марҳаматга ноил бўлиш ва зарурат вақтида иноят ва ёрдам олиш учун, Худонинг иноят тахтига жасорат билан яқинлашайлик.

Ибронийларга 5

1 Ҳар бир олий руҳоний одамлар орасидан танлаб олиниб, одамлар ўрнида Худога хизмат қилади, гуноҳлар учун Худога ҳадялар ва қурбонлар келтиради. 2 Жоҳиллар ва йўлдан озганларга у мулойимлик билан муомала қила олади, чунки ўзи ҳам заифликларга мубтало бўлиб юради. 3 Шу сабабдан халқнинг гуноҳлари учун ҳам, ўз гуноҳлари учун ҳам қурбон қилиши керак. 4 Биров бу мартабага ўзи-ўзидан эришмайди, балки Ҳорун каби Худонинг буйруѓи билан эришади. 5 Шунга ўхшаб, Масиҳ ҳам олий руҳонийлик шарафини ўзлаштириб олмади, балки Худо Унга: «Сен Менинг Ўѓлимсан, Сени бугун таваллуд эттирдим», – деб, Уни улуѓликка сазовор қилди. 6 Шунингдек, бошқа бир жойда Худо Масиҳ ҳақида шундай деган: «Малкисидқ мартабаси бўйича Сен абадий руҳонийсан». 7 Масиҳ баданда яшаган кунларида Ўзини ўлимдан қутқаришга қодир бўлган Худога зўр фарёд ва кўз ёшлари билан сиѓиниб, ялиниб-ёлворди, художўйлиги сабабидан тоати ижобат бўлди. 8 Гарчи У Худонинг Ўѓли бўлса ҳам, азоб-уқубат чекиб, итоат қилишни ўрганди. 9 Масиҳ шундай камолотга эришиб, Унга қулоқ солганларнинг ҳаммаси учун абадий бир нажот яратди. 10 Шу тариқа Худо Масиҳни «Малкисидқ мартабаси бўйича Олий руҳоний» қилиб тайинлади. 11 Бу ҳақда айтадиган сўзимиз кўп, аммо тушунтириш қийин, чунки қулоқларингиз оѓир бўлиб қолди. 12 Вақт нуқтаи назаридан сизлар аллақачон муаллим бўлишингиз керак эди. Аммо сизларга яна Худо каломининг илк асосларини ўргатишга эҳтиёж бор. Сизларга қаттиқ озиқ эмас, сут керак. 13 Сут билан овқатланадиган ҳар бир киши эса ҳали чақалоқ, солиҳлик каломида ѓўру тажрибасиздир. 14 Қаттиқ озиқ эса камолотга етганларга, яъни туйѓулари яхши ва ёмонни фарқ этиш малакасига эга бўлганларга хосдир.

Ибронийларга 6

1 Шунинг учун Масиҳ ҳақидаги бошланѓич таълимотни қолдириб, камолотга интилайлик. Таѓин ўлик ишлардан тавба қилиш, Худога ишониш, ѓусллар, бошга қўл қўйиб дуо қилишлар, қиёмат ва абадий ҳукм ҳақидаги таълимотнинг асосини солиб ўтирмайлик. 3 Худо хоҳласа, бунга эришамиз. 4 Бир марта зиёни кўрган, самовий инъомдан лаззат олган, Муқаддас Руҳдан баҳраманд бўлган, 5 Худонинг хайрли каломини ва келажак оламнинг қудратларини тотиб кўрган кишилар 6 агар бундан кейин имондан қайтсалар, уларни яна тавба қилдириб тузатиш имконсиздир. Чунки бундай кишилар Худонинг Ўѓлини янгидан хочга қоқиб, масхара қилган бўладилар. 7 Устига мўл-кўл тушган ёмѓирни ичган ва деҳқонлар учун фойдали ўсимлик берган ер Худодан баракат олади. 8 Аммо тикану қушқўнмасни берган ер эса ярамасдир ва лаънатга қолади. Унинг охирати – ёнишдир. 9 Сизларга келсак, эй севиклилар, шундай гапиришимизга қарамай, аминмизки, сизларнинг аҳволингиз бундан яхшироқдир ва нажотга эришасизлар. 10 Чунки Худо адолатсиз эмас. У сизларнинг ишингизни, Унинг исмига кўрсатган муҳаббатингизни унутмайди, Ўз азизларига қандай хизмат қилганингизни ва ҳозир ҳам қилаётганингизни ёдда тутади. 11 Орзу қиламизки, умидингиз тамоман рўёбга чиқсин, ҳар бирингиз охиригача айнимай ѓайрат кўрсатинглар, 12 эринманглар, имон ва сабр-тоқат билан илоҳий ваъдаларга эришганлардан ўрнак олинглар. 13 Худо Иброҳимга ваъда берганда, Ўзидан буюкроқ бировнинг исми ҳақи қасам ича олмай, Ўз Зоти ҳақи қасам ичиб, деди: 14 «Мен сенга қут-баракат бераман, Зурриётингни баѓоят кўпайтираман». 15 Иброҳим эса узоқ сабр-тоқат қилиб, илоҳий ваъдага эришди. 16 Одамлар ўзларидан буюкроқ бўлганнинг исми ҳақи қасам ичадилар. Қасам исбот ҳисоблангани учун, ҳар қандай тортишувларга хотима беради. 17 Шунга ўхшаб, Худо ҳам ваъдасини олувчиларга Ўз иродасининг бузилмаслигини очиқроқ кўрсатмоқчи бўлиб, ваъдани қасам билан кучайтирди. 18 Шундай қилиб, биз бу икки бузилмас далил билан ёлѓон гапирмайдиган Худодан паноҳ топайлик, кўзимиз олдидаги умидни маҳкам ушлаб, дадил ва жасур бўлайлик. 19 Умидимиз жон лангаридай ишончли ва мустаҳкамдир, биз бу умид орқали маъбад пардасининг орқа томонига ҳам ўтиб кирамиз. 20 Ўтмишдошимиз Исо Малкисидқ мартабаси бўйича абадий Олий руҳонийимиз бўлиб, у ерга бизлардан илгари ўтиб кирган.

Ибронийларга 7

1 Малкисидқ Салим подшоҳи ҳамда Худойи Таолонинг руҳонийси эди. Иброҳим тўрт шоҳни тор-мор этиб қайтиб келаётганда, Малкисидқ уни қаршилагани чиқиб, уни дуо қилди. 2 Иброҳим эса унга ҳар бир нарсадан ушр берди. Малкисидқ отининг биринчи маъноси «солиҳлик подшоҳи» демакдир. Бундан бошқа у «Салим подшоҳи», яъни тинчлик подшоҳидир. 3 У отасизу онасиздир, умуман насабномасиздир. Умрининг на бошланиши, на охири қайд этилган. У Худонинг Ўѓлига ўхшаш абадий руҳоний бўлиб қолади. 4 Ҳнди бу зотнинг нақадар буюк эканлигини кўринг! Улуѓ отамиз Иброҳим ҳам ѓаниматларининг ўндан бирини унга берди. 5 Тавротда буюрилишича, Левий ўѓилларидан руҳонийлик вазифасини олганлар халқдан, яъни Иброҳим уруѓ-аждоди бўлган ўз биродарларидан ушр олишлари керак. 6 Лекин Левий аждодидан бўлмаган Малкисидқ эса илоҳий ваъдалар эгаси бўлган Иброҳимдан ушр олди-ю, уни дуо қилди. 7 Шак-шубҳасиздирки, дуо қилувчи дуо олувчидан буюкдир. 8 Оддий руҳонийлар ўладиган одамлар бўлиб халқдан ушр оладилар. Малкисидқ эса, Тавротда рамз қилинишича, мангу барҳаёт руҳоний бўлиб ушр олган. 9 Айтиш мумкинки, ушр олувчи Левий ўзи ҳам Иброҳим орқали ушр берган. 10 Чунки Малкисидқ Иброҳимни қарши олганда, Левий ҳали бобокалони Иброҳимнинг белида эди. 11 Исроил халқи Левий авлодининг руҳонийлик тартиби бўйича Тавротни қабул қилган эди. Агар Ҳорун аждодидан бўлган Левийларнинг руҳонийлик хизмати мукаммал бўлганда эди, унда яна бошқа бир аждод – Малкисидқ аждодидан бир Руҳонийнинг ўртага чиқишига қандай эҳтиёж бор эди? 12 Чунки руҳонийлик қонун-қоидалари ўзгартирилса, Тавротнинг ўзини ўзгартириш зарур бўлиб қолади. 13 Боя айтилган Руҳоний эса – Раббимиз Исодир. У бошқа бир қабилага мансуб, бу қабиладан ҳеч ким қурбонгоҳда хизмат қилмаган. 14 Раббимиз Исо Яҳудо қабиласидан келиб чиққанлиги маълумдир. Мусо пайѓамбар эса бу қабила ҳақида гапирганда, руҳонийликка доир ҳеч нарса айтмаган эди. 15 Ҳнди Малкисидққа ўхшаш бошқа бир Руҳоний – Исо ўртага чиққандан кейин, бу масала яна ҳам аниқ кўриниб турибди. 16 Исо инсоний қонун-қоидаларга риоя қилган, деб эмас, балки поёнсиз ҳаёт қудратига эга, деб руҳоний бўлди. 17 Забурда: «Сен Малкисидқ мартабаси бўйича абадий руҳонийсан», – деб таъкидланган. 18 Бундан кўринадики, аввалги қонун-қоидалар ожиз ва фойдасиз бўлгани учун, энди бекор қилинган. 19 Чунки Таврот Қонуни бирон-бир кишини ҳам камолга етказа олмаган. Бунинг ўрнига энди аълороқ бир умид майдонга келди, биз бу умид билан Худога яқинлаша оламиз. 20 Умидимиз қасамёд билан тасдиқлангани учун аълороқдир. 21 Илгари ўтган руҳонийлар қасамсиз руҳоний бўлардилар. Аммо Исо, «Худованд қасамёд қилган ва сўзидан қайтмас: Малкисидқ мартабаси бўйича Сен абадий руҳонийсан», – деган илоҳий фармон билан руҳоний бўлди. 22 Демак, Исо аълороқ бир аҳдга кафил бўлди. 23 Оддий руҳонийларнинг сони кўп эди, чунки ўлим уларнинг боқий қолишларига монелик қилар эди. 24 Аммо Исо боқий қолганлиги учун, ўтиб кетмайдиган руҳонийликка моликдир. 25 Шунинг учун Исо Ўзи орқали Худога яқинлашувчиларга нажот беришга бутунлай қодир, У ҳар доим барҳаёт бўлиб, уларга шафоат қилади. 26 Чиндан, бизларга худди Исо каби олий руҳоний керак: У муқаддас, айбсиз, нуқсонсиз, гуноҳкорлардан айрилган, осмондан ҳам юқорига кўтарилган. 27 У бошқа олий руҳонийлар каби ҳар кун олдин ўз гуноҳлари учун, кейин халқнинг гуноҳлари учун қурбонлик келтириши керак эмас. Чунки Ўзини Ўзи қурбон қилганда, буни бир мартада қилиб бўлди. 28 Таврот Қонунига биноан ожиз бандалар олий руҳонийликка тайин этилар эди. Худонинг Тавротдан кейин, Забурда берган қасамли ваъдасига биноан энди абадий камол топган Худо Ўѓли тайин этилди.

Ибронийларга 8

1 Айтганларимизнинг асосий нуқтаси шуки, бизнинг осмонда, Арши Аълонинг ўнг томонида ўтирган Олий руҳонийимиз Исо бор. 2 Ўша ерда У инсон эмас, Худованд қурган ҳақиқий Чодирда хизмат қилади. 3 Ҳар бир олий руҳоний ҳадялар ва қурбонлар келтириш учун тайин этилади. Шундай экан, Исонинг ҳам келтирадиган бир нарсаси бўлиши лозим эди. 4 Агар У ер юзида бўлганда эди, умуман руҳоний бўлолмас эди. Чунки Тавротда буюрилган ҳадяларни тақдим қилувчи руҳонийлар бор. 5 Улар Мусо пайѓамбар Худодан олган кўрсатмага мувофиқ қурилган чодирда диний хизмат кўрсатадилар. Худо Мусога: «Ҳҳтиёт бўл, ҳар бир нарсани тоѓда сенга кўрсатилган намунага мувофиқ қилгин», – деб буюрган эди. Демак, руҳонийлар хизмат қиладиган макон фақат осмондаги мавжудотнинг намунаси ва соясигинадир. 6 Лекин энди Исо аълороқ ваъдаларга асосланган аълороқ бир аҳдга кафил бўлгани учун, жуда ҳам улуѓроқ руҳонийлик хизматига эришди. 7 Агар Худо қилган биринчи аҳд нуқсонсиз бўлганда эди, иккинчисига фурсат ахтарилмас эди. 8 Ҳолбуки, Худо қадимгилардан нуқсон топиб, Тавротда шундай деган: «Мана Худованд каломи: Исроил хонадони ва Яҳудо хонадони билан Мен янги бир аҳд қиладиган кунлар келяпти. 9 Бу қиладиган аҳдим эса – Мен уларнинг ота-боболари қўлидан ушлаб, Миср еридан олиб чиққанда қилган аҳдимга ўхшамагай. Зероки – Худованд деяпти: Улар Менинг аҳдимга содиқ қолмадилар Ва Мен улардан юз ўгирдим. 10 Ўша кунлардан кейин Исроил хонадони ила қиладиган аҳдим бу бўлажак, – дейди Худованд. – Қонунларимни уларнинг фикрига жо қилиб, Дилларига ёзиб қўюрман. Мен уларнинг Худоси бўлурман, Улар эса Менинг халқим бўлур. 11 Таълим бермагай яна ҳеч кимса Ўз биродарию қабиладошига: Худовандни тан олгин, – дея. – Чунки ҳаммалари, каттаю кичик Мени таниб-билади. 12 Мен уларнинг ёмонликларидан ўтиб, Гуноҳларини бошқа эсга келтирмайман». 13 Шундай қилиб, Худо «янги бир аҳд» дейиш билан қадимги аҳднинг эскирганлигини кўрсатди. Ҳскириб ва қариб бораётган нарса эса йўқ бўлиб кетиши муқаррардир.

Ибронийларга 9

1 Қадимги Аҳд даврида диний хизмат ҳақида қонун-қоидалар ҳамда дунёвий бир маъбад бор эди. 2 Бир чодир қурилган эди. «Муқаддас макон» дейилган биринчи бўлмада шамдон, хонтахта ва муқаддас бахшида нонлар бор эди. 3 Иккинчи парданинг орқасида «муқаддаслар муқаддаси» деб аталган ички бўлма бор эди. 4 Бу ерда хушбўй тутатқи тутатиладиган олтин қурбонгоҳ, шунингдек, ҳар томони олтин билан қопланган аҳд сандиѓи бор эди. Аҳд сандиѓи ичида манна солинган олтин идиш, Ҳоруннинг гуллаган ҳассаси ва аҳд лавҳалари бор эди. 5 Сандиқ устида қурбонгоҳга соя соладиган улуѓвор малаклар бор эди. Ҳозир булар ҳақида бирма-бир гапириш мумкин эмас. 6 Шундай жиҳозланган чодирнинг биринчи бўлмасига руҳонийлар узлуксиз кириб, диний хизматларини адо этардилар. 7 Лекин чодирнинг ичкари бўлмасига эса йилда бир мартагина фақат олий руҳоний кирарди. У ўзи учун ва халқнинг ѓафлатдан қилган гуноҳлари учун қон баѓишламасдан, асло у ерга кира олмас эди. 8 Бу билан Муқаддас Руҳ шуни кўрсатяптики, чодирнинг биринчи бўлмаси ҳануз мавжуд экан, муқаддас маконга кириш йўли очилмаган. 9 Бу ҳозирги замон учун рамздир. Бундан кўрамизки, Худога хизмат қилувчилар ҳадялар ва қурбонлар баѓишлаш орқали ўз виждонларини поклай олмайдилар. 10 Бу удумлар егулик, ичгулик ва ҳар хил таҳоратлар билан, яъни киши танаси билангина боѓлиқдир, улар фақат янги тузум пайдо бўлгунгача жорий эди. 11 Ҳнди эса бўлѓуси хайр-баракаларнинг Олий руҳонийси бўлган Масиҳ пайдо бўлди. У қўл билан қурилмаган, яъни бу дунё ижоди бўлмаган буюкроқ ва мукаммалроқ чодирдан ўтиб борди. 12 Масиҳ такалар ва бузоқларнинг қони билан эмас, балки Ўз қони билан муқаддас маконга бир марта кириб, бизлар учун абадий нажотни қўлга киритди. 13 Илгари такалару буқаларнинг қони ҳамда ёқилган ѓунажинларнинг кули ҳаром бўлган кишиларнинг устига пуркалганда, улар жисман покланиб, муқаддас ҳисобланардилар. 14 Ҳнди эса Масиҳ абадий Руҳиллоҳ қудратида Ўзини нуқсонсиз қурбон қилиб Худога баѓишлади. Унинг тўккан қони виждонимизни ўлик ишлардан поклайди ва барҳаёт Худога хизмат қилишимиз учун имкон яратади. 15 Ана шу сабабдан Масиҳ Янги Аҳднинг воситачиси бўлди. Қадимий Аҳд даврида яшаган одамлар қилган гуноҳларидан фориѓ бўлсин деб ва Худо абадий меросга даъват этганлар бунга муяссар бўлсин деб, Масиҳ Ўзини қурбон қилди. 16 Қаерда васият бор бўлса, васият қилганнинг ўлимини қайд қилиб ўтиш керак. 17 Чунки васият ўлимдан кейингина кучга киради. Васият қилувчи ҳали тирик экан, васиятнинг ҳеч бир таъсири йўқ. 18 Шу боис Қадимги Аҳд ҳам қон тўкилмасдан кучга кирмади. 19 Мусо пайѓамбар Тавротни қабул қилиб, унинг ҳар бир амрини бутун халққа ўқиб бергандан сўнг, бузоқлар ва такалар қони ҳамда арѓувон юнг, иссоп тармоқлари ва сув олиб, китобнинг устига ҳам, бутун халқнинг устига ҳам пуркаб: 20 «Бу – Худо сизларга буюрган аҳднинг қони», – деди. 21 Шунингдек, муқаддас чодир ва барча табаррук анжомлар устига қон пуркади. 22 Зотан Таврот Қонуни бўйича қарийб ҳамма нарса қон билан покланади, қон тўкилмасдан умуман кечирим бўлмайди. 23 Агар самовий мавжудотнинг аксигина бўлган бу нарсаларни шундай поклаш керак бўлса, унда самовий мавжудотнинг асли яна қанчалик аълороқ қурбонларни талаб қилади! 24 Ана шу мақсадда Масиҳ бизлар учун Худонинг ҳузурида ҳозир бўлди. У ҳақиқий воқеликнинг соясигина бўлган бу дунёдаги муқаддас маконга эмас, балки инсон қўли билан қурилмаган осмондаги ҳақиқий муқаддас маконга кирди. 25 Олий руҳоний ҳар йил бегона қон баѓишлаш учун муқаддас маконга кириши лозим. Масиҳ эса фақат бир марта Ўз қонини баѓишлаш учун самовий маконга кирди ва бу кифоядир. 26 Акс ҳолда У дунё яратилгандан бери бир неча марта азоб чекиши керак эди. Ҳнди эса, замоннинг охирида, У одамларнинг гуноҳларини аритиш учун бир марта оламга келиб, Ўзини қурбон қилди. 27 Зотан бир марта ўлиш ва ундан кейин ҳукм қилиниш инсонларнинг тақдиридир. 28 Шунингдек, Масиҳ ҳам кўпларнинг гуноҳларини Ўз бўйнига олиш учун бир марта қурбон бўлди. Лекин У иккинчи марта дунёга келганда, яна гуноҳларни ювиш учун эмас, балки Уни кутаётганларга нажот келтириш учун осмондан тушиб келади.

Ибронийларга 10

1 Илоҳий Қонун бўлѓуси хайр-баракаларнинг асл сурати эмас, соясигинадир. Шунинг учун йилдан-йилга мунтазам равишда айни қурбонларни келтирувчилар Илоҳий Қонун орқали камолга эриша олмайдилар. 2 Акс ҳолда, улар бу қурбонларни баѓишлашни бас қилмас эдиларми? Ундай бўлганида эди, бу хизматни бажо келтирувчилар бир мартада покланган бўлар ва яна гуноҳи борлигини сезмас эдилар. 3 Ҳолбуки, қурбонлар баѓишлаш билан ҳар йили гуноҳлар эсга солинади, холос. 4 Чунки буқаю такаларнинг қони гуноҳларни бартараф қилолмайди. 5 Шунинг учун Масиҳ дунёга келиб, Худога шундай деган эди: «Қурбону баѓишловни Сен хоҳламадинг, Аммо Мен учун бадан ҳозирладинг. 6 Гуноҳ учун ёқиладиган қурбонлардан, Хайр-эҳсонлардан рози бўлмадинг. 7 Ўшанда Мен дедим: Ўроѓлиқ битикда Мен ҳақда битилган, Хоҳишингни адо этмоқ-чун келдим, эй Худойим». 8 Тавротда қурбонликлар баѓишлаш ҳақида қонун-қоидалар кўп. Шунга қарамай, Масиҳ биринчидан: «Қурбону баѓишловни, гуноҳ учун ёқиладиган қурбонлар ва хайр-эҳсонларни Сен хоҳламадинг, рози бўлмадинг», – деяпти. 9 Иккинчидан эса: «Сенинг хоҳишингни адо этмоқ-чун келдим, эй Худойим», – деяпти. Бундан кўрамизки, Масиҳ иккинчи қоидани жорий қилиш учун биринчисини бекор қилди. 10 Чунончи, Худонинг хоҳиши билан Исо Масиҳ Ўз танасини бир марта қурбонликка баѓишлади ва шу йўл билан бизни муқаддас қилди. 11 Ҳар бир руҳоний кун сайин Худога хизматини адо қилавериб, асло гуноҳларни йўқ қила олмайдиган ўша-ўша қурбонликларни кўп марта баѓишлайди. 12 Масиҳ эса гуноҳлар учун битта қурбонлик баѓишлагандан кейин, Худонинг ўнг томонида абадий ўтириб олди. 13 Ўша вақтдан бери У душманларининг Ўз оёқлари остига йиқилиб қолишларини кутмоқда. 14 У биттагина қурбонлик келтириб, ишонувчиларни муқаддас қилди ва абадий камолга эриштирди. 15 Муқаддас Руҳ ҳам бу ҳақда бизларга шаҳодат беради. 16 Биринчидан, У шундай деган: «Худованд каломи: Ўша кунлардан сўнг Мен халқим ила қиладиган аҳдим бу бўлажак: Қонунларимни уларнинг дилига жо қилурман, Ўй-фикрларига ёзиб қўюрман фармонларим». 17 Кейин У қўшимча қилиб: «Уларнинг гуноҳларию жиноятларини Мен бошқа эсга келтирмайман», – деган. 18 Демак, Худо гуноҳлардан ўтган бўлса, улар учун бошқа қурбонликка ҳожат йўқ. 19 Шунинг учун, эй биродарлар, Исо Масиҳнинг қони туфайли муқаддас маконга киришга жасоратимиз бор. 20 Исо маъбаддаги парда орқали, яъни Ўз бадани орқали бизга янги, тирик кириш йўлини очиб берди. 21 У Худо хонадони устидан масъул бўлган буюк Руҳонийимиздир. 22 Шундай қилиб, дилларимиз ёмон виждондан покланган, баданимиз эса тоза сув билан ювилган бўлиб, биз энди тўла ишонч ва эътиқод билан, чин қалбдан Худога яқинлашайлик. 23 Имон келтириб топган умидимизни иккиланмай маҳкам тутайлик. Чунки ваъда берган Худо Ўз сўзига содиқдир. 24 Бир-биримизга эътибор берайлик ва муҳаббатга, хайрли ишларга раѓбатлантирайлик. 25 Баъзиларнинг одатидек, йиѓилишларимизни қолдирмайлик. Аксинча, Раббимиз келадиган куни яқинлашиб қолганини билиб, бир-биримизга яна кўпроқ далда берайлик. 26 Агар биз ҳақиқатни билиб олгандан кейин, қасддан гуноҳ қилишда давом этсак, энди гуноҳларнинг кечирилиши учун бошқа қурбонлик қолмайди, 27 фақат даҳшатли интизорлик билан ҳукмни кутиш ва худобезорни куйдирадиган қизѓин оташ қолади. 28 Кимки Мусонинг Қонунини рад этса, икки ё уч шоҳиднинг гувоҳлиги билан раҳмсиз ўлим жазосига маҳкум қилинади. 29 Агарда кимдир Худонинг Ўѓлини оёқ ости қилса, Унинг қони билан муқаддас қилингани ҳолда бу қонни оддий деб билса, иноятли Худо Руҳини ҳақорат қилса, у яна қанчалик оѓирроқ жазога лойиқ ҳисобланади, деб ўйлайсизлар?! 30 Худонинг шу каломини яхши биламиз: «Интиқом – Менинг қўлимдан, Сазосини Мен бераман, – дейди Худованд». Ва яна: «Худованд Ўз халқини ҳукм этади». 31 Барҳаёт Худонинг қўлига тушиб қолиш даҳшатлидир! 32 Аввалги кунларни эсга келтиринглар. Ўшанда сиз зиёни кўриб, азоб-уқубатлар тўла қаттиқ курашга бардош берар эдингизлар. 33 Гоҳ ўзларингиз эл-юртнинг ҳақоратига қолиб, азоб чекар, гоҳ шундай аҳволга йўлиққанларга ҳамдард бўлардингизлар. 34 Маҳбусларнинг алам-аччиѓига шерик бўлардингизлар. Сизни янада яхши ва боқий бойлик кутаётганини билиб, мол-мулкингизнинг талон-тарож этилишини хурсандлик билан қабул қилардингизлар. 35 Шундай экан, келажакда улуѓ тақдири бор умидингизни ташламанглар. 36 Худонинг иродасини адо этиб, Унинг ваъдасини қўлга киритиш учун сизларга сабр-тоқат керак. 37 Худо шундай деган: «Яна бироз, жуда бироздан кейин Келадиган келади ва кечикмас. 38 Солиҳ одам имони билан ҳаёт бўлур. Агарда у орқага чекинса, Жоним ундан рози бўлмас». 39 Бизлар эса орқага чекиниб ҳалок бўлмаймиз, балки имонни сақлаб, жонимизга нажот топамиз.

Ибронийларга 11

1 Имон – умидвор бўлган нарсаларнинг мужассамланишидир, имон билан биз кўринмайдиган мавжудотга амин бўламиз. 2 Ота-боболаримиз имон билан Худонинг розилигини қозондилар. 3 Бизлар имон орқали англаяпмизки, коинот Худонинг каломи билан бунёд бўлган, яъни кўринадиган моддалар кўринмайдиган воқеликдан вужудга келган. 4 Имон билан Ҳобил Худога Қобилдан кўра яхшироқ қурбон келтирди. Ҳобил имони туфайли солиҳ киши деб қабул қилинди. Худонинг Ўзи унинг баѓишловларини тасдиқлаб, ундан розилигини билдирди. Ҳобил ўлган бўлса ҳам, имони орқали ҳануз гапиряпти. 5 Имони туфайли Ҳанўх ўлмай, юқорига олинди. У яна топилмади, чунки Худо уни юқорига олган эди. Юқорига олишдан олдин Худо ундан розилигини таъкидлаган эди. 6 Ишонмасдан эса Худонинг розилигини топмоқнинг имкони йўқ. Ким Худога яқинлашмоқчи бўлса, Унинг борлигига ишонмоѓи лозим, Худо Уни изловчиларга мукофот беришига эътиқод қилмоѓи шарт. 7 Нуҳ пайѓамбар имонли бўлгани учун, Худо унга келажакда юз берадиган ҳодисалар ҳақида ваҳий юборди, Нуҳ эса ўз хонадонини қутқариш учун ихлос билан кема ясади. У бу иши билан дунёни маҳкум қилди, ўзи эса имони туфайли аҳли солиҳ деб қабулга ўтди. 8 Иброҳим пайѓамбар ҳам ўз имони туфайли Худога итоат қилди. Худо уни чақириб: «Насиб этадиган мамлакатга кет», деб буюрганда, Иброҳим қаерга боришини билмасдан йўлга тушди. 9 Имон билан у Худо ваъда берган ерда ўрнашди, насиб бўладиган қут-баракаларнинг ҳамворислари бўлган ўѓиллари Исҳоқ ва Ёқуб билан бирга ѓарибларча чодирда яшади. 10 У меъмори ва қурувчиси Худо бўладиган мустаҳкам, боқий шаҳарни кутар эди. 11 Соро биби ҳам имон билан ваъда берган Худонинг садоқатига ишониб, ёши ўтса ҳам, ҳомиладор бўлишга қувват олди. 12 Шунинг учун ҳам бир одам, яъни қартайиб жонсизлашган Иброҳимдан кўкдаги юлдузлар ва денгиз соҳилидаги қум каби сон-саноқсиз насл туѓилди. 13 Бу кишиларнинг ҳаммаси Худо ваъда этган баракаларга эришмай, имонли бўлиб оламдан ўтдилар. Баракани узоқдан кўриб олқадилар, ер юзида ѓарибу мусофир эканликларини эътироф этдилар. 14 Кимки бундай фикрда бўлса, бир ватан излаётганини кўрсатади. 15 Агар улар айрилган ватанини қўмсаб қолганларида эди, қайтиб боришга фурсатлари бўлар эди. 16 Аммо улар янада яхшиси, яъни самовий ватанни орзу этардилар. Шунинг учун Худо уларнинг Худоси аталмоқдан ор қилмайди. Унинг Ўзи улар учун бир шаҳар ҳозирлаган эди. 17 Худо Иброҳимни синовдан ўтказаётганда, Иброҳим имон билан ўѓли Исҳоқни қурбонликка олиб борди. Ҳа, у Худодан маълум ваъдаларни олганига қарамасдан, ягона ўѓлини баѓишламоқчи бўлди. 18 Ваҳоланки, Худо унга: «Сенинг наслинг Исҳоқ орқали кўпаяди», – деб ваъда берган эди. 19 Демак, Иброҳим, Худо ҳатто ўликларни ҳам тирилтиришга қодир, деган фикрда эди. Шунинг учун ҳам у рамзий маънода Исҳоқни ўлимдан қайтариб олди. 20 Шунингдек, Исҳоқ ҳам имон билан ўѓиллари Ёқуб ва Ҳсовни истиқболлари ҳақида дуо қилди. 21 Ёқуб эса ўлаётганида, имон билан ўѓли Юсуфнинг ўѓилларини бир-бир дуо қилди ва ўз ҳассасига суянганича, Худога сажда қилди. 22 Юсуф ҳам оламдан ўтай деганда, Исроил ўѓилларининг Мисрдан чиқиб кетиши тўѓрисида имон билан каромат қилди ва ўз суяклари ҳақида васият қилди. 23 Мусо туѓилганда ота-онаси уни имон билан уч ой яширишди. Улар чақалоқнинг чиройли эканлигини кўриб, Фиръавннинг фармонидан қўрқишмади. 24 Мусо вояга етгач, Фиръавн қизининг ўѓли деб аталишни имон билан рад этди. 25 Гуноҳ қилиб вақтинчалик ҳузур-ҳаловат кўришдан, Худонинг халқи билан азоб-уқубат чекишни афзал кўрди. 26 Масиҳ туфайли ҳақоратга қолишни Мисрнинг хазиналаридан буюкроқ бойлик ҳисоблади, чунки у оладиган мукофотни кўзлар эди. 27 Фиръавннинг ѓазабидан қўрқмасдан, имон билан Мисрни тарк этди. У кўринмас Худони кўргандай, сабот-матонатли бўлди. 28 Сўнгра мисрлик тўнѓичларни қирган Азроил исроилликларга тегмасин деб, наби Мусо имон билан Фисиҳ қурбонини сўйди ва эшикларга қон пуркади. 29 Имон билан исроилликлар Қизил денгиздан худди қуруқликдан ўтаётгандек кечиб ўтишди. Мисрликлар ҳам ўтишга ҳаракат қилгач, ѓарқ бўлиб кетишди. 30 Исроилликлар етти кун Ерихо шаҳри деворлари атрофида айланиб ўтгандан кейин, имонлари туфайли деворлар қулаб тушди. 31 Имон билан фоҳиша Раҳоба ҳам жосусларни дўстона қабул қилиб олди ва кофирлар билан бирга ҳалок бўлмади. 32 Яна нималар ҳақида гапирай? Яна Гидъўн, Барақ, Шимъўн, Ифтаҳ, Довуд, Шомуил ва барча пайѓамбарлар ҳақида ҳикоя қилиш учун вақтим етарли эмас. 33 Улар имон билан подшоликларни тўнтардилар, адолатни барқарор қилдилар, илоҳий ваъдаларга эришдилар, шерларнинг оѓзини боѓладилар. 34 Ловуллаган оташни сўндирдилар, қилич тиѓидан қочиб қутулдилар, ҳолдан тойган бўлиб қувватга кирдилар, жангда матонат кўрсатдилар, бегона қўшинларни енгиб даф қилдилар. 35 Бир неча аёллар ўз марҳумларини тирилган ҳолда қайтариб олдилар. Бошқалари эса аълороқ тирилишга – қиёматга эришиш умидида юриб, қутулишни қабул қилмадилар ва азобда қолиб ўлдилар. 36 Яна бошқалари ҳақоратлар, калтакларга чидаб, зиндонларда занжирбанд бўлиб ётдилар. 37 Тошбўрон бўлдилар, қийноқларга чидадилар, арралаб иккига бўлиндилар, қиличдан ўтказилдилар. Қўй ва эчки кўни ичида сарсон-саргардон кезиб, муҳтожлик, танглик, азоб-уқубат чекдилар. 38 Чўл-саҳроларда, тоѓ-тошларда адашиб, ѓорларда, ернинг кавакларида фақирларча умр кечирдилар. Мана, дунё уларга муносиб эмас эди! 39 Уларнинг ҳаммаси ҳам имони бор деган тасдиққа эга бўлса-да, Худо ваъда этган қут-баракага муяссар бўлмадилар. 40 Улар бизсиз камолга эришмасин деб, Худо биз учун аълороқ баракаларни кўзда тутган эди.

Ибронийларга 12

1 Мана, бизнинг атрофимизни ўраб олаётган нақадар йирик шоҳидлар оломони бор экан! Шунинг учун ҳар бир оѓирликни, айниқса ҳадеб пойлаб турадиган гуноҳни бир четга улоқтириб ташлайлик, тақдиримиздаги мусобақада сабр-тоқат билан чопайлик. 2 Имонимизнинг Илѓори ҳамда уни камолга Етказувчи Исога кўз тикайлик. У Ўзини кутаётган шодлик учун шармандаликни менсимай, хоч азоб-уқубатига чидади. Ҳозир эса У Арши Аълонинг ўнг томонида ўтирмоқда. 3 Исо гуноҳкорлар томонидан қаттиқ қаршиликка учраб, сабр-тоқат қилди. Сизлар шу ҳақда фикр қилинг, токи тинкангиз қуриб, руҳингиз тушиб кетмасин. 4 Сизлар гуноҳга қарши курашишда ҳануз қон тўкилишига қадар қаршилик кўрсатмабсиз-у, 5 ўѓил сифатида сизларга айтилган бу матални унутибсизлар: «Ҳй ўѓлим, Худованднинг танбеҳига эътиборсиз қарама, У сени мазаммат қилганда сулайиб кетма. 6 Худованд севган кишининг адабини берар, Ўѓлим деб билган ҳамманинг чорасини кўрар». 7 Сизлар чекаётган машаққатларга танбеҳ деб, сабр қилинглар. Худо сизлар билан ўѓиллардай муомала қиляпти-ку! Қандай ўѓил йўқки, отаси унга танбеҳ бермаса?! 8 Танбеҳ – ҳамманинг насибасидир. Агар сизлар бундан маҳрум қолсангиз, сизлар ўѓил эмас, ҳаромзодасизлар. 9 Бизларга танбеҳ берган жисмоний оталаримиз бор эди ва уларни ҳурмат қилганмиз. Шундай экан, яшаш учун руҳларнинг Отаси – Худога итоат этишимиз янада муҳимроқ эмасми? 10 Оталаримиз ўзларига ёққандай бизга қисқа вақт танбеҳ берганлар. Худо эса Ўзининг муқаддаслигидан баҳраманд бўлишимиз учун, манфаатимиз учун танбеҳ қиляпти. 11 Ҳар бир танбеҳ ҳозирги замонда севинч эмас, қайѓу бўлиб кўринади. Аммо шу тариқа тарбияланганлар учун кейин солиҳлик ва тинчлик самараси униб-ўсади. 12 Шундай экан, шалпайган қўлларингизни кўтариб, букик тиззаларингизни мустаҳкам қилинглар. 13 Оёқларингизни тўѓри йўлга буринглар, яна бирон оқсоқ йўлдан тоймасин, аксинча, шифо топсин. 14 Ҳамма билан тинч-тотув яшаш ва муқаддас бўлишга ѓайрат қилинглар. Муқаддасликка эга бўлмасдан ҳеч ким Раббимизни кўролмайди. 15 Диққат этинглар, бирортангиз ҳам Худонинг иноятидан маҳрум қолманг. Яна орангизда бирор аччиқ томир униб-ўсиб, оѓуси кўпчиликка юқиб, заҳарламасин. 16 Ичингизда бирон зинокор, шунингдек, битта таом учун ўз тўнѓичлигини сотган Ҳсов каби Худодан қўрқмас одам бўлмасин. 17 Билганингиздай, Ҳсов шундан кейин отасининг дуосига интилди, аммо рад этилди. Ҳатто кўз ёшлари билан ёлворса-да, отасининг ниятини ўзгартиришга муваффақ бўлмади. 18 Сизлар яқинлашган тоѓ – сезиб бўладиган, гуркираб ёнаётган, тим қоронѓиликка кўмилган, бўрон босган, 19 карнай овози янграб турган Синай тоѓидай эмас. У ерда Худо каломларини эълон қилган бир товуш бор эдики, уни эшитганлар яна бир сўз айтилмасин деб ёлвордилар. 20 «Агар тоққа ҳайвон ҳам тегса, тошбўрон қилинади», деган илоҳий фармонга улар дош беролмас эдилар. 21 Бу манзара шу қадар даҳшатли эдики, Мусонинг ўзи: «Мен жуда қўрқиб титраяпман!» – деди. 22 Сизлар, аксинча, Сион тоѓига, барҳаёт Худонинг шаҳри – самовий Қуддусга, лак-лак фаришталар тумонотига яқинлашгансизлар. 23 Сизлар байрам тусини олган, исмлари осмонда ёзилган тўнѓичлар умматига, ҳаммани ҳукм қилувчи Худога, камолга эришган солиҳларнинг руҳларига яқинлашгансизлар. 24 Сизлар Янги Аҳднинг воситачиси – Исога яқинлашгансизлар. Ҳобилнинг қонидан кўра улуѓроқ маънони ифодаловчи Исонинг қони устингизга сепилган. 25 Ҳҳтиёт бўлинглар, сўзлаётган Худодан юз ўгирманглар! Мусо пайѓамбар Худодан ваҳий олиб, ер юзида сўзлаган эди, уни рад этган Исроил ўѓиллари эса жазодан қочиб қутулмадилар. Агар биз осмондан сўзлаётган Худодан юз ўгирсак, бундан ҳам оѓирроқ жазодан қандай қочиб қутуламиз? 26 Ўша вақтда Унинг овози ерни ларзага солди. Ҳнди эса У пайѓамбар оятида шундай ваъда беряпти: «Мен яна бир бор ёлѓиз ерни эмас, Осмонни ҳам ларзага солгайман». 27 «Яна бир бор» сўзи эса бундан сўнг яратилган бутун ўткинчи мавжудотнинг йўқ бўлишини кўрсатади. Натижада фақат боқий мавжудот қолади. 28 Биз эса ўткинчи эмас, боқий подшоҳликка муяссар бўлганимиз учун Худодан миннатдор бўлайлик, Унга маъқул бўладиган эҳтиром ва қўрқув билан хизмат қилайлик. 29 Чунки бизнинг Худойимиз – еб тугатадиган оташдир.

Ибронийларга 13

1 Бир-бирингизни биродарларча севишни давом эттиринглар. 2 Меҳмондўстликни унутманглар; баъзи кишилар меҳмонларимни яхши кутай, деб билмасдан фаришталарни кутганлар. 3 Маҳбусларни, гўё ўзингиз ҳам улар билан бирга ҳибс бўлгандек, эслаб туринглар. Зориққанларни ўзингиз ҳам танангиз борлигини билиб, хотирланглар. 4 Никоҳ ҳамманинг кўзида эътиборда бўлсин, ётоѓингиз беѓубор бўлсин. Чунки зинокорлару фоҳишларни Худо ҳукм қилади. 5 Пулпарастликдан холи кун кечиринглар. Қўлингизда бори билан қаноатланинглар. Чунки Худонинг Ўзи: «Сени ҳеч ташлаб кетмайман ва асло тарк этмайман», – деган. 6 Шунинг учун биз жасорат билан айтяпмиз: «Худованд мен томонда, мен қўрқмайман. Инсон менга не қила билар?» 7 Худо каломини сизларга гапирган бошлиқларингизни хотирланглар. Уларнинг ҳаёти натижасига қараб, имонларига эргашиб юринглар. 8 Исо Масиҳ кеча, бугун ва абадий худди Ўшанинг Ўзидир. 9 Сиз турли ёт ва ѓалати таълимотларга берилиб, йўлингиздан оѓиб кетманглар. Юрак Худонинг инояти билан қувватланиши яхшидир, махсус таомлар билан эмас. Егулик-ичгуликка доир қонун-қоидаларга риоя қилувчилар бундан бирор фойда кўрмаган. 10 Бизнинг бир қурбонгоҳимиз борки, Шаҳодат Чодирида хизмат қилувчи руҳонийлар у ерга кириб ейишга ҳақи йўқ. 11 Илгари гуноҳларнинг кечирилиши учун олий руҳоний муқаддас маконга кириб, ҳайвон қонларини баѓишлар эди. Ҳайвонларнинг жасадлари эса манзилнинг ташқарисида ёқилар эди. 12 Шунга ўхшаб, Исо ҳам Ўз қоним билан халқни муқаддас қилай, деб шаҳар дарвозасидан ташқарида азоб чекиб ўлди. 13 Ҳнди бизлар ҳам Унинг хўрлигини ўзимизга олиб, манзилдан ташқарига – Унинг олдига чиқайлик. 14 Чунки бу ерда бизнинг доимий шаҳримиз йўқ, биз бўлѓуси шаҳарга кўз тикиб юрибмиз. 15 Шундай қилиб, Исо орқали Худога узлуксиз ҳамду сано қурбонларини баѓишлайлик, яъни Унинг номи тилимиздан тушмасин. 16 Хайрихоҳлик ва улфатчиликни унутманглар, чунки бундай қурбонлар Худога мақбулдир. 17 Ўз жамоат бошлиқларингизга итоат қилинглар, уларга камоли эҳтиром билан бўйсунинглар. Чунки улар ҳисобот берадиганлардек ҳамиша жонларингизни қўриқлаб турадилар. Бу ишни эса оҳу нола билан эмас, балки севинч билан бажо келтирсинлар. Агар буни оҳу нола билан қилсалар, сизларга фойда бўлмайди. 18 Бизлар учун ибодат қилинглар. Виждонимиз тоза эканлигига аминмиз, чунки биз ҳамма нарсани ҳалоллик билан бажаришга ҳаракат қиламиз. 19 Айниқса мен учун ибодат қилишингизни кўп ўтиниб сўрайман, Худо мени тезроқ сизларнинг олдингизга қайтарсин. 20 Тинчлик берган Худо қўйларнинг улуѓ Чўпони – Раббимиз Исони абадий аҳднинг қони билан тирилтирди. 21 Худо Ўз мурод-мақсадини Исо Масиҳ орқали сизларда бажо келтирсин, Худонинг иродасини ижро этмоѓингиз учун Ўзи сизларда ҳар хил фазл-камолотни пайдо қилсин. Исо Масиҳга абадулабад шон-шарафлар бўлсин! Омин. 22 Ҳй биродарлар, сизлардан илтимос қиламан, қисқагина ёзган бўлсам ҳам, бу насиҳат каломини сабр-тоқат билан қабул қилинглар. 23 Билингларки, биродаримиз Тимўтий озодликка чиқарилди. Агар у тезлик билан ёнимга келса, у билан бирга сизларни кўргани бораман. 24 Жамоат бошлиқларингизнинг ҳаммасига ва барча аҳли мўминга салом айтинглар. Италияликлар сизларга салом йўллаяптилар. 25 Худонинг инояти ҳаммангизга ёр бўлсин. Омин.

Ваҳий 1

1 Бу китоб Исо Масиҳнинг ваҳийсидир. Худо тез орада юз бериши муқаррар бўлган ҳодисотни Ўз қулларига кўрсатиши учун Исо Масиҳга ушбу ваҳийни берди. У эса фариштасини юбориб, қули Юҳаннога буни билдирди. 2 Юҳанно Худонинг каломи ва Исо Масиҳнинг шаҳодати, яъни кўрган нарсаларининг ҳаммаси ҳақида гувоҳлик берди. 3 Бу башоратни ўқиётган ва тинглаётганлар ҳамда бу ёзилганларга амал қилувчилар бахтиёрдир. Чунки вақт яқин. 4 Мен, Юҳанно, Асия вилоятидаги етти Масиҳ жамоатига ёзяпман: ҳозир бор, азалдан бор бўлган, келажакда бор бўлѓуси Худодан, Унинг тахти олдида турган етти Руҳдан, 5 шунингдек, ўликлар ичидан биринчи бўлиб тирилган, ер юзи подшоҳларининг Шоҳаншоҳи бўлган ишончли шоҳид – Исо Масиҳдан сизларга иноят ва тинчлик бўлсин. Исо Масиҳ бизни кўп севди. У Ўз қонини тўкиб, бизни гуноҳларимиздан фориѓ қилди. 6 У бизни шоҳлар қилди, Отаси Худо учун руҳонийлар ҳам қилди. Абадий шон-шараф, мангу салтанат Унга хосдир. Омин. 7 Мана, У булутлар билан келяпти! Ҳар бир кўз Уни кўради, Унинг баданини тешганлар ҳам кўради. Дунёнинг жамики қабилалари У туфайли фиѓон чекади. Ҳа, шундай бўлгай! Омин. 8 «Мен – Ибтидо ва Интиҳодирман», – дейди Худойи Таоло, Ҳозир бор, азалдан бор бўлган, Келажакда бор бўлѓуси Сарвари коинот. 9 Мен – Исо Масиҳнинг қайѓу-ҳасрати, салтанати ва сабр-қаноатига сизлар билан шерик бўлган биродарингиз Юҳанноман. Худонинг каломи туфайли ва Исо Масиҳ учун шоҳидлик берганим сабабли Патмос оролига сургун қилинган эдим. 10 Раббимиз Исонинг тирилиши қутланадиган кунда мен Илоҳий Руҳнинг таъсирида қолдим. Бирданига орқамдан карнай овозига ўхшаш кучли бир нидо эшитдим: «[Мен Ибтидо ва Интиҳо, Аввалию Охиридирман.] 11 Кўрганларингни китобга ёзиб бор ва Асиядаги етти жамоатга – Ҳфес, Измир, Пергам, Тиятира, Сардис, Филаделфия ва Лаодикия шаҳарларидаги жамоатларга юбор». 12 Мен билан гаплашаётган Кимсани кўриш учун ўгирилдим. Шунда етти олтин шамдонни кўрдим. 13 Шамдонлар ўртасида бўйи баравар узун ридо кийган ва кўксига олтин камар боѓлаган Инсон Ўѓлига ўхшаш бир Кимса кўринди. 14 Унинг боши, сочлари бамисли оқ юнг, қордек оппоқ, кўзлари эса оташ алангасидек чақнарди. 15 Унинг оёқлари кўрада қиздирилган ялтироқ мисга ўхшарди, овози кўп сувларнинг шов-шувини эслатарди. 16 Ўнг қўлида етти юлдузни тутиб турар, оѓзидан ўткир дудама қилич чиқазиб турар эди. Унинг юзи куннинг қизиѓида балқийдиган қуёшдай балқиб турарди. 17 Уни кўришим биланоқ, Унинг оёқлари остига жонсиз каби йиқилдим. У эса ўнг қўлини устимга қўйиб, шундай деди: «Қўрқма! Мен Аввалию Охиридирман. 18 Тирикман. Ўлган эдим ва мана, абадулабад тирикман. Омин. Ўлим ва тамуѓ очқичлари Мендадир. 19 Шундай қилиб, нималар кўрдинг, нималар бўляпти, бундан сўнг нималар юз беради, ҳаммасини ёзиб бор. 20 Ўнг қўлимда сен кўрган етти юлдуз ва етти олтин шамдон сирига келсак, етти юлдуз – етти жамоатнинг фаришталари, етти шамдон эса – етти жамоатдир».

Ваҳий 2

1 «Ҳфесдаги жамоатнинг фариштасига ёз: Етти юлдузни ўнг қўлида Тутгувчи, еттита олтин шамдон орасида Юрувчи шундай дейди: 2 Сенинг ишларинг, меҳнатинг, сабр-тоқатингни биламан, бузуқ одамларни кўтара олмаслигингни ҳам биламан. Ҳаворий бўлмаган ҳолда ўзларини ҳаворий деб айтганларни синадинг ва ёлѓонини фош қилдинг. 3 Ҳа, сабр-тоқатинг бор. Менинг номим учун кўпни бошдан кечирдинг ва чарчамадинг. 4 Бироқ сенга бир эътирозим борки, сен илк муҳаббатингдан айнидинг. 5 Ҳнди қаердан тушганингни эсла! Тавба қил ва аввалги ишларингни қилиб юр. Акс ҳолда, тавба қилмасанг, қўққисдан сенинг ёнингга келиб, шамдонингни жойидан силжитиб юбораман. 6 Лекин сендаги яхши фазилат шуки, сен николайчиларнинг ишларидан нафратланасан. Мен ҳам улардан нафратланаман. 7 Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоѓи бор киши эшитсин. Ѓолибга Худонинг жаннатидаги ҳаёт дарахти мевасидан ейишни эҳсон этаман». 8 «Измирдаги жамоатнинг фариштасига ёз: Ўлган бўлиб, тирилиб Келган, Биринчи ва Охирги шундай дейди: 9 Сенинг [ишларинг,] қайѓуларинг, камбаѓаллигингни биламан. Аммо ҳолбуки, сен бойсан! Ўзларини яҳудий деганларнинг ҳақоратларини ҳам биламан. Улар яҳудий эмас, балки шайтон йиѓинидирлар. 10 Бошга тушадиган азоб-уқубатлардан ҳеч қўрқма. Мана, иблис сизларни синаш учун орангиздан баъзиларни олиб зиндонга ташлайди, ўн кунгача азоб чекасизлар. Ўлимгача содиқ қол, шунда Мен сенга ҳаёт тожини бераман. 11 Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоѓи бор киши эшитсин. Ѓолиб келган иккинчи ўлимдан ҳеч бир зарар кўрмайди». 12 «Пергамдаги жамоатнинг фариштасига ёз: Ўткир дудама қилич Соҳиби шундай дейди: 13 [Сенинг ишларингни биламан.] Шайтоннинг тахти бўлган жойда яшаётганингни биламан. Менинг номимга ихлос қўйдинг. Ҳатто орангиздаги содиқ шоҳидим Антипа шайтон ўтирган ерда шаҳид бўлган кунларда ҳам сен Менга бўлган имонингдан қайтмадинг. 14 Лекин сенга бир оз эътирозим бор: орангизда Балъом таълимотини тутувчилар бор. Балъом Исроил ўѓилларини йўлдан уриш учун Болоқни ташвиқ қилган эди, Болоқ эса уларни бутга қурбон қилинган гўшт ейишга ва зинокорлик қилишга унатди. 15 Шунингдек, сенинг ичингда николайчилар таълимотини тутувчилар ҳам бор. 16 Ҳнди тавба қил! Акс ҳолда мен зудлик билан олдингга бориб, Ўз оѓзимдаги қилич билан ўша гуноҳкорларга қарши жанг қиламан. 17 Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоѓи бор киши эшитсин. Ѓолибга сирли манна ва бир оқ тош бераман. Бу тошнинг устига янги бир исм ёзилганки, уни тошни олган кишидан бошқа ҳеч ким билмайди». 18 «Тиятирадаги жамоатнинг фариштасига ёз: Кўзлари оташ алангасидай чақноқ ва оёқлари ялтироқ мисдай порлоқ Худонинг Ўѓли шундай дейди: 19 Сенинг ишларинг, севгинг, имонинг, фидойилигинг ва сабрингни биламан. Охирги ишларинг аввалгисидан кўпроқ эканини ҳам биламан. 20 Лекин сенга бир эътирозим бор: Изавел деган хотинга йўл қўйибсан. У ўзини пайѓамбар деб, қулларимга зинокорлик этишни ва бутга қурбон қилинган нарсани ейишни тарѓиб қилиб, уларни тўѓри йўлдан оздирмоқда. 21 Тавба қилиши учун унга муҳлат бердим, аммо у зинокорлигидан тавба қилмоқчи эмас. 22 Мана, Мен уни хасталик тўшагига ётқизаман. У билан бирга зино қилганларни ҳам, бордию қилмишларидан тавба қилмасалар, буюк кулфатга дучор қиламан. 23 Унинг фарзандларига ўлим уруѓини ёѓдираман. Шунда бутун жамоатлар Мен кўнгил ва қалбларни синаб кўргувчи эканимни билиб оладилар. Орангиздаги ҳар бир кишини ўз қилмишига яраша тақдирлайман. 24 Тиятирада қолган ва бу таълимотга эргашмаган, гўё „шайтоннинг теранликлари“ дейилган сирларга бош суқмаган бошқаларнинг ҳаммасига айтаман: сизларга бошқа оѓирлик солмайман. 25 Фақат Мен келгунимга қадар, сизда бор бўлганни қаттиқ ушланглар. 26 Ѓолиб келган ва охиригача Менинг ишларимга эргашганга халқлар устидан ҳукмронлик қилишни ато этаман. 27 Бу иқтидорни Менга Отам ато қилган, Мен эса уни шогирдимга ато этаман. У темир таёқ ила халқларга чўпонлик қилади, улар эса сопол идиш сингари синиб кетади. Унга тонг юлдузини ҳам ато қиламан. 29 Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоѓи бор киши эшитсин».

Ваҳий 3

1 «Сардисдаги жамоатнинг фариштасига ёз: Худонинг етти Руҳига ва етти юлдузга Молик шундай дейди: Сенинг ишларингни биламан. Сенинг гўё тирик деган номинг бор, аммо ўликсан. 2 Бедор бўл! Ўлишга юз тутмаган ниманг қолган бўлса, тузатиб қўй. Сенинг ишларинг Худойим олдида тугал эмаслигини аниқладим. 3 Нима эшитган ва қабул қилган бўлсанг, эслаб амалга ошир ва тавба қил. Агар бедор бўлмасанг, Мен ўѓридай босиб келаман, сен эса қайси соатда сени босиб олишимни билмайсан. 4 Бироқ Сардисда ўз кийимларини булѓатмаган бир неча одамларинг бор. Улар Мен билан бирга оқ кийимда юрадилар, улар бунга лойиқдир. 5 Кимки ѓолиб келса, шундай оқ кийим кияди. Мен унинг номини ҳаёт китобидан ўчирмайман, Отам Худо ва Унинг фаришталари олдида унинг номини тан оламан. 6 Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоѓи бор киши эшитсин». 7 «Филаделфиядаги жамоатнинг фариштасига ёз: Муқаддас ва Ҳақ, Довуднинг калитига Молик, очганини ҳеч ким бекита олмайдиган, бекитганини эса ҳеч ким оча олмайдиган Зот шундай дейди: 8 Сенинг ишларингни биламан. Мана, олдингдаги эшикни очдим, уни ҳеч ким бекита олмайди. Сенда куч кўп эмас, аммо Менинг сўзимни сақладинг, номимни инкор этмадинг. 9 Мана, шайтон йиѓинидан бўлганларни Мен нима қиларканман? Улар ўзларини ёлѓондан яҳудий дейдилар, аммо яҳудий эмаслар. Мен уларни шундай кўйга соламанки, келиб сенинг оёѓингга сажда қиладилар, Мен сени нақадар севганимни билиб оладилар. 10 Сен Менинг сабр қилиш ҳақидаги амримни бажо келтирдинг, шунинг учун Мен ер юзи бўйлаб яшовчиларни синаш учун юбориладиган васваса соатидан сени асрайман. 11 Мен тезда келаман. Қўлингда ниманг бўлса, маҳкам тут, зинҳор бирор кимса тожингни тортиб олмасин. 12 Ѓолибни Мен Худойимнинг маъбадида устун қиламан, у бошқа у ердан чиқмайди. Унинг пешанасига Худойимнинг номини, шунингдек, Худойим олдидан, осмондан тушадиган Худойимнинг шаҳри – янги Қуддуснинг номини ва Ўзимнинг янги номимни ҳам ёзаман. 13 Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоѓи бор киши эшитсин». 14 «Лаодикиядаги жамоатнинг фариштасига ёз: Омин, ишончли ва ҳақиқий Шоҳид, Худо яратганларининг Бошлиѓи шундай дейди: 15 Сенинг ишларингни биламан, сен на совуқ ва на иссиқсан. О, қани эди ё совуқ, ё иссиқ бўлсанг! 16 Сен иссиқ ҳам, совуқ ҳам эмас, балки илиқ бўлганинг учун сени оѓзимдан чиқариб юбораман. 17 Сен: „Бойман, бойиб кетдим, ҳеч нарсадан кам-кўстим йўқ“, – дейсан-у, аммо аянчли, ачинарли, қашшоқ, кўр ва яланѓоч эканлигингни билмайсан! 18 Сенга маслаҳат бераман: бойишинг учун Мендан ўтда тобланган олтин, яланѓочлик айбинг кўринмаслиги учун оқ кийим, кўришинг учун кўзга суртадиган малҳам сотиб ол. 19 Мен кимни севсам, унинг гуноҳини фош қиламан ва адабини бераман. Шундай экан, ѓайратга кел ва тавба қил. 20 Мана, Мен эшик олдида туриб, тақиллатяпман. Кимда-ким овозимни эшитиб эшикни очса, Мен унинг ёнига кираман; Мен у билан, у Мен билан кечки овқатни баҳам кўрамиз. 21 Ѓолибга Ўзим билан бирга тахтимда ўтиришни ато этаман. Чунки Мен ҳам ѓолиб келиб, Отам билан бирга Унинг тахтида ўтирдим. 22 Руҳнинг жамоатларга айтаётган гапларини қулоѓи бор киши эшитсин».

Ваҳий 4

1 Шундан кейин бир қараган эдим, осмонда ланг очиқ бир эшикни кўрдим. Илгари мен билан гаплашган карнай садосига ўхшаш ўша овоз яна эшитилди: «Бу ёққа чиқ, бундан кейин нима юз беришини сенга кўрсатаман». 2 Шу пайт мен Илоҳий Руҳнинг таъсирида қолдим. Бир қарасам, осмонда бир тахт – Арши Аъло турар, унда бир Сиймо ўтирар эди. 3 Ўтирган Сиймо олмос ва лаълга ўхшаш ялтироқ эди. Арши Аъло атрофида зумраднамо камалак бор эди. 4 Теваракда яна йигирма тўртта тахт турар, бу тахтларда бошларида олтин тож ва оқ кийим кийган йигирма тўрт нафар оқсоқол ўтирар эди. 5 Арши Аълодан чақмоқ чақиб, момақалдироқнинг гулдираган овози келарди. Арши Аъло олдида Худонинг етти Руҳи бўлган еттита машъал ёниб турарди. 6 Арши Аълонинг олд қисмида ойнага ўхшаган, биллурдай денгиз бор эди. Арши Аълонинг ўрта қисми ва атрофларида тўртта жондор турар эди, уларнинг олди ва орқаси кўзлар билан қопланган эди. 7 Биринчи жондор арслонга, иккинчиси бузоққа ўхшар эди, учинчи жондорнинг юзи одамсимон, тўртинчиси эса учаётган бургутга ўхшар эди. 8 Бу тўрт жондорнинг ҳар бирининг олтита қаноти бор эди. Улар ичин-ташин, ҳар тарафлама кўзлар билан қопланган эди. Кечасию кундузи улар тинмай шу сўзларни такрорлайди: «Азалдан бор бўлган, ҳозир бор, Келажакда ҳам бор бўлѓуси Сарвари коинот, Тангри Таоло Муқаддас, муқаддас, муқаддасдир!» 9 Жондорлар Арши Аълода ўтирган, то абад барҳаёт Сиймога иззат-икром ва шукроналар қилиши билан, 10 йигирма тўрт нафар оқсоқол тахтдаги то абад барҳаёт Сиймо олдида ерга ясланиб, сажда қилиб, тожларини тахт олдига ташлаб, шундай дейдилар: 11 «Ё Раббимиз, ё Худойимиз! Сен шон-шуҳрат, иззат-икром, Куч-қудратни эгаллашга лойиқсан. Зеро Сен бутун борлиқни яратдинг, Ҳамма нарса Сенинг ироданг ила вужудга келди».

Ваҳий 5

1 Арши Аълода ўтирган Сиймонинг ўнг қўлида ичи ҳам, таши ҳам ёзувдан иборат, еттита муҳр билан муҳрланган бир китоб кўрдим. 2 Кучли бир фаришта баланд овоз билан: «Китобни очишга ва унинг муҳрларини ечишга ким лойиқ?» – дея эълон қилаётганини кўрдим. 3 Бироқ на осмонда, на ер юзида, на ер остида китобни оча оладиган ёки ичига назар сола оладиган бирор кимса йўқ эди. 4 Китобни очиб ўқишга ёки ҳатто ичига назар солишга ҳам лойиқ бирор кимса топилмаганлигидан, мен кўп йиѓладим. 5 Шунда оқсоқоллардан бири менга: «Йиѓлама! – деди. – Мана, Яҳудо қабиласидан бўлган Арслон, Довуд зотидан бўлган Ѓолиб китобни очиб, етти муҳрни ечишга қодир». 6 Тўрт жондор ва оқсоқоллар қуршаб олган Арши Аълонинг ўртасида бўѓизланган каби бир Қўзи турганини кўрдим. Қўзининг етти шохи ва етти кўзи бор эди; булар Худонинг ер юзига юборган етти Руҳидир. 7 Қўзи келиб, Арши Аълода ўтирган Сиймонинг ўнг қўлидан китобни олди. 8 У китобни олганда, тўрт жондор ва йигирма тўрт оқсоқол Қўзининг олдида ерга юз тубан йиқилишди. Ҳар бирининг қўлида бир чанг ва хушбўй тутатқиларга тўла олтин косалар бор эди. Хушбўй тутатқилар – азизларнинг дуою ибодатлари демакдир. 9 Улар қуйидагича янги қўшиқ айтишар эди: «Сен китобни олишга, Унинг муҳрларини ечишга лойиқсан! Чунки Сен бўѓизланган эдинг, Ўз қонинг эвазига ҳар бир қабила, тил, халқ ва миллатдан Худо учун одамларни қўлга киритдинг. 10 Бизни Худойимизга шоҳлар ва руҳонийлар қилдинг, Бизлар ер юзида ҳукм суражакмиз». 11 Кейин Арши Аъло, жондорлар ва оқсоқолларнинг атрофида кўп фаришталарни кўрдим, уларнинг овозларини эшитдим. Уларнинг саноѓига етиб бўлмас, минг-минглаб, лак-лак эдилар. 12 Улар баланд овоз билан дердилар: «Бўѓизланган Қўзи куч-қудрат, бойлик, Донишмандлик, салтанат, шуҳрату шавкат, Ҳамду саноларга сазовордир!» 13 Кўкдаю ердаги, ер остидаги, денгиз юзидаги ва ичидаги ҳар бир махлуқот, ҳар бир мавжудотнинг шундай деганини эшитдим: «Арши аълода ўтирган Худо ва Қўзи Абадулабад ҳамду санолар, шон-шуҳратлар, Иззат-икром ва салтанатга сазовордир!» 14 Тўрт жондор: «Омин!» – дедилар. Йигирма тўрт оқсоқол эса юз тубан йиқилиб, [илалабад барҳаёт Бўлганга] сажда қилдилар.

Ваҳий 6

1 Кейин мен Қўзининг етти муҳрдан бирини бузганини кўрдим. Ўша пайтда тўрт жондордан бири момақалдироққа ўхшаш овоз билан: «Чиқиб қарагин!» – деганини эшитдим. 2 Мен бир қарасам, бир оқ отни, устида камалаги бор суворини кўрдим. Унга бир тож берилди. У ѓолибларча йўлга отланди, яна ѓалаба қозонишга чиқди. 3 Қўзи иккинчи муҳрни бузганда, иккинчи жондор: «Чиқиб қарагин!» – деганини эшитдим. 4 Шу пайт бошқа жийрон от чиқиб қолди. Отлиққа катта қилич – инсонлар бир-бирини золимларча ўлдириши учун дунёдан тинчликни олиш қудрати берилди. 5 Қўзи учинчи муҳрни бузганда, учинчи жондор: «Чиқиб қарагин!» – деганини эшитдим. Бир қарасам, қора бир от чиқаётганини кўрдим. Отлиқнинг қўлида тарози бор эди. 6 Мен тўрт жондорнинг орасидан шундай бир овоз эшитгандай бўлдим: «Бир тоѓора буѓдой бир кумуш тангага, уч тоѓора арпа бир кумуш тангага. Аммо зайтун ёѓи ва шаробга зарар етказма!» 7 Қўзи тўртинчи муҳрни бузганда, «Чиқиб қарагин!» деган тўртинчи жондорнинг овозини эшитдим. 8 Бир қарасам, бир саман от чиқаётган экан. Отга минган суворининг номи Ўлим эди. Тамуѓ унинг кетидан келаётган эди. Уларга қилич билан, қаҳатчилик ва ўлат билан, ернинг ваҳший ҳайвонлари билан одамларни қириш учун ернинг тўртдан бир қисми устидан ҳокимлик берилди. 9 Қўзи бешинчи муҳрни бузганда, Худонинг каломи ва берган шаҳодатлари туфайли шаҳид бўлганларнинг жонларини қурбонгоҳ поясида кўрдим. 10 Баланд овоз билан фарёд қилиб шундай дердилар: «Ҳй муқаддас ва ҳаққоний Ҳукмдор, қачонгача ҳукм этмай ва дунёда яшаётганлардан қонимизнинг интиқомини олмай турасан?» 11 Уларнинг ҳар бирига оқ либос берилди. Ўзлари каби ўлдириладиган ҳамкор ва биродарлари сони тўлмагунга қадар, қисқа бир муддат тинч қолишлари уларга айтилди. 12 Қўзи олтинчи муҳрни бузганда, қарасам, буюк зилзила бўлаётганини кўрдим. Қуёш худди қора хирқага буркангандек қоронѓилашди, ой эса лахта қонга айланди. 13 Кучли шамол анжир дарахтини силкитганда хом анжирлар ерга қандай тўкилса, осмондаги юлдузлар ҳам худди шундай ер юзига тўкилди. 14 Осмон дафтардай ўралиб, йўқолиб кетди. Ҳар бир тоѓ ва орол жойидан силжиди. 15 Дунёнинг шоҳларию мансабдорлари, бойлари, мингбошилари, зўравонлари, эркину тутқинлар – бари ѓорларга ва тоѓларнинг қоялари орасига яшириндилар. 16 Улар тоѓу қояларга: «Устимизга қуланг, тахтда ўтирган Сиймодан ва Қўзининг ѓазабидан бизни асранг! 17 Унинг буюк қаҳр-ѓазаб куни келди-ку! Унга ким бардош бера олади?!» – деб ёлворар эдилар.

Ваҳий 7

1 Шундан кейин ер юзининг тўрт бурчагида турган тўрт нафар фариштани кўрдим. Ел эсиб, ерга ҳам, денгизга ҳам, бирон дарахтга ҳам тегмасин деб, улар ер юзининг тўрт шамолини ушлаб турар эдилар. 2 Сўнгра мен барҳаёт Худонинг муҳрини ушлаб турган, кунчиқардан чиқаётган бошқа бир фариштани кўрдим. У ерга ва денгизга зарар етказиш учун қудрат олган тўртта фариштага баланд овоз билан хитоб қилди: 3 «Худойимизнинг қуллари пешаналарига муҳр босмагунимизча, на ерга, на денгизга, на дарахтларга бирон зарар етказманглар!» 4 Мен муҳрланган кишиларнинг сонини эшитдим. Бани Исроил қабилаларининг барчасидан юз қирқ тўрт минг киши муҳрланган эди: 5 Яҳудо қабиласидан ўн икки минг киши муҳрланган эди. Рубен қабиласидан ўн икки минг, Гад қабиласидан ўн икки минг, 6 Ошер қабиласидан ўн икки минг, Нафтоли қабиласидан ўн икки минг, Манаше қабиласидан ўн икки минг, 7 Шимъўн қабиласидан ўн икки минг, Левий қабиласидан ўн икки минг, Иссохор қабиласидан ўн икки минг, 8 Завулун қабиласидан ўн икки минг, Юсуф қабиласидан ўн икки минг, Бенямин қабиласидан ўн икки минг киши муҳрланган эди. 9 Шундан кейин қарасам, ҳар хил миллатдан, барча қабилалар, халқлар ва тиллардан бўлган, унинг ҳисобига етиб бўлмайдиган даражада улкан бир оломон Арши Аъло олдида, Қўзининг ҳузурида турарди. Ҳаммаси оқ либос кийиб, қўлларида хурмо новдасини тутар эдилар. 10 Улар баланд овоз билан: «Нажоткорлик тахтда ўтирган Худойимизга ва Қўзига хосдир!» – деб хитоб қилишар эди. 11 Ҳамма фаришталар тахт, оқсоқоллар ва тўрт жондорнинг атрофида турар эдилар. Тахтнинг олдида ўзларини юз тубан ерга ташлаб, Худога сажда қилиб, бундай айтишар эди: 12 «Омин! Ҳамду санолар, шон-шуҳрат, донишмандлик, Шукронаю шарафлар, қудрат ва салтанат Абадулабад бизнинг Худойимизга хосдир! Омин». 13 Оқсоқоллардан бири гап бошлаб мендан сўради: – Оқ либос кийган бу одамлар ким, улар қаердан келганлар? 14 – Ҳй тақсир, буни сиз биласиз, – дедим мен. У менга шундай айтди: – Булар буюк қайѓудан ўтиб чиққанлар. Либосларини ювиб, Қўзининг қони билан оқартирганлар. 15 Шунинг учун улар Худонинг тахти олдида турадилар ва Унинг маъбадида кеча-кундуз хизмат қиладилар. Тахтда Ўтирган эса чодирини уларнинг устига қуради. 16 Улар бошқа оч қолмайдилар ҳам, чанқамайдилар ҳам. Ҳнди на қуёш, на бирон-бир жазирама уларни қизитмайди. 17 Чунки тахт ўртасидаги Қўзи уларни боқади, оби ҳаёт булоқларига олиб боради. Худо уларнинг кўз ёшларини бутунлай артиб юборади.

Ваҳий 8

1 Қўзи еттинчи муҳрни бузганда, осмон ярим соатча сукунатда қолди. 2 Мен Худонинг ҳузурида турган етти фариштани кўрдим. Уларга еттита карнай берилди. 3 Бошқа бир фаришта келиб, қурбонгоҳнинг олдида турди. Унинг қўлида хушбўй тутатқилар тутатишга мосланган олтин идиш бор эди. Арши Аъло олдидаги олтин қурбонгоҳ устида баѓишласин деб, барча азизларнинг ибодатлари билан қориштириш учун унга кўп хушбўй тутатқилар берилди. 4 Азизларнинг ибодатлари билан тутатқиларнинг тутуни фариштанинг қўлидан Худонинг олдига кўтарилди. 5 Фаришта тутатқи тутатаётган идишни олди-ю, уни қурбонгоҳдаги оташ билан тўлдириб, ер юзига улоқтириб юборди. Ўшанда гулдурос садолари янграб, яшинлар чақнаб, зилзила бошланди. 6 Кейин қўлларида етти карнай тутган етти фаришта карнай чалишга чоѓландилар. 7 Биринчи фаришта карнай чалди. Қон аралаш дўл ва оташ пайдо бўлди ва ер юзига ёѓдирилди. Ернинг учдан бири, дарахтларнинг учдан бири ва бутун ўт-ўланлар ёниб кетди. 8 Иккинчи фаришта карнай чалди. Худди ловуллаб ёнаётган катта тоѓ денгизнинг ичига отилгандай бўлди ва денгизнинг учдан бири қонга айланди. 9 Денгиздаги жонли махлуқларнинг учдан бир қисми ўлди ва кемаларнинг учдан бир қисми нобуд бўлди. 10 Учинчи фаришта карнай чалди. Осмондан машъал бўлиб ёнаётган улкан бир юлдуз дарёларнинг учдан бирига, шунингдек, сув булоқларига тушди. 11 Бу юлдузнинг оти Ҳрман эди. Сувларнинг учдан бир қисми эрманга айланди, шундай тахирлашиб кетган сувдан ичиб кўп одамлар ўлди. 12 Тўртинчи фаришта карнай чалди. Қуёшнинг учдан бири, ойнинг учдан бири ва юлдузларнинг учдан бири зарарланди. Натижада уларнинг учдан бир қисми қоронѓилашди, кундузнинг ҳам, туннинг ҳам учдан бир қисми ёруѓсиз қолди. 13 Кейин қарасам, осмоннинг ўртасида учиб бораётган бир бургут баланд овоз билан шундай деганини эшитдим: «Карнайларини чаладиган бошқа учта фариштанинг карнай садосидан ер юзида яшаётганларнинг ҳолига вой, вой, вой!»

Ваҳий 9

1 Бешинчи фаришта карнай чалди. Осмондан ерга тушган бир юлдузни кўрдим. Унга тубсизлик қаърининг калити берилган эди. 2 У тубсизлик қаърининг қулфини очди. Тубсизлик қаъридан катта ўчоқдан ўрлаётган дудга ўхшаш тутунлар чиқди. Тубсизлик қаъридан ўрлаётган тутундан қуёш ва ҳаво қоронѓилашиб кетди. 3 Тутундан чигирткалар чиқиб, ер юзига тарқалди. Уларга ер юзидаги чаёнларнинг кучига ўхшаш бир куч берилган эди. 4 Чигирткаларга ер юзидаги ўт-ўланларга ҳам, биронта кўкаламзор ёки дарахтга ҳам тегманглар, фақат пешаналарида Худонинг муҳри бўлмаган одамларгагина зарар етказинглар, деб буюрилди. 5 Чигирткаларга одамларни ўлдиришга эмас, фақат уларга беш ой азоб беришга рухсат этилди. Улар берган азоб эса чаён инсонни чаққандаги азобдай эди. 6 Бу ҳодиса содир бўладиган кунларда инсонлар ўлимни излайдилар, аммо уни топа олмайдилар. Ўлимни истаб қоладилар, аммо ўлим улардан қочади. 7 Чигирткаларнинг кўриниши жангга шайланган отларга ўхшар эди. Уларнинг бошида олтин тожга ўхшаш буюмлар бор, юзлари эса одамсимон эди. 8 Сочлари аёллар сочига, тишлари эса арслон тишига ўхшар эди. 9 Кўкраклари худди темир зирҳдай, қанотларининг товуши эса урушга елиб бораётган тумонат отлару жанг араваларининг товушини эслатар эди. 10 Чаёнларга ўхшаш думлари ва нишлари бор эди. Инсонларга беш ой зарар етказиш учун олган қудратлари ўша думларида эди. 11 Уларнинг устида тубсизлик қаърининг фариштаси ҳукмронлик қилади. Бу фариштанинг оти яҳудийча Абаддўн, юнонча Аполлион демакдир. 12 Биринчи «вой» ўтди, мана бундан кейин яна иккита «вой» бор. 13 Олтинчи фаришта карнай чалди. Худо ҳузуридаги олтин қурбонгоҳнинг тўртта шохи томондан бир овоз эшитдим. 14 Бу овоз қўлида карнай бўлган олтинчи фариштага: «Буюк Фрот дарёси бўйида боѓлаб қўйилган тўрт фариштани ечиб юбор!» – деди. 15 Инсонларнинг учдан бирини ўлдирсин деб, ўша соат, ўша кун, ўша ой ва ўша йил учун ҳозир турган тўртта фаришта бўшатиб юборилди. 16 Отлиқ қўшинлар сони икки юз миллион эди, мен уларнинг сонини эшитдим. 17 Мен ваҳийда отлар билан сувориларни бундай ҳолатда кўрдим: уларнинг олов, ложувард ва олтингугурт рангли зирҳлари бор эди. Отларнинг боши арслон бошига ўхшар, оѓизларидан олов, тутун ва олтингугурт чиқиб турар эди. 18 Инсониятнинг учдан бири бу уч балодан – отлар оѓзидан чиқаётган олов, тутун ва олтингугуртдан ўлди. 19 Чунки отларнинг кучи оѓзи ва думларидадир. Думларида илонга ўхшаган бошлари бор, бу бошлари билан зарар етказадилар. 20 Бу балолардан омон қолган инсонлар эса ўз қилмишларидан тавба қилмадилар. Жинларга бош эгишдан, кўролмайдиган, эшитолмайдиган, юролмайдиган олтин, кумуш, мис, тош ва ёѓоч бутларга сажда қилишдан воз кечмадилар. 21 Ўзларининг қотиллик, жодугарлик, зинокорлик ва ўѓриликларидан ҳам тавба қилмадилар.

Ваҳий 10

1 Мен осмондан тушаётган, булутга бурканган кучли бошқа бир фариштани ҳам кўрдим. Унинг боши узра камалак бор эди. Юзи қуёшдай ялтирар, оёқлари олов устунларидай ловуллаб турар эди. 2 Унинг қўлида очилган бир китобча бор эди. У ўнг оёѓини денгиз устига, чап оёѓини эса ер юзига қўйганича, 3 арслон бўкиргандай кучли овоз билан ҳайқирди. У ҳайқирган маҳалда еттита момақалдироқ ҳам ўз товушлари билан гапга кирди. 4 Еттита момақалдироқ ўзича гапира бошлаганда, мен ёзмоқчи бўлдим. Лекин осмондан: – Еттита момақалдироқнинг гапларини ёзма, муҳрлаб сир сақла! – деган товуш эшитдим. 5 Денгиз ва ер юзида турган, мен кўрган фаришта ўнг қўлини осмонга кўтарди. 6 Осмон ва ундаги борлиқни, ер ва устидаги борлиқни, денгиз ва ичидаги борлиқни яратган, абадулабад барҳаёт бўлган Парвардигор ҳақи қасам ичиб, фаришта деди: – Ҳнди муҳлат узаймайди. 7 Мана, еттинчи фаришта карнай чалиб овоз берадиган кунларда, Худо Ўз қуллари – пайѓамбарларга маълум қилган Ўзининг сирли мурод-мақсадини буткул амалга оширгай. 8 Осмондан эшитилган овоз менга яна гапириб: – Бор, денгиз ва ер устида турган фариштанинг қўлидаги очиқ китобчани ол, – деди. 9 Мен фариштанинг ёнига бориб: – Китобчани менга бергил, – дедим. Фаришта менга: – Китобчани олиб, уни егин! Қорнингда бир тахирлик ҳосил қилади, аммо оѓзинг асалдай ширин бўлади, – деди. 10 Мен китобчани фариштанинг қўлидан олиб едим. Оѓзим асалдек ширин бўлди. Аммо уни еганимдан кейин қорним ачишиб кетди. 11 Сўнгра фаришта менга: – Сен яна кўп халқлар, миллатлар, тиллар ва подшоҳлар ҳақида башорат қилишинг керак, – деди.

Ваҳий 11

1 Менга ҳассага ўхшаш бир қамиш берилиб, шундай дейилди: «Тур, Худонинг маъбадини ва қурбонгоҳни ўлчаб чиқ, унда сажда қилувчиларни санаб чиқ. 2 Лекин маъбаднинг ташқарисидаги ҳовлини қолдир, уни ўлчама. Чунки у ер мажусийларга берилган. Улар табаррук шаҳарни қирқ икки ой оёқ ости қиладилар. 3 Мен икки шоҳидимга қудрат бераман, улар жул кийган ҳолда бир минг икки юз олтмиш кун пайѓамбарлик қиладилар». 4 Булар дунёнинг Рабби олдида туражак иккита зайтун дарахти ва иккита машъалдир. 5 Агар ким уларга озор бермоқчи бўлса, оѓизларидан ўт чиқиб, душманларини еб битиради. Уларга озор беришни истаган шундай ўлдирилиши керак. 6 Улар пайѓамбарлик қиладиган кунларда ерга ёмѓир ёѓмасин, деб кўк юзини боѓлаш қудратига эгадирлар. Улар сувни қонга айлантириш ва ер юзини истаган вақтида турли балою офатларга йўлиқтириш қудратига эгадир. 7 Улар шаҳодат бериб бўлгандан кейин, тубсизлик қаъридан чиққан ваҳший ҳайвон улар билан жанг қилади, уларни енгади ва ўлдиради. 8 Уларнинг жасадлари буюк шаҳарнинг майдонига ташланиб қолади. Бизнинг Раббимиз ҳам ўша шаҳарда хочга михланган эди, унинг рамзий номи Садўм ва Мисрдир. 9 Барча халқлардан, қабилалардан, турли тил ва миллатлардан бўлган одамлар уч ярим кун уларнинг жасадларига кўз олайтириб, дафн этишга рухсат беришмайди. 10 Ер юзида яшаётганлар бундан севиниб хурсандчилик қилишади ва бир-бирларига ҳадялар юборишади. Чунки иккала пайѓамбар ер юзида яшовчиларга кўп азоб берган эдилар. 11 Уч ярим кундан кейин икки пайѓамбарнинг вужудига Худодан ҳаёт руҳи кирди ва улар оёққа турдилар. Уларни кўрганларга қаттиқ даҳшат тушди. 12 Икки пайѓамбар самодан келган баланд бир овознинг: «Бу ёққа чиқинглар!» – деганини эшитибоқ, душманларининг кўз ўнгида булут ичида осмонга кўтарилишди. 13 Ўша заҳоти шиддатли бир зилзила юз берди ва шаҳарнинг ўндан бир қисми қулади. Зилзилада етти минг киши нобуд бўлди. Қолганлари эса даҳшатда қолиб, самодаги Худога ҳамду сано айтишди. 14 Иккинчи «вой» ўтди. Мана, учинчи «вой» тез яқинлашяпти. 15 Еттинчи фаришта карнай чалди. Осмонда баланд овозлар янгради: «Бу дунёнинг ҳукмронлиги Худовандимизга Ва Унинг Масиҳига ўтди энди. У абадулабад ҳукмронлик қилади». 16 Сўнг Худонинг ҳузурида тахтларида ўтирган йигирма тўрт нафар оқсоқол юз тубан ерга ташландилар ва Худога сажда қилиб дедилар: 17 «Ё Раббий, Тангри Таоло, Ҳар нарсага қодир Сарвари коинот! Ҳозир борсан, илгари бўлгансан. Келажакда ҳам бор бўлажаксан. Биз Сенга шукрлар қиламиз. Сен буюк қудратингни амалга ошириб, Шоҳ ўрнини эгалладинг. 18 Ҳлу халқлар ѓазабланган эди, Сен ҳам ѓазабга миндинг. Ана, ўликларни ҳукм қилиш вақт-соати келди, Қулларинг – пайѓамбарлар ва азизларинг Ҳамда Сендан қўрққан каттаю кичикларни Ўз қилмишларига яраша тақдирлаш вақт-соати келди, Ер юзини хароб қилувчиларни хароб қилиш вақт-соати келди!» 19 Кейин Худонинг осмондаги маъбади очилди. Маъбадда Унинг Аҳд Сандиѓи кўринди. Ўшанда чақмоқ чақиб, момақалдироқ садолари янгради, зилзила бошланди, шиддатли дўл ёѓди.

Ваҳий 12

1 Осмонда ажойиб бир аломат – қуёшга бурканган бир аёл пайдо бўлди. Унинг оёқлари остида ой ва бошида ўн икки юлдузли тож бор эди. 2 Аёл ҳомиладор бўлиб, уни тўлѓоқ тутар, дард билан бақирар эди. 3 Сўнгра осмонда бошқа бир аломат кўринди: етти бошли, ўнта шохли, етти бошига етти тож кийган улкан қизил аждаҳо пайдо бўлди. 4 У думи билан осмондаги юлдузларнинг учдан бирини сидириб, ерга улоқтирди. Кейин аждаҳо туѓаётган аёлнинг чақалоѓини ютиб юбориш учун унинг олдида кутиб турди. 5 Аёл ўѓил туѓди. Ўѓлон Худонинг ҳузурига, Арши Аълога келтирилди, чунки у барча халқларни темир ҳасса билан боқиши керак. 6 Аёл эса чўл томон, Худо махсус ҳозирлаган жойга қочиб кетди. У ерда у бир минг икки юз олтмиш кун боқилиши лозим. 7 Осмонда жанг бўлди. Микоил ва унинг фаришталари аждаҳога қарши уришдилар. Аждаҳо ҳам ўзининг фаришталари билан урушга тушди. 8 Аммо аждаҳо ѓолиб келмади. Осмонда уларга бошқа жой қолмади. 9 Улкан аждаҳо – иблис ва шайтон деб аталган, бутун дунёни алдаб йўлдан оздираётган ўша алмисоқ илон ўз фаришталари билан бирга ер юзига отилди. 10 Ўшанда самодан баланд овоз билан айтилган бу сўзларни эшитдим: «Ҳнди Худойимиз нажоткорлиги, қудрати, салтанати Ҳамда Унинг Масиҳи ҳукмронлиги ўрнатилди. Ҳнди биродарларимизнинг туҳматчиси, Худойимиз ҳузурида уларга кеча-кундуз туҳмат қилаётган иблис ташқарига отилди. 11 Улар Қўзининг қони шарофати билан ва Ўзларининг шаҳодат каломи билан уни енгдилар. Улар ўз жонларини то ўлгунча севмаган эдилар. 12 Шодланинг, эй осмону фалак ва унда яшовчилар! Аммо ер ва денгизнинг ҳолига вой! Зеро иблис вақт оз қолганини билиб, Мудҳиш қаҳр-ѓазаб ила сизнинг олдингизга тушди». 13 Аждаҳо ўзининг ер юзига отилганини кўргач, ўѓил бола туққан аёлни таъқиб қила бошлади. 14 Аёл илон олдидан чўл томон қочиб кетди, ўз жойига учиб бориши учун унга катта бургутнинг икки қаноти берилди. Ўша ерда у уч ярим йил боқилиши лозим. 15 Илон эса, уни сел олиб кетсин деб, аёлнинг кетидан қувиб, оѓзидан дарёдай сув тўкди. 16 Аммо ер хотинга ёрдам берди; ер оѓзини очиб, аждаҳо қуйиб юборган дарёни ютиб юборди. 17 Аждаҳо аёлга қарши дарѓазаб бўлди. У аёл наслидан омон қолганлар билан, яъни Худонинг амрини сақлаган ва Исо Масиҳнинг шаҳодатига содиқ қолганлар билан жанг қилгани чиқди.

Ваҳий 13

1 Мен денгиз соҳилидаги қумлоқ устида турган эдим. Тўсатдан етти бошли, ўнта шохли бир ҳайвон денгиздан чиқаётганини кўриб қолдим. Шохларида ўнта тож бор эди, бошларида эса куфрона номлар ёзилган эди. 2 Мен кўрган ҳайвон қоплонга ўхшар эди. Оёқлари айиқнинг оёѓига, оѓзи эса арслоннинг оѓзига ўхшар эди. Аждаҳо унга ўз қудрати, тахти ва буюк иқтидорини берди. 3 Мен ҳайвоннинг бошларидан бирини ўлар ҳолатда яраланган тахлитда кўрдим. У ўлай деганда, яраси соѓайиб қолди. Шунда бутун жаҳон ҳайвоннинг кетидан бақрайиб, донг қотиб қолди, ҳайвонга бундай иқтидор берган аждаҳога сажда қилишди. 4 Одамлар: «Бу ҳайвонга ўхшаган яна ким бор экан? У билан ким уриша олар экан?» – деб ҳайвонга ҳам сажда қилишди. 5 Ҳайвонга такаббурона ва куфрона сўзлар сочадиган оѓиз берилди, у қирқ икки ой давомида бу иқтидорини амалда кўрсатди. 6 Худога қарши куфр айтиш, Унинг номи ва макони ҳамда осмонда яшовчиларга қарши куфрлар ёѓдириш учун ҳайвон оѓзини очди. 7 Унга Худо азизлари билан уришиш ҳамда уларни енгишга рухсат берилди. Унга ҳар бир қабила, халқ, тил ва миллат устидан ҳокимлик қилиш иқтидори берилди. 8 Ер юзида яшаётганларнинг ҳаммаси ҳайвонга сажда қилишади, фақат дунё яратилганидан бери бўѓизланган Қўзининг ҳаёт китобига исми қайд бўлганлар бундан истиснодир. 9 Қулоѓи бор киши қулоқ солсин! 10 Кимки асирликка олиб борса, ўзи асирликка тушар. Кимки қиличдан ўтказса, ўзи қиличдан ўтар. Бунда Худо азизларининг сабру имони даркор. 11 Бундан сўнг мен ердан чиқаётган бошқа бир ҳайвонни кўрдим. Қўзи каби иккита шохи бор эди ва аждаҳо каби гапирарди. 12 У биринчи ҳайвоннинг бутун иқтидори билан унинг олдида амал қиларди. Ҳайвон бутун ер юзини ва унда яшовчиларни ўлар ҳолатдаги яраси соѓайган биринчи ҳайвонга сажда қилишга мажбур қилди. 13 У инсонлар олдида ҳатто осмондан ерга олов туширишга қадар ажойиб мўъжизалар яратди. 14 Биринчи ҳайвон олдида қилиши учун унга берилган мўъжизакорлик қудрати билан у ер юзида яшаётганларни алдаб йўлдан оздирди. У одамларга қиличдан яраланиб, бироқ соѓ қолган биринчи ҳайвоннинг тасвирини қилишни буюрди. 15 Унга ҳайвоннинг тасвирига руҳ киритиш учун қудрат берилди. Ҳайвон тасвири тилга кирди ва ўзига сажда қилмаганларнинг ҳаммасини ўлдиришни буюрди. 16 У ҳамманинг – каттаю кичикнинг, бою камбаѓалнинг, эркину тутқиннинг ўнг қўли ёки пешанасига тамѓа босилсин, деб фармон чиқарди. 17 Шундай қилиб, ким ҳайвоннинг тамѓаси, яъни унинг оти ёки отининг сонига эга бўлмаса, мутлақо олди-сотди қилолмас эди. 18 Бунда ҳикмат бор. Ақли етган киши ҳайвоннинг сонини ҳисоблаб чиқсин, чунки бу сон – инсоннинг сонидир. Унинг сони олти юз олтмиш олтидир.

Ваҳий 14

1 Мен қарадим-у, Сион тоѓида Қўзи турганини кўрдим. Қўзи билан бирга пешанасида Унинг ва Отасининг исми ёзилган юз қирқ тўрт минг киши бор эди. 2 Осмондан кўп сувларнинг шов-шувидай, гумбурлаган момақалдироқ товушидай бир товуш янграр эди. Мен эшитган бу товуш худди чанг чалаётган чолѓучилар чиқарадиган садони эслатарди. 3 Ўша бир юз қирқ тўрт минг киши Арши Аъло олдида, тўртта жондор ва оқсоқоллар олдида янги бир куй куйлар эдилар. Ер юзидан сотиб олинган бу юз қирқ тўрт минг кишидан бошқа ҳеч ким бу куйни ўргана олмас эди. 4 Булар ўзларини хотинлар билан булѓатмаган маъсум кишилардир. Булар Қўзи қаёққа кетса, Унинг орқасидан кетган кишилардир. Булар Худо ва Қўзига тўнѓич бўлгудек, инсонлар орасидан сотиб олинганлар. 5 Уларнинг тилида ёлѓон-макр йўқ, [Худонинг тахти олдида] улар бенуқсондир. 6 Шундан кейин осмон ўртасидан учиб бораётган бошқа бир фариштани кўрдим. Бу фаришта ер юзида яшовчи ҳар бир миллат ва қабилага, ҳар қандай тил ва халққа абадий Мужда келтираётган эди. 7 У баланд овоз билан шундай деди: «Худодан қўрқинг, Уни улуѓланг! Унинг ҳукм қилиш вақт-соати келди. Еру кўкни, денгизни, булоқларни Яратганга сажда қилинглар!» 8 Кейин бошқа бир фаришта учиб келиб, шундай деди: «Вайрон бўлди! Вайрон бўлди буюк Бобил шаҳри! У барча халқларга ичирган эди Ўзининг қайноқ фаҳшу зино шаробидин». 9 Сўнгра учинчи фаришта учиб келиб, баланд овозда шундай деди: – Кимки ҳайвонга ва унинг тасвирига сажда қилиб, пешанаси ёки қўлига тамѓа қабул қилса, 10 у Худонинг қаҳр косасида софлаб тайёрланган қайноқ ѓазаб шаробини ичади-ю, муқаддас фаришталар ва Қўзи олдида ёнаётган олтингугурт ичида азоб чекади. 11 Улар азобининг дуди абадулабад бурқираб туради. Ҳайвон ва унинг тасвирига сажда қилиб, ҳайвон номли тамѓани қабул қилганлар кечаю кундуз тинчлик кўрмайдилар. 12 Бунга Худо амрини сақлаган ва Исога содиқ қолган азизларнинг сабр-тоқати даркор. 13 Шунда осмондан менга гапираётган бир овозни эшитдим: – Буни ёзиб ол: Бундан кейин Раббимиз Исо уммати бўлиб дунёдан ўтганлар бахтлидир! – Ҳа, – дейди Руҳ, – улар ўз меҳнатларидан тинчисин, уларнинг қилган ишлари ўзларига ҳамроҳдир. 14 Шундан кейин бир ёруѓ булут кўрдим. Булут устида Инсон Ўѓлига ўхшаган Сиймо ўтирибди; Унинг бошида олтин тож ва қўлида ўткир ўроқ. 15 Маъбаддан бошқа бир фаришта чиқиб, булут устида Ўтирганга баланд овоз билан шундай деди: «Ўроѓингни ишга солиб ўр, чунки ўрим-йиѓим вақти келди. Мана, ернинг ҳосили етилди». 16 Булут устида Ўтирган ўроѓини ерга ташлади, ернинг ҳосили ҳам ўрилди. 17 Осмондаги маъбаддан бошқа бир фаришта чиқди. Унинг ҳам ўткир ўроѓи бор эди. 18 Оловга ҳукмрон яна бошқа бир фаришта эса қурбонгоҳдан чиқиб келди. У ўткир ўроқли фариштага шундай хитоб қилди: «Ўткир ўроѓингни ишга сол, ердаги узум бошларини қирқиб ол, чунки ерда узум пишиб шингил-шингил бўлди». 19 Фаришта ўроѓини ерга ташлади, ердаги узум бошларини териб, Худонинг катта қаҳр-ѓазаб чархига улоқтирди. 20 Чарх шаҳарнинг ташқарисида ишга тушди. Чархдан оқиб чиққан қон дарё бўлиб, бир минг олти юз ўқ отими ергача борди ва отларнинг юганларигача чиқди.

Ваҳий 15

1 Мен осмонда одатдан ташқари ажойиб бошқа бир аломат кўрдим: қўлида охирги етти бало бор етти фаришта. Ана шу балолар билан Худонинг ѓазаби тамом бўлади. 2 Мен гўё олов аралаш ойнадан ясалган бир денгизни ҳам кўрдим. Ҳайвонга, унинг тасвири, [тамѓаси] ҳамда номининг сонига қарши ѓалаба қозонганлар Худонинг чангларини қўлга олиб, шу ойна денгизнинг устида турган эдилар. 3 Улар Худо қули Мусонинг куйини ва Қўзининг куйини куйлаб, шундай дердилар: «Ё Раббий, Тангри Таоло, Ҳар нарсага қодир Сарвари коинот! Сенинг ишларинг буюк ва ажойибдир. Ҳй элу халқлар Подшоҳи! Сенинг йўлларинг тўѓри ва ҳақдир. 4 Ҳй Худованди карим! Ким чўчимас экан Сендан? Ким улуѓламас экан исмингни? Зеро ёлѓиз Ўзинг муқаддассан. Жамики эллар ҳузурингга келиб, Сенга бош эгиб сажда қилгайлар. Барчага аён бўлди одил ҳукмларинг». 5 Шундан сўнг қарадим-у, самодаги маъбад, яъни Шаҳодат Чодири очилганини кўрдим. 6 Етти балога ҳоким етти фаришта тоза ва порлоқ зиѓир мато кийган ва кўксига олтин камарлар боѓлаган ҳолда маъбаддан чиқдилар. 7 Тўрт жондордан бири етти фариштага абадулабад барҳаёт Худонинг ѓазаби билан тўлиқ еттита олтин коса берди. 8 Маъбад Худонинг улуѓворлиги ва қудратидан дуд билан тўлиб кетди. Етти фариштанинг етти балоси тамом бўлмагунча, ҳеч ким маъбадга кира олмади.

Ваҳий 16

1 Бундан кейин маъбаддан етти фариштага: «Боринглар, Худонинг ѓазаби билан тўлиб-тошган етти косани ерга тўкинглар», – деган баланд бир овоз эшитдим. 2 Биринчи фаришта бориб косасини ерга тўкди. Ўзида ҳайвоннинг тамѓаси бўлган ва унинг тасвирига сажда қилаётган одамларда оѓир, жирканч йирингли яралар пайдо бўлди. 3 Иккинчи фаришта косасини денгизга тўкди. Денгиз ўликнинг қонига ўхшаш бир тус олди ва ичидаги бутун жониворлар ўлди. 4 Учинчи фаришта косасини дарёларга ва булоқларга тўкди, булар ҳам қонга айланиб кетди. 5 Сувлар фариштасининг шундай деганини эшитдим: «Ё Раббий, Сен барҳақсан, Ҳозир бор, азалдан бору муқаддассан. Сенинг ҳукминг – одил ҳукм. 6 Азиз-муқаддаслар ва пайѓамбарлар қонини тўкканларга Сен қон ичирдинг, улар бунга лойиқдир». 7 Қурбонгоҳ ҳам тилга кириб, шундай деганини эшитдим: «Ҳа, Раббий, Тангри Таоло, Ҳар нарсага қодир Сарвари коинот! Сенинг ҳукмларинг одил ва ҳаққонийдир». 8 Тўртинчи фаришта ўз косасини қуёш устига тўкди, қуёшга инсонларни ўтдай ёндириш қудрати берилди. 9 Жазирама иссиқ инсонларни қиздирганда, улар бу офатларга ҳукми ўтадиган Худо шаънига ҳамду санолар эмас, ҳақоратлар ёѓдирдилар, қилмишларидан тавба қилмадилар. 10 Бешинчи фаришта косасини ҳайвон тахтига тўкиб юборди, ҳайвоннинг салтанати зимистонга чулѓаниб қолди. Одамлар азобдан тилларини тишлади. 11 Азоб ва яра-жароҳатларидан нолиб, осмондаги Худони ҳақорат қилдилар-у, қилмишларидан тавба қилмадилар. 12 Олтинчи фаришта косасини буюк Фрот дарёси устига тўкди. Кунчиқардан келадиган шоҳларга йўл очилсин деб, дарёнинг суви қуриди. 13 Бундан кейин аждаҳо, ҳайвон ва сохта пайѓамбарнинг оѓизларидан чиқаётган қурбақанамо учта ёвуз руҳни кўрдим. 14 Булар ажойибот яратадиган жинларнинг руҳидир. Улар ҳар нарсага қодир Худонинг улуѓ кунида бўладиган жангга барча жаҳон шоҳларини тўплаш учун чиқадилар. 15 «Мана, Мен ўѓри каби келяпман! Бахтлидир ҳушёр тортган киши, Яланѓоч юрмайин, айбим кўринмасин деб Кийимини сақлаб турган киши!» 16 Руҳлар шоҳларни яҳудий тилида Ҳор-Магидўн дейилган жойга тўпладилар. 17 Еттинчи фаришта косасини ҳавога тўкди. Самовий маъбаддаги тахтдан: «Амалга ошди!» – деган баланд бир овоз чиқди. 18 Шу вақт яшинлар чақнаб, овозлар янграб, момақалдироқ гулдиради. Шундай кучли зилзила бўлдики, ер юзида инсон яшагандан бери бу қадар кучли зилзила юз бермаган эди. 19 Улуѓ шаҳар уч бўлакка бўлиниб кетди. Мажусийлар шаҳарлари ер билан яксон бўлди. Худонинг қайноқ қаҳр-ѓазаб шароби билан тўлган коса унга берилсин деб, буюк Бобил шаҳри ҳам Худонинг ҳузурида хотирланди. 20 Ҳар бир орол ўрнидан жилди, тоѓлар кўздан ѓойиб бўлди. 21 Осмондан ҳар бир донаси ботмон келадиган йирик дўл инсонлар устига ёѓилди. Одамлар дўл балосидан Худони ҳақорат қилишарди, чунки бу бало ҳаддан зиёд эди.

Ваҳий 17

1 Етти косали етти фариштадан бири келиб, менга шундай деди: «Бу ёққа келгин, кўп сувлар бўйида ўтирган буюк фоҳишага чиқарилган ҳукмни сенга кўрсатаман. 2 Ер юзи шоҳлари у билан фаҳш қиларди, ер юзида яшаётганлар унинг зино шаробидан маст бўлардилар». 3 Бундан кейин фаришта мени Илоҳий Руҳ таъсирида чўлга олиб келди. У ерда етти бошли, ўн шохли, куфрона номлар билан тўлиб-тошган қип-қизил бир ҳайвон устига минган хотинни кўрдим. 4 Хотин қип-қизил, арѓувон кийимда, олтин, жавоҳирот, марваридлар билан безанган эди. Унинг қўлида ифлосликлар билан, зино ҳаромликлари билан тўлиб-тошган олтин коса бор эди. 5 Хотиннинг пешанасида унинг исми ёзилган эди: «Сир: буюк Бобил – ер юзи фоҳишалари ва ҳаромликлари онасидир». 6 Хотин Худо азизлари қонидан, Исо шоҳидлари қонидан маст бўлганини кўрдим. Уни кўриб, ѓоят даражада ҳайрон бўлдим. 7 Фаришта менга деди: «Нима учун ҳайратга тушдинг? Мен сенга хотиннинг ва уни кўтариб юрган етти бошли, ўн шохли ҳайвоннинг сирини айтиб бераман. 8 Ана, сен кўрган ҳайвон бор эди, энди йўқ. У кўп ўтмай тубсизлик қаъридан чиқиб, ҳалокатга йўлиқади. Ер юзида яшаётган ва дунё яратилгандан буён ҳаёт китобига ёзилмаган барча одамлар ҳайвонни кўриб, ҳайрон қоладилар. Чунки у бор эди, ҳозир йўқ, аммо яна келади. 9 Буни англамоқ учун ўткир ақлу идрок даркор. Етти бош – хотин устида ўтирган етти тоѓдир. 10 Шу билан бирга етти подшоҳдир. Буларнинг бештаси маҳв бўлди, биттаси қолди, бошқаси эса ҳали келган эмас; у келганда ҳам кўп вақт турмайди. 11 Илгари бор, ҳозир йўқ ҳайвон эса етти подшоҳдан бири бўла туриб, саккизинчисидир, у ҳалокатга йўлиқади. 12 Сен кўрган ўнта шох – ўн подшоҳ демакдир. Улар ҳали салтанатни қўлга олган эмас. Улар ҳайвон билан бирга подшоҳ бўлиб, бир соат ҳокимлик қиладилар. 13 Булар бир фикрда бўлиб, қудратни ва салтанатни ҳайвонга топширадилар. 14 Улар Қўзи билан жанг қиладилар, аммо Қўзи уларни енгиб чиқади. Чунки Қўзи ҳокимларнинг Ҳокими – Шоҳаншоҳдир. У билан бирга бўлганлар эса даъват этилганлар, танланганлар, содиқ қолганлардир». 15 Фаришта менга яна шундай деди: «Фоҳиша ўтирган, сен кўрган сувлар – элу халқ, миллатлар, элатлар ва тиллардир. 16 Сен кўрган ҳайвондаги ўнта шох фоҳишадан нафратланадилар. Уни яланѓочлаб, барбод қиладилар, гўштини бурдалаб ейдилар, ўзини эса ўтда ёндирадилар. 17 Чунки Худо Ўзининг иродасини бажаришни уларнинг дилига солган. Шундай қилиб, Худонинг каломлари бажо келмагунга қадар, улар бир жон, бир тан бўлиб, ўз ҳукмронликларини ҳайвонга топширадилар. 18 Сен кўрган хотин – ер юзи подшоҳлари устидан ҳукмронлик қиладиган буюк шаҳардир».

Ваҳий 18

1 Бундан кейин улуѓ салтанат соҳиби бошқа бир фариштанинг осмондан тушаётганини кўрдим. Унинг улуѓворлигидан ер юзи ёришиб кетди. 2 У кучли бир нидо билан бундай деди: «Вайрон бўлди! Вайрон бўлди буюк Бобил! У жинларнинг макони, ҳар турли ёмон руҳнинг паноҳи, Ҳар қандай мурдору манфур қушнинг паноҳи бўлди. 3 У барча халқларга ўзининг қайноқ фаҳшу зино шаробидан ичирган эди. Ер юзи подшоҳлари у билан зинокорлик қилган эди, Ер юзи савдогарлари унинг сафолару дабдабаларидан бойиб кетдилар». 4 Шу пайт осмондан бошқа бир овоз эшитдим. У дедики: «Ҳй халқим, ундан чиқиб кетинг! Шерик бўлманг унинг гуноҳларига, Дучор бўлманг-да балоларига! 5 Кўккача бориб етди-ку унинг гуноҳи, Худо эслади унинг ноҳақликларини. 6 Бобил сизга қандай сазо берган бўлса, Сиз ҳам унга шундай сазо беринг! Қилмишига яраша унга икки баробар сазо беринг! Ўзи тайёрлаган ичимликдан икки баробар тўлдириб унга ичиринг! 7 У нақадар кеккайиб дабдаба сурган бўлса, Унга шу қадар азоб ва ѓам-ѓусса орттиринг! У ўзича: „Тул эмас, мен маликаман, Ѓам-ѓусса ҳам кўрмайман“, – деб айтди-ку. 8 Шу боис унинг тақдиридаги балою офатлар – Ўлим, ѓам-ѓуссаю қаҳатчиликлар Бир куннинг ўзида қўпажак. У ўтда ёқилиб кул бўлажак. Қудратлидир уни ҳукм қилгувчи Худойи Таоло». 9 Бобил билан зино қилиб, кайф-сафо сурган ер юзи подшоҳлари ундаги ёнѓин тутунини кўриб, унинг ҳолига бўзлаб йиѓлайдилар. 10 Бобилнинг азоб-уқубати даҳшатидан қўрқиб, узоқда туриб дейдилар: «Вой, сенинг ҳолингга вой! Ҳй буюк шаҳар, мустаҳкам Бобил! Бир соатдаёқ сенга жазо келди!» 11 Ер юзи савдогарлари ҳам унинг ҳолига йиѓлаб мотам тутадилар. Чунки уларнинг молларини энди ҳеч ким сотиб олмайди. 12 Олтин, кумуш, жавоҳирот ва марваридлар; атласу шойи, арѓувону қирмизи газламалар; ҳар турли хушбўй ёѓочлар, фил суягидан ясалган ҳар хил буюмлар; энг қимматбаҳо ёѓочдан, мисдан, темирдан ва мармардан ясалган турли буюмлар; 13 долчин, атирлар, хушбўй тутатқилар, мойлар ва смолалар, шароб, зайтун ёѓи, сара ун ва буѓдойлар; қорамол ва қўйлар, отлару аравалар, шунингдек, одамларнинг жонини ҳам, танини ҳам сотиб оладиган бошқа ҳеч ким бўлмайди. 14 Сен жондан яхши кўрган мевалар қўлингдан кетди. Бутун давлату шавкатинг ном-нишонсиз йўқ бўлиб кетди. 15 Бу моллар билан савдо-сотиқ қилиб, бойиб кетган савдогарлар Бобилнинг азоб-уқубат даҳшатидан қўрқиб, узоқда турганларича йиѓлаб, зорлаб, дейдилар: 16 «Аҳволингга вой, вой! Шойи, атлас, қирмизи кийимлар ила ясанган, Олтин, жавоҳирот, марваридлар ила безанган буюк шаҳар! 17 Шундай бойлигинг бир соатдаёқ йўқ бўлиб кетди». Ҳар бир дарѓа, кемачи ва кема йўловчиси, денгизда савдо-сотиқ қилувчиларнинг ҳаммаси узоқда турганларича, 18 шаҳардаги ёнѓиндан ўрлаётган дудга қараб: «Қандай шаҳар бу буюк шаҳарга ўхшайди?!» – деб фарёд чекардилар. 19 Улар бошларига кул сочиб, фарёд чекиб, инграб дод солардилар: «Вой ҳолингга, вой, эй буюк шаҳар! Денгиздаги кемаларга эга бўлганларнинг ҳаммаси сенинг қимматбаҳо молларингдан бойиган эди. Ҳндиликда у бир соатдаёқ харобага айланди!» 20 Шодланинг унинг ҳолига, эй осмон, Ҳй азиз-муқаддаслар, ҳаворийлару набилар! Зеро Худо уни ҳукм қилиб, ўчингизни олди. 21 Кейин кучли бир фаришта тегирмон тошига ўхшаш катта тошни кўтариб денгизга улоқтирди-да, шундай деди: «Мана шундай шиддат-ла қулаб тушгуси Буюк шаҳар Бобил! Ҳнди у асло қад кўтармас. 22 Чангчилар, ашулачилар, найчию сурнайчилар овози энди эшитилмас сенда. Ҳнди санъат ҳам, санъаткор ҳам сендан чиқмас. Тегирмон чархининг товуши ҳам асло эшитилмагай сенда. 23 Ҳнди чироқ ҳам сенга шуъла сочмас, Куёв билан келиннинг овози ҳам келмагай сендан. Савдогарларинг ер юзининг катта аъёнлари эди, Сеҳргарлигинг билан бутун халқлар алданган эди». 24 Пайѓамбарлар, азиз-муқаддаслар ва ер юзида ўлдирилганларнинг ҳаммасининг қони Бобилдан топилди.

Ваҳий 19

1 Бундан кейин осмонда катта оломоннинг ѓала-ѓовурига ўхшаш баланд овозлар эшитдим: «Ҳаллелуя! Худойимизга тегишлидир нажоткорлик, улуѓворлик, куч ва қудрат. 2 Унинг ҳукми ҳақ ва тўѓридир. Ер юзини ўз зиноси билан бузган буюк фоҳишани У ҳукм қилди, Ўз қулларининг хунини ундан олди». 3 Иккинчи марта дедилар: «Ҳаллелуя! Бобилнинг дуди абадулабад бурқирагай». 4 Шу пайт йигирма тўрт нафар оқсоқол ва тўрт жондор ўзларини ерга ташлаб: «Омин! Ҳаллелуя!» – дея тахтда ўтирган Худога сажда қилдилар. 5 Кейин тахтдан бир овоз келди: «Ҳй Худойимизнинг барча қуллари, Ундан қўрқувчи каттаю кичиклар, Унга ҳамду сано айтинглар!» 6 Сўнгра кўп халойиқ, шовуллаган сувлар, гумбурлаган момақалдироққа ўхшаш садолар эшитдим. Улар шундай дерди: «Ҳаллелуя! Ҳар нарсага қодир Худойимиз, Сарвари коинот Шоҳ ўрнини олди. 7 Унинг иззат-ҳурматини бажо келтирайлик, Севиниб хурсанд бўлайлик! Қўзининг никоҳ соати етди, Унинг келини ўзини ҳозирлади». 8 Кийиниш учун келинга пок, оппоқ шойи берилди. Шойи – азиз-муқаддасларнинг солиҳлигидир. 9 Сўнг фаришта менга: – Ёз! – деди, – Қўзининг никоҳ оқшомига чақирилганлар бахтиёрдир! Яна менга: – Булар Худонинг ҳақ сўзларидир, – деди. 10 Мен унга сажда қилиш учун оёқларига йиқилдим. Лекин у менга шундай деди: – Зинҳор бу ишни қилма! Мен сенинг ҳамкорингман, шунингдек, Исонинг шоҳиди бўлган ҳамма биродарларингнинг ҳамкориман. Худога сажда қил! Зеро Исога шоҳидлик пайѓамбарлик руҳи билан тенгдир. 11 Бундан кейин осмон очилиб, у ерда бир оқ от турганини кўрдим. Отлиқнинг исми Содиқ ва Ҳақ эди. У одилона ҳукм чиқариб, жанг қилади. 12 Унинг кўзлари олов алангасидай. Бошида кўп тожи бор, пешанасига эса Ўзидан бошқа ҳеч ким билмайдиган бир исм ёзилган. 13 У қонга бўялган кийим кийган, Унга «Худонинг Каломи» деб ном берилган эди. 14 Пок, оппоқ шойи кийган самовий қўшинлар оқ отда Унинг кетидан борарди. 15 Халқларга шикаст бериш учун Унинг оѓзидан бир кескир шамшир чиқиб турарди. Қўлида темир таёқ билан уларни боқадиган Ўшадир. Ҳар нарсага қодир Худонинг қайноқ қаҳр-ѓазаб шаробини тайёрлашга мосланган чархни Ўзи босади. 16 Унинг кийими ва белида шундай бир исм ёзилган: «Ҳокимларнинг Ҳокими – Шоҳаншоҳ». 17 Шундан сўнг қуёш устида турган бир фариштани кўрдим. У баланд овоз чиқариб, осмон ўртасидан учиб бораётган барча қушларга шундай хитоб қилди: «Худонинг буюк базмига келинглар! 18 Шоҳлар, саркардалар, кучлилар мурдасини, оту отлиқлар мурдасини, ҳамма эркину тутқинлар, каттаю кичиклар мурдасини хомталаш қилиш учун тўпланинглар!» 19 Шундан кейин мен ҳайвонни, ер юзи шоҳларини, уларнинг қўшинларини кўрдим; улар от минган Чавандоз билан Унинг қўшинларига қарши жанг қилиш учун бир ерга тўпланган эдилар. 20 Ҳайвон ва унинг олдида ѓаройиботлар қилган сохта пайѓамбар асир тушдилар. Ҳайвоннинг тамѓасини қабул қилиб, унинг тасвирига сажда қилганларни ўз ѓаройиботлари билан алдаган сохта пайѓамбар ана шу эди. Ҳар иккови ҳам олтингугурт билан ёнаётган оташ кўлига тириклайин ташланди. 21 Бошқалар эса от минган Чавандознинг оѓзидан чиққан шамшир билан ўлдирилди. Ҳамма қушлар уларнинг гўштини еб тўйди.

Ваҳий 20

1 Қўлида тубсизлик қаърининг калити ва катта занжир билан осмондан тушаётган фариштани кўрдим. 2 Фаришта аждаҳони, яъни иблис ва шайтон деб аталган алмисоқ илонини тутиб, уни минг йил муддатга кишанлаб қўйди. 3 Минг йил тамом бўлгунга қадар яна халқларни алдамасин деб, уни тубсизлик қаърига ташлаб қамаб қўйди ва унинг устига муҳр босди. Минг йил ўтгандан кейин қисқа бир муддатга уни озод қилиш керак. 4 Мен тахтларни ва тахтда ўтирганларни кўрдим. Уларга ҳукм этиш ҳуқуқи берилган эди. Исонинг шаҳодати ва Худонинг каломи туфайли боши олинганларнинг жонини ҳам кўрдим. Булар ҳайвонга ва унинг тасвирига сажда қилмаган, пешаналари ва қўлларига унинг тамѓасини қабул қилмаганлар эди. Улар тирилиб, Масиҳ билан минг йил ҳукм сурдилар. 5 Қолган ўликлар минг йил тамом бўлгунга қадар тирилмади. Бу – биринчи қиёматдир. 6 Биринчи қиёматда иштирок этадиганлар бахтиёр ва муқаддасдир. Иккинчи ўлим уларга ҳоким эмас. Улар Худонинг ва Масиҳнинг руҳонийлари бўлиб, У билан минг йил ҳукм сурадилар. 7 Минг йил тугагач, шайтон ўз зиндонидан озод этилади. 8 Ернинг тўрт бурчагидаги халқларни, Яъжуж-Маъжужни алдаб васваса қилиш ва жангга тўплаш учун зиндондан чиқади. Уларнинг сони денгиз қумидай сон-саноқсиздир. 9 Улар ер юзи текислигига чиқиб, муқаддаслар манзили ва азиз шаҳарни қуршаб олдилар. Шу пайт Худо осмондан ўт ёѓдириб, уларни қириб ташлади. 10 Уларни алдаган иблис эса ҳайвон ва сохта пайѓамбар бўлган оловли ва олтингугуртли кўлга ташланди. У ерда улар кечаю кундуз, илалабад азоб чекадилар. 11 Кейин буюк бир оқ тахт ва тахтда ўтирган Сиймони кўрдим. Унинг ҳузуридан еру осмон қочар эди, лекин уларга жой топилмади. 12 Мен Худо тахти олдида турган катта-кичик ўликларни кўрдим. Китоблар очилди. Ҳаёт китоби деган бошқа бир китоб ҳам очилди. Ўликларнинг ҳар бири, китобларда ёзилгани бўйича, қилмишларига яраша ҳукм этилди. 13 Денгиз ўзидаги ўликларни берди, ўлим ҳам, тамуѓ ҳам ўзларидаги ўликларни берди, ҳар бир киши қилмишларига яраша ҳукм этилди. 14 Ўлим ва тамуѓ олов кўлига ташланди. Мана бу олов кўли – иккинчи ўлимдир. 15 Исмлари ҳаёт китобида ёзилмаганларнинг ҳаммаси олов кўлига ташланди.

Ваҳий 21

1 Шундан кейин мен янги бир осмон ва янги бир ерни кўрдим. Аввалги еру осмон ѓойиб бўлган эди, денгиз ҳам энди йўқ эди. 2 Мен, Юҳанно, табаррук шаҳар – Қуддусни кўрдим; у куёви олдига безаниб чиқаётган келин каби осмондан, Худо ҳузуридан тушаётган эди. 3 Мен Арши Аълодан келган баланд бир овозни эшитдим, у шундай деди: «Мана, Худонинг макони инсонлар аро! Худонинг Ўзи одамлар ичра яшар. Улар Худонинг халқи бўлгай, Худонинг Ўзи улар ичра маскан қилгай. 4 Худо уларнинг кўзидаги ҳар бир ёшни артиб олур. Ҳнди ўлим сира бўлмас. Ҳузун ҳам, фарёд ҳам, оѓриқ ҳам бўлмас. Зеро аввалгилар ўтиб кетди». 5 Тахтда ўтирган Сиймо: «Мана, Мен ҳаммасини янги қилиб яратяпман!» – деди. Кейин менга: «Буларни ёзиб қўй, бу сўзлар ишончли ва ҳаққонийдир!» – деди. 6 Сўнг менга қараб, деди: «Амалга ошди! Ибтидо ва Интиҳо, Бош ва Сўнг Ўзимман. Мен чанқаганга оби ҳаёт булоѓидан текин баҳра бераман. 7 Ѓолиб келганга булар насиб қилади. Мен унинг Худоси бўламан, у Менинг ўѓлим бўлади. 8 Аммо қўрқоқ, имонсиз, нопок, қотил, зинокор, жодугар, бутпараст ва ҳамма ёлѓончиларнинг қисмати олов ва олтингугурт билан ёнаётган кўлдадир. Бу иккинчи ўлимдир». 9 Шу пайт охирги етти балога тўлдирилган еттита косани ушлаган етти фариштадан бири олдимга келди ва мен билан гаплашиб: «Бу ёққа кел, Қўзига келин бўладиган аёлни сенга кўрсатаман», – деди. 10 Фаришта мени Илоҳий Руҳнинг таъсирида баланд, юксак бир тоққа олиб чиқди-да, менга кўкдан, Худо ҳузуридан тушаётган табаррук шаҳар – Қуддусни кўрсатди. 11 Шаҳар Худонинг улуѓвор жамоли билан балқир, унинг сайқали қимматбаҳо тош, биллур олмосга ўхшар эди. 12 Унинг девори қалин ва баланд эди; ўн икки дарвозаси бўлиб, дарвозалари устида ўн иккита фаришта ўлтирар эди. Дарвозаларда исмлар – Бани Исроилнинг ўн икки қабиласи номлари ёзилган эди. 13 Шарқдан уч, шимолдан уч, жанубдан уч ва ѓарбдан уч дарвоза бор эди. 14 Шаҳар деворларининг ўн икки пойдевори бўлиб, уларда Қўзининг ўн икки ҳаворийси номлари ёзиб қўйилган эди. 15 Мен билан гаплашган фариштанинг қўлида шаҳарни, унинг дарвозаларию деворини ўлчаш учун олтиндан бир ўлчагичи бор эди. 16 Шаҳар тўртбурчак шаклда жойлашган, унинг бўйи эни билан тенг эди. Фаришта шаҳарни ўлчагич билан ўлчади, у ўн икки минг ўқ отими экан. Унинг эни, бўйи ва баландлиги бир-бирига тенг эди. 17 Фаришта шаҳарнинг деворларини ҳам ўлчади; у инсонлар ўлчовида ҳам, фаришталар ўлчовида ҳам юз қирқ тўрт тирсак чиқди. 18 Деворлар олмосдан, шаҳар эса шишадай тиниқ, соф олтиндан қурилган эди. 19 Шаҳар деворларининг пойдеворлари турли қимматбаҳо тошлар билан безатилган эди: биринчи пойдевор олмосдан, иккинчиси кўк ёқутдан, учинчиси ақиқдан, тўртинчиси зумраддан эди. 20 Бешинчиси фируза, олтинчиси лаъл, еттинчиси сариқ ёқут, саккизинчиси кўк зумрад, тўққизинчиси забаржад, ўнинчиси яшил ақиқ, ўн биринчиси ложувард, ўн иккинчиси бинафшаранг ёқутдан эди. 21 Ўн икки дарвоза – ўн икки марвариддан иборат эди, яъни ҳар бир дарвоза битта марвариддан ясалган эди. Шаҳарнинг кўчаси эса бамисоли шаффоф шишадек, соф олтиндан эди. 22 Бу шаҳарда маъбад кўрмадим. Чунки ҳар нарсага қодир Худойи Таоло ва Қўзининг Ўзи шаҳарнинг маъбадидир. 23 Шаҳарни ёритиш учун қуёшга ёки ойга эҳтиёж ҳам йўқ. Чунки Худонинг улуѓвор жамоли уни ёритади, Қўзининг Ўзи унинг ёритқичи бўлади. 24 [Қутулган] халқлар шаҳарнинг нурида юришади. Ер юзи подшоҳлари унга ўз шон-шуҳратларини келтирадилар. 25 Шаҳар дарвозалари кун бўйи очиқ туради, сира ёпилмайди, чунки у ерда тун бўлмайди. 26 Халқларнинг барча давлату савлати унга киритилади. 27 Лекин ҳеч қандай мурдор нарса, ҳеч бир разил ёки ёлѓончи киши унга кирмайди; фақат Қўзининг ҳаёт китобида ёзилганлар киради.

Ваҳий 22

1 Фаришта менга Худонинг ва Қўзининг тахтидан чиқиб, шаҳар кўчаси бўйлаб оқаётган биллурдай тиниқ оби ҳаёт дарёсини кўрсатди. 2 Дарёнинг у ёѓида ҳам, бу ёѓида ҳам ҳар ойда бир, яъни йилда ўн икки марта ҳосил берадиган ҳаёт дарахти бор эди. Бу дарахтнинг барглари халқларга шифо бахш этади. 3 Бошқа ҳеч қандай лаънат қолмайди. Шаҳарда Худонинг ва Қўзининг тахти бўлади, Унинг қуллари Унга хизмат қилади. 4 Улар Унинг юзини кўриб туради, Унинг исми уларнинг пешанасига ёзилган бўлади. 5 У ерда бошқа тун бўлмайди; чироққа ҳам, қуёш ёѓдусига ҳам эҳтиёж бўлмайди. Чунки Худойи Таолодан уларга нур ёѓилиб туради, улар эса то абад ҳукмронлик қиладилар. 6 Фаришта менга шундай деди: – Бу сўзлар ишончли ва ҳаққонийдир. Азиз пайѓамбарларни руҳлантирган Худойи Таоло яқин орада юз бериши муқаррар бўлган воқеаларни ўз қулларига билдириш учун фариштасини юборди. 7 «Мана, Мен тезда келаман! Бу китобнинг башоратли каломларига Риоя қилганлар бахтиёрдир!» 8 Мен, Юҳанно, буларни кўрдим ва эшитдим. Буларни кўриб эшитганимда, менга кўрсатган фариштанинг оёқларига йиқилиб сажда қилмоқчи бўлдим. 9 Аммо у менга: – Зинҳор бу ишни қилма! Мен сенинг ҳамда биродарларинг – пайѓамбарларнинг ҳамкориман, шунингдек, бу китобнинг сўзларига риоя қилувчиларнинг ҳамкориман. Худога сажда қил! – деди. 10 Кейин менга яна шундай деди: – Бу китобнинг башоратли каломларини муҳрлаб сир сақлама, чунки вақт яқиндир. 11 Фосиқ, майли, ёмонлик қилаверсин; нопок, майли, ифлослик қилаверсин. Солиҳ эса тўѓри иш қилаверсин ва муқаддас киши ўзини муқаддас сақласин. 12 «Мана, Мен тез келаман, қаримтам Ўзим билан. Ҳар кимга қилмишига яраша сазо бергумдир. 13 Мен Ибтидо ва Интиҳо, Аввалию Охири, Бош ва Сўнгдирман». 14 Қандай бахтлидир кийимларини ювганлар, ҳаёт дарахти мевасидан еб, шаҳар дарвозаларидан кириш ҳуқуқига эга бўлганлар! 15 Ташқарида эса итлар, жодугарлар, зинокорлар, қотиллар, бутпарастлар, ёлѓон-макрга ружу қўйганларнинг ҳаммаси бўлади. 16 «Мен – Исо Ўз фариштамни олдингизга юбордим, Токи у бу тўѓрида жамоатларимга шаҳодат берсин. Мен Довуд авлодидан келиб чиққан Зот, Ёруѓ тонг юлдузидирман». 17 Руҳ ҳам, Келин ҳам: «Кел!» – деб чорлаяпти. Ҳшитган киши ҳам: «Кел!» – десин. Чанқаган келсин, хоҳлаган ҳаёт сувидан текин баҳра олсин. 18 Бу китобнинг башоратли каломларини эшитувчи ҳар бир кишига шаҳодатим шу: кимда-ким буларга бирор нарса қўшса, Худо бу китобда ёзилган балоларни унга тақдир қилади. 19 Кимда-ким бу китобда башорат қилиб айтилган сўзлардан бирор нарсани олиб ташласа, Худо уни бу китобда ёзилган ҳаёт дарахтидан ва муқаддас шаҳардан маҳрум қилади. 20 Бу гапларнинг Шоҳиди: «Ҳа, Мен тез келаман!» – деяпти. Омин! Кел, ё Раббимиз Исо! 21 Раббимиз Исо Масиҳнинг инояти барчангизга ёр бўлсин. Омин.